02.11.2004 йилдаги 515-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 23.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ИШТИРОКИДА «АЁЛЛАР ВА БОЛАЛАР СОҒЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ» ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, туғуруққа кўмаклашувчи муассасалар, гематология хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки Директорлар кенгаши «Аёллар ва болалар соғлигини мустаҳкамлаш» лойиҳасини (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига қарз берилишини маъқуллаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг умумий қиймати 70,0 млн АҚШ доллари миқдорида белгиланганлиги ва уни молиялаштиришда томонларнинг иштироки схемаси, шу жумладан Осиё тараққиёт банкининг беш йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда 25 йил муддатда 1-иловага* мувофиқ молиялаштириш режасига мувофиқ қайтариладиган 40,0 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзи келишилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида мамлакатнинг 6 тажриба минтақасида (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари) оналик ва болаликни муҳофаза қилиш хизматларини, шунингдек гематология марказлари ва қон қуйиш станцияларини миллий даражада такомиллаштириш назарда тутилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш беш йил муддатга белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш даврида Осиё тараққиёт банки қарзи бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлаш қарз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги лойиҳа амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи агентлик ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банкининг қарзи бўйича асосий қарзни қайтариш, у бўйича фоизлар тўлаш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш учун ажратилаётган Осиё тараққиёт банкининг қарзини қайтариш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов Осиё тараққиёт банки билан қарз битимини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги имзоланган қарз битими тақдим этилгандан кейин бир ҳафта муддатда у бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 161-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 09/19/161/2600-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумий мувофиқлаштириш, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш бўйича асосий тадбирларни, шунингдек лойиҳанинг йиллик бюджетини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа амалга оширилиши ва унинг маблағларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги устидан мунтазам назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш доирасида товарлар, ишлар (хизматлар) харид қилиш учун баҳолаш ва тендер комиссиялари таркибларини тасдиқлаш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки билан тузилган қарз битими шартларига мувофиқ битим имзолангандан кейин бир ҳафта муддатда Осиё тараққиёт банкининг кўрсатиб ўтилган лойиҳасини ва Жаҳон банкининг «Саломатлик-2» лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшма бюро ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки лойиҳасини амалга ошириш қисми бўйича бюронинг таъминоти харажатларини молиялаштириш манбалари этиб Осиё тараққиёт банки лойиҳаси маблағларини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг техник-иқтисодий ҳисоблари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳузурида ходимларнинг штатда белгиланган сони доирасида икки кишидан иборат лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳудудий бюро ташкил этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа доирасида жиҳозлар харид қилиш бошлангунга қадар туман марказий касалхоналарининг болалар ва туғуруқ бўлимлари (комплекслари)ни ҳамда вилоят туғуруқ комплексларини таъмирлаш-қуриш ишлари ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари лойиҳа доирасида жиҳозлар харид қилиш бошлангунга қадар қон қуйиш станцияларини таъмирлаш-қуриш ишлари ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги 2005 йилдан бошлаб ҳар йили инвестиция дастурларини шакллантиришда лойиҳани амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси улушини молиялаштириш учун давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассислар учун келиш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга, уларни давлат божи тўловидан озод қилган ҳолда, кўп марталик визалар берилишини ҳамда визалар муддати узайтирилишини, шунингдек уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 2 ноябрь,

515-сон