Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА НОРИН ДАРЁСИНИНГ СУВНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ЗОНАСИНИ ВА СОҲИЛБЎЙИ ПОЛОСАСИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг «1999—2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастури тўғрисида» 1999 йил 20 октябрдаги 469-сон қарорига мувофиқ ва Норин дарёсининг сув ресурсларини ифлосланишдан муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Наманган вилоятидаги Норин дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва соҳилбўйи полосасининг умумий майдони 1-иловага* мувофиқ ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарага олувчиларга бириктирилган туманлар бўйича тегишли равишда 4310,7 га ва 459,3 га этиб тасдиқлансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган
2. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Норин дарёсининг соҳилбўйи полосасидаги 452,2 га майдондаги ерларни ўрмон мелиорацияси ва бошқа сувни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида, 2-иловага* мувофиқ сув хўжалиги объектлари эгаллаб турган ерлардан ташқари, белгиланган тартибда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарага олувчилардан олсин ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ўрмон хўжалиги ташкилотларига доимий эгалик қилиш учун берсин;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда, экология жиҳатидан потенциал хавфли объектларни 2006 йилгача сувни муҳофаза қилиш зонасидан, сув хўжалигидан ташқари барча объектларни соҳил бўйи полосасидан чиқариш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда сувни муҳофаза қилиш зонаси ерларини дарахтзорлар барпо этиш учун ажратиш имкониятини кўриб чиқсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Агросаноат комплекси котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 13 апрель,
179-сон