09.12.1992 йилдаги 755-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

«ТАБИАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ТАРТИБИ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб амалга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирилгунга қадар уларнинг ушбу Қонунга зид бўлмаган қисми қўлланилаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар киритишга оид таклифларни Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси уч ойлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Раёсатига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ойлик муддат ичида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, концернлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— 1959 йил 19 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида табиатни қўриқлаш ҳақида»ги Қонун (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, № 12, 6-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— «Ўзбекистон Республикасида табиатни қўриқлаш ҳақидаги Қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1972 йил 26 октябрдаги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1972 йил, № 30, 316-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— «Ўзбекистон Республикасида табиатни қўриқлаш ҳақидаги Қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Фармонини тасдиқлаш ҳақида» Ўзбекистон Республикасининг 1972 йил 27 декабрь Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1972 йил, № 36, 370-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— «Ўзбекистон Республикасида табиатни қўриқлаш ҳақидаги Қонун»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1984 йил 1 март Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984 йил, № 7, 110-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— «Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг Ўзбекистон Республикасининг баъзи бир қонун актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш ҳақида» 1984 йил 28 июндаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг «Ўзбекистон Республикасида Табиатни қўриқлаш ҳақидаги Қонун»га ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Совети Президиумининг 1984 йил 1 март Фармонини тасдиқлашга доир қисми (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1984, № 19, 281-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 9 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
755-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 39-модда)