Ўзбекистон Республикасининг қонуни
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР ҲАМДА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 10, 394-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:
1. 10-модда:
иккинчи бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишлаб чиқариш (маҳсулотлар ва моллар), савдо ва савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланишни мақсад қилиб қўйган, шунингдек биржада ўзининг брокерлик ўрнига эга бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга биржа пул қўйишга, уларнинг улуши (пайи)ни, акцияларини сотиб олишга, муассиси бўлишга ҳақли эмас.
Биржа савдоларини самарали ўтказишга кўмаклашувчи ҳамда биржа инфраструктурасини (консалтинг, тарғибот ва бошқа хизмат турлари) таркиб топтирувчи корхоналар учун биржа муассис бўлиши мумкин».
2. 31-модда:
биринчи бандидаги «ҳакамлик судлари ёки халқ судлари» деган сўзлар «судлар ёки хўжалик судлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи бандидаги «тегишли ҳакамлик» деган сўзлар «тегишли хўжалик» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3. 32-модда:
учинчи бандининг иккинчи хатбошиси «тўғрисида» деган сўздан кейин «ёзма ёки оғзаки равишда» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
учинчи бандининг учинчи хатбошисидаги «500 минг сўмгача» деган сўзлар «энг кам ойлик иш ҳақининг 200 ҳиссаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи бандининг тўртинчи хатбошисидаги «50 минг сўмгача» деган сўзлар «энг кам ойлик иш ҳақининг 20 ҳиссаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Жарималар назорат идоралари томонидан даъво билдириш тартибига риоя этмаган ҳолда судга ёки хўжалик судига даъво тақдим этиш орқали ундирилади»;
тўртинчи бандидаги «ҳакамлик судида ёки халқ судида» деган сўзлар «судда ёки хўжалик судида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
II. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Ижара тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 1, 45-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
1. 22-модданинг биринчи қисми «Ижара корхонасининг уставида» деган сўзлардан кейин («Давлат мулкига асосланган ижара корхоналаридан ташқари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 32-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ижарачи ижарага олинган корхонанинг қарзлари бўйича:
ўз мол-мулки билан (давлат мулкига асосланган ижара корхоналари учун);
ўз мол-мулки ҳамда ижарачи жамоа аъзоларининг шахсий мол-мулки билан (жамоа мулкига, хусусий мулкка асосланган ижара корхоналари учун, шунингдек якка тартибда ёки гуруҳ бўлиб ижара шароитида меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун), улар етарли бўлмаган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган тартибда ва ҳажмларда жавобгар бўлади».
III. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, № 6, 2-модда) 179-3-моддаси қуйидагича мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Ўша ҳаракатлар қайта ва кўп миқдорда содир этилса —
уч йилдан беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ҳар бир яшириб қолинган даромад суммасига солинадиган солиқ суммасининг беш баробаридан ошмаган миқдорда штраф солиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган хатти-ҳаракатлар алоҳида йирик миқдорда содир этилса —
беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки яшириб қолинган ҳар бир даромад суммасига солинадиган солиқ суммасининг ўн баробаридан ошмаган миқдорда штраф солиш билан жазоланади».
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1985 йил 13 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекси 176-моддасининг жазо белгилашга доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, № 35, 411-модда) қуйидагича таҳрирда баён этилсин:
«фуқароларга энг кам ойлик иш ҳақининг бир ҳиссасидан уч ҳиссасигача, мансабдор шахсларга энг кам ойлик иш ҳақининг уч ҳиссасидан етти ҳиссасигача штраф солишга сабаб бўлади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 2 сентябрь,
922-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 329-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 121-модда)