Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ДЕПАРТАМЕНТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 мартдаги 81-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи аппаратининг ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 22 март,
56-сон
Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Департаментнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини металлургия ва қимматбаҳо металлар; минерал хом ашёни қидириш, қазиб олиш ва қайта ишлаш; машинасозлик ва электротехника саноати; сафарбарлик ва давлат захиралари; стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) металлургия ва қимматбаҳо металлар соҳасида:
кон-металлургия корхоналарини ривожлантириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
кон-металлургия корхоналарининг ишлаб чиқариш, лойиҳа-қидирув ва хўжалик фаолиятини тизимли, комплекс ўрганишни ташкил этиш;
металл парчаларини тайёрлаш, қора металлар прокатини ишлаб чиқариш ва ишлатиш, қимматбаҳо металларга давлат буюртмаси энг муҳим моддий балансларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда келишиб олинишини ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
кон-металлургия ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг илмий-техник даражасини ошириш, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, техника ва технология билан қайта жиҳозлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, кўрсатиб ўтилган вазифаларни ҳал этиш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш;
кон-металлургия саноати корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, тармоқ корхоналари учун сотиб олинадиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, хом ашё ва материаллар импортини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
республиканинг кон-металлургия саноати корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларни жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш;
металлургия ва қимматбаҳо металлар соҳасида қабул қилинган қарорларнинг амалга оширилиши устидан назоратни таъминлаш;
металлургия тармоғи маҳсулотларининг ички ва жаҳон бозорларига кириб боришини тадқиқ ва таҳлил қилишни ташкил этиш;
б) минерал хом ашёни қидириш, қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида:
геология, кон қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
геология, кон қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарининг ишлаб чиқариш, лойиҳа-қидирув ва хўжалик фаолиятини тизимли, комплекс ўрганишни ташкил этиш;
кон қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарини ривожлантиришнинг илмий-техник даражасини ошириш, геология-қидирув ишларини ўтказиш ҳамда минерал-хом ашё базасини кенгайтириш, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, техника ва технология билан қайта жиҳозлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, кўрсатиб ўтилган вазифаларни ҳал этиш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш;
геологик-қидирув, минерал хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида мақсадли дастурларни, инвестиция лойиҳаларини, маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қилиш учун экспертиза ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш;
республиканинг кон қазиб олиш ва қайта ишлаш саноати корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларни жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш;
геология тармоғи, кон қазиб олиш ва қайта ишлаш саноати корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, тармоқ корхоналари учун сотиб олинадиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, хом ашё ва материаллар импортини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
уранни қазиб олиш ва қайта ишлаш, уран маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш, шу жумладан уни жаҳон бозорида сотиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
геологик ўрганиш, ноёб, рангли, камёб ер металлари ва уранни, шунингдек чучук ва минерал ер ости сувларини ҳамда фойдали қазилмаларнинг бошқа турларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини оширишни, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хом ашё базасини қайта кўпайтиришни таъминлайдиган геология-қидирув ишларини сифатли прогноз қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, кон муносабатлари соҳасида давлат бошқарувини амалга ошириш;
геология, геология-қидирув ишлари дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижроси устидан назоратни ташкил этиш;
геология, кон қазиб олиш ва қайта ишлаш тармоқлари учун, ушбу соҳадаги илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мониторингини амалга ошириш, шунингдек республика олий ва ўрта махсус ўқув юртларида кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича таклифларни таҳлил қилиш;
в) машинасозлик ва электротехника саноати соҳасида:
машинасозлик ва электротехника саноати корхоналарини ривожлантириш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
республиканинг машинасозлик ва электротехника саноатининг ишлаб чиқариш, лойиҳа-қидирув ва хўжалик фаолиятини тизимли, комплекс ўрганишни ташкил этиш;
машинасозлик ва электротехника саноати корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларини жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш;
машинасозлик ва электротехника саноати корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, кўрсатиб ўтилган тармоқ корхоналари учун сотиб олинадиган асбоб-ускуналар, транспорт воситалари, хом ашё ва материаллар импортини мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда машинасозлик ва электротехника саноати корхоналарини барқарор ривожлантиришнинг истиқболли стратегияси ишлаб чиқилишини таъминлаш;
машинасозлик ва электротехника саноатини ривожлантириш соҳасида қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;
тадқиқотлар ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ишларини мувофиқлаштириш, уларни жаҳон бозорларига киритиш;
г) сафарбарлик ва давлат захиралари соҳасида:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, иқтисодиёт тармоқларининг сафарбарлик ва давлат захираларини жамлаш масалаларига тайёрлигини тизимли ўрганиш ва ҳолатини таҳлил этиш;
давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан олинган товарлар ва маҳсулотларнинг сифат ва миқдор жиҳатидан сақланишини ва ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш бўйича мониторинг олиб борилишини ва ишларнинг аҳволи таҳлил этилишини таъминлаш;
сафарбарлик ва давлат захиралари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан бажарилишини назорат қилиш;
давлат стратегик ва сафарбарлик захиралари шакллантирилишини, шу жумладан уларнинг тўпланиши, сақланиши ва янгиланишини, шунингдек давлат стратегик ва сафарбарлик захираларидан белгиланган тартибда тезкор фойдаланишга доимий тайёрликни таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳарбий-саноат комиссияси қарорларини бажариш ишлари мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини таъминлаш;
д) стандартлаштириш ва метрология соҳасида:
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш (мувофиқликни баҳолаш) тизимларининг фаолият кўрсатиши ва ривожланишини таъминлаш, шунингдек уларни хорижий мамлакатларнинг халқаро ва миллий тизимлари билан уйғунлаштиришнинг аҳволи масалалари бўйича тизимли ва комплекс мониторингни ташкил этиш;
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш (мувофиқликни баҳолаш) соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, халқаро стандартларни қўллаш асосида, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини оширишни таҳлил этиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;
«Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини ҳамда стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш (мувофиқликни баҳолаш) соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда рўёбга чиқарилишини таъминлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва ишларни мувофиқлаштириш;
стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш (мувофиқликни баҳолаш) соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
экспорт ва импорт қилинаётган товарлар сифатини юклаб жўнатишдан ҳамда туширишдан олдин текшириш билан боғлиқ эксперт баҳолаш тизимини ривожлантиришни таҳлил қилиш ва мувофиқлаштириш.
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
тегишли тармоқларни ривожлантириш, шунингдек тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ўзи юритадиган масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
IV. Департаментнинг тузилмаси
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, металлургия ва қимматбаҳо металлар; минерал хом ашёни қидириш, қазиб олиш ва қайта ишлаш; машинасозлик ва электротехника масалалари бўйича шуъбалар, сафарбарлик ва давлат захиралари масалалари бўйича бош ва етакчи мутахассис, стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича бош мутахассис, шунингдек инспектор киради. Шуъба таркибига шуъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
12. Департамент мудири, шуъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шуъба мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Департаментнинг иш режалари, Департамент мудирининг ва шуъба мудирларининг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, шуъба мудирлари ва мутахассислар ишини ташкил қилади, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент ишларини такомиллаштириш, ходимларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Бош вазирнинг тегишли ўринбосарига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг шуъба мудирларидан бири бажаради.
16. Шуъба мудири:
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарликни амалга оширади ҳамда шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
тегишли тармоқлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини назорат қилади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига ахборот беради;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек тегишли тармоқлар масалалари бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва Департамент мудирига тақдим этади;
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Департамент мудирининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Шуъба мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Департамент мудири белгилайдиган шуъба бош мутахассисларидан бири бажаради.
18. Бош мутахассис:
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;
тегишли тармоқ бўйича туркумланган маълумотлар базасини яратишни ва юритишни, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
материаллар тўғрисида шуъба мудирига, Департамент мудирига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига ахборот беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек иқтисодиётнинг тегишли тармоқларидаги ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва шуъба мудирига, Департамент мудирига тақдим этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Етакчи мутахассис:
материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Департамент мудири, шуъба мудири ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
тегишли тармоқ бўйича туркумланган маълумотлар базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
материалларни Департамент мудирига, шуъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбарига тақдим этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
шуъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини ёқилғи-энергетика комплексини; кимё ва нефть-кимё саноатини ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш соҳасида:
углеводород хом ашёни қидириш, қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини барқарор ва мутаносиб ривожлантириш, рақобатбардошли, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш стратегияси ва комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда углеводород хом ашё ва ёқилғи-энергетика ресурсларини ишлаб чиқариш ва ишлатишнинг энг муҳим балансларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқишни таъминлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
нефть ва табиий газни, айниқса Устюрт минтақасида ва бошқа истиқболли ҳудудларда қидириш ва геология-разведка ишлари амалга оширилиши дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, ушбу дастурлар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;
ягона техника сиёсати олиб борилишини, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини, ҳосил қилинадиган қувватлар ва электр тармоқларини модернизация қилиш, техника ва технология билан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар юзасидан ҳамда ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга доир таклифлар тайёрлаш;
ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш;
ёқилғи-энергетика комплексида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини назорат қилиш;
Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа манфаатдор органлари билан биргаликда ёқилғи-энергетика комплекси тармоқларини ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлари ва дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ва монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ривожлантириш, республиканинг ёқилғи-энергетика комплексида рақобат учун шарт-шароитлар яратиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
ёқилғи-энергетика комплекси тармоқлари учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш ҳамда уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;
нефть маҳсулотлари ўрнини босиш учун автогазтўлдириш компрессор ва автогазқуйиш станциялари шохобчаларини ривожлантириш ҳамда автотранспорт воситаларини суюлтирилган ва сиқилган газ билан ишлашга босқичма-босқич ўтказиш дастурлари бажарилиши мониторингини олиб бориш;
нефть, газ ва кўмир конларини қазиб олиш ва улардан фойдаланишнинг самарали тизимлари ва методларини жорий этиш;
кўмир қазиб олиш учун геология-қидирув ишлари мониторингини олиб бориш ва уларни мувофиқлаштириш, кўмир конларини қазишнинг самарали тизимлари ва методларини жорий этиш;
б) кимё ва нефть-кимё саноати соҳасида:
кимё ва нефть-кимё саноати корхоналарини барқарор ва мутаносиб ривожлантириш, рақобатбардошли, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш стратегияси ва комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда минерал ўғитлар ҳамда ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини, нефть-кимё маҳсулотларининг бошқа турларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш балансларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилишини ҳамда келишилишини таъминлаш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
кимё хом ашёси қазиб олиш учун қидирув ва геология-разведка ишларини ўтказиш дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, ушбу дастурларнинг амалга оширилиши мониторингини таъминлаш;
ягона техника сиёсати олиб борилишини, кимё ва нефть-кимё ишлаб чиқаришларини модернизация қилиш, техника ва технология билан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар юзасидан ҳамда ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга доир таклифлар тайёрлаш;
иқтисодиёт тармоқларининг кимё ва нефть-кимё маҳсулотларига бўлган жорий ҳамда истиқболдаги эҳтиёжини тадқиқ қилиш ва белгилаш ишларини мувофиқлаштириш.
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
тегишли тармоқларни ривожлантириш, шунингдек тегишли тармоқларда ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш мониторингини олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқарувининг манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ўзи юритадиган масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, фуқароларни шахсан қабул қилишни амалга оширади;
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
IV. Департаментнинг тузилмаси
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш; кимё ва нефть-кимё саноати масалалари бўйича шуъбалар, шунингдек инспектор киради. Шуъба таркибига шуъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
12. Департамент мудири, шуъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шуъба мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Департаментнинг иш режалари, Департамент мудирининг ва шуъба мудирларининг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, шуъба мудирлари ва мутахассислар ишини ташкил қилади, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Департамент мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент ишларини такомиллаштириш, ходимларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Бош вазирнинг тегишли ўринбосарига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосари томонидан белгиланадиган Департаментнинг шуъба мудирларидан бири бажаради.
16. Шуъба мудири:
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарликни амалга оширади ҳамда шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
тегишли тармоқлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини назорат қилади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек тегишли тармоқлар масалалари бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Департамент мудирининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Шуъба мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Департамент мудири белгилайдиган шуъба бош мутахассисларидан бири бажаради.
18. Бош мутахассис:
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;
тегишли тармоқ бўйича туркумланган маълумотлар базасини яратишни ва юритишни, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
материаллар тўғрисида шуъба мудирига, Департамент мудирига, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек, иқтисодиётнинг тегишли тармоқларидаги ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва шуъба мудирига, Департамент мудирига тақдим этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Етакчи мутахассис:
материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Департамент мудири, шуъба мудири ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
тегишли тармоқ бўйича туркумланган маълумотлар базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
материалларни Департамент мудирига, шуъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига тақдим этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
шуъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 мартдаги ПҚ-601-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини, унинг Президиумини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш; ердан оқилона фойдаланиш; сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши; атроф муҳит муҳофазаси; чорвачиликни ривожлантириш; озиқ-овқат саноатини ривожлантириш; пахтани қайта ишлаш ва енгил саноатни ривожлантириш; савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳаси масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, мазкур Низомга амал қилади.
4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Департамент ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, ташкилий масалалар ва ижро интизоми масалалари бўйича эса — Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига бўйсунади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Департаментнинг вазифалари ва функциялари
6. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
а) қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш соҳасида:
қишлоқ хўжалигида, ердан фойдаланишда, сув хўжалиги комплексида ва атроф муҳитни муҳофаза қилишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
қишлоқда фермерлик ҳаракатининг ривожланишини, ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектлари шакллантирилиши, ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши, экологик вазият, табиатни муҳофаза қилиш ишларининг ташкил этилиши мониторинги ва таҳлилини таъминлаш;
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ердан оқилона фойдаланиш, сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши, атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ҳамда қишлоқни юксалтиришнинг қисқа муддатли ва узоқ муддатли прогнозлари ва дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, шартнома муносабатлари негизидаги ижара муносабатлари ва хўжалик юритиш тизимларини кенг ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг манфаатлари ишончли таъминланишига қаратилган иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш ишларини мувофиқлаштириш;
Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш, ер ва бошқа табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, республикада экологик вазиятни яхшилаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг сув хўжалиги тизими фаолият кўрсатиши масалаларида ўзаро ҳамкорлик қилиши бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши соҳасида хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар комплекси амалга оширилишини ташкил этиш, аграр секторга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш учун норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
аграр секторда монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш, рақобат учун шарт-шароитлар яратиш, ердан фойдаланишда бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, сув хўжалигида бошқарув шакллари, методлари ва тузилмаларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш, замонавий агротехнологияларни ва қишлоқ хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштириш, ер тузиш ва ер мониторинги, тупроқни сақлаш, унинг унумдорлигини ошириш ва тиклашни ташкил этиш, барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш, атроф муҳит муҳофазасининг норматив ва ахборот базасини янгилаш ва такомиллаштириш ишларини ташкил этиш;
селекция ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер муносабатларини тартибга солиш, ирригация тизимларини бошқаришнинг ҳавза принципи асосида сув ресурсларини бошқариш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни молиялаштириш ва кредитлаш тизимини таҳлил қилиш ва уни такомиллаштириш, эскидан суғориб келинаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерлар ўзлаштириш, ўрмонлардан фойдаланиш, уларни қўриқлаш ва муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалигини ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш;
фермер хўжаликларини, шу жумладан лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникаси, эҳтиёт қисмлар ва бошқа моддий-техника ресурслари етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишини ташкил этиш;
бозор принциплари ва механизмлари асосида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг молиявий таъминоти юзасидан баланснинг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши ва келишилишини ҳамда унинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
б) чорвачиликни ривожлантириш соҳасида:
шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорвачиликни ривожлантиришни тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
республикада чорвачиликни янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилиши мониторинги олиб борилиши ва таҳлил этилишини таъминлаш;
чорвачиликни ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
наслчилик ишларини сифат жиҳатидан ривожлантириш, чорва молларини сунъий қочириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириш;
зооветеринария пунктларини жиҳозлаш ҳамда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларига ветеринария хизмати кўрсатиш даражасини ошириш, ветеринария препаратларини мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ишларини ташкил этиш;
чорва озуқа экинлари экиш таркибини мақбуллаштириш ва чорвачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликларининг ер майдонларидан мақсадли фойдаланишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
пиллачиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулли ипак қурти уруғини мамлакатимизнинг ўзида ишлаб чиқариш, тирик пилла ишлаб чиқаришни кенгайтириш ишларини мувофиқлаштириш;
фермер хўжаликларида ва якка тартибдаги секторда қоракўлчилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантиришни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
в) озиқ-овқат саноатини ривожлантириш соҳасида:
озиқ-овқат саноати тармоқларида ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
мева-сабзавот, виночилик, ёғ-мой, гўшт-сут саноати, шунингдек, донни қайта ишлаш ва омихта ем ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини ҳамда уларнинг ривожлантирилишини таъминлаш;
озиқ-овқат саноати товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва мазкур соҳани ривожлантириш вазифаларининг комплекс ҳал этилишини ташкил қилиш;
ички истеъмол бозорини озиқ-овқат товарлари билан тўлдириш масалалари бўйича мониторингни таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишдаги сифат ўзгаришларини ва уни ривожлантириш тенденцияларини баҳолаш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш тармоқларида бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий этиш, озиқ-овқат саноати корхоналарида замонавий технологияларни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, корхоналарни модернизация қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологияларни кенг жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
жаҳон стандартларига жавоб берадиган озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш, тармоқ корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импорт ўрнини тўлдирадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий турлари ва узум, озиқ-овқат спирти, ўсимлик ёғи ва озиқ-овқат дони ишлаб чиқариш ва уларни тақсимлаш балансларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқишни ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
г) пахтани қайта ишлаш ва енгил саноат соҳасида:
пахтани қайта ишлаш саноати, енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва пулли хизматлар кўрсатишни ривожлантириш соҳасида иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
ички истеъмол бозорини енгил саноат товарлари билан тўлдириш масалалари бўйича мониторингни таъминлаш ҳамда таҳлил этиш, енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни ривожлантириш, савдо ва пулли хизматлар фаолият кўрсатиши соҳасидаги сифат ўзгаришларини ва тенденцияларини баҳолаш;
пахтани қайта ишлаш саноатини ривожлантириш, енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш, савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини ташкил этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг пахтани қайта ишлаш саноати, енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш, савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;
пахтани қайта ишлаш тармоғида, енгил саноатда, савдода ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш вазифаларини комплекс ҳал этишни ташкил қилиш;
пахтани қайта ишлаш саноати, енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
пахта тозалаш ва енгил саноат корхоналарини ривожлантиришнинг илмий-техник даражасини ошириш, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, техника ва технология билан қайта жиҳозлаш, кўрсатиб ўтилган вазифаларни ҳал этиш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
жаҳон стандартларига жавоб берадиган енгил саноат товарлари ишлаб чиқариш, тармоқ корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, импортнинг ўрнини босадиган товарлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
бозорлар фаолиятини, ярмаркалар ва кўргазмаларнинг истеъмол товарлари, аҳолини истеъмол товарлари ва пулли хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадқиқотлари борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
чакана ва улгуржи савдони ташкил этиш тизимини, пулли хизматлар кўрсатиш соҳасини такомиллаштириш, савдо ва хизматлар кўрсатишни ташкил этишнинг янги шакллари ва методларини кенг жорий этиш, хусусий ва кичик тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, савдо ва хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
савдо ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳаси учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, мазкур соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда пахта толаси ва линт ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши ва келишилишини ҳамда уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш.
7. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;
иқтисодиётнинг тегишли тармоқларида ва ҳудудларда ишларнинг аҳволини ўрганади ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари учун тегишли материалларни тайёрлайди;
тегишли тармоқлар ривожланиши, ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурлари, шунингдек, тегишли тармоқларда ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш ва янада такомиллаштириш дастурлари шакллантирилиши ва амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб боради;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгиланишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар, шу жумладан аҳолининг ижтимоий муҳофазаланганлигини кучайтириш бўйича мақсадли дастурлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
материалларнинг комплекслилиги ҳамда уларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашнинг сифати, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг топшириқлари лойиҳаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари билан келишилиши учун жавоб беради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил қилади;
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг мутасаддилик қилинадиган органлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
ўзи юритадиган масалалар бўйича ҳукуматлараро битимларни тайёрлашда қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар иши самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, кўрсатиб ўтилган мурожаатлар билан ахборот-таҳлил ишларини амалга оширади, фуқароларни қабул қилишни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
III. Департаментнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
8. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартиби талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Департаментнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Департамент:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши учун;
Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган таклифлар ва масалаларни эксперт жиҳатидан сифатли ишлаб чиқишнинг ташкил этилиши учун;
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ҳукумат қарорлари, фармойишларининг, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган идоралар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши таъминланиши учун;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши учун жавоб беради.
IV. Департаментнинг тузилмаси
10. Департаментнинг тузилмасига Департамент мудири, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш; чорвачиликни ривожлантириш; озиқ-овқат саноатини ривожлантириш; пахтани қайта ишлаш ва енгил саноат масалалари бўйича шуъбалар, шунингдек, инспектор киради. Шуъба таркибига шуъба мудири, бош ва етакчи мутахассислар киради.
Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
11. Департамент ишларига мудир раҳбарлик қилади.
12. Департамент мудири, шуъба мудирлари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
V. Департамент фаолиятини ташкил этиш
13. Департамент ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Иш тартибига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири, шуъба мудирлари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Департаментнинг иш режалари, Департамент мудири ва шуъба мудирларининг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режалари Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилади ва Департамент мудири томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Департамент мудири:
Департаментга бевосита раҳбарликни амалга оширади, шуъба мудирлари ва мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Департамент юритадиган соҳага тегишли масалалар бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади, мазкур лойиҳаларга розилик беради ҳамда улар юзасидан эксперт хулосаларни имзолайди;
Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Президиумининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари томонидан Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамасига давлат ҳокимияти органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан тушган, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Департаментнинг шуъба мудирлари ва мутахассислари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишларнинг юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент ишларини такомиллаштириш, ходимларнинг иш малакасини ошириш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Департамент мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Департамент мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан белгиланадиган Департаментнинг шуъба мудирларидан бири бажаради.
16. Шуъба мудири:
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарликни амалга оширади ҳамда тармоқлар бўйича Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
тегишли тармоқлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базаси яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилишини назорат қилади;
материаллар тўғрисида Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазирга, унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Департамент мудирига тақдим этади;
ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, тайёрланаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Департамент мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Департамент мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича таклифлар киритади;
Департамент мудирига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Шуъба мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Департамент мудири белгилайдиган шуъба бош мутахассисларидан бири бажаради.
18. Бош мутахассис:
ўзига биркитилган масалалар бўйича материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
ишлаб чиқилаётган қарорлар лойиҳаларини амалга оширишнинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини эксперт баҳолашни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан бажарилишини назорат қилади;
тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базаси яратилишини ва юритилишини, унинг мунтазам равишда янгилаб борилишини ташкил қилади;
материаллар тўғрисида шуъба мудирига, Департамент мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ва унинг ўринбосарларига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига ахборот беради;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур таҳлилий материалларни, прогнозлар ва эксперт хулосаларни тайёрлайди;
ислоҳотларни чуқурлаштириш, янада ривожлантириш, шунингдек, иқтисодиётнинг тегиши тармоқларидаги ва ҳудудлардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва шуъба мудирига, Департамент мудирига тақдим этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ишлаб чиқилаётган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
тегишли масалалар бўйича етакчи мутахассиснинг фаолиятини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Етакчи мутахассис:
материалларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Департамент мудири, шуъба мудири ва бош мутахассиснинг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланишини, сифатли ишлаб чиқилиши ҳамда топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва унинг ўринбосарларининг ўзига биркитилган масалалар бўйича топшириқлари бажарилишининг аҳволи тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва умумлаштиришни амалга оширади;
тегишли тармоқ бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиради, унинг тўлдирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминлайди;
материалларни Департамент мудирига, шуъба мудирига ва бош мутахассисга, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбарига тақдим этади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этилган материалларни ўрганади, ўзига биркитилган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради, зарур маълумотномаларни ва таҳлилий материалларни тайёрлайди;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Президиуми мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати Раҳбари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
шуъба мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорларининг ишлаб чиқилаётган лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Инспектор Департаментда иш юритишни амалга оширади, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 1 декабрдаги 561-сон қарори 1-бандининг бешинчи хатбоши, шунингдек, ушбу қарорга 4-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2005 йил 1 апрелдаги 94-сон қарорига илова I бўлимининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 3-4-сон, 18-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2005 йил 3 августдаги 183-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши, шунингдек, ушбу қарорга 2-илова.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 13-сон, 117-модда; 2008 й., 20-21-сон, 175-модда; 35-36-сон, 348-модда; 2015 й., 13-сон, 155-модда)