Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 21.09.2006 йилдаги ПҚ-474-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 28.11.2016 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик соҳасининг иқтисодий ночор корхоналарини сотиб олган ёки ишончли бошқарувга қабул қилган инвесторларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 апрелдаги «Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–330-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек, танлов асосида инвесторлар томонидан сотиб олинган ёки бошқарувга қабул қилинган иқтисодий ночор тўқимачилик корхоналарининг фаолият юритишини таъминлаш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, тўқимачилик саноати корхоналари учун инвесторлар ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни танлаб олиш бўйича Ҳукумат комиссияси қарорлари билан тўқимачилик корхоналари мулкини олди-сотди ёки ишончли бошқарувга топшириш битимларини амалга оширишда:
(1-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 11 январдаги ПҚ-1259-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 5-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўқимачилик корхоналари мол-мулкини сотишдан тушадиган даромадлар фойда (даромад), қўшилган қиймат, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиқларидан, Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битим қатнашчилари корхона мол-мулкини олди-сотди қилиш ёки корхоналарни ишончли бошқарувга топшириш шартномаларини, шунингдек, мазкур битимлар бажарилишини таъминлайдиган гаров ва ипотека шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва нотариал тасдиқлаш учун давлат божи тўлашдан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тўқимачилик саноати корхоналари учун инвесторлар ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларни танлаб олиш бўйича Ҳукумат комиссияси қарорлари билан сотиб олинган мулк негизида янгитдан барпо этиладиган ёки ишончли бошқарувга топширилган тўқимачилик корхоналарига қуйидагилар:
(2-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 11 январдаги ПҚ-1259-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 1-2-сон, 5-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда «Ўзпахтаэкспорт» АЖ орқали хорижий валютага харид қилиш механизми;
(2-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 15 ноябрдаги ПФ-4856-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 47-сон, 537-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги «Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 38-сонли қарорида назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Тошкент Тўйтепа Текстиль» МЧЖнинг мулки танлов натижасида «Sреntex Industrues» (Ҳиндистон) компанияси ўзига қарашли «Спентекс Тошкент Тўйтепа» МЧЖ томонидан 81,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги суммага сотиб олингани, олди-сотди шартномаси кучга кирганида тўланадиган биринчи тўлов миқдори 20,25 млн. АҚШ долларига тенг бўлиши, қолган қисми кейинги тўрт йил мобайнида тўланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 21 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-474-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 9-сон, 532-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 1-2-сон, 5-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда; 2012 й., 3-4-сон, 26-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; 2016 й., 46-сон, 527-модда, 47-сон, 537-модда)