Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2019 18.11.1991 йилдаги 414-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2019
Ҳужжат 25.03.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти қилиб ёши 35 дан кам бўлмаган ва 65 дан ортиқ бўлмаган, ушбу Қонунга мувофиқ сайланиш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаросигина сайланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти 5 йил муддатга сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир фуқаронинг ўзи кетма-кет икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикасининг Президенти халқ депутати бўлиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий ва мулкий аҳволига, ирқий ёки миллий мансублигига, жинси, маълумоти, тили, динга муносабатига, машғулот тури ва хусусиятига қараб Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайлов ҳуқуқини бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита чеклаш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган руҳий бемор фуқаролар ва суднинг ҳукмига мувофиқ озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар ёки жиноят-процессуал қонунларида белгиланган тартибда олдини олиш чораси — ҳибсда сақлаш чораси қўлланилган шахслар сайловда қатнашмайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш бўйича сайловолди кампаниясида ва овоз беришда ихтиёрий равишда қатнашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича овоз бериш яширин бўлиб, фуқаролар томонидан бевосита амалга оширилади. Фуқароларнинг хоҳиш-ирода билдиришлари устидан назорат этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқароси битта овозга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Сайлов комиссияларининг сайловни ўтказиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишни қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган сиёсий партияларнинг, жамоат бирлашмаларининг вакилларидан, меҳнат жамоалари ҳамда олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқитувчилари ҳамда хизматчиларининг талабалар билан биргаликда ўтказиладиган йиғилишларининг вакилларидан, шунингдек турар жойлардаги сайловчилар, ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хизматчилар намояндаларидан ташкил этиладиган сайлов комиссиялари таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик ва уни ўтказишда ошкоралик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш ва уни ўтказишда қатнашаётган сиёсий партиялар, давлат ва жамоат идоралари ўз фаолиятларини очиқ ва ошкора олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партияларга, касаба уюшмаларига, бошқа жамоат бирлашмалари ва оммавий ҳаракатларга, меҳнат жамоалари ва фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ҳар қандай номзодни ёқлаб ёки унга қарши ташвиқот юргизиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Президентликка номзоднинг шани ва қадр-қимматини ерга урадиган, ёлғонлиги аниқ бўлган маълумотларни ёзма ёки оғзаки тарзда тарқатишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш куни ташвиқот олиб бориш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайловига тайёргарлик ва уни ўтказиш бўйича тегишли идораларнинг ҳамма қарорлари қабул этилган вақтдан бошлаб етти кун мобайнида эълон қилиниши, радио ва телевидение орқали ўқиб эшиттирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов комиссиялари аҳолини ўз таркиблари тўғрисида, сайлов участкалари қаерга жойлашгани ва қачон ишлаши ҳақида ҳамда сайловчиларнинг рўйхатидан ўз вақтида хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов комиссияларининг мажлисларида, сайлов участкаларида овоз бериш вақтида, овозларни ҳисоблаб чиқиш, шунингдек овоз бериш натижаларини аниқлаш чоғида халқ депутатлари, Қонунда белгиланган тартибда рўйхатга олинган сиёсий партиялар, касаба ва бошқа хил жамоат бирлашмаларининг, оммавий ҳаракатларнинг, шунингдек меҳнат жамоаларининг, турар жойлардаги фуқаролар йиғилишларининг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳозир бўлишга ҳақлидирлар. Вакиллар уларни йўллаган ташкилотлар йиғилиши баёнидан тасдиқланган кўчирма ёки уларнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатга эга бўлишлари лозим. Сайлов комиссияларини айтиб ўтилган вакиллар ҳозир бўлиши кўзда тутилаётгани тўғрисида олдиндан хабардор этиб қўйиш талаб қилинмайди. Сайлов комиссияларининг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг моддий таъминоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг давлат маблағлари ҳисобидан қопланади. Ўзбекистон Республикаси корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг, жамоат бирлашмалари ва айрим фуқароларнинг ана шу мақсад учун ихтиёрий равишда берилган маблағларини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси қабул қилиб олади ва Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар ўртасида уларнинг сайлов компаниясига тенг миқдорда тақсимлаш учун республика бюджетига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда уларнинг бирлашмалари сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун зарур бино ва ускуналарни сайлов комиссиялари ихтиёрига бепул бериб қўядилар. Сайлов комиссиялари иш олиб бориши учун давлат ихтиёрида бўлмаган корхоналар ва ташкилотларнинг бинолари ва ускуналари ижарага олинганида ижара ҳақи республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлар кўрсатиш ҳамда уларнинг сайловолди ташвиқот компаниясини ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажнабий ташкилотлар ва хусусий шахсларнинг, шунингдек бошқа республикалар ва улар фуқароларининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар олиб бораётган сайлов компаниясини пул билан таъминлаш ва бошқа йўсинда моддий мадад беришда бирон-бир тарзда бевосита ёки билвосита иштирок этиши тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонунларни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш ва Президентликка сайланиш ҳуқуқини эркин равишда амалга оширишига, сайловолди ташвиқоти олиб боришга зўрлик, алдов, таҳдид этиш ва бошқа йўсинда тўсқинлик қилган шахслар, шунингдек сайлов ҳужжатларини сохталаштирган, овозларни атайин нотўғри ҳисоблаган, овоз бериш яширинлигини бузган ёки ушбу Қонун бошқа йўсинда бузилишига йўл қўйган сайлов комиссияларининг аъзолари, давлат ва жамоат идораларининг мансабдор шахслари қонунда белгилаб қўйилган йўсинда жавобгар бўладилар. Номзодларнинг шани ва қадр-қимматига доғ туширадиган сохта маълумотларни эълон қилган ёки бошқа йўсинда тарқатган, сайлов комиссиялари аъзоларига нисбатан ҳақоратомуз муносабатга йўл қўйган шахслар ҳам жавобгарликка тортиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИНИ ТАЙИНЛАШ ТАРТИБИ ВА САЙЛОВ КОМИССИЯЛАРИНИ ТУЗИШ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Ўзбекистон Республикасининг Олий Кенгаши ёки унинг Раёсати сайловдан камида 40 кун олдин тайинлайди. Сайлов ўтказиладиган кун тўғрисидаги хабар матбуотда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш ва таъминлашга доир қарорни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати қабул қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Сайлов округлари тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов округларини Марказий сайлов комиссияси вилоятлар, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикаси чегаралари доирасида тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов округларининг чегаралари, сайловчиларнинг сони ҳамда округ сайлов комиссияси қаерда жойлашгани кўрсатилган сайлов округлари рўйхатларини Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тайинланганидан кейин 10 кундан кечиктирмай эълон қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Сайлов участкалари тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови чоғида овоз беришни ўтказиш ва овозларни ҳисоблаб чиқиш учун ноҳиялар, шаҳарлар, шаҳарлардаги ноҳиялар ҳудуди сайлов участкаларига бўлинади. Сайлов участкалари, шунингдек, ҳарбий қисмларда ҳам тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа доимий ишлайдиган даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин ноҳиялардаги фуқаролар яшаб турган жойларда сайлов участкалари ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Сайлов участкалари ташкил этиш тартиби ва нормаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов участкаларини халқ депутатлари ноҳия, шаҳар (ноҳия бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари), шаҳарлардаги ноҳия Советлари ёки уларнинг раёсатлари ҳар бир участкага, қоида тариқасида, 20 — 3000 сайловчи нормасида ташкил этади. Ҳарбий қисмларда сайлов участкаларини халқ депутатлари маҳаллий Советлари ёки уларнинг раёсатлари қисмлар ва қўшин бирлашмалари командирларининг тақдимига кўра ташкил этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов участкалари сайлов белгилангандан кейин ўн бешинчи кундан кечиктирмай ташкил этилади. Ҳарбий қисмларда, шунингдек олис ва бориш қийин жойларда сайлов участкалари худди шу муддатда ташкил этилади, истисно тариқасида сайловга камида беш кун қолганда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли халқ депутатлари Совети ёки унинг раёсати ҳар бир сайлов участкасига овоз беришни ташкил этиш учун бино ажратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли халқ депутатлари маҳаллий Совети ёки унинг раёсати ҳар бир сайлов участкасининг чегараси тўғрисида участка сайлов комиссияси ва овоз бериш учун ажратилган бино қаерда жойлаштирилганлигини кўрсатиб сайловчиларни хабардор этишни йўлга қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов комиссиялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкил этиш ва уни ўтказиш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссиясини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва камида 16 аъзодан иборат тартибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати Марказий сайлов комиссиясининг раиси ва аъзоларини қонун билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган республика сиёсий партияларининг, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг раҳбарлари фикрини ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгашининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Советларининг ёки улар раёсатларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда сайлов куни тайинланганидан кейин уч кун мобайнида тасдиқлайди. Марказий сайлов комиссияси таркибига Қорақалпоғистон Республикасидан камида иккита ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳридан биттадан вакил киритилмоғи лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикасининг расмий матбуот органларида ўзининг таркиби ҳақидаги маълумотларни, комиссиянинг адреси ва телефон номерларини ташкил топган куннинг эртасидаёқ эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия раисининг ўринбосари ва котиби комиссиянинг биринчи мажлисида сайланади. Раис, раис ўринбосари, котиб ва комиссия аъзоларини уларнинг ўзи аризаларига ёки Марказий сайлов комиссияларининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати бошқа ишлардан озод этиб қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия таркибига янги вакил ушбу Қонунда белгилаб қўйилган тартибда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссиясининг ваколат муддати Ўзбекистон Республикаси Президентининг галдаги сайлов белгиланган куни тугайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ёки унинг Раёсати Президент сайлови ўтказишни Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлари сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссиясига топширишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссиясининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссиясининг мажлислари комиссиянинг мажлис бўладиган кундаги мавжуд таркибининг камида учдан икки қисми ҳозир бўлса, ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказишни ташкил этар экан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) республиканинг бутун ҳудудида ушбу Қонун ижроси устидан назоратни амалга оширади ва унинг бир хилда қўлланилишини таъминлайди: зарур ҳолларда ушбу Қонунни шарҳлаш тўғрисидаги тақдимнома билан Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатига киради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сайлов комиссиялари фаолиятини йўлга солиб туради; Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг қарорлари ушбу Қонунга зид бўлган тақдирда бу қарорларни бекор қилади; сайлов комиссиялари таркибига ўзгартишлар киритиш тартибини белгилаб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) сайлов округлари тузади; уларга ном ва тартиб рақами беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Ўзбекистон Республикаси чегараларидан ташқарида ташкил этилувчи сайлов участкаларини сайлов округига бириктириш масалаларини ҳал этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайлов кампаниясида қатнашуви учун тенг шароитларни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) оммавий ахборот воситаларининг сайлов кампаниясида қатнашуви ва улардан ушбу Қонунга мувофиқ фойдаланиш тартибини белгилаб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) пул маблағларини сайлов комиссиялари бўйича тақсимлайди; сайлов комиссияларини бино, транспорт, алоқа билан таъминлаш ишини назорат қилади ва сайловнинг моддий-техника таъминотига доир бошқа масалаларни қараб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов бюллетенларининг ва варақаларининг, сайловчилар рўйхатининг, сайловолди йиғилишлари ҳамда сайлов комиссиялари мажлислари баёнларининг, сайловга оид бошқа ҳужжатларнинг кўринишларини, сайлов қутилари ва сайлов комиссиялари муҳрларининг намуналарини, сайлов ҳужжатларини сақлаш тартибини белгилаб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан сиёсий партиялар, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг, халқ депутатлари маҳаллий Советларининг, бошқа давлат ва жамоат идораларининг ахборотини тинглайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олади, умуман республика бўйича сайлов якунларини чиқаради, сайлов якунлари тўғрисидаги ахборотларни матбуотда эълон қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) сайлов комиссияларининг қарорлари ва иши устидан ариза ҳамда шикоятларни қараб чиқади ва улар юзасидан узил-кесил қарорлар чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун жиноий жавобгарликка тортиладиган тарзда бузилганлиги ҳақидаги материалларни прокуратура идораларига оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) Ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига мувофиқ ўзга ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Округ сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсати, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари ёки уларнинг раёсатлари ҳамда Қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган жамоат бирлашмаларининг тақдимномасига биноан сайлов белгиланганидан кейин узоғи билан ўн бешинчи куни комиссия раиси, комиссия раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва 6—10 нафар комиссия аъзоси таркибида сайланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Округ сайлов комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) бутун округ ҳудудида ушбу Қонуннинг бажарилишини назорат қилади ва унинг бир хилда татбиқ этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) участка сайлов комиссияларининг фаолиятини йўналтириб туради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайлов кампаниясида қатнашишлари учун тенг шарт-шароитларни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) сайловга тайёргарлик ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан сайлов округи ҳудудида жойлашган сиёсий партиялар вакилларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ахборотларини тинглайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) сайловчиларнинг рўйхати тузилишини ва уларнинг ҳамма танишиши учун тақдим этилишини кузатиб туради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) пул маблағларини участка сайлов комиссиялари бўйича тақсимлайди, сайлов комиссиялари бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади ҳамда сайловларни моддий-техника жиҳатидан таъминлашга доир бошқа масалаларни қараб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) округ бўйича сайлов якунларини чиқаради ва маълумотларни Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) участка сайлов комиссияларининг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари устидан тушган ариза ва шикоятларни муҳокама қилиб, улар юзасидан қарор чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) ушбу Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Участка сайлов комиссияларини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси сайловдан камида 30 кун олдин 5—19 аъзодан, шу жумладан комиссия раиси, комиссия раисининг ўринбосари ва комиссия котибидан иборат таркибда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда участка сайлов комиссиясининг таркиби кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияларига вакиллар рўйхатдан ўтказилган сиёсий ташкилотлар ва жамоат ташкилотларнинг ноҳия, шаҳар идоралари, меҳнат жамоалари ёки уларнинг Кенгашлари томонидан, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари ўқитувчилари ва хизматчилари жамоаларининг студентлар билан биргаликдаги йиғилишларида, сайловчиларнинг истиқомат жойларидаги ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлардаги йиғилишларида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссиялари халқ депутатлари ноҳия, шаҳар (ноҳияга бўйсунувчи шаҳарлардан ташқари), шаҳарлардаги ноҳия Советлари ёки уларнинг раёсатлари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Участка сайлов комиссиясининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) участка бўйича сайловчиларнинг рўйхатини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) сайловчиларни сайловчилар рўйхати билан таништиради, рўйхатдаги ноаниқликлар ҳақидаги аризаларни қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда тегишли ўзгартишлар киритиш масаласини ҳал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда қатнашиш имконияти бўлмаган сайловчилардан сайлов конвертларини қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) сайлов ўтказиладиган кун ва овоз бериладиган жой ҳақида аҳолини хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) овоз бериладиган бинолар ва сайлов қутилари тайёрлаб қўйилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) сайлов куни сайлов участкасида овоз берилишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) сайлов участкасида берилган овозларни ҳисоблаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) сайловга тайёргарлик кўриш ва овоз беришни уюштириш масалаларига доир ариза ва шикоятларни кўриб чиқиб, улар юзасидан қарорлар қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) ушбу Қонунга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Сайлов комиссияларининг ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов комиссиясининг мажлисларида комиссия таркибининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда улар қонуний ҳисобланади. Комиссиянинг қарорлари очиқ овоз бериш орқали ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул этилади. Комиссия қарорига қўшилмаган комиссия аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини айтишга ҳақлидирлар, бу фикрлар ёзма тарзда мажлис баёнига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов комиссияларининг ўз ваколатлари доирасида қабул этган қарорлари барча давлат ва жамоат идоралари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ижро этиши учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов комиссиясининг қарори ва ишидан норози бўлиб юқори сайлов комиссиясига, ушбу Қонунда кўзда тутилган ҳолларда эса судга ариза бериш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов комиссиясининг аъзоси комиссиянинг қарорига мувофиқ сайлов ўтказишга ажратилган маблағ ҳисобидан ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Округ ва участка сайлов комиссиялари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг якунлари чиқарилганидан сўнг тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Сайлов комиссияларининг ўз ваколатларини амалга оширишларида кўмаклашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва жамоат идоралари, сиёсий партиялар идоралари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар сайлов комиссияларининг ўз ваколатларини амалга оширишларига кўмаклашишга, уларнинг иши учун зарур маълумот ва материалларни тақдим этишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат ва жамоат идораларига, сиёсий партияларнинг идораларига, корхоналар, муассасалар, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат этиш ҳуқуқига эгадир, улар эса ўртага қўйилган масалани кўриб чиқиб, уч кунлик муддатдан кечиктирмай сайлов комиссиясига жавоб қайтаришга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Фуқароларни сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда муайян сайлов участкаси ҳудудида доимий истиқомат қилган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчи бошқа сайлов участкаларида сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Сайловчиларнинг рўйхати ва уни тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчилар рўйхатини ҳар бир сайлов участкасида участка сайлов комиссияси тузади ҳамда унинг раиси ва котиби имзолайди. Участка сайлов комиссияси жамоатчилик вакилларини рўйхат тузиш ишида қатнашишга жалб этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Советлари сайловчилар ҳисобга олинишини таъминлайдилар ва участка сайлов комиссияларига тегишли ҳудудда яшайдиган сайловчилар тўғрисида сайловчиларнинг рўйхатини тузиш учун зарур маълумотларни берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хизматчи-сайловчиларнинг, шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлар жойлашган ноҳияларда яшовчи оила аъзолари ва бошқа сайловчиларнинг рўйхати ҳарбий қисмларнинг командирлари тақдим этадиган маълумотлар асосида тузилади. Ҳарбий қисмлардан ташқарида яшовчи ҳарбий хизматчилар истиқомат жойидаги сайловчиларнинг рўйхатига умумий асосларда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санаторий ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ва бошқа доимий ишлайдиган даволаш муассасаларида тузилган сайлов участкалари бўйича сайловчиларнинг рўйхати мазкур муассасаларнинг раҳбарлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчилар рўйхатида сайловчиларнинг фамилиялари овоз беришни уюштириш учун қулай тартибда кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Фуқароларни сайловчилар рўйхатлари билан таништириш ва сайловчилар рўйхатидаги ноаниқликлар хусусида шикоят қилиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловдан ўн беш кун олдин, санаторий ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа доимий ишлайдиган даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган жойларда тузилган сайлов участкаларида эса сайловдан икки кун олдин ҳамманинг танишиб чиқиши учун тақдим этилади. Участка сайлов комиссияси рўйхат билан қаерда ва қачон танишиш мумкинлиги ҳақида сайловчиларга хабар беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларга участка сайлов комиссиясининг биносида сайловчилар рўйхати билан танишиш ва унинг тўғри тузилганлигини текшириш имкони таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир фуқарога рўйхатга киритилмаганлик, нотўғри киритилганлик ёки рўйхатдан чиқарилганлик юзасидан, шунингдек рўйхатда сайловчи тўғрисидаги маълумотларни кўрсатишда ноаниқликка йўл қўйилганлик хусусида шикоят қилиш ҳуқуқи берилади. Бу масалага доир ариза участка сайлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади, аризани участка сайлов комиссияси кечи билан икки кунлик муддат ичида, сайлов арафасида ва сайлов куни эса дарҳол кўриб чиқиб, рўйхатга зарур тузатишлар киритиши ёки аризачига унинг талаби инобатга олинмаганлиги тўғрисидаги далил-исботли қарорнинг бир нусхасини бериши шарт. Комиссия қарори устидан ноҳия (шаҳар) халқ судига сайловдан кечи билан уч кун олдин шикоят қилиниши мумкин, ноҳия (шаҳар) халқ суди шикоятни икки кунлик муддат ичида кўриб чиқишга мажбур. Ноҳия (шаҳар) халқ судининг қарори қатъийдир. Участка сайлов комиссияси суднинг қарорига мувофиқ сайловчиларнинг рўйхатига дарҳол тузатиш киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОДЛАР КЎРСАТИШ, УЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ВА САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президентлигига номзодлар белгиланган тартибда рўйхатга олинган республика сиёсий партиялари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ўз уставлари (низомлари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ уларнинг съездларида, конференцияларида ёхуд уларнинг республика миқёсидаги раҳбар идоралари пленумларида, кенгашларида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меҳнат жамоалари, ўрта махсус ва олий ўқув юртларининг жамоалари, фуқароларнинг турар жойлардаги ва ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлардаги мажлислари, башарти, Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқидан фойдаланувчи камида 60 минг фуқароси кўрсатилаётган номзодни қўллаб-қувватлаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенлигига бевосита номзод кўрсатишлари мумкин. Кўрсатилаётган номзодни қўллаб-қувватлаш бўйича фуқароларнинг имзосини тўплаш Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссиясининг фуқаролар имзоларини тўплаш тартибига доир қарори кўпи билан Президент сайлови тайинланганининг учинчи куни қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир сиёсий партия, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, меҳнат жамоаси, шунингдек фуқароларнинг турар жойларидаги ёки ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлардаги мажлислари Ўзбекистон Республикаси Президентлигига фақатгина битта номзод кўрсатиш ушбу қоида бузилган ҳолда ўтказилса, ҳақиқий эмас деб топилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш сайловга 25 кун қолгунга қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлиги лавозимига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг уч кундан кечиктирмай Марказий сайлов комиссиясига жўнатилади. Қабул қилинган қарор хусусида номзодга икки кунлик муддатдан кечиктирмай хабар қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни ва уларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодлар ва уларнинг ишончли вакилларини рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси томонидан номзод кўрсатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар ва номзоднинг сайланиш учун ўз номзоди қўйилишига ёзма розилиги келиб тушган кундан бошлаб уч кун ичида амалга оширилади, бироқ рўйхатга олиш сайловга 22 кун қолгунга қадар амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. сиёсий партия, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси мажлисининг (съезди, конференцияси, пленуми, кенгашининг), меҳнат жамоаси мажлисининг, ҳарбий қисмлар ҳарбий хизматчилари мажлисининг ушбу Қонун талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ёзма баёнлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. ушбу Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни қўллаб-қувватлаган фуқароларнинг имзоларини тўплаш натижалари тўғрисидаги халқ депутатлари тегишли маҳаллий Советлари раҳбарлари томонидан тасдиқланган протоколлар (Марказий сайлов комиссияси танлаб текшириб кўриш натижасига асосланиб бу протоколларни тасдиқлайди);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президенлигига номзоднинг таржимаи ҳолига доир маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига розилик берганлиги тўғрисидаги аризасидан иборат ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирдагина қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод, шунингдек номзодларнинг ишончли вакиллари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи сайлов комиссияларининг бирортасига ҳам аъзо бўлишлари мумкин эмас. Башарти, сайлов комиссияларидан бирининг аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод қилиб ёхуд номзоднинг ишончли вакили этиб кўрсатилган бўлса, у номзод ёки ишончли вакил сифатида рўйхатга олинган вақтдан бошлаб комиссия аъзоси вазифасидан озод қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олинганидан кейин икки кун ичида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга тегишли гувоҳномалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни рад этса, ана шу номзодни кўрсатган сиёсий партиялар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва жамоалар рад этиш устидан Ўзбекистон Республикаси Олий Судига шикоят қилишлари мумкин, Олий Суд шикоятни бир ҳафталик муддат ичида қараб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг қарори қатъий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш. Номзоднинг ўз номзодини қайтариб олиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод кўрсатган сиёсий партиялар, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ва меҳнат жамоалари номзод кўрсатиш тўғрисидаги ўз қарорларини сайловга қадар исталган вақтда бекор қилиш ҳуқуқига эгалар. Бу масалага доир қарор номзод кўрсатиш учун мўлжалланган тартибда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига номзод сайловга қадар исталган вақтда Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилиш орқали ўз номзодини қайтариб олиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Сайлов бюллетени
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов бюллетенининг шакли ва матнини Марказий сайлов комиссияси тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов бюллетенига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар алфавит тартибида фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулот тури) ва иш жойи кўрсатилган ҳолда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов бюллетени давлат тилида ва миллатлараро муомала тилида Марказий сайлов комиссияси белгилаган тартибда ҳамда унинг назорати остида нашр этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТЛИГИГА НОМЗОДЛАР ВА УЛАРНИНГ ИШОНЧЛИ ВАКИЛЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар фаолиятининг кафолатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар рўйхатга олинган вақтдан бошлаб тенг асосларга сайловолди кампаниясида қатнашадилар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги оммавий ахборот воситалари, шу жумладан радио ва телевидение имкониятларидан фойдаланишда тенг ҳуқуқларга эга бўладилар. Шу билан бирга ушбу ҳуқуқдан давлат ва ижтимоий тузумнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган асосларига қарши, урушни тарғиб этиш, миллий адоватга ва фуқароларнинг Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқларини камситишга даъват этиш учун фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинганларнинг ҳаммасига сайлов компаниясида моддий-техника ва молиявий таъминот юзасидан имкониятлар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сифатида рўйхатга олинганлар сайловолди компаниясини ўтказиш вақтида сайлов ўтказиш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан иш жойидаги ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ўз ишлаб чиқариш ёхуд хизмат вазифаларини бажаришдан озод бўлиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди доирасида шаҳар пассажир транспортининг (такси бундан мустасно) барча турларида ва шаҳарлараро транспортда бепул юриш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ҳибсга олиниши, ушланиши ёки суд тартибида маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Президентликка номзодни мажбурий суратда келтириш, ушлаб туриш, шунингдек шахсий буюмларини, юкини, транспортини, турар жой ва хизмат биноларини кўздан кечиришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод 15 нафарга қадар ишончли вакилларга эга бўлишга ҳақлидир. Ишончли вакиллар номзодга сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам берадилар, уни Ўзбекистон Республикасининг Президенти этиб сайлаш учун тарғибот олиб борадилар. Давлат ва жамоат ташкилотлари сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатини ҳимоя қиладилар. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг тақдимномасига кўра ишончли вакилларни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси рўйхатга олади. Марказий сайлов комиссияси уларга тегишли гувоҳномалар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ишончли вакиллари Ўзбекистон Республикаси халқ депутатлигига номзодларнинг ишончли вакиллари учун республика қонунларида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. ОВОЗ БЕРИШ ВА САЙЛОВ ЯКУНЛАРИНИ ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Овоз бериш вақти ва жойи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш сайлов куни маҳаллий вақт билан соат 7 дан соат 20 гача ўтказилади. Овоз бериш вақти ва жойи тўғрисида участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида беш кун олдин хабардор қилади. Ҳарбий қисмларда, олис ва бориш қийин бўлган ноҳиялардаги фуқаролар турар жойларида, шунингдек санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ҳамда бошқа доимий ишлайдиган даволаш муассасаларида тузилган сайлов участкаларида участка сайлов комиссияси, башарти рўйхатга киритилган барча сайловчилар овоз бериб бўлган бўлса, исталган вақтда овоз бериш тугаганлигини эълон қилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Овоз беришни ташкил этиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш махсус ажратилган биноларда ўтказилади, уларда яширин овоз бериш учун етарли миқдорда кабиналар ёки хоналар жиҳозланиши, сайлов бюллетенлари бериш учун жойлар ажратилиши ҳамда сайлов қутилари ўрнатилиши керак. Сайлов қутилари овоз берувчилар улар ёнига албатта яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари орқали ўтиб келадиган қилиб жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз беришни ташкил этиш, сайловчилар ўз хоҳиш-истакларини яширин билдиришларини таъминлаш, биноларни жиҳозлаш ва уларда зарур тартибни сақлаб туриш учун участка сайлов комиссияси жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов куни овоз бериш бошланишидан олдин участка сайлов комиссиясининг раиси комиссиянинг барча аъзолари иштирокида сайлов қутиларини текширади, пломбалайди ёки муҳрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир сайловчи шахсан овоз беради, бошқа кишилар учун овоз беришга йўл қўйилмайди. Сайлов бюллетенларини тегишли сайлов комиссияси сайлов участкаси сайловчиларининг рўйхати асосида паспорт ёки бошқа гувоҳнома кўрсатилгач беради. Ҳар бир сайловчи сайлов бюллетени олгани ҳақида сайловчилар рўйхатидаги ўз фамилияси рўпарасига имзо чекади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов куни истиқомат жойида бўлиш имконига эга бўлмаган сайловчи ўз истиқомат жойидаги участка сайлов комиссиясидан сайлов варақаларини талаб қилиб олиши, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар хусусида қарорга келиши ҳамда тўлдирилган сайлов варақаларини конвертга яширган ҳолда участка комиссиясига қолдириши мумкин. Сайловчи сайлов варақасини олганлиги ҳақида сайловчилар рўйхатига имзо чекади. Сайлов варақасининг нусхасини Марказий сайлов комиссияси белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим сайловчилар соғлиғи ёмонлиги туфайли ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш учун ажратилган бинога кела олмаган ҳолларда участка комиссияси уларнинг илтимосига кўра комиссиянинг камида икки аъзосига сайловчилар турган жойда овоз беришни ташкил этишни топшириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирон-бир сабаб билан сайловчилар рўйхатига киритилмай қолган сайловчилар шахсини ва яшаш жойини тасдиқлайдиган ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Овоз беришни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов бюллетенлари овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш учун ажратилган кабина ёки хонада тўлдирилади. Бюллетенларни тўлдириш вақтида овоз берувчидан бошқа бирон-бир кишининг бўлиши тақиқланади. Бюллетенни мустақил тўлдириш имконига эга бўлмаган сайловчи кабина ёки хонага ўз хоҳиши бўйича сайлов комиссиясининг аъзоларидан бошқа бирон кишини таклиф қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловчи бюллетендаги ўзи қарши овоз бераётган номзодларнинг фамилияларини ўчиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлдирилган бюллетенни овоз берувчи сайлов қутисига ташлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Сайлов участкасида овозларни ҳисоблаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов участкасида овозларни участка сайлов комиссияси ҳар бир номзод бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоблаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овоз бериш тугаганидан сўнг сайлов қутиларини очишдан олдин сайлов варақалари солиб ёпилган конвертлар участка комиссияси барча аъзоларининг ҳозирлигида қутиларга ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов қутилари участка сайлов комиссияси томонидан комиссия раиси овоз бериш тугаганлигини эълон қилганидан кейин комиссиянинг барча аъзолари иштирокида очилади. Овоз бериш тугашидан олдин сайлов қутиларини очиш тақиқланади. Сайлов қутиларини очишдан олдин фойдаланилмаган барча сайлов бюллетенларини участка сайлов комиссияси ҳисоблаб чиқади ва бекор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг асосий рўйхати ва унга илова бўйича участкадаги сайловчиларнинг умумий сонини, шунингдек бюллетен олган сайловчиларнинг сонини аниқлайди. Сайлов қутиларида бўлган бюллетенлар ва сайлов варақалари асосида комиссия овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг умумий сонини; ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини ва қарши берилган овозлар сонини; ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар ва сайлов варақалари сонини аниқлайди. Сайловчилар бюллетенларга ва варақаларга қўшимча ёзиб қўйган фуқароларнинг фамилиялари бўйича овозлар ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланмаган нусхадаги сайлов бюллетенлари ва варақалари, шунингдек овоз бериш вақтида биттадан ортиқ номзоднинг фамилияси қолдирилган бюллетенлар, варақалар ҳақиқий эмас деб топилади. Сайлов бюллетенининг, варақасининг ҳақиқийлигига шубҳа туғилган тақдирда масалани участка сайлов комиссияси овоз бериш йўли билан ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Овозларни санаб чиқиш натижалари участка сайлов комиссияси мажлисида кўриб чиқилади ва мажлис баёнига ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажлис баёни комиссия раиси, комиссия раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда Марказий сайлов комиссияси белгилаб қўйган тартибда тегишли округ сайлов комиссиясига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиялари мажлисининг баёнлари асосида округдаги сайловчиларнинг умумий сонини; сайлов бюллетенлари ҳамда варақалари олган сайловчилар сонини; овоз беришда қатнашган сайловчилар сонини; ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини ва қарши берилган овозлар сонини; ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар ва варақалар сонини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Округ бўйича сайлов натижалари округ сайлов комиссияси мажлисида аниқланади ва мажлис баёнига киритиб қўйилади. Мажлис баёни комиссия раиси, комиссия раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзолари томонидан имзоланади ҳамда белгиланган тартибда Марказий сайлов комиссиясига юборилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг натижаларини аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси ўзига келиб тушган округ сайлов комиссиялари мажлисининг баёнлари асосида республикадаги сайловчиларнинг умумий сонини; сайлов бюллетенлари ҳамда варақалари олган сайловчилар сонини; овоз беришда қатнашган сайловчилар сонини; ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сонини ва қарши берилган овозлар сонини; ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар ва варақалар сонини аниқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловда овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини олган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод сайланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг ярми ҳам қатнашмаган бўлса, сайлов ҳақиқий эмас деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов вақтида ёхуд овозларни ҳисоблаш чоғида йўл қўйилган овоз бериш якунларига таъсир этган қоидабузарликлар сабабли сайлов умуман ёки айрим округлар ёхуд айрим сайлов участкалари бўйича ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси томонидан қабул қилинади. Бу қарор устидан бир ой мобайнида Ўзбекистон Республикаси Олий Судига шикоят қилиниши мумкин. Сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларга тааллуқлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайлов айрим округлар ёки участкалар бўйича ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда Марказий сайлов комиссияси қарори билан ана шу округлар, участкалар бўйича овоз бериш натижалари, агар уларсиз сайлов умуман бўлиб ўтган деб топилиши мумкин бўлган тақдирда, сайловнинг умумий натижаларидан чиқариб ташланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайловдан кейин кўпи билан ўн кун муддат ичида Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Такрорий овоз бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлаш учун иккитадан ортиқ номзод қўйилган бўлса ва номзодлардан ҳеч бири талаб қилинган миқдордаги овозни олмаган бўлса, сайловчиларнинг овозини энг кўп олган икки номзод иштирокида такрорий овоз бериш ўтказилади. Марказий сайлов комиссияси сайлов ўтказилган кундан бошлаб бир ой ичида, лекин камида ўн беш кун кейин такрорий овоз бериш кунини белгилайди. Такрорий овоз беришни ўтказиш ҳақидаги хабар матбуотда босиб чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий овоз бериш чоғида овоз беришда қатнашган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўп олган номзод, такрорий овоз беришда рўйхатга киритилган сайловчиларнинг ярмидан кўпи қатнашган, бу номзодни ёқлаб берилган овозлар унга қарши берилган овозлардан ортиқ бўлган тақдирдагина сайланган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Такрорий сайлов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилса ёхуд агар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайлаш учун иккитадан кўп номзод қўйилмаган бўлса ва улардан ҳеч бири сайловчиларнинг овозини зарур миқдорда олмаган бўлса, Марказий сайлов комиссияси такрорий сайлов тайинлайди. Бунда комиссия сайловни янги таркибдаги округ ва участка сайлов комиссиялари ўтказиши зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Овоз бериш асосий сайлов ўтказилган сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг аввал тузилган рўйхатлари бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиялар тузиш, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни рўйхатга олиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини такрор ўтказиш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар ушбу Қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий сайлов асосий сайлов ўтказилганидан кейин 40 кун ичида ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг Президентлик лавозимига киришиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сайловда ғалаба қилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини эълон қилган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришган ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти лавозимига киришиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши олдида қасамёд қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 18 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
414-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 1-сон, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 38-модда; 1999 й., 9-сон, 206-модда; 2000 й., 5-6-сон, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда; 2008 й., 52-сон, 510-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 12/1-сон, 344-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 52-сон, 645-модда)