Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини мақбуллаштириш, машинасозлик, рангли ва қора металлургия, кимё ва нефть-кимё саноати, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда унинг ролини кучайтириш мақсадида:
1. Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасида Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти ташкил этилсин.
Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган Ахборот-таҳлил департаменти ўз фаолиятида бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарига бўйсунади.
2. Қуйидагилар Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
кон-металлургия корхоналари ва машинасозликни ривожлантириш ҳамда улар фаолияти самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, уларнинг ишлаб чиқариш, лойиҳа-қидирув ва хўжалик фаолиятини тизимли, комплекс ўрганишни ташкил этиш;
энг муҳим моддий балансларни ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
кон-металлургия ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг илмий-техник даражасини ошириш, геология-разведка ишларини олиб бориш ва тармоқ корхоналарининг минерал-хом ашё базасини кенгайтириш, модернизация қилиш, техника ва технология билан қайта жиҳозлаш, кўрсатиб ўтилган вазифаларни ҳал этиш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
геологик қидирув, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлаш соҳасида мақсадли дастурларни, инвестиция лойиҳаларини, маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини амалга оширишни ҳал этишга доир қарорлар қабул қилиш учун экспертиза ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш;
Республика кон-металлургия саноати ва машинасозлик корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторларни жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш;
кон-металлургия саноати ва машинасозлик корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ва деталлар ишлаб чиқарилган маҳаллийлаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, кўрсатиб ўтилган тармоқларнинг корхоналари учун асбоб-ускуналар импорт қилишни, сотиб олинадиган транспорт воситалари, хом ашё ва материалларни мақбуллаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йирик инвестиция лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш бюроси тугатилсин.
4. Ёқилғи-энергетика комплекси, металлургия, машинасозлик ва кимё масалалари ахборот-таҳлил департаменти Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментига айлантирилсин.
Қуйидагилар мазкур Ахборот-таҳлил департаментининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
углеводород ва кимёвий хом ашёни қидириш, қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати корхоналарини барқарор ва мутаносиб ривожлантириш, рақобатбардошли, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш стратегияси ва комплекс дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда углеводород хом ашё ва ёқилғи-энергетика ресурслари, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, нефть-кимё маҳсулотининг бошқа турларини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
айниқса Устюрт минтақасида ва бошқа истиқболли ҳудудларда нефть, табиий газ ва кимёвий хом ашёни қидириш ва геология-разведка ишлари амалга оширилиши дастурлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, ушбу дастурлар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;
ягона техника сиёсати олиб борилишини, ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини, ҳосил қилинадиган қувватлар ва электр тармоқларини, кимё ва нефть-кимё ишлаб чиқаришларини модернизация қилиш, техника ва технология билан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар юзасидан ҳамда ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишга доир таклифлар тайёрлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидагилар:
Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг янги тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари ахборот-таҳлил департаментининг янгиланган тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг штат жадвалига мазкур қарорга мувофиқ ўзгартиришлар киритсин;
бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментлари тўғрисидаги янгиланган Низомларни қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин, тегишли моддий балансларни ишлаб чиқиш ва келишиш, улар амалга оширилиши устидан назорат қилиш масалаларига алоҳида эътиборни қаратсин;
икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил департаментларини чуқур билимли ва амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 30 майдаги ПҚ-358-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 апрелдаги ПҚ-316-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 25 июлдаги ПҚ-131-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбоши ва қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 12 март,
ПҚ-601-сон
Машинасозлик, металлургия, геология, минерал хом ашё қазиб олиш ва қайта ишлашни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси
| Департамент мудири | — | 1 |
| | | |
| Металлургия ва қимматбаҳо металлар шуъбаси | | |
| Шуъба мудири | — | 1 |
| Бош мутахассис | — | 2 |
| Етакчи мутахассис | — | 2 |
| | | |
| Минерал хом ашёни қидириш, қазиб олиш ва қайта ишлаш шуъбаси | | |
| Шуъба мудири | — | 1 |
| Геология масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Уран хом ашёси масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Етакчи мутахассис | — | 2 |
| | | |
| Машинасозлик ва электротехника шуъбаси | | |
| Шуъба мудири | — | 1 |
| Бош мутахассис | — | 1 |
| Етакчи мутахассис | — | 2 |
| | | |
| Сафарбарлик ва давлат захиралари масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Етакчи мутахассис | — | 1 |
| Стандартлаштириш ва метрология масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Инспектор | — | 1 |
| | | |
| Жами | — | 19 |
|
Мутасаддилик қилинадиган идоралар ва хўжалик бирлашмалари: | |
| | |
| Давлат геология қўмитаси | «Ўзметкомбинат» АИБ |
| Навоий КМК | Олмалиқ КМК |
| Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати | Давлат захираларини бошқариш қўмитаси |
| «Тошрангметзавод» ОАЖ | «Ўзавтосаноат» уюшмаси |
| «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси | «Ўзстандарт» агентлиги |
| «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси | «УМТ-Радио» ҚК |
| «Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» давлат-акциядорлик жамияти | Чирчиқ авиация таъмирлаш-механика заводи |
| | «Дойче-кабель АГ» ҚК |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси
| Департамент мудири | — | 1 |
| | | |
| Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш шуъбаси | | |
| Шуъба мудири | — | 1 |
| Ёқилғи-энергетика комплекси масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Етакчи мутахассис | — | 1 |
| | | |
| Энергетика масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Кўмир саноати масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Етакчи мутахассис | — | 2 |
| | | |
| Кимё ва нефть-кимё саноати шуъбаси | | |
| Шуъба мудири | — | 1 |
| Бош мутахассис | — | 2 |
| Етакчи мутахассис | — | 2 |
| Инспектор | — | 1 |
| | | |
| Жами | — | 14 |
|
Мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари: | |
| | |
| «Ўзбекнефтгаз» компанияси | «Ўзкимёсаноат» компанияси |
| «Ўздавнефтгазинспекция» | «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси |
| «Ўзбекэнерго» компанияси «Кўмир» ОАЖ билан бирга | «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг тузилмаси
| Департамент мудири | — | 1 |
| | | |
| Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва фермерликни ривожлантириш шуъбаси | | |
| Шуъба мудири | — | 1 |
| Фермерликни ривожлантириш бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Ерлардан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича етакчи мутахассис | — | 1 |
| | | |
| Сув хўжалиги ва сув хўжалиги қурилиши масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Етакчи мутахассис | — | 1 |
| | | |
| Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| | | |
| Чорвачиликни ривожлантириш масалалари шуъбаси | | |
| Шуъба мудири | — | 1 |
| Бош мутахассис | — | 1 |
| Етакчи мутахассис | — | 1 |
| | | |
| Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш шуъбаси | | |
| Шуъба мудири | — | 1 |
| Ёғ-мой саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Етакчи мутахассис | — | 1 |
| Гўшт-сут саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Етакчи мутахассис | — | 1 |
| Ғаллани қайта ишлаш ва чорва озуқаси ишлаб чиқариш масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Етакчи мутахассис | — | 1 |
| | | |
| Пахтани қайта ишлаш саноати ва енгил саноат шуъбаси | | |
| Шуъба мудири | — | 1 |
| Пахта хомашёсини қайта ишлаш масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Етакчи мутахассис | — | 1 |
| Енгил саноатни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| Етакчи мутахассис | — | 1 |
| Савдони ва пулли хизматлар соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис | — | 1 |
| | | |
| Инспектор | — | 1 |
| | | |
| Жами | — | 24 |
| Мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари: | |
| | |
| Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси |
| «Ўзпахтасаноат» уюшмаси | «Ўзгидромет» маркази |
| «Ўзагромашсервис» уюшмаси | «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси |
| «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси | Ўзбекистон овчилар ва балиқчилар уюшмаси |
| «Ўздавдонинспекция» | Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази |
| «Сифат» маркази | Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси |
| Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси | «Ҳунарманд» уюшмаси |
| «Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси | «Пахта-банк» |
| «Файз» холдинг компанияси | «Ғалла-банк» |
| «Ўзвиносаноат-холдинг» холдинг компанияси | Улгуржи бозорлар, ярмаркалар, халқ истеъмол товарлари кўргазмалари |
| «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси | Ўзбекистон республика карлар жамияти |
| Ёғ-мой ва озиқ-овқат саноати уюшмаси | Ўзбекистон республика кўзи ожизлар жамияти |
| «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси | «Маҳаллий саноат» ҳудудий акциядорлик компаниялари |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 97-модда; 2008 й., 14-15-сон, 99-модда; 2009 й., 22-сон, 257-модда; 2011 й., 50-сон, 512-модда; 2013 й., 1-сон, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 8-сон, 464-модда;)