Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ИМПОРТ ҚИЛИНАДИГАН ТОВАРЛАРГА НИСБАТАН ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2007 йил 5 февралда 1124-5-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 31 январдаги 7 ва 01-02/8-8-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1770, 16.02.2008 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ ва Божхона кодексларига, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси томонидан 2002 йил 23 январдаги 27, 02/8-2-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган товарларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (2002 йил 15 апрель, рўйхат рақами 1124 — Норматив ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 7, 14-сон; 2003 йил, 4-сон; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 йил, 10-сон, 123-модда; 2005 йил, 5-6-сон, 49-модда) 8-банд «м» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«м) дори-дармон (ветеринария препаратлари) воситалари ва тиббиёт (ветеринария) учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек дори-дармон воситалари ва тиббиёт (ветеринария) буюмларини ишлаб чиқариш учун олиб кирилаётган хом ашё».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 18 январь,
7-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси С. НОСИРОВ
Тошкент ш.,
2007 йил 18 январь,
01-02/8-4-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4—6-сон, 54-модда)