Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Буйруғи
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТНИ ДАВЛАТ РЕЕСТРИДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига давлат реестридан чиқариш учун тақдим этилган ҳужжатни ҳуқуқий экспертиза қилиш натижаси бўйича 2004 йил 2 февралдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорларига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 23 ноябрда 544-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Республика йўл жамғармасига ажратиладиган маблағларни ҳисоблаш шакли» давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ўзавтойўл Давлат акционерлик компанияси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси мазкур ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахсларга етказилиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Р.М.Каримов) ушбу ҳужжат давлат реестридан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот оммавий ахборот воситаларида чоп этилиши ҳамда манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.
4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Б.Тойжонов) мазкур буйруқни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами – Собрание законодательства Республики Узбекистан» да нашр этишни таъминласин.
5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш вазир ўринбосари Х.М.Содиқов зиммасига юклансин.
Вазир A.А. ПОЛВОН-ЗОДА
Тошкент ш.,
2004 йил 6 февраль,
27-мҳ-сон