29.01.2007 йилдаги 20-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.01.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2007 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ПРОГНОЗИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 18 ДЕКАБРДАГИ ПҚ-532-СОН ҚАРОРИ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 29 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2007 йил 29 январдаги 20-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрдаги 553-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 12-сон, 37-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳақидаги низомнинг 10-бандига қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи ва йигирманчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳудудлар бўйича ундирилиши лозим бўлган барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушумидан, шунингдек, Давлат бюджетининг биринчи навбатдаги харажатларини (ҳисобланган қўшимчалар билан бирга иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловларни) сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда, даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса узилишларини қоплаш учун тегишли бюджетларга ажратиладиган дотациялар, мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари миқдорларини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ҳамда Андижон, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари маҳаллий бюджетларига бериладиган даромадларнинг тасдиқланган миқдорларига ушбу минтақаларда шаклланадиган солиқ тушумларини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро ҳисоб-китоблар орқали даромадлар ва харажатлар ўртасида юзага келадиган касса узилишларини тартибга солган ҳолда аниқликлар киритиш».
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 августдаги 387-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 8-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автомобиллар тўхташ жойларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомнинг 4.4-банди чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қирғизистон Республикасининг юк автотранспорт воситалари ва автобуслари Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудлари бўйича ўтиши учун йиғимлар ундиришни тартибга солиш тўғрисида» 2000 йил 10 октябрдаги 391-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 65-модда) 1-бандидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 декабрдаги 552-сон қарори» сўзлари «қонун ҳужжатлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракати фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш тўғрисида» 2001 йил 30 майдаги 240-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошидан ҳамда 3-банднинг учинчи хатбошидан «ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илова номидаги ва 1-банддаги «Ягона солиқ ҳисобланган миқдорининг 7 фоизини ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Ягона солиқ тўлови тўловчилари ҳисобланадиган ва Ўзбекистон ёшларининг «Камолот» ижтимоий ҳаракатини ривожлантириш жамғармаси маҳаллий бўлимлари билан ўзаро қўллаб–қувватлаш тўғрисида шартномалар тузган кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 5 фоизини Жамғармага ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнес корхоналари (савдо корхоналаридан ташқари) томонидан ягона солиқ тўлови ҳисобланган миқдорининг 5 фоизини ўзаро қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги шартномалар асосида Жамғармага ўтказиш давлат бюджетига мажбурий тўловларга тенглаштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-банддан «ягона солиқни ва», «ягона солиқ ёки» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банднинг «а» кичик банди чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6, 8-бандларидан «ягона солиқ ёки» сўзлари ва 10-банддан «ягона солиқнинг ёки» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 4—6-сон, 42-модда; 2017 й., 13-сон, 201-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)