Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998 28.12.1993 йилдаги 998-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.1998
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИДАН, АЖНАБИЙ ФУҚАРОЛАРДАН ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ДАРОМАД СОЛИҒИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан, ажнабий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан олинадиган даромад солиғи тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 88-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 3-модда 1-бандининг «и», «к» ва «н» бандчалари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«и) фуқароларнинг мулкчилик ҳуқуқи асосида ўзларига тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан оладиган пуллари, мазкур мол-мулкни тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида сотишдан олинадиган даромадлар бундан мустаснодир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) фуқароларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликда чорва моллар, қуёнлар, нутрия, балиқ, парранда ва бошқа жониворларни боқиб, уларни хоҳ тирик вазнда, хоҳ сўйган ҳолда сотишдан ва қайта ишлаш асосида олинган маҳсулотларини сотишдан, асаларичилик маҳсулотлари, шунингдек мазкур хўжаликда етиштирилган деҳқончилик маҳсулотларини натурал ҳолида ва қайта ишлаб сотишдан оладиган даромадлари. Фуқаронинг шахсий ёрдамчи хўжалиги борлиги маҳаллий ҳокимият органининг маълумотномаси билан тасдиқланади;»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«н) фуқароларнинг суғурта юзасидан оладиган пуллари, суғурта бўйича суғурта бадаллари корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар ҳисобидан бериладиган ҳоллар бундан мустаснодир;»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 4-моддада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг биринчи хатбошисида «саккиз баробари» деган сўзлар «тўрт баробари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банднинг «д» бандчаси «қаҳрамон оналар» деган сўзлардан кейин «ўн ва ундан ортиқ болалари бўлган аёллар» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банд қуйидаги мазмундаги «н» бандча билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«н) Ўзбекистон Республикаси божхона хизматининг ходимлари барча даромадлари юзасидан».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банднинг «в» бандчаси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банднинг «г», «д» ва «е» бандчалари тегишинча «в», «г» ва «д» бандчалари деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 8-модданинг 1-бандида келтирилган жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Фуқароларнинг иш ҳақи, мукофотлари ва бошқа даромадлари суммасидан қуйидаги миқдорда солиқ ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Солиқ солинадиган йиллик даромад миқдори ‎(солиқ солинмайдиган минимум чегирилган ҳолда)

Солиқ суммаси‎

минимал ойлик иш ҳақаи миқдорининг 36 баробаригача даромад суммасининг 15 фоизи‎
минимал ойлик иш ҳақимиқдорининг 36 баробаридан (+ 1 сўм ) 60 баробаригача ‎‎ минимал ойлик иш ҳақи миқдорининг 36 баробаридан олинадиган солиқ + 36 баробаридан ортиқ сумманинг 20 фоизи‎
минмал ойлик иш ҳақи миқдорининг 60 баробаридан (+ 1 сўм) 120 баробаригача‎ минимал ойлик иш ҳақи миқдорининг 60 баробаридан олинадиган солиқ + 60 баробаридан ортиқ сумманинг 30 фоизи‎
минмал ойлик иш хақи миқдорининг 120 баробаридан (+ 1 сўм) ва ундан ортиқ‎ минимал ойлик иш ҳақи миқдорининг 120 баробаридан ортиқ + 120 баробаридан ортиқ сумманинг 40 фоизи‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модданинг 3-банди чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 13-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«13-модда. Асосий иш жойидан бошқа ерда олинган иш ҳақидан ва бошқа тўловлардан солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фуқароларнинг ҳар қандай даромадларига, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятидан оладиган даромадларига асосий иш (хизмат, ўқиш) жойларидан олаётган даромадлари билан бир вақтда Қонуннинг ушбу моддасида назарда тутилган тартибда солиқ солиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида айтиб ўтилган даромадлардан солиқ мазкур Қонуннинг 12 ва 16-моддаларида белгиланган тартибда, тадбиркорлик фаолиятидан орттириладиган даромадларидан эса солиқ мазкур Қонуннинг 15-моддасида назарда тутилган тартибда ҳисоблаб чиқарилади ва ушлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фуқароларнинг даромадларидан Қонунда белгиланган солиқ солинмайдиган минимумнинг ойлик миқдори суммаси истисно қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йил давомида солиқ солинадиган йиллик жами даромадга асосан солиқни мустақил равишда ҳисоблаб чиқаришлари ва солиқ солинадиган умумий даромаддан ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси билан даромад тўловчи манба томонидан ушлаб қолинган солиқ суммаси ўртасидаги фарқни йилнинг ҳар чорагида камида бир марта бюджетга тўлашлари мумкин. Календарь йили тугаганидан кейин бу даромадлар тўғрисидаги маълумотлар фуқароларнинг доимий яшаш жойидаги солиқ органига белгиланган тартибда тақдим этиладиган декларацияга киритилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромадларни тўлаган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда тадбиркор сифатида рўйхатга олинган фуқаролар ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечикмай ўзлари турган жойдаги солиқ органларига ўтган йили ўзлари даромад тўлаган шахсларнинг доимий яшаш жойини кўрсатган ҳолда уларга тўланган даромад суммаси ва улардан ундирилган солиқлар суммаси тўғрисида маълумот тақдим этадилар. Айтиб ўтилган маълумотлар даромадлар олган шахсларнинг доимий яшаш жойидаги солиқ органларига юборилади. Солиқ органлари фуқаролар бир йилда олган даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этганларида ана шу маълумотларни эътиборга оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан фуқарога муаллифлик ҳақи тўлаш ҳамда Фан, адабиёт ва санъат асарларини нашр қилганлик, ижро этганлик ёки улардан ўзга тарзда фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш, кашфиётлар, ихтиролар ва саноат намуналарининг муаллифларини тақдирлаш, шунингдек йиллик жами даромад бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш вақтида ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатлар ҳисобга олинади. Агар бу харажатларни ҳужжатлар билан тасдиқлашнинг иложи бўлмаса, у ҳолда бундай харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилаган тартибда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фан, адабиёт ва санъат асарларини яратиш, нашр этиш, ижро этиш ёки улардан ўзга тарзда фойдаланиш учун шартнома мавжуд бўлган тақдирда шу шартнома ҳисобидан аванс сифатида тўланадиган ҳақ узил-кесил ҳисоб-китоб вақтида қўшиб ҳисобланади ҳамда солиқ солиш мақсадида шартнома амал қилган йил миқдорига тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай шартнома бўлмаган тақдирда, агар асарни яратганлик ёки биринчи марта нашр этганлик учун тўланадиган ҳақ минимал ойлик иш ҳақи миқдорининг 12 баробаридан ошса, бу сумма тўловчининг аризаси бўйича 3 йилга тақсимланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 14-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«14-модда. Фуқаролар томонидан йиллик жами даромадни декларацияда ифода этиш ва йиллик жами даромад бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Амалда олинган даромадлар ва қилинган сарф-харажатлар тўғрисидаги декларация фуқаролар томонидан ўзларининг доимий яшаш жойларидаги солиқ органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечикмай тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ солиқ тўлаган фуқаро декларация тақдим этишдан озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти йил давомида ушбу Қонуннинг 15-моддасида айтиб ўтилган даромад манбалари пайдо бўлиб қолгудек бўлса, фуқаролар бундай манбалар пайдо бўлган кундан бир ой ўтганидан кейин беш кунлик муддат ичида декларация топширадилар. Декларацияда биринчи ойдаги фаолият натижасида олган даромадларининг миқдори ва жорий йилнинг охиригача олиниши кутилаётган даромад миқдори кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даромад манбаи жорий йилнинг охирига қадар тўхтаган тақдирда у тўхтаган кундан бошлаб беш кунлик муддат ичида декларация тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Декларация фуқаролар бир йил давомида олган барча даромадларини, бу даромадларнинг манбалари ҳамда ҳисоблаб чиқарилган ва тўланган солиқ суммаларини кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 12, 13 ва 15-моддаларида назарда тутилган солиқ солинадиган даромадлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар декларацияда алоҳида ифода этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Солиқ солинадиган йиллик жами даромад бўйича солиқни ҳисоблаб чиқариш ушбу Қонуннинг 8-моддасида назарда тутилган ставкалар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаси ва йил давомида ўтказилган солиқ суммалари ўртасидаги фарқ ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июнидан кечикмай, йил давомида қайта ҳисоблаб чиқилган тақдирда эса солиқ органига декларация топширилган кундан эътиборан икки ойлик муддат ичида фуқаролар томонидан тўланиши ёки солиқ органлари томонидан фуқароларга қайтарилиши лозим».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
998-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 14-модда)