15.02.1991 йилдаги 223-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 03.07.1992 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН республикасиДА ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги Умумий декларацияга ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланиб, ушбу Қонунда фуқароларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш эркинлиги уларнинг ажралмас ҳуқуқи сифатида мустаҳкамлаб қўйилади.
(кириш қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Жамоат бирлашмаси тушунчаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз ҳуқуқлари, эркинликларини ҳамда сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма жамоат бирлашмасидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, физкультура-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, фондлар, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун тижорат мақсадларини кўзлайдиган ёки бошқа корхоналар ва ташкилотлар фойда (даромад) орттиришига кўмаклашадиган кооператив ташкилотларга ҳамда бошқа ташкилотларга, диний ташкилотларга, ҳудудий жамоат ўзини ўзи бошқариш идораларига (микрорайонлар кенгашлари ва қўмиталарига, маҳалла, уй, кўча, квартал, посёлка, қишлоқ қўмиталари ва бошқа ташкилотларга) ташаббускор жамоат идоралари (халқ дружиналари, ўртоқлик судлари ва бошқаларга) нисбатан амал қилмайди, уларнинг тузилиши ва фаолияти тартиби бошқа қонунларда белгилаб берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунлари жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий ҳолати асосларини белгилаб берадиган ушбу Қонундан, Қорақалпоғистон Республикасининг жамоат бирлашмалари тўғрисидаги Қонунидан, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларидан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Жамоат бирлашмаларини тузишдан кўзда тутилган мақсад
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий, ҳуқуқлар ҳамда эркинликларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш; фуқароларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини, давлат ва жамият ишларини бошқаришда уларнинг иштирок этишини ривожлантириш; касб-кор ва ҳаваскорлик қизиқишларини қондириш; илмий, техникавий ва бадиий ижодкорликни ривожлантириш; аҳолининг сиҳат-саломатлигини сақлаш, хайрия фаолиятида қатнашиш; маданий-маърифий, физкультура-соғломлаштириш ва спорт ишларини ўтказиш; табиатни, тарих ва маданият ёдгорликларини муҳофаза қилиш; ватанпарварлик ва инсонпарварлик тарбияси; республикалараро ва халқаро алоқаларни кенгайтириш, халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш; қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш мақсадида тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолияти жамиятнинг ахлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек конституцион тузумни ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудининг бирлигини бузиш, урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, шу жумладан синфий, шунингдек ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонун билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларининг тузилишига йўл қўймайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбийлаштирилган жамоат бирлашмалари ва қуролли тузилмалар, шунингдек диний характерга эга партиялар, уларнинг филиаллари ва бошқа структура бўлаклари ташкил этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари ва уларнинг идоралари томонидан қонуний ва демократик йўл билан шакллантирилган ҳокимият ва бошқарув идоралари ҳамда ҳокимият ваколатларига эга бўлганларга нисбатан ғайридемократик тарзда куч ишлатиб тазйиқ ўтказиш тақиқланади. Қонуний равишда амал қилиб турган ҳокимият ва бошқарув идоралари ҳамда мансабдор шахсларга демократик усулда ҳал этиш баҳонаси билан тазйиқ ўтказишга бўлган ҳар қандай уринишга Қонун билан барҳам берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолининг саломатлиги ва ахлоқига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига тажовуз қиладиган жамоат бирлашмаларини тузиш ва уларнинг фаолияти қонунга мувофиқ таъқиб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Жамоат бирлашмалари тузилиши ва фаолиятининг қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари ўз аъзолари (қатнашчилари)нинг ихтиёрийлиги, тенг ҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва ҳаракат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча жамоат бирлашмалари ўз уставларида, бошқа ҳужжатларида кўзда тутилган вазифаларни бажаришда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Қорақалпоғистон Республикасида эса, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари доирасида иш кўрадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаронинг жамоат бирлашмаси фаолиятида қатнашиши ёки қатнашмаслиги унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш ёки унга имтиёзлар бериш учун, шу жумладан давлат ташкилотида лавозимни эгаллаш шарти ёки Қонунда кўзда тутилган мажбуриятларни бажармаслик учун асос бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат тўғрисидаги қонунлар, шунингдек меҳнаткашларнинг ижтимоий таъминоти ва ижтимоий суғурта қилдириш тўғрисидаги қонунлар жамоат бирлашмалари аппарати ходимларига нисбатан жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Давлат ва жамоат бирлашмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат жамоат бирлашмалари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлайди ҳамда Конституцияга мувофиқ улар ўз уставларидаги вазифаларни бажаришлари учун шарт-шароит яратилишига кафолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ёшлар ва болалар ташкилотларига моддий ва маънавий мадад беради, уларга нисбатан имтиёзли солиқ сиёсати ўтказилишини таъминлайди, болалар ташкилотларига, мактаб, мактабдан ташқари муассасалар биноларидан, клублардан, маданият саройлари ва уйларидан, спорт иншоотлари ва бошқа иншоотлардан бепул ёки имтиёзли шартлар билан фойдаланиш ҳуқуқини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунда кўзда тутилган ҳоллардан ташқари давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, худди шунингдек, жамоат бирлашмаларининг давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар ташкилотлари, бошқа жамоат бирлашмалари фаолияти улар аъзоларининг (қатнашчиларнинг) асосан ишдан бўш вақтида ва мазкур бирлашмалар маблағи ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадни кўзловчи оммавий жамоат ҳаракатлари фаолиятининг давлат томонидан молиявий таъминланиши тақиқланади, халқ депутатлари сайлови тўғрисидаги қонунларга мувофиқ сайлов компанияларини, халқ овоз беришини пул билан таъминлаш ҳоллари бундан мустаснодир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари манфаатларига дахлдор масалалар қонунларда кўзда тутилган ҳолларда тегишли жамоат бирлашмалари иштирокида ёки улар билан келишилган ҳолда давлат идоралари ва хўжалик ташкилотлари томонидан ҳал қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Республика жамоат бирлашмалари ва бошқа жамоат бирлашмалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонунига асосан чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти бутун жумҳурият ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари жумҳурият жамоат бирлашмаларига киради. Бунда жумҳурият сиёсий-партияси ёки касаба уюшмасининг камида уч минг аъзоси бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят, ноҳия, шаҳар, посёлка ва қишлоқ жамоат бирлашмалари маҳаллий жамоат бирлашмаларига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти бутун вилоят ҳудудида, Тошкент шаҳрида эса бутун шаҳар ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари вилоят, Тошкент шаҳар жамоат бирлашмаларига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти бутун ноҳия (шаҳар) ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари ноҳия (шаҳар) жамоат бирлашмаларига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти посёлка, қишлоқ ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари посёлка, қишлоқ жамоат бирлашмаларига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат пайдо бўлган ҳолларда вилоятлараро ва ноҳиялараро жамоат ташкилотлари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Жамоат бирлашмаларининг иттифоқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари ихтиёрийлик асосида жамоат бирлашмаларининг иттифоқларига уюшишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаларининг иттифоқлари ушбу Қонунда жамоат бирлашмалари учун белгилаб қўйилган тартибда тузилади, амал қилади ва ўз фаолиятини тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ТЎХТАТИЛИШИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Жамоат бирлашмаларини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси камида ўн нафар фуқаронинг ташаббуси билан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмасини тузиш ташаббускорлари таъсис съездини (конференциясини) ёки умумий йиғилишини чақирадилар, унда устав (низом, ўзга асосий ҳужжат) қабул қилинади ва раҳбар идоралар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Жамоат бирлашмасига аъзолик
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари жамоат бирлашмаси аъзолари (қатнашчилари) бўладилар. Сиёсий партиялардан ташқари жамоат бирлашмаларининг уставида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бирлашмага аъзо бўлишлари кўзда тутилиши мумкин.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари жумҳурият сиёсий партияларининг аъзолари бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир сиёсий партиянинг аъзоси айни вақтда бошқа сиёсий партиянинг аъзоси бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларидан ташқари жамоат бирлашмаларининг фаолиятида уларнинг уставларида кўзда тутилган ҳолларда жамоа аъзолари: корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меҳнат жамоатлари, фуқароларнинг бирлашмалари иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Жамоат бирлашмасининг устави
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмасининг уставида қуйидагилар кўзда тутилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) жамоат бирлашмасининг номи, мақсади ва вазифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) жамоат бирлашмасининг ички тузилиши, унинг ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) жамоат бирлашмаси аъзолигига қабул қилиш шартлари ва тартиби, агар бирлашма рўйхатда қайд этиладиган аъзоларга эга бўлса, бундай ҳолларда ундан чиқиш шартлари ва тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) жамоат бирлашмаси аъзолари (қатнашчилари)нинг ҳуқуқлари ва бурчлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) жамоат бирлашмаси ҳамда унинг ташкилотлари раҳбар идораларининг ваколатлари ва уларни тузиш тартиби, уларнинг ваколат муддати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) жамоат бирлашмаси ҳамда унинг ташкилотларининг маблағлари ва бошқа мол-мулкини ҳосил қилишнинг пул билан таъминланиш манбалари;
(10-модданинг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) жамоат бирлашмасининг раҳбар идораси қаерда жойлашганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) жамоат бирлашмаси уставига ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) жамоат бирлашмаси фаолиятини тўхтатиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставда жамоат бирлашмаси фаолиятига тааллуқли бошқа қоидалар ҳам кўзда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмасининг устави амалдаги қонунларга зид бўлмаслиги керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи халқаро жамоат ташкилотларининг, жумҳурият, вилоятлараро бирлашмаларининг уставлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида жамоат бирлашмасининг уставини рўйхатга олиш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят, ноҳия, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида ёки икки ва ундан ортиқ ноҳия, шаҳар, посёлка, қишлоқ ҳудудида фаолиятини амалга оширадиган жамоат бирлашмаларининг уставлари халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталарининг адлия бошқармалари томонидан рўйхатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш учун устав қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида мазкур жамоат бирлашмаси раҳбар идораси аъзолари томонидан имзоланган ва шу аъзолар ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, истиқомат жойи кўрсатилган ариза топширилади. Аризага устав, уставни қабул қилган таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш протоколи, ушбу Қонуннинг 6 ва 8-моддалари талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа материаллар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставни рўйхатга олиш ҳақидаги ариза у топширилган кундан бошлаб икки ой муддатда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари уставларига киритилган ўзгаришлар, қўшимчалар ҳам уставларни рўйхатга олиш тартиби ва муддатларига мувофиқ рўйхатга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олувчи идоралар ана шу бирлашмалар рўйхатини тузиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси ёки унинг ташкилотлари (идоралари) уларнинг уставлари рўйхатга олинган кундан бошлаб ушбу Қонунда белгилаб қўйилган тартибда ўз фаолиятларини амалга оширадилар ва гражданлик қонунларига мувофиқ ҳуқуқий шахс деб тан олиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро жамоат бирлашмаларининг, уларнинг бўлинмаларининг филиаллари, шу жумладан оммавий ҳаракатлари ва уларнинг тармоқ бўлинмаларининг, шунингдек жумҳурият ва маҳаллий жамоат бирлашмалари (шу жумладан оммавий ҳаракатларнинг) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг жойларидаги идораларида ўз уставларини рўйхатдан ўтказмаган бўлсалар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатишларига йўл қўйилмайди.
(11-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси уставини, кейин унга киритилган ўзгаришлар ва қўшимчаларни рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кабинети, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олиш ҳақи ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар жамоат бирлашмасининг устави ушбу Қонуннинг 3, 4 ёки 10-моддалари қоидаларига зид бўлса, ёхуд илгари худди шу номдаги жамоат бирлашмаси рўйхатга олинган бўлса, жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олишни рад этиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставни рўйхатга олиш рад этилган тақдирда бу ҳақда тақдим этилган устав қайси қонуннинг қоидаларига зид эканлиги кўрсатилиб, ариза берувчига ёзма равишда хабар қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмасининг уставини рўйхатдан ўтказишнинг рад этилиши устидан судга шикоят қилиш мумкин ва бу иш Ўзбекистон Республикаси гражданлик процессуал қонунида кўзда тутилган тартибда қараб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро, жумҳурият ва вилоятлараро жамоат бирлашмаларининг уставини рўйхатдан ўтказишнинг рад этилиши устидан — Ўзбекистон Республикаси Олий судига, маҳаллий жамоат бирлашмалари уставини рўйхатдан ўтказиш иши устидан эса — тегишли вилоят, Тошкент шаҳар судига шикоят қилиш мумкин.
(12-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Жамоат бирлашмаларининг рамзлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари рамз сифатида ўз тимсолига, байроғига ва вимпелига эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаларининг тимсоллари уставга мувофиқ, уларнинг раҳбар идоралари томонидан тасдиқланади. Жамоат бирлашмаларининг тимсоллари ва вимпеллари ушбу Қонуннинг 3-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган мақсадларни тарғиб этишга хизмат қилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Байроқлар ва вимпеллар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Жамоат бирлашмалари фаолиятининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаларининг фаолияти уларни қайта ташкил этиш (қўшилиш, бирлашиш, ажралиш) ёки тугатиш йўли билан тўхтатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари уларнинг съездлари (конференциялари) ёки умумий йиғилишлари қарори билан қайтадан ташкил этилади. Жамоат бирлашмаларини қайта ташкил этгандан сўнг янгидан тузилган жамоат бирлашмасининг устави ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўзда тутилган тартибда рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси съезд (конференция) ёки умумий йиғилиш қарорига мувофиқ, ёхуд ушбу Қонуннинг 22-моддасида кўзда тутилган асосларга мувофиқ ва тартибда тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Съезд (конференция) ёки умумий йиғилиш қарорига мувофиқ тугатилган жамоат бирлашмасининг мол-мулки унинг уставида кўзда тутилган мақсад йўлида сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари қонун олдида тенгдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари уларнинг уставларида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари уставларда, дастурий, бошқа ҳужжатларда белгиланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун ўз мақсадлари ва фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатади, қонунда кўзда тутилган холларда ва тартибда эса:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларини тузишда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-модда учинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонунига мувофиқ чиқариб ташланган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг қарорларини тайёрлашда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамоат идораларида ўз аъзолари (қатнашчилари) номидан иш юритади ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонунда ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа Қонун ҳужжатларида Қорақалпоғистон Республикасида эса — Қорақалпоғистон Республикасининг ҳам ўзга қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ваколатларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Сиёсий партиялар, оммавий жамоат ҳаракатлари, касаба уюшмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Партиялар ўз аъзоларининг сиёсий иродасини ифодалаб, давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларини тузимида иштирок этишни, шунингдек халқ депутатлари Советларига сайланган ўз вакиллари орқали ҳокимият идоралари фаолиятида қатнашишни асосий вазифа қилиб қўядилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Партияларнинг дастурий ҳужжатлари бўлади, улар омманинг эътибори учун матбуотда эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Партиялар халқ депутатлигига номзодлар кўрсатиш, сайловолди ташвиқот ишларини олиб бориш, халқ депутатлари тегишли Советларида ўз тарафдори бўлган депутатлар гуруҳларини тузиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оммавий жамоат ҳаракатлари сиёсий ёки ўзга мақсадларни кўзлайдилар ҳамда уларнинг рўйхатга олинган аъзолари бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида лавозимни эгаллаб турган шахслар ўз хизмат фаолиятида қонун талабларига амал қиладилар ва сиёсий партиялар ҳамда сиёсий мақсадларни кўзловчи оммавий жамоат ҳаракатларининг қарорлари билан боғлиқ бўлмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари давлат идоралари, хўжалик ташкилотлари, кооператив ва ўзга жамоат бирлашмалари билан ўзаро муносабатларда касаба уюшмалари тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ касаба уюшмаси аъзоларининг ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳадаги манфаатларини кўзлаб иш олиб боради ва уларни ҳимоя қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларининг фақат якка тартибда рўйхатга олинадиган аъзолари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Жамоат бирлашмаларининг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари қонунларда белгилаб қўйиладиган тартибда ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти билан шуғулланадилар ҳамда фақат уставдаги вазифаларни бажариш мақсадида ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган корхоналар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларни барпо этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаларининг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятидан олинган даромадлар ана шу бирлашмалар аъзолари (қатнашчилари) ўртасида қайта тақсимланмайди ва ундан фақат устав вазифаларини бажариш учун фойдаланилади; жамоат бирлашмалари ўз маблағларидан ҳатто ўз уставида кўрсатилмаган бўлса ҳам, хайрия мақсадлари йўлида фойдаланишларига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари тузадиган корхоналар ва ташкилотлар қонунда белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорда бюджетга пул ўтказадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Жамоат бирлашмалари мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари, уларнинг ташкилотлари бинолар, иншоотлар, уй-жой фонди, ускуналар, асбоблар, маданий-маърифий ва соғломлаштириш мақсадлари учун мўлжалланган мулкларга, пул маблағига, акцияларга, бошқа қимматбаҳо қоғозларга ҳамда уларнинг уставларида кўзда тутилган фаолиятни моддий таъминлаш учун зарур бўлган ўзга мол-мулкка эгалик қилишлари мумкин. Бирлашмаларнинг уставларида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ уларнинг маблағи ҳисобидан барпо этилган нашриётлар, бошқа корхоналар, хайрия, муассасалари жамоат бирлашмаларининг мулки бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида, Қорақалпоғистон Республикасида эса — Қорақалпоғистон Республикасининг ҳам қонун ҳужжатларида давлат ва жамоат хавфсизлиги мулоҳазалари билан ёки халқаро шартномаларга мувофиқ жамоат бирлашмалари мулки бўла олмайдиган мол-мулк турлари белгилаб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаларининг пул маблағлари, агар уставда кўзда тутилган бўлса, бирлашмага кириш ва аъзолик бадалларини тўлашдан; ихтиёрий равишда ўтказилган пул ва хайриялардан; уставга мувофиқ ўтказилган лекциялар, кўргазмалар, спорт тадбирлари ҳамда бошқа тадбирлар, лотереялар тушумларидан, ишлаб чиқариш, хўжалик ва ноширлик фаолиятидан олинадиган даромадлардан; қонун билан тақиқланмаган бошқа тушумлардан ташкил топади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий мақсадларни кўзловчи сиёсий партиялар ва оммавий жамоат ҳаракатларининг диний ташкилотлардан, чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан молиявий ва ўзга ёрдам олиши ман этилади, улардан тушган маблағларни эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат фойдасига ўтказиб юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(18-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар ўз бюджетларини омманинг эътибори учун ҳар йили эълон қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаларининг мулки қонун билан муҳофаза қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иттифоқларнинг ва уларга кирувчи бирлашмаларнинг ана шу иттифоқ ва унга қўшилган бирлашмаларга қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, тасарруф этишга доир ваколатлари жамоат бирлашмалари иттифоқларининг уставларида белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Жамоат бирлашмаларининг оммавий ахборот воситалари ва ноширлик фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари оммавий ахборот воситаларини таъсис этишга ҳамда амалдаги матбуот ва бошқа оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунларга мувофиқ ноширлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий мақсадларни кўзловчи сиёсий партиялар ва оммавий жамоат ҳаракатлар диний ташкилотлардан, шунингдек чет эл давлатлари, ташкилотлари ва фуқароларидан келиб тушган маблағлар эвазига ноширлик фаолиятини юритишга ва матбаа нашрларини таъмин этишга ҳақли эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(19-модда Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ. ҚОНУННИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Жамоат бирлашмалари фаолиятини назорат қилиш ва кузатиб бориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия идоралари жамоат бирлашмаларини маблағ билан таъминлаш ва улар даромадларининг манбаларини, улар олган маблағ миқдорини ва солиқлар тўғрисидаги қонунларга мувофиқ солиқ тўланишини назорат қилиб борадилар.
(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаларининг қонунларни бажаришини прокуратура идоралари назорат қилиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги идоралари жамоат бирлашмаси фаолиятининг мақсадларига тааллуқли устав қоидаларига риоя этилишини назорат қилади. Рўйхатга олувчи идора жамоат бирлашмасининг раҳбар органидан қабул қилинган қарорларни тақдим этишни талаб қилишга, жамоат бирлашмалари ўтказадиган тадбирларда қатнашиш учун ўз вакилларини юборишга, жамоат бирлашмаси уставига риоя қилиш билан боғлиқ масалалар юзасидан жамоат бирлашмаси аъзоларидан ва бошқа фуқаролардан тушунтириш олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Жавобгарлик асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги Қонунни бузиш амалдаги қонунларга мувофиқ жиноий, маъмурий, моддий ёки ўзга жавобгарликка сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги Қонунни бузганлик учун бу ишда айбдор бўлган давлат ва жамоат идораларининг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси, шу жумладан ўз уставини рўйхатдан ўтказмаган жамоат бирлашмаси жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунни бузган тақдирда қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси унинг уставида белгилаб қўйилган мақсадлар ва вазифалар доирасидан четга чиқадиган ёки қонунни бузадиган хатти-ҳаракатлари содир этган тақдирда ана шу жамоат бирлашмасининг раҳбар идораси жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олган идора ёки прокурор томонидан ёзма равишда огоҳлантирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Жамоат бирлашмаси устав ёки қонун талабларини бузган тақдирда уни тугатиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси ушбу Қонун 3-моддасининг 2, 3, 4-қисми ва 18-моддасининг тўртинчи қисмида кўзда тутилган хатти-ҳаракатларни содир этган тақдирда суд қарорига биноан тугатилиши мумкин.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмаси ушбу Қонуннинг 21-моддаси тўртинчи қисмида кўзда тутилган ҳаракатларни бир йил давомида такроран содир этганлиги учун суд уни тугатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарори билан тугатилган жамоат бирлашмасининг мол-мулки қайтариб бермаслик шарти билан давлат мулкига айлантирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро жамоат бирлашмалари, унинг бўлинмалари, филиаллари, жумҳурият ва вилоятлараро жамоат бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг, Бош Давлат солиқ бошқармасининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан ваколат берилган бошқа идоралари ва мансабдор шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий суди чиқарган қарорга мувофиқ тугатилади, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг жамоат бирлашмасини тугатиш тўғрисида қарори устидан шикоят қилинмайди.
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий жамоат бирлашмалари тегишли вилоят, Тошкент шаҳар судлари томонидан тугатилади. Бунда суднинг қарори устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ. ХАЛҚАРО ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ, ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Жамоат бирлашмаларининг халқаро алоқалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоат бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва ўз уставларига мувофиқ халқаро жамоат (ноҳукумат) бирлашмаларига қўшилиши, бевосита халқаро алоқалар ўрнатишлари, тегишли битимлар тузишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Халқаро жамоат бирлашмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасида тузилган жамоат бирлашмасининг фаолияти уставга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва битта ёки ундан кўпроқ хорижий давлат ҳудудида амал қилса, у халқаро жамоат бирлашмаси деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти, чет элда тузилган халқаро жамоат бирлашмаси таркибига республика жамоат бирлашмаси коллектив аъзо сифатида кирса, республика жамоат бирлашмасининг устави ҳам ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз фаолиятини хорижий давлат ҳудудида ҳам амалга оширадиган жамоат бирлашмаси зарур ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган уставини қайта рўйхатдан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тинчликни мустаҳкамлашни, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни, инсонпарварлик фаолиятининг ўзга турларини мақсад қилиб қўйган жамоат бирлашмалари қонунда белгиланган имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг қоидалари хорижий давлатлар жамоат бирлашмаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлимлари (филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари) фаолиятига нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Халқаро шартномалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасида ушбу Қонундагидан ўзга қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномадаги қоидалар қўлланади.
(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги 664-XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1992 й., 9-сон, 363-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1991 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
223-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 4-сон, 76-модда; 1992 й., 9-сон, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; 1998 й., 3-сон, 38-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда; 51-сон, 514-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2009 й., 37-сон, 403-модда; 2014 й., 50-сон, 588-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 11.06.2026 й., 03/06/1150/0587-сон)