Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг
Қарори
ОСИЁ ЎЙИНЛАРИДА ҚЎЛГА КИРИТИЛГАН ЮКСАК НАТИЖАЛАР УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СПОРТЧИЛАРИГА ПУЛ МУКОФОТЛАРИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 декабрдаги «Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисида»ги ПФ-3832-сонли Фармонига мувофиқ қарор қиламиз:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Осиё ўйинларида қўлга киритилган юксак натижалар учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 январь,
2-сон
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 январь,
285-В-сон
Маданият ва спорт ишлари вазири Р. ҚУРБОНОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 январь,
01-10-14-сон
Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқаруви ва Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг
2007 йил 5 январдаги 2, 285-В ва 01-10-14 сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
2007 йил 5 январдаги 2, 285-В ва 01-10-14 сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Осиё ўйинларида қўлга киритилган юксак натижалар учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 декабрдаги «Осиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисида»ги ПФ-3832-сонли Фармонига мувофиқ Осиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалини олган Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Осиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медал олган Ўзбекистон Республикаси спортчилари қуйидаги миқдорларда бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
олтин медал — 5000 АҚШ доллари;
кумуш медал — 3000 АҚШ доллари;
бронза медал — 2000 АҚШ доллари.
2. Осиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медал олган Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бирйўла тўланадиган пул мукофотларини бериш билан боғлиқ харажатлар давлат бюджетидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Кўрсатилган харажатларни молиялаштириш учун зарур бўлган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан навбатдаги молиявий йил учун Давлат бюджети харажатларини тасдиқлашда кўзда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Бюджет маблағларини ажратиш, уларни эркин муомаладаги валютага айирбошлаш ва бирйўла тўланадиган пул мукофотларини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши асосида амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлигига банклараро савдо сессиясидан валюта маблағлари харид қилиши учун миллий валютада маблағ ўтказади.
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги миллий валютада ажратилган маблағни эркин муомаладаги валюта харид қилиш учун ўрнатилган тартибда ваколатли банкка ўтказиб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ваколатли банк банклараро савдо сессиясида валюта маблағларини харид қилади ва Осиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медал олган Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг депозит валюта ҳисобрақамларига мувофиқ равишда ўтказиб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Осиё ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалини олган Ўзбекистон Республикаси спортчиларини келгусида тақдирлаш учун ваколатли банк Маданият ва спорт ишлари вазирлигига ўрнатилган тартибда омонат дафтарчаларини тақдим қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан келишилган.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси С. РАХИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 5 январь