Ҳужжат кучини йўқотган 27.05.2020 14.09.2006 йилдаги ПҚ-467-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.05.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БАРПО ЭТИЛГАН МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ КЎРГАЗМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги ПҚ-4730-сонли «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқимизнинг замонлар синовидан ўтиб келаётган, дунё цивилизацияси ривожига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилган бой тарихий мероси, миллий маданиятимиз ва санъатимизнинг ноёб дурдоналари ва бугунги ютуқларидан кенг жамоатчиликни янада кўпроқ баҳраманд этиш, ушбу соҳанинг қадимий анъаналарини асраб-авайлаш, ҳозирги кун талаблари билан уйғун ҳолда ривожлантириш ва ҳар томонлама тарғиб этиш, ёшларни она юртга муҳаббат, азалий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бадиий академия, ижодий уюшмалар ва маданий жамоатчилик вакилларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги Алишер Навоий номидаги миллий боғ ҳудудида барпо этилган янги санъат кошонасига «Маданият ва санъат кўргазмаси» деб ном бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш-ободонлаштириш ва жиҳозлаш ишлари ниҳоясига етгач, Маданият ва санъат кўргазмаси биноси Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансидан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги балансига бепул ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Маданият ва санъат кўргазмасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– халқимизнинг асрлар давомида шаклланган маданият ва санъат соҳасидаги бебаҳо меросини намойиш қилиш, унинг миллий ва умумбашарий маданият тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– тасвирий, амалий ва халқ ҳунармандчилиги санъати йўналишларида фаолият кўрсатаётган ижодкорлар асарлари асосида миллий истиқлол, эркин ва фаровон ҳаёт ғояларини тараннум этадиган, анъанавий санъатимиз ва қадриятларимизга нисбатан юксак ҳурмат-эҳтиром туйғуларини уйғотадиган доимий янгиланиб турадиган кўргазмалар ташкил этишни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– мамлакатимиз ва хориждаги етакчи бадиий галереялар ва кўргазмалар билан ҳамкорликда турли мавзудаги кўргазмалар уюштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– халқимизнинг бой тарихи, урф-одат ва анъаналари, бугунги жўшқин ҳаёт манзаралари, юртимиз одамларининг сиймолари, уларнинг орзу-интилишларини ҳар томонлама чуқур акс эттирадиган бадиий фотокўргазмалар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
– маданият ва санъатимизнинг машҳур намоёндалари, ёш ижодкорлар, рассом ва ҳайкалтарошлар, ҳунарманд усталар, фотографлар, созандалар билан суҳбатлар, ижодий учрашувлар ўтказиш, миллий ва жаҳон мумтоз санъати намуналарини намоён этадиган ихчам концерт дастурлари ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва санъат кўргазмасининг фаолияти ҳақидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги билан биргаликда амалдаги меъёрларга мувофиқ Маданият ва санъат кўргазмасининг штатлар жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил сентябрь ойидан бошлаб Маданият ва санъат кўргазмаси биносидан фойдаланиш, уни сақлаш ҳамда жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларга, унинг асосий фаолиятидан тушадиган даромадларни ҳисобга олган ҳолда, давлат бюджетидан маблағ ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йилда Маданият ва санъат кўргазмаси биносидан фойдаланиш, уни сақлаш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатларни давлат бюджетида маданият соҳаси учун кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бюджетининг тасдиқланган харажатлар кўрсаткичларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 14 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-467-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 9-сон, 529-модда)