01.05.2006 йилдаги ПҚ-339-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯПОНИЯ БИЛАН ТЕХНИКАВИЙ ҲАМКОРЛИК ДОИРАСИДА «ЎЗБЕКИСТОН-ЯПОНИЯ МАРКАЗИ (II БОСҚИЧ)» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА—ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2001 йилдан буён Ўзбекистон—Япония маркази фаолият кўрсатиб келаётган давр мобайнида республиканинг 3200 нафардан кўпроқ фуқаролари махсус дастурлар бўйича бизнес-курсларда, компьютер саводхонлиги ва япон тили курсларида таълим олишгани қайд этиб ўтилсин. Мазкур лойиҳа доирасида Япония Ҳукумати томонидан берилган маблағларнинг умумий ҳажми 2,3 млн. АҚШ долларидан ошиб кетди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасида иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ҳукуматлари ўртасидаги аҳдлашувларни амалга ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг Нукус шаҳрида ва республикамизнинг вилоят марказларида Ўзбекистон—Япония маркази (кейинги ўринларда — Марказ деб юритилади) филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юклатилган вазифаларни бажариш, шунингдек Марказ ва унинг минтақавий филиалларини зарур ахборот-методик ўқув дастурлари билан таъминлаш учун белгиланган тартибда Марказга нашриёт-матбаа ишларини амалга оширишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг «Ўзбекистон—Япония маркази (II-босқич)» лойиҳасини амалга оширишга қўшадиган улуши Марказга берилган имтиёзларни 5 йил муддатга узайтириш сифатида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўшайдиган маблағларни Марказ фаолиятини кенгайтиришга йўналтирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фондига пул ажратмалар ҳамда махсус ўқув ва маданий дастурларни ташкил қилиш ва ўтказишдан, шунингдек Марказ ҳузурида чоп этиладиган ўқув қўлланмаларини сотишдан олинган даромадлар бўйича тўланадиган умумдавлат, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар тўлашдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Япония тарафидан етказиб бериладиган техника ва асбоб-ускуналар, шунингдек Марказ фаолиятига жалб қилинган хорижий мутахассисларнинг мулки — божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ лойиҳаларини амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассислар — жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиқ тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 январдаги «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон—Япония марказини ташкил этиш тўғрисида»ги 31-сонли Қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 1 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-339-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 5-сон, 244-модда)