Ҳужжат кучини йўқотган 14.07.2021 16.03.2007 йилдаги ПҚ-605-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 14.07.2021
Ҳужжат 03.10.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАР БИЛАН ЧАКАНА САВДО ҚИЛИШНИ ЯНАДА ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6261-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш,шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика аҳолиси саломатлигини муҳофаза қилишни таъминлаш, истеъмол бозорига сифатсиз, сертификатланмаган алкоголли маҳсулотлар кириб келиши ва сотилишига йўл қўймаслик, савдо ташкилотлари томонидан алкоголли маҳсулотларни чакана сотишнинг белгиланган талабларига сўзсиз риоя қилиниши устидан назорат қилишни кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2007 йил 1 майдан бошлаб алкоголли маҳсулотлар юридик шахслар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари асосида фақат назорат-касса машиналари билан жиҳозланган ихтисослаштирилган дўконлар, алоҳида савдо заллари (секциялар) орқали сотилиши тартиби белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, мазкур қарорда тасдиқланган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқидан марҳум этилган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима солинади ҳамда айбдор ходимлар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси соҳасида ҳуқуқбузарликка йўл қўйган шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чора-тадбирларга риоя қилиш устидан назоратни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш бўйича махсус комиссиялар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 1 майгача мазкур қарорда белгиланган талабларга ва алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига тўлиқ жавоб берадиган юридик шахсларга фаолиятнинг ушбу турини амалга оширишга рухсат гувоҳномалари берилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо қилувчи корхоналар ушбу қарор билан белгиланган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидаларига сўзсиз риоя қилиши устидан қатъий тизимли назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси 2007 йилнинг 15 апрелигача Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг талабномаларига кўра алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга белгиланган шаклдаги рухсат гувоҳномалари тегишли даражада ҳимояланган махсус бланкаларда зарур миқдорда тайёрланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномалари қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар деб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 16 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-605-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олган юридик шахслар шуғулланишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Рухсат гувоҳномаси бериш (амал қилиш муддатини 10 кун муддатгача тўхтатиб қўйиш, шунингдек амал қилишини тўхтатиш, бекор қилиш тартиб-қоидаси ташаббуси билан чиқиш) тўғрисидаги қарор Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги 1-иловага* мувофиқ таркибда ташкил этиладиган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш бўйича махсус комиссиялар (кейинги ўринларда «Комиссия» деб юритилади) томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича Комиссиянинг хулосалари ва қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш учун туманлар (шаҳарлар) даражасида туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида 2-иловага* мувофиқ таркибда алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссиялар (кейинги ўринларда «ишчи орган» деб юритилади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаси (кейинги ўринларда «рухсат гувоҳномаси» деб юритилади) ҳар бир турғун чакана савдо шохобчасига 3 ва 4-иловаларга мувофиқ схема ва шакл бўйича аризада кўрсатилган муддатга, бироқ икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахсларга қўйиладиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахсларга қуйидаги талаблар қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат гувоҳномасини олиш учун ариза берилган пайтда шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шаклланган устав фонди мавжуд бўлиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарларда — алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда — алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан назорат-касса машиналарини ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжудлиги;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турғун савдо шохобчаси таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси камида беш юз метр масофада жойлашганлиги;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо шохобчалари жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан метрополитен бекатларида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг ошхоналарида, шунингдек аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларга туташиб кетган жойларда жойлашмаганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун махсус фойдаланиладиган, ҳимояланган фискал хотирали назорат-касса машинаси ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари мавжудлиги.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Рухсат гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахслар турғун чакана савдо шохобчаси жойлашган жой бўйича Комиссиянинг ишчи органига қуйидагиларни тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, у жойлашган жой (почта манзили), банк муассасаси номи ва банкдаги ҳисоб рақамининг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда рухсат гувоҳномаси берилиши тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарларда — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 100 баравари миқдорида ва қишлоқ жойларда ҳамда чекка тоғли туманларда — энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида шакллантирилган устав фонди мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси. Устав фонди пул маблағларида шакллантирилган тақдирда тасдиқловчи ҳужжат хизмат кўрсатувчи банк томонидан берилади. Устав фонди бошқа мол-мулк билан шакллантирилган тақдирда юридик шахс ушбу мол-мулкка эгалик ҳуқуқи, унинг қиймати ва у устав фондига қўшилганлиги ҳақидаги тасдиқномани тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсда шаҳарларда — алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда — алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан назорат-касса машиналарини ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган ўзининг ёки ижарага олинган турғун савдо шохобчаси мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси. Юридик шахсда ўз турғун савдо шохобчаси мавжуд бўлган тақдирда улар томонидан ушбу савдо шохобчасига ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжат тақдим этилади. Турғун савдо шохобчаси ижарага олинган тақдирда ижара шартномасидан ташқари ушбу савдо шохобчасининг ижарага олувчига тегишлилигини тасдиқлайдиган ҳуқуқни белгилайдиган ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун махсус фойдаланиладиган ҳимояланган фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинаси олдиндан рўйхатга ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома. Агар юридик шахс мазкур Низомда белгиланган тартибда бошқа товарлар билан ҳам савдо қилган тақдирда, қўшимча равишда давлат солиқ хизмати органининг бошқа товарлар билан савдо қилиш учун фойдаланиладиган назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси тақдим этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқлайдиган банк ҳужжатининг нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Юридик шахсдан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилинишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳужжатлар юридик шахс томонидан ишчи органга бевосита ёхуд олинганлиги маълум қилинган ҳолда почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар ишчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, уларнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилинган сана тўғрисидаги белги қўйилган ҳолда ариза берувчига топширилади (юборилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида белгиланган тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун юридик шахс — ариза берувчи жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ишчи орган томонидан аризалар кўриб чиқилиши тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ишчи орган 5 иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва уларнинг ишончлилигини ҳамда алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишнинг мазкур Низом билан белгиланган талабларига мувофиқлигини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ишчи органнинг барча аъзолари бир овоздан қарор қабул қилган тақдирда Комиссияга рухсат гувоҳномаси бериш тўғрисидаги таклиф киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ишчи орган Комиссияга ижобий хулоса киритган тақдирда, хулоса билан биргаликда алкоголли маҳсулотлар сотиш ва нақд пул тушумини тижорат банклари кассаларига топширишнинг прогноз ҳажмлари киритилади. Комиссия томонидан рухсат гувоҳномаси берилган тақдирда прогноз ҳажмларга йилнинг ҳар чорагида ишчи орган томонидан тузатишлар киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси ва аъзолари мазкур Низомнинг 5-бандида назарда тутилган талабларга мос келмайдиган юридик шахсларга рухсат гувоҳномаси берилганлиги учун шахсан жавобгар бўладилар.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ишчи органнинг хулосаси Комиссия томонидан кўриб чиқилиши ва рухсат гувоҳномасини бериш ёки рухсат гувоҳномаси беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Комиссия 10 иш куни мобайнида ишчи орган томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганади ва комиссиянинг барча аъзолари бир овоздан қарор қабул қилган тақдирда рухсат гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия юридик шахсни тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 иш куни мобайнида қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Рухсат гувоҳномаси Комиссия раиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат гувоҳномаси бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига, ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раиси рухсат гувоҳномаси бланкаларидан мақсадли фойдаланилиши, уларнинг сақланиши ва ҳисобга олиниши учун шахсан жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат гувоҳномаси бланкалари, шу жумладан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш учун юридик шахсларга берилган рухсат гувоҳномаси бланкалари ҳисоби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан берилган рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Рухсат гувоҳномаси беришни рад этиш учун асослар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар рухсат гувоҳномаси беришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг мазкур Низом билан белгиланган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш талабларига мувофиқ эмаслиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа асослар бўйича, шу жумладан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабаби билан рухсат гувоҳномаси бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс рухсат гувоҳномаси бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган рухсат гувоҳномаси беришни рад этиш тўғрисидаги асосли қарор юридик шахсга комиссия раисининг имзоси билан ёзма шаклда топширилади (юборилади). Ушбу қарорда шунингдек юридик шахс кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат гувоҳномасини бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда, мазкур гувоҳномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича рухсат гувоҳномасини беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 октябрдаги ПФ-4473-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 40-сон, 466-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Юридик шахс қайта ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда юридик шахс ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқлайдиган ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ишчи органга рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатда рухсат гувоҳномаси қайта расмийлаштирилгунга қадар юридик шахс рухсат гувоҳномасида кўрсатилган фаолиятни олдин берилган рухсат гувоҳномаси асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштиришда берилган рухсатномаларни рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш ишчи орган томонидан юридик шахснинг тегишли ҳужжатлар илова қилинган рухсат гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризаси олинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш юридик шахснинг аризаси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза ишчи органга рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддати тамом бўлишидан камида 15 кун олдин берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рухсат гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор рухсат гувоҳномасини бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Амал қилиш муддати тамом бўлмаган йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган рухсат гувоҳномаси ўрнига юридик шахснинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Рухсат гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Давлат солиқ хизмати органларининг тақдимномаси бўйича Комиссия алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари, шу жумладан нақд пул тушумини инкассация қилиш қоидалари бузилганлиги аниқланган тақдирда рухсат гувоҳномасининг амал қилишини 10 кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтаб туриш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Таъмирлаш ишлари амалга оширилиши, шунингдек шунга ўхшаш бошқа ҳолатлар муносабати билан фаолият вақтинча тўхтатилган тақдирда юридик шахс бу ҳақда Комиссияга ва давлат солиқ хизматининг тегишли органига ёзма равишда маълум қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Юридик шахс томонидан алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш қоидалари мунтазам равишда ёхуд бир марта қўпол равишда бузилган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда рухсат гувоҳномасининг амал қилиши суд тартибида тўхтатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қалбаки ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда рухсат гувоҳномаси олиниши ҳолати тасдиқланган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда рухсат гувоҳномасининг амал қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Мазкур Низом бузилганлиги учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎‎

‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎______________________________________________________________ (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари)

‎‎
Бланка серияси ва тартиб рақами

‎Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган
‎РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИ

‎200___ й. «____» __________ № ______

‎__________________________________________________________________________га

(юридик шахснинг тўлиқ номи)

Почта манзили ________________________________________________________________
СТИР _______________________________________________________________________
ХХТУТ коди __________________________________________________________________
НКМ __________________ ДСИда ____________ тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган.

Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишнинг белгиланган талабларига жавоб берадиган ________________________________ манзилида жойлашган турғун савдо шохобчаси орқали алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи берилди.

‎200__ йил «___» ___________ гача берилган.
Иш вақти соат «____» дан «____» гача
Объектнинг эгаси ______________________________________________________________

(юридик шахснинг тўлиқ номи)

Объектдан фойдаланувчи _______________________________________________________

(чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун маҳаллий

____________________________________________________________________________

йиғим тўлайдиган юридик шахснинг номи)

Алоҳида шартлар ______________________________________________________________

‎Имзо

‎Имзо _____________
МЎ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Изоҳ. Рухсат гувоҳномаси ҳар бир савдо шохобчасига алоҳида берилади. Нотариус томонидан тасдиқланмаган рухсат гувоҳномаси нусхаси ҳақиқий ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2007 йил 16 мартдаги ПҚ-605-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ

1. Ушбу Қоидалар алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш тартиби ва шартларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қиладиган юридик шахслар мазкур Қоидалар билан тартибга солинмайдиган масалалар юзасидан бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қилиш қоидаларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Алкоголли маҳсулотларнинг чакана савдоси билан фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномаларини бериш бўйича Махсус комиссия (кейинги ўринларда матнда «Комиссия» деб юритилади) томонидан берилган алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини (кейинги ўринларда матнда «рухсат гувоҳномаси» деб юритилади) олган юридик шахслар шуғулланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қиладиган юридик шахслардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Алкоголли маҳсулотлар билан фақат шаҳарларда — алоҳида кириладиган ва камида 25 квадрат метрли, қишлоқ жойларда камида 15 квадрат метрли савдо зали майдони бўлган (фақат алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишга мўлжалланган), чекка тоғли туманларда — алоҳида савдо секцияси бўлган, алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотишнинг санитария нормалари ва қоидаларига (шу жумладан назорат-касса машиналарини ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш шартларига, моддий бойликлар тўлиқ даражада сақланиши таъминланишига) мувофиқ бўлган омбор бинолари ва асбоб-ускуналари бўлган турғун савдо шохобчасида чакана савдо қилиш мумкин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турғун савдо шохобчаси:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси камида беш юз метр масофада бўлиши;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан метрополитен бекатлари ёнида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудларида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарнинг ошхоналарида, шунингдек аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларга туташиб кетган ҳудудларда жойлашмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алкоголли маҳсулотлар сотиладиган жойларда уни йигирма ёшга тўлмаган шахсларга сотилишига йўл қўйилмаслиги, шунингдек алкоголли маҳсулотларнинг инсон соғлиғига зарарли таъсири тўғрисида огоҳлантирувчи ёзувлар жойлаштирилган бўлиши шарт.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юридик шахслар алкоголли маҳсулотлар билан фақат рухсат гувоҳномасини беришда Комиссия томонидан белгиланган вақт мобайнида чакана савдо қиладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш фақат юридик шахс томонидан ушбу мақсадлар учун ҳимояланган фискал хотирали махсус назорат-касса машиналаридан ва банк пластик карточкалари орқали тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қиладиган юридик шахслар туманлар ҳар чоракда (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномалари олиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш бўйича комиссия томонидан белгиланган алкоголли маҳсулотлар сотиш ҳамда нақд тушумни тижорат банклари кассаларига топширишнинг прогноз ҳажмларини бажариши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қиладиган юридик шахслар алкоголли маҳсулотлар ва товарларнинг бошқа турларини сотишдан тушадиган маблағлар бўйича алоҳида ҳисоб олиб боришлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Алкоголли маҳсулотларни чакана тармоқларда сотиш ва сақлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сифатига кўра стандартларнинг мажбурий талабларига ва техник шартларга мувофиқ бўлган, белгиланган намунадаги акциз маркаси билан маркаланган алкоголли маҳсулотлар сотилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мувофиқлик сертификати харидорнинг биринчи талаби бўйича сотувчи томонидан тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Алкоголли маҳсулотларни, шу жумладан импорт алкоголли маҳсулотларни сотувчи маҳсулотларнинг ҳар бир номи бўйича тайёрловчи ёки етказиб берувчининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган ҳамда сертификатнинг ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш рақамлари, амал қилиш муддати ва уни берган орган кўрсатилган ҳолда маҳсулотнинг ҳар бир номи бўйича мувофиқлик сертификати мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган товар-транспорт ҳужжатларига эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Алкоголли маҳсулотлар маҳсулотнинг тегишли турига қўйиладиган норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ҳолда сақланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғзи пўстлоқ тиқин билан маҳкамланган алкоголли маҳсулот солинган шишалар тиқиннинг қуриб қолмаслиги ва ҳаво кирмаслиги учун омборхоналарда ётиқ ҳолатда, бошқача тарзда тиқинланган шишалар эса тик ҳолатда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Алкоголли ичимликлар савдо залига қўйилишидан олдин сотувчи (ходим) ташқи белгиларига қараб уларнинг сифатини текшириб кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Харидор томонидан камчиликлари бўлган алкоголли маҳсулотлар харид қилинган тақдирда сотувчи харидор талабига кўра уларни зарур сифатга эга бўлган товарга алмаштириб беришга ёки, агар мазкур камчиликлар товарнинг яроқлилик муддати доирасида аниқланган бўлса, харидор тўлаган суммани унга қайтариб беришга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Алкоголли маҳсулотларни сотиш тақиқланадиган шартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Алкоголли ичимликларни:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йигирма ёшга тўлмаган шахсларга;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификатисиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яроқлилик муддати ўтиб кетган ҳолда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
акциз маркалари билан маркаланмаган (пиводан ташқари) ёки қалбаки акциз маркалари билан маркаланган ҳолда;
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарган корхонани аниқлаш имконини берадиган даражада аниқ маркаланмаган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уни ишлаб чиқаришга лицензияси бўлмаган мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиси томонидан ишлаб чиқарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголли маҳсулотни етказиб бериш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки божхона орқали тартибга солиш, қоидаларни, савдо белгиларидан ва фирма номларидан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган қоидаларни, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бузган ҳолда уни амалга оширган етказиб берувчидан сотиб олинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария нормаларига ва алкоголли маҳсулотларни сақлаш ва сотиш қоидаларига мувофиқ бўлмаган хона ва жойларда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим, спорт ва диний муассасалардан радиуси камида беш юз метр масофада жойлашган савдо корхоналарида;
(15-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат транспорти тўхташ жойларида, шу жумладан метрополитен бекатлари ёнида, жамоат жойларида ва дам олиш жойларида, даволаш-профилактика ва спорт-соғломлаштириш муассасалари ҳудудларида, ушбу муассасалар ва ишлаб чиқариш корхоналарнинг ошхоналарида, шунингдек аэропортлар, темир йўл вокзаллари ва автостанцияларга туташиб кетган ҳудудларда жойлашган савдо корхоналарида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
этикеткаларсиз, ифлос (ички ёки ташқи томони), синган (оғзи учган, ёрилган), тиқини шикастланган, умумий кўриниши тиниқ бўлмаган, чет нарсалар аралашган, чўкиндили шишаларда (винолар тўпламидан ташқари) сотиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголли маҳсулотларга (пиводан ташқари) қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам чакана нархдан паст нархлар бўйича.
(15-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 15 майдаги ПҚ-1756-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 20-сон, 216-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Ушбу Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга алкоголли маҳсулотлар билан савдо қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима солинади, ушбу юридик шахсларнинг тегишли ходимлари эса белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган савдо қилиш қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган яроқлилик муддати доирасида камчиликлари бўлган алкоголли ичимликлар сотиш оқибатида истеъмолчининг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарар қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланиши керак.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 12-сон, 107-модда; 2009 й., 52-сон, 560-модда; 2012 й., 20-сон, 216-модда, 40-сон, 466-модда; 2014 й., 52(I)-сон, 641-модда; 2016 й., 38-сон, 444-модда, 38-сон, 445-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон, 29.05.2019 й., 06/19/5731/3200-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)