Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 27.07.2006 йилдаги ПҚ-427-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Ҳужжат 25.05.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИНИ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ВА КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИДА ЎҚИТИШНИ ЯНАДА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини изчил амалга ошириш, 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларидаги ўқитиш билан тўлиқ қамраб олишни, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини мақбул равишда ривожлантириш ва жойлаштиришни таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Истеъдод» жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда юқори синф ўқитувчиларининг кейинчалик ўрта махсус, касб ҳунар таълими тизимида ишлашлари учун қайта ихтисослашувини назарда тутган ҳолда уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича мақсадли курслар ташкил қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактабларидаги юқори синфларнинг тугатилиши муносабати билан, ишидан бўшайдиган ўқитувчиларни, жумладан, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга энг малакали ўқитувчиларни қабул қилиш ҳисобига иш билан таъминлаш масалаларини ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда республиканинг олий таълим муассасалари қошида қўшимча академик лицейлар ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асосли таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ҳудудларнинг реал талаб-эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар таълими муассасалари томонидан кадрлар тайёрлаш йўналишларига тегишли ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2007 йил ва кейинги йиллардаги Инвестиция дастурларини шакллантиришда Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига изчил ўтишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2003 йил 29 октябрдаги 473-сонли қарорида белгиланган 9-синфларни битирувчиларини кейинчалик академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишга қамраб олиш кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда аҳолини иш билан таъминлаш мақсадли ҳудудий дастурларида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини тўлиқ равишда ишга жойлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда 2006 йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда ёш мутахассислар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштириш учун мамлакат иқтисодиёти тармоқларидаги реал талабларни ҳисобга олган ҳолда лавозим ва касблар рўйхатини ишлаб чиқиб тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 27 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-427-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 7-сон, 407-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон)