ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИНИНГ ҚЎМИТАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қуйидаги қўмиталари ташкил этилсин:
Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси;
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси;
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси;
Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси;
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси;
Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг мажлисида раислик қилувчи, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси Б. МУСТАФОЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 27 январь,
7–I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 2-сон, 57-модда)