26.04.1996 йилдаги 231-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУНЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(I бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелдаги 599-I-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сон, 83-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II, III ва IV бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси,1997 й., 4-5-сонга илова)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда; № 12, 269-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 27-модданинг биринчи қисми «судьяси томонидан» деган сўзлардан кейин «экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилаётган ҳолларда эса — божхона органлари томонидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 175-модда учинчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Касса операцияларини юритиш тартибини ва тўлов интизомини бузиш, шу жумладан корхоналарнинг ҳисобварақларида тегишли маблағлар бўла туриб, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари муддати ўтказиб юборилган ҳамда тўловларни амалга оширишнинг белгиланган муддатлари бузилган тақдирда —»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 245-модданинг биринчи қисми «112-моддасида (транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга оид қисми)» деган сўзлардан кейин «119-модданинг иккинчи қисми» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 262-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари божхона органлари номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўллашга, шунингдек экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотни мусодара қилишга ҳақлидирлар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 294-модданинг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги гап билан тўлдирилсин: «Экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулот Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ бўлиб, мусодара чораси қўлланилиши мумкин бўлган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш божхона органи томонидан алоҳида ҳолларда, агар маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса ёки унинг қаердалигини аниқлашнинг иложи бўлмаса, маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахснинг иштирокисиз кўриб чиқилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 337-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотни мусодара қилиш тўғрисидаги божхона органининг қарорини тегишли ҳокимликлар томонидан тузиладиган доимий ишловчи комиссиялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро этадилар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 339-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Буюмни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор, унинг ижро этилганлиги тўғрисида белги қўйилиб, шу қарорни чиқарган маъмурий ишлар бўйича судьяга, экспорт қилиниши ман этилган буюмлар ва маҳсулотни мусодара қилиш тўғрисидаги қарор эса — божхона органининг мусодара этиш тўғрисида қарор қабул қилган мансабдор шахсига қайтарилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1996 йил 26 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
231-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 69-модда; 1997 й., 4-5-сонга илова; 1998 й., 5-6-сон, 83-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда)