Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН АЛОҲИДА ТУРДАГИ ТОВАРЛАР БЎЙИЧА АКЦИЗ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ ЙЎРИҚНОМАГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 18 январда 1101-2-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2008 йил 31 январдаги 7 ва 01-02/8-8-сонли «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1770, 16.02.2008 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 сентябрдаги «Экспорт-импорт операцияларини тартибга солиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-183-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 15 январдаги 17 ва 02/8-1-сонли қарори билан тасдиқланган Юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган алоҳида турдаги товарлар бўйича акциз солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг (2002 йил 5 март, рўйхат рақами 1101 — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил, 5-сон) 7-банди биринчи хатбошисидаги «пиво» сўзи чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири Р.С. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 4 январь,
1-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 4 январь,
01-02/8-24-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 3-сон, 18-модда)