Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОНЛАРИ ВА ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Уй-жой кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда «Давлат уй-жой сиёсатининг асослари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги Қонунига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 март,
ПФ-3858-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичи тўғрисида» 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сонли Фармонининг 4-банди биринчи хатбошидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг фаолиятини ривожлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2002 йил 26 февралдаги ПФ-3038-сонли Фармонидаги:
а) номида «Уй-жой мулкдорлари ширкатларининг» сўзлари «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-бандда:
биринчи хатбошидаги «турар-жой» сўзлари чиқариб ташлансин, «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари эса «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи ва бешинчи хатбошидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатларига», «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» «уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан» сўзлари тегишли равишда «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига», «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари», «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан» сўзларига алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 10 февралдаги ПҚ-3-сонли қарорида:
а) номида «Уй-жой мулкдорлари шикатлари» сўзлари «Хусусий уй-жой мулкдорлари шикатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-бандда:
биринчи хатбошидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари (бундан буён матнда — УМШ Уюшмаси)» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (бундан буён матнда — ХУМШ Уюшмаси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «УМШ» қисқартмаси, шунингдек «уй-жой мулкдорлари ширкати», «кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланиш ва таъмирлаш» сўзлари тегишли равишда «ХУМШ» қисқартмаси ва «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари», «кўп хонадонли уй-жойларни бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш» сўзлари билан тегишли равишда алмаштирилсин;
в) 2-бандда:
учинчи хатбошидаги «УМШнинг эксплуатация билан» сўзлари «ХУМШнинг хизмат кўрсатиш билан» сўзлари билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошида «уй-жой мулкдорлари ширкати» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 3-бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Белгилансинки, ХУМШ Уюшмаси аъзоларининг умумий йиғилиши иштирокчилари, Уюшмага кирувчи хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раҳбарлари, таъмирлаш-тиклаш ва авария хизматлари, уй-жойни бошқариш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ҳамда коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилот вакиллари ҳисобланадилар»;
д) 4-бандда:
иккинчи хатбошидаги «амалга ошириш масалаларида УМШ» сўзлари «сақлаш масалаларида ХУМШ» сўзларига алмаштирилсин;
е) 8-бандда:
иккинчи хатбошида «турар» сўзи чиқариб ташлансин, «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари эса «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзларига алмаштирилсин;
учинчи хатбошидан «турар» сўзи чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги «УМШ» қисқартмаси «ХУМШ» қисқартмасига алмаштирилсин;
ж) 1 ва 2-иловалардаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» ва «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари тегишли равишда «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» ва «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзларига алмаштирилсин;
з) 3-иловада:
1 ва 20-бандлардаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» номлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида» сўзлари «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида» сўзларига алмаштирилсин;
21-банднинг иккинчи хатбошидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Низомнинг 1-иловасидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» ва «уй-жой мулкдорлари ширкатларининг» сўзлари тегишли равишда «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» ва «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини» сўзларига алмаштирилсин;
Низомнинг 2-иловасидаги «уй-жой мулкдорлари ширкати», «уй-жой мулкдорлари ширкатига», «уй-жой мулкдорлари ширкатларига», «уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзлари тегишли равишда «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари», «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати», «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатига», «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари» сўзларига алмаштирилсин;
Низомнинг 3—6-иловаларидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатларининг», «уй-жой мулкдорлари ширкатлари», «уй-жой мулкдорлари ширкати», «уй-жой мулкдорлари ширкатларида», «уй-жой мулкдорлари ширкатларига» сўзлари тегишли равишда «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг», «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари», «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати», «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларида», «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коммунал хизмат тарифларининг асоссиз равишда ўсиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда улар учун ўз вақтида ва тўлиқ ҳисоб-китоб қилиниши учун истеъмолчиларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 11 февралдаги ПҚ-5-сонли қарорининг:
3-бандидаги «хизмат кўрсатиш» ва «уй-жой мулкдорлари ширкатлари (УМШ)да» сўзлари «умумий» ва «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари (ХУМШ)да» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-бандидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатларининг» ва «уй-жой мулкдорлари ширкатларига» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг» ва «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банднинг иккинчи хатбошидаги «уй-жой мулкдорлари ширкатларига» ва «эксплуатация харажатлари» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига» ва «мажбурий дастлабки тўловни амалга ошириш» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-бандидаги «фойдаланиш ва» сўзлари чиқариб ташлансин, «уй-жой мулкдорлари ширкатларининг» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПФ-5097-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 28-сон, 636-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 11-сон, 95-модда; 2017 й., 28-сон, 636-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)