Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АЛОҲИДА ТАРТИБГА СОЛИНАДИГАН ОБЪЕКТЛАРИНИ УМУМДАВЛАТ ВА МАҲАЛЛИЙ АҲАМИЯТГА МОЛИК ОБЪЕКТЛАР ЖУМЛАСИГА КИРИТИШ ҲАМДА ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АЛОҲИДА ТАРТИБГА СОЛИНАДИГАН ОБЪЕКТЛАРИ ЧЕГАРАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Республикада шаҳарсозлик фаолиятининг норматив асосларини мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, ҳудудлардан оқилона фойдаланиш, табиий бойликларни муҳофаза қилиш, жамият ва давлат манфаатларини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2007 йил 1 июлгача бўлган муддатда алоҳида тартибга солинадиган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича, уларнинг чегараларини кўрсатган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
3. Қуйидагилар:
алоҳида тартибга солинадиган шаҳарсозлик объектларидан фойдаланиш ва уларни қуриш махсус қоидаларини манфаатдор вазирликлар (идоралар) иштирокида ишлаб чиқиш;
вазирликлар ва идораларнинг шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг мониторингини олиб бориш Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу Низомга қатъий амал қилинишини таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2007 йил 2 февраль,
25-сон
Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш ҳамда шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш;
шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш тартибини белгилайди.
2. Шаҳарсозлик фаолияти объектларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари жумласига киритиш ушбу объектлар ҳудудларига шаҳарсозлик соҳасида жамият, давлат, юридик ва жисмоний шахслар манфаатларини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда уларсиз ушбу ҳудудлардан фойдаланиш мумкин бўлмаган ёки қийин бўлган махсус қоидаларни жорий этиш мақсадида амалга оширилади.
3. Шаҳарсозлик фаолияти:
табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар таъсирига учраган ҳудудларда;
кимёвий ва (ёки) биологик моддалар, зарарли микроорганизмлар билан йўл қўйиладиган чекланган концентрациялардан ортиқча, радиоактив моддалар билан йўл қўйиладиган чекланган даражалардан ортиқча миқдорда ифлосланган ҳудудларда;
қўриқланадиган табиий ҳудудларда алоҳида тартибга солинади.
Шаҳарсозлик фаолияти:
Тошкент шаҳри ҳудудларида;
Нукус шаҳри ҳудудларида;
вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарлар ҳудудларида;
маданий мерос объектлари мавжуд бўлган шаҳарлар ҳудудларида;
курорт шаҳарлар ҳудудларида;
қўриқхона шаҳарлар ҳудудларида;
ҳаёт фаолиятининг алоҳида режимидаги аҳоли пунктлари (ҳарбий шаҳарчалар, бошқа режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналаридаги ва қўриқланадиган бошқа табиий ҳудудлардаги аҳоли пунктлари) ҳудудларида ҳам алоҳида тартибга солиниши мумкин.
4. Шаҳарсозлик фаолияти объектларини алоҳида тартибга солинадиган тоифалар жумласига киритиш ва уларнинг чегараларини белгилаш ушбу Низомда назарда тутилган тартибда тегишли давлат органлари томонидан амалга оширилади. Бунда:
республика вазирликлари (идоралари)га келишиш учун юборилаётган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш бўйича материаллар икки ой муддатда кўриб чиқилади;
республика вазирликлари (идоралари)га, бошқа манфаатдор ташкилотларга келишиш учун юборилаётган умумдавлат ва маҳаллий аҳамиятга молик шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш бўйича материаллар бир ой муддатда кўриб чиқилади.
5. Шаҳарсозлик фаолияти ҳудудлари ва объектларида, шунингдек, аҳоли пунктларида алоҳида тартибга солишни жорий этиш муддатлари манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
6. Алоҳида тартибга солиш даврида объектлар ҳудудларида шаҳарсозлик фаолияти махсус шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашнинг алоҳида тартибига мувофиқ ҳамда объектлар қурилишига махсус рухсатномалар бериш орқали амалга оширилади.
II. Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш
7. Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар таъсирига учраган ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг манфаатдор вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маълумотларига асосланган тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
8. Кимёвий ва (ёки) биологик моддалар, зарарли микроорганизмлар билан йўл қўйиладиган чекланган концентрациялардан ортиқча, радиоактив моддалар билан йўл қўйиладиган даражалардан ортиқча ифлосланган ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
9. Қўриқланадиган табиий ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш манфаатдор вазирликлар ва идоралар тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
10. Тошкент шаҳар ҳудудини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Маданий мерос объектлари давлат кадастрига белгиланган тартибда киритилган маданий мерос объектлари мавжуд бўлган шаҳарлар ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Курорт шаҳарлар ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Қўриқхона шаҳарлар ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ҳаёт фаолиятининг алоҳида режимидаги аҳоли пунктлари (ҳарбий шаҳарчалар, бошқа режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналаридаги ва бошқа алоҳида қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги аҳоли пунктлари) ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш манфаатдор вазирликлар (идоралар) ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш
15. Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар таъсирига учраган ҳудудларда жойлашган, шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган (умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритилмаган) объектларини маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимномасига кўра, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишган ҳолда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Кимёвий ва (ёки) биологик моддалар, зарарли микроорганизмлар билан йўл қўйиладиган чекланган концентрациялардан ортиқча, радиоактив моддалар билан йўл қўйиладиган чекланган даражалардан ортиқча ифлосланган ҳудудларда жойлашган (умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритилмаган) шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимномасига кўра ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Қўриқланадиган табиий ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектларини маҳаллий аҳамиятга молик объектлар жумласига киритиш Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар (идоралар) билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Нукус шаҳри ҳамда вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарлар ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган, маҳаллий аҳамиятга молик объектлари жумласига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тақдимномасига кўра Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Маданий мерос объектлари мавжуд бўлган (умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритилмаган) шаҳарлар ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган, маҳаллий аҳамиятга молик объектлари жумласига киритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари тақдимномасига кўра, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ҳаёт фаолиятининг алоҳида режимидаги аҳоли пунктлари (ҳарбий шаҳарчалар, бошқа режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналаридаги ва қўриқланадиган бошқа табиий ҳудудлардаги ҳамда умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритилмаган аҳоли пунктлари) ҳудудларини шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган, маҳаллий аҳамиятга молик объектлари жумласига киритиш Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар (идоралар) билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегараларини белгилаш
21. Табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар таъсирига учраган ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегаралари тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар асосида:
умумдавлат аҳамиятига молик объектлар учун — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг манфаатдор вазирликлар (идоралар), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маълумотларига асосланган тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий аҳамиятга молик объектлар учун — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Кимёвий ва (ёки) биологик моддалар, зарарли микроорганизмлар билан йўл қўйиладиган чекланган концентрациядан ортиқча, радиоактив моддалар билан йўл қўйиладиган чекланган даражалардан ортиқча ифлосланган ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегаралари ихтисослаштирилган ташкилотларнинг маълумотлари асосида:
умумдавлат аҳамиятига молик объектлар учун — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий аҳамиятга молик объектлар учун — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Қўриқланадиган табиий ҳудудларда жойлашган шаҳарсозлик фаолиятининг алоҳида тартибга солинадиган объектлари чегаралари тасдиқланган шаҳарсозлик, ер тузиш ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар, ихтисослаштирилган ташкилотлар маълумотлари асосида:
умумдавлат аҳамиятига молик объектлар учун — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар (идоралар) тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий аҳамиятга молик объектлар учун — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар (идоралар) билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Тошкент шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказлари бўлган шаҳарлар, маданий мерос объектлари мавжуд бўлган шаҳарлар, курорт шаҳарлар, шунингдек, қўриқхона шаҳарлар чегаралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таклифига кўра, Тошкент шаҳри ва тегишли вилоятлар ҳокимларининг илтимосномалари асосида Олий Мажлис томонидан белгиланади.
25. Нукус шаҳри чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати таклифига кўра, шаҳар ҳокимининг илтимосномаси асосида Жўқорғи Кенгес томонидан белгиланади.
26. Ҳаёт фаолиятининг алоҳида режимидаги аҳоли пунктлари (ҳарбий шаҳарчалар, бошқа режимли ҳудудлар, давлат қўриқхоналаридаги ва қўриқланадиган бошқа табиий ҳудудлардаги аҳоли пунктлари) ҳудудлари чегаралари тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатлар асосида:
умумдавлат аҳамиятига молик объектлар учун — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, манфаатдор вазирликлар (идоралар) тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий аҳамиятга молик объектлар учун — Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирликлар (идоралар) билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4 — 6-сон, 46-модда; 2017 й., 19-сон, 345-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.06.2019 й., 09/19/498/3310-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)