Ўзбекистон Республикасининг қонуни
КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ ДАСТУРИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан
2007 йил 26 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган
2007 йил 26 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2007 йил 29 мартда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган 463-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 11-12, 295-модда) 4.4-бандининг иккинчи хатбошисидаги «Маънавият ва маърифат» жамоатчилик маркази» деган сўзлар «Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 9 апрель,
ЎРҚ-87-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 150-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.09.2020 й., 03/20/637/1313-сон)