Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 23.12.2004 йилдаги 605-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯПОНИЯ ҲУКУМАТИНИНГ БЕҒАРАЗ ЁРДАМИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Самарқанд—Ғузор—Термиз автомобиль йўлини сақлаш ва таъмирлаш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар етказиб бериш учун Япония ҳукумати томонидан берилаётган 976 млн. Япония йени миқдоридаги беғараз ёрдамни жалб этиш ҳамда ундан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М.Ғаниев Айирбошлаш нотасини Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан имзолашга вакил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналар етказиб бериш учун Япония ҳукумати томонидан берилаётган беғараз ёрдамни олувчи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда беғараз ёрдам доирасида олинадиган зарур йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарнинг аниқ рўйхатини Япония томони билан ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси келиб тушаётган йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарнинг сақланишини ҳамда қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагиларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беғараз асосда ажратилаётган маблағларни олиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун барча зарур тартиботларни Япония томони билан келишилган муддатларда расмийлаштириш — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва «Ўзавтойўл» давлат акциядорлик компаниясига;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплам, 2005 й., 34-36-сон, 264-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдамга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш — Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси Япония ҳукуматининг кўрсатиб ўтилган беғараз ёрдами ҳисобига Ўзбекистон Республикасига олиб келинадиган асбоб-ускуналар, автомашиналар, техникалар, механизмлар ҳамда уларни етказиб бериш учун зарур бўлган хизматлар учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Япония ҳукуматининг беғараз ёрдами ҳисобига келиб тушаётган йўл-қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналардан даромад (фойда) солиғи ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаларига биноан лойиҳани амалга оширишда қатнашувчи хорижий мутахассисларга визалар консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзавтойўл» давлат-акциядорлик компанияси буюртманомаларига биноан лойиҳанинг хорижий қатнашчиларини давлат божи ундирмасдан вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 23 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
605-сон