03.02.2006 йилдаги ПҚ-275-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 03.02.2006 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

МУСТАҚИЛЛИК ВА ЭЗГУЛИК МОНУМЕНТИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватанимиз пойтахти – Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдони халқимиз озодлигининг, аждодларимиз асрлар давомида орзиқиб кутган ва муттасил интилиб яшаган, бугунги авлодларга насиб этган энг улуғ, энг азиз неъмат бўлмиш истиқлолимизнинг муқаддас рамзидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда Мустақиллик майдони ва унга туташ ҳудудда кенг кўламдаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Вазирлар Маҳкамаси биноси тубдан қайта таъмирланди. Сенат биноси, Эзгулик аркаси, Тасвирий санъат галереяси каби мухташам меъморий иншоотлар, яшил майдон ва хиёбонлар барпо этилди. Айни вақтда янги, Маъмурий бино, Бизнес маркази қурилиши ниҳоясига етмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай катта бунёдкорлик ишлари туфайли бугунги кунда бу масканнинг нафақат қиёфаси ўзгаргани, балки унинг бутунлай янгича маъно-мазмун касб этганини таъкидлаш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик майдонининг ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда тутган муҳим ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб ҳамда халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига истиқлол ғояларини, миллий ғурур ва ифтихор ватанпарварлик туйғуларини янада чуқурроқ сингдириш мақсадида:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республика «Маънавият ва маърифат» маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, «Маҳалла» жамғармаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, Ўзбекистон Бадиий академияси ва кенг жамоатчиликнинг Мустақиллик майдонида бунёд этилган, ўзида Мустақиллик ҳайкали ва Бахтиёр она сиймосини мужассам этган янги монументга Мустақиллик ва эзгулик монументи деб ном бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг умумхалқ байрамлари ҳамда давлат миқёсидаги бошқа тантанали маросимларда (1-илова) Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросими жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистонга ташриф буюрадиган чет эл давлатлари раҳбарлари, ҳукумат бошлиқлари, хорижий делегациялар вакиллари ва бошқа расмий меҳмонларнинг давлат протоколига киритилган ҳолатларда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш маросимининг тартиби тасдиқлансин (2-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мустақил тараққиётимиз, миллий қадриятларимиз билан боғлиқ муҳим саналар, касб байрамларини нишонлаш, тантана ва анжуманлар ўтказиш муносабати билан Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш расмий маросими, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилган ҳолда, белгиланган тартибда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (А. Тўхтаев) «Ўзбектуризм» миллий компанияси (Р. Қурбонов) билан биргаликда, пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг, сайёҳлик гуруҳларининг Мустақиллик майдони, Мустақиллик ва эзгулик монументи, Хотира хиёбонини зиёрат қилиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов) мамлакатимиз аҳолиси ва чет эллик меҳмонлар учун «Мустақиллик майдони» деб номланган рангли-безакли откритка ва буклетларни нашр этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва республика оммавий ахборот воситаларига Мустақиллик майдонида амалга оширилган ишлар, бу ерда ўтказиладиган тадбирларни мунтазам равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 3 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-275-сон

Ўзбекистан Республикаси
Президентининг 2006 йил
3 февралдаги 275-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими ўтказиладиган умумхалқ байрамлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- 31 август – Мустақиллик куни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- 8 декабрь – Конституция куни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эслатма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Ўзбекистан Қуролли Кучлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан гулчамбар қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- 31 август – Мустақиллик куни Ўзбекистан Республикаси Президенти томонидан гулчамбар қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- 8 декабрь – Конституция куни Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси ҳамда жамоатчилик вакиллари томонидан гулчамбар қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- 9 май – Хотира ва кадрлаш куни гулчамбар қўйиш маросими Мотамсаро она ҳайкали пойида белгиланган тартибда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- гулчамбар қўйиш маросимида 90 х110 сантиметр ҳажмидаги гулли сават қўйиш тавсия этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2006 йил
3 февралдаги 275-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонга ташриф буюрадиган чет эл давлатлари раҳбарлари, ҳукумат бошлиқлари, хорижий делегациялар вакиллари ва бошқа расмий меҳмонларнинг давлат протоколига киритилган ҳолатларда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйиш маросимини ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақиллик ва эзгулик монументига олиб борадиган зинапоя олдидаги майдончага Юксак мартабали меҳмон номидан гул солинган сават қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Монумент пойига олиб борадиган зинапоянинг икки тарафида фахрий қоровул ротаси аскарлари саф тортади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- Юксак мартабали меҳмон Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати вакили ҳамроҳлигида Мустақиллик ва эзгулик монументи олдига келади, бу ерда уларни Тошкент шаҳар ҳокими кутиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- Тошкент шаҳар ҳокими Юксак мартабали меҳмонни гул солинган сават ёнидаги махсус ажратилган жойни эгаллашга таклиф қилади (1);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- ҳамроҳлик қилувчи шахслар ва делегация аъзолари Юксак мартабали меҳмоннинг орқа тарафида саф тортади ва маросим давомида ўз жойида туради (2);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- фахрий қоровул командири «Қоровул!» деб буйруқ берган ҳолда Юксак мартабали меҳмонни қутлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- фахрий қоровул ротаси аскарлари гул солинган саватни кўтариб, тантанали қадамлар билан Мустақиллик ва эзгулик монументига қараб йўл олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- ҳарбий оркестр тантанали мусиқани ижро этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- Юксак мартабали меҳмон аскарлар ортидан монументга қараб йўл олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- фахрий қоровул гул солинган саватни Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига қўяди ва четга ўтади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- Юксак мартабали меҳмон гулчамбар олдига келади ва унга боғланган лентани тўғрилаб, енгил бош эгиб, ҳурмат бажо келтиради (3);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- маросим якунига етганидан сўнг Юксак мартабали меҳмон машина олдига қайтади, Тошкент шаҳар ҳокими билан хайрлашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- Юксак мартабали меҳмоннинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати вакили ҳамроҳлигида майдондан жўнаб кетиши ташриф дастурига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 й., 2-сон, 103-модда)