Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 18.07.2006 йилдаги ПҚ-420-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Ҳужжат 27.07.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 ЙИЛГАЧА ДАВРДА ЖЕРОЙ-САРДАРА КОНИ НЕГИЗИДА ТАРКИБИДА ФОСФОР БЎЛГАН ЎҒИТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ЭКСПОРТГА ЕТКАЗИБ БЕРИШНИ КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда республикада фосфорит хомашёсининг маҳаллий базасини шакллантириш бўйича амалий ишлар олиб борилди. Бу ўз навбатида уни импорт қилишдан воз кечиш имконини берди. Жерой-Сардара кони фосфорит хомашёсидан фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришнинг муқобил технологияси яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, Жерой-Сардара кони негизида таркибида фосфор бўлган ўғитлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалалари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинишига қарамай, ҳозирги кунгача Қизилқум фосфорит комбинатида фосфор рудасидан хлоридларни ювиш қурилмасини фойдаланишга топшириш таъминланмаган, бунинг натижасида фосфорли ўгитлар ишлаб чиқарувчи корхоналарда ускуналар ва коммуникацияларнинг эскириш даражаси юқорилигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариладиган маҳсулот таннархи ва энергия сарфини камайтиришни таъминлайдиган технологик жараёнларни такомиллаштиришга, ишлаб турган қувватларни модернизациялаш ва реконструкция қилишга, машина- ускуналарни янгилашга, шунингдек концентратланган фосфорли ўғитлар (фосфогипс) ишлаб чиқариш чиқиндиларини камайтириш, уларнинг йиғилиб қолган уюмларини қайта ишлашнинг саноат усулларини тадбиқ этишга етарли эътибор берилмаяпти. Таркибида фосфор бўлган минерал ўғитларни экспортга етказиб бериш ҳажмларини ўстириш суръатлари етарли даражада эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жерой-Сардара кони захиралари негизида таркибида фосфор бўлган минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ҳажмларини янада ошириш ва экспорт потенциалини ўстириш, шунингдек фосфор ишлаб чиқаришидаги техноген чиқиндиларни қайта ишлашга жалб этиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёевга, Навоий КМК Бош директори Н.И.Кучерскийга Қизилқум фосфорит комбинатида фосфор рудасидан хлоридларни ювиш қурилмасини ўз вақтида фойдаланишга топширишни таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар қабул қилинмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бир ҳафта муддатда вазирликлар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар раҳбарларининг Жерой-Сардара кони негизида таркибида фосфор бўлган ўғитлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш масалалари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижросига масъулиятсизларча юзаки муносабатда бўлиш фактларини кўриб чиқсин ва принципиал баҳо берсин. Зарурат туғилганда уларга нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган қатъий чораларни қўллаш бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий КМК томонидан 2006 йилнинг VI чорагида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибида 30 фоизгача Р2О5 бўлган йилига 400 минг тонна ювилган куйдирилган фосфор концентрати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибида 18-19 фоиз Р2О5 бўлган йилига 200 минг тонна ювилган фосфор концентрати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркибида 16-18 фоиз Р2О5 бўлган йилига 200 минг тонна фосфор уни ҳажмида фосфорит маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қувватлар ишга туширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда «Ўзкимёсаноат» ДАКнинг «Самарқандкимё» ОАЖда бойитилмаган Жерой фосфоритларини азот кислота усули билан қайта ишлаш орқали таркибида азот-фосфор-кальций бўлган янги ўгит (нитрокальцийфосфат) саноат миқёсида ишлаб чиқариладиган йилига 250 минг тонна қувватга эга корхонани ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» ДАК, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 250 минг тонна нитрокальций фосфат ўғити (НКФЎ) ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган янги корхона 2008 йил охирида ишга туширилишини таъминлаш юзасидан барча зарур чора-тадбирларни қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2010 йилгача даврда Жерой-Сардара кони негизида таркибида фосфор бўлган ўғитлар ишлаб чиқариш ва экспортга етказиб беришни кўпайтириш чора-тадбирлари Дастурининг асосий йўналишлари ҳамда 2006—2010 йилларда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг мақсадли параметрлари 1—3-иловаларга мувофиқ* маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» ДАК раҳбарияти зиммасига Дастурда белгиланган асосий ташкилий-техникавий тадбирларни амалга оширишда шахсий жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5–7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 июлдаги ПҚ-677-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 31-32-сон, 316-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дастур амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминласин ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботларини мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг ҳар чоракдаги мажлисларида мунтазам тинглаб боришни амалиётга тадбиқ қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкимёсаноат» ДАКнинг фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхоналар манзилига фосфорит хомашёси ортилган йўналишларда ҳаракатланиш, шунингдек тармоқ корхоналаридан бошқа хомашё ва минерал ўғитларни белгиланган тартибда етказиб беришнинг норматив муддатларига риоя этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қўқон суперфосфат заводи» ОАЖга фосфорит хомашёсини етказиб бериш учун Тожикистон темир йўлининг Сўғд участкасини кесиб ўтиш кодлари Навоий КМКга зарур миқдорда миллий валютага сотилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 1 майдаги 199-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ж) минерал ўғитлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хомашё ресурслари сифатида кейинчалик яна қайта ишланадиган ҳамда махсус жиҳозланган сақлаш жойлари (уюмлар)да жойлаштириладиган фосфорли ўғитлар (фосфогипс) ишлаб чиқариш чиқиндилари».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги «Ўзкимёсаноат» ДАК ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати билан биргаликда икки ҳафта муддатда амалдаги ҳукумат қарорларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 18 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-420-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 7-сон, 400-модда; 2007 й., 31-32-сон, 316-модда)