26.02.2007 йилдаги 41-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.02.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИ ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ УЧУН ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИ ТАРМОҚ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси фаолиятини ташкил этиш бўйича тадбирлар ҳақида» 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-245-сон қарорига мувофиқ ҳамда ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва профессионал талабларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ижодий-ишлаб чиқариш ва муҳандис-техник ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш, шунингдек, уларнинг касб даражасини ва малакасини ошириши учун рағбатлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2007 йил 1 мартдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига биноан ҳисоблаб чиқарилган лавозим маошларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Oʼzbekiston» телерадиоканали», «Sport» телерадиоканали», «Toshkent» телерадиоканали», «Oʼzbektеlefilm» давлат унитар корхоналари, шунингдек, «Yoshlar» телерадиоканали» ёпиқ акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ходимлари учун — 1,15 миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларига ва профессионал талабларга мувофиқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун — 1,1 миқдорида тармоқ коэффициентлари жорий этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ягона тариф сеткаси бўйича лавозим маошларига тармоқ коэффициентларини жорий этиш Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига, унинг тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларга, шунингдек, ҳудудий бўлинмаларига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, штатдаги ходимлар сонини мақбуллаштириш ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ва профессионал талабларни ҳисобга олиб ходимларни рағбатлантиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 26 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 83-модда; 2012 й., 43-сон, 495-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)