Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 22.02.2024 санаси ҳолатига | Жорий версия |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ | ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФУҚАРОЛИК КОДЕКСИ |
Биринчи қисм | Биринчи қисм |
I БЎЛИМ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР | I БЎЛИМ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР |
1-Кичик бўлим АСОСИЙ ҚОИДАЛАР | 1-Кичик бўлим АСОСИЙ ҚОИДАЛАР |
1-БОБ. ФУҚАРОЛИК ҚОНУНЧИЛИГИ | 1-БОБ. ФУҚАРОЛИК ҚОНУНЧИЛИГИ |
1-модда. Фуқаролик қонунчилигининг асосий негизлари | 1-модда. Фуқаролик қонунчилигининг асосий негизлари |
Фуқаролик қонунчилиги улар томонидан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланишини, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига асосланади. | Фуқаролик қонунчилиги улар томонидан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланишини, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига асосланади. |
Фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз фуқаролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар ва бу ҳуқуқларини ўз манфаатларини кўзлаб амалга оширадилар. Улар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонунчиликка зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар. | Фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз фуқаролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар ва бу ҳуқуқларини ўз манфаатларини кўзлаб амалга оширадилар. Улар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонунчиликка зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар. |
Товарлар, хизматлар ва молиявий маблағлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида эркин ҳаракатда бўлади. | Товарлар, хизматлар ва молиявий маблағлар Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида эркин ҳаракатда бўлади. |
Хавфсизликни таъминлаш, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, табиатни ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлса, товарлар ва хизматлар ҳаракатда бўлишини чеклаш қонунчиликка мувофиқ жорий этилиши мумкин. | Хавфсизликни таъминлаш, инсонларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, табиатни ва маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш учун зарур бўлса, товарлар ва хизматлар ҳаракатда бўлишини чеклаш қонунчиликка мувофиқ жорий этилиши мумкин. |
2-модда. Фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатлар | 2-модда. Фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатлар |
Фуқаролик қонунчилиги фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиш асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди, шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек бошқа мулкий ҳамда у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади. | Фуқаролик қонунчилиги фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг, интеллектуал фаолият натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиш асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди, шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек бошқа мулкий ҳамда у билан боғлиқ шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади. |
Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатларнинг иштирокчилари бўладилар. | Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатларнинг иштирокчилари бўладилар. |
Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, фуқаролик қонунчилигида белгилаб қўйилган қоидалар чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эллик юридик шахслар иштирокидаги муносабатларга қўлланилади. | Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, фуқаролик қонунчилигида белгилаб қўйилган қоидалар чет эллик фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда чет эллик юридик шахслар иштирокидаги муносабатларга қўлланилади. |
Шахсий номулкий муносабатлар ва мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий муносабатлар, агар қонунларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки бу муносабатларнинг моҳиятидан ўзгача ҳол англашилмаса, фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинади. | Шахсий номулкий муносабатлар ва мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий муносабатлар, агар қонунларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки бу муносабатларнинг моҳиятидан ўзгача ҳол англашилмаса, фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинади. |
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган белгиларга жавоб берадиган оилавий муносабатларга, меҳнат муносабатларига ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш муносабатларига нисбатан фуқаролик қонунчилиги бу муносабатлар махсус қонунлар билан тартибга солинмайдиган ҳолларда қўлланилади. | Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган белгиларга жавоб берадиган оилавий муносабатларга, меҳнат муносабатларига ҳамда табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича муносабатларга, шунингдек банкларни санация қилиш ва тугатиш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан фуқаролик қонунчилиги бу муносабатлар махсус қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмайдиган ҳолларда қўлланилади. |
Бир тарафнинг иккинчи тарафга маъмурий бўйсунишига асосланган мулкий муносабатларга, шу жумладан солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонунчилиги қўлланилмайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. | Бир тарафнинг иккинчи тарафга маъмурий бўйсунишига асосланган мулкий муносабатларга, шу жумладан солиқ, молиявий ва бошқа маъмурий муносабатларга нисбатан фуқаролик қонунчилиги қўлланилмайди, бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно. |
3-модда. Фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари | 3-модда. Фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари |
Бошқа қонунлар ва қонунчилик ҳужжатларидаги фуқаролик қонунчилиги нормалари ушбу Кодексга мос бўлиши шарт. | Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан махсус ҳуқуқий режим ўрнатилган ҳудудда фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар ушбу Кодексда белгиланганидан бошқача қоидалар билан тартибга солинади. Бошқа қонунлар ва қонунчилик ҳужжатларидаги фуқаролик қонунчилиги нормалари ушбу Кодексга мос бўлиши шарт, бундан махсус ҳуқуқий режим ўрнатадиган Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий Қонуни билан белгиланган ҳоллар мустасно. |
Вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат органлари ушбу Кодексда, бошқа қонунлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва доирада фуқаролик муносабатларини тартибга солувчи ҳужжатлар чиқариши мумкин. | Вазирликлар, идоралар ва бошқа давлат органлари ушбу Кодексда, бошқа қонунлар ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва доирада фуқаролик муносабатларини тартибга солувчи ҳужжатлар чиқариши мумкин. |
4-модда. Фуқаролик қонунчилигининг вақт бўйича амал қилиши | 4-модда. Фуқаролик қонунчилигининг вақт бўйича амал қилиши |
Фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади. | Фуқаролик қонунчилиги ҳужжатлари орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин вужудга келган муносабатларга нисбатан қўлланилади. |
Қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. | Қонун у амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатларга нисбатан қонунда тўғридан-тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади. |
Фуқаролик қонунчилиги ҳужжати амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатлар бўйича бу қонунчилик ҳужжати у амалга киритилганидан кейин вужудга келган ҳуқуқ ва бурчларга нисбатан қўлланилади. | Фуқаролик қонунчилиги ҳужжати амалга киритилгунга қадар вужудга келган муносабатлар бўйича бу қонунчилик ҳужжати у амалга киритилганидан кейин вужудга келган ҳуқуқ ва бурчларга нисбатан қўлланилади. |
Агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, бундан қонуннинг аввал тузилган шартномалардан келиб чиқувчи муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар мустасно. | Агар шартнома тузилганидан кейин тарафлар учун мажбурий бўлган, шартнома тузилаётган пайтдагидан бошқача қоидаларни белгилайдиган қонун қабул қилинган бўлса, тузилган шартноманинг шартлари ўз кучини сақлаб қолади, бундан қонуннинг аввал тузилган шартномалардан келиб чиқувчи муносабатларга татбиқ этилиши кўрсатилган ҳоллар мустасно. |
5-модда. Фуқаролик қонунчилигини ўхшашлик бўйича қўллаш | 5-модда. Фуқаролик қонунчилигини ўхшашлик бўйича қўллаш |
Ушбу Кодекс 2-моддасининг биринчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган муносабатлар қонунчилик ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонунчилигининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги). | Ушбу Кодекс 2-моддасининг биринчи, тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган муносабатлар қонунчилик ёки тарафларнинг келишуви билан тўғридан-тўғри тартибга солинмаган ҳолларда фуқаролик қонунчилигининг ўхшаш муносабатларни тартибга солувчи нормаси қўлланилади (қонун ўхшашлиги). |
Кўрсатиб ўтилган ҳолларда қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига (ҳуқуқ ўхшашлигига) ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади. | Кўрсатиб ўтилган ҳолларда қонун ўхшашлигидан фойдаланиш мумкин бўлмаса, тарафларнинг ҳуқуқ ва бурчлари фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига (ҳуқуқ ўхшашлигига) ҳамда ҳалоллик, оқиллик ва адолат талабларига амал қилган ҳолда белгиланади. |
Фуқаролик ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилайдиган нормаларнинг ўхшашлик бўйича қўлланилишига йўл қўйилмайди. | Фуқаролик ҳуқуқларини чеклайдиган ва жавобгарлик белгилайдиган нормаларнинг ўхшашлик бўйича қўлланилишига йўл қўйилмайди. |
6-модда. Иш муомаласи одатлари. Маҳаллий одат ва анъаналар | 6-модда. Иш муомаласи одатлари. Маҳаллий одат ва анъаналар |
Тадбиркорлик фаолиятининг бирон-бир соҳасида вужудга келган ва кенг қўлланиладиган, қонунчиликда назарда тутилмаган хулқ-атвор қоидаси, бирон-бир ҳужжатда ёзилганлиги ёки ёзилмаганлигидан қатъи назар, иш муомаласи одати деб ҳисобланади. | Тадбиркорлик фаолиятининг бирон-бир соҳасида вужудга келган ва кенг қўлланиладиган, қонунчиликда назарда тутилмаган хулқ-атвор қоидаси, бирон-бир ҳужжатда ёзилганлиги ёки ёзилмаганлигидан қатъи назар, иш муомаласи одати деб ҳисобланади. |
Фуқаролик қонунчилигида тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, бу муносабатларни тартибга солишда маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилади. | Фуқаролик қонунчилигида тегишли нормалар бўлмаган тақдирда, бу муносабатларни тартибга солишда маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилади. |
Тегишли муносабат иштирокчилари учун мажбурий бўлган қонунчилик нормаларига ёки шартномага зид бўлган иш муомаласи одатлари, маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилмайди. | Тегишли муносабат иштирокчилари учун мажбурий бўлган қонунчилик нормаларига ёки шартномага зид бўлган иш муомаласи одатлари, маҳаллий одат ва анъаналар қўлланилмайди. |
7-модда. Фуқаролик қонунчилиги ва халқаро шартномалар ҳамда битимлар | 7-модда. Фуқаролик қонунчилиги ва халқаро шартномалар ҳамда битимлар |
Агар халқаро шартномада ёки битимда фуқаролик қонунчилигидагига қараганда бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади. | Агар халқаро шартномада ёки битимда фуқаролик қонунчилигидагига қараганда бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади. |
2-БОБ. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ | 2-БОБ. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ. ФУҚАРОЛИК ҲУҚУҚЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ |
8-модда. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиш асослари | 8-модда. Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларининг вужудга келиш асослари |
Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. | Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қонунчиликда назарда тутилган асослардан, шунингдек фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг, гарчи қонунчиликда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин фуқаролик қонунчилигининг умумий негизлари ва мазмунига кўра фуқаролик ҳуқуқ ҳамда бурчларни келтириб чиқарадиган ҳаракатларидан вужудга келади. |
Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қуйидагилардан вужудга келади: | Фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари қуйидагилардан вужудга келади: |
1) қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан; | 1) қонунда назарда тутилган шартномалар ва бошқа битимлардан, шунингдек гарчи қонунда назарда тутилган бўлмаса-да, лекин унга зид бўлмаган шартномалар ва бошқа битимлардан; |
2) қонунда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асоси сифатида назарда тутилган давлат органларининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳужжатларидан; | 2) қонунда фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари вужудга келишининг асоси сифатида назарда тутилган давлат органларининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳужжатларидан; |
3) суднинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаган қароридан; | 3) суднинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаган қароридан; |
4) қонун йўл қўядиган асосларда мол-мулк олиш натижасида; | 4) қонун йўл қўядиган асосларда мол-мулк олиш натижасида; |
5) фан, адабиёт, санъат асарларини яратиш, ихтиролар ва бошқа интеллектуал фаолият натижасида; | 5) фан, адабиёт, санъат асарларини яратиш, ихтиролар ва бошқа интеллектуал фаолият натижасида; |
6) бошқа шахсга зарар етказиш натижасида; | 6) бошқа шахсга зарар етказиш натижасида; |
7) асоссиз бойиб кетиш натижасида; | 7) асоссиз бойиб кетиш натижасида; |
8) фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа ҳаракатлари натижасида; | 8) фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа ҳаракатлари натижасида; |
9) қонунчилик фуқаролик-ҳуқуқий оқибатларнинг келиб чиқиши билан боғлайдиган ҳодисалар натижасида. | 9) қонунчилик фуқаролик-ҳуқуқий оқибатларнинг келиб чиқиши билан боғлайдиган ҳодисалар натижасида. |
Давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, унга бўлган тегишли ҳуқуқлар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. | Давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, унга бўлган тегишли ҳуқуқлар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. |
9-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш | 9-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш |
Фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. | Фуқаролар ва юридик шахслар ўзларига тегишли бўлган фуқаролик ҳуқуқларини, шу жумладан уларни ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳам ўз хоҳишларига кўра тасарруф этадилар. |
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишдан воз кечиши бу ҳуқуқларнинг бекор қилинишига олиб келмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. | Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқларини амалга оширишдан воз кечиши бу ҳуқуқларнинг бекор қилинишига олиб келмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. |
Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади. | Фуқаролик ҳуқуқларини амалга ошириш бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатлари иштирокчиларининг ҳалол, оқилона ва адолат билан ҳаракат қилиши назарда тутилади. |
Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса — иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари керак. | Фуқаролар ва юридик шахслар ўз ҳуқуқларини амалга оширишда жамиятнинг маънавий тамойиллари ва ахлоқий нормаларини ҳурмат қилишлари, тадбиркорлар эса — иш одоби қоидаларига ҳам риоя этишлари керак. |
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмайди. | Фуқаролар ва юридик шахсларнинг бошқа шахсга зарар етказишга, бошқача шаклларда ҳуқуқни суиистеъмол қилишга, шунингдек ҳуқуқни унинг мақсадига зид тарзда амалга оширишга қаратилган ҳаракатларига йўл қўйилмайди. |
10-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш | 10-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш |
Фуқаролик ҳуқуқлари процессуал қонунчилик ёки шартномада белгилаб қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, иқтисодий суд ёки ҳакамлик суди (бундан кейин — суд) томонидан ҳимоя қилинади. | Фуқаролик ҳуқуқлари процессуал қонунчилик ёки шартномада белгилаб қўйилганидек, ишлар қайси судга тааллуқли бўлишига қараб, суд, иқтисодий суд ёки ҳакамлик суди (бундан кейин — суд) томонидан ҳимоя қилинади. |
Қонунда назарда тутилган ҳоллардагина фуқаролик ҳуқуқлари маъмурий тартибда ҳимоя қилинади. Маъмурий тартибда қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилиш мумкин. | Қонунда назарда тутилган ҳоллардагина фуқаролик ҳуқуқлари маъмурий тартибда ҳимоя қилинади. Маъмурий тартибда қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилиш мумкин. |
11-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари | 11-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари |
Фуқаролик ҳуқуқлари қуйидаги йўллар билан ҳимоя қилинади: | Фуқаролик ҳуқуқлари қуйидаги йўллар билан ҳимоя қилинади: |
ҳуқуқни тан олиш; | ҳуқуқни тан олиш; |
ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш; | ҳуқуқ бузилишидан олдинги ҳолатни тиклаш ва ҳуқуқни бузадиган ёки унинг бузилиши хавфини туғдирадиган ҳаракатларнинг олдини олиш; |
битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш; | битимни ҳақиқий эмас деб топиш ва унинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш; |
давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш; | давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш; |
шахснинг ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилиши; | шахснинг ўз ҳуқуқини ўзи ҳимоя қилиши; |
бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш; | бурчни аслича (натура) бажаришга мажбур қилиш; |
зарарни тўлаш; | зарарни тўлаш; |
неустойка ундириш; | неустойка ундириш; |
маънавий зиённи қоплаш; | маънавий зиённи қоплаш; |
ҳуқуқий муносабатни бекор қилиш ёки ўзгартириш; | ҳуқуқий муносабатни бекор қилиш ёки ўзгартириш; |
давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид ҳужжатини суднинг қўлламаслиги. | давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунга зид ҳужжатини суднинг қўлламаслиги. |
Фуқаролик ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган бошқача усуллар билан ҳам ҳимоя қилиниши мумкин. | Фуқаролик ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган бошқача усуллар билан ҳам ҳимоя қилиниши мумкин. |
12-модда. Давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш | 12-модда. Давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг ҳужжатини ҳақиқий эмас деб топиш |
Давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. | Давлат органининг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқароларнинг ёки юридик шахснинг фуқаролик ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжати суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. |
Суд ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топган тақдирда, бузилган ҳуқуқ ушбу Кодекснинг 11-моддасида назарда тутилган усулларда ҳимоя қилиниши керак. | Суд ҳужжатни ҳақиқий эмас деб топган тақдирда, бузилган ҳуқуқ ушбу Кодекснинг 11-моддасида назарда тутилган усулларда ҳимоя қилиниши керак. |
13-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилиши | 13-модда. Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилиши |
Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилишига йўл қўйилади. | Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилишига йўл қўйилади. |
Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилиш усуллари ҳуқуқни бузишга мутаносиб бўлиши ҳамда ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасидан чиқиб кетмаслиги керак. | Фуқаролик ҳуқуқларини шахснинг ўзи ҳимоя қилиш усуллари ҳуқуқни бузишга мутаносиб бўлиши ҳамда ҳуқуқ бузилишининг олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасидан чиқиб кетмаслиги керак. |
14-модда. Зарарни қоплаш | 14-модда. Зарарни қоплаш |
Агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. | Агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин. |
Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. | Зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади. |
Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. | Агар ҳуқуқни бузган шахс бунинг натижасида даромад олган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс бошқа зарар билан бир қаторда бой берилган фойда бундай даромаддан кам бўлмаган миқдорда тўланишини талаб қилишга ҳақли. |
15-модда. Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарарни тўлаш | 15-модда. Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарарни тўлаш |
Давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қопланиши лозим. Бундай зарарнинг ўрни давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг маблағлари ҳисобидан қопланади. | Давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қонунчиликка мувофиқ бўлмаган ҳужжат қабул қилиниши, шунингдек улар мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни давлат томонидан ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан қопланиши лозим. Бундай зарарнинг ўрни давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг маблағлари ҳисобидан қопланади. |
Давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бекор қилинган, уларнинг маблағлари етишмаган ёхуд давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг маблағлари бўлмаган тақдирда фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. | Давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бекор қилинган, уларнинг маблағлари етишмаган ёхуд давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг маблағлари бўлмаган тақдирда фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарнинг ўрни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. |
Зарар қайси давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган бўлса, суднинг қарори билан зарарнинг ўрнини қоплаш ушбу органлар мансабдор шахсларининг зиммасига юклатилиши мумкин. | Зарар қайси давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг айби билан етказилган бўлса, суднинг қарори билан зарарнинг ўрнини қоплаш ушбу органлар мансабдор шахсларининг зиммасига юклатилиши мумкин. |
2-кичик бўлим ШАХСЛАР | 2-кичик бўлим ШАХСЛАР |
3-БОБ ФУҚАРОЛАР (ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР) | 3-БОБ ФУҚАРОЛАР (ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР) |
16-модда. Фуқаро (жисмоний шахс) тушунчаси | 16-модда. Фуқаро (жисмоний шахс) тушунчаси |
Фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади. | Фуқаролар (жисмоний шахслар) деганда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, бошқа давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар тушунилади. |
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекснинг қоидалари барча фуқароларга нисбатан қўлланилади. | Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекснинг қоидалари барча фуқароларга нисбатан қўлланилади. |
17-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати | 17-модда. Фуқароларнинг ҳуқуқ лаёқати |
Барча фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқати (ҳуқуқ лаёқати) тенг равишда эътироф этилади. | Барча фуқароларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларига эга бўлиш лаёқати (ҳуқуқ лаёқати) тенг равишда эътироф этилади. |
Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан вужудга келади ва вафот этиши билан тугайди. | Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати у туғилган пайтдан эътиборан вужудга келади ва вафот этиши билан тугайди. |
18-модда. Фуқаролар ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни | 18-модда. Фуқаролар ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни |
Фуқаролар: | Фуқаролар: |
мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка эга бўлишлари; мол-мулкни мерос қилиб олишлари ва васият қилиб қолдиришлари; банкда жамғармаларга эга бўлишлари; тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги билан ҳамда қонунда тақиқлаб қўйилмаган бошқа фаолият билан шуғулланишлари; ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари; юридик шахслар ташкил этишлари; битимлар тузишлари ва мажбуриятларда иштирок этишлари; етказилган зарарнинг тўланишини талаб қилишлари; машғулот турини ва яшаш жойини танлашлари; фан, адабиёт ва санъат асарларининг, ихтиронинг, қонун билан қўриқланадиган бошқа интеллектуал фаолият натижаларининг муаллифи ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин. | мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка эга бўлишлари; мол-мулкни мерос қилиб олишлари ва васият қилиб қолдиришлари; банкда жамғармаларга эга бўлишлари; тадбиркорлик, деҳқон (фермер) хўжалиги билан ҳамда қонунда тақиқлаб қўйилмаган бошқа фаолият билан шуғулланишлари; ёлланма меҳнатдан фойдаланишлари; юридик шахслар ташкил этишлари; битимлар тузишлари ва мажбуриятларда иштирок этишлари; етказилган зарарнинг тўланишини талаб қилишлари; машғулот турини ва яшаш жойини танлашлари; фан, адабиёт ва санъат асарларининг, ихтиронинг, қонун билан қўриқланадиган бошқа интеллектуал фаолият натижаларининг муаллифи ҳуқуқига эга бўлишлари мумкин. |
Фуқаролар бошқа мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. | Фуқаролар бошқа мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. |
19-модда. Фуқаронинг исми | 19-модда. Фуқаронинг исми |
Агар қонундан ёки миллий одатдан бошқача тартиб келиб чиқмаса, фуқаро ўз фамилияси ва номидан, шунингдек отасининг исми билан ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлади ҳамда уларни амалга оширади. | Агар қонундан ёки миллий одатдан бошқача тартиб келиб чиқмаса, фуқаро ўз фамилияси ва номидан, шунингдек отасининг исми билан ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлади ҳамда уларни амалга оширади. |
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда фуқаро тахаллусдан (тўқилган исмдан) фойдаланиши мумкин. | Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда фуқаро тахаллусдан (тўқилган исмдан) фойдаланиши мумкин. |
Фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. | Фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли. Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди. |
Фуқаро ўз исмини ўзгартирганлиги ҳақида қарздорлари ва кредиторларига хабар бериш учун зарур чораларни кўриши шарт ва у мазкур шахсларда фуқаронинг исми ўзгарганлиги ҳақида маълумот йўқлиги туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади. | Фуқаро ўз исмини ўзгартирганлиги ҳақида қарздорлари ва кредиторларига хабар бериш учун зарур чораларни кўриши шарт ва у мазкур шахсларда фуқаронинг исми ўзгарганлиги ҳақида маълумот йўқлиги туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади. |
Исмини ўзгартирган фуқаро ўзининг аввалги исмига расмийлаштирилган ҳужжатларга ўз ҳисобидан тегишли ўзгартиришлар киритилишини талаб қилишга ҳақли. | Исмини ўзгартирган фуқаро ўзининг аввалги исмига расмийлаштирилган ҳужжатларга ўз ҳисобидан тегишли ўзгартиришлар киритилишини талаб қилишга ҳақли. |
Фуқаро туғилган вақтида олган исмини, шунингдек ўзгартирилган исмини фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши керак. | Фуқаро туғилган вақтида олган исмини, шунингдек ўзгартирилган исмини фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиши керак. |
Бошқа шахс исмидан фойдаланиб ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлишга йўл қўйилмайди. | Бошқа шахс исмидан фойдаланиб ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлишга йўл қўйилмайди. |
20-модда. Исмни ҳимоя қилиш | 20-модда. Исмни ҳимоя қилиш |
Ўз исми билан яшаш ҳуқуқига эътироз билдирилаётган ёки исмидан қонунсиз фойдаланилаётганлиги муносабати билан манфаатлари бузилаётган шахс манфаатларини бузувчидан бундай ҳаракатларга чек қўйишни ва раддия беришни талаб қилиши мумкин. Агар манфаатлар қасддан бузилаётган бўлса, жабрланган шахс қўшимча суратда зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин. Зарарни қоплаш учун манфаатни бузган шахснинг даромадини бериш талаб қилиниши мумкин. Манфаат қасддан бузилганида жабрланувчи маънавий зиённинг қопланишини ҳам талаб қилиш ҳуқуқига эга. | Ўз исми билан яшаш ҳуқуқига эътироз билдирилаётган ёки исмидан қонунсиз фойдаланилаётганлиги муносабати билан манфаатлари бузилаётган шахс манфаатларини бузувчидан бундай ҳаракатларга чек қўйишни ва раддия беришни талаб қилиши мумкин. Агар манфаатлар қасддан бузилаётган бўлса, жабрланган шахс қўшимча суратда зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин. Зарарни қоплаш учун манфаатни бузган шахснинг даромадини бериш талаб қилиниши мумкин. Манфаат қасддан бузилганида жабрланувчи маънавий зиённинг қопланишини ҳам талаб қилиш ҳуқуқига эга. |
Исм ёки шахсий шаън эгаси бўлмаган, лекин оилавий мавқеига кўра бундан манфаатдор бўлган шахс ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳаракатларга чек қўйиш ёки раддия бериш ҳақидаги талабларни қўйиши мумкин. Бу шахс бошқа шахснинг ўлимидан кейин ҳам унинг исмини ва шаънини ҳимоя қилишга қаратилган талабларнинг бажарилишига ҳаракат қилиши мумкин. Исмни ва шаънни бузиш туфайли келтирилган зарарни қоплаш талаби ўлимдан кейин тан олинмайди. | Исм ёки шахсий шаън эгаси бўлмаган, лекин оилавий мавқеига кўра бундан манфаатдор бўлган шахс ҳам ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳаракатларга чек қўйиш ёки раддия бериш ҳақидаги талабларни қўйиши мумкин. Бу шахс бошқа шахснинг ўлимидан кейин ҳам унинг исмини ва шаънини ҳимоя қилишга қаратилган талабларнинг бажарилишига ҳаракат қилиши мумкин. Исмни ва шаънни бузиш туфайли келтирилган зарарни қоплаш талаби ўлимдан кейин тан олинмайди. |
21-модда. Фуқаронинг яшаш жойи | 21-модда. Фуқаронинг яшаш жойи |
Фуқаронинг доимий ёки асосан яшаб турган жойи унинг яшаш жойи ҳисобланади. | Фуқаронинг доимий ёки асосан яшаб турган жойи унинг яшаш жойи ҳисобланади. |
Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг (кичик ёшдаги болаларнинг) ёки васийликда бўлган фуқароларнинг қонуний вакиллари — ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки васийлари яшайдиган жой вояга етмаганлар ёки васийликда бўлган фуқароларнинг яшаш жойи ҳисобланади. | Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг (кичик ёшдаги болаларнинг) ёки васийликда бўлган фуқароларнинг қонуний вакиллари — ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки васийлари яшайдиган жой вояга етмаганлар ёки васийликда бўлган фуқароларнинг яшаш жойи ҳисобланади. |
22-модда. Фуқаронинг муомала лаёқати | 22-модда. Фуқаронинг муомала лаёқати |
Фуқаронинг ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва уларни амалга ошириш, ўзи учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни бажариш лаёқати (муомала лаёқати) у вояга етгач, яъни ўн саккиз ёшга тўлгач тўла ҳажмда вужудга келади. | Фуқаронинг ўз ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва уларни амалга ошириш, ўзи учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни бажариш лаёқати (муомала лаёқати) у вояга етгач, яъни ўн саккиз ёшга тўлгач тўла ҳажмда вужудга келади. |
Вояга етгунга қадар қонуний асосда никоҳдан ўтган фуқаро никоҳдан ўтган вақтдан эътиборан тўла ҳажмда муомала лаёқатига эга бўлади. | Вояга етгунга қадар қонуний асосда никоҳдан ўтган фуқаро никоҳдан ўтган вақтдан эътиборан тўла ҳажмда муомала лаёқатига эга бўлади. |
Никоҳ тузиш натижасида эга бўлинган муомала лаёқати ўн саккиз ёшга тўлмасдан туриб никоҳ бекор қилинган тақдирда ҳам тўла сақланиб қолади. | Никоҳ тузиш натижасида эга бўлинган муомала лаёқати ўн саккиз ёшга тўлмасдан туриб никоҳ бекор қилинган тақдирда ҳам тўла сақланиб қолади. |
Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганида суд вояга етмаган эр (хотин) суд белгилаган пайтдан бошлаб тўла муомала лаёқатини йўқотганлиги ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. | Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганида суд вояга етмаган эр (хотин) суд белгилаган пайтдан бошлаб тўла муомала лаёқатини йўқотганлиги ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. |
23-модда. Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқатини чеклашга йўл қўйилмаслиги | 23-модда. Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқатини чеклашга йўл қўйилмаслиги |
Қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдан ташқари, ҳеч кимнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати чекланиши мумкин эмас. | Қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдан ташқари, ҳеч кимнинг ҳуқуқ ва муомала лаёқати чекланиши мумкин эмас. |
Фуқароларнинг муомала лаёқатини чеклашнинг қонунда белгилаб қўйилган шартлари ва тартибига риоя қилмаслик давлат органининг тегишли чеклашни белгилайдиган ҳужжати ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. | Фуқароларнинг муомала лаёқатини чеклашнинг қонунда белгилаб қўйилган шартлари ва тартибига риоя қилмаслик давлат органининг тегишли чеклашни белгилайдиган ҳужжати ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. |
Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқатидан ёки муомала лаёқатидан тўла ёки қисман воз кечиши ва ҳуқуқ лаёқати ёки муомала лаёқатини чеклашга қаратилган бошқа битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир, бундай битимларга қонун томонидан йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно. | Фуқаронинг ҳуқуқ лаёқатидан ёки муомала лаёқатидан тўла ёки қисман воз кечиши ва ҳуқуқ лаёқати ёки муомала лаёқатини чеклашга қаратилган бошқа битимлар ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир, бундай битимларга қонун томонидан йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно. |
24-модда. Фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти | 24-модда. Фуқаронинг тадбиркорлик фаолияти |
Фуқаро якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир. | Фуқаро якка тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидир. |
Фуқароларнинг юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига нисбатан, агар қонунчиликдан ёки ҳуқуқий муносабат моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, ушбу Кодекснинг қоидалари қўлланилади. | Фуқароларнинг юридик шахс ташкил этмасдан амалга ошириладиган тадбиркорлик фаолиятига нисбатан, агар қонунчиликдан ёки ҳуқуқий муносабат моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, ушбу Кодекснинг қоидалари қўлланилади. |
Юридик шахс ташкил этмасдан ушбу модданинг биринчи қисми талабларини бузган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаро тузган битимлар хусусида ўзининг тадбиркор эмаслигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмас. Суд бундай битимларга ушбу Кодекснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятлар тўғрисидаги қоидаларини қўллаши мумкин. | Юридик шахс ташкил этмасдан ушбу модданинг биринчи қисми талабларини бузган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган фуқаро тузган битимлар хусусида ўзининг тадбиркор эмаслигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмас. Суд бундай битимларга ушбу Кодекснинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ мажбуриятлар тўғрисидаги қоидаларини қўллаши мумкин. |
Айланмадан олинадиган солиқ ёки қўшилган қиймат солиғи тўловчи якка тартибдаги тадбиркор молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги сабабли белгиланган тартибда давлат солиқ органининг тақдимномасига асосан ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида ўз фаолиятини тикламаган тақдирда, у рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра тугатилиши мумкин. | |
25-модда. Фуқаронинг мулкий жавобгарлиги | 25-модда. Фуқаронинг мулкий жавобгарлиги |
Фуқаро ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб беради, қонунга мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно. | Фуқаро ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига қарашли бутун мол-мулки билан жавоб беради, қонунга мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно. |
26-модда. Якка тартибдаги тадбиркорнинг ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги | 26-модда. Якка тартибдаги тадбиркорнинг ва якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги |
Якка тартибдаги тадбиркор кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин. | Якка тартибдаги тадбиркор кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин. |
Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, агар тегишли талаблар унинг илгариги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, белгиланган тартибда суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин. | Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс кредиторларнинг пул мажбуриятлари бўйича талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, агар тегишли талаблар унинг илгариги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, белгиланган тартибда суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин. |
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилларини амалга оширишда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари бўйича кредиторлари ҳам ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш ҳақидаги ўз талабларини, шунингдек шахсий хусусиятга эга бўлган бошқа талабларни қўйишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг улар томонидан шундай тартибда қўйилмаган талаблари тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили тугалланганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади. | Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахснинг тўловга қобилиятсизлиги тартиб-таомилларини амалга оширишда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари бўйича кредиторлари ҳам ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, алиментларни ундириш ҳақидаги ўз талабларини, шунингдек шахсий хусусиятга эга бўлган бошқа талабларни қўйишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг улар томонидан шундай тартибда қўйилмаган талаблари тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили тугалланганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади. |
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахс банкрот деб топилган тақдирда, унинг кредиторларининг талаблари ушбу Кодекснинг 56-моддасида назарда тутилган тартибда қаноатлантирилади. | Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахс банкрот деб топилган тақдирда, унинг кредиторларининг талаблари ушбу Кодекснинг 56-моддасида назарда тутилган тартибда қаноатлантирилади. |
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахсни суд томонидан банкрот деб топишнинг ёки унинг ўзини банкрот деб эълон қилишининг асослари, тартиби ва оқибатлари қонунда белгиланади. | Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахсни суд томонидан банкрот деб топишнинг ёки унинг ўзини банкрот деб эълон қилишининг асослари, тартиби ва оқибатлари қонунда белгиланади. |
261-модда. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги | 261-модда. Жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги |
Жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин. | Жисмоний шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмда қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин. |
Жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топишнинг асослари, тартиби ва оқибатлари қонунда белгиланади. | Жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топишнинг асослари, тартиби ва оқибатлари қонунда белгиланади. |
27-модда. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг муомала лаёқати | 27-модда. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганларнинг муомала лаёқати |
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилганлардан ташқари, битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай вояга етмаган шахс томонидан тузилган битим кейинчалик шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийси ёзма равишда маъқуллаганидан сўнг, у ҳам ҳақиқий ҳисобланади. | Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, ушбу модданинг иккинчи қисмида санаб ўтилганлардан ташқари, битимларни ўз ота-оналари, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийларининг ёзма розилиги билан тузадилар. Бундай вояга етмаган шахс томонидан тузилган битим кейинчалик шахснинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийси ёзма равишда маъқуллаганидан сўнг, у ҳам ҳақиқий ҳисобланади. |
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларининг розилигисиз қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақли: | Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар ота-оналари, фарзандликка олувчилар ва ҳомийларининг розилигисиз қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақли: |
1) ўз иш ҳақи, стипендияси ва бошқа даромадларини тасарруф этиш; | 1) ўз иш ҳақи, стипендияси ва бошқа даромадларини тасарруф этиш; |
2) фан, адабиёт ёки санъат асарининг, ихтиронинг ёхуд ўз интеллектуал фаолиятининг қонун билан қўриқланадиган бошқа натижаси муаллифи ҳуқуқини амалга ошириш; | 2) фан, адабиёт ёки санъат асарининг, ихтиронинг ёхуд ўз интеллектуал фаолиятининг қонун билан қўриқланадиган бошқа натижаси муаллифи ҳуқуқини амалга ошириш; |
3) қонунга мувофиқ кредит муассасаларига омонатлар қўйиш ва уларни тасарруф этиш; | 3) қонунга мувофиқ кредит муассасаларига омонатлар қўйиш ва уларни тасарруф этиш; |
4) ушбу Кодекс 29-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган майда маиший битимларни ҳамда бошқа битимларни тузиш. | 4) ушбу Кодекс 29-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган майда маиший битимларни ҳамда бошқа битимларни тузиш. |
Етарли асослар мавжуд бўлганида суд ота-оналар, фарзандликка олувчилар ёки ҳомийнинг ёхуд васийлик ва ҳомийлик органининг илтимосномасига мувофиқ ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг ўз иш ҳақи, стипендияси ёки бошқа даромадларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаб қўйиши ёки бу ҳуқуқдан маҳрум қилиши мумкин, бундай вояга етмаган шахс ушбу Кодекс 22-моддасининг иккинчи қисмига ёки 28-моддасига мувофиқ тўла ҳажмда муомала лаёқатига эга бўлган ҳоллар бундан мустасно. | Етарли асослар мавжуд бўлганида суд ота-оналар, фарзандликка олувчилар ёки ҳомийнинг ёхуд васийлик ва ҳомийлик органининг илтимосномасига мувофиқ ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганнинг ўз иш ҳақи, стипендияси ёки бошқа даромадларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқини чеклаб қўйиши ёки бу ҳуқуқдан маҳрум қилиши мумкин, бундай вояга етмаган шахс ушбу Кодекс 22-моддасининг иккинчи қисмига ёки 28-моддасига мувофиқ тўла ҳажмда муомала лаёқатига эга бўлган ҳоллар бундан мустасно. |
28-модда. Эмансипация | 28-модда. Эмансипация |
Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин. | Ўн олти ёшга тўлган вояга етмаган шахс меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган бўлса ёки ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёхуд ҳомийсининг розилигига биноан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, у тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиниши мумкин. |
Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд, бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг қарори билан амалга оширилади. | Вояга етмаган шахсни тўла муомалага лаёқатли деб эълон қилиш (эмансипация) ота-онанинг, фарзандликка олувчиларнинг ёки ҳомийнинг розилиги билан васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига мувофиқ ёхуд, бундай розилик бўлмаган тақдирда, суднинг қарори билан амалга оширилади. |
Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмансипация қилинган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар. | Ота-она, фарзандликка олувчилар ва ҳомий эмансипация қилинган вояга етмаганнинг мажбуриятлари бўйича, хусусан, у етказган зарар оқибатида келиб чиққан мажбуриятлар бўйича жавобгар бўлмайдилар. |
29-модда. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг муомала лаёқати | 29-модда. Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганларнинг муомала лаёқати |
Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун битимларни, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилганлардан ташқари, уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин. | Ўн тўрт ёшга тўлмаган вояга етмаганлар (кичик ёшдаги болалар) учун битимларни, ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилганлардан ташқари, уларнинг номидан фақат ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийлари тузиши мумкин. |
Олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган кичик ёшдаги болалар қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар: | Олти ёшдан ўн тўрт ёшгача бўлган кичик ёшдаги болалар қуйидагиларни мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар: |
1) майда маиший битимлар; | 1) майда маиший битимлар; |
2) текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал тасдиқлашни ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар; | 2) текин манфаат кўришга қаратилган, нотариал тасдиқлашни ёки давлат рўйхатидан ўтказишни талаб қилмайдиган битимлар; |
3) қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томонидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маблағларни тасарруф этиш борасидаги битимлар. | 3) қонуний вакил ёки унинг розилиги билан учинчи шахс томонидан муайян мақсад ёки эркин тасарруф этиш учун берилган маблағларни тасарруф этиш борасидаги битимлар. |
Кичик ёшдаги боланинг битимлари бўйича, шу жумладан ўзи мустақил тузган битимлар бўйича унинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийи, агар улар мажбуриятнинг бузилишида ўзларининг айблари йўқлигини исботлай олмасалар, мулкий жавобгар бўладилар. Ушбу шахслар қонунга мувофиқ кичик ёшдаги болалар етказган зарар учун ҳам жавобгар бўладилар. | Кичик ёшдаги боланинг битимлари бўйича, шу жумладан ўзи мустақил тузган битимлар бўйича унинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки васийи, агар улар мажбуриятнинг бузилишида ўзларининг айблари йўқлигини исботлай олмасалар, мулкий жавобгар бўладилар. Ушбу шахслар қонунга мувофиқ кичик ёшдаги болалар етказган зарар учун ҳам жавобгар бўладилар. |
30-модда. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш | 30-модда. Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш |
Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқарони суд қонунчиликда белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкин ва бундай фуқарога васийлик белгиланади. | Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқарони суд қонунчиликда белгилаб қўйилган тартибда муомалага лаёқатсиз деб топиши мумкин ва бундай фуқарога васийлик белгиланади. |
Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимларни уни васийи амалга оширади. | Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимларни уни васийи амалга оширади. |
Фуқаронинг муомалага лаёқатсиз деб топилишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд уни муомалага лаёқатли деб топади ва унга белгиланган васийликни бекор қилади. | Фуқаронинг муомалага лаёқатсиз деб топилишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд уни муомалага лаёқатли деб топади ва унга белгиланган васийликни бекор қилади. |
31-модда. Фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш | 31-модда. Фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш |
Спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётган фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан фуқаролик процессуал қонунчилигида белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши мумкин. Унга ҳомийлик белгиланади. Бундай фуқаро майда маиший битимларни мустақил тузиш ҳуқуқига эга. У бошқа битимларни ҳомийнинг розилиги билангина тузиши, шунингдек иш ҳақи, пенсия ва бошқа даромадлар олиши ҳамда уларни тасарруф этиши мумкин. Бироқ бундай фуқаро ўзи тузган битимлар бўйича ва етказган зарари учун мустақил равишда мулкий жавобгар бўлади. | Спиртли ичимликларни ёки гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида ўз оиласини оғир моддий аҳволга солиб қўяётган фуқаронинг муомала лаёқати суд томонидан фуқаролик процессуал қонунчилигида белгиланган тартибда чеклаб қўйилиши мумкин. Унга ҳомийлик белгиланади. Бундай фуқаро майда маиший битимларни мустақил тузиш ҳуқуқига эга. У бошқа битимларни ҳомийнинг розилиги билангина тузиши, шунингдек иш ҳақи, пенсия ва бошқа даромадлар олиши ҳамда уларни тасарруф этиши мумкин. Бироқ бундай фуқаро ўзи тузган битимлар бўйича ва етказган зарари учун мустақил равишда мулкий жавобгар бўлади. |
Фуқаронинг муомала лаёқати чекланишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд унинг муомала лаёқатини чеклашни бекор қилади. Фуқарога белгиланган ҳомийлик суд қарори асосида бекор қилинади. | Фуқаронинг муомала лаёқати чекланишига сабаб бўлган асослар бекор бўлса, суд унинг муомала лаёқатини чеклашни бекор қилади. Фуқарога белгиланган ҳомийлик суд қарори асосида бекор қилинади. |
32-модда. Васийлик ва ҳомийлик | 32-модда. Васийлик ва ҳомийлик |
Васийлик ва ҳомийлик муомалага лаёқатсиз ёки муомалага тўлиқ лаёқатли бўлмаган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун белгиланади. Вояга етмаганларга васийлик ва ҳомийлик уларни тарбиялаш мақсадида ҳам белгиланади. Васийлар ва ҳомийларнинг бунга тегишли ҳуқуқ ва бурчлари қонунчилик билан белгиланади. | Васийлик ва ҳомийлик муомалага лаёқатсиз ёки муомалага тўлиқ лаёқатли бўлмаган фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун белгиланади. Вояга етмаганларга васийлик ва ҳомийлик уларни тарбиялаш мақсадида ҳам белгиланади. Васийлар ва ҳомийларнинг бунга тегишли ҳуқуқ ва бурчлари қонунчилик билан белгиланади. |
Васийлар ва ҳомийлар ўз ҳимояларидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар қандай шахслар билан муносабатларда, шу жумладан, судларда ҳам махсус ваколатсиз ҳимоя қиладилар. | Васийлар ва ҳомийлар ўз ҳимояларидаги шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар қандай шахслар билан муносабатларда, шу жумладан, судларда ҳам махсус ваколатсиз ҳимоя қиладилар. |
Вояга етмаганларга васийлик ва ҳомийлик уларнинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари бўлмаган, ота-онаси суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган тақдирда, шунингдек бундай фуқаролар бошқа сабабларга кўра ота-она ҳимоясидан маҳрум бўлиб қолган, хусусан, ота-она уларни тарбиялашдан ёхуд уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган ҳолларда белгиланади. | Вояга етмаганларга васийлик ва ҳомийлик уларнинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари бўлмаган, ота-онаси суд томонидан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум қилинган тақдирда, шунингдек бундай фуқаролар бошқа сабабларга кўра ота-она ҳимоясидан маҳрум бўлиб қолган, хусусан, ота-она уларни тарбиялашдан ёхуд уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан бўйин товлаган ҳолларда белгиланади. |
33-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш | 33-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш |
Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин. | Агар фуқаронинг қаердалиги ҳақида унинг яшаш жойида бир йил давомида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд бу фуқарони бедарак йўқолган деб топиши мумкин. |
Йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса —кейинги йилнинг биринчи январидан бошланади. | Йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган кунни аниқлаш мумкин бўлмаса, бедарак йўқолган деб ҳисоблаш муддати йўқолган шахс тўғрисида охирги маълумотлар олинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан, бу ойни белгилаш мумкин бўлмаган тақдирда эса —кейинги йилнинг биринчи январидан бошланади. |
34-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш оқибатлари | 34-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш оқибатлари |
Бедарак йўқолган деб топилган фуқаронинг мол-мулкини доимий суратда бошқариб туриш зарур бўлса, бу мол-мулк суднинг қарорига мувофиқ васийлик ва ҳомийлик органи томонидан белгиланадиган ва ушбу орган билан тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида иш олиб борадиган шахсга топширилади. | Бедарак йўқолган деб топилган фуқаронинг мол-мулкини доимий суратда бошқариб туриш зарур бўлса, бу мол-мулк суднинг қарорига мувофиқ васийлик ва ҳомийлик органи томонидан белгиланадиган ва ушбу орган билан тузиладиган ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида иш олиб борадиган шахсга топширилади. |
Ушбу мол-мулкдан бедарак йўқолган шахс қонунга мувофиқ боқиши керак бўлган фуқароларга таъминот берилади ва унинг солиқлар ва бошқа мажбуриятлар бўйича қарзлари тўланади. | Ушбу мол-мулкдан бедарак йўқолган шахс қонунга мувофиқ боқиши керак бўлган фуқароларга таъминот берилади ва унинг солиқлар ва бошқа мажбуриятлар бўйича қарзлари тўланади. |
Васийлик ва ҳомийлик органи йўқолган фуқаронинг қаердалиги тўғрисида маълумот олинган кундан бошлаб бир йил ўтганга қадар ҳам унинг мол-мулкини муҳофаза қилувчи шахсни белгилаши мумкин. | Васийлик ва ҳомийлик органи йўқолган фуқаронинг қаердалиги тўғрисида маълумот олинган кундан бошлаб бир йил ўтганга қадар ҳам унинг мол-мулкини муҳофаза қилувчи шахсни белгилаши мумкин. |
Шахсни бедарак йўқолган деб топишнинг ушбу моддада назарда тутилмаган оқибатлари қонун билан белгиланади. | Шахсни бедарак йўқолган деб топишнинг ушбу моддада назарда тутилмаган оқибатлари қонун билан белгиланади. |
35-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарорнинг бекор қилиниши | 35-модда. Фуқарони бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарорнинг бекор қилиниши |
Бедарак йўқолган деб топилган фуқаро қайтиб келган ёки унинг турар жойи аниқланган тақдирда, суд уни бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарорни бекор қилади. Суднинг қарори асосида фуқаронинг мол-мулкини бошқариш бекор қилинади. | Бедарак йўқолган деб топилган фуқаро қайтиб келган ёки унинг турар жойи аниқланган тақдирда, суд уни бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги қарорни бекор қилади. Суднинг қарори асосида фуқаронинг мол-мулкини бошқариш бекор қилинади. |
36-модда. Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш | 36-модда. Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш |
Агар фуқаронинг қаерда турганлиги ҳақида унинг яшаш жойида уч йил мобайнида маълумот бўлмаса, башарти у ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган бўлиб, унинг қаердалиги ҳақида олти ой мобайнида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд уни вафот этган деб эълон қилиши мумкин. | Агар фуқаронинг қаерда турганлиги ҳақида унинг яшаш жойида уч йил мобайнида маълумот бўлмаса, башарти у ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган бўлиб, унинг қаердалиги ҳақида олти ой мобайнида маълумотлар бўлмаса, манфаатдор шахсларнинг аризасига мувофиқ суд уни вафот этган деб эълон қилиши мумкин. |
Ҳарбий ҳаракатлар муносабати билан бедарак йўқолган ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқаро ҳарбий ҳаракатлар тамом бўлган кундан эътиборан камида икки йил ўтгандан кейин суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши мумкин. | Ҳарбий ҳаракатлар муносабати билан бедарак йўқолган ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқаро ҳарбий ҳаракатлар тамом бўлган кундан эътиборан камида икки йил ўтгандан кейин суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши мумкин. |
Суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган кун вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг ўлган куни деб ҳисобланади. Ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган фуқаро вафот этган деб эълон қилинган тақдирда, суд унинг тахмин қилинган ҳалокат кунини ушбу фуқаронинг ўлган куни деб топиши мумкин. | Суднинг фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган кун вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг ўлган куни деб ҳисобланади. Ўлим хавф солиб турган ёки муайян бахтсиз ҳодисадан ҳалок бўлган деб тахмин қилиш учун асос бўладиган вазиятларда бедарак йўқолган фуқаро вафот этган деб эълон қилинган тақдирда, суд унинг тахмин қилинган ҳалокат кунини ушбу фуқаронинг ўлган куни деб топиши мумкин. |
Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш бундай фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари борасида унинг ўлими олиб келиши мумкин бўлган оқибатларни вужудга келтиради. | Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш бундай фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари борасида унинг ўлими олиб келиши мумкин бўлган оқибатларни вужудга келтиради. |
37-модда. Вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келишининг оқибатлари | 37-модда. Вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келишининг оқибатлари |
Вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келган ёки унинг қаерда турганлиги маълум бўлган тақдирда, уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор суд томонидан бекор қилинади. | Вафот этган деб эълон қилинган фуқаро қайтиб келган ёки унинг қаерда турганлиги маълум бўлган тақдирда, уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор суд томонидан бекор қилинади. |
Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинганидан кейин у ҳар қандай шахсдан бу шахсга бепул ўтиб қолган мавжуд мол-мулкини ўзига қайтариб беришни уч йил мобайнида суд орқали талаб қилишга ҳақли, ушбу Кодекснинг 229-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. | Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинганидан кейин у ҳар қандай шахсдан бу шахсга бепул ўтиб қолган мавжуд мол-мулкини ўзига қайтариб беришни уч йил мобайнида суд орқали талаб қилишга ҳақли, ушбу Кодекснинг 229-моддаси иккинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. |
Агар вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулки унинг ворислари томонидан учинчи шахсларга сотилган бўлиб, бу шахслар харид нархини фуқаро қайтиб келган пайтгача батамом тўламаган бўлсалар, бу ҳолда тўланмаган суммани талаб қилиш ҳуқуқи қайтиб келган фуқарога ўтади. | Агар вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулки унинг ворислари томонидан учинчи шахсларга сотилган бўлиб, бу шахслар харид нархини фуқаро қайтиб келган пайтгача батамом тўламаган бўлсалар, бу ҳолда тўланмаган суммани талаб қилиш ҳуқуқи қайтиб келган фуқарога ўтади. |
Вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулкини ҳақ тўлашни назарда тутадиган битимлар асосида олган шахслар мол-мулкни вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг тириклигини била туриб сотиб олганликлари исботланса, улар фуқарога бу мол-мулкни қайтариб беришлари шарт. Бундай мол-мулкни асли ҳолида қайтариб беришнинг имкони бўлмаса, унинг қиймати тўланади. | Вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг мол-мулкини ҳақ тўлашни назарда тутадиган битимлар асосида олган шахслар мол-мулкни вафот этган деб эълон қилинган фуқаронинг тириклигини била туриб сотиб олганликлари исботланса, улар фуқарога бу мол-мулкни қайтариб беришлари шарт. Бундай мол-мулкни асли ҳолида қайтариб беришнинг имкони бўлмаса, унинг қиймати тўланади. |
Агар вафот этган деб эълон қилинган шахснинг мол-мулки мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ўтган ва сотиб юборилган бўлса, фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинганидан кейин унга мол-мулкни сотишдан тушган пул қайтариб берилади. | Агар вафот этган деб эълон қилинган шахснинг мол-мулки мерос ҳуқуқи бўйича давлатга ўтган ва сотиб юборилган бўлса, фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарор бекор қилинганидан кейин унга мол-мулкни сотишдан тушган пул қайтариб берилади. |
38-модда. Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш | 38-модда. Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш |
Қуйидаги фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиши керак: | Қуйидаги фуқаролик ҳолати ҳужжатлари давлат томонидан қайд этилиши керак: |
1) туғилиш; | 1) туғилиш; |
2) ўлим; | 2) ўлим; |
3) никоҳ тузилганлиги; | 3) никоҳ тузилганлиги; |
4) никоҳдан ажралиш. | 4) никоҳдан ажралиш. |
Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органлари томонидан фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш дафтарига (ҳужжатлар дафтарига) тегишли ёзувларни киритиш ҳамда шу ёзувлар асосида фуқароларга гувоҳномалар бериш йўли билан амалга оширилади. | Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органлари томонидан фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этиш дафтарига (ҳужжатлар дафтарига) тегишли ёзувларни киритиш ҳамда шу ёзувлар асосида фуқароларга гувоҳномалар бериш йўли билан амалга оширилади. |
Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинснинг ўзгартирилиши каби воқеа ва фактлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган фуқаролик ҳолати ҳужжатларида уларга тегишли ўзгартишлар киритиш йўли билан ифодаланади. | Фарзандликка олиш, оталикни белгилаш, фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш, жинснинг ўзгартирилиши каби воқеа ва фактлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган фуқаролик ҳолати ҳужжатларида уларга тегишли ўзгартишлар киритиш йўли билан ифодаланади. |
Фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини тузатиш ва ўзгартириш етарли асослар бўлса ҳамда манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаса, фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. | Фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини тузатиш ва ўзгартириш етарли асослар бўлса ҳамда манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаса, фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. |
Манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёки фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи ёзувни тузатиш ёки ўзгартиришни рад этса, низо суд томонидан ҳал қилинади. | Манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёки фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи ёзувни тузатиш ёки ўзгартиришни рад этса, низо суд томонидан ҳал қилинади. |
Фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини бекор қилиш ва тиклаш фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёки фуқаролик ҳолати ҳужжатларидаги ёзувларда жиддий тафовутлар бўлса — суд қарори асосида амалга оширилади. | Фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини бекор қилиш ва тиклаш фуқаролик ҳолати ҳужжатларини ёзиш органи томонидан, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлса ёки фуқаролик ҳолати ҳужжатларидаги ёзувларда жиддий тафовутлар бўлса — суд қарори асосида амалга оширилади. |
Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этувчи органлар, бу ҳужжатларни қайд этиш тартиби, фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини ўзгартириш, тиклаш ва бекор қилиш тартиби, ҳужжат дафтарлари ва гувоҳномаларнинг шакллари, шунингдек ҳужжатлар дафтарларини сақлаш тартиби ва муддатларини белгиловчи органлар қонунчилик билан белгиланади. | Фуқаролик ҳолати ҳужжатларини қайд этувчи органлар, бу ҳужжатларни қайд этиш тартиби, фуқаролик ҳолати ҳужжатлари ёзувларини ўзгартириш, тиклаш ва бекор қилиш тартиби, ҳужжат дафтарлари ва гувоҳномаларнинг шакллари, шунингдек ҳужжатлар дафтарларини сақлаш тартиби ва муддатларини белгиловчи органлар қонунчилик билан белгиланади. |
4-БОБ ЮРИДИК ШАХСЛАР | 4-БОБ ЮРИДИК ШАХСЛАР |
1-§. Умумий қоидалар | 1-§. Умумий қоидалар |
39-модда. Юридик шахс тушунчаси | 39-модда. Юридик шахс тушунчаси |
Ўз мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. | Ўз мулкида ёки оператив бошқарувида алоҳида мол-мулкка эга бўлган ҳамда ўз мажбуриятлари юзасидан ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, ўз номидан мулкий ёки шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўла оладиган ва уларни амалга ошира оладиган, мажбуриятларни бажара оладиган, судда даъвогар ва жавобгар бўла оладиган ташкилот юридик шахс ҳисобланади. |
Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак. | Юридик шахслар мустақил баланс ёки сметага эга бўлишлари керак. |
40-модда. Юридик шахсларнинг турлари | 40-модда. Юридик шахсларнинг турлари |
Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин. | Фойда олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олган (тижоратчи ташкилот) ёки фойда олишни ана шундай мақсад қилиб олмаган ташкилот (тижоратчи бўлмаган ташкилот) юридик шахс бўлиши мумкин. |
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи, унитар корхона ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин. | Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс хўжалик ширкати ва жамияти, ишлаб чиқариш кооперативи ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқача шаклда тузилиши мумкин. |
Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин. | Тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс жамоат бирлашмаси, ижтимоий фонд ва мулкдор томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассаса шаклида, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқача шаклда ташкил этилиши мумкин. |
Тижоратчи бўлмаган ташкилот ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин. | Тижоратчи бўлмаган ташкилот ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин. |
Юридик шахслар уюшмалар (иттифоқлар)га ва бошқа бирлашмаларга Қонунга мувофиқ бирлашишлари мумкин. | Юридик шахслар уюшмалар (иттифоқлар)га ва бошқа бирлашмаларга Қонунга мувофиқ бирлашишлари мумкин. |
Юридик шахс ушбу Кодекс, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек устав ва бошқа таъсис ҳужжатлари асосида иш олиб боради. | Юридик шахс ушбу Кодекс, бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек устав ва бошқа таъсис ҳужжатлари асосида иш олиб боради. |
41-модда. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати | 41-модда. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати |
Юридик шахс ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолияти мақсадларига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ лаёқатига эга бўлади. | Юридик шахс ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган фаолияти мақсадларига мувофиқ фуқаролик ҳуқуқ лаёқатига эга бўлади. |
Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати у тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади (ушбу Кодекс 44-моддасининг тўртинчи қисми) ва уни тугатиш якунланган пайтдан эътиборан тугатилади (ушбу Кодекс 55-моддасининг ўнинчи қисми). | Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати у тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади (ушбу Кодекс 44-моддасининг тўртинчи қисми) ва уни тугатиш якунланган пайтдан эътиборан тугатилади (ушбу Кодекс 55-моддасининг ўнинчи қисми). |
Юридик шахснинг махсус ҳуқуқ лаёқати унинг устави, низоми ёки қонунчилик билан белгиланади. | Юридик шахснинг махсус ҳуқуқ лаёқати унинг устави, низоми ёки қонунчилик билан белгиланади. |
Юридик шахс қонун ҳужжатида рўйхати белгилаб қўйилган айрим фаолият турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкин. | Юридик шахс қонун ҳужжатида рўйхати белгилаб қўйилган айрим фаолият турлари билан фақат махсус рухсатнома (лицензия) асосидагина шуғулланиши мумкин. |
Юридик шахснинг ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина чекланиши мумкин. Юридик шахснинг ҳуқуқларини чеклаш ҳақидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин. | Юридик шахснинг ҳуқуқлари қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина чекланиши мумкин. Юридик шахснинг ҳуқуқларини чеклаш ҳақидаги қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин. |
42-модда. Юридик шахсларнинг вужудга келиши | 42-модда. Юридик шахсларнинг вужудга келиши |
Юридик шахслар мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган тартибда ташкил этилади. | Юридик шахслар мулкдор ёки у вакил қилган шахс томонидан ёхуд ваколатли органнинг фармойиши асосида, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган тартибда ташкил этилади. |
Мулкдорлар, хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи субъектлари ёхуд улар вакил қилган шахслар юридик шахсларнинг муассислари ҳисобланади. | Мулкдорлар ёки оператив бошқариш ҳуқуқи субъектлари ёхуд улар вакил қилган шахслар юридик шахсларнинг муассислари ҳисобланади. |
43-модда. Юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари | 43-модда. Юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари |
Юридик шахс устав асосида ёки таъсис шартномаси ва устав асосида ёхуд фақат таъсис шартномаси асосида иш олиб боради. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс шу турдаги ташкилотлар ҳақидаги низом асосида иш олиб бориши мумкин. | Юридик шахс устав асосида ёки таъсис шартномаси ва устав асосида ёхуд фақат таъсис шартномаси асосида иш олиб боради. Қонунда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилот бўлмаган юридик шахс шу турдаги ташкилотлар ҳақидаги низом асосида иш олиб бориши мумкин. |
Юридик шахснинг таъсис шартномаси унинг муассислари томонидан тузилади, устави эса — тасдиқланади. | Юридик шахснинг таъсис шартномаси унинг муассислари томонидан тузилади, устави эса — тасдиқланади. |
Ушбу Кодексга мувофиқ бир муассис томонидан ташкил этилган юридик шахс шу муассис тасдиқлаган устав асосида иш олиб боради. | Ушбу Кодексга мувофиқ бир муассис томонидан ташкил этилган юридик шахс шу муассис тасдиқлаган устав асосида иш олиб боради. |
Юридик шахснинг устави ва бошқа таъсис ҳужжатларида юридик шахснинг номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), юридик шахс фаолиятини бошқариш тартиби белгилаб қўйилиши, шунингдек уларда тегишли турдаги юридик шахслар тўғрисида қонунда назарда тутилган бошқа маълумотлар бўлиши керак. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар ва унитар корхоналарнинг, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, бошқа тижоратчи ташкилотларнинг ҳам таъсис ҳужжатларида юридик шахс фаолиятининг соҳаси ва мақсадлари белгилаб қўйилган бўлиши керак. | Юридик шахснинг устави ва бошқа таъсис ҳужжатларида юридик шахснинг номи, унинг жойлашган ери (почта манзили), юридик шахс фаолиятини бошқариш тартиби белгилаб қўйилиши, шунингдек уларда тегишли турдаги юридик шахслар тўғрисида қонунда назарда тутилган бошқа маълумотлар бўлиши керак. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар ва қонунда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилотларнинг ҳам таъсис ҳужжатларида юридик шахс фаолиятининг соҳаси ва мақсадлари белгилаб қўйилган бўлиши керак. |
Таъсис шартномасида тарафлар (муассислар) юридик шахс ташкил этиш мажбуриятини оладилар, уни ташкил этиш соҳасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартибини, унга ўз мол-мулкларини бериш ҳамда унинг фаолиятида иштирок этиш шартларини белгилайдилар. Шартномада фойда ва зарарларни иштирокчилар ўртасида тақсимлаш, юридик шахс фаолиятини бошқариш, муассисларнинг унинг таркибидан чиқиш шартлари ва тартиби ҳам белгилаб қўйилади. Таъсис шартномасига муассисларнинг келишувига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин. | Таъсис шартномасида тарафлар (муассислар) юридик шахс ташкил этиш мажбуриятини оладилар, уни ташкил этиш соҳасида биргаликда фаолият кўрсатиш тартибини, унга ўз мол-мулкларини бериш ҳамда унинг фаолиятида иштирок этиш шартларини белгилайдилар. Шартномада фойда ва зарарларни иштирокчилар ўртасида тақсимлаш, юридик шахс фаолиятини бошқариш, муассисларнинг унинг таркибидан чиқиш шартлари ва тартиби ҳам белгилаб қўйилади. Таъсис шартномасига муассисларнинг келишувига мувофиқ бошқа шартлар ҳам киритилиши мумкин. |
Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, қонунда белгиланган ҳолларда эса — давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган ана шундай ўзгартишлар ҳақида хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга эга бўлади. Юридик шахслар ва уларнинг муассислари мазкур ўзгартишларни ҳисобга олиб иш юритган учинчи шахслар билан муносабатларда ана шундай ўзгартишлар рўйхатга олинмаганлигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмаслар. | Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартишлар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, қонунда белгиланган ҳолларда эса — давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи орган ана шундай ўзгартишлар ҳақида хабардор қилинган пайтдан бошлаб учинчи шахслар учун кучга эга бўлади. Юридик шахслар ва уларнинг муассислари мазкур ўзгартишларни ҳисобга олиб иш юритган учинчи шахслар билан муносабатларда ана шундай ўзгартишлар рўйхатга олинмаганлигини важ қилиб кўрсатишга ҳақли эмаслар. |
44-модда. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш | 44-модда. Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш |
Юридик шахс қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги маълумотлар барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади. | Юридик шахс қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги маълумотлар барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади. |
Юридик шахсни ташкил этишнинг қонунда белгилаб қўйилган тартибини бузиш ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга мос келмаслиги юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига сабаб бўлади. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби белгиланган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Юридик шахсни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. | Юридик шахсни ташкил этишнинг қонунда белгилаб қўйилган тартибини бузиш ёки унинг таъсис ҳужжатлари қонунга мос келмаслиги юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига сабаб бўлади. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг хабардор қилиш тартиби белгиланган юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишни рад этиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади. Юридик шахсни ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмас деган важ билан уни рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. |
Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин. | Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш, шунингдек рўйхатдан ўтказиш муддатини бузиш устидан судга шикоят қилиниши мумкин. |
Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади. | Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади. |
Юридик шахс қонунда белгиланган ҳоллардагина қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим. | Юридик шахс қонунда белгиланган ҳоллардагина қайта рўйхатдан ўтказилиши лозим. |
45-модда. Юридик шахснинг органлари | 45-модда. Юридик шахснинг органлари |
Юридик шахс қонунчиликка ва таъсис ҳужжатларига мувофиқ иш олиб борадиган ўз органлари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлади ва ўз зиммасига фуқаролик бурчларини олади. Юридик шахс органларини тайинлаш ёки сайлаш тартиби қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари билан белгиланади. | Юридик шахс қонунчиликка ва таъсис ҳужжатларига мувофиқ иш олиб борадиган ўз органлари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлади ва ўз зиммасига фуқаролик бурчларини олади. Юридик шахс органларини тайинлаш ёки сайлаш тартиби қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари билан белгиланади. |
Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик шахс ўз иштирокчилари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиши ва фуқаролик бурчларини ўз зиммасига олиши мумкин. | Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик шахс ўз иштирокчилари орқали фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиши ва фуқаролик бурчларини ўз зиммасига олиши мумкин. |
Қонунга ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс номидан иш олиб борадиган шахс ўзи вакили бўлган юридик шахс манфаатлари йўлида ҳалол ва оқилона иш олиб бориши керак. У юридик шахс муассислари (иштирокчилари, аъзолари) талаби билан, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, юридик шахсга етказган зарарини тўлаши шарт. | Қонунга ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс номидан иш олиб борадиган шахс ўзи вакили бўлган юридик шахс манфаатлари йўлида ҳалол ва оқилона иш олиб бориши керак. У юридик шахс муассислари (иштирокчилари, аъзолари) талаби билан, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, юридик шахсга етказган зарарини тўлаши шарт. |
46-модда. Юридик шахснинг номи ва жойлашган ери | 46-модда. Юридик шахснинг номи ва жойлашган ери |
Юридик шахс ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини билдирадиган номига эга бўлади. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар, унитар корхоналарнинг номлари, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса — бошқа тижоратчи ташкилотларнинг ҳам номлари юридик шахс фаолиятининг хусусиятини кўрсатиши керак. | Юридик шахс ўзининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини билдирадиган номига эга бўлади. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар, қонунда назарда тутилган ҳолларда тижоратчи ташкилотларнинг ҳам номлари юридик шахс фаолиятининг хусусиятини кўрсатиши керак. |
Юридик шахснинг номига тўла ёки қисқартирилган расмий номни (давлатнинг номини) киритишга, юридик шахс ҳужжатларининг реквизитларига ёки реклама материалларига ана шундай номни ёхуд давлат рамзлари элементларини қўшишга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган тартибда йўл қўйилади. | Юридик шахснинг номига тўла ёки қисқартирилган расмий номни (давлатнинг номини) киритишга, юридик шахс ҳужжатларининг реквизитларига ёки реклама материалларига ана шундай номни ёхуд давлат рамзлари элементларини қўшишга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган тартибда йўл қўйилади. |
Юридик шахснинг жойлашган ери, агар қонунга мувофиқ юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, у давлат рўйхатидан ўтказилган жой билан белгиланади. | Юридик шахснинг жойлашган ери, агар қонунга мувофиқ юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, у давлат рўйхатидан ўтказилган жой билан белгиланади. |
Юридик шахс ўзи билан бўладиган алоқа амалга ошириладиган почта манзилига эга бўлиши лозим ҳамда ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ваколатли давлат органларини хабардор этиши шарт. | Юридик шахс ўзи билан бўладиган алоқа амалга ошириладиган почта манзилига эга бўлиши лозим ҳамда ўзининг почта манзили ўзгарганлиги тўғрисида ваколатли давлат органларини хабардор этиши шарт. |
Юридик шахснинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади. | Юридик шахснинг номи ва жойлашган ери (почта манзили) унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади. |
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс ўз фирма номига эга бўлиши лозим. | Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс ўз фирма номига эга бўлиши лозим. |
Юридик шахс ўз фирмасининг номидан фойдаланиш мутлақ ҳуқуқига эгадир. | Юридик шахс ўз фирмасининг номидан фойдаланиш мутлақ ҳуқуқига эгадир. |
Ўзга фирма номидан ғайриқонуний суратда фойдаланаётган шахс фирма номига эгалик қилиш ҳуқуқи бўлган шахснинг талаби билан ундан фойдаланишни тўхтатиши ҳамда етказилган зарарларни тўлаши лозим. | Ўзга фирма номидан ғайриқонуний суратда фойдаланаётган шахс фирма номига эгалик қилиш ҳуқуқи бўлган шахснинг талаби билан ундан фойдаланишни тўхтатиши ҳамда етказилган зарарларни тўлаши лозим. |
47-модда. Ваколатхоналар ва филиаллар | 47-модда. Ваколатхоналар ва филиаллар |
Ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. | Ваколатхона юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган, юридик шахс манфаатларини ифодалайдиган ва уларни ҳимоя қиладиган алоҳида бўлинмасидир. |
Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. | Филиал юридик шахснинг у турган ердан ташқарида жойлашган ҳамда унинг барча вазифаларини ёки вазифаларининг бир қисмини, шу жумладан ваколатхона вазифаларини бажарадиган алоҳида бўлинмасидир. |
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. | Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ваколатхона ва филиаллар юридик шахс ҳисобланмайди. Улар ўзларини ташкил этган юридик шахс томонидан мол-мулк билан таъминланадилар ҳамда у тасдиқлаган низомлар асосида иш олиб борадилар. Ваколатхона ва филиалларнинг раҳбарлари юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради. |
48-модда. Юридик шахснинг жавобгарлиги | 48-модда. Юридик шахснинг жавобгарлиги |
Юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. | Юридик шахс ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. |
Давлат корхонаси ва мулкдор томонидан молиявий таъминланадиган муассаса ўз мажбуриятлари бўйича ушбу Кодекс 72-моддаси бешинчи қисмида ҳамда 76-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида жавоб берадилар. | Мулкдор томонидан молиявий таъминланадиган муассаса ўз мажбуриятлари бўйича ушбу Кодекс 76-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида жавоб беради. |
Юридик шахснинг муассиси (иштирокчиси) ёки унинг мол-мулкининг мулкдори ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахс, шунингдек қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахс юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассиснинг (иштирокчининг) ёки мулкдорнинг ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахснинг ёки қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, бундан ушбу Кодексда ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. | Юридик шахснинг муассиси (иштирокчиси) ёки унинг мол-мулкининг мулкдори ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахс, шунингдек қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахс юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, юридик шахс эса муассиснинг (иштирокчининг) ёки мулкдорнинг ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахснинг ёки қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, бундан ушбу Кодексда ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. |
Агар юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахснинг ёки қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига қонунга мувофиқ унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. | Агар юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги шу юридик шахс учун мажбурий кўрсатмаларни бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахснинг ёки юридик шахс мол-мулки мулкдорининг ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахснинг ёки қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахснинг ғайриқонуний ҳаракатлари туфайли вужудга келтирилган бўлса, юридик шахснинг мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда бундай шахс зиммасига қонунга мувофиқ унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарлик юклатилиши мумкин. |
Муассис (иштирокчи) ёки юридик шахс мол-мулкининг мулкдори шу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тақдирдагина мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга. | Муассис (иштирокчи) ёки юридик шахс мол-мулкининг мулкдори шу юридик шахснинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тақдирдагина мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга. |
Юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) ёки мулкдор ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахс ёки қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахс юридик шахснинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида тўловга қобилиятсиз бўлиб қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги улар томонидан вужудга келтирилган деб ҳисобланади. | Юридик шахс учун мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) ёки мулкдор ёхуд юридик шахснинг бошқарув органи таркибига кирувчи шахс ёки қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахс юридик шахснинг муайян ҳаракатни амалга ошириши оқибатида тўловга қобилиятсиз бўлиб қолишини олдиндан билиб, ўз ҳуқуқидан унинг шундай ҳаракатни амалга оширишини кўзлаб фойдаланган ҳолдагина юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги улар томонидан вужудга келтирилган деб ҳисобланади. |
49-модда. Юридик шахсни қайта ташкил этиш | 49-модда. Юридик шахсни қайта ташкил этиш |
Юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. | Юридик шахсни қайта ташкил этиш (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилиши мумкин. |
Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсни бўлиш ёки унинг таркибидан бир ёхуд бир неча юридик шахсни ажратиб чиқариш шаклида уни қайта ташкил этиш вакил қилинган давлат органларининг қарори билан ёхуд суд қарори билан амалга оширилади. | Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсни бўлиш ёки унинг таркибидан бир ёхуд бир неча юридик шахсни ажратиб чиқариш шаклида уни қайта ташкил этиш вакил қилинган давлат органларининг қарори билан ёхуд суд қарори билан амалга оширилади. |
Агар юридик шахс муассислари (иштирокчилари), улар вакил қилган орган ёки юридик шахснинг ўз таъсис ҳужжатлари билан қайта ташкил этишга вакил қилинган органи юридик шахсни ваколатли давлат органининг қарорида белгиланган муддатда қайта ташкил этмаётган бўлса, суд мазкур давлат органининг даъвоси бўйича юридик шахснинг бошқарувчисини тайинлайди ва унга ушбу юридик шахсни қайта ташкил этишни топширади. Бошқарувчи тайинланган пайтдан бошлаб унга юридик шахснинг ишларини бошқариш ваколатлари ўтади. Бошқарувчи судда юридик шахс номидан ҳаракат қилади, тақсимлаш балансини тузади ва уни юридик шахсларни қайта ташкил этиш натижасида вужудга келадиган таъсис ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиш учун судга топширади. Суднинг ушбу ҳужжатларни тасдиқлаши янгидан вужудга келаётган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади. | Агар юридик шахс муассислари (иштирокчилари), улар вакил қилган орган ёки юридик шахснинг ўз таъсис ҳужжатлари билан қайта ташкил этишга вакил қилинган органи юридик шахсни ваколатли давлат органининг қарорида белгиланган муддатда қайта ташкил этмаётган бўлса, суд мазкур давлат органининг даъвоси бўйича юридик шахснинг бошқарувчисини тайинлайди ва унга ушбу юридик шахсни қайта ташкил этишни топширади. Бошқарувчи тайинланган пайтдан бошлаб унга юридик шахснинг ишларини бошқариш ваколатлари ўтади. Бошқарувчи судда юридик шахс номидан ҳаракат қилади, тақсимлаш балансини тузади ва уни юридик шахсларни қайта ташкил этиш натижасида вужудга келадиган таъсис ҳужжатлари билан бирга кўриб чиқиш учун судга топширади. Суднинг ушбу ҳужжатларни тасдиқлаши янгидан вужудга келаётган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади. |
Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этиш ваколатли давлат органларининг розилиги билангина амалга оширилиши мумкин. | Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларни қўшиб юбориш, қўшиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этиш ваколатли давлат органларининг розилиги билангина амалга оширилиши мумкин. |
Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади. | Қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади. |
Юридик шахс унга бошқа юридик шахсни қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади. | Юридик шахс унга бошқа юридик шахсни қўшиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида қўшиб олинган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади. |
50-модда. Юридик шахсларни қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворислик | 50-модда. Юридик шахсларни қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворислик |
Юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади. | Юридик шахслар қўшиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади. |
Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади. | Юридик шахс бошқа юридик шахсга қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар ўтади. |
Юридик шахс бўлинган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсларга ўтади. | Юридик шахс бўлинган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсларга ўтади. |
Юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанида қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади. | Юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча юридик шахс ажралиб чиққанида қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади. |
Бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади. | Бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатида кўрсатилганлигидан ёки кўрсатилмаганлигидан қатъи назар янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади. |
51-модда. Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси | 51-модда. Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси |
Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак. | Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари бўйича, шу жумладан тарафлар баҳслашаётган мажбуриятлар бўйича ҳам, ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак. |
Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси юридик шахс муассислари (иштирокчилари) томонидан ёки юридик шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади ҳамда таъсис ҳужжатлари билан бирга янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки мавжуд юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш учун тақдим этилади. | Топшириш ҳужжати ва тақсимлаш баланси юридик шахс муассислари (иштирокчилари) томонидан ёки юридик шахсларни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган орган томонидан тасдиқланади ҳамда таъсис ҳужжатлари билан бирга янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш ёки мавжуд юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш учун тақдим этилади. |
Таъсис ҳужжатлари билан бирга тегишинча топшириш ҳужжатини ёки тақсимлаш балансини тақдим этмаслик, шунингдек уларда қайта ташкил этилган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларнинг йўқлиги янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига олиб келади. | Таъсис ҳужжатлари билан бирга тегишинча топшириш ҳужжатини ёки тақсимлаш балансини тақдим этмаслик, шунингдек уларда қайта ташкил этилган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидаларнинг йўқлиги янгидан вужудга келган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилишига олиб келади. |
52-модда. Юридик шахс қайта ташкил этилганида кредиторлар ҳуқуқларининг кафолатлари | 52-модда. Юридик шахс қайта ташкил этилганида кредиторлар ҳуқуқларининг кафолатлари |
Юридик шахсни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. | Юридик шахсни қайта ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилишлари шарт. |
Қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг кредитори шу юридик шахснинг қарздор бўлишига олиб келган мажбуриятларни бекор қилишни ёки муддатидан олдин бажаришни ҳамда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. | Қайта ташкил этилаётган юридик шахснинг кредитори шу юридик шахснинг қарздор бўлишига олиб келган мажбуриятларни бекор қилишни ёки муддатидан олдин бажаришни ҳамда зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. |
Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янгидан вужудга келган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар. | Агар тақсимлаш баланси қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқий ворисини аниқлаш имконини бермаса, янгидан вужудга келган юридик шахслар қайта ташкил этилган юридик шахснинг ўз кредиторлари олдидаги мажбуриятлари бўйича солидар жавобгар бўладилар. |
53-модда. Юридик шахсни тугатиш | 53-модда. Юридик шахсни тугатиш |
Юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади. | Юридик шахсни тугатиш унинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтмасдан бекор қилинишига олиб келади. |
Юридик шахс қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин: | Юридик шахс қуйидаги ҳолларда тугатилиши мумкин: |
унинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки таъсис ҳужжатлари билан тугатишга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига мувофиқ, шу жумладан юридик шахснинг амал қилиш муддати тугаши, уни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилганлиги муносабати билан ёки юридик шахсни ташкил қилиш чоғида қонунчилик бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли, агар бу бузилишларни бартараф этиб бўлмаса, суд юридик шахсни рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топганида; | унинг муассислари (иштирокчилари)нинг ёки таъсис ҳужжатлари билан тугатишга ваколат берилган юридик шахс органининг қарорига мувофиқ, шу жумладан юридик шахснинг амал қилиш муддати тугаши, уни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилганлиги муносабати билан ёки юридик шахсни ташкил қилиш чоғида қонунчилик бузилишига йўл қўйилганлиги сабабли, агар бу бузилишларни бартараф этиб бўлмаса, суд юридик шахсни рўйхатдан ўтказишни ҳақиқий эмас деб топганида; |
фаолият лицензиясиз, фаолият (ҳаракатлар) рухсатномасиз ёхуд ваколатли органни хабардор қилмасдан амалга оширилган ёки қонунда тақиқланган фаолият амалга оширилган тақдирда, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига кўра. | фаолият лицензиясиз, фаолият (ҳаракатлар) рухсатномасиз ёхуд ваколатли органни хабардор қилмасдан амалга оширилган ёки қонунда тақиқланган фаолият амалга оширилган тақдирда, агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, шунингдек ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда суднинг қарорига кўра. |
молия-хўжалик фаолияти амалга оширилмаганлиги сабабли белгиланган тартибда ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан уч йил ичида фаолият тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра, бундан нодавлат нотижорат ташкилотлари мустасно. | молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаганлиги сабабли белгиланган тартибда давлат солиқ органининг тақдимномасига асосан ҳаракатсиз режимга ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида ўз фаолиятини тикламаган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи органнинг қарорига кўра, бундан нодавлат нотижорат ташкилотлари мустасно. |
Суднинг юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарорида унинг муассислари (иштирокчилари) ёхуд юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан уни тугатишга вакил қилинган орган зиммасига юридик шахсни тугатишни амалга ошириш вазифаси юклатилиши мумкин. | Суднинг юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарорида унинг муассислари (иштирокчилари) ёхуд юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан уни тугатишга вакил қилинган орган зиммасига юридик шахсни тугатишни амалга ошириш вазифаси юклатилиши мумкин. |
54-модда. Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган шахснинг бурчлари | 54-модда. Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган шахснинг бурчлари |
Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган бу ҳақда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга дарҳол ёзма хабар беришлари керак, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган юридик шахс тугатиш жараёнида эканлиги ҳақидаги маълумотларни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўяди. | Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган бу ҳақда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга дарҳол ёзма хабар беришлари керак, давлат рўйхатидан ўтказувчи орган юридик шахс тугатиш жараёнида эканлиги ҳақидаги маълумотларни юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўяди. |
Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тугатувчини — тугатиш комиссиясини ёки жисмоний шахсни тайинлайдилар ҳамда ушбу Кодексга мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатини белгилайдилар. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатувчи юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тайинланади. | Юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тугатувчини — тугатиш комиссиясини ёки жисмоний шахсни тайинлайдилар ҳамда ушбу Кодексга мувофиқ тугатиш тартиби ва муддатини белгилайдилар. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатувчи юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тайинланади. |
Тугатувчи тайинланган пайтдан бошлаб юридик шахснинг ишларини бошқариш бўйича ваколатлар тугатувчига ўтади. Тугатувчи тугатилаётган юридик шахс номидан судда иштирок этади. | Тугатувчи тайинланган пайтдан бошлаб юридик шахснинг ишларини бошқариш бўйича ваколатлар тугатувчига ўтади. Тугатувчи тугатилаётган юридик шахс номидан судда иштирок этади. |
55-модда. Юридик шахсни тугатиш тартиби | 55-модда. Юридик шахсни тугатиш тартиби |
Тугатувчи юридик шахснинг тугатилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. | Тугатувчи юридик шахснинг тугатилиши ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги эълон рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади. |
Юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги эълонда унинг кредиторлари талабларини билдириш тартиби ва муддатлари кўрсатилади. Бу муддат тугатиш тўғрисидаги эълон чиққан пайтдан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак. | Юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги эълонда унинг кредиторлари талабларини билдириш тартиби ва муддатлари кўрсатилади. Бу муддат тугатиш тўғрисидаги эълон чиққан пайтдан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак. |
Тугатувчи кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзини олиш чораларини кўради, шунингдек кредиторларни юридик шахс тугатилиши ҳақида ёзма равишда хабардор қилади. | Тугатувчи кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзини олиш чораларини кўради, шунингдек кредиторларни юридик шахс тугатилиши ҳақида ёзма равишда хабардор қилади. |
Кредиторлар томонидан талабларни қўйиш учун белгиланган муддат тамом бўлганидан кейин тугатувчи оралиқ тугатиш балансини тузади, бу баланс тугатилаётган юридик шахс мол-мулкининг таркиби, кредиторлар қўйган талаблар рўйхати, шунингдек уларни қараб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. | Кредиторлар томонидан талабларни қўйиш учун белгиланган муддат тамом бўлганидан кейин тугатувчи оралиқ тугатиш балансини тузади, бу баланс тугатилаётган юридик шахс мол-мулкининг таркиби, кредиторлар қўйган талаблар рўйхати, шунингдек уларни қараб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. |
Оралиқ тугатиш баланси юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган томонидан тасдиқланади. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, оралиқ тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади. | Оралиқ тугатиш баланси юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган томонидан тасдиқланади. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, оралиқ тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади. |
Агар тугатилаётган юридик шахс (муассасалардан ташқари) ихтиёридаги пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, тугатувчи юридик шахснинг мол-мулкини кимошди савдоси орқали суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотади. | Агар тугатилаётган юридик шахс (муассасалардан ташқари) ихтиёридаги пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, тугатувчи юридик шахснинг мол-мулкини кимошди савдоси орқали суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотади. |
Тугатилаётган юридик шахс кредиторларига пул суммаларини тўлаш тугатувчи томонидан ушбу Кодекснинг 56-моддасида белгилаб қўйилган навбат тартибида, оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб амалга оширилади. | Тугатилаётган юридик шахс кредиторларига пул суммаларини тўлаш тугатувчи томонидан ушбу Кодекснинг 56-моддасида белгилаб қўйилган навбат тартибида, оралиқ тугатиш балансига мувофиқ, у тасдиқланган кундан бошлаб амалга оширилади. |
Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатувчи тугатиш балансини тузади, уни юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тасдиқлайди. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади. | Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиш тугаганидан кейин тугатувчи тугатиш балансини тузади, уни юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки орган тасдиқлайди. Юридик шахсни тугатиш тўғрисидаги қарор суд томонидан қабул қилинган тақдирда, тугатиш баланси юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган билан келишилган ҳолда тасдиқланади. |
Тугатилаётган давлат корхонасининг мол-мулки, тугатилаётган муассасанинг эса — пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, кредиторлар ўз талабларининг қолган қисмини ушбу корхона ёки муассаса мулкдори ҳисобидан қондириш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар. | Тугатилаётган муассасанинг маблағлари кредиторларнинг талабларини қондириш учун етарли бўлмаса, кредиторлар ўз талабларининг қолган қисмини ушбу муассаса мулкдори ҳисобидан қондириш тўғрисида судга даъво билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир. |
Юридик шахснинг кредиторлар талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулки унинг шу мол-мулкка ашёвий ҳуқуқларга ёки ушбу юридик шахсга нисбатан мажбурий ҳуқуқларга эга бўлган муассисларига (иштирокчиларига), агар қонунчиликда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, топширилади. | Юридик шахснинг кредиторлар талаблари қондирилганидан кейин қолган мол-мулки унинг шу мол-мулкка ашёвий ҳуқуқларга ёки ушбу юридик шахсга нисбатан мажбурий ҳуқуқларга эга бўлган муассисларига (иштирокчиларига), агар қонунчиликда ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, топширилади. |
Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш, шунингдек уларни муассислари йўқлигида тугатиш таомили ва хусусиятлари қонунчилик билан тартибга солинади. | Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатиш, шунингдек уларни муассислари йўқлигида тугатиш таомили ва хусусиятлари қонунчилик билан тартибга солинади. |
Юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг юридик шахсни тугатиш тамомланган, юридик шахснинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади. | Юридик шахснинг тугатилиши ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритиб қўйилганидан сўнг юридик шахсни тугатиш тамомланган, юридик шахснинг фаолияти эса тугаган ҳисобланади. |
56-модда. Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш | 56-модда. Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш |
Юридик шахс тугатилаётганида биринчи навбатда фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришдан ва муаллифлик шартномалари бўйича мукофот тўлаш ҳақидаги талаблари, шунингдек ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказганлиги учун тугатилаётган юридик шахс жавобгар бўлган фуқароларнинг талаблари ҳам тегишли вақтбай тўловларни капиталлаштириш йўли билан қаноатлантирилади. | Юридик шахс тугатилаётганида биринчи навбатда фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришдан ва муаллифлик шартномалари бўйича мукофот тўлаш ҳақидаги талаблари, шунингдек ҳаётига ёки соғлиғига зарар етказганлиги учун тугатилаётган юридик шахс жавобгар бўлган фуқароларнинг талаблари ҳам тегишли вақтбай тўловларни капиталлаштириш йўли билан қаноатлантирилади. |
Бошқа кредиторларнинг талаблари қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва шартларда қаноатлантирилади. | Бошқа кредиторларнинг талаблари қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва шартларда қаноатлантирилади. |
57-модда. Юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги | 57-модда. Юридик шахснинг тўловга қобилиятсизлиги |
Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмида қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин. | Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахс, шунингдек матлубот кооперативи ёки ижтимоий фонд шаклида иш олиб бораётган юридик шахс пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини тўла ҳажмида қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир бўлмаса, суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин. |
Юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топишнинг асослари, тартиби ва оқибатлари қонунда белгиланади. | Юридик шахсни тўловга қобилиятсиз деб топишнинг асослари, тартиби ва оқибатлари қонунда белгиланади. |
2-§. Тижорат ташкилотлари | 2-§. Тижорат ташкилотлари |
58-модда. Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари тўғрисидаги асосий қоидалар | 58-модда. Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари тўғрисидаги асосий қоидалар |
Улушларга (қўшилган ҳиссаларга) ёки муассисларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига бўлинган устав фонди (устав капитали)га эга бўлган тижоратчи ташкилотлар хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ҳисобланади. Муассислар (иштирокчилар) қўшган ҳиссалар ёки улар сотиб олган акциялар ҳисобига вужудга келтирилган, шунингдек хўжалик ширкати ёки жамияти ўз фаолияти жараёнида ишлаб чиқарган ва сотиб олган мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида унга тегишлидир. | Улушларга (қўшилган ҳиссаларга) ёки муассисларнинг (иштирокчиларнинг) акцияларига бўлинган устав фонди (устав капитали)га эга бўлган тижоратчи ташкилотлар хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ҳисобланади. Муассислар (иштирокчилар) қўшган ҳиссалар ёки улар сотиб олган акциялар ҳисобига вужудга келтирилган, шунингдек хўжалик ширкати ёки жамияти ўз фаолияти жараёнида ишлаб чиқарган ва сотиб олган мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида унга тегишлидир. |
Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари тўлиқ ширкат, коммандит ширкат, масъулияти чекланган ёки қўшимча масъулиятли жамият, акциядорлик жамияти шаклида тузилиши мумкин. | Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари тўлиқ ширкат, коммандит ширкат, масъулияти чекланган жамият, акциядорлик жамияти шаклида тузилиши мумкин. |
Якка тадбиркорлар ва (ёки) тижоратчи ташкилотлар тўлиқ ширкатларнинг иштирокчилари ҳамда коммандит ширкатларда тўлиқ шериклар бўлишлари мумкин. | Якка тадбиркорлар ва (ёки) тижоратчи ташкилотлар тўлиқ ширкатларнинг иштирокчилари ҳамда коммандит ширкатларда тўлиқ шериклар бўлишлари мумкин. |
Фуқаролар ва юридик шахслар хўжалик жамиятларида иштирокчилар ва коммандит ширкатларда ҳисса қўшувчилар бўлишлари мумкин. | Фуқаролар ва юридик шахслар хўжалик жамиятларида иштирокчилар ва коммандит ширкатларда ҳисса қўшувчилар бўлишлари мумкин. |
Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, давлат ҳокимияти органлари хўжалик жамиятларининг иштирокчилари ҳамда коммандит ширкатларга ҳисса қўшувчилар бўлишга ҳақли эмаслар. | Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, давлат ҳокимияти органлари хўжалик жамиятларининг иштирокчилари ҳамда коммандит ширкатларга ҳисса қўшувчилар бўлишга ҳақли эмаслар. |
Мулкдорлар томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассасалар, қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, мулкдорнинг розилиги билан хўжалик жамиятларининг иштирокчилари ва коммандит ширкатларга ҳисса қўшувчилар бўлишлари мумкин. | Мулкдорлар томонидан молиявий таъминлаб туриладиган муассасалар, қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, мулкдорнинг розилиги билан хўжалик жамиятларининг иштирокчилари ва коммандит ширкатларга ҳисса қўшувчилар бўлишлари мумкин. |
Қонун айрим тоифадаги фуқароларнинг хўжалик ширкатларида ва жамиятларида иштирок этишини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиши мумкин, акциядорлик жамиятлари бундан мустасно. | Қонун айрим тоифадаги фуқароларнинг хўжалик ширкатларида ва жамиятларида иштирок этишини тақиқлаб ёки чеклаб қўйиши мумкин, акциядорлик жамиятлари бундан мустасно. |
Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари бошқа хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишлари мумкин, ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. | Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари бошқа хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг муассислари (иштирокчилари) бўлишлари мумкин, ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. |
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг мол-мулкига пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар ҳисса сифатида қўшилиши мумкин. | Хўжалик ширкати ёки жамиятининг мол-мулкига пул, қимматли қоғозлар, пул билан баҳоланадиган бошқа буюмлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар ҳисса сифатида қўшилиши мумкин. |
Хўжалик жамияти иштирокчисининг қўшган ҳиссасини пул билан баҳолаш жамиятнинг муассислари (иштирокчилари) ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса — баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши керак. | Хўжалик жамияти иштирокчисининг қўшган ҳиссасини пул билан баҳолаш жамиятнинг муассислари (иштирокчилари) ўртасидаги келишувга мувофиқ амалга оширилади, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса — баҳоловчи ташкилот томонидан баҳоланиши керак. |
Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари (акциядорлик жамиятидан ташқари) акциялар чиқаришга ҳақли эмас. | Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари (акциядорлик жамиятидан ташқари) акциялар чиқаришга ҳақли эмас. |
59-модда. Хўжалик ширкати ёки жамияти иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари | 59-модда. Хўжалик ширкати ёки жамияти иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари |
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар: | Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари қуйидагиларга ҳақлидирлар: |
ширкатнинг ёки жамиятнинг ишларини бошқаришда қатнашиш, бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; | ширкатнинг ёки жамиятнинг ишларини бошқаришда қатнашиш, бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; |
таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ширкатнинг ёки жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш; | таъсис ҳужжатларида белгилаб қўйилган тартибда ширкатнинг ёки жамиятнинг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳамда унинг бухгалтерия дафтарлари ва бошқа ҳужжатлари билан танишиш; |
фойдани тақсимлашда қатнашиш; | фойдани тақсимлашда қатнашиш; |
ширкат ёки жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш. | ширкат ёки жамият тугатилган тақдирда, кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилинганидан кейин қолган мол-мулкнинг бир қисмини ёки унинг қийматини олиш. |
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари ушбу Кодексда, бошқа қонунчиликда, ширкат ёки жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. | Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари ушбу Кодексда, бошқа қонунчиликда, ширкат ёки жамиятнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин. |
Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари: | Хўжалик ширкати ёки жамиятининг иштирокчилари: |
таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари; | таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда, миқдорда, усулларда ва муддатларда ҳисса қўшишлари; |
ширкат ёки жамиятнинг фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмасликлари шарт. | ширкат ёки жамиятнинг фаолияти тўғрисидаги махфий ахборотни ошкор қилмасликлари шарт. |
Хўжалик ширкати ёки жамияти иштирокчиларининг ширкат ёки жамият таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа бурчлари ҳам бўлиши мумкин. | Хўжалик ширкати ёки жамияти иштирокчиларининг ширкат ёки жамият таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бошқа бурчлари ҳам бўлиши мумкин. |
60-модда. Тўлиқ ширкат | 60-модда. Тўлиқ ширкат |
Иштирокчилари ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб берадиган ширкат тўлиқ ширкат ҳисобланади. | Иштирокчилари ўз ўрталарида тузилган шартномага мувофиқ ширкат номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган ҳамда унинг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб берадиган ширкат тўлиқ ширкат ҳисобланади. |
Шахс фақат битта тўлиқ ширкатнинг иштирокчиси бўлиши мумкин. | Шахс фақат битта тўлиқ ширкатнинг иштирокчиси бўлиши мумкин. |
Тўлиқ ширкатнинг фирма номи унинг барча иштирокчиларининг номлари (номланиши)ни, шунингдек «тўлиқ ширкат» деган сўзларни, ёхуд бир ёки бир неча иштирокчининг «ва компания» деган сўзлар қўшилган номи (номланиши)ни, шунингдек «тўлиқ ширкат» деган сўзларни ўз ичига олиши керак. | Тўлиқ ширкатнинг фирма номи унинг барча иштирокчиларининг номлари (номланиши)ни, шунингдек «тўлиқ ширкат» деган сўзларни, ёхуд бир ёки бир неча иштирокчининг «ва компания» деган сўзлар қўшилган номи (номланиши)ни, шунингдек «тўлиқ ширкат» деган сўзларни ўз ичига олиши керак. |
61-модда. Коммандит ширкат | 61-модда. Коммандит ширкат |
Ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол-мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қатнашмайдиган бир ёки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат ҳисобланади. | Ширкат номидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган ҳамда ширкатнинг мажбуриятлари бўйича ўзларининг бутун мол-мулклари билан жавоб берадиган иштирокчилар (тўлиқ шериклар) билан бир қаторда ширкат фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар доирасида жавобгар бўладиган ҳамда ширкат томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда қатнашмайдиган бир ёки бир неча иштирокчи (ҳисса қўшувчи, коммандитчи) мавжуд бўлса, бундай ширкат коммандит ширкат ҳисобланади. |
Коммандит ширкатда қатнашаётган тўлиқ шерикларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг ширкат мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги ушбу Кодекснинг қоидалари билан белгиланади. | Коммандит ширкатда қатнашаётган тўлиқ шерикларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг ширкат мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги ушбу Кодекснинг қоидалари билан белгиланади. |
Шахс фақат битта коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўлиши мумкин. | Шахс фақат битта коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўлиши мумкин. |
Тўлиқ ширкат иштирокчиси коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўла олмайди. | Тўлиқ ширкат иштирокчиси коммандит ширкатда тўлиқ шерик бўла олмайди. |
Коммандит ширкатдаги тўлиқ шерик ўша ширкатнинг ўзида ҳисса қўшувчи ва бошқа тўлиқ ширкатда иштирокчи бўлиши мумкин эмас. | Коммандит ширкатдаги тўлиқ шерик ўша ширкатнинг ўзида ҳисса қўшувчи ва бошқа тўлиқ ширкатда иштирокчи бўлиши мумкин эмас. |
Коммандит ширкатнинг фирма номи барча тўлиқ шерикларнинг номлари (номланиши)ни, шунингдек «коммандит ширкат» деган сўзларни ёки камида битта тўлиқ шерикнинг «ва компания» деган сўзлар қўшилган номи (номланиши)ни, шунингдек «коммандит ширкат» деган сўзларни ўз ичига олиши керак. | Коммандит ширкатнинг фирма номи барча тўлиқ шерикларнинг номлари (номланиши)ни, шунингдек «коммандит ширкат» деган сўзларни ёки камида битта тўлиқ шерикнинг «ва компания» деган сўзлар қўшилган номи (номланиши)ни, шунингдек «коммандит ширкат» деган сўзларни ўз ичига олиши керак. |
Агар коммандит ширкатнинг фирма номига ҳисса қўшувчининг номи киритилган бўлса, бундай ҳисса қўшувчи тўлиқ шерикка айланади. | Агар коммандит ширкатнинг фирма номига ҳисса қўшувчининг номи киритилган бўлса, бундай ҳисса қўшувчи тўлиқ шерикка айланади. |
Коммандит ширкатга тўлиқ ширкат ҳақидаги қоидалар қўлланилади, агар бу ҳол ушбу Кодекснинг қоидаларига зид бўлмаса. | Коммандит ширкатга тўлиқ ширкат ҳақидаги қоидалар қўлланилади, агар бу ҳол ушбу Кодекснинг қоидаларига зид бўлмаса. |
62-модда. Масъулияти чекланган жамият | 62-модда. Масъулияти чекланган жамият |
Масъулияти чекланган жамият деб бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият тан олинади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. | Масъулияти чекланган жамият деб бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди (устав капитали) таъсис ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият тан олинади. Масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. |
Жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар. | Жамиятнинг ўз ҳиссасини тўла қўшмаган иштирокчилари жамият мажбуриятлари бўйича ҳар бир иштирокчи ҳиссасининг тўланмаган қисмининг қиймати доирасида солидар жавобгар бўладилар. |
Масъулияти чекланган жамиятнинг фирма номи жамиятнинг номини, шунингдек «масъулияти чекланган» деган сўзларни ўз ичига олиши керак. | Масъулияти чекланган жамиятнинг фирма номи жамиятнинг номини, шунингдек «масъулияти чекланган» деган сўзларни ўз ичига олиши керак. |
Масъулияти чекланган жамиятнинг ҳуқуқий мавқеи, унинг иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. | Масъулияти чекланган жамиятнинг ҳуқуқий мавқеи, унинг иштирокчиларининг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. |
63-модда. Қўшимча масъулиятли жамият Бир ёки бир неча шахс томонидан таъсис этилган, устав фонди таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорлардаги улушларга бўлинган жамият қўшимча масъулиятли жамият ҳисобланади. Бундай жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича ўз мол-мулклари билан қўшган ҳиссалари қийматига нисбатан ҳамма учун бир хил бўлган, жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланадиган каррали миқдорда солидар тарзда субсидиар жавобгар бўладилар. Иштирокчилардан бири тўловга қобилиятсиз бўлиб қолганида унинг жамият мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамиятнинг таъсис ҳужжатларида жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, бошқа иштирокчилар ўртасида уларнинг қўшган ҳиссаларига мутаносиб равишда тақсимланади. Қўшимча масъулиятли жамиятнинг фирма номи жамиятнинг номини, шунингдек «қўшимча масъулиятли» деган сўзларни ўз ичига олиши керак. Ушбу Кодекснинг масъулияти чекланган жамият ҳақидаги қоидалари, агар ушбу моддада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қўшимча масъулиятли жамиятга нисбатан қўлланилади. | |
64-модда. Акциядорлик жамияти | 64-модда. Акциядорлик жамияти |
Устав фонди муайян акциялар сонига бўлинган жамият акциядорлик жамияти ҳисобланади; акциядорлик жамиятининг иштирокчилари (акциядорлар) унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзларига қарашли акциялар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. | Устав фонди муайян акциялар сонига бўлинган жамият акциядорлик жамияти ҳисобланади; акциядорлик жамиятининг иштирокчилари (акциядорлар) унинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарар учун ўзларига қарашли акциялар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. |
Акциялар ҳақини батамом тўламаган акциядорлар акциядорлик жамиятининг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар. | Акциялар ҳақини батамом тўламаган акциядорлар акциядорлик жамиятининг мажбуриятлари бўйича ўзларига қарашли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар. |
Акциядорлик жамиятининг фирма номида жамиятнинг номи ҳамда бу жамият акциядорлик жамияти эканлиги ўз ифодасини топиши керак. | Акциядорлик жамиятининг фирма номида жамиятнинг номи ҳамда бу жамият акциядорлик жамияти эканлиги ўз ифодасини топиши керак. |
Акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий мавқеи ҳамда акциядорларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. | Акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий мавқеи ҳамда акциядорларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. |
67-модда. Шуъба хўжалик жамияти | 67-модда. Шуъба хўжалик жамияти |
Агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шуъба хўжалик жамияти ҳисобланади. | Агар бир (асосий) хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларни белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу иккинчи хўжалик жамияти шуъба хўжалик жамияти ҳисобланади. |
Шуъба хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. | Шуъба хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. |
Шуъба хўжалик жамияти ўз мулкида ўзининг асосий жамияти (ширкати) устав фондидаги (устав капиталидаги) улушга эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар ўзининг асосий жамияти (ширкати) устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олган шуъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (ширкати) иштирокчилари ёки акциядорлари умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас. | Шуъба хўжалик жамияти ўз мулкида ўзининг асосий жамияти (ширкати) устав фондидаги (устав капиталидаги) улушга эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар ўзининг асосий жамияти (ширкати) устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олган шуъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (ширкати) иштирокчилари ёки акциядорлари умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас. |
Шуъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (ширкати)нинг қарзлари бўйича жавоб бермайди. | Шуъба хўжалик жамияти ўзининг асосий жамияти (ширкати)нинг қарзлари бўйича жавоб бермайди. |
Асосий жамият (ширкат) айби билан шуъба хўжалик жамияти тўловга қобилиятсиз бўлиб қолган тақдирда, асосий жамият (ширкат) унинг қарзлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. | Асосий жамият (ширкат) айби билан шуъба хўжалик жамияти тўловга қобилиятсиз бўлиб қолган тақдирда, асосий жамият (ширкат) унинг қарзлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. |
Шуъба хўжалик жамияти иштирокчилари (акциядорлари) асосий жамиятдан (ширкатдан) унинг айби билан шуъба жамиятга етказилган зарарни тўлашни, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, талаб қилишга ҳақли. | Шуъба хўжалик жамияти иштирокчилари (акциядорлари) асосий жамиятдан (ширкатдан) унинг айби билан шуъба жамиятга етказилган зарарни тўлашни, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, талаб қилишга ҳақли. |
68-модда. Қарам хўжалик жамияти | 68-модда. Қарам хўжалик жамияти |
Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият хўжалик жамиятига қарашли овоз берадиган акцияларнинг (улушнинг) йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса, бундай хўжалик жамияти қарам жамият деб ҳисобланади. | Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият хўжалик жамиятига қарашли овоз берадиган акцияларнинг (улушнинг) йигирма фоизидан кўпроғига эга бўлса, бундай хўжалик жамияти қарам жамият деб ҳисобланади. |
Қарам хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. | Қарам хўжалик жамияти юридик шахс ҳисобланади. |
Қарам хўжалик жамияти ўз мулкида иштирок этувчи бошқа жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар иштирок этувчи бошқа жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни олган қарам хўжалик жамияти иштирок этувчи бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорлари умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас. | Қарам хўжалик жамияти ўз мулкида иштирок этувчи бошқа жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларга эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар иштирок этувчи бошқа жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларни олган қарам хўжалик жамияти иштирок этувчи бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорлари умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас. |
Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги ҳақидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибда дарҳол эълон қилиши шарт. | Хўжалик жамиятида иштирок этувчи бошқа жамият қарам жамият устав фондининг тегишли қисмини қўлга киритиб олганлиги ҳақидаги маълумотларни қонунда назарда тутилган тартибда дарҳол эълон қилиши шарт. |
Хўжалик жамиятлари бир-бирларининг устав фондларида ўзаро қатнашишининг чегараси ва бундай жамиятлардан бири бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида фойдаланиши мумкин бўлган овозлар сони қонунда белгилаб қўйилади. | Хўжалик жамиятлари бир-бирларининг устав фондларида ўзаро қатнашишининг чегараси ва бундай жамиятлардан бири бошқа жамият иштирокчилари ёки акциядорларининг умумий йиғилишида фойдаланиши мумкин бўлган овозлар сони қонунда белгилаб қўйилади. |
69-модда. Ишлаб чиқариш кооперативлари | 69-модда. Ишлаб чиқариш кооперативлари |
Фуқароларнинг шахсий иштирок этиш ҳамда аъзоларнинг (иштирокчиларнинг) мулк билан қўшиладиган пай бадалларини бирлаштириш асосида биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориш учун аъзолик негизидаги ихтиёрий бирлашмаси ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобланади. Қонунда ва ишлаб чиқариш кооперативининг таъсис ҳужжатларида унинг фаолиятида аъзолик асосида юридик шахслар ҳам иштирок этиши назарда тутилиши мумкин. | Фуқароларнинг шахсий иштирок этиш ҳамда аъзоларнинг (иштирокчиларнинг) мулк билан қўшиладиган пай бадалларини бирлаштириш асосида биргаликда ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолиятини олиб бориш учун аъзолик негизидаги ихтиёрий бирлашмаси ишлаб чиқариш кооперативи ҳисобланади. Қонунда ва ишлаб чиқариш кооперативининг таъсис ҳужжатларида унинг фаолиятида аъзолик асосида юридик шахслар ҳам иштирок этиши назарда тутилиши мумкин. |
Ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари кооперативнинг мажбуриятлари бўйича қонунда ва кооператив уставида назарда тутилган миқдорларда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар. | Ишлаб чиқариш кооперативининг аъзолари кооперативнинг мажбуриятлари бўйича қонунда ва кооператив уставида назарда тутилган миқдорларда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар. |
Кооперативнинг фирма номи кооперативнинг номини, шунингдек «ишлаб чиқариш кооперативи» деган сўзларни ўз ичига олган бўлиши лозим. | Кооперативнинг фирма номи кооперативнинг номини, шунингдек «ишлаб чиқариш кооперативи» деган сўзларни ўз ичига олган бўлиши лозим. |
Ишлаб чиқариш кооперативларининг ҳуқуқий мавқеи ва улар аъзоларининг ҳуқуқ ҳамда бурчлари ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. | Ишлаб чиқариш кооперативларининг ҳуқуқий мавқеи ва улар аъзоларининг ҳуқуқ ҳамда бурчлари ушбу Кодекс ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади. |
70-модда. Унитар корхона Ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади. Унитар корхонанинг мол-мулки бўлинмасдир ва у қўшилган ҳиссалар (улушлар, пайлар) бўйича, шу жумладан корхона ходимлари ўртасида ҳам, тақсимланиши мумкин эмас. Унитар корхонанинг мол-мулки унга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида тегишлидир. Унитар корхонанинг фирма номида унинг мол-мулкининг эгаси кўрсатилган бўлиши керак. Унитар корхона раҳбари, шунингдек агар бу корхонанинг уставида назарда тутилган бўлса, кузатув кенгаши унинг бошқарув органидир. Унитар корхонанинг раҳбари ва кузатув кенгаши мулкдор томонидан ёки мулкдор вакил қилган орган томонидан тайинланади ҳамда уларга ҳисоб беради. Унитар корхона ўз мажбуриятлари бўйича ўзига қарашли бутун мол-мулк билан жавоб беради. Унитар корхона ўз мол-мулки эгасининг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайди. Унитар корхона ўз мулкида ўз мулкдорининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушга эга бўлишга ҳақли эмас. Ушбу қисмда белгиланган тақиқ кучга киргунига қадар ўз мулкдорининг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушни олган унитар корхона хўжалик жамияти (ширкати) иштирокчилари умумий йиғилишида овоз беришга ҳақли эмас. Унитар корхоналарнинг ҳуқуқий мавқеи ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунчилик билан белгиланади. Унитар корхона мол-мулкининг эгаси корхона мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, ушбу Кодекс 48-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бу қоида шуъба корхона таъсис этган унитар корхонанинг шуъба корхона мажбуриятлари бўйича жавобгарлигига нисбатан ҳам қўлланилади. 71-модда. Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона мулкдорнинг ёки у вакил қилган органнинг қарорига мувофиқ ташкил этилади. Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган корхонанинг таъсис ҳужжати унинг белгиланган тартибда тасдиқланган уставидан иборатдир. Хўжалик юритиш ҳуқуқига асосланган унитар корхона ўз мол-мулкининг бир қисмини хўжалик юритиш учун белгиланган тартибда топшириш йўли билан юридик шахс бўлган бошқа унитар корхона (шуъба корхона) ташкил этиши мумкин. Муассис шуъба корхонанинг уставини тасдиқлайди ва унинг раҳбарини тайинлайди. 72-модда. Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонаси Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига мувофиқ давлат мулки бўлган мол-мулк негизида оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат унитар корхонаси (давлат корхонаси) ташкил этилиши мумкин. Давлат корхонасининг таъсис ҳужжати унинг уставидир. Оператив бошқарув ҳуқуқига асосланган давлат корхонасининг фирма номи унинг давлат корхонаси эканлигини кўрсатиши керак. Давлат корхонасининг мол-мулки етарли бўлмаганида давлат унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. Давлат корхонаси уни тузган давлат органининг қарорига мувофиқ қайта ташкил этилиши ёки тугатилиши мумкин. | Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиладиган ва ишлаб чиқариш кооперативининг шакли бўлган қишлоқ хўжалиги кооперативи қўшма қишлоқ хўжалиги кооперативи шаклида ҳам ташкил этилиши мумкин. |
3-§. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар | 3-§. Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар |
73-модда. Матлубот кооперативи | 73-модда. Матлубот кооперативи |
Иштирокчиларнинг моддий (мулкий) эҳтиёжларини қондириш мақсадида фуқароларнинг аъзоликка асосланган ихтиёрий бирлашмаси матлубот кооперативи ҳисобланиб, бу бирлашув унинг аъзолари томонидан ўз мулкий (пай) бадалларини қўшиш йўли билан амалга оширилади. | Иштирокчиларнинг моддий (мулкий) эҳтиёжларини қондириш мақсадида фуқароларнинг аъзоликка асосланган ихтиёрий бирлашмаси матлубот кооперативи ҳисобланиб, бу бирлашув унинг аъзолари томонидан ўз мулкий (пай) бадалларини қўшиш йўли билан амалга оширилади. |
Матлубот кооперативининг уставида ушбу Кодекс 43-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган маълумотлардан ташқари қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: кооператив аъзолари қўшадиган пай бадалларининг миқдори тўғрисидаги; кооператив аъзолари пай бадалларининг таркиби ва уларни қўшиш тартиби ҳамда уларнинг бадални қўшиш мажбуриятини бузганлик учун жавобгарлиги тўғрисидаги; кооперативни бошқариш органларининг таркиби ҳамда ваколатлари ва улар томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби, шу жумладан қарорлар бир овоздан ёки овозларнинг малакали кўпчилиги билан қабул қилинадиган масалалар тўғрисидаги; кооператив кўрган зарарларни кооператив аъзолари томонидан тўлаш тартиби тўғрисидаги. | Матлубот кооперативининг уставида ушбу Кодекс 43-моддасининг тўртинчи ва бешинчи қисмларида кўрсатилган маълумотлардан ташқари қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: кооператив аъзолари қўшадиган пай бадалларининг миқдори тўғрисидаги; кооператив аъзолари пай бадалларининг таркиби ва уларни қўшиш тартиби ҳамда уларнинг бадални қўшиш мажбуриятини бузганлик учун жавобгарлиги тўғрисидаги; кооперативни бошқариш органларининг таркиби ҳамда ваколатлари ва улар томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби, шу жумладан қарорлар бир овоздан ёки овозларнинг малакали кўпчилиги билан қабул қилинадиган масалалар тўғрисидаги; кооператив кўрган зарарларни кооператив аъзолари томонидан тўлаш тартиби тўғрисидаги. |
Матлубот кооперативининг номида унинг фаолиятининг асосий мақсади кўрсатилиши, шунингдек «кооперативи» сўзи ёки «матлубот уюшмаси» ёхуд «матлубот жамияти» деган сўзлар бўлиши керак. | Матлубот кооперативининг номида унинг фаолиятининг асосий мақсади кўрсатилиши, шунингдек «кооперативи» сўзи ёки «матлубот уюшмаси» ёхуд «матлубот жамияти» деган сўзлар бўлиши керак. |
Матлубот кооперативининг аъзолари кўрилган зарарни йиллик баланс тасдиқланганидан кейин уч ой мобайнида қўшимча бадаллар тўлаш йўли билан қоплашлари шарт. Ушбу бурч бажарилмаган тақдирда кооператив кредиторларнинг талабларига мувофиқ суд томонидан тугатилиши мумкин. | Матлубот кооперативининг аъзолари кўрилган зарарни йиллик баланс тасдиқланганидан кейин уч ой мобайнида қўшимча бадаллар тўлаш йўли билан қоплашлари шарт. Ушбу бурч бажарилмаган тақдирда кооператив кредиторларнинг талабларига мувофиқ суд томонидан тугатилиши мумкин. |
Матлубот кооперативининг аъзолари унинг мажбуриятлари бўйича ҳар бир кооператив аъзоси тўлайдиган қўшимча бадалнинг тўланмаган қисми доирасида субсидиар жавобгар бўладилар. Бу ҳолда кооператив аъзолари солидар жавоб берадилар. | Матлубот кооперативининг аъзолари унинг мажбуриятлари бўйича ҳар бир кооператив аъзоси тўлайдиган қўшимча бадалнинг тўланмаган қисми доирасида субсидиар жавобгар бўладилар. Бу ҳолда кооператив аъзолари солидар жавоб берадилар. |
Матлубот кооперативининг тижорат фаолиятига нисбатан ушбу Кодекснинг тижоратчи ташкилотлар тўғрисидаги қоидалари қўлланилади. | Матлубот кооперативининг тижорат фаолиятига нисбатан ушбу Кодекснинг тижоратчи ташкилотлар тўғрисидаги қоидалари қўлланилади. |
Матлубот кооперативларининг ҳуқуқий мавқеи, шунингдек улар аъзоларининг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодексга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. | Матлубот кооперативларининг ҳуқуқий мавқеи, шунингдек улар аъзоларининг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодексга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. |
74-модда. Жамоат бирлашмалари | 74-модда. Жамоат бирлашмалари |
Маънавий ёки ўзга номоддий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмалари жамоат бирлашмалари ҳисобланади. | Маънавий ёки ўзга номоддий эҳтиёжларни қаноатлантириш учун ўз манфаатларининг муштараклиги асосида қонунда белгиланган тартибда бирлашган фуқароларнинг ихтиёрий бирлашмалари жамоат бирлашмалари ҳисобланади. |
Жамоат бирлашмалари ўз уставларида назарда тутилган ишлаб чиқариш ёки ўзга тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидирлар. | Жамоат бирлашмалари ўз уставларида назарда тутилган ишлаб чиқариш ёки ўзга тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга ҳақлидирлар. |
Жамоат бирлашмаларининг иштирокчилари (аъзолари) ушбу бирлашмаларга мулк қилиб берган мол-мулкларига, шу жумладан аъзолик бадалларига бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолмайдилар. Улар аъзо сифатида иштирок этаётган жамоат бирлашмаларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, мазкур бирлашмалар эса — ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар. | Жамоат бирлашмаларининг иштирокчилари (аъзолари) ушбу бирлашмаларга мулк қилиб берган мол-мулкларига, шу жумладан аъзолик бадалларига бўлган ҳуқуқларини сақлаб қолмайдилар. Улар аъзо сифатида иштирок этаётган жамоат бирлашмаларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар, мазкур бирлашмалар эса — ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар. |
Жамоат бирлашмалари ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари қонунчилик билан белгиланади. | Жамоат бирлашмалари ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари қонунчилик билан белгиланади. |
75-модда. Жамоат фондлари | 75-модда. Жамоат фондлари |
Фуқаролар ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади. | Фуқаролар ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрий мулкий бадаллар қўшиш асосида ташкил этилган, хайрия, ижтимоий, маданий, маърифий ёки бошқа ижтимоий фойдали мақсадларни кўзлайдиган, аъзолиги бўлмаган нодавлат нотижорат ташкилоти жамоат фонди деб эътироф этилади. |
Жамоат фондига унинг муассислари (муассиси) ёки васият қилувчи томонидан ўтказилган мол-мулк фонднинг мулкидир. Фонд муассислари (муассиси) ёки фонд васиятнома бўйича ташкил этилганида васиятномани ижро этувчи фонднинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, фонд эса муассисларнинг (муассиснинг) ёки васиятномани ижро этувчининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. | Жамоат фондига унинг муассислари (муассиси) ёки васият қилувчи томонидан ўтказилган мол-мулк фонднинг мулкидир. Фонд муассислари (муассиси) ёки фонд васиятнома бўйича ташкил этилганида васиятномани ижро этувчи фонднинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, фонд эса муассисларнинг (муассиснинг) ёки васиятномани ижро этувчининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. |
Жамоат фондининг мол-мулкидан фонд уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда маъмурий харажатларни қоплаш учун фойдаланилади. Фонд қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан ўз уставида белгиланган мақсадларга тўғри келадиган доирада шуғулланиши мумкин. Фонднинг тижорат ташкилотлари устав фондидаги (устав капиталидаги) иштироки қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. | Жамоат фондининг мол-мулкидан фонд уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш ҳамда маъмурий харажатларни қоплаш учун фойдаланилади. Фонд қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан ўз уставида белгиланган мақсадларга тўғри келадиган доирада шуғулланиши мумкин. Фонднинг тижорат ташкилотлари устав фондидаги (устав капиталидаги) иштироки қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. |
Жамоат фонди ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот эълон қилиб бориши шарт. | Жамоат фонди ҳар йили ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот эълон қилиб бориши шарт. |
Жамоат фондини бошқариш тартиби ва унинг органларини шакллантириш тартиби унинг уставида белгиланади. | Жамоат фондини бошқариш тартиби ва унинг органларини шакллантириш тартиби унинг уставида белгиланади. |
Жамоат фондининг уставида ушбу Кодекс 43-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилганидан ташқари қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: фонд органларининг тузилиши, ваколатлари ва шакллантирилиш тартиби; фонд органларининг мансабдор шахсларини тайинлаш (сайлаш) ва лавозимидан озод қилиш тартиби; фонднинг мол-мулкини шакллантириш манбалари; фонднинг, унинг ваколатхоналари ҳамда филиалларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари; фонд ваколатхоналарини очиш ва филиалларини ташкил этиш тартиби; фондни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби; фонд тугатилган тақдирда унинг мол-мулкидан фойдаланиш тартиби; фонд уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тартиби. | Жамоат фондининг уставида ушбу Кодекс 43-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатилганидан ташқари қуйидаги маълумотлар бўлиши керак: фонд органларининг тузилиши, ваколатлари ва шакллантирилиш тартиби; фонд органларининг мансабдор шахсларини тайинлаш (сайлаш) ва лавозимидан озод қилиш тартиби; фонднинг мол-мулкини шакллантириш манбалари; фонднинг, унинг ваколатхоналари ҳамда филиалларининг мол-мулкни бошқариш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари; фонд ваколатхоналарини очиш ва филиалларини ташкил этиш тартиби; фондни қайта ташкил этиш ва тугатиш тартиби; фонд тугатилган тақдирда унинг мол-мулкидан фойдаланиш тартиби; фонд уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тартиби. |
Жамоат фондининг уставида фонднинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган рамзий белгисининг тавсифи, шунингдек қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин. | Жамоат фондининг уставида фонднинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган рамзий белгисининг тавсифи, шунингдек қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам бўлиши мумкин. |
Жамоат фондлари ҳуқуқий ҳолатининг хусусиятлари қонунчилик билан белгиланади. | Жамоат фондлари ҳуқуқий ҳолатининг хусусиятлари қонунчилик билан белгиланади. |
76-модда. Муассасалар | 76-модда. Муассасалар |
Бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла ёки қисман молиявий таъминлаб туриладиган ташкилот муассаса ҳисобланади. | Бошқарув, ижтимоий-маданий вазифаларни ёки тижоратчиликдан иборат бўлмаган бошқа вазифаларни амалга ошириш учун мулкдор томонидан ташкил этилган ва тўла ёки қисман молиявий таъминлаб туриладиган ташкилот муассаса ҳисобланади. |
Муассаса ўз мажбуриятлари бўйича ихтиёридаги пул маблағлари билан жавоб беради. Бу маблағлар етарли бўлмаса, тегишли мол-мулкнинг эгаси унинг мажбуриятлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади. | Муассаса ўз мажбуриятлари бўйича ихтиёридаги пул маблағлари билан жавоб беради. Бу маблағлар етарли бўлмаса, тегишли мол-мулкнинг эгаси унинг мажбуриятлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади. |
Айрим турдаги давлат муассасалари ва бошқа муассасалар ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари қонунчилик билан белгиланади. | Айрим турдаги давлат муассасалари ва бошқа муассасалар ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари қонунчилик билан белгиланади. |
77-модда. Юридик шахслар бирлашмалари | 77-модда. Юридик шахслар бирлашмалари |
Тижорат ташкилотлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак мулкий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларига бирлашишлари мумкин. Агар иштирокчиларнинг қарорига мувофиқ уюшмага (иттифоққа) ва ўзга бирлашмага тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш вазифаси юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашма ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантирилиши керак ёхуд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамиятлари тузиши ёки уларда иштирок этиши мумкин. | Тижорат ташкилотлари ўзларининг тадбиркорлик фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак мулкий манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида нотижорат ташкилотлар ҳисобланувчи уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларига бирлашишлари мумкин. Агар иштирокчиларнинг қарорига мувофиқ уюшмага (иттифоққа) ва ўзга бирлашмага тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш вазифаси юклатилса, бундай уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашма ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда хўжалик ширкати ёки жамиятига айлантирилиши керак ёхуд тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хўжалик жамиятлари тузиши ёки уларда иштирок этиши мумкин. |
Нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин. | Нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятларини мувофиқлаштириш, шунингдек муштарак манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) шаклида бирлашмалар тузишлари мумкин. |
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар юридик шахс ҳисобланади. | Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар юридик шахс ҳисобланади. |
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари ўз мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар. | Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари ўз мустақилликларини ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар. |
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. | Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмалар ўз аъзоларининг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. |
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари уларнинг мажбуриятлари бўйича уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар. | Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг аъзолари уларнинг мажбуриятлари бўйича уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда ва тартибда субсидиар жавобгар бўладилар. |
Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг номи уларнинг асосий фаолиятини кўрсатиши, унга «уюшмаси», «иттифоқи» сўзлари ёки бирлашма турини кўрсатадиган бошқа сўз киритилган бўлиши керак. | Уюшма (иттифоқ) ва ўзга бирлашмаларнинг номи уларнинг асосий фаолиятини кўрсатиши, унга «уюшмаси», «иттифоқи» сўзлари ёки бирлашма турини кўрсатадиган бошқа сўз киритилган бўлиши керак. |
Қонунчиликда юридик шахслар бирлашмалари ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари белгиланиши мумкин. | Қонунчиликда юридик шахслар бирлашмалари ҳуқуқий мавқеининг хусусиятлари белгиланиши мумкин. |
78-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари | 78-модда. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс сифатида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг қатнашчиларидир. | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари юридик шахс сифатида фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларнинг қатнашчиларидир. |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари яратган ёки сотиб олган мол-мулк уларнинг мулкидир. | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари яратган ёки сотиб олган мол-мулк уларнинг мулкидир. |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий мавқеи қонунчилик билан белгиланади. | Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқий мавқеи қонунчилик билан белгиланади. |
5-БОБ ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ИШТИРОКЧИСИ СИФАТИДА | 5-БОБ ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ИШТИРОКЧИСИ СИФАТИДА |
79-модда. Давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиши | 79-модда. Давлатнинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиши |
Давлат фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатларда уларнинг бошқа иштирокчилари билан баравар асосларда иштирок этади. | Давлат фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатларда уларнинг бошқа иштирокчилари билан баравар асосларда иштирок этади. |
Фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатларда давлат номидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда улар махсус вакил қилган бошқа органлар иштирок этадилар. | Фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинадиган муносабатларда давлат номидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда улар махсус вакил қилган бошқа органлар иштирок этадилар. |
Давлат ўзининг фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлари бўйича ўз мулки бўлган маблағлари билан жавоб беради. | Давлат ўзининг фуқаролик-ҳуқуқий мажбуриятлари бўйича ўз мулки бўлган маблағлари билан жавоб беради. |
80-модда. Давлат ва юридик шахслар жавобгарлигининг фарқлаб қўйилиши | 80-модда. Давлат ва юридик шахслар жавобгарлигининг фарқлаб қўйилиши |
Давлат томонидан тузилган юридик шахс давлатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари давлат ўзи тузган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. | Давлат томонидан тузилган юридик шахс давлатнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари давлат ўзи тузган юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. |
Ушбу модданинг қоидалари давлат тузган шартнома асосида юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига кафиллик олган (кафолат берган) ёки мазкур юридик шахс давлатнинг мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига кафиллик олган (кафолат берган) ҳолларга тааллуқли эмас. | Ушбу модданинг қоидалари давлат тузган шартнома асосида юридик шахснинг мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига кафиллик олган (кафолат берган) ёки мазкур юридик шахс давлатнинг мажбуриятлари бўйича ўз зиммасига кафиллик олган (кафолат берган) ҳолларга тааллуқли эмас. |
3-кичик бўлим ОБЪЕКТЛАР | 3-кичик бўлим ОБЪЕКТЛАР |
6-БОБ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР | 6-БОБ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР |
81-модда. Фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари | 81-модда. Фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари |
Фуқаролик ҳуқуқларининг объектларига ашёлар, шу жумладан пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар, мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари, шунингдек шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа моддий ҳамда номоддий бойликлар киради. | Фуқаролик ҳуқуқларининг объектларига ашёлар, шу жумладан пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар, мол-мулк, шу жумладан мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижалари, шунингдек шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа моддий ҳамда номоддий бойликлар киради. |
82-модда. Фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг муомалада бўлиши | 82-модда. Фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг муомалада бўлиши |
Фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари эркин суратда бошқа шахсларга берилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик (мерос қилиб олиш, юридик шахсни қайта ташкил этиш) тартибида ёхуд бошқа усул билан, агар улар муомаладан чиқарилмаган ёки уларнинг муомалада бўлиши чеклаб қўйилмаган бўлса, бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин. | Фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари эркин суратда бошқа шахсларга берилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик (мерос қилиб олиш, юридик шахсни қайта ташкил этиш) тартибида ёхуд бошқа усул билан, агар улар муомаладан чиқарилмаган ёки уларнинг муомалада бўлиши чеклаб қўйилмаган бўлса, бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин. |
Муомалада бўлишига йўл қўйилмайдиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари (муомаладан чиқарилган объектлар) қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлиши керак. | Муомалада бўлишига йўл қўйилмайдиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг турлари (муомаладан чиқарилган объектлар) қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлиши керак. |
Муайян муомала иштирокчиларигагина қарашли бўла оладиган ёки муомалада бўлишига махсус рухсатнома билан йўл қўйиладиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг (муомалада бўлиши чекланган объектларнинг) турлари қонунда кўрсатилган тартибда белгиланади. | Муайян муомала иштирокчиларигагина қарашли бўла оладиган ёки муомалада бўлишига махсус рухсатнома билан йўл қўйиладиган фуқаролик ҳуқуқлари объектларининг (муомалада бўлиши чекланган объектларнинг) турлари қонунда кўрсатилган тартибда белгиланади. |
7-БОБ МОДДИЙ НЕЪМАТЛАР | 7-БОБ МОДДИЙ НЕЪМАТЛАР |
83-модда. Мол-мулкнинг турлари | 83-модда. Мол-мулкнинг турлари |
Мол-мулк фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка ва кўчар мулкка бўлинади. | Мол-мулк фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка ва кўчар мулкка бўлинади. |
Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради. | Кўчмас мулк жумласига ер участкалари, ер ости бойликлари, бинолар, иншоотлар, кўп йиллик дов-дарахтлар ва ер билан узвий боғланган бошқа мол-мулк, яъни белгиланган мақсадига номутаносиб зарар етказмаган ҳолда жойини ўзгартириш мумкин бўлмайдиган объектлар киради. |
Қонунда бошқа мол-мулк ҳам кўчмас мол-мулк қаторига киритилиши мумкин. | Қонунда бошқа мол-мулк ҳам кўчмас мол-мулк қаторига киритилиши мумкин. |
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни қўлга киритиш ва улар бекор бўлишининг хусусиятлари қонун билан белгилаб қўйилади. | Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни қўлга киритиш ва улар бекор бўлишининг хусусиятлари қонун билан белгилаб қўйилади. |
Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади. Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. | Кўчмас мулк жумласига кирмайдиган мол-мулк кўчар мулк ҳисобланади. Кўчар мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. |
84-модда. Кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш | 84-модда. Кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш |
Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. | Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши, чекланиши ва бекор бўлиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. |
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт. | Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган ҳуқуқ эгасининг илтимосига кўра амалга оширилган рўйхатдан ўтказишни рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқ ёки битим тўғрисида ҳужжат бериш ёхуд рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатга устхат ёзиш йўли билан тасдиқлаши шарт. |
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлар ҳақидаги ахборотни ҳар қандай шахсга бериши шарт. | Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган амалга оширилган рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқлар ҳақидаги ахборотни ҳар қандай шахсга бериши шарт. |
Ахборот, рўйхатдан ўтказиш қаерда амалга оширилганидан қатъи назар, кўчмас мол-мулкни рўйхатдан ўтказувчи ҳар қандай орган томонидан берилади. | Ахборот, рўйхатдан ўтказиш қаерда амалга оширилганидан қатъи назар, кўчмас мол-мулкни рўйхатдан ўтказувчи ҳар қандай орган томонидан берилади. |
Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқни ёки у ҳақда тузилган битимни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд рўйхатдан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин. | Кўчмас мол-мулкка бўлган ҳуқуқни ёки у ҳақда тузилган битимни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш ёхуд рўйхатдан ўтказиш муддатларининг бузилиши устидан судга шикоят қилиниши мумкин. |
Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари қонунчилик билан белгилаб қўйилади. | Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари қонунчилик билан белгилаб қўйилади. |
85-модда. Корхона | 85-модда. Корхона |
Бутун корхона мулкий комплекс сифатида кўчмас мулк ҳисобланади. | Бутун корхона мулкий комплекс сифатида кўчмас мулк ҳисобланади. |
Бутун корхона ёки унинг қисми олиш-сотиш, гаровга қўйиш, ижара ҳамда ашёвий ҳуқуқларни белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа битимларнинг объекти бўлиши мумкин. | Бутун корхона ёки унинг қисми олиш-сотиш, гаровга қўйиш, ижара ҳамда ашёвий ҳуқуқларни белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш билан боғлиқ бошқа битимларнинг объекти бўлиши мумкин. |
Мулкий комплекс бўлган корхона таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган ҳамма мулк турлари, шу жумладан ер участкалари, бинолар, иншоотлар, ускуна, инвентар, хом ашё, маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқи, қарзлар, шунингдек корхонани, унинг маҳсулоти, ишлари ва хизматларини акс эттирувчи хусусий аломатларга (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари) бўлган ҳуқуқлар ва бошқа мутлақ ҳуқуқлар, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, киради. | Мулкий комплекс бўлган корхона таркибига унинг фаолияти учун мўлжалланган ҳамма мулк турлари, шу жумладан ер участкалари, бинолар, иншоотлар, ускуна, инвентар, хом ашё, маҳсулот, талаб қилиш ҳуқуқи, қарзлар, шунингдек корхонани, унинг маҳсулоти, ишлари ва хизматларини акс эттирувчи хусусий аломатларга (фирма номи, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари) бўлган ҳуқуқлар ва бошқа мутлақ ҳуқуқлар, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, киради. |
86-модда. Ашёларнинг таснифи | 86-модда. Ашёларнинг таснифи |
Ашёлар фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари сифатида қуйидагиларга бўлинади: | Ашёлар фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари сифатида қуйидагиларга бўлинади: |
хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар; | хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланган ашёлар; |
бўлинадиган ва бўлинмайдиган ашёлар; | бўлинадиган ва бўлинмайдиган ашёлар; |
истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар; | истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар; |
асосий ва мансуб ашёлар; | асосий ва мансуб ашёлар; |
мураккаб ашёлар. | мураккаб ашёлар. |
87-модда. Хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар | 87-модда. Хусусий ва турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар |
Алоҳида, фақат ўзигагина хос, уни бир хил ашёлар орасидан ажратиб турадиган ва шу тариқа хусусий аломатларга эга бўлган ашё хусусий аломатлари билан белгиланган ашё ҳисобланади. Хусусий аломатлари билан белгиланган ашёлар жумласига ноёб, яъни ўзи бир дона бўлган ашёлар, шунингдек муайян усул билан ажратиб қўйилган ашёлар (муҳр босиш, алоҳида белгилар тушириш, номер, рақам бериш ва шу кабилар) киради. | Алоҳида, фақат ўзигагина хос, уни бир хил ашёлар орасидан ажратиб турадиган ва шу тариқа хусусий аломатларга эга бўлган ашё хусусий аломатлари билан белгиланган ашё ҳисобланади. Хусусий аломатлари билан белгиланган ашёлар жумласига ноёб, яъни ўзи бир дона бўлган ашёлар, шунингдек муайян усул билан ажратиб қўйилган ашёлар (муҳр босиш, алоҳида белгилар тушириш, номер, рақам бериш ва шу кабилар) киради. |
Хусусий аломатлари билан белгиланган ашёлар бошқаси билан алмаштириб бўлмайдиган ашёлардир. | Хусусий аломатлари билан белгиланган ашёлар бошқаси билан алмаштириб бўлмайдиган ашёлардир. |
Бир турдаги ҳамма ашёларга хос аломатларга эга бўлган ҳамда сони, оғирлиги, ўлчови ва шу кабилар билан белгиланадиган ашёлар турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар ҳисобланади. | Бир турдаги ҳамма ашёларга хос аломатларга эга бўлган ҳамда сони, оғирлиги, ўлчови ва шу кабилар билан белгиланадиган ашёлар турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар ҳисобланади. |
Турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар бошқаси билан алмаштирса бўладиган ашёлардир. | Турга хос аломатлари билан белгиланадиган ашёлар бошқаси билан алмаштирса бўладиган ашёлардир. |
88-модда. Бўлинадиган ва бўлинмайдиган ашёлар | 88-модда. Бўлинадиган ва бўлинмайдиган ашёлар |
Бўлиш натижасида ҳар қайси қисми бутуннинг хоссаларини ўзида сақлаб қоладиган ва шу билан бирга ўзининг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини йўқотмайдиган ашё бўлинадиган ашё ҳисобланади. | Бўлиш натижасида ҳар қайси қисми бутуннинг хоссаларини ўзида сақлаб қоладиган ва шу билан бирга ўзининг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини йўқотмайдиган ашё бўлинадиган ашё ҳисобланади. |
Бўлиш натижасида қисмлари дастлабки ашёнинг хоссаларини йўқотадиган, унинг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини ўзгартирадиган ашё бўлинмайдиган ашё ҳисобланади. | Бўлиш натижасида қисмлари дастлабки ашёнинг хоссаларини йўқотадиган, унинг хўжалик (мақсадли) аҳамиятини ўзгартирадиган ашё бўлинмайдиган ашё ҳисобланади. |
89-модда. Истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар | 89-модда. Истеъмол қилинадиган ва истеъмол қилинмайдиган ашёлар |
Бир карра фойдаланиш натижасида йўқолиб кетадиган ёки дастлабки ҳолатида мавжуд бўлмай қоладиган ашёлар (хом ашё, ёқилғи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва шу кабилар) истеъмол қилинадиган ашёлар ҳисобланади. | Бир карра фойдаланиш натижасида йўқолиб кетадиган ёки дастлабки ҳолатида мавжуд бўлмай қоладиган ашёлар (хом ашё, ёқилғи, озиқ-овқат маҳсулотлари ва шу кабилар) истеъмол қилинадиган ашёлар ҳисобланади. |
Қайта-қайта фойдаланишга мўлжалланган, бунда ўзининг дастлабки ҳолатини узоқ вақт давомида сақлаб қоладиган ҳамда аста-секин емирилиб борадиган ашёлар (бинолар, ускуналар, транспорт воситалари) истеъмол қилинмайдиган ашёлар ҳисобланади. | Қайта-қайта фойдаланишга мўлжалланган, бунда ўзининг дастлабки ҳолатини узоқ вақт давомида сақлаб қоладиган ҳамда аста-секин емирилиб борадиган ашёлар (бинолар, ускуналар, транспорт воситалари) истеъмол қилинмайдиган ашёлар ҳисобланади. |
90-модда. Асосий ва мансуб ашёлар | 90-модда. Асосий ва мансуб ашёлар |
Фойдаланиш туфайли вужудга келадиган муносабатларнинг моҳияти билан бошқа ашё (мансуб ашё)га боғлиқ мустақил ашё асосий ашё ҳисобланади. | Фойдаланиш туфайли вужудга келадиган муносабатларнинг моҳияти билан бошқа ашё (мансуб ашё)га боғлиқ мустақил ашё асосий ашё ҳисобланади. |
Асосий ашёга хизмат қилиши керак бўлган ва у билан умумий хўжалик вазифаси орқали боғлиқ ашё мансуб ашё ҳисобланади. | Асосий ашёга хизмат қилиши керак бўлган ва у билан умумий хўжалик вазифаси орқали боғлиқ ашё мансуб ашё ҳисобланади. |
Мансуб ашё, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий ашёнинг тақдирига боғлиқ бўлади. | Мансуб ашё, агар қонун ҳужжатлари ёки шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий ашёнинг тақдирига боғлиқ бўлади. |
91-модда. Мураккаб ашёлар | 91-модда. Мураккаб ашёлар |
Агар турли хил ашёлар бирикманинг моҳияти билан белгиланадиган вазифаси бўйича фойдаланиш имконини берадиган яхлит бир бутунни ташкил этса, улар битта ашё (мураккаб ашё) ҳисобланади. | Агар турли хил ашёлар бирикманинг моҳияти билан белгиланадиган вазифаси бўйича фойдаланиш имконини берадиган яхлит бир бутунни ташкил этса, улар битта ашё (мураккаб ашё) ҳисобланади. |
Мураккаб ашё хусусида тузилган битим, агар шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, унинг барча таркибий қисмларига тааллуқли бўлади. | Мураккаб ашё хусусида тузилган битим, агар шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, унинг барча таркибий қисмларига тааллуқли бўлади. |
92-модда. Ҳосил ва даромадларга бўлган ҳуқуқ | 92-модда. Ҳосил ва даромадларга бўлган ҳуқуқ |
Ашёдан келадиган ҳосил ва даромадлар, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ашё эгасига тегишлидир. | Ашёдан келадиган ҳосил ва даромадлар, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ашё эгасига тегишлидир. |
93-модда. Ҳайвонлар | 93-модда. Ҳайвонлар |
Қонунчиликда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мол-мулк тўғрисидаги умумий қоидалар ҳайвонларга нисбатан ҳам қўлланилади. | Қонунчиликда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мол-мулк тўғрисидаги умумий қоидалар ҳайвонларга нисбатан ҳам қўлланилади. |
Ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатда бўлишга йўл қўйилмайди. | Ҳуқуқларни амалга ошириш чоғида ҳайвонлар билан шафқатсиз муносабатда бўлишга йўл қўйилмайди. |
94-модда. Пул (валюта) | 94-модда. Пул (валюта) |
Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир. | Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги сўмдир. |
Сўм ёзиб қўйилган қиймати бўйича қабул қилиниши шарт бўлган қонуний тўлов воситасидир. | Сўм ёзиб қўйилган қиймати бўйича қабул қилиниши шарт бўлган қонуний тўлов воситасидир. |
Тўловлар нақд пул билан ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тарзида амалга оширилади. | Тўловлар нақд пул билан ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тарзида амалга оширилади. |
Ҳисоб-китобларни чет эл валютасида амалга ошириш ҳоллари, тартиби ва шартлари қонунчилик билан белгилаб қўйилади. | Ҳисоб-китобларни чет эл валютасида амалга ошириш ҳоллари, тартиби ва шартлари қонунчилик билан белгилаб қўйилади. |
95-модда. Валюта қимматликлари | 95-модда. Валюта қимматликлари |
Валюта қимматликлари деб ҳисобланадиган мол-мулк турлари ва улар хусусида битимлар тузиш тартиби қонун билан белгилаб қўйилади. | Валюта қимматликлари деб ҳисобланадиган мол-мулк турлари ва улар хусусида битимлар тузиш тартиби қонун билан белгилаб қўйилади. |
Валюта қимматликларига мулк ҳуқуқи умумий асосларда ҳимоя қилинади. | Валюта қимматликларига мулк ҳуқуқи умумий асосларда ҳимоя қилинади. |
96-модда. Қимматли қоғозлар | 96-модда. Қимматли қоғозлар |
Мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатлар қимматли қоғозлар ҳисобланиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади. | Мулкий ҳуқуқларни белгиланган шаклга ва мажбурий реквизитларга амал қилган ҳолда тасдиқловчи ҳужжатлар қимматли қоғозлар ҳисобланиб, уларни тақдим этган тақдирдагина мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш ёки бошқа шахсларга бериш мумкин бўлади. |
Қимматли қоғозлар бошқа шахсга берилиши билан улар томонидан тасдиқланадиган ҳамма ҳуқуқлар ҳам ўша шахсга ўтади. | Қимматли қоғозлар бошқа шахсга берилиши билан улар томонидан тасдиқланадиган ҳамма ҳуқуқлар ҳам ўша шахсга ўтади. |
Қимматли қоғозлар жумласига қуйидагилар киради: облигация, вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, коносамент, акция ҳамда қонунчилик билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар киради. | Қимматли қоғозлар жумласига қуйидагилар киради: облигация, вексель, чек, депозит ва жамғарма сертификатлари, коносамент, акция ҳамда қонунчилик билан қимматли қоғозлар жумласига киритилган бошқа ҳужжатлар киради. |
8-БОБ НОМОДДИЙ НЕЪМАТЛАР | 8-БОБ НОМОДДИЙ НЕЪМАТЛАР |
97-модда. Интеллектуал фаолият натижалари | 97-модда. Интеллектуал фаолият натижалари |
Ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда интеллектуал фаолиятнинг аниқ ифода этилган натижалари ҳамда юридик шахснинг бу натижаларга тенглаштирилган ўзига хос воситалари, ана шу ишлар ёки хизматларни адо этаётган жисмоний ёки юридик шахснинг маҳсулотлари (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳ.к.)га нисбатан фуқаронинг ёки юридик шахснинг мутлақ ҳуқуқи эътироф этилади. | Ушбу Кодекс ва бошқа қонунларда белгиланган ҳолларда ва тартибда интеллектуал фаолиятнинг аниқ ифода этилган натижалари ҳамда юридик шахснинг бу натижаларга тенглаштирилган ўзига хос воситалари, ана шу ишлар ёки хизматларни адо этаётган жисмоний ёки юридик шахснинг маҳсулотлари (фирма номи, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ҳ.к.)га нисбатан фуқаронинг ёки юридик шахснинг мутлақ ҳуқуқи эътироф этилади. |
Мутлақ ҳуқуқ объекти бўлган интеллектуал фаолият натижалари ва ўзига хос воситаларидан учинчи шахслар ҳуқуқ эгасининг рухсати билангина фойдаланишлари мумкин. | Мутлақ ҳуқуқ объекти бўлган интеллектуал фаолият натижалари ва ўзига хос воситаларидан учинчи шахслар ҳуқуқ эгасининг рухсати билангина фойдаланишлари мумкин. |
98-модда. Хизмат ва тижорат сири | 98-модда. Хизмат ва тижорат сири |
Фуқаролик қонунчилиги хизмат ёки тижорат сири бўлган ахборотни, башарти бу ахборот учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ҳақиқий ёки нисбий тижорат қимматига эга бўлган, қонун йўли билан ундан эркин баҳраманд бўлиш мумкин бўлмаган ҳамда ахборот эгаси унинг махфийлигини сақлашга доир чоралар кўрган ҳолларда ҳимоя этади. | Фуқаролик қонунчилиги хизмат ёки тижорат сири бўлган ахборотни, башарти бу ахборот учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ҳақиқий ёки нисбий тижорат қимматига эга бўлган, қонун йўли билан ундан эркин баҳраманд бўлиш мумкин бўлмаган ҳамда ахборот эгаси унинг махфийлигини сақлашга доир чоралар кўрган ҳолларда ҳимоя этади. |
99-модда. Шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар | 99-модда. Шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар |
Шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий дахлсизлиги, ишчанлик обрўси, шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, хусусий ва оилавий сири, номга бўлган ҳуқуқи, тасвирга бўлган ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи, бошқа шахсий номулкий ҳуқуқлар ҳамда туғилганидан бошлаб ёки қонунга мувофиқ фуқарога тегишли бўлган бошқа номоддий неъматлар тортиб олинмайди ва ўзга усул билан бошқа шахсга берилмайди. Вафот этган кишига тегишли бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бошқа шахслар, шу жумладан ҳуқуқ эгасининг ворислари томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя этилиши мумкин. | Шахснинг ҳаёти ва соғлиғи, шаъни ва қадр-қиммати, шахсий дахлсизлиги, ишчанлик обрўси, шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, хусусий ва оилавий сири, номга бўлган ҳуқуқи, тасвирга бўлган ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқи, бошқа шахсий номулкий ҳуқуқлар ҳамда туғилганидан бошлаб ёки қонунга мувофиқ фуқарога тегишли бўлган бошқа номоддий неъматлар тортиб олинмайди ва ўзга усул билан бошқа шахсга берилмайди. Вафот этган кишига тегишли бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий неъматлар қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бошқа шахслар, шу жумладан ҳуқуқ эгасининг ворислари томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя этилиши мумкин. |
100-модда. Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш | 100-модда. Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш |
Фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли. | Фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли. |
Манфаатдор шахсларнинг талабига кўра фуқаронинг шаъни ва қадр-қимматини унинг вафотидан кейин ҳам ҳимоя қилишга йўл қўйилади. | Манфаатдор шахсларнинг талабига кўра фуқаронинг шаъни ва қадр-қимматини унинг вафотидан кейин ҳам ҳимоя қилишга йўл қўйилади. |
Башарти, фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар оммавий-ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, айни шу оммавий-ахборот воситаларида раддия берилиши лозим. | Башарти, фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар оммавий-ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, айни шу оммавий-ахборот воситаларида раддия берилиши лозим. |
Башарти, бундай маълумотлар ташкилотдан олинган ҳужжатда учраса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши керак. | Башарти, бундай маълумотлар ташкилотдан олинган ҳужжатда учраса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши керак. |
Бошқа ҳолларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади. | Бошқа ҳолларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади. |
Фуқаро оммавий ахборот воситаларида унинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситувчи маълумотлар эълон қилинганда у айни ўша оммавий ахборот воситалари орқали чиқиб, ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. | Фуқаро оммавий ахборот воситаларида унинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситувчи маълумотлар эълон қилинганда у айни ўша оммавий ахборот воситалари орқали чиқиб, ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. |
Башарти, суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаса, суд қоидабузарга қонунчиликда белгиланган миқдорда ва тартибда ундириладиган жарима солишга ҳақлидир. Жаримани тўлаш қоидабузарни суднинг ҳал қилув қарорида назарда тутилган ҳаракатларни бажариш вазифасидан озод этмайди. | Башарти, суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаса, суд қоидабузарга қонунчиликда белгиланган миқдорда ва тартибда ундириладиган жарима солишга ҳақлидир. Жаримани тўлаш қоидабузарни суднинг ҳал қилув қарорида назарда тутилган ҳаракатларни бажариш вазифасидан озод этмайди. |
Ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотлар рад этилиши билан бир қаторда уларни тарқатиш оқибатида етказилган зарарлар ва маънавий зиённинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир. | Ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатилган фуқаро бундай маълумотлар рад этилиши билан бир қаторда уларни тарқатиш оқибатида етказилган зарарлар ва маънавий зиённинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир. |
Ушбу моддадаги фуқаронинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоидаси юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя этишга нисбатан ҳам тегишли йўсинда татбиқ этилади. | Ушбу моддадаги фуқаронинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоидаси юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя этишга нисбатан ҳам тегишли йўсинда татбиқ этилади. |
4-кичик бўлим БИТИМЛАР ВА ВАКИЛЛИК | 4-кичик бўлим БИТИМЛАР ВА ВАКИЛЛИК |
9-БОБ БИТИМЛАР | 9-БОБ БИТИМЛАР |
1-§. Битимлар тушунчаси. Турлари ва шакли | 1-§. Битимлар тушунчаси. Турлари ва шакли |
101-модда. Битимлар тушунчаси | 101-модда. Битимлар тушунчаси |
Битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади. | Битимлар деб фуқаролар ва юридик шахсларнинг фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини белгилаш, ўзгартириш ёки бекор қилишга қаратилган ҳаракатларига айтилади. |
102-модда. Битим турлари | 102-модда. Битим турлари |
Битимлар бир тарафлама, икки тарафлама ёки кўп тарафлама (шартномалар) бўлиши мумкин. | Битимлар бир тарафлама, икки тарафлама ёки кўп тарафлама (шартномалар) бўлиши мумкин. |
Битим тузиш учун қонунчиликка ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлса, бундай битим бир тарафлама битим ҳисобланади. | Битим тузиш учун қонунчиликка ёки тарафларнинг келишувига мувофиқ бир тарафнинг хоҳиши зарур ва етарли бўлса, бундай битим бир тарафлама битим ҳисобланади. |
Шартнома тузиш учун икки тараф (икки тарафлама битим) ёки уч ёхуд ундан кўп тараф (кўп тарафлама битим) келишиб хоҳиш билдирган бўлиши керак. | Шартнома тузиш учун икки тараф (икки тарафлама битим) ёки уч ёхуд ундан кўп тараф (кўп тарафлама битим) келишиб хоҳиш билдирган бўлиши керак. |
103-модда. Бир тарафлама битимларни ҳуқуқий тартибга солиш | 103-модда. Бир тарафлама битимларни ҳуқуқий тартибга солиш |
Бир тарафлама битим уни тузган шахс учун бурчлар келтириб чиқаради. У бошқа шахслар учун қонун ҳужжатларида ёки бу шахслар билан келишувда белгиланган ҳоллардагина бурчлар келтириб чиқариши мумкин. | Бир тарафлама битим уни тузган шахс учун бурчлар келтириб чиқаради. У бошқа шахслар учун қонун ҳужжатларида ёки бу шахслар билан келишувда белгиланган ҳоллардагина бурчлар келтириб чиқариши мумкин. |
Бир тарафлама битимларга нисбатан, башарти қонунчиликка, битимнинг табиати ва моҳиятига зид бўлмаса, мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар (ушбу Кодекснинг III бўлими) тегишинча қўлланилади. | Бир тарафлама битимларга нисбатан, башарти қонунчиликка, битимнинг табиати ва моҳиятига зид бўлмаса, мажбуриятлар ва шартномалар тўғрисидаги умумий қоидалар (ушбу Кодекснинг III бўлими) тегишинча қўлланилади. |
104-модда. Шартли битимлар | 104-модда. Шартли битимлар |
Агар тарафлар ҳуқуқ ва бурчларнинг келиб чиқишини юз бериши ёки бермаслиги номаълум бўлган ҳолатга боғлиқ қилиб қўйсалар, битим кечиктириш шарти билан тузилган ҳисобланади. | Агар тарафлар ҳуқуқ ва бурчларнинг келиб чиқишини юз бериши ёки бермаслиги номаълум бўлган ҳолатга боғлиқ қилиб қўйсалар, битим кечиктириш шарти билан тузилган ҳисобланади. |
Агар тарафлар ҳуқуқ ва бурчларнинг бекор бўлишини юз бериши ёки бермаслиги номаълум ҳолатга боғлиқ қилиб қўйсалар, бундай битим бекор бўлиш шарти билан тузилган битим ҳисобланади. | Агар тарафлар ҳуқуқ ва бурчларнинг бекор бўлишини юз бериши ёки бермаслиги номаълум ҳолатга боғлиқ қилиб қўйсалар, бундай битим бекор бўлиш шарти билан тузилган битим ҳисобланади. |
Агар шартнинг юз беришига унинг юз беришидан манфаатдор бўлмаган тараф инсофсизлик билан қаршилик кўрсатган бўлса, бу шарт юз берган деб ҳисобланади. | Агар шартнинг юз беришига унинг юз беришидан манфаатдор бўлмаган тараф инсофсизлик билан қаршилик кўрсатган бўлса, бу шарт юз берган деб ҳисобланади. |
Агар шартнинг юз беришига ушбу шартнинг юз беришидан манфаатдор бўлган тараф инсофсизлик билан ёрдамлашган бўлса, бу шарт содир бўлмаган ҳисобланади. | Агар шартнинг юз беришига ушбу шартнинг юз беришидан манфаатдор бўлган тараф инсофсизлик билан ёрдамлашган бўлса, бу шарт содир бўлмаган ҳисобланади. |
105-модда. Битимларнинг шакли | 105-модда. Битимларнинг шакли |
Битимлар оғзаки ёки ёзма (оддий ёки нотариал тасдиқланган) шаклда тузилади. | Битимлар оғзаки ёки ёзма (оддий ёки нотариал тасдиқланган) шаклда тузилади. |
Сукут сақлаш қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳолларда битим тузишга бўлган хоҳиш-ироданинг ифодаси ҳисобланади. | Сукут сақлаш қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳолларда битим тузишга бўлган хоҳиш-ироданинг ифодаси ҳисобланади. |
106-модда. Битимнинг оғзаки шакли | 106-модда. Битимнинг оғзаки шакли |
Қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида ёзма шакл белгилаб қўйилмаган, жумладан у тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган битим оғзаки тузилиши мумкин. Шахснинг хатти-ҳаракатидан унинг битим тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган ҳолда ҳам бундай битим тузилган ҳисобланади. | Қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида ёзма шакл белгилаб қўйилмаган, жумладан у тузилаётган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган битим оғзаки тузилиши мумкин. Шахснинг хатти-ҳаракатидан унинг битим тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган ҳолда ҳам бундай битим тузилган ҳисобланади. |
Жетон, патта ёки одатда қабул қилинган бошқа белги бериш йўли билан тасдиқланган битим, агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, оғзаки шаклда тузилган битим ҳисобланади. | Жетон, патта ёки одатда қабул қилинган бошқа белги бериш йўли билан тасдиқланган битим, агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, оғзаки шаклда тузилган битим ҳисобланади. |
Ёзма шаклда тузилган шартномани бажаришга қаратилган битимлар, агар қонунчилик ва шартномага зид бўлмаса, тарафларнинг келишувига мувофиқ оғзаки тузилиши мумкин. | Ёзма шаклда тузилган шартномани бажаришга қаратилган битимлар, агар қонунчилик ва шартномага зид бўлмаса, тарафларнинг келишувига мувофиқ оғзаки тузилиши мумкин. |
107-модда. Битимнинг ёзма шакли | 107-модда. Битимнинг ёзма шакли |
Ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак. | Ёзма шаклда тузилган битимни, агар иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, тарафлар ёки уларнинг вакиллари имзолаши керак. |
Агар қонунчиликка ёки иштирокчилардан бирининг талабларига зид бўлмаса, битим тузиш чоғида имзодан факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланилишига йўл қўйилади. | Агар қонунчиликка ёки иштирокчилардан бирининг талабларига зид бўлмаса, битим тузиш чоғида имзодан факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланилишига йўл қўйилади. |
Икки тарафлама битимлар ҳар бирини бераётган тараф имзолайдиган ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш йўли билан тузилиши мумкин. | Икки тарафлама битимлар ҳар бирини бераётган тараф имзолайдиган ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш йўли билан тузилиши мумкин. |
Хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади. | Хатлар, телеграммалар, телефонограммалар, телетайпограммалар, факслар ёки субъектларни ва улар хоҳиш-иродасининг мазмунини ифодалайдиган бошқа ҳужжатларни ўзаро айирбошлаш, агар қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ёзма шаклда тузилган битимга тенглаштирилади. |
Қонунчиликда ва тарафларнинг келишувида битим шакли мос келиши шарт бўлган қўшимча талаблар (муайян шаклдаги бланкада тузилиши, муҳр босиб (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши ва бошқалар) белгилаб қўйилиши ва бу талабларга риоя этмаслик оқибатлари назарда тутилиши мумкин. | Қонунчиликда ва тарафларнинг келишувида битим шакли мос келиши шарт бўлган қўшимча талаблар (муайян шаклдаги бланкада тузилиши, муҳр босиб (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланиши ва бошқалар) белгилаб қўйилиши ва бу талабларга риоя этмаслик оқибатлари назарда тутилиши мумкин. |
Агар фуқаро жисмоний камчилиги, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли битимни шахсан ўзи имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан битимни бошқа фуқаро имзолаши мумкин. Бошқа фуқаронинг имзоси нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан гувоҳлантирилиб, битим тузувчи уни шахсан ўзи имзолай олмаслигининг сабаблари кўрсатилиши шарт. | Агар фуқаро жисмоний камчилиги, касаллиги ёки саводсизлиги туфайли битимни шахсан ўзи имзолай олмаса, унинг илтимосига биноан битимни бошқа фуқаро имзолаши мумкин. Бошқа фуқаронинг имзоси нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан гувоҳлантирилиб, битим тузувчи уни шахсан ўзи имзолай олмаслигининг сабаблари кўрсатилиши шарт. |
Ёзма шаклда тузилган битимни бажарган тараф иккинчи тарафдан ижрони тасдиқловчи ҳужжат талаб қилишга ҳақли. Оғзаки тадбиркорлик битимини бажарган тараф ҳам ана шундай ҳуқуққа эга, тузилган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган битимлар бундан мустасно. | Ёзма шаклда тузилган битимни бажарган тараф иккинчи тарафдан ижрони тасдиқловчи ҳужжат талаб қилишга ҳақли. Оғзаки тадбиркорлик битимини бажарган тараф ҳам ана шундай ҳуқуққа эга, тузилган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган битимлар бундан мустасно. |
108-модда. Битимнинг оддий ёзма шакли | 108-модда. Битимнинг оддий ёзма шакли |
Нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилади: | Нотариал тасдиқланиши талаб этиладиган битимлардан ташқари, қуйидаги битимлар оддий ёзма шаклда тузилади: |
1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари; | 1) юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари; |
2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса — битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар. | 2) фуқаролар ўртасидаги белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса — битим суммасидан қатъи назар, бошқа битимлар. |
Ушбу Кодекснинг 106-моддасига мувофиқ оғзаки тузилиши мумкин бўлган битимлар учун оддий ёзма шаклга риоя этиш талаб қилинмайди. | Ушбу Кодекснинг 106-моддасига мувофиқ оғзаки тузилиши мумкин бўлган битимлар учун оддий ёзма шаклга риоя этиш талаб қилинмайди. |
109-модда. Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик оқибатлари | 109-модда. Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик оқибатлари |
Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. | Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади. |
Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар. | Тарафлар битимнинг тузилганлигини, мазмуни ёки бажарилганлигини ёзма ёки бошқа далиллар билан тасдиқлашга ҳақлидирлар. |
Қонунда ёки тарафларнинг келишувида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолларда битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. | Қонунда ёки тарафларнинг келишувида тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолларда битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. |
110-модда. Битимларни нотариал тасдиқлаш | 110-модда. Битимларни нотариал тасдиқлаш |
Битимни нотариал тасдиқлаш ушбу Кодекснинг 107-моддаси талабларига мос келадиган ҳужжатда нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан тасдиқловчи устхат ёзиб қўйиш йўли билан амалга оширилади. | Битимни нотариал тасдиқлаш ушбу Кодекснинг 107-моддаси талабларига мос келадиган ҳужжатда нотариус ёки бундай нотариал ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс томонидан тасдиқловчи устхат ёзиб қўйиш йўли билан амалга оширилади. |
Қуйидаги ҳолларда битимларни нотариал тасдиқлаш шарт: | Қуйидаги ҳолларда битимларни нотариал тасдиқлаш шарт: |
1) қонунда кўрсатилган ҳолларда; | 1) қонунда кўрсатилган ҳолларда; |
2) тарафлардан бирининг талаби бўйича. | 2) тарафлардан бирининг талаби бўйича. |
111-модда. Битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш | 111-модда. Битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш |
Ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. | Ер участкалари ва бошқа кўчмас мол-мулк билан боғлиқ битимлар (бошқа шахсга бериш, ипотека, узоқ муддатли ижара, меросни қабул қилиб олиш ва бошқалар) давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. |
Кўчмас мол-мулк хусусида тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш ва тегишли реестрларни юритиш тартиби қонунчилик билан белгиланади. | Кўчмас мол-мулк хусусида тузилган битимларни рўйхатдан ўтказиш ва тегишли реестрларни юритиш тартиби қонунчилик билан белгиланади. |
Қонунчиликда муайян турдаги кўчар мол-мулк хусусида тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгилаб қўйилиши мумкин. | Қонунчиликда муайян турдаги кўчар мол-мулк хусусида тузиладиган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш белгилаб қўйилиши мумкин. |
112-модда. Битимнинг нотариал шаклига ва уни рўйхатдан ўтказиш талабига риоя қилмасликнинг оқибатлари | 112-модда. Битимнинг нотариал шаклига ва уни рўйхатдан ўтказиш талабига риоя қилмасликнинг оқибатлари |
Битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. | Битимнинг нотариал шаклига ёки уни давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай битим ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди. |
Агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса — битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳақлидир. Бу ҳолда битимни кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб қилинмайди. | Агар тарафлардан бири нотариал тасдиқлаш талаб қилинадиган битимни тўла ёки қисман бажарган бўлса, иккинчи тараф эса — битимни нотариал расмийлаштиришдан бош тортса, суд битимни бажарган тарафнинг талаби бўйича уни ҳақиқий деб ҳисоблашга ҳақлидир. Бу ҳолда битимни кейинчалик нотариал расмийлаштириш талаб қилинмайди. |
Агар давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим керакли шаклда тузилган бўлиб, аммо тарафлардан бири уни рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, суд бошқа тарафнинг талаби билан битимни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Бундай ҳолда битим суд қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. | Агар давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим керакли шаклда тузилган бўлиб, аммо тарафлардан бири уни рўйхатдан ўтказишдан бош тортса, суд бошқа тарафнинг талаби билан битимни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли. Бундай ҳолда битим суд қарорига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади. |
2-§. Битимларнинг ҳақиқий эмаслиги | 2-§. Битимларнинг ҳақиқий эмаслиги |
113-модда. Низоли ва ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар | 113-модда. Низоли ва ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлар |
Битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). | Битим ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда белгилаб қўйилган асосларга кўра, суд ҳақиқий эмас деб топганлиги сабабли (низоли битим) ёки бундай деб топилишидан қатъи назар, ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим). |
Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. | Низоли битимни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги талабни ушбу Кодексда кўрсатилган шахслар қўйишлари мумкин. |
Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. | Ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатларини қўлланиш тўғрисидаги талабни ҳар қандай манфаатдор шахс қўйиши мумкин. Суд бундай оқибатларни ўз ташаббуси билан қўллашга ҳақли. |
114-модда. Битимлар ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари тўғрисидаги умумий қоидалар | 114-модда. Битимлар ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари тўғрисидаги умумий қоидалар |
Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. | Ҳақиқий бўлмаган битим унинг ҳақиқий эмаслиги билан боғлиқ бўлган оқибатлардан ташқари бошқа юридик оқибатларга олиб келмайди ва у тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий эмасдир. |
Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. | Битим ҳақиқий бўлмаганида тарафларнинг ҳар бири бошқасига битим бўйича олган ҳамма нарсани қайтариб бериши, олинган нарсани аслича (шу жумладан олинган нарса мол-мулкдан фойдаланиш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизмат билан ифодаланганда) қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса, агар битим ҳақиқий эмаслигининг бошқа оқибатлари қонунда назарда тутилган бўлмаса, унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. |
Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу битимни тузиш натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилади. Бундай битимни ижро этиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланади. Коррупцияга йўл қўйилган ҳолда тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, бундай битимни тузиш натижасида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрни айбдор шахслар томонидан суд тартибида қопланади. | |
115-модда. Битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик | 115-модда. Битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик |
Битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. | Битимнинг қонун талаб қиладиган шаклига риоя этмаслик қонунда тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳолдагина унинг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. |
116-модда. Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги | 116-модда. Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ бўлмаган битимнинг ҳақиқий эмаслиги |
Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. | Қонунчиликнинг талабларига мувофиқ келмайдиган мазмундаги битим, шунингдек ҳуқуқ-тартибот ёки ахлоқ асосларига атайин қарши мақсадда тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. |
Коррупцияга, шу жумладан манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда тузилган битим суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади. | |
117-модда. Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахс томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги | 117-модда. Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахс томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги |
Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахс томонидан тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас, ушбу Кодекс 29-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган битимлар бундан мустасно. | Ўн тўрт ёшга тўлмаган шахс томонидан тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас, ушбу Кодекс 29-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган битимлар бундан мустасно. |
Бундай битимдаги тарафларнинг ҳар бири битим бўйича олган ҳамма нарсани иккинчи тарафга қайтариб бериши, олинган нарсани асл ҳолида қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса — унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Бундан ташқари, муомалага лаёқатли тараф, агар иккинчи тарафнинг муомалага лаёқатсизлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, иккинчи тарафга у кўрган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт. | Бундай битимдаги тарафларнинг ҳар бири битим бўйича олган ҳамма нарсани иккинчи тарафга қайтариб бериши, олинган нарсани асл ҳолида қайтариб бериш мумкин бўлмаганида эса — унинг қийматини пул билан тўлаши шарт. Бундан ташқари, муомалага лаёқатли тараф, агар иккинчи тарафнинг муомалага лаёқатсизлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, иккинчи тарафга у кўрган ҳақиқий зарарни тўлаши шарт. |
118-модда. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахс томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги | 118-модда. Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахс томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги |
Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахс томонидан ушбу Кодекснинг 27-моддасига мувофиқ унинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг розилиги талаб қилинадиган ҳолларда уларнинг розилигисиз тузилган битим ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар бундай битим ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. | Ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаган шахс томонидан ушбу Кодекснинг 27-моддасига мувофиқ унинг ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг розилиги талаб қилинадиган ҳолларда уларнинг розилигисиз тузилган битим ота-онаси, фарзандликка олувчилари ёки ҳомийсининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Агар бундай битим ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. |
Бу модданинг қоидалари ушбу Кодекс 22-моддасининг иккинчи қисми ва 28-моддасида назарда тутилган ҳолларда тўла муомала лаёқатига эга бўлган вояга етмаганларга нисбатан тадбиқ этилмайди. | Бу модданинг қоидалари ушбу Кодекс 22-моддасининг иккинчи қисми ва 28-моддасида назарда тутилган ҳолларда тўла муомала лаёқатига эга бўлган вояга етмаганларга нисбатан тадбиқ этилмайди. |
119-модда. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги | 119-модда. Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги |
Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. | Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган битим ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Бундай битимга нисбатан ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. |
120-модда. Муомала лаёқати чекланган фуқаро томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги | 120-модда. Муомала лаёқати чекланган фуқаро томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги |
Спиртли ичимликларни ёки гиёҳванд воситаларни суиистеъмол қилиш оқибатида муомала лаёқати чекланган фуқаро томонидан ҳомийсининг розилигисиз тузилган битимни суд ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Агар бундай битим ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. | Спиртли ичимликларни ёки гиёҳванд воситаларни суиистеъмол қилиш оқибатида муомала лаёқати чекланган фуқаро томонидан ҳомийсининг розилигисиз тузилган битимни суд ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. Агар бундай битим ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. |
Бу модданинг қоидалари ушбу Кодекс 29-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тузилган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган майда маиший битимларга тааллуқли бўлмайди. | Бу модданинг қоидалари ушбу Кодекс 29-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ тузилган вақтнинг ўзидаёқ бажариладиган майда маиший битимларга тааллуқли бўлмайди. |
121-модда. Ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқаро томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги | 121-модда. Ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган фуқаро томонидан тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги |
Гарчи муомалага лаёқатли бўлса-да, бироқ битим тузиш вақтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган фуқаро томонидан тузилган битим шу фуқаронинг ёки ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бундай битимни тузиш натижасида бузилган бошқа шахсларнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. | Гарчи муомалага лаёқатли бўлса-да, бироқ битим тузиш вақтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган ҳолатда бўлган фуқаро томонидан тузилган битим шу фуқаронинг ёки ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бундай битимни тузиш натижасида бузилган бошқа шахсларнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. |
Кейинчалик муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган битимни, агар битимни тузиш пайтида фуқаро ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаганлиги ёки уларни бошқара олмаганлиги исботланган бўлса, унинг васийси қилган даъвога мувофиқ суд ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. | Кейинчалик муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро томонидан тузилган битимни, агар битимни тузиш пайтида фуқаро ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаганлиги ёки уларни бошқара олмаганлиги исботланган бўлса, унинг васийси қилган даъвога мувофиқ суд ҳақиқий эмас деб топиши мумкин. |
Агар битим ушбу модда асосида ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. | Агар битим ушбу модда асосида ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, ушбу Кодекс 117-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. |
Бундан ташқари, битим тузиш пайтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаган ёки уларни бошқара олмаган тарафга иккинчи тараф, агар у ўзи билан битим тузган фуқаронинг бундай ҳолатда эканлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, қилинган харажатларни, йўқотилган мол-мулкнинг ёки унга етказилган шикастнинг ҳақини тўлаши керак. | Бундан ташқари, битим тузиш пайтида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмаган ёки уларни бошқара олмаган тарафга иккинчи тараф, агар у ўзи билан битим тузган фуқаронинг бундай ҳолатда эканлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, қилинган харажатларни, йўқотилган мол-мулкнинг ёки унга етказилган шикастнинг ҳақини тўлаши керак. |
122-модда. Янглишиш таъсирида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги | 122-модда. Янглишиш таъсирида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги |
Жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида тузилган битим янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. | Жиддий аҳамиятга эга бўлган янглишиш таъсирида тузилган битим янглишиш таъсирида ҳаракат қилган тарафнинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. |
Битимнинг табиати, унинг нарсасининг ўз вазифаси бўйича фойдаланиш имкониятини анча пасайтирадиган ўхшашлиги ёки сифати ҳақида янглишиш жиддий аҳамиятга эгадир. Битимнинг сабаблари хусусида янглишиш жиддий аҳамиятга эга эмас. | Битимнинг табиати, унинг нарсасининг ўз вазифаси бўйича фойдаланиш имкониятини анча пасайтирадиган ўхшашлиги ёки сифати ҳақида янглишиш жиддий аҳамиятга эгадир. Битимнинг сабаблари хусусида янглишиш жиддий аҳамиятга эга эмас. |
Агар битим янглишиш таъсирида тузилганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. | Агар битим янглишиш таъсирида тузилганлиги туфайли ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу Кодекс 114-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади. |
Бундан ташқари, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф янглишиш иккинчи тарафнинг айби билан юз берганлигини исботлай олса, иккинчи тарафдан ўзига етказилган ҳақиқий зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар бу ҳол исботланмаса, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф иккинчи тарафнинг талаби билан, башарти ҳатто янглишиш янглишган тарафга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра юз берган бўлса ҳам, етказилган ҳақиқий зарарни унга тўлаши шарт. | Бундан ташқари, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф янглишиш иккинчи тарафнинг айби билан юз берганлигини исботлай олса, иккинчи тарафдан ўзига етказилган ҳақиқий зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. Агар бу ҳол исботланмаса, ўз даъвосига кўра битим ҳақиқий эмас деб топилган тараф иккинчи тарафнинг талаби билан, башарти ҳатто янглишиш янглишган тарафга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра юз берган бўлса ҳам, етказилган ҳақиқий зарарни унга тўлаши шарт. |
123-модда. Алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги | 123-модда. Алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши ёки оғир ҳолатлар юз бериши таъсирида тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги |
Алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. | Алдаш, зўрлик, қўрқитиш, бир тараф вакилининг иккинчи тараф билан ёмон ниятда келишиши таъсирида тузилган битим, шунингдек фуқаро оғир ҳолатлар юз бериши туфайли ўзи учун ўта ноқулай шартлар билан тузишга мажбур бўлган, иккинчи тараф эса бундан фойдаланиб қолган битим (асоратли битим) жабрланувчининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. |
Агар битим юқорида кўрсатилган асослардан бирига кўра ҳақиқий эмас деб топилса, иккинчи тараф жабрланувчига унинг битим бўйича бажарган ҳамма нарсасини қайтариб бериши керак, олинган нарсани асл ҳолида қайтаришнинг иложи бўлмаганида эса — унинг қийматини пул билан тўлаши керак. Жабрланувчи битим бўйича иккинчи тарафдан олган мол-мулк, шунингдек иккинчи тарафга топширилган нарса эвазига ўзига тегишли бўлган мол-мулк давлат даромадига ўтказилади. Мол-мулкни асл ҳолида давлат даромадига ўтказиш мумкин бўлмаса, унинг қиймати пул билан ундириб олинади. Бундан ташқари, жабрланувчига иккинчи тараф унинг қилган харажатларини, унинг мол-мулки йўқотилиши ёки бузилиши натижасида етказилган зарарни тўлайди. | Агар битим юқорида кўрсатилган асослардан бирига кўра ҳақиқий эмас деб топилса, иккинчи тараф жабрланувчига унинг битим бўйича бажарган ҳамма нарсасини қайтариб бериши керак, олинган нарсани асл ҳолида қайтаришнинг иложи бўлмаганида эса — унинг қийматини пул билан тўлаши керак. Жабрланувчи битим бўйича иккинчи тарафдан олган мол-мулк, шунингдек иккинчи тарафга топширилган нарса эвазига ўзига тегишли бўлган мол-мулк давлат даромадига ўтказилади. Мол-мулкни асл ҳолида давлат даромадига ўтказиш мумкин бўлмаса, унинг қиймати пул билан ундириб олинади. Бундан ташқари, жабрланувчига иккинчи тараф унинг қилган харажатларини, унинг мол-мулки йўқотилиши ёки бузилиши натижасида етказилган зарарни тўлайди. |
124-модда. Қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги | 124-модда. Қалбаки ва кўзбўямачилик учун тузилган битимнинг ҳақиқий эмаслиги |
Юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. | Юридик оқибатлар туғдириш нияти бўлмаган ҳолда, номигагина тузилган битим (қалбаки битим) ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. |
Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади. | Агар битим бошқа битимни ниқоблаш мақсадида тузилган бўлса (кўзбўямачилик битими), тарафлар ҳақиқатда назарда тутган битимга доир қоидалар қўлланилади. |
125-модда. Юридик шахс ҳуқуқий лаёқатидан ташқарига чиқадиган битимнинг ҳақиқий эмаслиги | 125-модда. Юридик шахс ҳуқуқий лаёқатидан ташқарига чиқадиган битимнинг ҳақиқий эмаслиги |
Юридик шахс томонидан унинг устав мақсадларига зид ҳолда тузилган ёки тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битим унинг муассиси (иштирокчиси) ёки ваколатли давлат органининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. | Юридик шахс томонидан унинг устав мақсадларига зид ҳолда тузилган ёки тегишли фаолият билан шуғулланишга лицензияси бўлмаган юридик шахс томонидан тузилган битим унинг муассиси (иштирокчиси) ёки ваколатли давлат органининг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. |
126-модда. Битим тузиш ваколатларини чеклаш оқибатлари | 126-модда. Битим тузиш ваколатларини чеклаш оқибатлари |
Агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. | Агар шахснинг битим тузиш ваколатлари шартнома билан ёки юридик шахс ваколатлари унинг таъсис ҳужжатлари билан ишончномада, қонунда белгилаб қўйилганига нисбатан ёинки битим тузилаётган вазиятдан аниқ кўриниб турган деб ҳисобланиши мумкин бўлган ваколатларига нисбатан чеклаб қўйилган бўлса ва битимни тузиш пайтида бундай шахс ёки орган ана шу чеклашлар доирасидан чиқиб кетган бўлсалар, битимдаги иккинчи тараф мазкур чеклашларни билган ёки олдиндан билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳоллардагина битим чеклаш белгиланишидан манфаатдор бўлган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. |
127-модда. Битимнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиш пайти | 127-модда. Битимнинг ҳақиқий эмас деб ҳисобланиш пайти |
Ҳақиқий эмас деб топилган битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас ҳисобланади. Битимнинг мазмунидан унинг фақат келажак вақт учун бекор қилиниши мумкинлиги англашилса, ҳақиқий эмас деб топилган битим келажак вақт учун ҳаракатдан тўхтайди. | Ҳақиқий эмас деб топилган битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас ҳисобланади. Битимнинг мазмунидан унинг фақат келажак вақт учун бекор қилиниши мумкинлиги англашилса, ҳақиқий эмас деб топилган битим келажак вақт учун ҳаракатдан тўхтайди. |
128-модда. Битимнинг бир қисми ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари | 128-модда. Битимнинг бир қисми ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари |
Битимнинг бир қисми ҳақиқий саналмаслиги битимга ҳақиқий саналмаган қисм қўшилмаса ҳам у тузилган бўлар эди, деб тахмин қилиш мумкин бўлса, унинг бошқа қисмларининг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлмайди. | Битимнинг бир қисми ҳақиқий саналмаслиги битимга ҳақиқий саналмаган қисм қўшилмаса ҳам у тузилган бўлар эди, деб тахмин қилиш мумкин бўлса, унинг бошқа қисмларининг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлмайди. |
10-БОБ ВАКИЛЛИК ВА ИШОНЧНОМА | 10-БОБ ВАКИЛЛИК ВА ИШОНЧНОМА |
129-модда. Вакиллик | 129-модда. Вакиллик |
Ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. | Ишончномага, қонунга, суд қарорига ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган ваколат билан бир шахс (вакил) томонидан бошқа шахс (ваколат берувчи) номидан тузилган битим ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. |
Ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимни, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди. | Ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган битимни, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа битимларни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди. |
Вакил ўзига ваколат берган шахс номидан шахсан ўзига нисбатан ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам битимлар тузиши мумкин эмас, тижорат вакиллиги бўлган ҳоллар бундан мустасно. | Вакил ўзига ваколат берган шахс номидан шахсан ўзига нисбатан ҳам, у айни бир вақтда вакили бўлган бошқа шахсга нисбатан ҳам битимлар тузиши мумкин эмас, тижорат вакиллиги бўлган ҳоллар бундан мустасно. |
130-модда. Муомалага лаёқатли шахслар номидан вакиллик қилиш | 130-модда. Муомалага лаёқатли шахслар номидан вакиллик қилиш |
Муомалага лаёқатли шахслар ўзлари танлаган вакиллар орқали битимлар тузишлари мумкин, битим ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган ҳоллар, шунингдек қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. | Муомалага лаёқатли шахслар ўзлари танлаган вакиллар орқали битимлар тузишлари мумкин, битим ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган ҳоллар, шунингдек қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. |
131-модда. Муомалага лаёқатсиз шахслар номидан вакиллик қилиш | 131-модда. Муомалага лаёқатсиз шахслар номидан вакиллик қилиш |
Муомалага лаёқатсиз фуқаролар номидан битимларни уларнинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари ва васийлари тузадилар. | Муомалага лаёқатсиз фуқаролар номидан битимларни уларнинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари ва васийлари тузадилар. |
132-модда. Ваколатсиз вакиллик | 132-модда. Ваколатсиз вакиллик |
Вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади. | Вакил қилинмаган шахс томонидан бошқа шахс номидан тузилган ёки ваколатлардан ташқари чиқиб тузилган битим ваколат берган шахс ушбу битимни кейинчалик маъқуллаган тақдирдагина унинг учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Битим тузишга ваколат берган шахс битимнинг ижрога қабул қилинганлигидан гувоҳлик берувчи ҳаракатлар қилган ҳолда ҳам бундай битим маъқулланган ҳисобланади. |
Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради. | Битим тузишга ваколат берган шахс томонидан битимнинг кейинчалик маъқулланиши уни тузилган пайтидан бошлаб ҳақиқий битимга айлантиради. |
133-модда. Тижорат вакиллиги | 133-модда. Тижорат вакиллиги |
Тадбиркорлар шартномалар тузаётганида улар номидан доимо ва мустақил суратда вакиллик қилувчи шахс (тижорат вакили) вакилнинг ваколатлари кўрсатилган ёзма шартнома асосида, бундай ваколатлар кўрсатилмаган тақдирда эса — ишончнома асосида ҳам иш олиб боради. | Тадбиркорлар шартномалар тузаётганида улар номидан доимо ва мустақил суратда вакиллик қилувчи шахс (тижорат вакили) вакилнинг ваколатлари кўрсатилган ёзма шартнома асосида, бундай ваколатлар кўрсатилмаган тақдирда эса — ишончнома асосида ҳам иш олиб боради. |
Тижорат вакили ўзининг иштирокида тузилган шартномадаги турли тарафларнинг манфаатларини фақат бу тарафларнинг розилиги билан ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллардагина айни бир вақтда ифодалаши мумкин. | Тижорат вакили ўзининг иштирокида тузилган шартномадаги турли тарафларнинг манфаатларини фақат бу тарафларнинг розилиги билан ҳамда қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳоллардагина айни бир вақтда ифодалаши мумкин. |
Агар тарафлар билан тузилган битимда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тижорат вакили шартлашилган ҳақни ва топшириқни бажариш вақтида қилган чиқимларини тенг улушларда тўлашни шартномадаги тарафлардан талаб қилишга ҳақли. | Агар тарафлар билан тузилган битимда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тижорат вакили шартлашилган ҳақни ва топшириқни бажариш вақтида қилган чиқимларини тенг улушларда тўлашни шартномадаги тарафлардан талаб қилишга ҳақли. |
Тижорат вакили ўзига берилган топшириқни бажариб бўлганидан кейин ҳам савдо битимлари тўғрисида ўзига маълум бўлган маълумотларни сир сақлаши шарт. | Тижорат вакили ўзига берилган топшириқни бажариб бўлганидан кейин ҳам савдо битимлари тўғрисида ўзига маълум бўлган маълумотларни сир сақлаши шарт. |
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларидаги тижорат вакиллигининг хусусиятлари қонунчилик билан белгиланади. | Тадбиркорлик фаолиятининг айрим соҳаларидаги тижорат вакиллигининг хусусиятлари қонунчилик билан белгиланади. |
134-модда. Ишончнома | 134-модда. Ишончнома |
Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради. | Бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланади. Ишончли вакил ўзига ишончнома билан берилган ваколатлар доирасида иш олиб боради. |
Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин. | Юридик шахс номидан, шунингдек юридик шахсга ҳам ишончнома фақат юридик шахснинг уставида (низомида) кўрсатилган фаолият мақсадларига зид бўлмаган битимларни тузиш учунгина берилиши мумкин. |
135-модда. Ишончноманинг шакли | 135-модда. Ишончноманинг шакли |
Ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаштирилади. | Ишончнома оддий ёзма шаклда ёки нотариал шаклда расмийлаштирилади. |
Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, ушбу Кодекснинг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар ва қонунчилик билан ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган бошқа ҳоллар бундан мустасно. | Нотариал шаклни талаб қилувчи битимларни тузиш ёхуд юридик шахсларга нисбатан ҳаракатларни амалга ошириш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак, ушбу Кодекснинг 136, 137, 138-моддаларида назарда тутилган ҳоллар ва қонунчилик билан ишончноманинг ўзгача шакли белгилаб қўйилган бошқа ҳоллар бундан мустасно. |
136-модда. Нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилган ишончномалар | 136-модда. Нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилган ишончномалар |
Қуйидагилар нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилади: | Қуйидагилар нотариал тасдиқланган ишончномаларга тенглаштирилади: |
госпиталларда, санаторийларда ва бошқа ҳарбий-даволаш муассасаларида даволанаётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг шу муассасаларнинг бошлиқлари, уларнинг тиббий қисм бўйича ўринбосарлари, катта ва навбатчи шифокорлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно; | госпиталларда, санаторийларда ва бошқа ҳарбий-даволаш муассасаларида даволанаётган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда бошқа шахсларнинг шу муассасаларнинг бошлиқлари, уларнинг тиббий қисм бўйича ўринбосарлари, катта ва навбатчи шифокорлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно; |
ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, муассасалар ҳамда ҳарбий ўқув юртлари жойлашган, нотариал идоралар ва нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа органлар бўлмаган пунктларда эса — ишчи ва хизматчиларнинг, улар оилаларининг ва ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг шу қисм, қўшилма, муассаса ва ўқув юртларининг командирлари (бошлиқлари) томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно; | ҳарбий хизматчиларнинг, ҳарбий қисмлар, қўшилмалар, муассасалар ҳамда ҳарбий ўқув юртлари жойлашган, нотариал идоралар ва нотариал ҳаракатларни амалга оширувчи бошқа органлар бўлмаган пунктларда эса — ишчи ва хизматчиларнинг, улар оилаларининг ва ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг шу қисм, қўшилма, муассаса ва ўқув юртларининг командирлари (бошлиқлари) томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно; |
озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлган ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно. | озодликдан маҳрум қилиш жойларида бўлган ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг тегишли муассасалар бошлиқлари томонидан тасдиқланган ишончномалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш ва тасарруф этиш ҳақидаги ишончномалар бундан мустасно. |
137-модда. Ишончноманинг бошқа шакллари | 137-модда. Ишончноманинг бошқа шакллари |
Хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек банк муассасаларидан суммаларни олиш ҳақидаги ишончнома ваколат берувчи ишлайдиган ёки ўқийдиган ташкилот, у яшайдиган уйга хизмат кўрсатувчи уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти, ўзининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёхуд фуқаро даволанишда бўлган даволаш муассасасининг маъмурияти томонидан тасдиқланиши мумкин. | Хат-хабарларни, шу жумладан пул ва посилкаларни олишга, иш ҳақини ҳамда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларни олишга, муаллифлар ва ихтирочиларга тўланадиган ҳақларни, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларни, шунингдек банк муассасаларидан суммаларни олиш ҳақидаги ишончнома ваколат берувчи ишлайдиган ёки ўқийдиган ташкилот, у яшайдиган уйга хизмат кўрсатувчи уй-жойдан фойдаланиш ташкилоти, ўзининг яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёхуд фуқаро даволанишда бўлган даволаш муассасасининг маъмурияти томонидан тасдиқланиши мумкин. |
138-модда. Юридик шахснинг ишончномаси | 138-модда. Юридик шахснинг ишончномаси |
Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) босилади. | Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) босилади. |
Давлат мулкига асосланган юридик шахс номидан пул ва бошқа мулкий бойликларни олиш ёки топшириш учун бериладиган ишончнома шу юридик шахснинг бош (катта) бухгалтери томонидан ҳам имзоланиши керак. Банкда операцияларни амалга оширишга ишончнома бериш тартиби ва унинг шакли қонунчилик билан белгилаб қўйилади. | Давлат мулкига асосланган юридик шахс номидан пул ва бошқа мулкий бойликларни олиш ёки топшириш учун бериладиган ишончнома шу юридик шахснинг бош (катта) бухгалтери томонидан ҳам имзоланиши керак. Банкда операцияларни амалга оширишга ишончнома бериш тартиби ва унинг шакли қонунчилик билан белгилаб қўйилади. |
139-модда. Ишончноманинг муддати | 139-модда. Ишончноманинг муддати |
Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. | Ишончнома кўпи билан уч йил муддатга берилиши мумкин. Агар ишончномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у берилган кундан бошлаб бир йил мобайнида ўз кучини сақлайди. |
Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас. | Берилган куни кўрсатилмаган ишончнома ҳақиқий эмас. |
Нотариус томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс томонидан бекор қилингунича ўз кучини сақлайди. | Нотариус томонидан тасдиқланиб, Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ҳаракатларни амалга оширишга мўлжалланган, амал қилиш муддати кўрсатилмаган ишончнома уни берган шахс томонидан бекор қилингунича ўз кучини сақлайди. |
140-модда. Ишончнома бўйича ваколатларни бошқа шахсга бериш (бошқа шахсга ўтказиш) | 140-модда. Ишончнома бўйича ваколатларни бошқа шахсга бериш (бошқа шахсга ўтказиш) |
Ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин. | Ишончнома берилган шахс ўз ваколатидаги ҳаракатларни шахсан амалга ошириши шарт. Башарти, унга ишончнома билан ваколат берилган бўлса ёки уни ишончнома берган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилишга шароит мажбур қилса, у ҳаракатларни амалга оширишни бошқа шахсга ўтказиши мумкин. |
Бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончноманинг амал қилиш муддати унинг берилишига асос бўлган асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошиб кетиши мумкин эмас. | Бошқа шахсга ўтказиш бўйича берилган ишончноманинг амал қилиш муддати унинг берилишига асос бўлган асосий ишончноманинг амал қилиш муддатидан ошиб кетиши мумкин эмас. |
Ваколатларини бошқага берган шахс ишончнома берган шахсга буни маълум қилиши ҳамда мазкур шахс ва унинг яшаш жойи тўғрисидаги зарур маълумотларни хабар қилиши керак. Мазкур бурчлар бажарилмаса, ўз ваколатларини бошқага берган шахс ундан ваколат олган шахснинг ҳаракатлари учун худди ўзининг ҳаракатлари каби жавобгар бўлади. | Ваколатларини бошқага берган шахс ишончнома берган шахсга буни маълум қилиши ҳамда мазкур шахс ва унинг яшаш жойи тўғрисидаги зарур маълумотларни хабар қилиши керак. Мазкур бурчлар бажарилмаса, ўз ваколатларини бошқага берган шахс ундан ваколат олган шахснинг ҳаракатлари учун худди ўзининг ҳаракатлари каби жавобгар бўлади. |
141-модда. Ишончноманинг бекор бўлиши | 141-модда. Ишончноманинг бекор бўлиши |
Ишончноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: | Ишончноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: |
1) ишончнома муддатининг тамом бўлиши; | 1) ишончнома муддатининг тамом бўлиши; |
2) ишончнома берган шахснинг уни бекор қилиши; | 2) ишончнома берган шахснинг уни бекор қилиши; |
3) ишончнома берилган шахснинг бош тортиши; | 3) ишончнома берилган шахснинг бош тортиши; |
4) номидан ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши; | 4) номидан ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши; |
5) номига ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши; | 5) номига ишончнома берилган юридик шахс фаолиятининг тўхтатилиши; |
6) ишончнома берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши; | 6) ишончнома берган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши; |
7) ишончнома олган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши. | 7) ишончнома олган фуқаронинг муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб ҳисобланиши, ёхуд унинг вафот этиши. |
Ишончнома берган шахс истаган вақтда ишончномани бекор қилиши, ишончнома берилган шахс эса — ундан воз кечиши мумкин. Бу ҳуқуқдан воз кечиш ҳақидаги битим ҳақиқий эмас. | Ишончнома берган шахс истаган вақтда ишончномани бекор қилиши, ишончнома берилган шахс эса — ундан воз кечиши мумкин. Бу ҳуқуқдан воз кечиш ҳақидаги битим ҳақиқий эмас. |
Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлиши билан уни бошқа шахсга ўтказиш ҳам ўз кучини йўқотади. | Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлиши билан уни бошқа шахсга ўтказиш ҳам ўз кучини йўқотади. |
142-модда. Ишончноманинг бекор бўлганлиги ҳақида шахсларга хабар бериш | 142-модда. Ишончноманинг бекор бўлганлиги ҳақида шахсларга хабар бериш |
Ишончнома берган шахс унинг бекор бўлганлиги ҳақида ишончнома олган шахсни, шунингдек ишончнома қаратилган ўзига маълум учинчи шахсларни ҳам хабардор қилиши шарт. Ишончнома ушбу Кодекс 141-моддаси биринчи қисмининг 4-7-бандларида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинган ҳолларда ишончнома берган шахснинг ҳуқуқий ворислари зиммасига ҳам шундай вазифа юклатилади. | Ишончнома берган шахс унинг бекор бўлганлиги ҳақида ишончнома олган шахсни, шунингдек ишончнома қаратилган ўзига маълум учинчи шахсларни ҳам хабардор қилиши шарт. Ишончнома ушбу Кодекс 141-моддаси биринчи қисмининг 4-7-бандларида назарда тутилган асослар бўйича бекор қилинган ҳолларда ишончнома берган шахснинг ҳуқуқий ворислари зиммасига ҳам шундай вазифа юклатилади. |
143-модда. Ишончнома олган шахснинг ишончнома бекор бўлганидан кейин қилган ҳаракатлари | 143-модда. Ишончнома олган шахснинг ишончнома бекор бўлганидан кейин қилган ҳаракатлари |
Ишончнома олган шахснинг ишончнома бекор бўлганлигини билгунча ёки билиши лозим бўлгунича қилган ҳаракатлари ишончнома берган шахс ёки унинг ҳуқуқий ворислари учун учинчи шахсларга нисбатан ўз кучини сақлаб қолади. | Ишончнома олган шахснинг ишончнома бекор бўлганлигини билгунча ёки билиши лозим бўлгунича қилган ҳаракатлари ишончнома берган шахс ёки унинг ҳуқуқий ворислари учун учинчи шахсларга нисбатан ўз кучини сақлаб қолади. |
Ишончнома олган шахснинг ишончнома бекор бўлганлигини билган ёки билиши лозим бўлганидан кейин қилган ҳаракатлари ишончнома берган шахс учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтирмайди. | Ишончнома олган шахснинг ишончнома бекор бўлганлигини билган ёки билиши лозим бўлганидан кейин қилган ҳаракатлари ишончнома берган шахс учун ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтирмайди. |
Агар учинчи шахс ишончноманинг амал қилиши бекор бўлганлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, ушбу модданинг қоидалари қўлланилмайди. | Агар учинчи шахс ишончноманинг амал қилиши бекор бўлганлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, ушбу модданинг қоидалари қўлланилмайди. |
144-модда. Ишончномани қайтариш мажбурияти | 144-модда. Ишончномани қайтариш мажбурияти |
Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлганидан кейин ишончнома олган шахс ёки унинг меросхўрлари (ҳуқуқий ворислари) дарҳол ишончномани қайтариб беришлари шарт. | Ишончноманинг амал қилиши бекор бўлганидан кейин ишончнома олган шахс ёки унинг меросхўрлари (ҳуқуқий ворислари) дарҳол ишончномани қайтариб беришлари шарт. |
5-кичик бўлим МУДДАТЛАР. ДАЪВО МУДДАТИ | 5-кичик бўлим МУДДАТЛАР. ДАЪВО МУДДАТИ |
11-БОБ МУДДАТЛАРНИ ҲИСОБЛАШ | 11-БОБ МУДДАТЛАРНИ ҲИСОБЛАШ |
145-модда. Муддат белгилаш | 145-модда. Муддат белгилаш |
Қонунчиликда ёки битимда белгиланган, шунингдек суд томонидан тайинланадиган муддат календарь сана билан ёхуд йиллар, ойлар, ҳафталар, кунлар ёки соатлар билан ўлчанадиган вақт даврининг ўтиши билан белгиланади. | Қонунчиликда ёки битимда белгиланган, шунингдек суд томонидан тайинланадиган муддат календарь сана билан ёхуд йиллар, ойлар, ҳафталар, кунлар ёки соатлар билан ўлчанадиган вақт даврининг ўтиши билан белгиланади. |
Муддат муқаррар юз бериши керак бўлган воқеани кўрсатиш билан ҳам белгиланиши мумкин. | Муддат муқаррар юз бериши керак бўлган воқеани кўрсатиш билан ҳам белгиланиши мумкин. |
146-модда. Вақт даври билан белгиланган муддатнинг бошланиши | 146-модда. Вақт даври билан белгиланган муддатнинг бошланиши |
Вақт даври билан белгиланган муддат календарь санадан кейинги ёки унинг бошланиш куни деб белгиланган воқеа юз берганидан кейинги кундан ўта бошлайди. | Вақт даври билан белгиланган муддат календарь санадан кейинги ёки унинг бошланиш куни деб белгиланган воқеа юз берганидан кейинги кундан ўта бошлайди. |
147-модда. Вақт даври билан белгиланган муддатнинг тамом бўлиши | 147-модда. Вақт даври билан белгиланган муддатнинг тамом бўлиши |
Йиллар билан ҳисобланадиган муддат унинг охирги йилидаги тегишли ой ва кунда тамом бўлади. | Йиллар билан ҳисобланадиган муддат унинг охирги йилидаги тегишли ой ва кунда тамом бўлади. |
Ярим йил деб белгиланган муддатга нисбатан ойлар билан ҳисобланадиган муддатлар учун белгиланган қоидалар қўлланилади. | Ярим йил деб белгиланган муддатга нисбатан ойлар билан ҳисобланадиган муддатлар учун белгиланган қоидалар қўлланилади. |
Йил чораклари билан ҳисобланадиган муддатга нисбатан ойлар билан ҳисобланадиган муддатлар учун белгиланган қоидалар қўлланилади. Бунда йил чораги уч ойга тенг деб ҳисобланади, йил чоракларининг ҳисоби эса — йил бошидан юритилади. | Йил чораклари билан ҳисобланадиган муддатга нисбатан ойлар билан ҳисобланадиган муддатлар учун белгиланган қоидалар қўлланилади. Бунда йил чораги уч ойга тенг деб ҳисобланади, йил чоракларининг ҳисоби эса — йил бошидан юритилади. |
Ойлар билан ҳисобланадиган муддат шу муддатнинг охирги ойидаги тегишли кунда тугайди. | Ойлар билан ҳисобланадиган муддат шу муддатнинг охирги ойидаги тегишли кунда тугайди. |
Ярим ой деб белгиланган муддатга кунлар билан ҳисобланадиган муддат деб қаралади ва у ўн беш кунга тенг бўлади. | Ярим ой деб белгиланган муддатга кунлар билан ҳисобланадиган муддат деб қаралади ва у ўн беш кунга тенг бўлади. |
Агар ойлар билан ҳисобланадиган муддатнинг тамом бўлиши тегишли рақам бўлмаган ойга тўғри келса, у ҳолда муддат шу ойнинг охирги кунида тугайди. | Агар ойлар билан ҳисобланадиган муддатнинг тамом бўлиши тегишли рақам бўлмаган ойга тўғри келса, у ҳолда муддат шу ойнинг охирги кунида тугайди. |
Ҳафталар билан ўлчанадиган муддат шу муддатнинг охирги ҳафтасидаги тегишли кунда тугайди. | Ҳафталар билан ўлчанадиган муддат шу муддатнинг охирги ҳафтасидаги тегишли кунда тугайди. |
148-модда. Муддатнинг охирги кунида ҳаракатни амалга ошириш тартиби | 148-модда. Муддатнинг охирги кунида ҳаракатни амалга ошириш тартиби |
Агар муддат бирон-бир ҳаракатни амалга ошириш учун тайинланган бўлса, бу ҳаракат муддатнинг охирги кунидаги соат йигирма тўртга қадар бажарилиши мумкин. | Агар муддат бирон-бир ҳаракатни амалга ошириш учун тайинланган бўлса, бу ҳаракат муддатнинг охирги кунидаги соат йигирма тўртга қадар бажарилиши мумкин. |
Агар, бу ҳаракат ташкилотда амалга оширилиши керак бўлса, у ҳолда муддат белгиланган қоидаларга мувофиқ ушбу ташкилотда тегишли операциялар тўхтатиладиган соатда тамом бўлади. | Агар, бу ҳаракат ташкилотда амалга оширилиши керак бўлса, у ҳолда муддат белгиланган қоидаларга мувофиқ ушбу ташкилотда тегишли операциялар тўхтатиладиган соатда тамом бўлади. |
Муддатнинг охирги кунида соат йигирма тўртга қадар алоқа ташкилотига топширилган ёки бошқа алоқа воситалари билан юборилган барча ёзма баёнотлар ва хабарлар, пул ўтказмалари муддатида қилинган ҳисобланади. | Муддатнинг охирги кунида соат йигирма тўртга қадар алоқа ташкилотига топширилган ёки бошқа алоқа воситалари билан юборилган барча ёзма баёнотлар ва хабарлар, пул ўтказмалари муддатида қилинган ҳисобланади. |
12-БОБ ДАЪВО МУДДАТИ | 12-БОБ ДАЪВО МУДДАТИ |
149-модда. Даъво муддати тушунчаси | 149-модда. Даъво муддати тушунчаси |
Даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. | Даъво муддати — шахс ўзининг бузилган ҳуқуқини даъво қўзғатиш йўли билан ҳимоя қилиши мумкин бўлган муддатдир. |
150-модда. Умумий даъво муддати | 150-модда. Умумий даъво муддати |
Умумий даъво муддати — уч йил. | Умумий даъво муддати — уч йил. |
151-модда. Махсус даъво муддатлари | 151-модда. Махсус даъво муддатлари |
Айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин. | Айрим турдаги талаблар учун қонунчиликда умумий даъво муддатига қараганда қисқартирилган ёки узайтирилган махсус даъво муддатлари белгиланиши мумкин. |
Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекс 152-162-моддаларининг қоидалари махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилинади. | Агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекс 152-162-моддаларининг қоидалари махсус даъво муддатларига ҳам жорий қилинади. |
152-модда. Даъво муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги битимнинг ҳақиқий саналмаслиги | 152-модда. Даъво муддатларини ўзгартириш тўғрисидаги битимнинг ҳақиқий саналмаслиги |
Даъво муддатлари ва уларни ҳисоблаш тартиби тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас. | Даъво муддатлари ва уларни ҳисоблаш тартиби тарафларнинг келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас. |
Даъво муддатлари ўтишини тўхтатиш ва унинг узилиш асослари ушбу Кодекс билан белгиланади. | Даъво муддатлари ўтишини тўхтатиш ва унинг узилиш асослари ушбу Кодекс билан белгиланади. |
153-модда. Даъво муддатини қўллаш | 153-модда. Даъво муддатини қўллаш |
Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. | Бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун қабул қилинади. |
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. | Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади. |
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. | Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади. |
154-модда. Даъво муддатининг ўта бошлаши | 154-модда. Даъво муддатининг ўта бошлаши |
Даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. | Даъво муддати шахс ўзининг ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ўта бошлайди. Бу қоидадан истиснолар ушбу Кодекс ва бошқа қонунлар билан белгиланади. |
Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди. | Муайян ижро муддатига эга бўлган мажбуриятлар бўйича даъво муддати ижро муддати тамом бўлганидан кейин ўта бошлайди. |
Ижро этиш муддати белгиланмаган ёки талаб қилиш пайти ижро этиш муддати билан белгиланган мажбуриятлар бўйича даъво муддати кредиторда мажбуриятни бажариш тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан ўта бошлайди, борди-ю, қарздорга бундай талабни бажариш учун имтиёзли муддат берилса, даъво муддати имтиёзли муддат тамом бўлганидан кейин ҳисоблана бошлайди. | Ижро этиш муддати белгиланмаган ёки талаб қилиш пайти ижро этиш муддати билан белгиланган мажбуриятлар бўйича даъво муддати кредиторда мажбуриятни бажариш тўғрисида талаб қўйиш ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан ўта бошлайди, борди-ю, қарздорга бундай талабни бажариш учун имтиёзли муддат берилса, даъво муддати имтиёзли муддат тамом бўлганидан кейин ҳисоблана бошлайди. |
Регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддати асосий мажбурият бажарилган пайтдан ўта бошлайди. | Регресс мажбуриятлар бўйича даъво муддати асосий мажбурият бажарилган пайтдан ўта бошлайди. |
155-модда. Мажбуриятдаги шахслар алмашинганида даъво муддати | 155-модда. Мажбуриятдаги шахслар алмашинганида даъво муддати |
Мажбуриятдаги шахсларнинг алмашиниши даъво муддати ва уни ҳисоблаш тартибининг ўзгаришига олиб келмайди. | Мажбуриятдаги шахсларнинг алмашиниши даъво муддати ва уни ҳисоблаш тартибининг ўзгаришига олиб келмайди. |
156-модда. Даъво муддати ўтишининг тўхтатилиши | 156-модда. Даъво муддати ўтишининг тўхтатилиши |
Даъво муддатининг ўтиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади: | Даъво муддатининг ўтиши қуйидаги ҳолларда тўхтатилади: |
1) агар даъво қўзғатилиши учун муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган фавқулодда ҳодиса (енгиб бўлмас куч) тўсқинлик қилган бўлса; | 1) агар даъво қўзғатилиши учун муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган фавқулодда ҳодиса (енгиб бўлмас куч) тўсқинлик қилган бўлса; |
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мажбуриятларни бажаришни кечиктирганлиги (мораторий) туфайли; | 2) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мажбуриятларни бажаришни кечиктирганлиги (мораторий) туфайли; |
3) агар даъвогар ёки жавобгар ҳарбий ҳолатга ўтказилган Қуролли Кучлар, чегара қўшинлари ва ички қўшинлар таркибида бўлса; | 3) агар даъвогар ёки жавобгар ҳарбий ҳолатга ўтказилган Қуролли Кучлар, чегара қўшинлари ва ички қўшинлар таркибида бўлса; |
4) агар муомалага лаёқатсиз шахснинг қонуний вакиллари бўлмаса; | 4) агар муомалага лаёқатсиз шахснинг қонуний вакиллари бўлмаса; |
5) тегишли муносабатни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатининг амал қилиши тўхтатилган бўлса. | 5) тегишли муносабатни тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатининг амал қилиши тўхтатилган бўлса. |
6) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилган тақдирда. | 6) медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида келишув тузилган тақдирда. |
Агар ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида вужудга келган ёки давом этиб турган бўлса, даъво муддатининг ўтиши тўхтатилади. | Агар ушбу моддада кўрсатилган ҳолатлар даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида вужудга келган ёки давом этиб турган бўлса, даъво муддатининг ўтиши тўхтатилади. |
Муддатнинг тўхтатиб турилишига асос бўлган ҳолат барҳам топган кундан бошлаб даъво муддатининг ўтиши давом этади, бунда муддатнинг қолган қисми олти ойгача, даъво муддати олти ойдан кам бўлса, даъво муддатига қадар узайтирилади. | Муддатнинг тўхтатиб турилишига асос бўлган ҳолат барҳам топган кундан бошлаб даъво муддатининг ўтиши давом этади, бунда муддатнинг қолган қисми олти ойгача, даъво муддати олти ойдан кам бўлса, даъво муддатига қадар узайтирилади. |
157-модда. Даъво муддати ўтишининг узилиши | 157-модда. Даъво муддати ўтишининг узилиши |
Даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. | Даъво муддатининг ўтиши белгиланган тартибда даъво қўзғатилиши билан, шунингдек мажбур шахс қарзни тан олганлигини кўрсатувчи ҳаракатларни қилиши билан узилади. |
Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса — янги муддатга қўшилмайди. | Узилишдан кейин даъво муддатининг ўтиши янгидан бошланади, узилишгача ўтган вақт эса — янги муддатга қўшилмайди. |
158-модда. Даъво кўрилмасдан қолдирилган тақдирда даъво муддатининг ўтиши | 158-модда. Даъво кўрилмасдан қолдирилган тақдирда даъво муддатининг ўтиши |
Агар даъво суд томонидан кўрилмасдан қолдирилган бўлса, даъво қўзғатилганга қадар ўта бошлаган даъво муддати умумий тартибда давом этади. | Агар даъво суд томонидан кўрилмасдан қолдирилган бўлса, даъво қўзғатилганга қадар ўта бошлаган даъво муддати умумий тартибда давом этади. |
Агар жиноят иши бўйича қўзғатилган даъво суд томонидан кўрилмасдан қолдирилган бўлса, даъво қўзғатилгунга қадар ўта бошлаган даъво муддати даъвони кўрмасдан қолдирган ҳукм қонуний кучга киргунича тўхтатиб турилади, даъво муддати тўхтатиб турилган вақт даъво муддатига қўшилмайди. Бунда муддатнинг қолган қисми олти ойдан кам бўлса, у олти ойгача узайтирилади. | Агар жиноят иши бўйича қўзғатилган даъво суд томонидан кўрилмасдан қолдирилган бўлса, даъво қўзғатилгунга қадар ўта бошлаган даъво муддати даъвони кўрмасдан қолдирган ҳукм қонуний кучга киргунича тўхтатиб турилади, даъво муддати тўхтатиб турилган вақт даъво муддатига қўшилмайди. Бунда муддатнинг қолган қисми олти ойдан кам бўлса, у олти ойгача узайтирилади. |
159-модда. Даъво муддатини тиклаш | 159-модда. Даъво муддатини тиклаш |
Башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин. | Башарти, суд даъво муддатининг ўтказиб юборилганлиги сабабини узрли деб топса, бузилган ҳуқуқ ҳимоя қилиниши керак. Даъво муддатини ўтказиб юбориш сабаблари даъво муддатининг охирги олти ойида, бу муддат олти ойга тенг ёки олти ойдан кам бўлса, даъво муддатида юз берган бўлса, улар узрли деб ҳисобланиши мумкин. |
160-модда. Махсус даъво муддатининг тўхтатилиши, узилиши ва тикланиши | 160-модда. Махсус даъво муддатининг тўхтатилиши, узилиши ва тикланиши |
161-модда. Даъво муддати ўтганидан кейин мажбуриятни бажариш | 161-модда. Даъво муддати ўтганидан кейин мажбуриятни бажариш |
Даъво муддати ўтганидан кейин мажбуриятини бажарган шахс ижро этиш пайтида даъво муддатининг ўтиб кетганлигини билган ёки билиши лозим бўлганлигидан қатъи назар, бажарган нарсасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли эмас. | Даъво муддати ўтганидан кейин мажбуриятини бажарган шахс ижро этиш пайтида даъво муддатининг ўтиб кетганлигини билган ёки билиши лозим бўлганлигидан қатъи назар, бажарган нарсасини қайтаришни талаб қилишга ҳақли эмас. |
162-модда. Қўшимча талабларга нисбатан даъво муддатини қўллаш | 162-модда. Қўшимча талабларга нисбатан даъво муддатини қўллаш |
Асосий талаб бўйича даъво муддати ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу кабилар) бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади. | Асосий талаб бўйича даъво муддати ўтиши билан қўшимча талаблар (неустойка, гаров, кафолат ва шу кабилар) бўйича даъво муддати ҳам ўтган ҳисобланади. |
163-модда. Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар | 163-модда. Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар |
Даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди: | Даъво муддати қуйидагиларга жорий қилинмайди: |
шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; | шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талабларга, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; |
омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига; | омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талабларига, шунингдек Омонатларни кафолатлаш агентлигига кафолатланган омонатлар бўйича компенсациялар тўланишига доир талабларига; |
фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга. Даъво муддати ўтганидан кейин қўзғатилган талаблар даъво қўзғатилишидан олдинги кўпи билан уч йил бўйича қондирилади; | фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга. Даъво муддати ўтганидан кейин қўзғатилган талаблар даъво қўзғатилишидан олдинги кўпи билан уч йил бўйича қондирилади; |
жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга; | жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга; |
мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу Кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига; | мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, гарчи бу бузишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу Кодекснинг 231-моддаси), бартараф этиш ҳақидаги талабларига; |
мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга; | мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талабларга; |
қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга. | қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талабларга. |
II БЎЛИМ МУЛК ҲУҚУҚИ ВА БОШҚА АШЁВИЙ ҲУҚУҚЛАР | II БЎЛИМ МУЛК ҲУҚУҚИ ВА БОШҚА АШЁВИЙ ҲУҚУҚЛАР |
13-БОБ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР | 13-БОБ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР |
164-модда. Мулк ҳуқуқи тушунчаси | 164-модда. Мулк ҳуқуқи тушунчаси |
Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. | Мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир. |
165-модда. Мулкдор бўлмаган шахсларнинг ашёвий ҳуқуқларининг мазмуни | 165-модда. Мулкдор бўлмаган шахсларнинг ашёвий ҳуқуқларининг мазмуни |
Мулк ҳуқуқи билан бир қаторда хусусан қуйидагилар ашёвий ҳуқуқлар ҳисобланади: | Мулк ҳуқуқи билан бир қаторда хусусан қуйидагилар ашёвий ҳуқуқлар ҳисобланади: |
хўжалик юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи; | оператив бошқариш ҳуқуқи; |
мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи; | мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи; |
ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи; | ер участкасига доимий эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи; |
сервитутлар. | сервитутлар. |
Мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши, агар қонунчиликда ўзга тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу мол-мулкка нисбатан ўзга ашёвий ҳуқуқларнинг бекор бўлиши учун асос бўлмайди. | Мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши, агар қонунчиликда ўзга тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу мол-мулкка нисбатан ўзга ашёвий ҳуқуқларнинг бекор бўлиши учун асос бўлмайди. |
Мулкдор бўлмаган шахснинг ашёвий ҳуқуқларининг бузилиши ушбу Кодекснинг 232-моддасида назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади. | Мулкдор бўлмаган шахснинг ашёвий ҳуқуқларининг бузилиши ушбу Кодекснинг 232-моддасида назарда тутилган тартибда ҳимоя қилинади. |
166-модда. Мулкнинг дахлсизлиги | 166-модда. Мулкнинг дахлсизлиги |
Мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади. | Мулк дахлсиздир ва қонун билан қўриқланади. |
Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир. | Мулкнинг дахлсизлиги мулкдорга қарши турган барча субъектларнинг мулк ҳуқуқини бузишдан ўзларини сақлашларидан иборатдир. |
Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. | Мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга, шунингдек унинг ҳуқуқларини чеклашга фақат қонунда назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. |
167-модда. Мулк шакллари | 167-модда. Мулк шакллари |
Ўзбекистон Республикасида мулк хусусий мулк ва оммавий мулк шаклларида бўлади. | Ўзбекистон Республикасида мулк хусусий мулк ва оммавий мулк шаклларида бўлади. |
168-модда. Мулк ҳуқуқининг субъектлари | 168-модда. Мулк ҳуқуқининг субъектлари |
Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат мулк ҳуқуқининг субъектларидир. | Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат мулк ҳуқуқининг субъектларидир. |
Мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида бир шахсга ёки икки ва ундан ортиқ шахсларга қарашли бўлиши мумкин. | Мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида бир шахсга ёки икки ва ундан ортиқ шахсларга қарашли бўлиши мумкин. |
Мол-мулк фуқаро, юридик шахс ёки давлатнинг мулки бўлишига қараб мулк ҳуқуқини, мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини вужудга келтириш ва бекор қилиш хусусиятлари қонунчилик билан белгилаб қўйилади. | Мол-мулк фуқаро, юридик шахс ёки давлатнинг мулки бўлишига қараб мулк ҳуқуқини, мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини вужудга келтириш ва бекор қилиш хусусиятлари қонунчилик билан белгилаб қўйилади. |
169-модда. Мулк ҳуқуқининг объектлари | 169-модда. Мулк ҳуқуқининг объектлари |
Ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар, шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк, шунингдек интеллектуал мулк объектлари мулк бўлиши мумкин. | Ер, ер ости бойликлари, сувлар, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар, корхоналар, ашёлар, шу жумладан бинолар, квартиралар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, хом ашё ва маҳсулот, пул, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулк, шунингдек интеллектуал мулк объектлари мулк бўлиши мумкин. |
170-модда. Ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқи ва ўзга ашёвий ҳуқуқлар | 170-модда. Ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқи ва ўзга ашёвий ҳуқуқлар |
Ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқи ва ўзга ашёвий ҳуқуқлар ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунлар билан тартибга солинади. | Ерга ва бошқа табиий ресурсларга бўлган мулк ҳуқуқи ва ўзга ашёвий ҳуқуқлар ушбу Кодекс ҳамда бошқа қонунлар билан тартибга солинади. |
171-модда. Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни амалга ошириш хусусиятлари | 171-модда. Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни амалга ошириш хусусиятлари |
Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш хусусиятлари ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар қонунчилик билан тартибга солинади. | Уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини амалга ошириш хусусиятлари ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар қонунчилик билан тартибга солинади. |
172-модда. Мулк ҳуқуқини амалга ошириш шартлари | 172-модда. Мулк ҳуқуқини амалга ошириш шартлари |
Мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. | Мулкдорнинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт. |
Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада мулкдор бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйишга мажбур. | Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда, шартларда ва доирада мулкдор бошқа шахслар унинг мол-мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйишга мажбур. |
Мулкдор ўзининг устунлик мавқеини суиистеъмол қилишга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситадиган ўзга ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас. | Мулкдор ўзининг устунлик мавқеини суиистеъмол қилишга, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини камситадиган ўзга ҳаракатларни қилишга ҳақли эмас. |
Мулкдор ўз ҳуқуқини амалга оширганида фуқароларнинг соғлиғига ва атроф муҳитга зарар етказишининг олдини олиш чораларини кўришга мажбур. | Мулкдор ўз ҳуқуқини амалга оширганида фуқароларнинг соғлиғига ва атроф муҳитга зарар етказишининг олдини олиш чораларини кўришга мажбур. |
173-модда. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқи | 173-модда. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқи |
Кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир. | Кўчмас мулк (ер участкаси, бошқа кўчмас мулк) эгаси қўшни ер участкасининг эгасидан, зарур ҳолларда эса — бошқа ер участкасининг эгасидан ҳам ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини беришни талаб қилишга ҳақлидир. |
Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин. | Ўзганинг ер участкасидан пиёда ва транспортда ўта олишни таъминлаш, электр узатгич, алоқа ва қувур линияларини ўтказиш ва улардан фойдаланиш, сув билан таъминлаш учун, шунингдек кўчмас мулк эгасининг эҳтиёжларини сервитут белгиламай туриб таъминланиши мумкин бўлмаган бошқа эҳтиёжларини қондириш учун сервитут белгиланиши мумкин. |
Ер участкасида сервитут белгиланиши ер участкаси эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди. | Ер участкасида сервитут белгиланиши ер участкаси эгасининг ушбу участкага эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларидан маҳрум этмайди. |
Сервитут белгилашни талаб қилаётган шахс билан ўзга ер участкасининг эгаси ўртасидаги битимга мувофиқ сервитут белгиланади ва у кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Сервитутни белгилаш хусусида келиша олинмаса ёки унинг шартларида муросага келинмаса, баҳс сервитут белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал этилади. Жамоат эҳтиёжлари учун зарур бўлган ҳолларда сервитут қонунга мувофиқ тегишли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин (оммавий сервитут). | Сервитут белгилашни талаб қилаётган шахс билан ўзга ер участкасининг эгаси ўртасидаги битимга мувофиқ сервитут белгиланади ва у кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. Сервитутни белгилаш хусусида келиша олинмаса ёки унинг шартларида муросага келинмаса, баҳс сервитут белгилашни талаб қилаётган шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан ҳал этилади. Жамоат эҳтиёжлари учун зарур бўлган ҳолларда сервитут қонунга мувофиқ тегишли давлат органи томонидан белгиланиши мумкин (оммавий сервитут). |
Участка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан берилган ёки доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган шахснинг манфаатлари ва талаби бўйича ҳам ушбу модданинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган шартларда ва тартибда сервитут белгиланиши мумкин. | Участка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан берилган ёки доимий эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи билан берилган шахснинг манфаатлари ва талаби бўйича ҳам ушбу модданинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган шартларда ва тартибда сервитут белгиланиши мумкин. |
1731-модда. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилганда сервитутнинг сақланиши | 1731-модда. Ер участкасига бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтказилганда сервитутнинг сақланиши |
Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сервитут белгиланган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтган тақдирда ҳам сервитут сақланиб қолади. | Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сервитут белгиланган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтган тақдирда ҳам сервитут сақланиб қолади. |
Сервитут олди-сотди, ҳадя, гаров ёки ижаранинг мустақил предмети бўлиши мумкин эмас, шунингдек уни сервитут белгиланган кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаси бўлмаган бошқа шахсларга бериш тақиқланади. | Сервитут олди-сотди, ҳадя, гаров ёки ижаранинг мустақил предмети бўлиши мумкин эмас, шунингдек уни сервитут белгиланган кўчмас мулкнинг ҳуқуқ эгаси бўлмаган бошқа шахсларга бериш тақиқланади. |
1732-модда. Сервитут шартлари | 1732-модда. Сервитут шартлари |
Сервитут ушбу Кодекснинг 173-моддасида назарда тутилган асослар амал қилишини йўқотмагунга қадар амал қилади. | Сервитут ушбу Кодекснинг 173-моддасида назарда тутилган асослар амал қилишини йўқотмагунга қадар амал қилади. |
Сервитут белгиланганда сервитут белгиланаётган ер участкасининг майдони, ушбу ер участкасида муҳандислик-коммуникация тармоқлари объектларини қуриш, улардан фойдаланиш, уларни кўздан кечириш ва таъмирлаш шартлари, ер фонди тоифасидан қатъи назар, ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкасининг ижарачисига ва (ёки) мулкдорига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби, сервитут белгиланаётган ер участкасининг жорий ҳолати, ер участкасини ундан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш зарурлиги, сервитут учун ҳақ тўлаш тартиби, шунингдек сервитут белгиланган ер участкасидан фойдаланишдаги чекловлар кўрсатилиши шарт. | Сервитут белгиланганда сервитут белгиланаётган ер участкасининг майдони, ушбу ер участкасида муҳандислик-коммуникация тармоқлари объектларини қуриш, улардан фойдаланиш, уларни кўздан кечириш ва таъмирлаш шартлари, ер фонди тоифасидан қатъи назар, ер эгасига, ердан фойдаланувчига, ер участкасининг ижарачисига ва (ёки) мулкдорига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби, сервитут белгиланаётган ер участкасининг жорий ҳолати, ер участкасини ундан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш зарурлиги, сервитут учун ҳақ тўлаш тартиби, шунингдек сервитут белгиланган ер участкасидан фойдаланишдаги чекловлар кўрсатилиши шарт. |
Сервитут белгиланганда қонунга мувофиқ бошқа шартлар ҳам кўрсатилиши мумкин. | Сервитут белгиланганда қонунга мувофиқ бошқа шартлар ҳам кўрсатилиши мумкин. |
1733-модда. Сервитут учун ҳақ тўлаш | 1733-модда. Сервитут учун ҳақ тўлаш |
Сервитут белгиланган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсдан ушбу ер участкаларидан фойдаланганлик учун мутаносиб ҳақ талаб қилишга ҳақлидир. | Сервитут белгиланган ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахсдан ушбу ер участкаларидан фойдаланганлик учун мутаносиб ҳақ талаб қилишга ҳақлидир. |
Ер участкасининг сервитут белгиланган қисми учун ер солиғи (ижара ҳақи) ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари томонидан тўланади, бунда сервитут учун тўланадиган (бир марталик ёки доимий) ҳақ миқдори сервитут амал қиладиган давр учун белгиланган ер солиғи (ижара ҳақи) суммасидан кам бўлиши мумкин эмас. | Ер участкасининг сервитут белгиланган қисми учун ер солиғи (ижара ҳақи) ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари томонидан тўланади, бунда сервитут учун тўланадиган (бир марталик ёки доимий) ҳақ миқдори сервитут амал қиладиган давр учун белгиланган ер солиғи (ижара ҳақи) суммасидан кам бўлиши мумкин эмас. |
Сервитут учун ҳақ тўлашга оид бошқа шартлар, шунингдек сервитут тўловсиз (текин) амалга ошириладиган ҳолатлар қонунда белгиланади. | Сервитут учун ҳақ тўлашга оид бошқа шартлар, шунингдек сервитут тўловсиз (текин) амалга ошириладиган ҳолатлар қонунда белгиланади. |
1734-модда. Сервитут белгиланган ер участкасида муҳандислик-коммуникация тармоқлари объектларини сақлаш | 1734-модда. Сервитут белгиланган ер участкасида муҳандислик-коммуникация тармоқлари объектларини сақлаш |
Агар сервитутни амалга ошириш учун сервитут белгиланган ер участкасида муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжуд бўлиши талаб этилса, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, мазкур ер участкасининг ижарачилари ва мулкдорлари бундай муҳандислик-коммуникация тармоқларини сақлаш ва улардан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратиши кераклиги белгиланиши мумкин. | Агар сервитутни амалга ошириш учун сервитут белгиланган ер участкасида муҳандислик-коммуникация тармоқлари мавжуд бўлиши талаб этилса, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, мазкур ер участкасининг ижарачилари ва мулкдорлари бундай муҳандислик-коммуникация тармоқларини сақлаш ва улардан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратиши кераклиги белгиланиши мумкин. |
Агар ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари муҳандислик-коммуникация тармоқларидан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлса, сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс муҳандислик-коммуникация тармоқларини, улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаган ҳолда сақлаши керак. | Агар ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилари ва мулкдорлари муҳандислик-коммуникация тармоқларидан биргаликда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлса, сервитут кимнинг манфаатларини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс муҳандислик-коммуникация тармоқларини, улардан фойдаланиш имкониятини таъминлаган ҳолда сақлаши керак. |
1735-модда. Сервитут белгиланган ер участкасини бўлиш | 1735-модда. Сервитут белгиланган ер участкасини бўлиш |
Агар сервитут белгиланган ер участкасини бўлиш сервитутдан фойдаланишга тўсқинлик қилмаса, сервитут ер участкасининг бўлинган қисмларига нисбатан ҳам сақланиб қолади. Бунда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, бўлинган ер участкасининг ижарачилари ва мулкдорлари сервитут шартлари қайта кўриб чиқилишини талаб қилишга ҳақли. | Агар сервитут белгиланган ер участкасини бўлиш сервитутдан фойдаланишга тўсқинлик қилмаса, сервитут ер участкасининг бўлинган қисмларига нисбатан ҳам сақланиб қолади. Бунда ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, бўлинган ер участкасининг ижарачилари ва мулкдорлари сервитут шартлари қайта кўриб чиқилишини талаб қилишга ҳақли. |
Агар сервитут бўлинган ер участкасининг фақат битта қисмига белгиланса, у қолган ер участкаларига нисбатан бекор қилинади. | Агар сервитут бўлинган ер участкасининг фақат битта қисмига белгиланса, у қолган ер участкаларига нисбатан бекор қилинади. |
1736-модда. Сервитутни ўзгартириш ва бекор қилиш | 1736-модда. Сервитутни ўзгартириш ва бекор қилиш |
Сервитут тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритишда ва уни бекор қилишда ушбу Кодекснинг шартномаларни ўзгартириш ва бекор қилишга доир қоидалари қўлланилади. | Сервитут тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритишда ва уни бекор қилишда ушбу Кодекснинг шартномаларни ўзгартириш ва бекор қилишга доир қоидалари қўлланилади. |
Оммавий сервитутни ўзгартириш ва бекор қилиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. | Оммавий сервитутни ўзгартириш ва бекор қилиш қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади. |
Сервитутни ўзгартириш ва бекор қилиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. | Сервитутни ўзгартириш ва бекор қилиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим. |
1737-модда. Бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулкка сервитут белгилаш | 1737-модда. Бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулкка сервитут белгилаш |
Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ер участкасидан фойдаланишдан ташқари, чекланган тарзда фойдаланиш зарур бўлган бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулкка ҳам ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда ҳамда шартларда сервитут белгиланиши мумкин. | Агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ер участкасидан фойдаланишдан ташқари, чекланган тарзда фойдаланиш зарур бўлган бинолар, иншоотлар ва бошқа кўчмас мулкка ҳам ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда ҳамда шартларда сервитут белгиланиши мумкин. |
174-модда. Мол-мулкни сақлаш вазифаси | 174-модда. Мол-мулкни сақлаш вазифаси |
Ўзига қарашли мол-мулкни сақлаш, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдор зиммасидадир. | Ўзига қарашли мол-мулкни сақлаш, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдор зиммасидадир. |
175-модда. Мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи | 175-модда. Мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи |
Мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулк эгасининг зиммасидадир. | Мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиш ёки бузилиш хавфи, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулк эгасининг зиммасидадир. |
14-БОБ ХЎЖАЛИК ЮРИТИШ ҲУҚУҚИ. ОПЕРАТИВ БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИ 176-модда. Хўжалик юритиш ҳуқуқи Хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ихтиёрида мол-мулк бўлган унитар корхона бу мол-мулкка ушбу Кодексда белгиланадиган доирада эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. 177-модда. Хўжалик юритишида бўлган мол-мулкка нисбатан мулкдорнинг ҳуқуқлари Хўжалик юритишида бўлган мол-мулкнинг эгаси қонунга мувофиқ корхона ташкил этиш, унинг фаолият соҳасини ва мақсадларини аниқлаш, уни қайта ташкил этиш ва тугатиш масаласини ҳал қилади, корхона директорини (раҳбарини) тайинлайди, корхонага қарашли мол-мулкдан белгиланган мақсадларда фойдаланилиши ва унинг сақланишини назорат қилади. Мулкдор корхонанинг хўжалик юритишида бўлган мол-мулкни ишлатишдан келган фойданинг бир қисмини олиш ҳуқуқига эга. Унитар корхона хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида ўзига қарашли бўлган кўчмас мулкни мулкдорнинг розилигисиз сотишга, ижарага беришга, гаровга қўйишга, хўжалик ширкатлари ва жамиятларининг устав фондига ҳисса сифатида топширишга ёки бу мол-мулкни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли эмас. Корхонага қарашли бошқа мол-мулкни у мустақил тасарруф этади. | 14-БОБ. ОПЕРАТИВ БОШҚАРИШ ҲУҚУҚИ |
178-модда. Оператив бошқариш ҳуқуқи | 178-модда. Оператив бошқариш ҳуқуқи |
Давлат корхонаси, шунингдек муассасаси ўзларига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан қонунда белгилаб қўйилган доирада, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширадилар. Давлат корхонаси ёки муассасасига бириктириб қўйилган мол-мулкнинг эгаси ортиқча, фойдаланилмаётган ёки ноўрин фойдаланилаётган мол-мулкни олиб қўйиш ҳамда уни ўзи хоҳлаган тарзда тасарруф этишга ҳақли. 179-модда. Давлат корхонасининг мол-мулкини тасарруф этиш Давлат корхонаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни унинг мулкдорининг розилиги билангина бошқа шахсга беришга ёки уни бошқача усулда тасарруф этишга ҳақли. Давлат корхонаси ўзи ишлаб чиқарадиган маҳсулотни, агар қонунчиликда ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ўзи мустақил тасарруф этади. Давлат корхонасининг даромадларини тақсимлаш тартиби унинг мулкдори томонидан белгиланади. | Давлат муассасаси ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолиятининг мақсадларига, мулкдорнинг топшириқларига ҳамда мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширади. Давлат муассасасига бириктириб қўйилган мол-мулкнинг эгаси ортиқча, фойдаланилмаётган ёки ноўрин фойдаланилаётган мол-мулкни олиб қўйиш ҳамда уни ўзи хоҳлаган тарзда тасарруф этишга ҳақли. |
180-модда. Муассаса мол-мулкини тасарруф этиш | 180-модда. Муассаса мол-мулкини тасарруф этиш |
Муассаса ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни ва смета бўйича унга ажратилган маблағларга сотиб олинган мол-мулкни бошқа шахсга беришга ёки ўзгача усул билан тасарруф этишга ҳақли эмас. | Муассаса ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкни ва смета бўйича унга ажратилган маблағларга сотиб олинган мол-мулкни бошқа шахсга беришга ёки ўзгача усул билан тасарруф этишга ҳақли эмас. |
Агар таъсис ҳужжатларига мувофиқ муассасага даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган бўлса, бундай фаолиятдан олинган даромад ва бу даромад ҳисобидан сотиб олинган мол-мулк муассасанинг мустақил тасарруфига ўтади ва алоҳида балансда ҳисобга олинади. | Агар таъсис ҳужжатларига мувофиқ муассасага даромад келтирадиган фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилган бўлса, бундай фаолиятдан олинган даромад ва бу даромад ҳисобидан сотиб олинган мол-мулк муассасанинг мустақил тасарруфига ўтади ва алоҳида балансда ҳисобга олинади. |
181-модда. Хўжалик юритиш ва оператив бошқариш ҳуқуқларининг вужудга келиши ва бекор бўлиши | 181-модда. Оператив бошқариш ҳуқуқининг вужудга келиши ва бекор бўлиши |
Мулкдорнинг қарори билан унитар корхонага ёки муассасага бириктириб қўйилган мол-мулкни хўжалик усулида юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи ушбу корхона ёки муассасада унга мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади, башарти қонунчиликда ёки мулкдорнинг қарори билан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса. | Мулкдорнинг қарори билан муассасага бириктириб қўйилган мол-мулкни оператив бошқариш ҳуқуқи, башарти қонун ҳужжатларида ёки мулкдорнинг қарори билан бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу муассасада унга мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. |
Хўжалик юритишида ёки оператив бошқаришида бўлган мол-мулкдан фойдаланишдан олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар, шунингдек унитар корхона ёки муассаса шартнома бўйича ёхуд бошқа асосларда вужудга келган мол-мулк ҳам ушбу Кодексда, бошқа қонунчиликда мулк ҳуқуқининг вужудга келиши учун белгилаб қўйилган тартибда корхона ёки муассасанинг хўжалик юритишига ёки оператив бошқаришига ўтади. | Оператив бошқаришда бўлган мол-мулкдан фойдаланишдан олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар, шунингдек муассасада шартнома бўйича ёхуд бошқа асосларда вужудга келган мол-мулк ҳам ушбу Кодексда, бошқа қонунчиликда мулк ҳуқуқини олиш учун белгилаб қўйилган тартибда муассасанинг оператив бошқаришига ўтади. |
Мол-мулкни хўжалик усулида юритиш ҳуқуқи ва оператив бошқариш ҳуқуқи мулкдорнинг қарори билан ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа асосларда бекор қилинади. | Мол-мулкни оператив бошқариш ҳуқуқи мулкдорнинг қарорига ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа асосларга кўра бекор қилинади. |
15-БОБ МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА УНИНГ БЕКОР БЎЛИШИ | 15-БОБ МУЛК ҲУҚУҚИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШИ ВА УНИНГ БЕКОР БЎЛИШИ |
182-модда. Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари | 182-модда. Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари |
Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонунчиликка зид бўлмаган бошқа асослар. | Мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонунчиликка зид бўлмаган бошқа асослар. |
183-модда. Мулкни яратиш ва кўпайтириш | 183-модда. Мулкни яратиш ва кўпайтириш |
Мулк ҳуқуқи янги мол-мулкни яратиш ҳамда мулкдор ихтиёридаги мол-мулкни кўпайтириш натижасида вужудга келиши мумкин. | Мулк ҳуқуқи янги мол-мулкни яратиш ҳамда мулкдор ихтиёридаги мол-мулкни кўпайтириш натижасида вужудга келиши мумкин. |
Агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкдан хўжалик усулида ва ўзгача усулда фойдаланиш натижалари, шу жумладан маҳсулот, ҳосил ва бошқа даромадлар мулкдорга тегишли бўлади. | Агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мол-мулкдан хўжалик усулида ва ўзгача усулда фойдаланиш натижалари, шу жумладан маҳсулот, ҳосил ва бошқа даромадлар мулкдорга тегишли бўлади. |
184-модда. Битим бўйича мол-мулкни олиш | 184-модда. Битим бўйича мол-мулкни олиш |
Мол-мулк олиш-сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари, ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олиниши мумкин. | Мол-мулк олиш-сотиш, айирбошлаш, ҳадя қилиш шартномалари, ҳамда қонун билан тақиқланмаган бошқа битимлар асосида мулк қилиб олиниши мумкин. |
Башарти, қонун ҳужжатларида бошқача кўрсатилмаган бўлса, мол-мулк янги мулкдорга ўтганида, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида собиқ мулкдорнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳам унга ўтади. | Башарти, қонун ҳужжатларида бошқача кўрсатилмаган бўлса, мол-мулк янги мулкдорга ўтганида, универсал ҳуқуқий ворислик тартибида собиқ мулкдорнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳам унга ўтади. |
185-модда. Шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқининг вужудга келиш пайти | 185-модда. Шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқининг вужудга келиш пайти |
Шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. | Шартнома асосида мол-мулк олувчида мулк ҳуқуқи, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашё топширилган пайтдан бошлаб вужудга келади. |
Агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса — рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. | Агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса — рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. |
186-модда. Ашёларни топшириш | 186-модда. Ашёларни топшириш |
Ашёларни олувчига топшириш, шунингдек етказиб бериш мажбуриятини олмаган ҳолда бошқа шахсга берилган ашёларни олувчига жўнатиш учун транспорт ташкилотига ёки алоқа ташкилотига топшириш ашёларни топшириш ҳисобланади. | Ашёларни олувчига топшириш, шунингдек етказиб бериш мажбуриятини олмаган ҳолда бошқа шахсга берилган ашёларни олувчига жўнатиш учун транспорт ташкилотига ёки алоқа ташкилотига топшириш ашёларни топшириш ҳисобланади. |
Ашё олувчининг ёки у кўрсатган шахснинг ихтиёрига амалда тушган пайтдан бошлаб олувчига топширилган ҳисобланади. | Ашё олувчининг ёки у кўрсатган шахснинг ихтиёрига амалда тушган пайтдан бошлаб олувчига топширилган ҳисобланади. |
Ашёни тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги шартнома тузилаётган пайтгача у олувчининг ихтиёрига ўтиб бўлган бўлса, ашё унга шу пайтдан эътиборан топширилган ҳисобланади. | Ашёни тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги шартнома тузилаётган пайтгача у олувчининг ихтиёрига ўтиб бўлган бўлса, ашё унга шу пайтдан эътиборан топширилган ҳисобланади. |
Коносаментни ёки ашёга тегишли бошқа тасарруф этувчи ҳужжатни топшириш ҳам ашёни топширишга тенглаштирилади. | Коносаментни ёки ашёга тегишли бошқа тасарруф этувчи ҳужжатни топшириш ҳам ашёни топширишга тенглаштирилади. |
187-модда. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат | 187-модда. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат |
Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат). | Мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка ўн беш йил давомида ёки бошқа мол-мулкка беш йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс бу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олади (эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат). |
Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. | Кўчмас ва бошқа мол-мулкка давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган мулк ҳуқуқи ушбу мол-мулкка эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли олган шахсда ана шундай рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. |
Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. | Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олганга қадар мол-мулкка ўзиники каби эгалик қилиб турган шахс ўз эгалигини мол-мулкнинг эгалари бўлмаган, шунингдек қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа асосларга кўра эгалик қилиш ҳуқуқи бўлмаган учинчи шахслардан ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. |
Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин. | Эгалик қилиш муддатини важ қилиб келтирадиган шахс ўзи ҳуқуқий вориси бўлган шахснинг бу мол-мулкка эгалик қилиб келган барча вақтини ўзининг эгалик қилиш вақтига қўшиши мумкин. |
188-модда. Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи | 188-модда. Ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи |
Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, тартибда ва шартларда юзага келади. | Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, тартибда ва шартларда юзага келади. |
189-модда. Ҳамма йиғиб олиши мумкин бўлган ашёларни мулкка айлантириш | 189-модда. Ҳамма йиғиб олиши мумкин бўлган ашёларни мулкка айлантириш |
Қонунчиликда ёввойи мевалар, ёнғоқ, замбуруғлар, резавор мевалар ҳамда ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва жонсиз табиатнинг ҳамма олиши мумкин бўлган бошқа объектларини йиғиш йўли билан фуқаролар мулкига айлантириш тартиби ва шартлари белгилаб қўйилиши мумкин. | Қонунчиликда ёввойи мевалар, ёнғоқ, замбуруғлар, резавор мевалар ҳамда ўсимлик, ҳайвонот дунёси ва жонсиз табиатнинг ҳамма олиши мумкин бўлган бошқа объектларини йиғиш йўли билан фуқаролар мулкига айлантириш тартиби ва шартлари белгилаб қўйилиши мумкин. |
190-модда. Моддий маданий мерос объектларини хўжасизларча сақлаш | 190-модда. Моддий маданий мерос объектларини хўжасизларча сақлаш |
Агар мулкдор ўзига қарашли моддий маданий мерос объектига хўжасизларча муносабатда бўлса ва унинг бут сақланишини таъминламаса, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширувчи тегишли органлар мулкдорни моддий маданий мерос объектига хўжасизларча муносабатда бўлишни тўхтатиш ҳақида огоҳлантиради. Агар мулкдор ушбу талабни бажармаса, тегишли органларнинг даъвосига кўра суд моддий маданий мерос объектини олиб қўйиш ҳақида қарор чиқариши мумкин ва ушбу моддий маданий мерос объекти давлат мулкига ўтади. Олиб қўйилган моддий маданий мерос объектининг қиймати мулкдорга келишувда белгиланган миқдорда, низо чиққан тақдирда эса суд томонидан белгиланган миқдорда тўланади. | Агар мулкдор ўзига қарашли моддий маданий мерос объектига хўжасизларча муносабатда бўлса ва унинг бут сақланишини таъминламаса, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқарувини амалга оширувчи тегишли органлар мулкдорни моддий маданий мерос объектига хўжасизларча муносабатда бўлишни тўхтатиш ҳақида огоҳлантиради. Агар мулкдор ушбу талабни бажармаса, тегишли органларнинг даъвосига кўра суд моддий маданий мерос объектини олиб қўйиш ҳақида қарор чиқариши мумкин ва ушбу моддий маданий мерос объекти давлат мулкига ўтади. Олиб қўйилган моддий маданий мерос объектининг қиймати мулкдорга келишувда белгиланган миқдорда, низо чиққан тақдирда эса суд томонидан белгиланган миқдорда тўланади. |
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда моддий маданий мерос объектини олиб қўйиш ҳақидаги даъво олдиндан огоҳлантирмасдан ҳам қўзғатилиши мумкин. | Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда моддий маданий мерос объектини олиб қўйиш ҳақидаги даъво олдиндан огоҳлантирмасдан ҳам қўзғатилиши мумкин. |
191-модда. Эгасиз ашё | 191-модда. Эгасиз ашё |
Эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ашё эгасиз ашё ҳисобланади. | Эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ашё эгасиз ашё ҳисобланади. |
Агар бу ҳол топилма тўғрисидаги, қаровсиз ҳайвонлар ва хазина тўғрисидаги қоидаларда рад этилмаган бўлса, эгасиз кўчар ашёларга эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида қўлга киритилиши мумкин. | Агар бу ҳол топилма тўғрисидаги, қаровсиз ҳайвонлар ва хазина тўғрисидаги қоидаларда рад этилмаган бўлса, эгасиз кўчар ашёларга эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида қўлга киритилиши мумкин. |
Эгасиз кўчмас ашёлар тегишли давлат органининг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг аризасига мувофиқ кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатига олувчи орган томонидан ҳисобга олинади. | Эгасиз кўчмас ашёлар тегишли давлат органининг ёки фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг аризасига мувофиқ кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатига олувчи орган томонидан ҳисобга олинади. |
Эгасиз кўчмас ашё ҳисобга олинганидан кейин бир йил муддат ўтгач, давлат мол-мулкини бошқаришга ваколати бўлган орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бу ашёни давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига кирган деб ҳисоблаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиши мумкин. | Эгасиз кўчмас ашё ҳисобга олинганидан кейин бир йил муддат ўтгач, давлат мол-мулкини бошқаришга ваколати бўлган орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бу ашёни давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига кирган деб ҳисоблаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиши мумкин. |
Суднинг ҳал қилув қарорига биноан давлат мулкига ўтмаган деб ҳисобланган эгасиз кўчмас ашё уни ташлаб кетган мулкдорнинг эгалигига, фойдаланишига ва тасарруфига яна қабул қилиниши ёки эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида қўлга киритилиши мумкин. | Суднинг ҳал қилув қарорига биноан давлат мулкига ўтмаган деб ҳисобланган эгасиз кўчмас ашё уни ташлаб кетган мулкдорнинг эгалигига, фойдаланишига ва тасарруфига яна қабул қилиниши ёки эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат асосида қўлга киритилиши мумкин. |
Эгасиз ашёларни аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади. | Эгасиз ашёларни аниқлаш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади. |
192-модда. Топилма | 192-модда. Топилма |
Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни ёки ашё эгасини ёхуд уни олиш ҳуқуқига эга бўлган ўзга маълум шахслардан биронтасини дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт. | Йўқолган ашёни топиб олган шахс бу ҳақда уни йўқотган шахсни ёки ашё эгасини ёхуд уни олиш ҳуқуқига эга бўлган ўзга маълум шахслардан биронтасини дарҳол хабардор этиши ҳамда топилган ашёни шу шахсга қайтариши шарт. |
Башарти, ашё бинода ёки транспортда топилган бўлса, у шу бинонинг ёки транспорт воситасининг эгаси бўлмиш шахсга топширилмоғи лозим. Топилма топширилган шахс ашёни топиб олган шахснинг ҳуқуқларини қўлга киритади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади. | Башарти, ашё бинода ёки транспортда топилган бўлса, у шу бинонинг ёки транспорт воситасининг эгаси бўлмиш шахсга топширилмоғи лозим. Топилма топширилган шахс ашёни топиб олган шахснинг ҳуқуқларини қўлга киритади ва унинг мажбуриятларини ўз зиммасига олади. |
Башарти, топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса ёки унинг манзили маълум бўлмаса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт. | Башарти, топилган ашё қайтарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номаълум бўлса ёки унинг манзили маълум бўлмаса, ашёни топиб олган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органларига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маълум қилиши шарт. |
Ашёни топиб олган шахс уни ўзида сақлаб туришга ёки сақлаш учун ички ишлар органи, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёхуд улар кўрсатган шахсга топширишга ҳақлидир. | Ашёни топиб олган шахс уни ўзида сақлаб туришга ёки сақлаш учун ички ишлар органи, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёхуд улар кўрсатган шахсга топширишга ҳақлидир. |
193-модда. Топилмага эгалик ҳуқуқини олиш | 193-модда. Топилмага эгалик ҳуқуқини олиш |
Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан олти ой мобайнида аниқланмаса ҳамда ашёни топган шахсга ёхуд ички ишлар органига, тегишли давлат органига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ушбу ашёга бўлган ўз ҳуқуқи тўғрисида арз қилмаса, ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади. | Агар йўқолган ашёни олишга ҳақли бўлган шахс топилма тўғрисида ички ишлар органига ёки тегишли давлат органига хабар қилинган пайтдан эътиборан олти ой мобайнида аниқланмаса ҳамда ашёни топган шахсга ёхуд ички ишлар органига, тегишли давлат органига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ушбу ашёга бўлган ўз ҳуқуқи тўғрисида арз қилмаса, ашёни топиб олган шахс унга эгалик ҳуқуқини олади. |
Башарти, ашёни топиб олган шахс топилган ашёни мулк қилиб олишдан бош тортса, ашё давлат мулкига ўтади. | Башарти, ашёни топиб олган шахс топилган ашёни мулк қилиб олишдан бош тортса, ашё давлат мулкига ўтади. |
194-модда. Топилма билан боғлиқ харажатларни тўлаш ва ашёни топиб олган шахсни тақдирлаш | 194-модда. Топилма билан боғлиқ харажатларни тўлаш ва ашёни топиб олган шахсни тақдирлаш |
Ашёни топиб олган ҳамда уни олишга ҳақли бўлган шахсга қайтариб берган шахс ана шу шахсдан, ашё давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтган ҳолларда эса — тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан ашёни сақлаш, топшириш ёки сотиш билан боғлиқ харажатларни, шунингдек ашёни олишга ҳақли бўлган шахсни топиш учун кетган харажатларни ундириш ҳуқуқига эга. | Ашёни топиб олган ҳамда уни олишга ҳақли бўлган шахсга қайтариб берган шахс ана шу шахсдан, ашё давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтган ҳолларда эса — тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органидан ашёни сақлаш, топшириш ёки сотиш билан боғлиқ харажатларни, шунингдек ашёни олишга ҳақли бўлган шахсни топиш учун кетган харажатларни ундириш ҳуқуқига эга. |
Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг йигирма фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир. | Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг йигирма фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир. |
Башарти, топиб олинган ҳужжатлар ёки ўзга ашёлар уларни олишга ҳақли бўлган шахснинг ўзи учунгина қимматга эга бўлса, мукофот миқдори шу шахс билан келишув асосида, келишувга эришиб бўлмаган тақдирда эса — суд орқали белгиланади. Топилган ашёни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли бўлган шахс топилма учун кўпчилик ўртасида мукофот ваъда қилган бўлса, у кўпчилик ўртасида ваъда қилинган мукофотни ўша шартларга мувофиқ тўлайди. | Башарти, топиб олинган ҳужжатлар ёки ўзга ашёлар уларни олишга ҳақли бўлган шахснинг ўзи учунгина қимматга эга бўлса, мукофот миқдори шу шахс билан келишув асосида, келишувга эришиб бўлмаган тақдирда эса — суд орқали белгиланади. Топилган ашёни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли бўлган шахс топилма учун кўпчилик ўртасида мукофот ваъда қилган бўлса, у кўпчилик ўртасида ваъда қилинган мукофотни ўша шартларга мувофиқ тўлайди. |
Башарти, ашёни топиб олган шахс топилма ҳақида хабар қилмаган бўлса ёки уни яширишга уринган бўлса, мукофот олиш ҳуқуқи вужудга келмайди. | Башарти, ашёни топиб олган шахс топилма ҳақида хабар қилмаган бўлса ёки уни яширишга уринган бўлса, мукофот олиш ҳуқуқи вужудга келмайди. |
195-модда. Қаровсиз ҳайвонлар | 195-модда. Қаровсиз ҳайвонлар |
Қаровсиз ёки адашган чорва молларини ёхуд бошқа қаровсиз уй ҳайвонлари ёки қўлга ўргатилган ҳайвонларни тутиб олган шахс уларни эгасига қайтариши шарт, башарти ҳайвонларнинг эгаси ёки унинг қаердалиги номаълум бўлса, тутиб олган пайтдан бошлаб уч кундан кечиктирмай топилган ҳайвонлар тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилиши шарт, улар ҳайвонларнинг эгасини қидириш чораларини кўрадилар. | Қаровсиз ёки адашган чорва молларини ёхуд бошқа қаровсиз уй ҳайвонлари ёки қўлга ўргатилган ҳайвонларни тутиб олган шахс уларни эгасига қайтариши шарт, башарти ҳайвонларнинг эгаси ёки унинг қаердалиги номаълум бўлса, тутиб олган пайтдан бошлаб уч кундан кечиктирмай топилган ҳайвонлар тўғрисида ички ишлар органига, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига хабар қилиши шарт, улар ҳайвонларнинг эгасини қидириш чораларини кўрадилар. |
Ҳайвонларнинг эгаси қидирилаётган вақтда уларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш учун тутиб олган шахсда қолдирилиши ёхуд зарур шароити бўлган бошқа шахсга сақлаш ва фойдаланиш учун топширилиши мумкин. Қаровсиз ҳайвонларни тутиб олган шахснинг илтимосига кўра ҳайвонларни боқиши учун зарур шароити бўлган шахсни топиш ҳамда ҳайвонларни унга топширишни туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи амалга оширади. | Ҳайвонларнинг эгаси қидирилаётган вақтда уларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш учун тутиб олган шахсда қолдирилиши ёхуд зарур шароити бўлган бошқа шахсга сақлаш ва фойдаланиш учун топширилиши мумкин. Қаровсиз ҳайвонларни тутиб олган шахснинг илтимосига кўра ҳайвонларни боқиши учун зарур шароити бўлган шахсни топиш ҳамда ҳайвонларни унга топширишни туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз ҳайвонларни тутиш бўлимлари, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи амалга оширади. |
Қаровсиз ҳайвонларни тутиб олган шахс ҳамда бу ҳайвонлар сақлаш ва фойдаланиш учун бериб турилган шахс уларни лозим даражада сақлашлари шарт ва ҳайвонлар нобуд бўлиши ёки шикастланиши учун айбдор бўлсалар, ҳайвонларнинг нархи доирасида жавобгар бўладилар. | Қаровсиз ҳайвонларни тутиб олган шахс ҳамда бу ҳайвонлар сақлаш ва фойдаланиш учун бериб турилган шахс уларни лозим даражада сақлашлари шарт ва ҳайвонлар нобуд бўлиши ёки шикастланиши учун айбдор бўлсалар, ҳайвонларнинг нархи доирасида жавобгар бўладилар. |
196-модда. Хазина | 196-модда. Хазина |
Эгаси аниқланиши мумкин бўлмаган ёки қонунга биноан ҳуқуқларини йўқотган хазина, яъни ерга кўмилган ёки бошқача усулда яширилган пул ёхуд қимматбаҳо буюмлар хазина яшириб қўйилган мол-мулк (ер участкаси, иморат ва шу кабилар) мулкдори бўлган шахс ва хазинани топган шахс мулкига, агар улар ўртасидаги келишувга мувофиқ бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, тенг улушларда ўтади. | Эгаси аниқланиши мумкин бўлмаган ёки қонунга биноан ҳуқуқларини йўқотган хазина, яъни ерга кўмилган ёки бошқача усулда яширилган пул ёхуд қимматбаҳо буюмлар хазина яшириб қўйилган мол-мулк (ер участкаси, иморат ва шу кабилар) мулкдори бўлган шахс ва хазинани топган шахс мулкига, агар улар ўртасидаги келишувга мувофиқ бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, тенг улушларда ўтади. |
Хазина у яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулк эгасининг розилигисиз қазишма ишларини олиб борган ёки бойлик қидирган шахс томонидан топилган тақдирда, бу хазина у топилган ер участкасининг ёки бошқа мол-мулкнинг эгасига топширилиши керак. | Хазина у яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулк эгасининг розилигисиз қазишма ишларини олиб борган ёки бойлик қидирган шахс томонидан топилган тақдирда, бу хазина у топилган ер участкасининг ёки бошқа мол-мулкнинг эгасига топширилиши керак. |
Моддий маданий мерос объектлари жумласига кирадиган ашёлардан иборат хазина топилган тақдирда, улар давлат мулкига топширилиши керак. Бунда хазина яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулкнинг эгаси ва хазинани топган шахс биргаликда хазина қийматининг эллик фоизи миқдорида мукофот олиш ҳуқуқига эгадирлар. Агар улар ўртасидаги келишувда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мукофот бу шахслар ўртасида тенг улушларда тақсимланади. | Моддий маданий мерос объектлари жумласига кирадиган ашёлардан иборат хазина топилган тақдирда, улар давлат мулкига топширилиши керак. Бунда хазина яшириб қўйилган ер участкаси ёки бошқа мол-мулкнинг эгаси ва хазинани топган шахс биргаликда хазина қийматининг эллик фоизи миқдорида мукофот олиш ҳуқуқига эгадирлар. Агар улар ўртасидаги келишувда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, мукофот бу шахслар ўртасида тенг улушларда тақсимланади. |
Бундай хазинани у яшириб қўйилган мол-мулк эгасининг розилигисиз қазишма ишларини олиб борган ёки бойлик қидирган шахс топиб олса, бу шахсга мукофот тўланмайди ва хазина батамом мулкдорнинг ихтиёрига ўтади. | Бундай хазинани у яшириб қўйилган мол-мулк эгасининг розилигисиз қазишма ишларини олиб борган ёки бойлик қидирган шахс топиб олса, бу шахсга мукофот тўланмайди ва хазина батамом мулкдорнинг ихтиёрига ўтади. |
Хазина топиш учун қазишма ва қидирув ишларини олиб бориш меҳнат ёки хизмат вазифаларига кирадиган шахсларга нисбатан ушбу модданинг қоидалари қўлланилмайди. | Хазина топиш учун қазишма ва қидирув ишларини олиб бориш меҳнат ёки хизмат вазифаларига кирадиган шахсларга нисбатан ушбу модданинг қоидалари қўлланилмайди. |
197-модда. Мулк ҳуқуқининг бекор бўлиш асослари | 197-модда. Мулк ҳуқуқининг бекор бўлиш асослари |
Мулк ҳуқуқи мулкдорнинг ихтиёрий суратда мажбуриятни бажариши, мулкдорнинг мол-мулк тақдирини ҳал қиладиган бир томонлама қарор қабул қилиши, суд қарори асосида мол-мулкни олиб қўйиш (сотиб олиш) йўли билан, шунингдек мулк ҳуқуқини қонун асосида бекор қилувчи қонунчилик ҳужжатига асосан бекор бўлади. | Мулк ҳуқуқи мулкдорнинг ихтиёрий суратда мажбуриятни бажариши, мулкдорнинг мол-мулк тақдирини ҳал қиладиган бир томонлама қарор қабул қилиши, суд қарори асосида мол-мулкни олиб қўйиш (сотиб олиш) йўли билан, шунингдек мулк ҳуқуқини қонун асосида бекор қилувчи қонунчилик ҳужжатига асосан бекор бўлади. |
198-модда. Мол-мулкни тугатиш ва ҳисобдан чиқариш | 198-модда. Мол-мулкни тугатиш ва ҳисобдан чиқариш |
Мол-мулкни йўқ қилиш (тугатиш) натижасида мулк ҳуқуқини бекор қилишга қонунларга зид бўлмаган ҳолларда йўл қўйилади. | Мол-мулкни йўқ қилиш (тугатиш) натижасида мулк ҳуқуқини бекор қилишга қонунларга зид бўлмаган ҳолларда йўл қўйилади. |
Мулкдор томонидан тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган мол-мулкнинг йўқ қилинишига йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда суд қарори билан мазкур мол-мулк мусодара қилиниши ёки агар у йўқ қилинган бўлса, унинг қиймати ундириб олиниши мумкин. | Мулкдор томонидан тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга бўлган мол-мулкнинг йўқ қилинишига йўл қўйилмайди. Алоҳида ҳолларда суд қарори билан мазкур мол-мулк мусодара қилиниши ёки агар у йўқ қилинган бўлса, унинг қиймати ундириб олиниши мумкин. |
Мол-мулкни юридик шахснинг баланс ҳисобидан чиқариш натижасида мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши қонунчиликда ёки таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда амалга оширилади. | Мол-мулкни юридик шахснинг баланс ҳисобидан чиқариш натижасида мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши қонунчиликда ёки таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартларда амалга оширилади. |
199-модда. Мол-мулкни мулкдордан олиб қўйиш | 199-модда. Мол-мулкни мулкдордан олиб қўйиш |
Мол-мулкни мулкдордан олиб қўйишга қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича ундирув ана шу мол-мулкка қаратилган тақдирда, шунингдек национализация қилиш, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида йўл қўйилади. | Мол-мулкни мулкдордан олиб қўйишга қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича ундирув ана шу мол-мулкка қаратилган тақдирда, шунингдек национализация қилиш, реквизиция ва мусодара қилиш тартибида йўл қўйилади. |
Агар қонунга асосан шахсга тегишли бўла олмайдиган мол-мулк унинг мулки бўлиб қолса, ушбу мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи суд тартибида бекор қилиниб, олиб қўйилган мол-мулкнинг қиймати шахсга тўланади. | Агар қонунга асосан шахсга тегишли бўла олмайдиган мол-мулк унинг мулки бўлиб қолса, ушбу мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи суд тартибида бекор қилиниб, олиб қўйилган мол-мулкнинг қиймати шахсга тўланади. |
200-модда. Қарзни низосиз тартибда ундириб олиш | 200-модда. Қарзни низосиз тартибда ундириб олиш |
Мажбуриятлар бўйича қарзни, шу жумладан бюджетга тўловлар бўйича қарзни низосиз тартибда ундириб олишга қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. | Мажбуриятлар бўйича қарзни, шу жумладан бюджетга тўловлар бўйича қарзни низосиз тартибда ундириб олишга қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. |
Мулкдор низосиз тартибда ундириб олиш тўғрисидаги қарорга рози бўлмаган тақдирда судга мурожаат қилишга ҳақли. | Мулкдор низосиз тартибда ундириб олиш тўғрисидаги қарорга рози бўлмаган тақдирда судга мурожаат қилишга ҳақли. |
201-модда. Қимматбаҳо металлар ва тошларга мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ҳамда бекор бўлиш хусусиятлари | 201-модда. Қимматбаҳо металлар ва тошларга мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ҳамда бекор бўлиш хусусиятлари |
Хом ва ишлов берилган қимматбаҳо металлар ва тошларга (заргарлик ва бошқа маиший буюмлардан ташқари) мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ҳамда бекор бўлиш хусусиятлари қонунчилик билан белгилаб қўйилади. | Хом ва ишлов берилган қимматбаҳо металлар ва тошларга (заргарлик ва бошқа маиший буюмлардан ташқари) мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ҳамда бекор бўлиш хусусиятлари қонунчилик билан белгилаб қўйилади. |
202-модда. Национализация | 202-модда. Национализация |
Национализация — фуқароларга ҳамда юридик шахсларга қарашли национализация қилинаётган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини ҳақ тўлаш асосида қонунга мувофиқ давлат ихтиёрига ўтказишдан иборат. | Национализация — фуқароларга ҳамда юридик шахсларга қарашли национализация қилинаётган мол-мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини ҳақ тўлаш асосида қонунга мувофиқ давлат ихтиёрига ўтказишдан иборат. |
Мазкур мол-мулк кейинчалик денационализация қилинган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, собиқ мулкдорлар ушбу мол-мулкнинг қайтариб берилишини талаб қилишга ҳақлидирлар. | Мазкур мол-мулк кейинчалик денационализация қилинган тақдирда, агар қонун ҳужжатларида ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, собиқ мулкдорлар ушбу мол-мулкнинг қайтариб берилишини талаб қилишга ҳақлидирлар. |
203-модда. Реквизиция | 203-модда. Реквизиция |
Табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар юз берган тақдирда ва фавқулодда тусдаги бошқа вазиятларда мол-мулк жамият манфаатларини кўзлаб, давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ мулкдордан унга мол-мулкнинг қийматини тўлаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартлар асосида олиб қўйилиши мумкин (реквизиция). | Табиий офатлар, авариялар, эпидемиялар, эпизоотиялар юз берган тақдирда ва фавқулодда тусдаги бошқа вазиятларда мол-мулк жамият манфаатларини кўзлаб, давлат ҳокимияти органи қарорига мувофиқ мулкдордан унга мол-мулкнинг қийматини тўлаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартлар асосида олиб қўйилиши мумкин (реквизиция). |
Реквизиция ўтказилишига сабаб бўлган вазиятларнинг амал қилиши тўхтаганидан кейин реквизиция қилинган мол-мулкнинг собиқ эгаси сақланиб қолган мол-мулкни ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. | Реквизиция ўтказилишига сабаб бўлган вазиятларнинг амал қилиши тўхтаганидан кейин реквизиция қилинган мол-мулкнинг собиқ эгаси сақланиб қолган мол-мулкни ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли. |
204-модда. Мусодара | 204-модда. Мусодара |
Қонунда назарда тутилган ҳолларда мол-мулк суднинг қарорига мувофиқ жиноят ёки ўзга ҳуқуқбузарлик қилганлик учун ҳақ тўламасдан мулкдордан олиб қўйилиши мумкин (мусодара). | Қонунда назарда тутилган ҳолларда мол-мулк суднинг қарорига мувофиқ жиноят ёки ўзга ҳуқуқбузарлик қилганлик учун ҳақ тўламасдан мулкдордан олиб қўйилиши мумкин (мусодара). |
205-модда. Мол-мулкни олиб қўйиш чоғида унинг қийматини аниқлаш ва зарарларни ундириб олиш ҳуқуқи | 205-модда. Мол-мулкни олиб қўйиш чоғида унинг қийматини аниқлаш ва зарарларни ундириб олиш ҳуқуқи |
Мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг қиймати, агар қонунчиликда бошқача тартиб ўрнатилган бўлмаса, баҳоловчи ташкилот томонидан мулк ҳуқуқи бекор қилинган пайтда белгиланади. | Мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг қиймати, агар қонунчиликда бошқача тартиб ўрнатилган бўлмаса, баҳоловчи ташкилот томонидан мулк ҳуқуқи бекор қилинган пайтда белгиланади. |
Олиб қўйилган мол-мулкнинг қийматини мулкдорга тўлаш баҳоси ҳақида мулкдор судга эътироз билдириши мумкин. | Олиб қўйилган мол-мулкнинг қийматини мулкдорга тўлаш баҳоси ҳақида мулкдор судга эътироз билдириши мумкин. |
Мулкдор мол-мулкининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган бошқа зарарларни тўлашни ҳам талаб қилишга ҳақли. | Мулкдор мол-мулкининг олиб қўйилиши муносабати билан етказилган бошқа зарарларни тўлашни ҳам талаб қилишга ҳақли. |
206-модда. Мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратмаган ҳолда мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши | 206-модда. Мулкдорнинг мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратмаган ҳолда мулк ҳуқуқининг бекор қилиниши |
Давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қимматли мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади. | Давлат органининг мулкдорнинг мол-мулкини олиб қўйишга бевосита қаратилмаган қарори муносабати билан, шу жумладан мулкдорга қарашли уй, бошқа иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарори муносабати билан мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига қонунда белгиланган ҳоллар ва тартибдагина йўл қўйилади, бунда мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қимматли мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида берилади ва унинг кўрган бошқа зарарлари тўланади ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши билан етказилган зарар тўла ҳажмда тўланади. |
Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйларнинг, бошқа иморатларнинг, иншоотларнинг ёки экинларнинг, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматини аниқлаш белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бунда хусусий мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бевосита ушбу мол-мулкни олиб қўйишдан олдинги ҳолатга кўра ёки келгусида олиб қўйилиши ҳақидаги хабар мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматига таъсир қилган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланади. | Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйларнинг, бошқа иморатларнинг, иншоотларнинг ёки экинларнинг, шунингдек ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматини аниқлаш белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилотлар томонидан амалга оширилади. Бунда хусусий мулк ҳуқуқи бекор қилинганда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати бевосита ушбу мол-мулкни олиб қўйишдан олдинги ҳолатга кўра ёки келгусида олиб қўйилиши ҳақидаги хабар мол-мулкнинг ва ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматига таъсир қилган пайтдаги ҳолатга кўра баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланади. |
Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмайди. | Олиб қўйилаётган ер участкасидаги уйни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки экинларни бузиб ташлашга зарарларнинг ўрни бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қоплангунига қадар йўл қўйилмайди. |
Мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига олиб келадиган қарорга мулкдор рози бўлмаган тақдирда, бу қарор низо суд томонидан ҳал қилингунича амалга оширилиши мумкин эмас. Низони кўриб чиқиш вақтида мулкдорга етказилган зарарни тўлаш билан боғлиқ барча масалалар ҳам ҳал қилинади. | Мулк ҳуқуқининг бекор қилинишига олиб келадиган қарорга мулкдор рози бўлмаган тақдирда, бу қарор низо суд томонидан ҳал қилингунича амалга оширилиши мумкин эмас. Низони кўриб чиқиш вақтида мулкдорга етказилган зарарни тўлаш билан боғлиқ барча масалалар ҳам ҳал қилинади. |
16-БОБ ХУСУСИЙ МУЛК | 16-БОБ ХУСУСИЙ МУЛК |
207-модда. Хусусий мулк ҳуқуқи | 207-модда. Хусусий мулк ҳуқуқи |
Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонунчиликка мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир. | Хусусий мулк ҳуқуқи шахснинг қонунчиликка мувофиқ тарзда қўлга киритган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидир. |
Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди. | Хусусий мулк бўлган мол-мулкнинг миқдори ва қиймати чекланмайди. |
208-модда. Хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари | 208-модда. Хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари |
Фуқаролар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар ва давлатга қарашли бўлмаган бошқа юридик шахслар хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари ҳисобланадилар. | Фуқаролар, хўжалик ширкатлари ва жамиятлари, кооперативлар, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фондлар ва давлатга қарашли бўлмаган бошқа юридик шахслар хусусий мулк ҳуқуқининг субъектлари ҳисобланадилар. |
209-модда. Хусусий мулк ҳуқуқининг объектлари | 209-модда. Хусусий мулк ҳуқуқининг объектлари |
Қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай мол-мулк хусусий мулк бўлиши мумкин. | Қонун билан ман этилган айрим ашёлардан ташқари ҳар қандай мол-мулк хусусий мулк бўлиши мумкин. |
210-модда. Уй-жой (квартира)га мулк ҳуқуқининг вужудга келиш тартиби | 210-модда. Уй-жой (квартира)га мулк ҳуқуқининг вужудга келиш тартиби |
Белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида қурилаётган янги уй-жойга мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. | Белгиланган тартибда ажратиб берилган ер участкасида қурилаётган янги уй-жойга мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. |
Давлатга қарашли уй-жой (квартира)га мулк ҳуқуқи қонунчиликда назарда тутилган хусусийлаштириш тартибида вужудга келади. | Давлатга қарашли уй-жой (квартира)га мулк ҳуқуқи қонунчиликда назарда тутилган хусусийлаштириш тартибида вужудга келади. |
Кооператив уй-жойга, квартирага, гаражга, чорбоққа ва бошқа биноларга мулк ҳуқуқи кооператив аъзоси пай бадалларини батамом тўлаб бўлганидан кейин вужудга келади. | Кооператив уй-жойга, квартирага, гаражга, чорбоққа ва бошқа биноларга мулк ҳуқуқи кооператив аъзоси пай бадалларини батамом тўлаб бўлганидан кейин вужудга келади. |
211-модда. Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулки | 211-модда. Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларининг умумий мол-мулки |
Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларига шу уйнинг умумий жойларини, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмаларни ўз ичига олган умумий мол-мулк улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. | Кўп квартирали уйдаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорларига шу уйнинг умумий жойларини, таянч ва тўсиқ конструкциялар, квартиралар оралиғидаги иҳоталанган (ўралма) пиллапоялар, зинапоялар, лифтлар, лифтнинг шахталари ва бошқа шахталар, даҳлизлар, техник қаватлар, ертўлалар, чердаклар ва томлар, уй ичидаги муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари, жойлар ташқарисида ёки ичида жойлашган ва биттадан ортиқ жойга хизмат кўрсатадиган механик, электр, санитария-техника ускуналари ва қурилмалари ҳамда бошқа ускуналар ва қурилмаларни ўз ичига олган умумий мол-мулк улушли мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. |
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка эгалик ҳуқуқидаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари улушларининг миқдори ҳамда мазкур мол-мулкни сақлаш ва асраш бўйича харажатларни мулкдорлар ўртасида тақсимлаш тартиби уй-жой тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади. | Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка эгалик ҳуқуқидаги турар жойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойлар мулкдорлари улушларининг миқдори ҳамда мазкур мол-мулкни сақлаш ва асраш бўйича харажатларни мулкдорлар ўртасида тақсимлаш тартиби уй-жой тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ белгиланади. |
Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси ўз улушини бошқа шахсга беришга, ундан фуқаролар ёки юридик шахслар фойдасига воз кечишга, шунингдек уни ўзига қарашли турар жойга ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойга бўлган мулк ҳуқуқидан алоҳида тарзда бошқа шахсга ўтишига сабаб бўлувчи ўзга хатти-ҳаракатлар содир этишга ҳақли эмас. | Кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкка нисбатан улушли мулк иштирокчиси ўз улушини бошқа шахсга беришга, ундан фуқаролар ёки юридик шахслар фойдасига воз кечишга, шунингдек уни ўзига қарашли турар жойга ёки яшаш учун мўлжалланмаган жойга бўлган мулк ҳуқуқидан алоҳида тарзда бошқа шахсга ўтишига сабаб бўлувчи ўзга хатти-ҳаракатлар содир этишга ҳақли эмас. |
212-модда. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари | 212-модда. Ўзбошимчалик билан иморат қуриш ва унинг оқибатлари |
Қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. | Қонунчиликда белгиланган тартибда қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида, шунингдек иморат қуриш учун зарур рухсатнома олмасдан ёки архитектура ва қурилиш нормалари ҳамда қоидаларини жиддий бузган ҳолда қурилган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулк ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳисобланади. |
Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. | Ўзбошимчалик билан иморат қурган шахс унга мулк ҳуқуқини ололмайди. Бу шахс қурган иморатини тасарруф этишга — сотишга, ҳадя этишга, ижарага беришга, иморатга нисбатан бошқа битимлар тузишга ҳақли эмас. |
Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. | Ўзбошимчалик билан иморат қуриш натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай иморат суднинг қарорига биноан иморатни қурган шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланиши лозим, ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. |
Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди. | Иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин. Бу ҳолда иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилган шахс иморат қурган шахснинг харажатларини суд белгилаган миқдорда қоплайди. |
Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас. | Башарти, ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишига сабаб бўлса, ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилиши мумкин эмас. |
17-БОБ ОММАВИЙ МУЛК | 17-БОБ ОММАВИЙ МУЛК |
213-модда. Оммавий мулк тушунчаси | 213-модда. Оммавий мулк тушунчаси |
Республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкидан (муниципал мулк) иборат бўлган давлат мулки оммавий мулкдир. | Республика мулки ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкидан (муниципал мулк) иборат бўлган давлат мулки оммавий мулкдир. |
Қорақалпоғистон Республикасида мулкчилик муносабатлари, шу жумладан оммавий мулк муносабатлари ушбу Кодекс билан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади. | Қорақалпоғистон Республикасида мулкчилик муносабатлари, шу жумладан оммавий мулк муносабатлари ушбу Кодекс билан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан тартибга солинади. |
214-модда. Республика мулки | 214-модда. Республика мулки |
Ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органларининг мол-мулки, давлат аҳамиятига эга бўлган моддий маданий мерос объектлари, республика бюджетининг маблағлари, олтин захираси, давлатнинг валюта фонди ва бошқа фондлари республика мулкидир, шунингдек корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, ўқув, илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, интеллектуал фаолият натижалари, башарти булар бюджет ёки давлатнинг ўзга маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган бўлса, бошқа мол-мулк республика мулки бўлиши мумкин. | Ер, ер ости бойликлари, сув, ҳаво бўшлиғи, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви республика органларининг мол-мулки, давлат аҳамиятига эга бўлган моддий маданий мерос объектлари, республика бюджетининг маблағлари, олтин захираси, давлатнинг валюта фонди ва бошқа фондлари республика мулкидир, шунингдек корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, ўқув, илмий, илмий-тадқиқот муассасалари ва ташкилотлари, интеллектуал фаолият натижалари, башарти булар бюджет ёки давлатнинг ўзга маблағлари ҳисобидан яратилган ёки сотиб олинган бўлса, бошқа мол-мулк республика мулки бўлиши мумкин. |
Республика мулки бўлган мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки улар махсус вакил қилган органлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тасарруф қиладилар. | Республика мулки бўлган мол-мулкни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки улар махсус вакил қилган органлар, агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тасарруф қиладилар. |
Республика мулки бўлган мол-мулк давлат юридик шахсларига хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин. | Республика мулки бўлган мол-мулк давлат юридик шахсларига оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин. |
Республика мулки республика бюджетига тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади. | Республика мулки республика бюджетига тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган асосларга кўра бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади. |
Республика мулки объектлари қонунчиликда белгилаб қўйилган тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин. | Республика мулки объектлари қонунчиликда белгилаб қўйилган тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин. |
215-модда. Муниципал мулк | 215-модда. Муниципал мулк |
Давлат ҳокимияти маҳаллий органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк муниципал мулк бўлади. | Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мол-мулки, маҳаллий бюджет маблағлари, муниципал уй-жой фонди ва коммунал хўжалик, корхоналар ва бошқа мулкий комплекслар, халқ таълими, маданият, соғлиқни сақлаш муассасалари, шунингдек бошқа мол-мулк муниципал мулк бўлади. |
Муниципал мулк бўлган мол-мулкни, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф этадилар. | Муниципал мулк бўлган мол-мулкни, агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ёки улар вакил қилган органлар тасарруф этадилар. |
Муниципал мулк бўлган мол-мулк юридик шахсларга хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин. | Муниципал мулк бўлган мол-мулк юридик шахсларга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бириктириб қўйилиши мумкин. |
Муниципал мулк маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади. | Муниципал мулк маҳаллий бюджетга тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобидан, шунингдек қонунчиликда назарда тутилган асосларга мувофиқ бошқа тушумлар ҳисобидан ташкил этилади. |
Муниципал мулк объектлари қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин. | Муниципал мулк объектлари қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартлар асосида хусусий мулк қилиб берилиши мумкин. |
18-БОБ УМУМИЙ МУЛК | 18-БОБ УМУМИЙ МУЛК |
216-модда. Умумий мулк тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари | 216-модда. Умумий мулк тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари |
Икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. | Икки ёки ундан ортиқ шахснинг эгалигида бўлган мол-мулк уларга умумий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлади. |
Мол-мулк мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши аниқлаб қўйилган (улушли мулк) ёки бундай улушлар аниқлаб қўйилмаган (биргаликдаги мулк) ҳолда умумий мулк бўлиши мумкин. | Мол-мулк мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши аниқлаб қўйилган (улушли мулк) ёки бундай улушлар аниқлаб қўйилмаган (биргаликдаги мулк) ҳолда умумий мулк бўлиши мумкин. |
Умумий мулк бўлган мол-мулк улушларга бўлинади, қонунда бу мол-мулкнинг биргаликдаги мулкни ташкил этиши назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. | Умумий мулк бўлган мол-мулк улушларга бўлинади, қонунда бу мол-мулкнинг биргаликдаги мулкни ташкил этиши назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. |
Умумий биргаликдаги мулк ўз вазифасини ўзгартирмаган ҳолда тақсимланиши мумкин бўлмаган (бўлинмайдиган ашёлар) ёки қонунга кўра тақсимланиши мумкин бўлмаган мол-мулк икки ёки ундан ортиқ шахс мулкига ўтган пайтда вужудга келади. | Умумий биргаликдаги мулк ўз вазифасини ўзгартирмаган ҳолда тақсимланиши мумкин бўлмаган (бўлинмайдиган ашёлар) ёки қонунга кўра тақсимланиши мумкин бўлмаган мол-мулк икки ёки ундан ортиқ шахс мулкига ўтган пайтда вужудга келади. |
Тақсимланадиган мол-мулкнинг умумий биргаликдаги мулклиги қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда вужудга келади. | Тақсимланадиган мол-мулкнинг умумий биргаликдаги мулклиги қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда вужудга келади. |
Биргаликдаги мулк иштирокчиларининг келишувига мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса — суднинг қарорига мувофиқ умумий мол-мулк бу шахсларнинг улушли мулки қилиб белгилаб қўйилиши мумкин. | Биргаликдаги мулк иштирокчиларининг келишувига мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса — суднинг қарорига мувофиқ умумий мол-мулк бу шахсларнинг улушли мулки қилиб белгилаб қўйилиши мумкин. |
217-модда. Улушли мулкдаги улушларни аниқлаш | 217-модда. Улушли мулкдаги улушларни аниқлаш |
Агар улушли мулк иштирокчиларининг улушлари қонун асосида белгиланиши мумкин бўлмаса ҳамда унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан белгилаб қўйилган бўлмаса, улушлар тенг деб ҳисобланади. | Агар улушли мулк иштирокчиларининг улушлари қонун асосида белгиланиши мумкин бўлмаса ҳамда унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан белгилаб қўйилган бўлмаса, улушлар тенг деб ҳисобланади. |
Улушли мулк барча иштирокчиларнинг келишуви билан иштирокчилардан ҳар бирининг улушини уларнинг умумий мол-мулкни вужудга келтириш ва кўпайтиришга қўшган ҳиссасига қараб аниқлаш ва ўзгартириш тартиби белгиланиши мумкин. | Улушли мулк барча иштирокчиларнинг келишуви билан иштирокчилардан ҳар бирининг улушини уларнинг умумий мол-мулкни вужудга келтириш ва кўпайтиришга қўшган ҳиссасига қараб аниқлаш ва ўзгартириш тартиби белгиланиши мумкин. |
Умумий мол-мулкдан фойдаланишнинг белгилаб қўйилган тартибига амал қилган ҳолда ушбу мол-мулкни ўз ҳисобидан ажратиб олиш мумкин бўлмайдиган тарзда яхшилаган улушли мулк иштирокчиси умумий мулк ҳуқуқидаги ўз улушининг тегишли даражада кўпайтирилишига ҳақли бўлади. | Умумий мол-мулкдан фойдаланишнинг белгилаб қўйилган тартибига амал қилган ҳолда ушбу мол-мулкни ўз ҳисобидан ажратиб олиш мумкин бўлмайдиган тарзда яхшилаган улушли мулк иштирокчиси умумий мулк ҳуқуқидаги ўз улушининг тегишли даражада кўпайтирилишига ҳақли бўлади. |
Умумий мол-мулкдаги ажратиб олиш мумкин бўладиган яхшилашлар, агар улушли мулк иштирокчиларининг келишуви билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу яхшилашларни амалга оширган иштирокчининг мулкига қўшилади. | Умумий мол-мулкдаги ажратиб олиш мумкин бўладиган яхшилашлар, агар улушли мулк иштирокчиларининг келишуви билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бу яхшилашларни амалга оширган иштирокчининг мулкига қўшилади. |
218-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкни тасарруф этиш | 218-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкни тасарруф этиш |
Улушли мулкдаги мол-мулк унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан тасарруф этилади. | Улушли мулкдаги мол-мулк унинг барча иштирокчиларининг келишуви билан тасарруф этилади. |
Улушли мулк иштирокчиси ўз хоҳишига қараб ўз улушини сотишга, совға қилишга, васият қилиб қолдиришга, гаровга беришга ёки бошқача тарзда тасарруф этишга улушни ҳақ эвазига бошқа шахсга бериш чоғида ушбу Кодекснинг 224-моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳақли бўлади. | Улушли мулк иштирокчиси ўз хоҳишига қараб ўз улушини сотишга, совға қилишга, васият қилиб қолдиришга, гаровга беришга ёки бошқача тарзда тасарруф этишга улушни ҳақ эвазига бошқа шахсга бериш чоғида ушбу Кодекснинг 224-моддасида назарда тутилган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳақли бўлади. |
219-модда. Улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш | 219-модда. Улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш |
Улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш унинг барча иштирокчилари келишувига мувофиқ амалга оширилади. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда, улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш суд томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. | Улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш унинг барча иштирокчилари келишувига мувофиқ амалга оширилади. Бундай келишувга эришилмаган тақдирда, улушли мулкдаги умумий мол-мулкка эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш суд томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. |
Улушли мулк иштирокчиси умумий мол-мулкнинг иштирокчи улушига тенг бўлган қисми ўзининг эгалигига ва фойдаланишига берилишига, бунинг иложи бўлмаган тақдирда эса — ўз улуши бўлган мол-мулкка эгалик қилаётган ва ундан фойдаланаётган бошқа иштирокчилардан тегишли ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга. | Улушли мулк иштирокчиси умумий мол-мулкнинг иштирокчи улушига тенг бўлган қисми ўзининг эгалигига ва фойдаланишига берилишига, бунинг иложи бўлмаган тақдирда эса — ўз улуши бўлган мол-мулкка эгалик қилаётган ва ундан фойдаланаётган бошқа иштирокчилардан тегишли ҳақ талаб қилиш ҳуқуқига эга. |
220-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкдан фойдаланиш натижасида келадиган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар | 220-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкдан фойдаланиш натижасида келадиган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар |
Улушли мулкдаги мол-мулкдан фойдаланиш натижасида келадиган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар умумий мол-мулк таркибига қўшилади ва улушли мулк иштирокчилари ўртасидаги келишувда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, улар ўртасида улушларига мутаносиб равишда тақсимланади. | Улушли мулкдаги мол-мулкдан фойдаланиш натижасида келадиган ҳосил, маҳсулот ва даромадлар умумий мол-мулк таркибига қўшилади ва улушли мулк иштирокчилари ўртасидаги келишувда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, улар ўртасида улушларига мутаносиб равишда тақсимланади. |
221-модда. Умумий улушли мулкдаги мол-мулкни сақлаш харажатларини тақсимлаш | 221-модда. Умумий улушли мулкдаги мол-мулкни сақлаш харажатларини тақсимлаш |
Ҳар бир мулкдор умумий мол-мулк бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда, шунингдек мол-мулкни сақлаш ва асраш чиқимларида, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, улушига қараб қатнашиши шарт. | Ҳар бир мулкдор умумий мол-мулк бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашда, шунингдек мол-мулкни сақлаш ва асраш чиқимларида, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, улушига қараб қатнашиши шарт. |
Зарур бўлмаган ҳамда мулкдорлардан бири томонидан қолганларнинг розилигисиз қилинган харажатлар унинг ўз зиммасига тушади. Бунда келиб чиқадиган низолар суд тартибида ҳал қилиниши керак. | Зарур бўлмаган ҳамда мулкдорлардан бири томонидан қолганларнинг розилигисиз қилинган харажатлар унинг ўз зиммасига тушади. Бунда келиб чиқадиган низолар суд тартибида ҳал қилиниши керак. |
222-модда. Умумий мулк ҳуқуқидаги улушнинг шартнома бўйича олувчига ўтиш пайти | 222-модда. Умумий мулк ҳуқуқидаги улушнинг шартнома бўйича олувчига ўтиш пайти |
Умумий мулк ҳуқуқидаги улуш шартнома бўйича олувчига, агар тарафларнинг келишуви билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тузилган пайтдан бошлаб ўтади. | Умумий мулк ҳуқуқидаги улуш шартнома бўйича олувчига, агар тарафларнинг келишуви билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тузилган пайтдан бошлаб ўтади. |
Умумий мулк ҳуқуқидаги улушнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган шартнома бўйича бошқа шахсга ўтиш пайти ушбу Кодекс 185-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ белгиланади. | Умумий мулк ҳуқуқидаги улушнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши керак бўлган шартнома бўйича бошқа шахсга ўтиш пайти ушбу Кодекс 185-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ белгиланади. |
223-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкни тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш | 223-модда. Улушли мулкдаги мол-мулкни тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш |
Улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчилар ўртасида уларнинг келишувига мувофиқ тақсимланиши мумкин. | Улушли мулкдаги мол-мулк иштирокчилар ўртасида уларнинг келишувига мувофиқ тақсимланиши мумкин. |
Улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли. | Улушли мулк иштирокчиси ўз улушини умумий мол-мулкдан ажратиб беришни талаб қилишга ҳақли. |
Улушли мулк иштирокчилари умумий мол-мулкни тақсимлаш ёки улардан бирининг улушини ажратиш усули ва шартлари тўғрисида келишувга эриша олмасалар, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли. | Улушли мулк иштирокчилари умумий мол-мулкни тақсимлаш ёки улардан бирининг улушини ажратиш усули ва шартлари тўғрисида келишувга эриша олмасалар, улушли мулк иштирокчиси ўз улушини асл ҳолида ажратиб беришни суд орқали талаб қилишга ҳақли. |
Агар улушни асл ҳолида ажратиб олишга қонун йўл қўймаса ёки уни умумий мулк бўлган мол-мулкка номутаносиб зарар етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлмаса, ажралиб чиқаётган мулкдор улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари томонидан улушининг қиймати тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. | Агар улушни асл ҳолида ажратиб олишга қонун йўл қўймаса ёки уни умумий мулк бўлган мол-мулкка номутаносиб зарар етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлмаса, ажралиб чиқаётган мулкдор улушли мулкнинг бошқа иштирокчилари томонидан улушининг қиймати тўланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. |
Ушбу модда асосида улушли мулк иштирокчисига асл ҳолида ажратиб берилаётган мол-мулкнинг унинг мулк ҳуқуқидаги улушига номутаносиблиги тегишли пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўлаш йўли билан бартараф этилади. | Ушбу модда асосида улушли мулк иштирокчисига асл ҳолида ажратиб берилаётган мол-мулкнинг унинг мулк ҳуқуқидаги улушига номутаносиблиги тегишли пул суммасини тўлаш ёки бошқача компенсация тўлаш йўли билан бартараф этилади. |
Улушли мулк иштирокчисига унинг улушини асл ҳолида ажратиб бериш ўрнига бошқа мулкдорлар томонидан компенсация тўланишига иштирокчининг розилиги билан йўл қўйилади. Мулкдорнинг улуши арзимас бўлган, амалда ажратиб берилиши мумкин бўлмаган ва у умумий мол-мулкдан фойдаланишдан катта манфаатга эга бўлмаган ҳолларда суд ушбу мулкдор розилик бермаган тақдирда ҳам улушли мулкнинг қолган иштирокчилари зиммасига мазкур мулкдорга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин. | Улушли мулк иштирокчисига унинг улушини асл ҳолида ажратиб бериш ўрнига бошқа мулкдорлар томонидан компенсация тўланишига иштирокчининг розилиги билан йўл қўйилади. Мулкдорнинг улуши арзимас бўлган, амалда ажратиб берилиши мумкин бўлмаган ва у умумий мол-мулкдан фойдаланишдан катта манфаатга эга бўлмаган ҳолларда суд ушбу мулкдор розилик бермаган тақдирда ҳам улушли мулкнинг қолган иштирокчилари зиммасига мазкур мулкдорга компенсация тўлаш мажбуриятини юклаши мумкин. |
Ушбу моддага мувофиқ мулкдор компенсация олганидан кейин умумий мол-мулкдаги улушига бўлган ҳуқуқини йўқотади. | Ушбу моддага мувофиқ мулкдор компенсация олганидан кейин умумий мол-мулкдаги улушига бўлган ҳуқуқини йўқотади. |
224-модда. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи | 224-модда. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи |
Мулкдорлардан бири ўз улушини бошқа шахсга сотган вақтида қолган мулкдорлар сотилаётган улушни у сотиладиган нархда ва бошқа тенг шартларда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, кимошди савдоси орқали сотиш ҳоллари бундан мустасно. | Мулкдорлардан бири ўз улушини бошқа шахсга сотган вақтида қолган мулкдорлар сотилаётган улушни у сотиладиган нархда ва бошқа тенг шартларда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эгадирлар, кимошди савдоси орқали сотиш ҳоллари бундан мустасно. |
Умумий мулкдаги улушни сотувчи ўз улушини ўзга шахсга сотиш нияти ҳақида бошқа мулкдорларга ёзма равишда маълум қилиб, улушнинг нархини ва уни сотишнинг бошқа шартларини кўрсатиши шарт. | Умумий мулкдаги улушни сотувчи ўз улушини ўзга шахсга сотиш нияти ҳақида бошқа мулкдорларга ёзма равишда маълум қилиб, улушнинг нархини ва уни сотишнинг бошқа шартларини кўрсатиши шарт. |
Агар қолган мулкдорлар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга оширишдан воз кечсалар ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан эътиборан кўчмас мулкка нисбатан бир ой давомида, бошқа мол-мулкка нисбатан эса — ўн кун давомида амалга оширмасалар, сотувчи ўз улушини ҳар қандай шахсга сотишга ҳақли бўлади. | Агар қолган мулкдорлар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини амалга оширишдан воз кечсалар ёки бу ҳуқуқни хабар қилинган кундан эътиборан кўчмас мулкка нисбатан бир ой давомида, бошқа мол-мулкка нисбатан эса — ўн кун давомида амалга оширмасалар, сотувчи ўз улушини ҳар қандай шахсга сотишга ҳақли бўлади. |
Улуш имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини бузган ҳолда сотилган тақдирда, бошқа мулкдорлар уч ой мобайнида сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзларига ўтказишни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидирлар. | Улуш имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини бузган ҳолда сотилган тақдирда, бошқа мулкдорлар уч ой мобайнида сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзларига ўтказишни суд тартибида талаб қилишга ҳақлидирлар. |
Улушни сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди. | Улушни сотиб олишнинг имтиёзли ҳуқуқини бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди. |
Давлат органи ёки бошқа юридик шахс умумий мулк бўлган уй-жой (хонадон)даги ўз улушини сотган вақтида уйнинг (хонадоннинг) тегишли қисмида ижарага олувчилар сифатида яшаётган шахслар ушбу модда қоидалари асосида имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар, улар бу ҳуқуқдан воз кечсалар ёки уни амалга оширмасалар — бошқа мулкдорлар бу ҳуқуққа эга бўладилар. | Давлат органи ёки бошқа юридик шахс умумий мулк бўлган уй-жой (хонадон)даги ўз улушини сотган вақтида уйнинг (хонадоннинг) тегишли қисмида ижарага олувчилар сифатида яшаётган шахслар ушбу модда қоидалари асосида имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар, улар бу ҳуқуқдан воз кечсалар ёки уни амалга оширмасалар — бошқа мулкдорлар бу ҳуқуққа эга бўладилар. |
Ушбу модданинг қоидалари айирбошлаш шартномаси бўйича улушни бошқа шахсга бериш чоғида ҳам қўлланилади. | Ушбу модданинг қоидалари айирбошлаш шартномаси бўйича улушни бошқа шахсга бериш чоғида ҳам қўлланилади. |
225-модда. Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш | 225-модда. Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш |
Агар биргаликдаги мулк иштирокчилари ўртасидаги келишув билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, улар умумий мулкка биргалашиб эгалик қиладилар ва ундан фойдаланадилар. | Агар биргаликдаги мулк иштирокчилари ўртасидаги келишув билан бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, улар умумий мулкка биргалашиб эгалик қиладилар ва ундан фойдаланадилар. |
Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулк барча иштирокчиларнинг розилиги билан тасарруф этилади, мол-мулкни тасарруф этиш хусусидаги битим иштирокчилардан қайси бири томонидан тузилаётган бўлишидан қатъи назар, бундай розилик талаб қилинади. | Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулк барча иштирокчиларнинг розилиги билан тасарруф этилади, мол-мулкни тасарруф этиш хусусидаги битим иштирокчилардан қайси бири томонидан тузилаётган бўлишидан қатъи назар, бундай розилик талаб қилинади. |
Биргаликдаги мулкнинг ҳар бир иштирокчиси, агар барча иштирокчиларнинг келишувидан бошқача тартиб англашилмаса, умумий мол-мулкни тасарруф этиш хусусида битимлар тузишга ҳақли. Биргаликдаги мулк иштирокчиларидан бири тузган умумий мол-мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ битим уни тузган иштирокчининг зарур ваколатлари йўқлиги сабабли, битимдаги иккинчи тараф буни билган ёки билиши лозим бўлганлиги исботланган тақдирдагина қолган иштирокчиларнинг талабига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. | Биргаликдаги мулкнинг ҳар бир иштирокчиси, агар барча иштирокчиларнинг келишувидан бошқача тартиб англашилмаса, умумий мол-мулкни тасарруф этиш хусусида битимлар тузишга ҳақли. Биргаликдаги мулк иштирокчиларидан бири тузган умумий мол-мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ битим уни тузган иштирокчининг зарур ваколатлари йўқлиги сабабли, битимдаги иккинчи тараф буни билган ёки билиши лозим бўлганлиги исботланган тақдирдагина қолган иштирокчиларнинг талабига мувофиқ ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. |
Биргаликдаги мулкнинг айрим турлари учун ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ушбу модданинг қоидалари қўлланилади. | Биргаликдаги мулкнинг айрим турлари учун ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда ўзгача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ушбу модданинг қоидалари қўлланилади. |
226-модда. Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкни тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш | 226-модда. Биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкни тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш |
Умумий мол-мулкни биргаликдаги мулк иштирокчилари ўртасида тақсимлаш, шунингдек улардан бирининг улушини ажратиш дастлаб иштирокчилардан ҳар бирининг умумий мулк ҳуқуқидаги улуши аниқланганидан кейин амалга оширилиши мумкин. | Умумий мол-мулкни биргаликдаги мулк иштирокчилари ўртасида тақсимлаш, шунингдек улардан бирининг улушини ажратиш дастлаб иштирокчилардан ҳар бирининг умумий мулк ҳуқуқидаги улуши аниқланганидан кейин амалга оширилиши мумкин. |
Умумий мулк тақсимланганида ва ундан улуш ажратилганида, агар қонунда ёки иштирокчиларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, уларнинг улушлари тенг ҳисобланади. | Умумий мулк тақсимланганида ва ундан улуш ажратилганида, агар қонунда ёки иштирокчиларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, уларнинг улушлари тенг ҳисобланади. |
Умумий мулкни тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш асослари ҳамда тартиби ушбу Кодекс 223-моддаси билан, биргаликдаги мулкнинг айрим турлари учун эса — бошқа қонунлар билан белгиланади. | Умумий мулкни тақсимлаш ва ундан улуш ажратиш асослари ҳамда тартиби ушбу Кодекс 223-моддаси билан, биргаликдаги мулкнинг айрим турлари учун эса — бошқа қонунлар билан белгиланади. |
227-модда. Ундирувни умумий мол-мулкдаги улушга қаратиш | 227-модда. Ундирувни умумий мол-мулкдаги улушга қаратиш |
Улушли ёки биргаликдаги мулк иштирокчисининг кредитори мулкдорда бошқа мол-мулк етарли бўлмаганида ундирувни қарздорнинг умумий мол-мулкдаги улушига қаратиш учун бу улушни ажратишни талаб қилишга ҳақли. | Улушли ёки биргаликдаги мулк иштирокчисининг кредитори мулкдорда бошқа мол-мулк етарли бўлмаганида ундирувни қарздорнинг умумий мол-мулкдаги улушига қаратиш учун бу улушни ажратишни талаб қилишга ҳақли. |
Агар бундай ҳолларда улушни асли ҳолида ажратиш мумкин бўлмаса ёки улушли ёхуд биргаликдаги мулкнинг қолган иштирокчилари бунга эътироз билдирсалар, кредитор қарздор ўз улушини умумий мулкнинг қолган иштирокчиларига ушбу улушнинг қийматига мутаносиб нархда сотиб, сотишдан тушган маблағларни қарзни узишга қаратишини талаб қилишга ҳақли. | Агар бундай ҳолларда улушни асли ҳолида ажратиш мумкин бўлмаса ёки улушли ёхуд биргаликдаги мулкнинг қолган иштирокчилари бунга эътироз билдирсалар, кредитор қарздор ўз улушини умумий мулкнинг қолган иштирокчиларига ушбу улушнинг қийматига мутаносиб нархда сотиб, сотишдан тушган маблағларни қарзни узишга қаратишини талаб қилишга ҳақли. |
Умумий мулкнинг қолган иштирокчилари қарздорнинг улушини сотиб олишдан воз кечган тақдирда кредитор ундирувни қарздорнинг умумий мулк ҳуқуқидаги улушига ушбу улушни кимошди савдоси орқали сотиш йўли билан қаратишни суд орқали талаб қилишга ҳақли. | Умумий мулкнинг қолган иштирокчилари қарздорнинг улушини сотиб олишдан воз кечган тақдирда кредитор ундирувни қарздорнинг умумий мулк ҳуқуқидаги улушига ушбу улушни кимошди савдоси орқали сотиш йўли билан қаратишни суд орқали талаб қилишга ҳақли. |
19-БОБ МУЛК ҲУҚУҚИНИ ВА БОШҚА АШЁВИЙ ҲУҚУҚЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ | 19-БОБ МУЛК ҲУҚУҚИНИ ВА БОШҚА АШЁВИЙ ҲУҚУҚЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ |
228-модда. Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикация) | 228-модда. Мол-мулкни бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш (виндикация) |
Мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация). | Мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли (виндикация). |
229-модда. Мол-мулкни инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиш | 229-модда. Мол-мулкни инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиш |
Агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўлаб олинган бўлса, олувчи буни билмаган ва билиши мумкин бўлмаган (инсофли эгалловчи) бўлса, мол-мулк мулкдор томонидан ёки эгалик қилиш учун мулкдор берган шахс томонидан йўқотиб қўйилган ёхуд мулкдордан ёки у мол-мулкини берган шахсдан ўғирланган ё бўлмаса, уларнинг ихтиёридан ташқари бошқача йўл билан уларнинг эгалигидан чиқиб кетган бўлса, мулкдор бу мол-мулкни олган шахсдан талаб қилиб олишга ҳақли. | Агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўлаб олинган бўлса, олувчи буни билмаган ва билиши мумкин бўлмаган (инсофли эгалловчи) бўлса, мол-мулк мулкдор томонидан ёки эгалик қилиш учун мулкдор берган шахс томонидан йўқотиб қўйилган ёхуд мулкдордан ёки у мол-мулкини берган шахсдан ўғирланган ё бўлмаса, уларнинг ихтиёридан ташқари бошқача йўл билан уларнинг эгалигидан чиқиб кетган бўлса, мулкдор бу мол-мулкни олган шахсдан талаб қилиб олишга ҳақли. |
Агар мол-мулк суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотилган бўлса, мол-мулкни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича талаб қилиб олишга йўл қўйилмайди. | Агар мол-мулк суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда сотилган бўлса, мол-мулкни ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асослар бўйича талаб қилиб олишга йўл қўйилмайди. |
Агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўламасдан олинган бўлса, мулкдор мол-мулкни барча ҳолларда ҳам талаб қилиб олишга ҳақли. | Агар мол-мулк уни бошқа шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсдан ҳақ тўламасдан олинган бўлса, мулкдор мол-мулкни барча ҳолларда ҳам талаб қилиб олишга ҳақли. |
Пул инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиниши мумкин эмас. | Пул инсофли эгалловчидан талаб қилиб олиниши мумкин эмас. |
230-модда. Мол-мулк бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олинганда даромадлар ва харажатларни тўлаш | 230-модда. Мол-мулк бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олинганда даромадлар ва харажатларни тўлаш |
Ушбу Кодекснинг 228-моддасига мувофиқ, мулкдор мол-мулкини талаб қилиб олаётганида қуйидагиларни ҳам талаб қилиб олишга ҳақлидир: | Ушбу Кодекснинг 228-моддасига мувофиқ, мулкдор мол-мулкини талаб қилиб олаётганида қуйидагиларни ҳам талаб қилиб олишга ҳақлидир: |
ўз эгалигининг қонуний эмаслигини билган ёки билиши лозим бўлган шахсдан (инсофсиз эгалловчи) ушбу шахс мол-мулкка эгалик қилган бутун вақт давомида олган ёки олиши лозим бўлган барча даромадларни қайтариб беришни ёки тўлашни; | ўз эгалигининг қонуний эмаслигини билган ёки билиши лозим бўлган шахсдан (инсофсиз эгалловчи) ушбу шахс мол-мулкка эгалик қилган бутун вақт давомида олган ёки олиши лозим бўлган барча даромадларни қайтариб беришни ёки тўлашни; |
инсофли эгалловчидан эса — у ўзининг эгалиги қонуний эмаслигини билган ёки билиши лозим бўлган пайтдан бошлаб ёхуд мулкдорнинг мол-мулкни талаб қилиб олиш ҳақидаги даъвоси бўйича талаб келган пайтдан бошлаб олган ёки чиқариб олиши лозим бўлган ҳамма даромадларни. | инсофли эгалловчидан эса — у ўзининг эгалиги қонуний эмаслигини билган ёки билиши лозим бўлган пайтдан бошлаб ёхуд мулкдорнинг мол-мулкни талаб қилиб олиш ҳақидаги даъвоси бўйича талаб келган пайтдан бошлаб олган ёки чиқариб олиши лозим бўлган ҳамма даромадларни. |
Ўз навбатида инсофли эгалловчи ҳам, инсофсиз эгалловчи ҳам мол-мулкдан қанча вақт давомида олинган даромад мулкдорга қайтарилиши керак бўлса, шунча вақт давомида мол-мулкка қилинган зарур харажатларини тўлашни мулкдордан талаб қилишга ҳақли. | Ўз навбатида инсофли эгалловчи ҳам, инсофсиз эгалловчи ҳам мол-мулкдан қанча вақт давомида олинган даромад мулкдорга қайтарилиши керак бўлса, шунча вақт давомида мол-мулкка қилинган зарур харажатларини тўлашни мулкдордан талаб қилишга ҳақли. |
Башарти, ашёни яхшилайдиган нарсаларни ашёга шикаст етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлса, инсофли эгалловчи мазкур нарсаларни ўзида қолдиришга ҳақли. Агар бундай нарсаларни ажратиб олиш мумкин бўлмаса, инсофли эгалловчи ашёни яхшилаш учун қилинган харажатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга, лекин бу харажатлар ашёга қўшилган қийматдан кўп бўлмаслиги керак. | Башарти, ашёни яхшилайдиган нарсаларни ашёга шикаст етказмасдан ажратиб олиш мумкин бўлса, инсофли эгалловчи мазкур нарсаларни ўзида қолдиришга ҳақли. Агар бундай нарсаларни ажратиб олиш мумкин бўлмаса, инсофли эгалловчи ашёни яхшилаш учун қилинган харажатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга, лекин бу харажатлар ашёга қўшилган қийматдан кўп бўлмаслиги керак. |
231-модда. Мулкдорнинг ҳуқуқларини эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқ- бузарликлардан ҳимоя қилиш (негатор даъво) | 231-модда. Мулкдорнинг ҳуқуқларини эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган ҳуқуқ- бузарликлардан ҳимоя қилиш (негатор даъво) |
Мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво). | Мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво). |
232-модда. Мулкдор бўлмаган эганинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш | 232-модда. Мулкдор бўлмаган эганинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш |
Гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин мол-мулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, хўжалик юритиш, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу Кодекснинг 228-231-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади. Бу шахс ўз эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. | Гарчи мулкдор бўлмаса ҳам, лекин мол-мулкка мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки қонун ёхуд шартномада назарда тутилган бошқа асосга кўра эгалик қилаётган шахс ҳам ушбу Кодекснинг 228 — 231-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқларга эга бўлади. Бу шахс ўз эгалигини мулкдордан ҳам ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. |
233-модда. Мулк ҳуқуқининг қонунга мувофиқ бекор бўлиш оқибатлари | 233-модда. Мулк ҳуқуқининг қонунга мувофиқ бекор бўлиш оқибатлари |
Мулк ҳуқуқини бекор қиладиган қонун қабул қилинган тақдирда, ушбу Қонунни қабул қилиш натижасида мулкдорга етказилган зарар, шу жумладан мол-мулкнинг қиймати давлат томонидан тўланади. Зарарни тўлаш билан боғлиқ низолар суд томонидан ҳал қилинади. | Мулк ҳуқуқини бекор қиладиган қонун қабул қилинган тақдирда, ушбу Қонунни қабул қилиш натижасида мулкдорга етказилган зарар, шу жумладан мол-мулкнинг қиймати давлат томонидан тўланади. Зарарни тўлаш билан боғлиқ низолар суд томонидан ҳал қилинади. |
III БЎЛИМ МАЖБУРИЯТ ҲУҚУҚИ | III БЎЛИМ МАЖБУРИЯТ ҲУҚУҚИ |
1-кичик бўлим МАЖБУРИЯТЛАР ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР | 1-кичик бўлим МАЖБУРИЯТЛАР ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР |
20-БОБ МАЖБУРИЯТ ТУШУНЧАСИ ВА ТАРАФЛАРИ | 20-БОБ МАЖБУРИЯТ ТУШУНЧАСИ ВА ТАРАФЛАРИ |
234-модда. Мажбурият тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари | 234-модда. Мажбурият тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари |
Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. | Мажбурият — фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса — қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. |
Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. | Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. |
235-модда. Мажбуриятнинг тарафлари | 235-модда. Мажбуриятнинг тарафлари |
Мажбуриятнинг тарафлари — кредитор ёки қарздор сифатида бир ёки бир пайтнинг ўзида бир неча шахс иштирок этиши мумкин. | Мажбуриятнинг тарафлари — кредитор ёки қарздор сифатида бир ёки бир пайтнинг ўзида бир неча шахс иштирок этиши мумкин. |
Мажбуриятда қарздор томонида иштирок этган шахслардан бирига кредитор билдирган талабларнинг ҳақиқий эмаслиги, шунингдек бундай шахсга талаб қўйишга доир даъво муддати ўтиб кетганлиги кредиторнинг қолган шахсларга бўлган талабларига ўзича дахл этмайди. | Мажбуриятда қарздор томонида иштирок этган шахслардан бирига кредитор билдирган талабларнинг ҳақиқий эмаслиги, шунингдек бундай шахсга талаб қўйишга доир даъво муддати ўтиб кетганлиги кредиторнинг қолган шахсларга бўлган талабларига ўзича дахл этмайди. |
Агар тарафлар шартномага биноан бир-бирларига нисбатан мажбуриятли бўлса, тарафлардан ҳар бири бошқа тараф олдида унинг фойдасига нима қилиши шарт эканлиги жиҳатидан унинг қарздори ва айни бир пайтнинг ўзида ундан нима талаб қилишга ҳуқуқли эканлиги жиҳатидан унинг кредитори ҳисобланади. | Агар тарафлар шартномага биноан бир-бирларига нисбатан мажбуриятли бўлса, тарафлардан ҳар бири бошқа тараф олдида унинг фойдасига нима қилиши шарт эканлиги жиҳатидан унинг қарздори ва айни бир пайтнинг ўзида ундан нима талаб қилишга ҳуқуқли эканлиги жиҳатидан унинг кредитори ҳисобланади. |
Мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди. | Мажбурият унда тарафлар сифатида қатнашмаган шахслар (учинчи шахслар) учун бурчлар ҳосил қилмайди. |
Қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳолларда мажбурият учинчи шахслар учун мажбуриятнинг бир тарафи ёки ҳар иккала тарафига нисбатан ҳуқуқ вужудга келтириши мумкин. | Қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида назарда тутилган ҳолларда мажбурият учинчи шахслар учун мажбуриятнинг бир тарафи ёки ҳар иккала тарафига нисбатан ҳуқуқ вужудга келтириши мумкин. |
21-БОБ МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРИШ | 21-БОБ МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРИШ |
236-модда. Умумий қоидалар | 236-модда. Умумий қоидалар |
Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. | Мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. |
237-модда. Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги | 237-модда. Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортишга йўл қўйилмаслиги |
Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. | Мажбуриятни бажаришдан бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди, қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. |
238-модда. Мажбуриятнинг келишилган ва мақбул усулда бажарилиши | 238-модда. Мажбуриятнинг келишилган ва мақбул усулда бажарилиши |
Мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. | Мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши шарт. |
Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонунчилик билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак. | Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонунчилик билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак. |
239-модда. Мажбуриятнинг қисмларга бўлиб бажарилиши | 239-модда. Мажбуриятнинг қисмларга бўлиб бажарилиши |
Башарти бошқача тартиб қонунчиликда, шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, кредитор мажбуриятнинг қисмларга бўлиб бажарилишини қабул қилмасликка ҳақли. | Башарти бошқача тартиб қонунчиликда, шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки иш муомаласи одатларидан ёхуд мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, кредитор мажбуриятнинг қисмларга бўлиб бажарилишини қабул қилмасликка ҳақли. |
240-модда. Мажбуриятнинг тегишли шахс учун бажарилиши | 240-модда. Мажбуриятнинг тегишли шахс учун бажарилиши |
Агар бошқача тартиб тарафларнинг келишувида назарда тутилган бўлмаса ва иш муомаласи одатларидан ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор мажбуриятни бажариш чоғида ижрони кредиторнинг ўзи ёки бу иш учун у ваколат берган шахс қабул қилаётганлигини исботлашни талаб қилишга ҳақли бўлади ва бундай талабни қўймаганлик оқибатлари хавфи унинг зиммасида бўлади. | Агар бошқача тартиб тарафларнинг келишувида назарда тутилган бўлмаса ва иш муомаласи одатларидан ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор мажбуриятни бажариш чоғида ижрони кредиторнинг ўзи ёки бу иш учун у ваколат берган шахс қабул қилаётганлигини исботлашни талаб қилишга ҳақли бўлади ва бундай талабни қўймаганлик оқибатлари хавфи унинг зиммасида бўлади. |
241-модда. Мажбуриятни бажаришни учинчи шахс зиммасига юклаш | 241-модда. Мажбуриятни бажаришни учинчи шахс зиммасига юклаш |
Шартномадан келиб чиққан мажбуриятни тўла ҳажмда ёки унинг бир қисмини бажариш, агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан бири билан тегишли шартнома орқали боғлиқ бўлса, учинчи шахс зиммасига юклатилиши мумкин. | Шартномадан келиб чиққан мажбуриятни тўла ҳажмда ёки унинг бир қисмини бажариш, агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлса, шунингдек агар учинчи шахс тарафлардан бири билан тегишли шартнома орқали боғлиқ бўлса, учинчи шахс зиммасига юклатилиши мумкин. |
Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга мажбурлиги қонунчилик, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, кредитор қарздор учун учинчи шахс томонидан таклиф қилинган ижрони қабул қилиши шарт. | Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсан ўзи ижро этишга мажбурлиги қонунчилик, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, кредитор қарздор учун учинчи шахс томонидан таклиф қилинган ижрони қабул қилиши шарт. |
Мажбурият бажарилмаганлиги учун, башарти қонунчилик ёки шартномада учинчи шахснинг жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса, шартномадаги тараф жавобгар бўлади. | Мажбурият бажарилмаганлиги учун, башарти қонунчилик ёки шартномада учинчи шахснинг жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса, шартномадаги тараф жавобгар бўлади. |
242-модда. Мажбуриятни бажариш муддати | 242-модда. Мажбуриятни бажариш муддати |
Агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. | Агар мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгилаб қўйилган бўлса, кредитор ҳар қачон ижрони талаб қилишга, қарздор эса — ижрони ҳар қачон амалга оширишга ҳақли бўлади. Мажбуриятни дарҳол бажариш вазифаси қонун, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса, қарздор бундай мажбуриятни кредитор талаб қилган кундан бошлаб етти кунлик муддат ичида бажариши шарт. |
243-модда. Мажбуриятни муддатидан илгари бажариш | 243-модда. Мажбуриятни муддатидан илгари бажариш |
Агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд мажбуриятнинг моҳиятидан ёинки иш муомаласи одатларидан ёки одатда қўйиладиган бошқа талаблардан англашилса, қарздор мажбуриятни муддатидан илгари бажаришга ҳақли, кредитор эса –– ижрони муддатидан илгари қабул қилиши шарт. | Агар қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд мажбуриятнинг моҳиятидан ёинки иш муомаласи одатларидан ёки одатда қўйиладиган бошқа талаблардан англашилса, қарздор мажбуриятни муддатидан илгари бажаришга ҳақли, кредитор эса –– ижрони муддатидан илгари қабул қилиши шарт. |
244-модда. Мажбуриятни бажаришни кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб бажариш | 244-модда. Мажбуриятни бажаришни кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб бажариш |
Агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. | Агар қонунчилик ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни бажаришни кечиктиришга ёки уни бўлиб-бўлиб бажаришга йўл қўйилмайди. |
Етарли асослар мавжуд бўлганида суд қарздорга мажбуриятни бажаришни кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб бажариш имконини беришга ҳақли. | Етарли асослар мавжуд бўлганида суд қарздорга мажбуриятни бажаришни кечиктириш ёки уни бўлиб-бўлиб бажариш имконини беришга ҳақли. |
245-модда. Пул мажбуриятларининг валютаси | 245-модда. Пул мажбуриятларининг валютаси |
Пул мажбуриятида у сўмлар билан чет эл валютасидаги муайян суммага эквивалент бўлган суммада ёки шартли пул бирликлари билан (экю, «махсус қарз олиш ҳуқуқлари» ва бошқалар) тўланиши лозимлиги назарда тутилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўмлар билан тўланиши лозим бўлган сумма тегишли валютанинг ёки шартли пул бирликларининг тўлов кунидаги расмий курси бўйича белгиланади, башарти уни белгилашнинг бошқача курси ёки бошқа санаси қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида белгилаб қўйилган бўлмаса. | Пул мажбуриятида у сўмлар билан чет эл валютасидаги муайян суммага эквивалент бўлган суммада ёки шартли пул бирликлари билан (экю, «махсус қарз олиш ҳуқуқлари» ва бошқалар) тўланиши лозимлиги назарда тутилиши мумкин. Бундай ҳолларда сўмлар билан тўланиши лозим бўлган сумма тегишли валютанинг ёки шартли пул бирликларининг тўлов кунидаги расмий курси бўйича белгиланади, башарти уни белгилашнинг бошқача курси ёки бошқа санаси қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида белгилаб қўйилган бўлмаса. |
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбуриятлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш чоғида чет эл валютасидан, шунингдек чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланишга қонунчиликда белгиланган ҳоллар, тартиб ва шартлар асосида йўл қўйилади. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбуриятлар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш чоғида чет эл валютасидан, шунингдек чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланишга қонунчиликда белгиланган ҳоллар, тартиб ва шартлар асосида йўл қўйилади. |
246-модда. Мажбуриятни бажариш жойи | 246-модда. Мажбуриятни бажариш жойи |
Агар мажбуриятни бажариш жойи қонунчилик ёки шартнома билан белгилаб қўйилган бўлмаса ва мажбуриятнинг моҳиятидан ёхуд иш муомаласи одатларидан ёинки одатда қўйиладиган бошқа талаблардан англашилмаса, ижро қуйидаги жойларда амалга оширилиши керак: | Агар мажбуриятни бажариш жойи қонунчилик ёки шартнома билан белгилаб қўйилган бўлмаса ва мажбуриятнинг моҳиятидан ёхуд иш муомаласи одатларидан ёинки одатда қўйиладиган бошқа талаблардан англашилмаса, ижро қуйидаги жойларда амалга оширилиши керак: |
1) кўчмас мол-мулкни топшириш мажбуриятлари бўйича — мол-мулк турган жойда; | 1) кўчмас мол-мулкни топшириш мажбуриятлари бўйича — мол-мулк турган жойда; |
2) ташишни назарда тутадиган товар ёки бошқа мол-мулкни топшириш мажбуриятлари бўйича — товарни кредиторга етказиб бериш учун уни биринчи ташувчига топшириш жойида; | 2) ташишни назарда тутадиган товар ёки бошқа мол-мулкни топшириш мажбуриятлари бўйича — товарни кредиторга етказиб бериш учун уни биринчи ташувчига топшириш жойида; |
3) қарздорнинг товарни ёки бошқа мол-мулкни топшириш юзасидан ўзга мажбуриятлари бўйича — мол-мулкни тайёрлаш ва сақлаш жойида, башарти мажбуриятнинг келиб чиқиши пайтида бу жой кредиторга маълум бўлган бўлса; | 3) қарздорнинг товарни ёки бошқа мол-мулкни топшириш юзасидан ўзга мажбуриятлари бўйича — мол-мулкни тайёрлаш ва сақлаш жойида, башарти мажбуриятнинг келиб чиқиши пайтида бу жой кредиторга маълум бўлган бўлса; |
4) пул мажбурияти бўйича — мажбурият вужудга келган пайтда кредитор яшаган жойда, агар кредитор юридик шахс бўлса — унинг мажбурият вужудга келган пайтда жойлашган ерида, агар кредитор мажбуриятни бажариш вақтигача ўз яшаш жойини ёки жойлашган ерини ўзгартирган бўлса ва бу ҳақда қарздорни хабардор қилган бўлса — ижро этиш жойи ўзгартирилиши билан боғлиқ ҳамма харажатларни кредитор ҳисобидан қилган ҳолда, унинг янги яшаш жойида ёки жойлашган ерида; | 4) пул мажбурияти бўйича — мажбурият вужудга келган пайтда кредитор яшаган жойда, агар кредитор юридик шахс бўлса — унинг мажбурият вужудга келган пайтда жойлашган ерида, агар кредитор мажбуриятни бажариш вақтигача ўз яшаш жойини ёки жойлашган ерини ўзгартирган бўлса ва бу ҳақда қарздорни хабардор қилган бўлса — ижро этиш жойи ўзгартирилиши билан боғлиқ ҳамма харажатларни кредитор ҳисобидан қилган ҳолда, унинг янги яшаш жойида ёки жойлашган ерида; |
5) бошқа барча мажбуриятлар бўйича — қарздорнинг яшаш жойида, агар қарздор юридик шахс бўлса, унинг жойлашган ерида. | 5) бошқа барча мажбуриятлар бўйича — қарздорнинг яшаш жойида, агар қарздор юридик шахс бўлса, унинг жойлашган ерида. |
247-модда. Фуқаронинг таъминоти учун тўланадиган суммани кўпайтириш | 247-модда. Фуқаронинг таъминоти учун тўланадиган суммани кўпайтириш |
Пул мажбурияти бўйича бевосита фуқаронинг таъминоти учун тўланадиган сумма (ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни тўлаш, умрбод таъминлаш шартномаси бўйича ва бошқа ҳолларда) меҳнатга тўланадиган ҳақнинг қонун томонидан белгилаб қўйилган энг кам миқдори оширилишига мутаносиб равишда кўпайтириб борилади. | Пул мажбурияти бўйича бевосита фуқаронинг таъминоти учун тўланадиган сумма (ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни тўлаш, умрбод таъминлаш шартномаси бўйича ва бошқа ҳолларда) меҳнатга тўланадиган ҳақнинг қонун томонидан белгилаб қўйилган энг кам миқдори оширилишига мутаносиб равишда кўпайтириб борилади. |
248-модда. Пул мажбурияти бўйича талабларни қондириш навбати Амалга оширилган тўлов суммаси пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганида, бошқа келишув бўлмаса, у энг аввало кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимларини, сўнгра фоизларни, унинг қолган қисми эса — қарзнинг асосий суммасини узади. | 248-модда. Пул мажбурияти бўйича талабларни қондириш навбати Амалга оширилган тўлов суммаси пул мажбуриятини батамом бажариш учун етарли бўлмаганда, бошқа келишув бўлмаса, у энг аввало, кредиторнинг ижрони олишга қаратилган чиқимларини, сўнгра фоизларни, унинг қолган қисми эса — қарзнинг асосий суммасини узади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно. Агар амалга оширилган тўлов суммаси қарз олувчи жисмоний шахсга ёки қарз олувчи тадбиркорлик субъектига ажратилган микроқарз ёки кредит бўйича мажбуриятларни бажариш учун етарли бўлмаса, қарз олувчининг қарзи қуйидаги навбатда қопланади: 1) асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорлик ва муддати ўтган фоиз тўловлари мутаносиб равишда; 2) жорий давр учун ҳисобланган фоизлар ва жорий давр учун асосий қарз бўйича қарздорлик; 3) неустойка (жарима, пеня); 4) кредиторнинг қарздорликни узиш билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлари. |
249-модда. Қарзни депозитга қўйиш йўли билан мажбуриятни бажариш | 249-модда. Қарзни депозитга қўйиш йўли билан мажбуриятни бажариш |
Қарздор ўзи тўлаши лозим бўлган пул ёки қимматли қоғозларни нотариуснинг депозитига, қонунда белгиланган ҳолларда эса — суднинг депозитига қўйишга ҳақли, башарти мажбурият қарздор томонидан қуйидагилар туфайли бажарилиши мумкин бўлмаса: | Қарздор ўзи тўлаши лозим бўлган пул ёки қимматли қоғозларни нотариуснинг депозитига, қонунда белгиланган ҳолларда эса — суднинг депозитига қўйишга ҳақли, башарти мажбурият қарздор томонидан қуйидагилар туфайли бажарилиши мумкин бўлмаса: |
1) мажбурият бажарилиши лозим бўлган жойда кредитор ёки ижрони қабул қилиб олиш учун у вакил қилган шахс бўлмаса; | 1) мажбурият бажарилиши лозим бўлган жойда кредитор ёки ижрони қабул қилиб олиш учун у вакил қилган шахс бўлмаса; |
2) кредитор муомалага лаёқатсиз бўлса ва унинг вакили бўлмаса ёки вакил рози бўлмаса; | 2) кредитор муомалага лаёқатсиз бўлса ва унинг вакили бўлмаса ёки вакил рози бўлмаса; |
3) мажбурият бўйича ким кредитор эканлиги хусусида аниқлик йўқлиги кўриниб турган бўлса, хусусан бу ҳақда кредитор билан бошқа шахслар ўртасида низо чиққанлиги муносабати билан; | 3) мажбурият бўйича ким кредитор эканлиги хусусида аниқлик йўқлиги кўриниб турган бўлса, хусусан бу ҳақда кредитор билан бошқа шахслар ўртасида низо чиққанлиги муносабати билан; |
4) кредиторнинг ижрони қабул қилишдан бўйин товлаши ёки унинг томонидан бошқача йўл билан кечиктирилиши муносабати билан. | 4) кредиторнинг ижрони қабул қилишдан бўйин товлаши ёки унинг томонидан бошқача йўл билан кечиктирилиши муносабати билан. |
Пул суммасини ёки қимматли қоғозларни нотариус ёхуд суднинг депозитига қўйиш мажбуриятни бажариш ҳисобланади. | Пул суммасини ёки қимматли қоғозларни нотариус ёхуд суднинг депозитига қўйиш мажбуриятни бажариш ҳисобланади. |
Депозитига пул ёки қимматли қоғозлар қўйилган нотариус ёхуд суд кредиторни бундан хабардор қилади. | Депозитига пул ёки қимматли қоғозлар қўйилган нотариус ёхуд суд кредиторни бундан хабардор қилади. |
250-модда. Муқобил мажбуриятни бажариш | 250-модда. Муқобил мажбуриятни бажариш |
Агар қарздор икки ёки бир неча ҳаракатлардан бирини қилиши ёхуд кредиторга бир ёки бошқа мол-мулкни топшириши лозим бўлса, башарти қонунчилик, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, танлаш ҳуқуқи қарздор ихтиёрида бўлади. | Агар қарздор икки ёки бир неча ҳаракатлардан бирини қилиши ёхуд кредиторга бир ёки бошқа мол-мулкни топшириши лозим бўлса, башарти қонунчилик, шартнома ёки мажбуриятнинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, танлаш ҳуқуқи қарздор ихтиёрида бўлади. |
251-модда. Бир неча кредитор ёки бир неча қарздор иштирок этадиган мажбуриятни бажариш | 251-модда. Бир неча кредитор ёки бир неча қарздор иштирок этадиган мажбуриятни бажариш |
Агар улушли мажбуриятда бир неча кредитор ёки бир неча қарздор иштирок этса, башарти қонундан ёки шартномадан бошқача тартиб англашилмаса, у ҳолда ҳар бир кредитор мажбуриятни бошқалар билан тенг улушларда бажаришни талаб қилишга ҳақли, ҳар бир қарздор эса бу талабни бажариши шарт. | Агар улушли мажбуриятда бир неча кредитор ёки бир неча қарздор иштирок этса, башарти қонундан ёки шартномадан бошқача тартиб англашилмаса, у ҳолда ҳар бир кредитор мажбуриятни бошқалар билан тенг улушларда бажаришни талаб қилишга ҳақли, ҳар бир қарздор эса бу талабни бажариши шарт. |
252-модда. Солидар қарздорлар мажбурияти бўйича кредиторнинг ҳуқуқлари | 252-модда. Солидар қарздорлар мажбурияти бўйича кредиторнинг ҳуқуқлари |
Қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли. | Қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли. |
Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга. | Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор ололмаган нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга. |
Солидар қарздорлар мажбурият тўла бажарилгунича бурчли бўлиб қолаверадилар. | Солидар қарздорлар мажбурият тўла бажарилгунича бурчли бўлиб қолаверадилар. |
253-модда. Солидар қарздорларнинг кредитор талабларига қарши эътирозлари | 253-модда. Солидар қарздорларнинг кредитор талабларига қарши эътирозлари |
Қарздор солидар бўлиб мажбурият олган тақдирда бошқа қарздорларнинг кредитор билан мазкур қарздор қатнашмайдиган муносабатларига асосланган эътирозларни кредиторнинг талабларига қарши қўйишга ҳақли эмас. | Қарздор солидар бўлиб мажбурият олган тақдирда бошқа қарздорларнинг кредитор билан мазкур қарздор қатнашмайдиган муносабатларига асосланган эътирозларни кредиторнинг талабларига қарши қўйишга ҳақли эмас. |
254-модда. Солидар мажбуриятнинг қарздорлардан бири томонидан бажарилиши | 254-модда. Солидар мажбуриятнинг қарздорлардан бири томонидан бажарилиши |
Солидар мажбуриятнинг қарздорлардан бири томонидан тўлиқ бажарилиши қолган қарздорларни кредитор олдидаги мажбуриятни бажаришдан озод қилади. | Солидар мажбуриятнинг қарздорлардан бири томонидан тўлиқ бажарилиши қолган қарздорларни кредитор олдидаги мажбуриятни бажаришдан озод қилади. |
Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномаларда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, солидар мажбуриятни бажарган қарздор ўз улушини чегириб ташлаб, бошқа қарздорларга тенг улушларда регресс талаби қўйиш ҳуқуқига эга бўлади. Солидар мажбуриятни бажарган қарздорга тўланмаган ҳақ бу ва бошқа қарздорлар зиммасига тенг улушларда тушади. | Агар қонун ҳужжатларида ёки шартномаларда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, солидар мажбуриятни бажарган қарздор ўз улушини чегириб ташлаб, бошқа қарздорларга тенг улушларда регресс талаби қўйиш ҳуқуқига эга бўлади. Солидар мажбуриятни бажарган қарздорга тўланмаган ҳақ бу ва бошқа қарздорлар зиммасига тенг улушларда тушади. |
255-модда. Солидар талаблар | 255-модда. Солидар талаблар |
Талаб солидар бўлиб қўйилганида ҳар қандай солидар кредитор қарздорга тўла ҳажмда талаб қўйишга ҳақли бўлади. | Талаб солидар бўлиб қўйилганида ҳар қандай солидар кредитор қарздорга тўла ҳажмда талаб қўйишга ҳақли бўлади. |
Қарздор солидар кредиторлардан бирининг талабига қарши ўзининг ушбу кредитор қатнашмайдиган бошқа солидар кредиторлар билан муносабатларига асосланган эътирозларни қўйишга ҳақли эмас. | Қарздор солидар кредиторлардан бирининг талабига қарши ўзининг ушбу кредитор қатнашмайдиган бошқа солидар кредиторлар билан муносабатларига асосланган эътирозларни қўйишга ҳақли эмас. |
Мажбуриятни солидар кредиторлардан бирига нисбатан тўла бажариш қарздорни мажбуриятни бошқа солидар кредиторларга нисбатан бажаришдан озод қилади. | Мажбуриятни солидар кредиторлардан бирига нисбатан тўла бажариш қарздорни мажбуриятни бошқа солидар кредиторларга нисбатан бажаришдан озод қилади. |
Қарздордан мажбуриятнинг ижросини қабул қилиб олган солидар кредитор, башарти улар ўртасидаги муносабатлардан бошқача тартиб англашилмаса, бошқа кредиторларга тегишли бўлган улушларни уларга тўлаши шарт. | Қарздордан мажбуриятнинг ижросини қабул қилиб олган солидар кредитор, башарти улар ўртасидаги муносабатлардан бошқача тартиб англашилмаса, бошқа кредиторларга тегишли бўлган улушларни уларга тўлаши шарт. |
256-модда. Мажбуриятларни муқобил суратда бажариш | 256-модда. Мажбуриятларни муқобил суратда бажариш |
Тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. | Тарафлардан бири шартномага мувофиқ бошқа тарафнинг ўз мажбуриятларини бажаришига боғлиқ қилиб қўйилган мажбуриятни бажариши муқобил бажариш ҳисобланади. |
Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. | Бурчли тараф шартномада белгилаб қўйилган мажбуриятни бажармаган ёки мажбурият белгиланган муддатда бажарилмаслигини очиқ кўрсатиб турган вазият мавжуд бўлган тақдирда, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятини бажармай туришга ёки бу мажбуриятни бажаришдан бош тортишга ва кўрилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. |
Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг тўла ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли. | Агар шартномада кўрсатилган мажбурият тўла ҳажмда бажарилмаган бўлса, муқобил ижрони ўз зиммасига олган тараф ўз мажбуриятининг иккинчи тарафнинг тўла ҳажмда бажарилмаган мажбуриятига мос келадиган қисмини бажаришни тўхтатиб қўйишга ёки бажаришдан бош тортишга ҳақли. |
Агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт. | Агар бир тараф шартномада белгилаб қўйилган ўз мажбуриятини бажармаган бўлишига қарамай, иккинчи тараф мажбуриятнинг муқобил ижросини амалга оширган бўлса, биринчи тараф ўз мажбуриятини бажариши шарт. |
257-модда. Мажбуриятнинг бажарганлигини тасдиқлаш | 257-модда. Мажбуриятнинг бажарганлигини тасдиқлаш |
Кредитор мажбуриятнинг бажарилишини қабул қилиб олган вақтида, қарздорнинг талаби билан унга мажбуриятнинг тўла ёки қисман бажарилишини қабул қилиб олганлиги ҳақида тилхат бериши шарт. Оғзаки битимлар юридик шахслар билан фуқаролар ўртасида бажарилганида товарлар ёки хизматлар ҳақини тўлаган юридик шахс бошқа тарафдан пул тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни ва тўлов асосини олиши керак. | Кредитор мажбуриятнинг бажарилишини қабул қилиб олган вақтида, қарздорнинг талаби билан унга мажбуриятнинг тўла ёки қисман бажарилишини қабул қилиб олганлиги ҳақида тилхат бериши шарт. Оғзаки битимлар юридик шахслар билан фуқаролар ўртасида бажарилганида товарлар ёки хизматлар ҳақини тўлаган юридик шахс бошқа тарафдан пул тўланганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатни ва тўлов асосини олиши керак. |
Агар қарздор мажбуриятни тасдиқлаш юзасидан кредиторга қарз ҳужжати берган бўлса, кредитор ижрони қабул қилиб олаётган вақтида ушбу ҳужжатни қайтариб бериши, қайтариб беришнинг имкони бўлмаганида эса — буни ўзи бераётган тилхатда кўрсатиши керак. Тилхат ўрнига қайтариб берилаётган қарз ҳужжатига устхат ёзилиши мумкин. Қарз ҳужжатининг қарздорда бўлиши, бошқа бир ҳол исботланмагунча, мажбуриятнинг бекор бўлганлигини тасдиқлайди. | Агар қарздор мажбуриятни тасдиқлаш юзасидан кредиторга қарз ҳужжати берган бўлса, кредитор ижрони қабул қилиб олаётган вақтида ушбу ҳужжатни қайтариб бериши, қайтариб беришнинг имкони бўлмаганида эса — буни ўзи бераётган тилхатда кўрсатиши керак. Тилхат ўрнига қайтариб берилаётган қарз ҳужжатига устхат ёзилиши мумкин. Қарз ҳужжатининг қарздорда бўлиши, бошқа бир ҳол исботланмагунча, мажбуриятнинг бекор бўлганлигини тасдиқлайди. |
258-модда. Мажбурият бажарилганлигини тасдиқлаш ҳақидаги талабни бажармаслик оқибатлари | 258-модда. Мажбурият бажарилганлигини тасдиқлаш ҳақидаги талабни бажармаслик оқибатлари |
Кредитор тилхат беришдан, қарз ҳужжатини қайтаришдан ёки қайтариб бериш имкони йўқлигини тилхатда кўрсатишдан бош тортган тақдирда, қарздор ижрони тўхтатиб туришга ҳақли бўлади. Бундай ҳолларда кредитор муддатни кечиктирган ҳисобланади. | Кредитор тилхат беришдан, қарз ҳужжатини қайтаришдан ёки қайтариб бериш имкони йўқлигини тилхатда кўрсатишдан бош тортган тақдирда, қарздор ижрони тўхтатиб туришга ҳақли бўлади. Бундай ҳолларда кредитор муддатни кечиктирган ҳисобланади. |
22-БОБ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ | 22-БОБ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ |
259-модда. Умумий қоидалар | 259-модда. Умумий қоидалар |
Мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин. | Мажбуриятнинг бажарилиши неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган бошқача усуллар билан таъминланиши мумкин. |
Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги келишувнинг ҳақиқий эмаслиги ушбу мажбуриятнинг (асосий мажбуриятнинг) ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. | Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги келишувнинг ҳақиқий эмаслиги ушбу мажбуриятнинг (асосий мажбуриятнинг) ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди. |
Асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслиги унинг бажарилишини таъминлайдиган мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. | Асосий мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслиги унинг бажарилишини таъминлайдиган мажбуриятнинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. |
2591-модда. Кредиторларнинг талабларини қарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулки ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ҳисобидан қаноатлантириш | 2591-модда. Кредиторларнинг талабларини қарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулки ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ҳисобидан қаноатлантириш |
Қарздор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, кредиторнинг мол-мулк ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи билан таъминланган мажбуриятлар бўйича талаблари ушбу мол-мулкнинг ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг қийматидан мазкур мол-мулк ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ўзига тегишли бўлган шахснинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли равишда қаноатлантирилади. Кредиторнинг имтиёзли ҳуқуқи, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулкидан фойдаланишдан ёки уни реализация қилишдан олинган ҳосилга, маҳсулотга ва бошқа даромадларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. | Қарздор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, кредиторнинг мол-мулк ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи билан таъминланган мажбуриятлар бўйича талаблари ушбу мол-мулкнинг ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг қийматидан мазкур мол-мулк ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ўзига тегишли бўлган шахснинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли равишда қаноатлантирилади. Кредиторнинг имтиёзли ҳуқуқи, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулкидан фойдаланишдан ёки уни реализация қилишдан олинган ҳосилга, маҳсулотга ва бошқа даромадларга нисбатан ҳам татбиқ этилади. |
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган, гаров реестрига қарздорнинг мол-мулкига бўлган ўз ҳуқуқлари ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи тўғрисида ёзув киритган кредиторлар гаров реестрига тегишли ёзувни киритмаган кредиторлар олдидаги ўз талабларини қаноатлантиришда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади. | Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган, гаров реестрига қарздорнинг мол-мулкига бўлган ўз ҳуқуқлари ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи тўғрисида ёзув киритган кредиторлар гаров реестрига тегишли ёзувни киритмаган кредиторлар олдидаги ўз талабларини қаноатлантиришда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади. |
Айни бир мол-мулкка бўлган ўз ҳуқуқлари ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи тўғрисида гаров реестрига ёзув киритган кредиторларнинг талаблари қуйидаги навбатга мувофиқ қаноатлантирилади: | Айни бир мол-мулкка бўлган ўз ҳуқуқлари ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи тўғрисида гаров реестрига ёзув киритган кредиторларнинг талаблари қуйидаги навбатга мувофиқ қаноатлантирилади: |
биринчи навбатда мазкур мол-мулкни ушлаб қолиш ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиш орқали таъминланадиган мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади; | биринчи навбатда мазкур мол-мулкни ушлаб қолиш ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиш орқали таъминланадиган мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади; |
иккинчи навбатда мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкни олиш ёки кредитор томонидан ушбу мол-мулкни қарздорга беришдан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади; | иккинчи навбатда мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкни олиш ёки кредитор томонидан ушбу мол-мулкни қарздорга беришдан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади; |
учинчи навбатда, агар мол-мулк кредитор томонидан тақдим этилган маблағлар ёки мол-мулк ҳисобидан олинган (ишлаб чиқарилган) бўлса, мол-мулк билан таъминланадиган мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади; | учинчи навбатда, агар мол-мулк кредитор томонидан тақдим этилган маблағлар ёки мол-мулк ҳисобидан олинган (ишлаб чиқарилган) бўлса, мол-мулк билан таъминланадиган мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади; |
тўртинчи навбатда мазкур мол-мулк билан таъминланган бошқа барча мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади. | тўртинчи навбатда мазкур мол-мулк билан таъминланган бошқа барча мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади. |
Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш навбати улар томонидан гаров реестрига тегишли мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ёзувларни киритишнинг хронологик тартибига (вақти ва санасига) мувофиқ аниқланади. Бунда кредиторларнинг ҳар бир кейинги навбатдаги талаблари кредиторларнинг олдинги навбатдаги талаблари тўлиқ қаноатлантирилганидан сўнг қаноатлантирилади. | Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш навбати улар томонидан гаров реестрига тегишли мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ёзувларни киритишнинг хронологик тартибига (вақти ва санасига) мувофиқ аниқланади. Бунда кредиторларнинг ҳар бир кейинги навбатдаги талаблари кредиторларнинг олдинги навбатдаги талаблари тўлиқ қаноатлантирилганидан сўнг қаноатлантирилади. |
Мол-мулкка бўлган ўз ҳуқуқлари ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритмаган кредиторларнинг талаблари мазкур мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритган кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилгандан кейин ушбу мол-мулкнинг ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг қийматидан келиб чиққан ҳолда, бундай ҳуқуқлар юзага келишининг календарь навбатига мувофиқ қаноатлантирилади. | Мол-мулкка бўлган ўз ҳуқуқлари ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритмаган кредиторларнинг талаблари мазкур мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритган кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилгандан кейин ушбу мол-мулкнинг ёки ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг қийматидан келиб чиққан ҳолда, бундай ҳуқуқлар юзага келишининг календарь навбатига мувофиқ қаноатлантирилади. |
Кредитор ўз талабини қаноатлантириш навбатидан ўзганинг фойдасига воз кечишга, агар бу воз кечиш бошқа кредиторларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўймаса, ҳақли. | Кредитор ўз талабини қаноатлантириш навбатидан ўзганинг фойдасига воз кечишга, агар бу воз кечиш бошқа кредиторларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўймаса, ҳақли. |
1-§. Неустойка | 1-§. Неустойка |
260-модда. Неустойка тушунчаси | 260-модда. Неустойка тушунчаси |
Қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. | Қонунчилик ёки шартнома билан белгиланган, қарздор мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кредиторга тўлаши шарт бўлган пул суммаси неустойка ҳисобланади. |
Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. | Неустойка тўлаш ҳақидаги талаб бўйича кредитор ўзига етказилган зарарни исботлашга мажбур эмас. |
Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади. | Неустойка билан фақат ҳақиқий талаб таъминланади. |
Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас. | Агар қарздор мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун жавобгар бўлмаса, кредитор неустойка тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас. |
261-модда. Неустойка шакллари | 261-модда. Неустойка шакллари |
Неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. | Неустойка жарима ёки пеня шаклида бўлади. |
Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. | Қарздор мажбуриятларни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган ҳолларда тўлайдиган ва қоида тариқасида, қатъий пул суммасида ҳисобланадиган неустойка жарима ҳисобланади. |
Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. | Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҳар бир куни учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади. |
262-модда. Неустойка тўғрисидаги келишувнинг шакли | 262-модда. Неустойка тўғрисидаги келишувнинг шакли |
Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. | Неустойка тўғрисидаги келишув ёзма шаклда тузилиши керак. |
263-модда. Қонуний неустойка | 263-модда. Қонуний неустойка |
Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. | Неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақли. |
Қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин. | Қонуний неустойканинг миқдори, агар қонун тақиқламаса, тарафларнинг келишуви билан кўпайтирилиши мумкин. |
2-§. Гаров | 2-§. Гаров |
264-модда. Гаров тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари | 264-модда. Гаров тушунчаси ва унинг вужудга келиш асослари |
Бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. | Бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. |
Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади. | Гаровга кўра қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармаган тақдирда кредитор (гаровга олувчи) бу мажбурият бўйича ўз талаби гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан ушбу мол-мулк эгаси бўлган шахс (гаровга қўювчи)нинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли суратда қаноатлантирилишига, қонунда назарда тутилган тартибда, ҳақли бўлади. |
Гаровга олувчи гаровга қўйилган мол-мулкни йўқотганлик ёки унга зиён етказганлик учун суғурта ҳақидан, бу мол-мулк кимнинг фойдасига суғурта қилинган бўлишидан қатъи назар, ўз талаби юқоридаги асосларда қаноатлантирилишига ҳақли, башарти мол-мулкни йўқотиш ёки унга зиён етказиш гаровга олувчи жавобгар бўлган сабабларга кўра юз берган бўлмаса. | Гаровга олувчи гаровга қўйилган мол-мулкни йўқотганлик ёки унга зиён етказганлик учун суғурта ҳақидан, бу мол-мулк кимнинг фойдасига суғурта қилинган бўлишидан қатъи назар, ўз талаби юқоридаги асосларда қаноатлантирилишига ҳақли, башарти мол-мулкни йўқотиш ёки унга зиён етказиш гаровга олувчи жавобгар бўлган сабабларга кўра юз берган бўлмаса. |
Гаров шартнома ёки қонун асосида амалда юзага келади. | Гаров шартнома ёки қонун асосида амалда юзага келади. |
265-модда. Гаров турлари | 265-модда. Гаров турлари |
Гаров закалат, ипотека, шунингдек ҳуқуқлар гарови тарзида амал қилиши мумкин. | Гаров закалат, ипотека, шунингдек ҳуқуқлар гарови тарзида амал қилиши мумкин. |
Гаровга қўйиладиган мулк гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига ўтказилганда гаров закалат деб ҳисобланади. | Гаровга қўйиладиган мулк гаровга қўювчи томонидан гаровга олувчига ўтказилганда гаров закалат деб ҳисобланади. |
Кўчмас мулкни гаровга қўйиш ипотека ҳисобланади. | Кўчмас мулкни гаровга қўйиш ипотека ҳисобланади. |
266-модда. Гаровга қўювчи | 266-модда. Гаровга қўювчи |
Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин. | Қарздорнинг ўзи ҳам, учинчи шахс ҳам гаровга қўювчи бўлиши мумкин. |
Ашёнинг мулкдори ашёни гаровга қўювчи бўлиши мумкин. | Ашёнинг мулкдори ашёни гаровга қўювчи бўлиши мумкин. |
Гаровга қўйиладиган ҳуқуқнинг эгаси бўлган шахс ҳуқуқни гаровга қўювчи бўлиши мумкин. | Гаровга қўйиладиган ҳуқуқнинг эгаси бўлган шахс ҳуқуқни гаровга қўювчи бўлиши мумкин. |
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдорнинг розилигисиз ашёвий ҳуқуқни гаровга қўйишга йўл қўйилмайди. | Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мулкдорнинг розилигисиз ашёвий ҳуқуқни гаровга қўйишга йўл қўйилмайди. |
267-модда. Гаров нарсаси | 267-модда. Гаров нарсаси |
Ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров нарсаси бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талабномалар, хусусан ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно. | Ҳар қандай мол-мулк, шу жумладан ашёлар ва мулкий ҳуқуқлар (талаблар) гаров нарсаси бўлиши мумкин, муомаладан чиқарилган мол-мулк, кредиторнинг шахси билан узвий боғлиқ бўлган талабномалар, хусусан ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги талаблар, алиментлар тўғрисидаги талаблар ҳамда бошқа шахсга берилиши қонун билан ман этилган бошқа талаблар бундан мустасно. |
Фуқароларнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган айрим турдаги мол-мулкини гаровга қўйиш қонунчилик билан ман этилиши ёки чекланиши мумкин. | Фуқароларнинг ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган айрим турдаги мол-мулкини гаровга қўйиш қонунчилик билан ман этилиши ёки чекланиши мумкин. |
268-модда. Гаров билан таъминланадиган талаб | 268-модда. Гаров билан таъминланадиган талаб |
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. | Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров талабнинг уни қондириш пайтидаги ҳажмини таъминлайди, хусусан фоизлар, неустойка, ижрони кечиктириб юбориш натижасида етказилган зарар тўланишини, шунингдек гаровга олувчининг гаровга қўйилган ашёни сақлашга қилган зарур харажатлари ва ундирув харажатлари тўланишини таъминлайди. |
269-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг гаровга олувчига берилиши ва берилмаслиги | 269-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг гаровга олувчига берилиши ва берилмаслиги |
Агар шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўйилган мол-мулк гаровга қўювчида қолади. | Агар шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўйилган мол-мулк гаровга қўювчида қолади. |
Гаровга қўйилган муомаладаги товарлар гаровга олувчига топширилмайди. | Гаровга қўйилган муомаладаги товарлар гаровга олувчига топширилмайди. |
Гаров нарсаси гаровга олувчи томонидан қулфланган ва муҳрланган (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) ҳолда гаровга қўювчида қолдирилиши мумкин. | Гаров нарсаси гаровга олувчи томонидан қулфланган ва муҳрланган (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) ҳолда гаровга қўювчида қолдирилиши мумкин. |
Гаров нарсаси гаровга қўйилганлигини билдирувчи белгилар қўйган ҳолда гаровга қўювчида қолдирилиши мумкин (қатъий гаров). | Гаров нарсаси гаровга қўйилганлигини билдирувчи белгилар қўйган ҳолда гаровга қўювчида қолдирилиши мумкин (қатъий гаров). |
Гаровга қўювчи томонидан эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун вақтинча учинчи шахсга топширилган гаров нарсаси гаровга қўювчида қолдирилган ҳисобланади. | Гаровга қўювчи томонидан эгалик қилиш ёки фойдаланиш учун вақтинча учинчи шахсга топширилган гаров нарсаси гаровга қўювчида қолдирилган ҳисобланади. |
Қимматли қоғоз билан тасдиқланган мулкий ҳуқуқ гаровга қўйилганида, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчига ёки нотариус депозитига топширилади. | Қимматли қоғоз билан тасдиқланган мулкий ҳуқуқ гаровга қўйилганида, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчига ёки нотариус депозитига топширилади. |
270-модда. Гаров ҳуқуқининг вужудга келиши | 270-модда. Гаров ҳуқуқининг вужудга келиши |
Гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса — нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса — у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. | Гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома тузилган пайтдан ёхуд, башарти шартнома нотариал тасдиқланиши шарт бўлса — нотариал тасдиқланган пайтдан, шартнома рўйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса — у рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади. |
Башарти, гаров нарсаси қонунга ёки шартномага асосан гаровга қўювчида бўлиши лозим бўлса, гаров ҳуқуқи унга гаров нарсаси берилган пайтдан, башарти бундай топшириш шартнома тузилишидан аввал амалга ошган бўлса — шартнома тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади. | Башарти, гаров нарсаси қонунга ёки шартномага асосан гаровга қўювчида бўлиши лозим бўлса, гаров ҳуқуқи унга гаров нарсаси берилган пайтдан, башарти бундай топшириш шартнома тузилишидан аввал амалга ошган бўлса — шартнома тузилган пайтдан бошлаб вужудга келади. |
271-модда. Гаров тўғрисидаги шартнома, унинг шакли ва шартномани рўйхатдан ўтказиш | 271-модда. Гаров тўғрисидаги шартнома, унинг шакли ва шартномани рўйхатдан ўтказиш |
Гаров тўғрисидаги шартномада гаров нарсаси ва унинг баҳоси, гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг моҳияти, миқдори ва бажарилиш муддати ёхуд гаров нарсасини ҳамда гаров билан таъминланадиган мажбуриятни идентификация қилиш учун етарли бўлган маълумотлар кўрсатилади. Унда гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши керак. | Гаров тўғрисидаги шартномада гаров нарсаси ва унинг баҳоси, гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг моҳияти, миқдори ва бажарилиш муддати ёхуд гаров нарсасини ҳамда гаров билан таъминланадиган мажбуриятни идентификация қилиш учун етарли бўлган маълумотлар кўрсатилади. Унда гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши керак. |
Гаров нарсаси мол-мулкни умумий тавсифлаш орқали, шу жумладан мазкур мол-мулкни алоҳида тур ёки тасниф сифатида тавсифлаш воситасида идентификация қилиниши мумкин. | Гаров нарсаси мол-мулкни умумий тавсифлаш орқали, шу жумладан мазкур мол-мулкни алоҳида тур ёки тасниф сифатида тавсифлаш воситасида идентификация қилиниши мумкин. |
Гаров билан таъминланадиган мажбурият гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан қопланиши мумкин бўлган мажбуриятнинг энг кўп суммасини кўрсатиш йўли билан идентификация қилиниши мумкин. | Гаров билан таъминланадиган мажбурият гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан қопланиши мумкин бўлган мажбуриятнинг энг кўп суммасини кўрсатиш йўли билан идентификация қилиниши мумкин. |
Гаров тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши керак. | Гаров тўғрисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши керак. |
Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тартибда тасдиқланиши керак бўлган шартнома бўйича мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши лозим, бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномалар мустасно. | Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тартибда тасдиқланиши керак бўлган шартнома бўйича мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши лозим, бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк ва транспорт воситаларини олиш чоғидаги ипотека ва гаров тўғрисидаги шартномалар мустасно. |
Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулкка доир битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак. | Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулкка доир битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак. |
Ушбу модданинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларидаги қоидаларга риоя қилмаслик гаров тўғрисидаги шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. | Ушбу модданинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларидаги қоидаларга риоя қилмаслик гаров тўғрисидаги шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. |
272-модда. Гаровга олувчининг ҳуқуқлари жорий қилинадиган мол-мулк | 272-модда. Гаровга олувчининг ҳуқуқлари жорий қилинадиган мол-мулк |
Гаров нарсаси бўлган ашёга гаровга олувчининг ҳуқуқлари (гаров ҳуқуқи), агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашёнинг кимга мансублигига қараб жорий қилинади. | Гаров нарсаси бўлган ашёга гаровга олувчининг ҳуқуқлари (гаров ҳуқуқи), агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ашёнинг кимга мансублигига қараб жорий қилинади. |
Гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадларга гаров ҳуқуқи шартномада назарда тутилган ҳолларда жорий қилинади. | Гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш натижасида олинган ҳосил, маҳсулот ва даромадларга гаров ҳуқуқи шартномада назарда тутилган ҳолларда жорий қилинади. |
Бутун корхона ёки бошқа мулкий комплекс ипотекасида гаров ҳуқуқи унинг таркибига кирувчи кўчмас ва кўчар мол-мулкнинг ҳаммасига, шу жумладан талаб қилиш ҳуқуқи ва мутлақ ҳуқуқларга, шу билан бир қаторда ипотека даврида олинган ҳуқуқларга ҳам, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, жорий қилинади. | Бутун корхона ёки бошқа мулкий комплекс ипотекасида гаров ҳуқуқи унинг таркибига кирувчи кўчмас ва кўчар мол-мулкнинг ҳаммасига, шу жумладан талаб қилиш ҳуқуқи ва мутлақ ҳуқуқларга, шу билан бир қаторда ипотека даврида олинган ҳуқуқларга ҳам, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, жорий қилинади. |
Бино ёки иншоот ипотекасига айни бир вақтнинг ўзида ўша шартнома бўйича шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд бу участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлашини таъминлайдиган қисмини ёки гаровга қўювчига қарашли бўлган ушбу участкани ёхуд унинг тегишли қисмини ижарага олиш ҳуқуқини бир вақтда ипотекага қўйган тақдирдагина йўл қўйилади. | Бино ёки иншоот ипотекасига айни бир вақтнинг ўзида ўша шартнома бўйича шу бино ёки иншоот жойлашган ер участкасини ёхуд бу участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлашини таъминлайдиган қисмини ёки гаровга қўювчига қарашли бўлган ушбу участкани ёхуд унинг тегишли қисмини ижарага олиш ҳуқуқини бир вақтда ипотекага қўйган тақдирдагина йўл қўйилади. |
Ер участкасини ипотекага қўйишда гаров ҳуқуқи, агар шартномада бошқача шарт назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўювчининг ушбу участкада бўлган ёки қурилаётган бинолари ва иншоотларига жорий қилинмайди. | Ер участкасини ипотекага қўйишда гаров ҳуқуқи, агар шартномада бошқача шарт назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўювчининг ушбу участкада бўлган ёки қурилаётган бинолари ва иншоотларига жорий қилинмайди. |
Шартномада бундай шарт бўлмаса, ундирув гаровга қўйилган ер участкасига қаратилган тақдирда гаровга қўювчи ер участкаси унинг бино ёки иншоотдан ўз ўрнида фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини сақлаб қолади. Участканинг бу қисмидан фойдаланиш шартлари гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишуви асосида, низо чиққан тақдирда эса — суд томонидан белгиланади. | Шартномада бундай шарт бўлмаса, ундирув гаровга қўйилган ер участкасига қаратилган тақдирда гаровга қўювчи ер участкаси унинг бино ёки иншоотдан ўз ўрнида фойдаланиш учун зарур бўлган қисмидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини сақлаб қолади. Участканинг бу қисмидан фойдаланиш шартлари гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишуви асосида, низо чиққан тақдирда эса — суд томонидан белгиланади. |
Агар гаровга қўювчига эмас, балки бошқа шахсга қарашли бинолар ёки иншоотлар жойлашган ер участкасига ипотека белгиланган бўлса, гаровга олувчи ундирувни ушбу участкага қаратганида ва у кимошди савдосида сотилганида гаровга қўювчининг ушбу шахсга нисбатан ҳуқуқ ва бурчлари участкани сотиб олувчига ўтади. | Агар гаровга қўювчига эмас, балки бошқа шахсга қарашли бинолар ёки иншоотлар жойлашган ер участкасига ипотека белгиланган бўлса, гаровга олувчи ундирувни ушбу участкага қаратганида ва у кимошди савдосида сотилганида гаровга қўювчининг ушбу шахсга нисбатан ҳуқуқ ва бурчлари участкани сотиб олувчига ўтади. |
Гаров тўғрисидаги шартномада, қонун асосида пайдо бўладиган гаровга нисбатан эса — қонунда, гаровга қўювчи келажакда эга бўладиган ашёларни ва мулкий ҳуқуқларни гаровга қўйиш назарда тутилиши мумкин. | Гаров тўғрисидаги шартномада, қонун асосида пайдо бўладиган гаровга нисбатан эса — қонунда, гаровга қўювчи келажакда эга бўладиган ашёларни ва мулкий ҳуқуқларни гаровга қўйиш назарда тутилиши мумкин. |
273-модда. Навбатдаги гаров | 273-модда. Навбатдаги гаров |
Гаровда турган мол-мулк гаровга қўювчи томонидан бошқа талабларни таъминлаш учун гаровга (навбатдаги гаровга) берилиши мумкин. | Гаровда турган мол-мулк гаровга қўювчи томонидан бошқа талабларни таъминлаш учун гаровга (навбатдаги гаровга) берилиши мумкин. |
Навбатдаги гаровга, агар у гаров тўғрисидаги олдинги шартномаларда тақиқланмаган бўлса ҳамда башарти олдинги ва навбатдаги гаровга олувчилар томонидан гаров реестрига тегишли ёзув киритилган бўлса, йўл қўйилади. | Навбатдаги гаровга, агар у гаров тўғрисидаги олдинги шартномаларда тақиқланмаган бўлса ҳамда башарти олдинги ва навбатдаги гаровга олувчилар томонидан гаров реестрига тегишли ёзув киритилган бўлса, йўл қўйилади. |
Гаровга қўювчи ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига ушбу мол-мулкнинг мавжуд бўлган барча гаровлари ҳақида маълум қилиши шарт ва у ушбу мажбуриятни бажармаслик туфайли гаровга олувчиларга етказилган зарар учун жавоб беради. | Гаровга қўювчи ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига ушбу мол-мулкнинг мавжуд бўлган барча гаровлари ҳақида маълум қилиши шарт ва у ушбу мажбуриятни бажармаслик туфайли гаровга олувчиларга етказилган зарар учун жавоб беради. |
Агар олдинги гаров шартномасида навбатдаги гаров шартномасини тузиш мумкин бўлган шартлар назарда тутилган бўлса, бундай гаpов шартномаси олдинги шартномада кўрсатилган шартларга амал қилган ҳолда тузилиши керак. Кўрсатилган шартлар бузилган тақдирда олдинги гаровга олувчи шу туфайли етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни гаровга қўювчидан талаб қилишга ҳақлидир. | Агар олдинги гаров шартномасида навбатдаги гаров шартномасини тузиш мумкин бўлган шартлар назарда тутилган бўлса, бундай гаpов шартномаси олдинги шартномада кўрсатилган шартларга амал қилган ҳолда тузилиши керак. Кўрсатилган шартлар бузилган тақдирда олдинги гаровга олувчи шу туфайли етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни гаровга қўювчидан талаб қилишга ҳақлидир. |
Агар гаровга қўйилган мол-мулк бошқа талабларни таъминлаш учун яна бир гаровнинг (навбатдаги гаровнинг) нарсасига айланса, навбатдаги гаровга олувчининг талаблари ушбу Кодексда белгиланган тартибда мазкур мол-мулкнинг қийматидан қаноатлантирилади. | Агар гаровга қўйилган мол-мулк бошқа талабларни таъминлаш учун яна бир гаровнинг (навбатдаги гаровнинг) нарсасига айланса, навбатдаги гаровга олувчининг талаблари ушбу Кодексда белгиланган тартибда мазкур мол-мулкнинг қийматидан қаноатлантирилади. |
274-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни сақлаш ва асраш | 274-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни сақлаш ва асраш |
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўювчи ёки гаровга олувчи гаровга қўйилган мол-мулк кимдалигига қараб (ушбу Кодекснинг 269-моддаси): | Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўювчи ёки гаровга олувчи гаровга қўйилган мол-мулк кимдалигига қараб (ушбу Кодекснинг 269-моддаси): |
1) гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши хавфидан унинг тўла қиймати бўйича, борди-ю мол-мулкнинг тўла қиймати гаров билан таъминланган талабнинг миқдоридан ошиб кетса, талаб миқдоридан кам бўлмаган суммага гаровга қўювчи ҳисобидан суғурталаши; | 1) гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки шикастланиши хавфидан унинг тўла қиймати бўйича, борди-ю мол-мулкнинг тўла қиймати гаров билан таъминланган талабнинг миқдоридан ошиб кетса, талаб миқдоридан кам бўлмаган суммага гаровга қўювчи ҳисобидан суғурталаши; |
2) гаровга қўйилган мол-мулкнинг асралишини таъминлаш учун, шу жумладан уни учинчи шахсларнинг тажовузлари ва талабларидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриши; | 2) гаровга қўйилган мол-мулкнинг асралишини таъминлаш учун, шу жумладан уни учинчи шахсларнинг тажовузлари ва талабларидан ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўриши; |
3) гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки унинг шикастланиши хавфи пайдо бўлганлиги тўғрисида иккинчи тарафни дарҳол огоҳлантириши шаpт. | 3) гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки унинг шикастланиши хавфи пайдо бўлганлиги тўғрисида иккинчи тарафни дарҳол огоҳлантириши шаpт. |
Гаровга олувчи ва гаровга қўювчи иккинчи тарафдаги гаровга қўйилган мол-мулкнинг мавжудлигини, миқдорини, ҳолатини ва уни сақлаш шароитларини ҳужжатлар асосида ва амалда текширишга ҳақли. | Гаровга олувчи ва гаровга қўювчи иккинчи тарафдаги гаровга қўйилган мол-мулкнинг мавжудлигини, миқдорини, ҳолатини ва уни сақлаш шароитларини ҳужжатлар асосида ва амалда текширишга ҳақли. |
Гаровга олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган бурчларни гаровга қўйилган мол-мулкнинг йўқолиш ёки шикастланиш хавфини туғдирадиган даражада қўпол суратда бузганида гаровга қўювчи гаровни муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли. | Гаровга олувчи ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган бурчларни гаровга қўйилган мол-мулкнинг йўқолиш ёки шикастланиш хавфини туғдирадиган даражада қўпол суратда бузганида гаровга қўювчи гаровни муддатидан олдин бекор қилишни талаб қилишга ҳақли. |
275-модда. Гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки шикастланишининг оқибатлари | 275-модда. Гаровга қўйилган мол-мулк йўқолиши ёки шикастланишининг оқибатлари |
Агар гаров тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфини ўз зиммасига олади. | Агар гаров тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфини ўз зиммасига олади. |
Агар гаровга олувчи ушбу Кодекснинг 333-моддасига мувофиқ жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигини исботлай олмаса, у ўзига топширилган гаров нарсасининг бутунлай ёки қисман йўқолганлиги ёхуд шикастланганлиги учун жавоб беради. | Агар гаровга олувчи ушбу Кодекснинг 333-моддасига мувофиқ жавобгарликдан озод этилиши мумкинлигини исботлай олмаса, у ўзига топширилган гаров нарсасининг бутунлай ёки қисман йўқолганлиги ёхуд шикастланганлиги учун жавоб беради. |
Гаров нарсаси гаровга олувчига топшириш чоғида қанча суммага баҳоланган бўлишидан қатъи назар, гаровга олувчи гаров нарсаси йўқолганлиги учун унинг ҳақиқий қиймати миқдорида, гаров нарсасига шикаст етказилганлиги учун эса — бу қиймат қанча суммага камайган бўлса, шунча сумма миқдорида жавоб беради. | Гаров нарсаси гаровга олувчига топшириш чоғида қанча суммага баҳоланган бўлишидан қатъи назар, гаровга олувчи гаров нарсаси йўқолганлиги учун унинг ҳақиқий қиймати миқдорида, гаров нарсасига шикаст етказилганлиги учун эса — бу қиймат қанча суммага камайган бўлса, шунча сумма миқдорида жавоб беради. |
Агар гаров нарсаси шикастланиш натижасида ундан бевосита ўз вазифаси бўйича фойдаланиш мумкин бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, гаровга қўювчи ундан воз кечишга ва унинг йўқолганлиги учун ҳақ талаб қилишга ҳақли. | Агар гаров нарсаси шикастланиш натижасида ундан бевосита ўз вазифаси бўйича фойдаланиш мумкин бўлмайдиган даражада ўзгарган бўлса, гаровга қўювчи ундан воз кечишга ва унинг йўқолганлиги учун ҳақ талаб қилишга ҳақли. |
Шартномада гаровга олувчининг гаров нарсаси йўқолиши ёки шикастланиши туфайли гаровга қўювчига етказилган бошқа зарарни тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин. | Шартномада гаровга олувчининг гаров нарсаси йўқолиши ёки шикастланиши туфайли гаровга қўювчига етказилган бошқа зарарни тўлаш мажбурияти назарда тутилиши мумкин. |
Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор бўлган гаровга қўювчи гаров нарсасининг йўқолиши ёки шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги талабни гаров билан таъминланган мажбуриятларни қоплаш учун ҳисобга олишга ҳақли. | Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор бўлган гаровга қўювчи гаров нарсасининг йўқолиши ёки шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги талабни гаров билан таъминланган мажбуриятларни қоплаш учун ҳисобга олишга ҳақли. |
276-модда. Гаров нарсасини алмаштириш ва тиклаш | 276-модда. Гаров нарсасини алмаштириш ва тиклаш |
Гаров нарсасини алмаштиришга, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг розилиги билан йўл қўйилади. | Гаров нарсасини алмаштиришга, агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг розилиги билан йўл қўйилади. |
Агар гаров нарсаси нобуд бўлган ёки шикастланган ёхуд унга бўлган мулк ҳуқуқи ё хўжалик юритиш ҳуқуқи қонунда белгиланган асосларга кўра бекор қилинган бўлса, гаровга қўювчи оқилона муддатда (низо чиққан тақдирда эса — суд белгилаган муддатда) гаров нарсасини тиклашга ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уни тенг қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштиришга ҳақли. | Агар гаров нарсаси нобуд бўлган ёки шикастланган ёхуд унга бўлган мулк ҳуқуқи қонунда белгиланган асосларга кўра бекор қилинган бўлса, гаровга қўювчи оқилона муддатда (низо чиққан тақдирда эса — суд белгилаган муддатда) гаров нарсасини тиклашга ёки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, уни тенг қийматли бошқа мол-мулк билан алмаштиришга ҳақли. |
277-модда. Гаров нарсасидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш | 277-модда. Гаров нарсасидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш |
Агар шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки гаровнинг моҳиятидан англашилмаса, гаровга қўювчи гаров нарсасидан унинг вазифасига кўра фойдаланишга, шу жумладан ундан ҳосил ва даромадлар олишга ҳақли. | Агар шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса ёки гаровнинг моҳиятидан англашилмаса, гаровга қўювчи гаров нарсасидан унинг вазифасига кўра фойдаланишга, шу жумладан ундан ҳосил ва даромадлар олишга ҳақли. |
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва гаровнинг моҳиятидан англашилмаса, гаровга қўювчи фақат гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини бошқа шахсга беришга, уни ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга топшиpишга ёхуд уни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли. | Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва гаровнинг моҳиятидан англашилмаса, гаровга қўювчи фақат гаровга олувчининг розилиги билан гаров нарсасини бошқа шахсга беришга, уни ижарага ёки бепул фойдаланиш учун бошқа шахсга топшиpишга ёхуд уни бошқача тарзда тасарруф этишга ҳақли. |
Гаровга қўювчининг гаровга қўйилган мол-мулкни васият қилиб қолдириш ҳуқуқини чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. | Гаровга қўювчининг гаровга қўйилган мол-мулкни васият қилиб қолдириш ҳуқуқини чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. |
Гаровга олувчи ўзига топширилган гаров нарсасидан шартномада назарда тутилган ҳоллардагина фойдаланишга ҳақли бўлиб, гаровга қўювчига ундан фойдаланиш тўғрисида мунтазам ҳисобот беpиб туради. Шартномага мувофиқ гаровга олувчи зиммасига асосий мажбуриятни бажариш мақсадида ёки гаровга қўювчининг манфаатларини кўзлаб, гаров нарсасидан ҳосил ва даромадлар олиш бурчи юклаб қўйилиши мумкин. | Гаровга олувчи ўзига топширилган гаров нарсасидан шартномада назарда тутилган ҳоллардагина фойдаланишга ҳақли бўлиб, гаровга қўювчига ундан фойдаланиш тўғрисида мунтазам ҳисобот беpиб туради. Шартномага мувофиқ гаровга олувчи зиммасига асосий мажбуриятни бажариш мақсадида ёки гаровга қўювчининг манфаатларини кўзлаб, гаров нарсасидан ҳосил ва даромадлар олиш бурчи юклаб қўйилиши мумкин. |
278-модда. Гаровга олувчининг гаров нарсасига бўлган ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши | 278-модда. Гаровга олувчининг гаров нарсасига бўлган ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиши |
Шартнома шартларига кўра гаровга олувчига ўзига топширилган гаров нарсасидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ҳолларда у бошқа шахслардан, шу жумладан гаровга қўювчидан ҳам, ўз ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишини бартараф этишни, гарчи бу бузилишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу Кодекснинг 231, 232-моддалари), талаб қилиши мумкин. | Шартнома шартларига кўра гаровга олувчига ўзига топширилган гаров нарсасидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган ҳолларда у бошқа шахслардан, шу жумладан гаровга қўювчидан ҳам, ўз ҳуқуқининг ҳар қандай бузилишини бартараф этишни, гарчи бу бузилишлар эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам (ушбу Кодекснинг 231, 232-моддалари), талаб қилиши мумкин. |
279-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш асослари | 279-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш асослари |
Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. | Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. |
Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. | Агар гаров билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли гаровга олувчининг талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига мутлақо мос келмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни рад этиш мумкин, қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. |
Гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда, жуда арзимас деб ҳисобланади: 1) агар гаров билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси гаров қийматининг ўн беш фоизидан камроқни ташкил қилса; 2) агар гаров билан таъминланган мажбурият бажарилишининг кечикиши кетма-кет уч ойдан ошмаган бўлса. | |
280-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тартиби | 280-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тартиби |
Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. | Гаровга олувчининг (кредиторнинг) талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан суднинг қарорига мувофиқ қондирилади. |
Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга, агар бу гаров тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади. Мазкур келишув туфайли ҳуқуқлари бузилган шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. | Гаровга олувчининг талабини гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк ҳисобидан судга мурожаат қилмасдан қондиришга, агар бу гаров тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса ёхуд ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин гаровга олувчининг гаровга қўювчи билан тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида йўл қўйилади. Мазкур келишув туфайли ҳуқуқлари бузилган шахснинг даъвосига кўра бундай келишув суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. |
Агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. | Агар гаровга қўювчининг гаровга олувчи билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчар мол-мулк ҳисобидан суд ҳужжатига мувофиқ қондирилади. Агар қонунда бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, ундирув гаровга олувчига топширилган гаров нарсасига гаров тўғрисидаги шартномада белгиланган тартибда қаратилиши мумкин. |
Ундирув гаров нарсасига қуйидаги ҳолларда фақат суднинг қарорига мувофиқ қаратилиши мумкин: | Ундирув гаров нарсасига қуйидаги ҳолларда фақат суднинг қарорига мувофиқ қаратилиши мумкин: |
1) қонунда бошқа шахснинг ёки органнинг гаров тўғрисида шартнома тузиш учун розилиги ёхуд рухсати ҳақидаги талаб белгиланган бўлса; | 1) қонунда бошқа шахснинг ёки органнинг гаров тўғрисида шартнома тузиш учун розилиги ёхуд рухсати ҳақидаги талаб белгиланган бўлса, бундан мазкур мол-мулкни гаровга бериш чоғида зарур бўлган розилик ёки рухсат олинган ҳоллар мустасно; |
2) гаров нарсаси тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга мол-мулк бўлса; | 2) гаров нарсаси тарихий, илмий, бадиий қимматга ёки ўзга маданий қимматга эга мол-мулк бўлса; |
3) гаровга қўювчи йўқолган бўлса ва унинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаса. | 3) гаровга қўювчи йўқолган бўлса ва унинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаса. |
281-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш | 281-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш |
Ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. | Ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади. |
Гаровга қўювчининг илтимосига кўра, суд ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорда уни очиқ кимошди савдосида сотишни бир йил муддатгача кечиктиришга ҳақли. Кечиктириш ушбу мол-мулкнинг гарови билан таъминланган мажбурият бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди ҳамда кредиторнинг кечиктириш вақти мобайнида кўпайган зарарларининг ўрнини қоплашдан ва неустойкани ундиришдан қарздорни озод қилмайди. | Гаровга қўйилган, суддан ташқари тартибда ундирув қаратилган мол-мулк кимошди савдосида сотиш, бевосита сотиш, кредитга, лизингга, ижарага бериш, бўлиб-бўлиб сотиш йўли билан ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали реализация қилиниши мумкин. |
Гаровга қўйилган, суддан ташқари тартибда ундирув қаратилган мол-мулк кимошди савдосида сотиш, бевосита сотиш, кредитга, лизингга, ижарага бериш, бўлиб-бўлиб сотиш йўли билан ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа битимлар орқали реализация қилиниши мумкин. | Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархи гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Гаровга қўювчи ва гаровга олувчи ўртасида мол-мулк нархи бўйича келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда, мустақил баҳоловчи ташкилот жалб этилади ва гаровнинг дастлабки қиймати бозор қийматидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда баҳолаш билан боғлиқ барча харажатлар мустақил баҳоловчи ташкилотни жалб қилган тараф томонидан қопланади. |
Кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда (ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилган тақдирда) гаровга олувчи гаровга қўювчи билан келишувга кўра, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиб олишга ва харид нархини гаров билан таъминланган ўз талаблари ҳисобига ўтказишга ҳақли. Бундай келишувга нисбатан олди-сотди шартномаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. | Кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда (ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилган тақдирда) гаровга олувчи гаровга қўювчи билан келишувга кўра, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиб олишга ва харид нархини гаров билан таъминланган ўз талаблари ҳисобига ўтказишга ҳақли. Бундай келишувга нисбатан олди-сотди шартномаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. |
Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда гаровга олувчи гаров нарсасини реализация қилинмаган гаров нарсасини такрорий кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камроқ суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли. | Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда гаровга олувчи гаров нарсасини реализация қилинмаган гаров нарсасини такрорий кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан йигирма беш фоиз камроқ суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли. |
Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаса, гаров тўғрисидаги шартнома бекор қилинади. | Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаса, гаров тўғрисидаги шартнома бекор қилинади. |
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплаш учун етарли бўлмаса, у, қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда, қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга. | Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплаш учун етарли бўлмаса, у, қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда, қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга. |
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчиларнинг гаров билан таъминланган талаблари миқдоридан ошиб кетса, фарқ гаровга қўювчига қайтарилади. | Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчиларнинг гаров билан таъминланган талаблари миқдоридан ошиб кетса, фарқ гаровга қўювчига қайтарилади. |
Қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси реализация қилингунига қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг муддати ўтказиб юборилган қисмини бажариб, ундирувни гаров нарсасига қаратишни ва уни реализация қилишни тугатишга ҳақли. Бу ҳуқуқни чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. | Қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси реализация қилингунига қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг муддати ўтказиб юборилган қисмини бажариб, ундирувни гаров нарсасига қаратишни ва уни реализация қилишни тугатишга ҳақли. Бу ҳуқуқни чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир. |
282-модда. Гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажариш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш | 282-модда. Гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажариш ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш |
Гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга ҳақли: | Гаровга олувчи гаров билан таъминланган мажбуриятни қуйидаги ҳолларда муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга ҳақли: |
1) агар гаров нарсаси гаровга қўювчида қолдирилган бўлиб, гаров тўғрисидаги шартнома бузилган ҳолда унинг эгалигидан чиққан бўлса; | 1) агар гаров нарсаси гаровга қўювчида қолдирилган бўлиб, гаров тўғрисидаги шартнома бузилган ҳолда унинг эгалигидан чиққан бўлса; |
2) гаровга қўювчи гаров нарсасини алмаштириш қоидаларини бузган бўлса (ушбу Кодекснинг 276-моддаси); | 2) гаровга қўювчи гаров нарсасини алмаштириш қоидаларини бузган бўлса (ушбу Кодекснинг 276-моддаси); |
3) гаров нарсаси гаровга олувчи жавоб бермайдиган вазиятларда йўқолган бўлса, агар гаровга қўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса. | 3) гаров нарсаси гаровга олувчи жавоб бермайдиган вазиятларда йўқолган бўлса, агар гаровга қўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса. |
Гаровга олувчи қуйидаги ҳолларда гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга, агар унинг талаби қондирилмаса, ундирувни гаров нарсасига қаратишга ҳақли: | Гаровга олувчи қуйидаги ҳолларда гаров билан таъминланган мажбуриятни муддатидан илгари бажаришни талаб қилишга, агар унинг талаби қондирилмаса, ундирувни гаров нарсасига қаратишга ҳақли: |
1) гаровга қўювчи навбатдаги гаров қоидасини бузган бўлса (ушбу Кодекснинг 273-моддаси); | 1) гаровга қўювчи навбатдаги гаров қоидасини бузган бўлса (ушбу Кодекснинг 273-моддаси); |
4) бошқа кредиторлар томонидан ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилганда, шу жумладан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижро этилганда. | 4) бошқа кредиторлар томонидан ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилганда, шу жумладан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижро этилганда. |
283-модда. Гаровнинг бекор бўлиши | 283-модда. Гаровнинг бекор бўлиши |
Гаров қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: | Гаров қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: |
1) гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида; | 1) гаров билан таъминланган мажбурият бекор бўлганида; |
2) ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўлганида гаровга қўювчининг талаби билан; | 2) ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бўлганида гаровга қўювчининг талаби билан; |
3) гаровга қўйилган ашё нобуд бўлганида ёки гаровга қўйилган ҳуқуқ бекор бўлганида, башарти гаровга қўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлмаса; | 3) гаровга қўйилган ашё нобуд бўлганида ёки гаровга қўйилган ҳуқуқ бекор бўлганида, башарти гаровга қўювчи ушбу Кодекс 276-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланган бўлмаса; |
4) гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, шунингдек уни реализация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда (ушбу Кодекснинг 281-моддаси). Ипотека тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилган реестрда ипотека тугатилганлиги тўғрисида белги қўйилган бўлиши керак; | 4) гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, шунингдек уни реализация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда (ушбу Кодекснинг 281-моддаси). Ипотека тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилган реестрда ипотека тугатилганлиги тўғрисида белги қўйилган бўлиши керак; |
5) агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, бундан гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинмаганлиги ва талаблари гаров билан таъминланмаган кредиторларнинг ўз талабларини қаноатлантириш учун мазкур мол-мулкни қабул қилишни рад этганлиги ҳоллари мустасно. | 5) агар гаровга олувчи ушбу Кодекс 282-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандида назарда тутилган ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, бундан гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинмаганлиги ва талаблари гаров билан таъминланмаган кредиторларнинг ўз талабларини қаноатлантириш учун мазкур мол-мулкни қабул қилишни рад этганлиги ҳоллари мустасно. |
Гаров билан таъминланган мажбурият бажарилиши натижасида ёки гаровга қўювчининг талаби билан гаров бекор бўлганида (ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи қисми) ихтиёрида гаровга қўйилган мол-мулк бўлган гаровга олувчи уни дарҳол гаровга қўювчига қайтариб бериши шарт. | Гаров билан таъминланган мажбурият бажарилиши натижасида ёки гаровга қўювчининг талаби билан гаров бекор бўлганида (ушбу Кодекс 274-моддасининг учинчи қисми) ихтиёрида гаровга қўйилган мол-мулк бўлган гаровга олувчи уни дарҳол гаровга қўювчига қайтариб бериши шарт. |
284-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганида гаровнинг сақланиши | 284-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқ бошқа шахсга ўтганида гаровнинг сақланиши |
Гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи гаровга қўювчидан ушбу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади, бундан муомаладаги товарларнинг гарови ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи гаровни сақламаган ҳолда бошқа шахсга ўтишига гаровга олувчи розилик билдирган ҳоллар мустасно. | Гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи гаровга қўювчидан ушбу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади, бундан муомаладаги товарларнинг гарови ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи гаровни сақламаган ҳолда бошқа шахсга ўтишига гаровга олувчи розилик билдирган ҳоллар мустасно. |
Агар гаровга олувчи билан келишувда ўзгача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга қўювчининг ҳуқуқий вориси гаровга қўювчининг ўрнига ўтади ва унинг ҳамма бурчларини бажаради. | Агар гаровга олувчи билан келишувда ўзгача тартиб белгиланган бўлмаса, гаровга қўювчининг ҳуқуқий вориси гаровга қўювчининг ўрнига ўтади ва унинг ҳамма бурчларини бажаради. |
Агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси бўлган мол-мулки ҳуқуқий ворислик тартибида бир неча шахсга ўтган бўлса, ҳуқуқий ворисларнинг (мол-мулкни олувчиларнинг) ҳар бири гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармасликнинг гаpовдан келиб чиқадиган оқибатига мазкур мол-мулкнинг ўзига ўтган қисмига мутаносиб равишда жавоб беради. Агар гаров нарсаси бўлинмаса ёки бошқа асосларга кўра ҳуқуқий ворисларнинг умумий мулки бўлиб қолса, улар солидар гаровга қўювчиларга айланадилар. | Агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси бўлган мол-мулки ҳуқуқий ворислик тартибида бир неча шахсга ўтган бўлса, ҳуқуқий ворисларнинг (мол-мулкни олувчиларнинг) ҳар бири гаров билан таъминланган мажбуриятни бажармасликнинг гаpовдан келиб чиқадиган оқибатига мазкур мол-мулкнинг ўзига ўтган қисмига мутаносиб равишда жавоб беради. Агар гаров нарсаси бўлинмаса ёки бошқа асосларга кўра ҳуқуқий ворисларнинг умумий мулки бўлиб қолса, улар солидар гаровга қўювчиларга айланадилар. |
285-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда олиб қўйишнинг оқибатлари | 285-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда олиб қўйишнинг оқибатлари |
Агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси бўлган мол-мулкка мулк ҳуқуқи қонун билан белгиланган асослар ва тартибда, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги (қайта сотиб олиш), реквизиция ёки национализация оқибатида бекор бўлса, гаровга қўювчига бошқа мол-мулк берилади ёки тегишли ҳақ (компенсация) тўланади. Бундай ҳолда ўрнига-ўрин берилган мол-мулкка гаров ҳуқуқи татбиқ этилади ёки тегишинча, гаровга олувчи гаровга қўювчига тегиши керак бўлган ҳақ суммасидан (компенсациядан) ўз талабини имтиёзли қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. | Агар гаровга қўювчининг гаров нарсаси бўлган мол-мулкка мулк ҳуқуқи қонун билан белгиланган асослар ва тартибда, жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги (қайта сотиб олиш), реквизиция ёки национализация оқибатида бекор бўлса, гаровга қўювчига бошқа мол-мулк берилади ёки тегишли ҳақ (компенсация) тўланади. Бундай ҳолда ўрнига-ўрин берилган мол-мулкка гаров ҳуқуқи татбиқ этилади ёки тегишинча, гаровга олувчи гаровга қўювчига тегиши керак бўлган ҳақ суммасидан (компенсациядан) ўз талабини имтиёзли қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади. |
Гаров нарсаси бўлган мол-мулк аслида ушбу мол-мулкнинг эгаси бошқа шахс эканлиги (ушбу Кодекснинг 228-моддаси) асосида гаровга қўювчидан қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳолларда ушбу мол-мулкнинг гаровга қўйилиши бекор бўлади. | Гаров нарсаси бўлган мол-мулк аслида ушбу мол-мулкнинг эгаси бошқа шахс эканлиги (ушбу Кодекснинг 228-моддаси) асосида гаровга қўювчидан қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳолларда ушбу мол-мулкнинг гаровга қўйилиши бекор бўлади. |
Гаров нарсаси бўлган мол-мулк гаровга қўювчидан жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилганда, гаровга олувчида ўз талабларини ушбу мол-мулк ҳисобидан устувор тарзда қаноатлантириш ҳуқуқи сақлаб қолинади. | |
286-модда. Гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш | 286-модда. Гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш |
Гаровга олувчи талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш йўли билан кредиторнинг ҳуқуқларини бошқа шахсга бериш ҳақидаги қоидаларга (ушбу Кодекснинг 313-321-моддалари) риоя қилган ҳолда гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларини бошқа шахсга беришга ҳақли. | Гаровга олувчи талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш йўли билан кредиторнинг ҳуқуқларини бошқа шахсга бериш ҳақидаги қоидаларга (ушбу Кодекснинг 313-321-моддалари) риоя қилган ҳолда гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларини бошқа шахсга беришга ҳақли. |
Гаровга олувчининг гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларидан бошқа шахс фойдасига воз кечиши, агар гаров билан таъминланган асосий мажбурият бўйича қарздордан талаб қилиш ҳуқуқидан ҳам ўша шахс фойдасига воз кечилган бўлса, ҳақиқий бўлади. | Гаровга олувчининг гаров тўғрисидаги шартнома бўйича ўз ҳуқуқларидан бошқа шахс фойдасига воз кечиши, агар гаров билан таъминланган асосий мажбурият бўйича қарздордан талаб қилиш ҳуқуқидан ҳам ўша шахс фойдасига воз кечилган бўлса, ҳақиқий бўлади. |
Агар бошқача ҳол исботланган бўлмаса, ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечилиши ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечилишини ҳам англатади. | Агар бошқача ҳол исботланган бўлмаса, ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечилиши ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечилишини ҳам англатади. |
287-модда. Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарзни бошқа шахсга ўтказиш | 287-модда. Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарзни бошқа шахсга ўтказиш |
Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан, агар гаровга қўювчи кредиторга янги қарздор учун жавоб беришга розилик берган бўлмаса (ушбу Кодекснинг 322-моддаси), гаров бекор бўлади. | Гаров билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан, агар гаровга қўювчи кредиторга янги қарздор учун жавоб беришга розилик берган бўлмаса (ушбу Кодекснинг 322-моддаси), гаров бекор бўлади. |
288-модда. Муомаладаги товарлар гарови | 288-модда. Муомаладаги товарлар гарови |
Товарларни гаровга қўйиб, уларни гаровга қўювчида қолдириш ва уларнинг умумий қиймати гаров тўғрисидаги шартномада кўpсатилганидан камаймаслигини шарт қилиб қўйган ҳолда гаровга қўювчига гаровга қўйилган мол-мулкнинг таркиби ва асл шаклини (товар захиралари, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулот ва шу кабилар) ўзгартириш ҳуқуқининг берилиши муомаладаги товарлар гарови ҳисобланади. | Товарларни гаровга қўйиб, уларни гаровга қўювчида қолдириш ва уларнинг умумий қиймати гаров тўғрисидаги шартномада кўpсатилганидан камаймаслигини шарт қилиб қўйган ҳолда гаровга қўювчига гаровга қўйилган мол-мулкнинг таркиби ва асл шаклини (товар захиралари, хом ашё, материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулот ва шу кабилар) ўзгартириш ҳуқуқининг берилиши муомаладаги товарлар гарови ҳисобланади. |
Гаровга қўйилган муомаладаги товарлар қийматининг камайишига, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилган қисмига мос келадиган даражада йўл қўйилади. | Гаровга қўйилган муомаладаги товарлар қийматининг камайишига, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, гаров билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилган қисмига мос келадиган даражада йўл қўйилади. |
Гаровга қўювчи томонидан бошқа шахслаpга беpилган муомаладаги товарлар эгалловчининг мулкига, хўжалик юритишига ёки оператив бошқарувига ўтган пайтдан бошлаб гаров нарсаси бўлмай қолади, гаровга қўювчи томонидан олинган, гаров тўғрисидаги шартномада кўрсатилган товарлар эса — гаровга қўювчида уларга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келган пайтдан эътиборан гаров нарсасига айланади. | Гаровга қўювчи томонидан бошқа шахслаpга беpилган муомаладаги товарлар эгалловчининг мулкига ёки оператив бошқарувига ўтган пайтдан бошлаб гаров нарсаси бўлмай қолади, гаровга қўювчи томонидан олинган, гаров тўғрисидаги шартномада кўрсатилган товарлар эса — гаровга қўювчида уларга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келган пайтдан эътиборан гаров нарсасига айланади. |
Гаровга қўювчи муомаладаги товарлар гарови шартларини бузган тақдирда, гаровга олувчи гаровга қўйилган товарларга ўз белгилари ва муҳрларини (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) босиб, тартибни бузиш бартараф қилингунга қадар улар билан амалга ошиpиладиган операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли. | Гаровга қўювчи муомаладаги товарлар гарови шартларини бузган тақдирда, гаровга олувчи гаровга қўйилган товарларга ўз белгилари ва муҳрларини (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) босиб, тартибни бузиш бартараф қилингунга қадар улар билан амалга ошиpиладиган операцияларни тўхтатиб туришга ҳақли. |
289-модда. Ашёларнинг ломбардда гаровга қўйилиши | 289-модда. Ашёларнинг ломбардда гаровга қўйилиши |
Фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни қисқа муддатли микроқарзларни таъминлаш учун гаровга қабул қилиш ихтисослашган ташкилотлар — фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган ломбардлар томонидан тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширилиши мумкин. | Фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни қисқа муддатли микроқарзларни таъминлаш учун гаровга қабул қилиш ихтисослашган ташкилотлар — фаолиятини хабардор қилиш тартибида амалга оширадиган ломбардлар томонидан тадбиркорлик фаолияти сифатида амалга оширилиши мумкин. |
Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард томонидан гаров паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади. | Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш ҳақидаги шартнома ломбард томонидан гаров паттаси бериш йўли билан расмийлаштирилади. |
Гаровга қўйилаётган ашёлар ломбардга топширилади. | Гаровга қўйилаётган ашёлар ломбардга топширилади. |
Ломбард гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг наpхлаpига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши шарт. | Ломбард гаровга қабул қилинган ашёларни гаровга қабул қилиш пайтида шунга ўхшаш ва шундай сифатли ашёларнинг наpхлаpига мос баҳодаги тўлиқ суммасида ўз ҳисобидан гаровга қўювчи фойдасига суғурталаши шарт. |
Ломбард гаровга қўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга ҳақли эмас. | Ломбард гаровга қўйилган ашёлардан фойдаланишга ва уларни тасарруф этишга ҳақли эмас. |
Ломбард ашёларнинг йўқолиши ёки шикастланиши енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, гаровга қўйилган ашёларнинг йўқолганлиги ёки шикастланганлиги учун жавобгар бўлади. | Ломбард ашёларнинг йўқолиши ёки шикастланиши енгиб бўлмас куч оқибатида юз берганлигини исботлай олмаса, гаровга қўйилган ашёларнинг йўқолганлиги ёки шикастланганлиги учун жавобгар бўлади. |
Башарти, ломбардда ашёлар гарови билан таъминланган кредит суммаси белгиланган муддатда қайтариб берилмаган тақдирда, ломбард нотариуснинг ижро ёзуви асосида имтиёзли бир ойлик муддат ўтганидан кейин гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш учун белгилаб қўйилган тартибда (ушбу Кодекснинг 281-моддаси) ушбу мол-мулкни сотишга ҳақли. Шундан кейин ҳатто гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма талабларни тўлиқ қаноатлантириш учун етарли бўлмаса ҳам, ломбарднинг гаровга қўювчига (қарздорга) талаблари бекор бўлади. | Башарти, ломбардда ашёлар гарови билан таъминланган кредит суммаси белгиланган муддатда қайтариб берилмаган тақдирда, ломбард нотариуснинг ижро ёзуви асосида имтиёзли бир ойлик муддат ўтганидан кейин гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш учун белгилаб қўйилган тартибда (ушбу Кодекснинг 281-моддаси) ушбу мол-мулкни сотишга ҳақли. Шундан кейин ҳатто гаровга қўйилган мол-мулкни сотишдан тушган сумма талабларни тўлиқ қаноатлантириш учун етарли бўлмаса ҳам, ломбарднинг гаровга қўювчига (қарздорга) талаблари бекор бўлади. |
Ломбардлар томонидан фуқароларга уларнинг ашёларини гаровга олиб кредит бериш қоидалари қонунчилик билан белгиланади. | Ломбардлар томонидан фуқароларга уларнинг ашёларини гаровга олиб кредит бериш қоидалари қонунчилик билан белгиланади. |
Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шаpтноманинг гаровга қўювчининг ҳуқуқларини ушбу Кодекс ёки бошқа қонунлар билан унга бериладиган ҳуқуқларга қараганда чеклаб қўядиган шаpтлаpи ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. | Ломбардда ашёларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шаpтноманинг гаровга қўювчининг ҳуқуқларини ушбу Кодекс ёки бошқа қонунлар билан унга бериладиган ҳуқуқларга қараганда чеклаб қўядиган шаpтлаpи ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. |
3-§. Ушлаб қолиш | 3-§. Ушлаб қолиш |
290-модда. Ушлаб қолиш асослари | 290-модда. Ушлаб қолиш асослари |
Қарздорга ёки қарздор кўрсатган шахсга топширилиши лозим бўлган ашёни сақлаётган кредитор ушбу ашё ҳақини ёки у билан боғлиқ чиқимлар ва бошқа зарарни кредиторга тўлаш мажбуриятлари қарздор томонидан муддатида бажарилмаган тақдирда уни тегишли мажбурият бажарилгунга қадар ушлаб қолишга ҳақли. | Қарздорга ёки қарздор кўрсатган шахсга топширилиши лозим бўлган ашёни сақлаётган кредитор ушбу ашё ҳақини ёки у билан боғлиқ чиқимлар ва бошқа зарарни кредиторга тўлаш мажбуриятлари қарздор томонидан муддатида бажарилмаган тақдирда уни тегишли мажбурият бажарилгунга қадар ушлаб қолишга ҳақли. |
Гарчи ашёнинг ҳақини тўлаш ёки унинг чиқимларини ва бошқа зарарни тўлаш билан боғлиқ бўлмаса-да, бироқ тарафлари тадбиркорлар сифатида иш кўраётган мажбуриятдан келиб чиққан талаблар ҳам ашёни ушлаб қолиш билан таъминланиши мумкин. | Гарчи ашёнинг ҳақини тўлаш ёки унинг чиқимларини ва бошқа зарарни тўлаш билан боғлиқ бўлмаса-да, бироқ тарафлари тадбиркорлар сифатида иш кўраётган мажбуриятдан келиб чиққан талаблар ҳам ашёни ушлаб қолиш билан таъминланиши мумкин. |
Ашё кредитор эгалигига ўтганидан кейин унга бўлган ҳуқуқлар учинчи шахс томонидан олинганлигига қарамасдан, кpедитор ўз қўлидаги бу ашёни ушлаб қолиши мумкин. | Ашё кредитор эгалигига ўтганидан кейин унга бўлган ҳуқуқлар учинчи шахс томонидан олинганлигига қарамасдан, кpедитор ўз қўлидаги бу ашёни ушлаб қолиши мумкин. |
Агар шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу модданинг қоидалаpи қўлланилади. | Агар шартномада бошқа тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу модданинг қоидалаpи қўлланилади. |
291-модда. Талабларни ушлаб қолинган ашё ҳисобидан қондириш | 291-модда. Талабларни ушлаб қолинган ашё ҳисобидан қондириш |
Ашёни ушлаб қолган кредиторнинг талаблари унинг қийматидан гаров билан таъминланган талабларни қондириш учун назарда тутилган ҳажмда ва тартибда қондирилади. | Ашёни ушлаб қолган кредиторнинг талаблари унинг қийматидан гаров билан таъминланган талабларни қондириш учун назарда тутилган ҳажмда ва тартибда қондирилади. |
4-§. Кафиллик | 4-§. Кафиллик |
292-модда. Кафиллик шартномаси | 292-модда. Кафиллик шартномаси |
Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. | Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. |
Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. | Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун ҳам тузилиши мумкин. |
Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. | Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилиши керак. Ёзма шаклга риоя қилмаслик кафиллик шартномасининг ҳақиқий бўлмаслигига олиб келади. |
293-модда. Кафилнинг жавобгарлиги | 293-модда. Кафилнинг жавобгарлиги |
Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. | Қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. |
Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. | Башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. |
Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. | Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. |
294-модда. Кафилга нисбатан даъво қўзғатилган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари | 294-модда. Кафилга нисбатан даъво қўзғатилган тақдирда унинг ҳуқуқ ва бурчлари |
Кафил кредиторнинг талабига қарши қарздор билдириши мумкин бўлган ҳамма эътирозларни қўйишга ҳақли. Ҳатто қарздор ўз эътирозларидан воз кечган ёки ўз мажбуриятини тан олган тақдирда ҳам кафил ушбу эътирозларга бўлган ҳуқуқини йўқотмайди. | Кафил кредиторнинг талабига қарши қарздор билдириши мумкин бўлган ҳамма эътирозларни қўйишга ҳақли. Ҳатто қарздор ўз эътирозларидан воз кечган ёки ўз мажбуриятини тан олган тақдирда ҳам кафил ушбу эътирозларга бўлган ҳуқуқини йўқотмайди. |
Агар кафилга нисбатан даъво қўзғатилган бўлса, у қарздорни ишда иштирок этиш учун жалб қилиши шарт. Акс ҳолда қарздор кредиторга қарши ўзининг барча эътирозларини кафилнинг қарши талабига қарама-қарши қўйиш ҳуқуқига эга. | Агар кафилга нисбатан даъво қўзғатилган бўлса, у қарздорни ишда иштирок этиш учун жалб қилиши шарт. Акс ҳолда қарздор кредиторга қарши ўзининг барча эътирозларини кафилнинг қарши талабига қарама-қарши қўйиш ҳуқуқига эга. |
295-модда. Мажбуриятни бажарган кафилнинг ҳуқуқлари | 295-модда. Мажбуриятни бажарган кафилнинг ҳуқуқлари |
Мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли. | Мажбуриятни бажарган кафилга кредиторнинг ушбу мажбурият бўйича ҳуқуқлари ҳамда гаровга олувчи сифатида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқлар кафил кредиторнинг талабини қанча ҳажмда қаноатлантирган бўлса, шунча ҳажмда ўтади. Кафил кредиторга тўланган суммага фоизлар тўлашни ва қарздор учун жавобгарлик муносабати билан кўрган бошқа зарарини тўлашни қарздордан талаб қилишга ҳақли. |
Кафил мажбуриятни бажарганидан кейин кредитор қарздорга бўлган талабни тасдиқловчи ҳужжатларни кафилга топшириши ва бу талабни таъминлайдиган ҳуқуқларни бериши шарт. | Кафил мажбуриятни бажарганидан кейин кредитор қарздорга бўлган талабни тасдиқловчи ҳужжатларни кафилга топшириши ва бу талабни таъминлайдиган ҳуқуқларни бериши шарт. |
Ушбу моддада белгиланган қоидалар агар қонунда ёки кафилнинг қарздор билан шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қўлланилади. | Ушбу моддада белгиланган қоидалар агар қонунда ёки кафилнинг қарздор билан шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қўлланилади. |
296-модда. Қарздор мажбуриятини бажарганлиги ҳақида кафилни хабардор қилиш | 296-модда. Қарздор мажбуриятини бажарганлиги ҳақида кафилни хабардор қилиш |
Кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажарган қарздор бу ҳақда кафилни дарҳол хабардор қилиши шарт. Акс ҳолда ўз навбатида мажбуриятни бажарган кафил асоссиз олинганни кредитордан ундириб олишга ёки қарздорга регресс талаб қўйишга ҳақли. Регресс талаб қўйилган тақдиpда қарздор асоссиз олинганнигина кредитордан ундириб олишга ҳақли. | Кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажарган қарздор бу ҳақда кафилни дарҳол хабардор қилиши шарт. Акс ҳолда ўз навбатида мажбуриятни бажарган кафил асоссиз олинганни кредитордан ундириб олишга ёки қарздорга регресс талаб қўйишга ҳақли. Регресс талаб қўйилган тақдиpда қарздор асоссиз олинганнигина кредитордан ундириб олишга ҳақли. |
297-модда. Кафилнинг хизматларига ҳақ тўлаш | 297-модда. Кафилнинг хизматларига ҳақ тўлаш |
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил қарздорга кўрсатган хизматлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга. | Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил қарздорга кўрсатган хизматлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга. |
298-модда. Кафилликнинг бекор бўлиши | 298-модда. Кафилликнинг бекор бўлиши |
Кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлади. | Кафиллик билан таъминланган мажбурият бекор бўлгач, шунингдек ушбу мажбурият кафилнинг розилигисиз жавобгарликнинг ошишига ёки унинг учун бошқа ноқулай оқибатларга олиб келадиган тарзда ўзгартирилган тақдирда кафиллик бекор бўлади. |
Кафиллик билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилганида, агар кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик берган бўлмаса, шунингдек кафил таъминлаган мажбуриятни бажариш муддати келганида кредитор қарздор ёки кафил таклиф қилган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортса, кафиллик бекор бўлади. | Кафиллик билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилганида, агар кафил янги қарздор учун жавобгар бўлиш ҳақида кредиторга розилик берган бўлмаса, шунингдек кафил таъминлаган мажбуриятни бажариш муддати келганида кредитор қарздор ёки кафил таклиф қилган тегишли ижрони қабул қилишдан бош тортса, кафиллик бекор бўлади. |
Шартномада кўрсатилган кафиллик муддати ўтганидан кейин кафиллик бекор бўлади. Агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, кредитор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати келган кундан бошлаб бир йил давомида кафилга даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. | Шартномада кўрсатилган кафиллик муддати ўтганидан кейин кафиллик бекор бўлади. Агар бундай муддат белгиланган бўлмаса, кредитор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажариш муддати келган кундан бошлаб бир йил давомида кафилга даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. Агар асосий мажбуриятни бажариш муддати кўрсатилмаган ва белгиланиши мумкин бўлмаган ёки талаб қилиб олиш пайти билан белгиланган бўлса, кредитор кафиллик шартномаси тузилган кундан бошлаб бир йил мобайнида кафилга нисбатан даъво қўзғатмаган тақдирда кафиллик бекор бўлади. |
5-§. Кафолат | 5-§. Кафолат |
299-модда. Кафолат тушунчаси | 299-модда. Кафолат тушунчаси |
Кафолатга биноан банк, бошқа кредит муассасаси ёки суғурта ташкилоти (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг илтимосига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга ёзма мажбурият беради. | Кафолатга биноан банк, бошқа кредит муассасаси ёки суғурта ташкилоти (кафил) бошқа шахс (принципал)нинг илтимосига кўра кафил ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ принципалнинг кредитори (бенефициар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим этса, пулни унга тўлаш ҳақида принципалга ёзма мажбурият беради. |
300-модда. Принципалнинг мажбуриятларини кафолат билан таъминлаш | 300-модда. Принципалнинг мажбуриятларини кафолат билан таъминлаш |
Кафолат принципалнинг бенефициар олдидаги ўз мажбуриятини (асосий мажбуриятни) лозим даражада бажаришини таъминлайди. | Кафолат принципалнинг бенефициар олдидаги ўз мажбуриятини (асосий мажбуриятни) лозим даражада бажаришини таъминлайди. |
Кафолат берилгани учун принципал кафилга ҳақ тўлайди. | Кафолат берилгани учун принципал кафилга ҳақ тўлайди. |
301-модда. Кафолатнинг асосий мажбуриятдан мустақиллиги | 301-модда. Кафолатнинг асосий мажбуриятдан мустақиллиги |
Кафилнинг бенефициар олдидаги кафолатда назарда тутилган мажбурияти улар ўртасидаги муносабатларда бажарилишини таъминлаш учун шу кафолат берилган асосий мажбуриятга, гарчи кафолатда ушбу мажбуриятга ҳавола қилинган бўлса-да, боғлиқ эмас. | Кафилнинг бенефициар олдидаги кафолатда назарда тутилган мажбурияти улар ўртасидаги муносабатларда бажарилишини таъминлаш учун шу кафолат берилган асосий мажбуриятга, гарчи кафолатда ушбу мажбуриятга ҳавола қилинган бўлса-да, боғлиқ эмас. |
302-модда. Кафолатнинг чақириб олинмаслиги | 302-модда. Кафолатнинг чақириб олинмаслиги |
Агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у кафил томонидан чақириб олиниши мумкин эмас. | Агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у кафил томонидан чақириб олиниши мумкин эмас. |
303-модда. Кафолат бўйича ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтказилмаслиги | 303-модда. Кафолат бўйича ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтказилмаслиги |
Кафолат бўйича бенефициарга тегишли бўлган кафилга талаб қўйиш ҳуқуқи, агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бошқа шахсга ўтказилиши мумкин эмас. | Кафолат бўйича бенефициарга тегишли бўлган кафилга талаб қўйиш ҳуқуқи, агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бошқа шахсга ўтказилиши мумкин эмас. |
304-модда. Кафолатнинг кучга кириши | 304-модда. Кафолатнинг кучга кириши |
Агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у берилган кундан эътиборан кучга киради. | Агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, у берилган кундан эътиборан кучга киради. |
305-модда. Кафолат бўйича талаб тақдим этиш | 305-модда. Кафолат бўйича талаб тақдим этиш |
Бенефициарнинг кафолат бўйича пул суммасини тўлаш ҳақидаги талаби кафолатда кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда кафилга ёзма равишда тақдим этилиши керак. Талабда ёки унга иловада бенефициар принципалнинг таъминлаш учун кафолат берилган асосий мажбуриятни бузиши нимадан иборатлигини кўрсатиши керак. | Бенефициарнинг кафолат бўйича пул суммасини тўлаш ҳақидаги талаби кафолатда кўрсатилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда кафилга ёзма равишда тақдим этилиши керак. Талабда ёки унга иловада бенефициар принципалнинг таъминлаш учун кафолат берилган асосий мажбуриятни бузиши нимадан иборатлигини кўрсатиши керак. |
Бенефициарнинг талаби кафолатда белгиланган муддат тугагунча кафилга тақдим этилиши керак. | Бенефициарнинг талаби кафолатда белгиланган муддат тугагунча кафилга тақдим этилиши керак. |
306-модда. Бенефициарнинг талабини кўриб чиқишда кафилнинг мажбуриятлари | 306-модда. Бенефициарнинг талабини кўриб чиқишда кафилнинг мажбуриятлари |
Кафил бенефициарнинг талабини олганидан сўнг бу ҳақда дарҳол принципални хабардор қилиши ва унга талабнинг нусхасини барча тегишли ҳужжатлар билан топшириши керак. | Кафил бенефициарнинг талабини олганидан сўнг бу ҳақда дарҳол принципални хабардор қилиши ва унга талабнинг нусхасини барча тегишли ҳужжатлар билан топшириши керак. |
Кафил бенефициарнинг талабини унга илова қилинган ҳужжатлар билан биpга кафолатда кўрсатилган муддатда кўриб чиқиши, муддат кўрсатилмаганда эса — мутаносиб муддатда бу талаб ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кафолат шартларига мос келиши ёки келмаслигини аниқлаш учун оқилона жонкуярлик кўрсатиши керак. | Кафил бенефициарнинг талабини унга илова қилинган ҳужжатлар билан биpга кафолатда кўрсатилган муддатда кўриб чиқиши, муддат кўрсатилмаганда эса — мутаносиб муддатда бу талаб ҳамда унга илова қилинган ҳужжатлар кафолат шартларига мос келиши ёки келмаслигини аниқлаш учун оқилона жонкуярлик кўрсатиши керак. |
307-модда. Кафилнинг бенефициар талабини қондиришни рад этиши | 307-модда. Кафилнинг бенефициар талабини қондиришни рад этиши |
Агар бенефициарнинг талаби ёки унга илова қилинган ҳужжатлар кафолат шартларига мос келмаса ёхуд кафилга кафолатда белгилаб қўйилган муддат тамом бўлганидан кейин тақдим этилган бўлса, кафил бенефициарнинг талабини қондиришни рад этади. | Агар бенефициарнинг талаби ёки унга илова қилинган ҳужжатлар кафолат шартларига мос келмаса ёхуд кафилга кафолатда белгилаб қўйилган муддат тамом бўлганидан кейин тақдим этилган бўлса, кафил бенефициарнинг талабини қондиришни рад этади. |
Кафил бенефициарнинг талабини қондиришни рад этганлиги ҳақида уни дарҳол хабардор қилиши шарт. | Кафил бенефициарнинг талабини қондиришни рад этганлиги ҳақида уни дарҳол хабардор қилиши шарт. |
Агар бенефициарнинг талаби қондирилгунга қадар кафолат билан таъминланган асосий мажбурият батамом ёки унинг тегишли қисми бажарилганлиги ёхуд бошқа асосларга кўра бекор бўлганлиги ёинки ҳақиқий эмас деб топилганлиги кафилга маълум бўлиб қолса, у бу ҳақда дарҳол бенефициарга ва принципалга хабар бериши шарт. | Агар бенефициарнинг талаби қондирилгунга қадар кафолат билан таъминланган асосий мажбурият батамом ёки унинг тегишли қисми бажарилганлиги ёхуд бошқа асосларга кўра бекор бўлганлиги ёинки ҳақиқий эмас деб топилганлиги кафилга маълум бўлиб қолса, у бу ҳақда дарҳол бенефициарга ва принципалга хабар бериши шарт. |
308-модда. Кафил мажбуриятларининг чегаралари | 308-модда. Кафил мажбуриятларининг чегаралари |
Кафолатда назарда тутилган кафилнинг бенефициар олдидаги мажбурияти кафолат берилган суммани тўлаш билан чекланади. | Кафолатда назарда тутилган кафилнинг бенефициар олдидаги мажбурияти кафолат берилган суммани тўлаш билан чекланади. |
Кафолат бўйича мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун кафилнинг бенефициар олдидаги жавобгарлиги, агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафолат берилган сумма билан чекланмайди. | Кафолат бўйича мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун кафилнинг бенефициар олдидаги жавобгарлиги, агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафолат берилган сумма билан чекланмайди. |
309-модда. Кафолатнинг бекор бўлиши | 309-модда. Кафолатнинг бекор бўлиши |
Кафилнинг кафолат бўйича бенефициар олдидаги мажбурияти қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: | Кафилнинг кафолат бўйича бенефициар олдидаги мажбурияти қуйидаги ҳолларда бекор бўлади: |
1) кафолат берилган сумма бенефициарга тўланиши; | 1) кафолат берилган сумма бенефициарга тўланиши; |
2) кафолатда белгиланган муддатнинг тамом бўлиши; | 2) кафолатда белгиланган муддатнинг тамом бўлиши; |
3) бенефициар кафолат бўйича ўз ҳуқуқларидан воз кечиши ва уни кафилга қайтариб бериши оқибатида; | 3) бенефициар кафолат бўйича ўз ҳуқуқларидан воз кечиши ва уни кафилга қайтариб бериши оқибатида; |
4) бенефициар кафилни унинг мажбуриятларидан озод қилиши ҳақида ёзма ариза бериш йўли билан кафолат бўйича ўз ҳуқуқларидан воз кечиши оқибатида. | 4) бенефициар кафилни унинг мажбуриятларидан озод қилиши ҳақида ёзма ариза бериш йўли билан кафолат бўйича ўз ҳуқуқларидан воз кечиши оқибатида. |
Кафолат бекор бўлганлигидан хабар топган кафил дарҳол бу ҳақда принципални хабардор қилиши керак. | Кафолат бекор бўлганлигидан хабар топган кафил дарҳол бу ҳақда принципални хабардор қилиши керак. |
310-модда. Кафилнинг принципалга регресс талаблари | 310-модда. Кафилнинг принципалга регресс талаблари |
Кафилнинг принципалдан кафолат бўйича бенефициарга тўланган суммаларни регресс тартибида тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи кафилнинг принципал билан бажариш юзасидан кафолат берилган келишувида белгилаб қўйилади. | Кафилнинг принципалдан кафолат бўйича бенефициарга тўланган суммаларни регресс тартибида тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи кафилнинг принципал билан бажариш юзасидан кафолат берилган келишувида белгилаб қўйилади. |
Агар кафилнинг принципал билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил бенефициарга кафолат шартларига номувофиқ тарзда ёки кафилнинг бенефициар олдидаги мажбуриятни бузганлиги учун тўланган суммаларни қоплашни принципалдан талаб қилишга ҳақли эмас. | Агар кафилнинг принципал билан келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил бенефициарга кафолат шартларига номувофиқ тарзда ёки кафилнинг бенефициар олдидаги мажбуриятни бузганлиги учун тўланган суммаларни қоплашни принципалдан талаб қилишга ҳақли эмас. |
6-§. Закалат | 6-§. Закалат |
311-модда. Закалат тушунчаси. Закалат тўғрисидаги келишув шакли | 311-модда. Закалат тушунчаси. Закалат тўғрисидаги келишув шакли |
Шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади. | Шартнома тузаётган тарафлардан бири шартнома тузилганлигини исботлаш ва унинг ижросини таъминлаш юзасидан берадиган пул суммаси закалат ҳисобланади. |
Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак. | Закалат тўғрисидаги келишув закалатнинг суммасидан қатъи назар, ёзма равишда тузилиши керак. |
Шартномадаги тараф амалга ошириши керак бўлган тўловлар ҳисобидан тўланган сумма закалат эканлигига, хусусан ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган қоидага риоя қилинмаслиги оқибатида, шубҳа туғилган тақдирда, бу сумма, агар бошқа ҳол исботланган бўлмаса, бўнак сифатида тўланган деб ҳисобланади. | Шартномадаги тараф амалга ошириши керак бўлган тўловлар ҳисобидан тўланган сумма закалат эканлигига, хусусан ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган қоидага риоя қилинмаслиги оқибатида, шубҳа туғилган тақдирда, бу сумма, агар бошқа ҳол исботланган бўлмаса, бўнак сифатида тўланган деб ҳисобланади. |
312-модда. Закалат билан таъминланган мажбуриятни бекор қилиш ва бажармаслик оқибатлари | 312-модда. Закалат билан таъминланган мажбуриятни бекор қилиш ва бажармаслик оқибатлари |
Мажбурият уни бажаришдан олдин тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки бажаришнинг имкони йўқлиги оқибатида (ушбу Кодекснинг 349-моддаси) бекор қилинган тақдирда закалат пули қайтариб берилиши керак. | Мажбурият уни бажаришдан олдин тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки бажаришнинг имкони йўқлиги оқибатида (ушбу Кодекснинг 349-моддаси) бекор қилинган тақдирда закалат пули қайтариб берилиши керак. |
Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт. | Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат пули берган тараф жавобгар бўлса, закалат иккинчи тарафда қолади. Агар шартноманинг бажарилмаслиги учун закалат олган тараф жавобгар бўлса, қонунчиликда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, у иккинчи тарафга закалатни икки баравар қилиб қайтариши шарт. |
Бундан ташқари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт. | Бундан ташқари, шартноманинг бажарилмаслиги учун жавобгар бўлган тараф, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, закалат суммасини ҳисобга олган ҳолда иккинчи тарафга зарарларни тўлаши шарт. |
23-БОБ МАЖБУРИЯТДАГИ ШАХСЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ | 23-БОБ МАЖБУРИЯТДАГИ ШАХСЛАРНИНГ ЎЗГАРИШИ |
313-модда. Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиш асослари ва тартиби | 313-модда. Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиш асослари ва тартиби |
Мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. | Мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) унинг томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтиши мумкин. |
Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди. | Кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтиши учун, агар қонун ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарздорнинг розилиги талаб қилинмайди. |
Агар қарздор кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилинган бўлмаса, янги кредитор шу туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади. Мазкур ҳолда мажбуриятнинг дастлабки кредиторга нисбатан бажарилиши тегишли кредиторга нисбатан бажариш деб ҳисобланади. | Агар қарздор кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги ҳақида ёзма равишда хабардор қилинган бўлмаса, янги кредитор шу туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади. Мазкур ҳолда мажбуриятнинг дастлабки кредиторга нисбатан бажарилиши тегишли кредиторга нисбатан бажариш деб ҳисобланади. |
Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши ҳақидаги қоидалар регресс талабларга нисбатан қўлланилмайди. | Кредитор ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши ҳақидаги қоидалар регресс талабларга нисбатан қўлланилмайди. |
314-модда. Бошқа шахсларга ўтиши мумкин бўлмаган ҳуқуқлар | 314-модда. Бошқа шахсларга ўтиши мумкин бўлмаган ҳуқуқлар |
Кредиторнинг шахси билан чамбарчас боғланган ҳуқуқларнинг, хусусан алиментлар тўғрисидаги ва ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги талабларнинг бошқа шахсга ўтишига йўл қўйилмайди. | Кредиторнинг шахси билан чамбарчас боғланган ҳуқуқларнинг, хусусан алиментлар тўғрисидаги ва ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш тўғрисидаги талабларнинг бошқа шахсга ўтишига йўл қўйилмайди. |
315-модда. Бошқа шахсга ўтадиган кредитор ҳуқуқларининг ҳажми | 315-модда. Бошқа шахсга ўтадиган кредитор ҳуқуқларининг ҳажми |
Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Хусусан янги кредиторга мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга ҳуқуқ ҳам ўтади. | Агар қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи янги кредиторга ҳуқуқ ўтиш пайтида мавжуд бўлган ҳажмда ва шартлар асосида ўтади. Хусусан янги кредиторга мажбуриятнинг бажарилишини таъминлайдиган ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга ҳуқуқ ҳам ўтади. |
316-модда. Янги кредитор ҳуқуқларининг исботи | 316-модда. Янги кредитор ҳуқуқларининг исботи |
Ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредитор талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни унга бериши ва талабни амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни билдириши керак. | Ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредитор талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни унга бериши ва талабни амалга ошириш учун аҳамиятли бўлган маълумотларни билдириши керак. |
Қарздор талаблар янги кредиторга ўтганлигини исботловчи ҳужжатлар ўзига тақдим этилмагунича унга нисбатан мажбуриятни бажармасликка ҳақли. | Қарздор талаблар янги кредиторга ўтганлигини исботловчи ҳужжатлар ўзига тақдим этилмагунича унга нисбатан мажбуриятни бажармасликка ҳақли. |
317-модда. Қарздорнинг янги кредитор талабига қарши эътирозлари | 317-модда. Қарздорнинг янги кредитор талабига қарши эътирозлари |
Қарздор мажбурият бўйича ҳуқуқлар янги кредиторга ўтганлиги ҳақида огоҳлантириш олган пайтида дастлабки кредиторга қарши эътирозларини янги кредиторнинг талабига қарши қўйишга ҳақли. | Қарздор мажбурият бўйича ҳуқуқлар янги кредиторга ўтганлиги ҳақида огоҳлантириш олган пайтида дастлабки кредиторга қарши эътирозларини янги кредиторнинг талабига қарши қўйишга ҳақли. |
318-модда. Кредитор ҳуқуқларининг қонун асосида бошқа шахсга ўтиши | 318-модда. Кредитор ҳуқуқларининг қонун асосида бошқа шахсга ўтиши |
Кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга қуйидаги ҳолларда ўтади: | Кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари бошқа шахсга қуйидаги ҳолларда ўтади: |
1) кредитор ҳуқуқларидаги универсал ҳуқуқий ворислик натижасида; | 1) кредитор ҳуқуқларидаги универсал ҳуқуқий ворислик натижасида; |
2) кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги суднинг қарорига мувофиқ; | 2) кредитор ҳуқуқларини бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги суднинг қарорига мувофиқ; |
3) қарздорнинг мажбурияти ушбу мажбурият бўйича қарздор бўлмаган кафил ёки гаровга қўювчи томонидан бажарилиши оқибатида; | 3) қарздорнинг мажбурияти ушбу мажбурият бўйича қарздор бўлмаган кафил ёки гаровга қўювчи томонидан бажарилиши оқибатида; |
4) суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасида; | 4) суғурта ҳолати бошланиши учун жавобгар бўлган қарздорга нисбатан кредитор ҳуқуқларининг суғурта қилувчига суброгацияси (ўтиши) натижасида; |
5) қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда. | 5) қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда. |
319-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартлари | 319-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартлари |
Кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечишига, башарти у қонунчиликка ёки шартномага зид бўлмаса, йўл қўйилади. | Кредиторнинг ўз талабидан бошқа шахс фойдасига воз кечишига, башарти у қонунчиликка ёки шартномага зид бўлмаса, йўл қўйилади. |
Кредиторнинг шахси қарздор учун муҳим аҳамиятга эга бўлган мажбурият бўйича талабдан қарздорнинг розилигисиз бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди. | Кредиторнинг шахси қарздор учун муҳим аҳамиятга эга бўлган мажбурият бўйича талабдан қарздорнинг розилигисиз бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди. |
320-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шакли | 320-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шакли |
Оддий ёзма ёки нотариал шаклда тузилган битимга асосланган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ўша шаклда амалга оширилиши керак. | Оддий ёзма ёки нотариал шаклда тузилган битимга асосланган талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ўша шаклда амалга оширилиши керак. |
Давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим бўйича талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ушбу битимни рўйхатга олиш учун белгилаб қўйилган тартибда рўйхатга олиниши керак. | Давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинадиган битим бўйича талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ушбу битимни рўйхатга олиш учун белгилаб қўйилган тартибда рўйхатга олиниши керак. |
Ордерли қимматли қоғоз бўйича талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ушбу қимматли қоғозга индоссамент (талаб қилиш ҳуқуқини ўтказиш ёзуви) йўли билан амалга оширилади. | Ордерли қимматли қоғоз бўйича талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ушбу қимматли қоғозга индоссамент (талаб қилиш ҳуқуқини ўтказиш ёзуви) йўли билан амалга оширилади. |
321-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредиторнинг жавобгарлиги | 321-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечган кредиторнинг жавобгарлиги |
Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечган дастлабки кредитор янги кредитор олдида унга ўтказилган талабнинг ҳақиқий эмаслиги учун жавоб беради, бироқ қарздор бу талабни бажармаганлиги учун жавоб бермайди, дастлабки кредитор янги кредитор олдида қарздор учун ўз зиммасига кафолатни олган ҳоллар бундан мустасно. | Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечган дастлабки кредитор янги кредитор олдида унга ўтказилган талабнинг ҳақиқий эмаслиги учун жавоб беради, бироқ қарздор бу талабни бажармаганлиги учун жавоб бермайди, дастлабки кредитор янги кредитор олдида қарздор учун ўз зиммасига кафолатни олган ҳоллар бундан мустасно. |
322-модда. Қарзни бошқа шахсга ўтказиш | 322-модда. Қарзни бошқа шахсга ўтказиш |
Қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. | Қарздорнинг ўз қарзини бошқа шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади. |
Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли. | Янги қарздор кредитор билан дастлабки қарздор ўртасидаги муносабатларга асосланган барча эътирозларни кредитор талабига қарши қўйишга ҳақли. |
Агар кафил ёки гаровга қўювчи янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмасалар, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади. | Агар кафил ёки гаровга қўювчи янги қарздор учун жавоб беришга рози бўлмасалар, қарз бошқа шахсга ўтказилиши билан кафиллик ёки учинчи шахс томонидан белгиланган гаров бекор бўлади. |
323-модда. Қарзни ва ижрони бир пайтда бошқа шахсга ўтказиш | 323-модда. Қарзни ва ижрони бир пайтда бошқа шахсга ўтказиш |
Қарздорни қарзни тўлаш мажбуриятидан озод қилмаган ҳолда қарзни ёки унинг қисмини бошқа шахсга ўтказишга рухсат берилади. Бу ҳолда ҳар иккала қарздор мажбуриятнинг бажарилиши учун солидар жавобгар бўлади. | Қарздорни қарзни тўлаш мажбуриятидан озод қилмаган ҳолда қарзни ёки унинг қисмини бошқа шахсга ўтказишга рухсат берилади. Бу ҳолда ҳар иккала қарздор мажбуриятнинг бажарилиши учун солидар жавобгар бўлади. |
Қарздорнинг учинчи шахс билан шартномаси асосида учинчи шахс мажбуриятнинг бажарилиши бўйича кредитор олдида эмас, балки фақат қарздор олдида бурчли бўлади. | Қарздорнинг учинчи шахс билан шартномаси асосида учинчи шахс мажбуриятнинг бажарилиши бўйича кредитор олдида эмас, балки фақат қарздор олдида бурчли бўлади. |
24-БОБ МАЖБУРИЯТЛАРНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК | 24-БОБ МАЖБУРИЯТЛАРНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК |
324-модда. Қарздорнинг зарарни тўлаш мажбурияти | 324-модда. Қарздорнинг зарарни тўлаш мажбурияти |
Қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. | Қарздор мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредиторга етказилган зарарни тўлаши шарт. |
Агар қонунчиликда ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, зарарни аниқлашда мажбурият бажарилиши керак бўлган жойда, қарздор кредиторнинг талабларини ихтиёрий қаноатлантирган кунда, борди-ю, талаб ихтиёрий қаноатлантирилган бўлмаса, — даъво қўзғатилган кунда мавжуд бўлган нархлар эътиборга олинади. Суд вазиятга қараб, зарарни тўлаш ҳақидаги талабни қарор чиқарилган кунда мавжуд бўлган нархларни эътиборга олган ҳолда қаноатлантириши мумкин. | Агар қонунчиликда ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, зарарни аниқлашда мажбурият бажарилиши керак бўлган жойда, қарздор кредиторнинг талабларини ихтиёрий қаноатлантирган кунда, борди-ю, талаб ихтиёрий қаноатлантирилган бўлмаса, — даъво қўзғатилган кунда мавжуд бўлган нархлар эътиборга олинади. Суд вазиятга қараб, зарарни тўлаш ҳақидаги талабни қарор чиқарилган кунда мавжуд бўлган нархларни эътиборга олган ҳолда қаноатлантириши мумкин. |
Бой берилган фойдани аниқлашда кредитор томонидан уни олиш учун кўрилган чоралар ва шу мақсадда кўрилган тайёргарликлар ҳисобга олинади. | Бой берилган фойдани аниқлашда кредитор томонидан уни олиш учун кўрилган чоралар ва шу мақсадда кўрилган тайёргарликлар ҳисобга олинади. |
325-модда. Неустойка ва зарар | 325-модда. Неустойка ва зарар |
Агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади. | Агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун неустойка белгиланган бўлса, зарарнинг неустойка билан қопланмаган қисми тўланади. |
Қонунда ёки шартномада зарарни эмас, балки фақат неустойкани ундириб олишга йўл қўйиладиган; зарар ҳам неустойкадан ташқари тўла ҳажмда ундириб олиниши мумкин бўлган; кредиторнинг танловига кўра ёки неустойка ёхуд зарар ундириб олиниши мумкин бўлган ҳоллар белгиланиши мумкин. | Қонунда ёки шартномада зарарни эмас, балки фақат неустойкани ундириб олишга йўл қўйиладиган; зарар ҳам неустойкадан ташқари тўла ҳажмда ундириб олиниши мумкин бўлган; кредиторнинг танловига кўра ёки неустойка ёхуд зарар ундириб олиниши мумкин бўлган ҳоллар белгиланиши мумкин. |
326-модда. Неустойкани камайтириш | 326-модда. Неустойкани камайтириш |
Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. | Агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. |
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. | Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга. |
327-модда. Пул мажбуриятини бажармаганлик учун жавобгарлик | 327-модда. Пул мажбуриятини бажармаганлик учун жавобгарлик |
Бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. | Бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш, уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз тўланиши керак. |
Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. | Фоизлар миқдори кредитор яшайдиган жойда, кредитор юридик шахс бўлганида эса, унинг жойлашган ерида пул мажбурияти ёки унинг тегишли қисми бажарилган кунда мавжуд бўлган банк фоизининг ҳисоб ставкаси билан белгиланади. Қарз суд тартибида ундириб олинганида суд кредиторнинг талабини даъво қўзғатилган кундаги ёки қарор чиқарилган кундаги банк фоизининг ҳисоб ставкасига қараб қондириши мумкин. Ушбу қоидалар қонунда ёки шартномада бошқа фоиз миқдори белгиланган бўлмаса қўлланилади. |
328-модда. Мажбуриятнинг қарздор ҳисобидан бажарилиши | 328-модда. Мажбуриятнинг қарздор ҳисобидан бажарилиши |
Қарздор ашёни тайёрлаш ва кредиторга мулк қилиб, хўжалик юритишга ёки оператив бошқаришга топшириш ёхуд ашёни фойдаланиш учун кредиторга бериш ёхуд унинг учун муайян ишни бажариш ёки унга хизмат кўрсатиш мажбуриятини бажармаган тақдирда кредитор, агар қонунчиликдан, шартномадан ёки мажбуриятнинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, учинчи шахсларга мажбуриятни оқилона муддатда оқилона баҳоларда ижро этишни топширишга ёинки уни ўз кучлари билан бажаришга ҳамда қарздордан қилинган зарур харажатларни ва бошқа зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. | Қарздор ашёни тайёрлаш ва кредиторга мулк қилиб оператив бошқаришга топшириш ёхуд ашёни фойдаланиш учун кредиторга бериш ёхуд унинг учун муайян ишни бажариш ёки унга хизмат кўрсатиш мажбуриятини бажармаган тақдирда кредитор, агар қонунчиликдан, шартномадан ёки мажбуриятнинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, учинчи шахсларга мажбуриятни оқилона муддатда оқилона баҳоларда ижро этишни топширишга ёинки уни ўз кучлари билан бажаришга ҳамда қарздордан қилинган зарур харажатларни ва бошқа зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. |
329-модда. Субсидиар жавобгарлик | 329-модда. Субсидиар жавобгарлик |
Қонунчилик ёки мажбурият шартларига мувофиқ асосий қарздор бўлган бошқа шахснинг жавобгарлигига қўшимча равишда жавобгар бўлган (субсидиар жавобгарлик) шахсга талаблар қўйишдан олдин кредитор асосий қарздорга талаб қўйиши керак. | Қонунчилик ёки мажбурият шартларига мувофиқ асосий қарздор бўлган бошқа шахснинг жавобгарлигига қўшимча равишда жавобгар бўлган (субсидиар жавобгарлик) шахсга талаблар қўйишдан олдин кредитор асосий қарздорга талаб қўйиши керак. |
Агар асосий қарздор кредиторнинг талабини қондиришдан бош тортса ёки кредитор ундан қўйилган талабга оқилона муддатда жавоб олмаган бўлса, бу талаб субсидиар жавобгар бўлган шахсга қўйилиши мумкин. | Агар асосий қарздор кредиторнинг талабини қондиришдан бош тортса ёки кредитор ундан қўйилган талабга оқилона муддатда жавоб олмаган бўлса, бу талаб субсидиар жавобгар бўлган шахсга қўйилиши мумкин. |
Кредитор асосий қарздорга бўлган ўз талабини қондиришни субсидиар жавобгар шахсдан талаб қилишга ҳақли эмас, башарти бу талаб асосий қарздорга муқобил талабни ҳисобга ўтказиш ёки маблағларни асосий қарздордан низосиз ундириб олиш йўли билан қондирилиши мумкин бўлса. | Кредитор асосий қарздорга бўлган ўз талабини қондиришни субсидиар жавобгар шахсдан талаб қилишга ҳақли эмас, башарти бу талаб асосий қарздорга муқобил талабни ҳисобга ўтказиш ёки маблағларни асосий қарздордан низосиз ундириб олиш йўли билан қондирилиши мумкин бўлса. |
Субсидиар жавобгар шахс ўзига кредитор томонидан қўйилган талабни қондиришдан олдин бу ҳақда асосий қарздорни огоҳлантириши, борди-ю бундай шахсга нисбатан даъво қўзғатилган бўлса — асосий қарздорни ишда қатнашишга жалб қилиши керак. Акс ҳолда асосий қарздор ўзининг кредиторга қарши эътирозларини субсидиар жавобгар шахснинг регресс талабига қарши қўйиш ҳуқуқига эга. | Субсидиар жавобгар шахс ўзига кредитор томонидан қўйилган талабни қондиришдан олдин бу ҳақда асосий қарздорни огоҳлантириши, борди-ю бундай шахсга нисбатан даъво қўзғатилган бўлса — асосий қарздорни ишда қатнашишга жалб қилиши керак. Акс ҳолда асосий қарздор ўзининг кредиторга қарши эътирозларини субсидиар жавобгар шахснинг регресс талабига қарши қўйиш ҳуқуқига эга. |
330-модда. Жавобгарлик ва мажбуриятни асл ҳолида бажариш | 330-модда. Жавобгарлик ва мажбуриятни асл ҳолида бажариш |
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. | Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилмайди. |
Башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият бажарилмаган тақдирда зарарни қоплаш ва унинг бажарилмаганлиги учун неустойка тўлаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилади. | Башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият бажарилмаган тақдирда зарарни қоплаш ва унинг бажарилмаганлиги учун неустойка тўлаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилади. |
Кечиктириб юбориш оқибатида ўзи учун аҳамиятини йўқотган (ушбу Кодекс 337-моддасининг иккинчи қисми) ижрони кредиторнинг қабул қилишдан бош тортиши, шунингдек воз кечиш ҳақи тарзида белгиланган неустойкани тўлаш (ушбу Кодекснинг 342-моддаси) қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилади. | Кечиктириб юбориш оқибатида ўзи учун аҳамиятини йўқотган (ушбу Кодекс 337-моддасининг иккинчи қисми) ижрони кредиторнинг қабул қилишдан бош тортиши, шунингдек воз кечиш ҳақи тарзида белгиланган неустойкани тўлаш (ушбу Кодекснинг 342-моддаси) қарздорни мажбуриятни асл ҳолида бажаришдан озод қилади. |
331-модда. Хусусий белгили ашёни топшириш мажбуриятини бажармаслик оқибатлари | 331-модда. Хусусий белгили ашёни топшириш мажбуриятини бажармаслик оқибатлари |
Хусусий белгили ашёни кредиторнинг мулки қилиб, унинг хўжалик юритишига, оператив бошқарувига ёки фойдаланишига топшириш мажбурияти бажарилмаган тақдирда кредитор бу ашёни олиб қўйишни ва мажбуриятда назарда тутилган шартлар асосида ўзига топширишни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳуқуқ ашё бир хил ҳуқуққа эга бўлган учинчи шахсга топширилган бўлса, бекор бўлади. Агар ашё ҳали топширилмаган бўлса, вазият қайси кредиторнинг фойдасига олдинроқ вужудга келган бўлса, ўша кредитор устунликка эга бўлади, башарти буни аниқлаш мумкин бўлмаса, олдин даъво қўзғатган кредитор устунликка эга бўлади. | Хусусий белгили ашёни кредиторнинг мулки қилиб, оператив бошқарувига ёки фойдаланишига топшириш мажбурияти бажарилмаган тақдирда кредитор бу ашёни олиб қўйишни ва мажбуриятда назарда тутилган шартлар асосида ўзига топширишни талаб қилишга ҳақли. Бу ҳуқуқ ашё бир хил ҳуқуққа эга бўлган учинчи шахсга топширилган бўлса, бекор бўлади. Агар ашё ҳали топширилмаган бўлса, вазият қайси кредиторнинг фойдасига олдинроқ вужудга келган бўлса, ўша кредитор устунликка эга бўлади, башарти буни аниқлаш мумкин бўлмаса, олдин даъво қўзғатган кредитор устунликка эга бўлади. |
Кредитор мажбурият нарсаси бўлган ашёни ўзига топширишни талаб қилиш ўрнига, зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли. | Кредитор мажбурият нарсаси бўлган ашёни ўзига топширишни талаб қилиш ўрнига, зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақли. |
332-модда. Мажбуриятлар бўйича жавобгарлик ҳажмини чеклаш | 332-модда. Мажбуриятлар бўйича жавобгарлик ҳажмини чеклаш |
Мажбуриятларнинг айрим турлари бўйича ҳамда муайян фаолият тури билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича қонунда зарарни тўла қоплашга бўлган ҳуқуқ чеклаб қўйилиши мумкин (чекланган жавобгарлик). | Мажбуриятларнинг айрим турлари бўйича ҳамда муайян фаолият тури билан боғлиқ мажбуриятлар бўйича қонунда зарарни тўла қоплашга бўлган ҳуқуқ чеклаб қўйилиши мумкин (чекланган жавобгарлик). |
Қўшилиш шартномаси ёки кредитор истеъмолчи сифатида иш олиб борувчи фуқаро бўлган бошқа шартнома бўйича қарздорнинг жавобгарлик ҳажмини чеклаш тўғрисидаги келишув ҳақиқий эмас, башарти мажбуриятларнинг ушбу тури ёки ушбу тартиббузарлик учун жавобгарлик ҳажми қонун билан белгилаб қўйилган бўлса ва агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликни келтириб чиқарадиган вазиятлар юз бергунча келишувга эришилган бўлса. | Қўшилиш шартномаси ёки кредитор истеъмолчи сифатида иш олиб борувчи фуқаро бўлган бошқа шартнома бўйича қарздорнинг жавобгарлик ҳажмини чеклаш тўғрисидаги келишув ҳақиқий эмас, башарти мажбуриятларнинг ушбу тури ёки ушбу тартиббузарлик учун жавобгарлик ҳажми қонун билан белгилаб қўйилган бўлса ва агар мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарликни келтириб чиқарадиган вазиятлар юз бергунча келишувга эришилган бўлса. |
333-модда. Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик асослари | 333-модда. Мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлик асослари |
Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. | Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади. |
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. | Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади. |
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди. | Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай вазиятлар жумласига кирмайди. |
Мажбуриятни қасддан бузганлик учун жавобгарликни бартараф қилиш ёки чеклаш тўғрисидаги аввалдан келишилган битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас. | Мажбуриятни қасддан бузганлик учун жавобгарликни бартараф қилиш ёки чеклаш тўғрисидаги аввалдан келишилган битим у тузилган пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас. |
334-модда. Учинчи шахсларнинг ҳаракатлари учун қарздорнинг жавобгарлиги | 334-модда. Учинчи шахсларнинг ҳаракатлари учун қарздорнинг жавобгарлиги |
Башарти, қонунчилик ёки шартномада бевосита ижрочи бўлган учинчи шахснинг жавобгарлиги белгилаб қўйилмаган бўлса, зиммасига мажбуриятни бажариш вазифаси юклатилган учинчи шахсларнинг мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қарздор жавоб беради. | Башарти, қонунчилик ёки шартномада бевосита ижрочи бўлган учинчи шахснинг жавобгарлиги белгилаб қўйилмаган бўлса, зиммасига мажбуриятни бажариш вазифаси юклатилган учинчи шахсларнинг мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун қарздор жавоб беради. |
335-модда. Кредиторнинг айби | 335-модда. Кредиторнинг айби |
Агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. | Агар кредитор қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмаслиги юз беришига ёки бажармаслик туфайли етказилган зарар миқдорининг кўпайишига кўмаклашган бўлса, шунингдек кредитор мажбуриятни бажармасликдан етказилган зарарни камайтириш чораларини қасддан ёки эҳтиётсизлик туфайли кўрмаган бўлса, суд ишнинг ҳолатларига қараб тўланадиган ҳақ миқдорини камайтиришга ёки кредиторга ҳақ тўлашни батамом рад этишга ҳақли. |
336-модда. Икки тарафлама шартномани бажармаслик оқибатлари | 336-модда. Икки тарафлама шартномани бажармаслик оқибатлари |
Агар икки тарафлама шартномада бир тараф ўзи жавобгар бўлган вазият туфайли уни бажариши мумкин бўлмай қолса, иккинчи тараф, башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартномадан воз кечишга ва шартноманинг бажарилмаслиги туфайли етказилган зарарни ундириб олишга ҳақли. | Агар икки тарафлама шартномада бир тараф ўзи жавобгар бўлган вазият туфайли уни бажариши мумкин бўлмай қолса, иккинчи тараф, башарти қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартномадан воз кечишга ва шартноманинг бажарилмаслиги туфайли етказилган зарарни ундириб олишга ҳақли. |
337-модда. Ижронинг қарздор ва кредитор томонидан кечиктириб юборилиши | 337-модда. Ижронинг қарздор ва кредитор томонидан кечиктириб юборилиши |
Ижрони кечиктириб юборган қарздор кечиктириб юбориш туфайли етказилган зарар учун ва кечиктириб юбориш даврида тасодифан ижрони бажариш мумкин бўлмаслиги вужудга келганлиги учун кредитор олдида жавоб беради. | Ижрони кечиктириб юборган қарздор кечиктириб юбориш туфайли етказилган зарар учун ва кечиктириб юбориш даврида тасодифан ижрони бажариш мумкин бўлмаслиги вужудга келганлиги учун кредитор олдида жавоб беради. |
Агар қарздор ижрони кечиктириб юборганлиги туфайли кредитор учун унинг аҳамияти қолмаган бўлса, у ижрони қабул қилишдан бош тортиши ва зарарни тўлашни талаб қилиши мумкин. | Агар қарздор ижрони кечиктириб юборганлиги туфайли кредитор учун унинг аҳамияти қолмаган бўлса, у ижрони қабул қилишдан бош тортиши ва зарарни тўлашни талаб қилиши мумкин. |
Агар кредитор қарздор томонидан таклиф қилинган лозим даражадаги ижрони қабул қилишдан бош тортган бўлса ёки ўзи амалга ошириши керак бўлган ва амалга оширилгунича қарздор ўз мажбуриятини бажара олмаган ҳаракатларни қилган бўлмаса, кредитор муддатни кечиктириб юборган ҳисобланади. | Агар кредитор қарздор томонидан таклиф қилинган лозим даражадаги ижрони қабул қилишдан бош тортган бўлса ёки ўзи амалга ошириши керак бўлган ва амалга оширилгунича қарздор ўз мажбуриятини бажара олмаган ҳаракатларни қилган бўлмаса, кредитор муддатни кечиктириб юборган ҳисобланади. |
338-модда. Кредиторнинг ижрони кечиктириб юбориш оқибатлари | 338-модда. Кредиторнинг ижрони кечиктириб юбориш оқибатлари |
Кредиторнинг шартнома бўйича ўзига тегишли нарсани қабул қилишни кечиктириб юбориши қарздорга кечиктириб юбориш туфайли етказилган зарарни ундириб олиш ҳуқуқини беради ва кейинчалик мажбуриятни ижро этиш мумкин бўлмай қолса, уни жавобгарликдан озод қилади, қарздорнинг қасддан иш тутиши ёки қўпол эҳтиётсизлик қилиш ҳоллари бундан мустасно. | Кредиторнинг шартнома бўйича ўзига тегишли нарсани қабул қилишни кечиктириб юбориши қарздорга кечиктириб юбориш туфайли етказилган зарарни ундириб олиш ҳуқуқини беради ва кейинчалик мажбуриятни ижро этиш мумкин бўлмай қолса, уни жавобгарликдан озод қилади, қарздорнинг қасддан иш тутиши ёки қўпол эҳтиётсизлик қилиш ҳоллари бундан мустасно. |
Пул мажбурияти бўйича кредитор ижрони кечиктириб юборган вақт учун қарздор фоиз тўлашга мажбур эмас. | Пул мажбурияти бўйича кредитор ижрони кечиктириб юборган вақт учун қарздор фоиз тўлашга мажбур эмас. |
339-модда. Ижронинг кечиктириб юборилганлиги учун кредиторни жавобгарликдан озод қилиш | 339-модда. Ижронинг кечиктириб юборилганлиги учун кредиторни жавобгарликдан озод қилиш |
Агар кредитор ижронинг кечиктириб юборилиши қонунга мувофиқ ёки кредиторнинг топшириғи билан ижрони қабул қилиш вазифаси юклатилган шахслар қасддан иш тутганлиги ёки эҳтиётсизлиги туфайли келиб чиққанлигини исботласа, у ижронинг кечиктириб юборилганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади. | Агар кредитор ижронинг кечиктириб юборилиши қонунга мувофиқ ёки кредиторнинг топшириғи билан ижрони қабул қилиш вазифаси юклатилган шахслар қасддан иш тутганлиги ёки эҳтиётсизлиги туфайли келиб чиққанлигини исботласа, у ижронинг кечиктириб юборилганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади. |
25-БОБ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БЕКОР БЎЛИШИ | 25-БОБ МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БЕКОР БЎЛИШИ |
340-модда. Мажбуриятларнинг бекор бўлиш асослари | 340-модда. Мажбуриятларнинг бекор бўлиш асослари |
Мажбурият ушбу Кодексда, бошқа қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган асосларга кўра тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. | Мажбурият ушбу Кодексда, бошқа қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган асосларга кўра тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. |
Мажбуриятни тарафлардан бирининг талаби билан бекор қилишга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. | Мажбуриятни тарафлардан бирининг талаби билан бекор қилишга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади. |
341-модда. Мажбуриятнинг бажарилиши билан бекор бўлиши | 341-модда. Мажбуриятнинг бажарилиши билан бекор бўлиши |
Мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлади. | Мажбурият, қоида тариқасида, унинг лозим даражада бажарилиши билан бекор бўлади. |
342-модда. Воз кечиш ҳақи | 342-модда. Воз кечиш ҳақи |
Тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбурият уни бажариш ўрнига воз кечиш ҳақини бериш (пул тўлаш, мол-мулк бериш ва шу кабилар) билан бекор қилиниши мумкин. Воз кечиш ҳақининг миқдори, муддатлари ва уни бериш тартибини тарафлар белгилайдилар. | Тарафларнинг келишувига мувофиқ мажбурият уни бажариш ўрнига воз кечиш ҳақини бериш (пул тўлаш, мол-мулк бериш ва шу кабилар) билан бекор қилиниши мумкин. Воз кечиш ҳақининг миқдори, муддатлари ва уни бериш тартибини тарафлар белгилайдилар. |
343-модда. Ҳисобга ўтказиш билан мажбуриятнинг бекор бўлиши | 343-модда. Ҳисобга ўтказиш билан мажбуриятнинг бекор бўлиши |
Муддати тўлган ёки муддати кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. | Муддати тўлган ёки муддати кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган муқобил ўхшаш талаб ҳисобга ўтказилиши билан мажбурият тўлиқ ёки қисман бекор бўлади. |
Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади. | Ҳисобга ўтказиш учун бир тарафнинг аризаси кифоя қилади. |
344-модда. Ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмаслиги | 344-модда. Ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмаслиги |
Қуйидаги талабларни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди: | Қуйидаги талабларни ҳисобга ўтказишга йўл қўйилмайди: |
даъво муддати ўтган талабларни; | даъво муддати ўтган талабларни; |
фуқаронинг соғлигига шикаст етиши ёки унинг вафоти муносабати билан етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабини; | фуқаронинг соғлигига шикаст етиши ёки унинг вафоти муносабати билан етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабини; |
алиментлар ундириш ҳақидаги талабни; | алиментлар ундириш ҳақидаги талабни; |
умрбод асраш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга топшириш талабини; | умрбод асраш шарти билан уй-жойни бошқа шахсга топшириш талабини; |
қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳоллардаги талабни. | қонунда ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳоллардаги талабни. |
345-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилганида ҳисобга ўтказиш | 345-модда. Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилганида ҳисобга ўтказиш |
Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилган тақдирда қарздор ўзининг дастлабки кредиторга муқобил талабини янги кредиторнинг талабига қарши ҳисобга ўтказишга ҳақли. | Талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилган тақдирда қарздор ўзининг дастлабки кредиторга муқобил талабини янги кредиторнинг талабига қарши ҳисобга ўтказишга ҳақли. |
Агар талаб қарздор бу талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилгани тўғрисидаги билдиришни олган пайтгача мавжуд бўлган асосга кўра вужудга келган бўлса ва талаб қилиш муддати ана шу билдириш олингунча келган бўлса ёки ушбу муддат кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган бўлса, ҳисобга олиш амалга оширилади. | Агар талаб қарздор бу талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечилгани тўғрисидаги билдиришни олган пайтгача мавжуд бўлган асосга кўра вужудга келган бўлса ва талаб қилиш муддати ана шу билдириш олингунча келган бўлса ёки ушбу муддат кўрсатилмаган ёхуд талаб қилиш пайти билан белгиланган бўлса, ҳисобга олиш амалга оширилади. |
346-модда. Қарздор билан кредитор бир шахс бўлиб қолганида мажбуриятнинг бекор бўлиши | 346-модда. Қарздор билан кредитор бир шахс бўлиб қолганида мажбуриятнинг бекор бўлиши |
Қарздор билан кредитор бир шахс бўлиб қолганида мажбурият бекор бўлади. | Қарздор билан кредитор бир шахс бўлиб қолганида мажбурият бекор бўлади. |
347-модда. Мажбурият янгиланиши билан унинг бекор бўлиши | 347-модда. Мажбурият янгиланиши билан унинг бекор бўлиши |
Тарафлар ўз ўрталаридаги дастлабки мажбуриятни бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириш (мажбуриятни янгилаш) ҳақида келишиб олсалар, мажбурият бекор бўлади. | Тарафлар ўз ўрталаридаги дастлабки мажбуриятни бошқа нарсани ёки бошқача ижро этиш усулини назарда тутувчи янги мажбурият билан алмаштириш (мажбуриятни янгилаш) ҳақида келишиб олсалар, мажбурият бекор бўлади. |
Ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш ва алиментларга нисбатан мажбуриятлар хусусида янгилашни амалга оширишга йўл қўйилмайди. | Ҳаёт ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш ва алиментларга нисбатан мажбуриятлар хусусида янгилашни амалга оширишга йўл қўйилмайди. |
Агар тарафларнинг келишувига мувофиқ бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни янгилаш дастлабки мажбурият билан боғлиқ бўлган қўшимча мажбуриятларни бекор қилади. | Агар тарафларнинг келишувига мувофиқ бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятни янгилаш дастлабки мажбурият билан боғлиқ бўлган қўшимча мажбуриятларни бекор қилади. |
348-модда. Қарздан воз кечиш | 348-модда. Қарздан воз кечиш |
Кредитор қарздорни унинг зиммасидаги мажбуриятлардан озод қилиши билан, агар бу ҳол бошқа шахсларнинг кредитор мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини бузмаса, мажбурият бекор бўлади. | Кредитор қарздорни унинг зиммасидаги мажбуриятлардан озод қилиши билан, агар бу ҳол бошқа шахсларнинг кредитор мол-мулкига нисбатан ҳуқуқларини бузмаса, мажбурият бекор бўлади. |
349-модда. Бажариш мумкин бўлмаганлиги туфайли мажбуриятнинг бекор бўлиши | 349-модда. Бажариш мумкин бўлмаганлиги туфайли мажбуриятнинг бекор бўлиши |
Агар тарафлардан биронтаси ҳам жавоб бермайдиган вазият туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмай қолса, у бекор бўлади. | Агар тарафлардан биронтаси ҳам жавоб бермайдиган вазият туфайли мажбуриятни бажариш мумкин бўлмай қолса, у бекор бўлади. |
Башарти, қарздор мажбуриятни кредиторнинг айбли ҳаракатлари туфайли бажариши мумкин бўлмаса, кредитор ўзининг мажбурият бўйича бажарганларини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмас. | Башарти, қарздор мажбуриятни кредиторнинг айбли ҳаракатлари туфайли бажариши мумкин бўлмаса, кредитор ўзининг мажбурият бўйича бажарганларини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмас. |
350-модда. Мажбуриятнинг давлат органи ҳужжати асосида бекор бўлиши | 350-модда. Мажбуриятнинг давлат органи ҳужжати асосида бекор бўлиши |
Давлат органининг мажбурият бекор бўлишига асос бўлган ҳужжати белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилганида, агар тарафларнинг келишувидан ёки мажбуриятнинг моҳиятидан бошқача тартиб келиб чиқмаса ва мажбуриятни бажариш кредитор учун ўз аҳамиятини йўқотмаган бўлса, мажбурият тикланади. | Давлат органининг мажбурият бекор бўлишига асос бўлган ҳужжати белгиланган тартибда ҳақиқий эмас деб топилганида, агар тарафларнинг келишувидан ёки мажбуриятнинг моҳиятидан бошқача тартиб келиб чиқмаса ва мажбуриятни бажариш кредитор учун ўз аҳамиятини йўқотмаган бўлса, мажбурият тикланади. |
351-модда. Фуқаро вафот этиши билан мажбуриятнинг бекор бўлиши | 351-модда. Фуқаро вафот этиши билан мажбуриятнинг бекор бўлиши |
Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсий иштирокисиз бажариш мумкин бўлмаса ёки мажбурият бошқача тарзда қарздорнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, қарздор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади. | Агар мажбуриятни қарздорнинг шахсий иштирокисиз бажариш мумкин бўлмаса ёки мажбурият бошқача тарзда қарздорнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, қарздор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади. |
Агар мажбуриятни бажариш шахсан кредитор учун мўлжалланган ёки мажбурият бошқача тарзда кредиторнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, кредитор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади. | Агар мажбуриятни бажариш шахсан кредитор учун мўлжалланган ёки мажбурият бошқача тарзда кредиторнинг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлса, кредитор вафот этиши билан мажбурият бекор бўлади. |
352-модда. Юридик шахс тугатилиши билан мажбуриятнинг бекор бўлиши | 352-модда. Юридик шахс тугатилиши билан мажбуриятнинг бекор бўлиши |
Юридик шахс (қарздор ёки кредитор) тугатилиши билан мажбурият бекор бўлади, қонунчилик билан тугатилган юридик шахснинг мажбуриятларини бажариш бошқа шахс зиммасига юклатилган (ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш талаби ва бошқа талаблар бўйича) ҳоллар бундан мустасно. | Юридик шахс (қарздор ёки кредитор) тугатилиши билан мажбурият бекор бўлади, қонунчилик билан тугатилган юридик шахснинг мажбуриятларини бажариш бошқа шахс зиммасига юклатилган (ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарни тўлаш талаби ва бошқа талаблар бўйича) ҳоллар бундан мустасно. |
2-кичик бўлим ШАРТНОМА ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР | 2-кичик бўлим ШАРТНОМА ТЎҒРИСИДА УМУМИЙ ҚОИДАЛАР |
26-БОБ ШАРТНОМА ТУШУНЧАСИ ВА ШАРТЛАРИ | 26-БОБ ШАРТНОМА ТУШУНЧАСИ ВА ШАРТЛАРИ |
353-модда. Шартнома тушунчаси | 353-модда. Шартнома тушунчаси |
Икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади. | Икки ёки бир неча шахснинг фуқаролик ҳуқуқлари ва бурчларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишуви шартнома дейилади. |
Шартномаларга ушбу Кодекснинг 9-бобида назарда тутилган икки ва кўп тарафлама битимлар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. | Шартномаларга ушбу Кодекснинг 9-бобида назарда тутилган икки ва кўп тарафлама битимлар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. |
Шартномадан келиб чиққан мажбуриятларга, агар ушбу бобнинг қоидаларида ва ушбу Кодексда шартномаларнинг айрим турлари тўғрисида баён этилган қоидаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятлар тўғрисидаги умумий қоидалар (ушбу Кодекснинг 234-352-моддалари) қўлланилади. | Шартномадан келиб чиққан мажбуриятларга, агар ушбу бобнинг қоидаларида ва ушбу Кодексда шартномаларнинг айрим турлари тўғрисида баён этилган қоидаларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбуриятлар тўғрисидаги умумий қоидалар (ушбу Кодекснинг 234-352-моддалари) қўлланилади. |
Иккитадан ортиқ тарафлар тузадиган шартномаларга, бундай шартномаларнинг кўптарафламалик хусусиятига зид бўлмаса, шартнома тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади. | Иккитадан ортиқ тарафлар тузадиган шартномаларга, бундай шартномаларнинг кўптарафламалик хусусиятига зид бўлмаса, шартнома тўғрисидаги умумий қоидалар қўлланилади. |
354-модда. Шартнома тузиш эркинлиги | 354-модда. Шартнома тузиш эркинлиги |
Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. | Фуқаролар ва юридик шахслар шартнома тузишда эркиндирлар. |
Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. | Шартнома тузишга мажбур қилишга йўл қўйилмайди, шартнома тузиш бурчи ушбу Кодексда, бошқа қонунда ёки олинган мажбуриятда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. |
Тарафлар қонунчиликда назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин. | Тарафлар қонунчиликда назарда тутилмаган шартномани ҳам тузишлари мумкин. |
Тарафлар турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган шартнома (аралаш шартнома) тузишлари мумкин. Аралаш шартнома бўйича тарафларнинг муносабатларига, агар тарафларнинг келишувидан ёки аралаш шартноманинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, элементлари аралаш шартномада бўлган шартномалар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. | Тарафлар турли шартномаларнинг элементларини ўз ичига оладиган шартнома (аралаш шартнома) тузишлари мумкин. Аралаш шартнома бўйича тарафларнинг муносабатларига, агар тарафларнинг келишувидан ёки аралаш шартноманинг моҳиятидан бошқача тартиб англашилмаса, элементлари аралаш шартномада бўлган шартномалар тўғрисидаги қоидалар қўлланилади. |
Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. | Шартноманинг шартлари тарафларнинг хоҳиши билан белгиланади, тегишли шартнинг мазмуни қонунчиликда кўрсатиб қўйилган ҳоллар бундан мустасно. |
Шартноманинг шарти тарафлар келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилмаганлиги туфайли қўлланиладиган норма (диспозитив норма)да назарда тутилган ҳолларда тарафлар ўзаро келишиб, унинг қўлланишини бекор қилишлари ёки унда назарда тутилганидан бошқача шартни белгилашлари мумкин. Бундай келишув бўлмаганда шартноманинг шарти диспозитив норма билан белгиланади. | Шартноманинг шарти тарафлар келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилмаганлиги туфайли қўлланиладиган норма (диспозитив норма)да назарда тутилган ҳолларда тарафлар ўзаро келишиб, унинг қўлланишини бекор қилишлари ёки унда назарда тутилганидан бошқача шартни белгилашлари мумкин. Бундай келишув бўлмаганда шартноманинг шарти диспозитив норма билан белгиланади. |
Агар шартнома шартлари тарафлар ёки диспозитив норма билан белгилаб қўйилган бўлмаса, тегишли шартлар тарафлар ўртасидаги муносабатларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган иш муомаласи одатлари билан белгиланади. | Агар шартнома шартлари тарафлар ёки диспозитив норма билан белгилаб қўйилган бўлмаса, тегишли шартлар тарафлар ўртасидаги муносабатларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган иш муомаласи одатлари билан белгиланади. |
355-модда. Ҳақ эвазига ва текинга тузиладиган шартномалар | 355-модда. Ҳақ эвазига ва текинга тузиладиган шартномалар |
Шартнома бўйича тараф ўз бурчларини бажарганлиги учун ҳақ олиши ёки унга бошқа муқобил тўлов тўланиши лозим бўлса, бундай шартнома ҳақ эвазига тузилган шартнома бўлади. | Шартнома бўйича тараф ўз бурчларини бажарганлиги учун ҳақ олиши ёки унга бошқа муқобил тўлов тўланиши лозим бўлса, бундай шартнома ҳақ эвазига тузилган шартнома бўлади. |
Шартнома бўйича бир тараф иккинчи тарафга ундан ҳақ ёки бошқа муқобил тўлов олмасдан бирон нарсани бериш мажбуриятини олса, бундай шартнома текинга тузилган шартнома ҳисобланади. | Шартнома бўйича бир тараф иккинчи тарафга ундан ҳақ ёки бошқа муқобил тўлов олмасдан бирон нарсани бериш мажбуриятини олса, бундай шартнома текинга тузилган шартнома ҳисобланади. |
Агар қонунчиликдан, шартноманинг мазмуни ёки моҳиятидан бошқача ҳол англашилмаса, шартнома ҳақ эвазига тузилган шартнома ҳисобланади. | Агар қонунчиликдан, шартноманинг мазмуни ёки моҳиятидан бошқача ҳол англашилмаса, шартнома ҳақ эвазига тузилган шартнома ҳисобланади. |
356-модда. Баҳо | 356-модда. Баҳо |
Шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади. | Шартномани бажарганлик учун тарафларнинг келишуви билан белгиланган баҳода ҳақ тўланади. |
Қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган давлат органлари белгилайдиган ёки тартибга соладиган баҳолар (тарифлар, расценкалар, ставкалар ва ҳ.к.) қўлланилади. | Қонунда назарда тутилган ҳолларда тегишли ваколатга эга бўлган давлат органлари белгилайдиган ёки тартибга соладиган баҳолар (тарифлар, расценкалар, ставкалар ва ҳ.к.) қўлланилади. |
Шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. | Шартнома тузилганидан кейин баҳони ўзгартиришга қонунчилик ёки шартномада назарда тутилган ҳолларда ва шартларда йўл қўйилади. |
Ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада баҳо назарда тутилмаган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича ҳақ тўланиши керак. | Ҳақ тўлашни назарда тутадиган шартномада баҳо назарда тутилмаган ва шартнома шартлари бўйича белгиланиши мумкин бўлмаган ҳолларда шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича ҳақ тўланиши керак. |
357-модда. Шартноманинг амал қилиши | 357-модда. Шартноманинг амал қилиши |
Шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. | Шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларидан ажратиладиган маблағлар бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар, шунингдек уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказилганидан кейин кучга киради. |
Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг шартнома тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар. | Тарафлар ўзлари тузган шартноманинг шартларини уларнинг шартнома тузишидан олдин вужудга келган муносабатларига нисбатан қўлланилади деб белгилаб қўйишга ҳақлидирлар. |
Қонунда ёки шартномада шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларнинг шартнома бўйича мажбуриятлари бекор бўлишига олиб келади, деб белгиланиши мумкин. | Қонунда ёки шартномада шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларнинг шартнома бўйича мажбуриятлари бекор бўлишига олиб келади, деб белгиланиши мумкин. |
Бундай шарт ёзиб қўйилмаган шартнома тарафлар мажбуриятни бажаришининг шартномада белгилаб қўйилган охирги муддатигача амал қилади, деб ҳисобланади. | Бундай шарт ёзиб қўйилмаган шартнома тарафлар мажбуриятни бажаришининг шартномада белгилаб қўйилган охирги муддатигача амал қилади, деб ҳисобланади. |
Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди. | Шартноманинг амал қилиш муддати тугаши тарафларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди. |
358-модда. Оммавий шартнома | 358-модда. Оммавий шартнома |
Ташкилот томонидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифаларини (чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати ва ш.к.) белгилаб қўядиган шартнома оммавий шартнома дейилади. Бундай ташкилот оммавий шартнома тузишда бир шахсни бошқа шахсга нисбатан афзал кўришга ҳақли эмас, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. | Ташкилот томонидан тузилган ҳамда унинг бундай ташкилот ўз фаолияти хусусиятига кўра ўзига мурожаат қиладиган ҳар бир шахсга нисбатан амалга ошириши шарт бўлган товарлар сотиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш соҳасидаги вазифаларини (чакана савдо, умумий фойдаланишдаги транспортда йўловчи ташиш, алоқа хизмати, энергия билан таъминлаш, тиббий хизмат, меҳмонхона хизмати ва ш.к.) белгилаб қўядиган шартнома оммавий шартнома дейилади. Бундай ташкилот оммавий шартнома тузишда бир шахсни бошқа шахсга нисбатан афзал кўришга ҳақли эмас, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. |
Товарлар, ишлар ва хизматларнинг баҳоси, шунингдек оммавий шартноманинг бошқа шартлари ҳамма истеъмолчилар учун бир хил қилиб белгиланади, қонунчиликда истеъмолчиларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар берилишига йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно. | Товарлар, ишлар ва хизматларнинг баҳоси, шунингдек оммавий шартноманинг бошқа шартлари ҳамма истеъмолчилар учун бир хил қилиб белгиланади, қонунчиликда истеъмолчиларнинг айрим тоифалари учун имтиёзлар берилишига йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно. |
Ташкилотнинг истеъмолчига тегишли товарларни бериш, хизматлар кўрсатиш, унинг учун тегишли ишларни бажариш имконияти бўла туриб оммавий шартнома тузишдан бош тортишига йўл қўйилмайди. | Ташкилотнинг истеъмолчига тегишли товарларни бериш, хизматлар кўрсатиш, унинг учун тегишли ишларни бажариш имконияти бўла туриб оммавий шартнома тузишдан бош тортишига йўл қўйилмайди. |
Қонунда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати оммавий шартномаларни тузиш ва бажаришда тарафлар учун мажбурий бўлган қоидалар (намунавий шартномалар, қоидалар ва ҳ.к.) чиқариши мумкин. | Қонунда назарда тутилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати оммавий шартномаларни тузиш ва бажаришда тарафлар учун мажбурий бўлган қоидалар (намунавий шартномалар, қоидалар ва ҳ.к.) чиқариши мумкин. |
3581-модда. Корпоратив шартнома Хўжалик жамиятининг иштирокчилари ёки айрим иштирокчилари ўз аъзолик ҳуқуқларини амалга ошириш тўғрисида ўзаро корпоратив шартнома тузишга ҳақли. Ушбу шартномага мувофиқ мазкур хўжалик жамиятининг иштирокчилари ўз аъзолик ҳуқуқларини амалга ошириш ёки уларни амалга оширишдан ўзини тийиш (воз кечиш), шу жумладан жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишида овоз бериш, жамиятни бошқариш бўйича ҳаракатларни келишиб амалга ошириш ўз устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини (акцияларини) маълум нархда ёки муайян ҳолатлар юзага келганда қўлга киритиш ёки бошқа шахсга бериш ёхуд қўлга киритишдан ёки бошқа шахсга беришдан ўзини тийиш мажбуриятини олади. Корпоратив шартнома ёзма шаклда тузилади ва шартнома тарафлари учун мажбурийдир. Корпоратив шартномага жамият иштирокчилари жамият органларининг кўрсатмаларига мувофиқ овоз бериши тўғрисидаги ва жамият органларининг тузилишини ҳамда уларнинг ваколатларини белгилаш ҳақидаги шартлар киритилиши мумкин эмас. Мазкур шартларга зид бўлган корпоратив шартноманинг шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий эмас. Корпоратив шартнома тарафлари хўжалик жамиятини корпоратив шартнома тузилганлиги тўғрисида шартнома тузилган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай ёзма шаклда хабардор қилиши шарт, бунда унинг мазмунини ошкор этиш талаб қилинмайди. Хабарнома тарафларнинг келишувига кўра корпоратив шартнома тарафларидан бири томонидан юборилиши мумкин. Мазкур мажбурият бажарилмаган тақдирда, корпоратив шартнома тарафлари бўлмаган жамият иштирокчилари ўзига етказилган зарарнинг ўрнини қоплашни талаб қилишга ҳақлидир. Агар корпоратив шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, корпоратив шартнома тарафларидан бирининг хўжалик жамияти устав фондидаги (устав капиталидаги) улушига (акциясига) бўлган ҳуқуқининг бекор бўлиши қолган тарафлар учун шартноманинг бекор бўлишига олиб келмайди. Корпоратив шартномада шартномадан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усуллари ва бундай мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун жавобгарлик назарда тутилиши мумкин. | |
359-модда. Шартноманинг намунавий шартлари | 359-модда. Шартноманинг намунавий шартлари |
Шартномада унинг айрим шартлари тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган намунавий шартлар билан белгиланиши назарда тутилиши мумкин. | Шартномада унинг айрим шартлари тегишли турдаги шартномалар учун ишлаб чиқилган намунавий шартлар билан белгиланиши назарда тутилиши мумкин. |
Шартномада намунавий шартларга ҳавола қилинмаган ҳолларда бундай намунавий шартлар тарафларнинг муносабатларига иш муомаласи одатлари сифатида қўлланилади. | Шартномада намунавий шартларга ҳавола қилинмаган ҳолларда бундай намунавий шартлар тарафларнинг муносабатларига иш муомаласи одатлари сифатида қўлланилади. |
Намунавий шартлар намунавий шартнома ёки ушбу шартларни ўз ичига олувчи бошқа ҳужжат шаклида ифодаланиши мумкин. | Намунавий шартлар намунавий шартнома ёки ушбу шартларни ўз ичига олувчи бошқа ҳужжат шаклида ифодаланиши мумкин. |
360-модда. Қўшилиш шартномаси | 360-модда. Қўшилиш шартномаси |
Шартларини тарафлардан бири формулярлар ёки бошқа стандарт шаклларда таърифлаган ҳамда иккинчи тараф фақат таклиф қилинган шартномага бутунлай қўшилиш йўли билан қабул қилиши мумкин бўлган шартнома қўшилиш шартномаси дейилади. | Шартларини тарафлардан бири формулярлар ёки бошқа стандарт шаклларда таърифлаган ҳамда иккинчи тараф фақат таклиф қилинган шартномага бутунлай қўшилиш йўли билан қабул қилиши мумкин бўлган шартнома қўшилиш шартномаси дейилади. |
Агар қўшилиш шартномаси гарчи қонунчиликка зид бўлмаса-да, бироқ қўшилувчи тарафни одатда ана шундай турдаги шартномалар асосида бериладиган ҳуқуқлардан маҳрум этса, иккинчи тарафнинг мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлигини истисно этса ёки чекласа ёҳуд унда қўшилган тараф учун очиқдан-очиқ оғир бўлган, бу тарафда шартнома шартларини белгилашда қатнашиш имконияти бўлганида у ўзининг манфаатларини кўзлаб қабул қилмайдиган шартлар ёзиб қўйилган бўлса, шартномага қўшилган тараф шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли. | Агар қўшилиш шартномаси гарчи қонунчиликка зид бўлмаса-да, бироқ қўшилувчи тарафни одатда ана шундай турдаги шартномалар асосида бериладиган ҳуқуқлардан маҳрум этса, иккинчи тарафнинг мажбуриятларни бузганлик учун жавобгарлигини истисно этса ёки чекласа ёҳуд унда қўшилган тараф учун очиқдан-очиқ оғир бўлган, бу тарафда шартнома шартларини белгилашда қатнашиш имконияти бўлганида у ўзининг манфаатларини кўзлаб қабул қилмайдиган шартлар ёзиб қўйилган бўлса, шартномага қўшилган тараф шартномани бекор қилишни ёки ўзгартиришни талаб қилишга ҳақли. |
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганида ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши муносабати билан шартномага қўшилган тараф қандай шартлар асосида шартнома тузаётганлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, шартномага қўшилган тарафнинг шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида қўйган талаби қондирилмайди. | Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлганида ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши муносабати билан шартномага қўшилган тараф қандай шартлар асосида шартнома тузаётганлигини билган ёки билиши лозим бўлган бўлса, шартномага қўшилган тарафнинг шартномани бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақида қўйган талаби қондирилмайди. |
361-модда. Дастлабки шартнома | 361-модда. Дастлабки шартнома |
Дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини оладилар. | Дастлабки шартнома бўйича тарафлар келгусида мол-мулк бериш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ҳақида дастлабки шартномада назарда тутилган шартлар асосида шартнома тузиш (асосий шартнома) мажбуриятини оладилар. |
Дастлабки шартнома асосий шартнома учун белгиланган шаклда, борди-ю, асосий шартноманинг шакли аниқланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади. Дастлабки шартноманинг шакли тўғрисидаги қоидаларга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади. | Дастлабки шартнома асосий шартнома учун белгиланган шаклда, борди-ю, асосий шартноманинг шакли аниқланмаган бўлса, ёзма шаклда тузилади. Дастлабки шартноманинг шакли тўғрисидаги қоидаларга риоя қилмаслик унинг ҳақиқий саналмаслигига сабаб бўлади. |
Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак. | Дастлабки шартномада асосий шартноманинг нарсасини, шунингдек бошқа муҳим шартларини белгилаб қўйиш имконини берадиган шартлар бўлиши керак. |
Дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш мажбуриятини олиши кўрсатилади. Агар дастлабки шартномада бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий шартнома дастлабки шартнома тузилган пайтдан бошлаб бир йил ичида тузилиши шарт. | Дастлабки шартномада тарафлар қанча муддатда асосий шартномани тузиш мажбуриятини олиши кўрсатилади. Агар дастлабки шартномада бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса, асосий шартнома дастлабки шартнома тузилган пайтдан бошлаб бир йил ичида тузилиши шарт. |
Агар тарафлар асосий шартномани тузишлари лозим бўлган муддатнинг охиригача у тузилмаса ёки тарафларнинг биронтаси ҳам иккинчи тарафга ана шундай шартнома тузиш ҳақида таклиф юбормаса, дастлабки шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бекор бўлади. | Агар тарафлар асосий шартномани тузишлари лозим бўлган муддатнинг охиригача у тузилмаса ёки тарафларнинг биронтаси ҳам иккинчи тарафга ана шундай шартнома тузиш ҳақида таклиф юбормаса, дастлабки шартномада назарда тутилган мажбуриятлар бекор бўлади. |
362-модда. Учинчи шахс фойдасига тузиладиган шартнома | 362-модда. Учинчи шахс фойдасига тузиладиган шартнома |
Тарафлар қарздор ижрони кредиторга эмас, балки шартномада кўрсатилган ёки кўрсатилмаган, қарздордан мажбуриятни ўз фойдасига бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи шахсга бажариши мажбур деб белгилаб қўйган шартнома учинчи шахс фойдасига тузилган шартнома дейилади. | Тарафлар қарздор ижрони кредиторга эмас, балки шартномада кўрсатилган ёки кўрсатилмаган, қарздордан мажбуриятни ўз фойдасига бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган учинчи шахсга бажариши мажбур деб белгилаб қўйган шартнома учинчи шахс фойдасига тузилган шартнома дейилади. |
Агар қонунчиликда ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, учинчи шахс шартнома бўйича ўз ҳуқуқидан фойдаланиш ниятини қарздорга билдирган пайтдан бошлаб тарафлар ўзлари тузган шартномани учинчи шахснинг розилигисиз бекор қилишлари ёки ўзгартиришлари мумкин эмас. | Агар қонунчиликда ёки шартномада ўзгача тартиб назарда тутилган бўлмаса, учинчи шахс шартнома бўйича ўз ҳуқуқидан фойдаланиш ниятини қарздорга билдирган пайтдан бошлаб тарафлар ўзлари тузган шартномани учинчи шахснинг розилигисиз бекор қилишлари ёки ўзгартиришлари мумкин эмас. |
Қарздор кредиторга қарши қўйиши мумкин бўлган эътирозларини шартномада учинчи шахснинг талабларига қарши қўйишга ҳақли. | Қарздор кредиторга қарши қўйиши мумкин бўлган эътирозларини шартномада учинчи шахснинг талабларига қарши қўйишга ҳақли. |
Учинчи шахс шартнома бўйича ўзига берилган ҳуқуқдан фойдаланишдан воз кечган тақдирда, башарти қонунчилик ва шартномага зид бўлмаса, кредитор бу ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин. | Учинчи шахс шартнома бўйича ўзига берилган ҳуқуқдан фойдаланишдан воз кечган тақдирда, башарти қонунчилик ва шартномага зид бўлмаса, кредитор бу ҳуқуқдан фойдаланиши мумкин. |
363-модда. Шартномани шарҳлаш | 363-модда. Шартномани шарҳлаш |
Суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. | Суд шартнома шартларини шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олади. Шартноманинг шарти аниқ бўлмаса, унинг асл маъноси уни бошқа шартларга ва бутун шартноманинг маъносига таққослаш йўли билан аниқланади. |
Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. | Агар ушбу модданинг биринчи қисмида баён этилган қоидалар шартноманинг мазмунини аниқлаш имконини бермаса, тарафларнинг ҳақиқий умумий хоҳиш-иродаси шартноманинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши керак. Бунда барча тегишли ҳолатлар, шу жумладан шартнома тузиш олдидан олиб борилган музокаралар ва ёзишмалар, тарафларнинг ўзаро муносабатларида қарор топган амалиёт, иш муомаласи одатлари, тарафларнинг кейинчалик ўзларини қандай тутганлиги эътиборга олинади. |
27-БОБ ШАРТНОМА ТУЗИШ | 27-БОБ ШАРТНОМА ТУЗИШ |
364-модда. Шартнома тузиш тўғрисидаги асосий қоидалар | 364-модда. Шартнома тузиш тўғрисидаги асосий қоидалар |
Агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. | Агар тарафлар ўртасида шартноманинг барча муҳим шартлари юзасидан шундай ҳолларда талаб қилинадиган шаклда келишувга эришилган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. |
Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонунчиликда бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади. | Шартноманинг нарсаси тўғрисидаги шартлар, қонунчиликда бундай турдаги шартномалар учун муҳим ёки зарур деб ҳисобланган шартлар, шунингдек тарафлардан бирининг аризасига кўра келишиб олиниши зарур бўлган ҳамма шартлар муҳим шартлар ҳисобланади. |
Шартнома тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади. | Шартнома тарафлардан бирининг оферта (шартнома тузиш ҳақида таклиф) йўллаши ва иккинчи тараф уни акцептлаши (таклифни қабул қилиши) йўли билан тузилади. |
365-модда. Шартноманинг тузилиш пайти | 365-модда. Шартноманинг тузилиш пайти |
Оферта йўллаган шахс унинг акцептини олган пайтда шартнома тузилган ҳисобланади. | Оферта йўллаган шахс унинг акцептини олган пайтда шартнома тузилган ҳисобланади. |
Агар қонунга мувофиқ шартнома тузиш учун мол-мулкни топшириш ҳам зарур бўлса, шартнома тегишли мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади (ушбу Кодекснинг 185-моддаси). | Агар қонунга мувофиқ шартнома тузиш учун мол-мулкни топшириш ҳам зарур бўлса, шартнома тегишли мол-мулк топширилган пайтдан бошлаб тузилган ҳисобланади (ушбу Кодекснинг 185-моддаси). |
366-модда. Шартноманинг шакли | 366-модда. Шартноманинг шакли |
Агар қонунда муайян турдаги шартномалар учун маълум бир шакл белгилаб қўйилган бўлмаса, шартнома битимлар тузиш учун назарда тутилган ҳар қандай шаклда тузилиши мумкин. | Агар қонунда муайян турдаги шартномалар учун маълум бир шакл белгилаб қўйилган бўлмаса, шартнома битимлар тузиш учун назарда тутилган ҳар қандай шаклда тузилиши мумкин. |
Нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланади. | Нотариал тасдиқланиши ёки давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт бўлган шартнома нотариал тасдиқланган ёки рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан, нотариал тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши зарур бўлганда эса — шартнома рўйхатдан ўтказилган пайтдан эътиборан шартнома тузилган ҳисобланади. |
Агар тарафлар шартномани муайян шаклда тузишга келишган бўлсалар, гарчи қонунда бу турдаги шартномалар учун бундай шакл талаб қилинган бўлмаса-да, шартнома белгиланган шаклга келтирилганидан кейин тузилган ҳисобланади. | Агар тарафлар шартномани муайян шаклда тузишга келишган бўлсалар, гарчи қонунда бу турдаги шартномалар учун бундай шакл талаб қилинган бўлмаса-да, шартнома белгиланган шаклга келтирилганидан кейин тузилган ҳисобланади. |
Ёзма шартнома тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан, шунингдек почта, телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки ҳужжат шартномадаги тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш имконини берадиган бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилиши мумкин. | Ёзма шартнома тарафлар имзолаган битта ҳужжатни тузиш йўли билан, шунингдек почта, телеграф, телетайп, телефон, электрон алоқа ёки ҳужжат шартномадаги тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш имконини берадиган бошқа алоқа ёрдамида ҳужжатлар алмашиш йўли билан тузилиши мумкин. |
Агар шартнома тузиш ҳақидаги ёзма таклиф ушбу Кодекс 370-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартибда олинган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади. | Агар шартнома тузиш ҳақидаги ёзма таклиф ушбу Кодекс 370-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган тартибда олинган бўлса, шартноманинг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади. |
367-модда. Оферта | 367-модда. Оферта |
Бир ёки бир неча муайян шахсга юборилган, етарли даражада аниқ бўлган ва таклифни киритган шахснинг ўзини таклиф йўлланган ва уни қабул қиладиган шахс билан шартнома тузган деб ҳисоблаш ниятини ифода этадиган таклиф оферта ҳисобланади. | Бир ёки бир неча муайян шахсга юборилган, етарли даражада аниқ бўлган ва таклифни киритган шахснинг ўзини таклиф йўлланган ва уни қабул қиладиган шахс билан шартнома тузган деб ҳисоблаш ниятини ифода этадиган таклиф оферта ҳисобланади. |
Офертада шартноманинг муҳим шартлари ифода қилинган бўлиши керак. | Офертада шартноманинг муҳим шартлари ифода қилинган бўлиши керак. |
Оферта уни йўллаган шахсни оферта йўлланган шахс билан у офертани олган пайтдан бошлаб боғлайди. | Оферта уни йўллаган шахсни оферта йўлланган шахс билан у офертани олган пайтдан бошлаб боғлайди. |
Агар офертани чақириб олиш тўғрисидаги билдириш офертанинг ўзидан олдин ёки у билан бир вақтда келган бўлса, оферта олинмаган ҳисобланади. | Агар офертани чақириб олиш тўғрисидаги билдириш офертанинг ўзидан олдин ёки у билан бир вақтда келган бўлса, оферта олинмаган ҳисобланади. |
368-модда. Офертанинг чақириб олинмаслиги | 368-модда. Офертанинг чақириб олинмаслиги |
Қабул қилувчи тараф олган оферта уни акцептлаш учун белгилаб қўйилган муддат мобайнида чақириб олиниши мумкин эмас, башарти бошқача тартиб офертанинг ўзида шарт қилиб қўйилган бўлмаса ёки таклифнинг моҳиятидан ёхуд у йўлланган пайтдаги вазиятдан англашилмаса. | Қабул қилувчи тараф олган оферта уни акцептлаш учун белгилаб қўйилган муддат мобайнида чақириб олиниши мумкин эмас, башарти бошқача тартиб офертанинг ўзида шарт қилиб қўйилган бўлмаса ёки таклифнинг моҳиятидан ёхуд у йўлланган пайтдаги вазиятдан англашилмаса. |
369-модда. Офертага таклиф этиш. Оммавий оферта | 369-модда. Офертага таклиф этиш. Оммавий оферта |
Номуайян шахслар доирасига йўлланган реклама ва бошқа таклифлар, агар таклифда бошқача ҳол тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлмаса, офертага таклиф этиш деб қаралади. | Номуайян шахслар доирасига йўлланган реклама ва бошқа таклифлар, агар таклифда бошқача ҳол тўғридан-тўғри кўрсатилган бўлмаса, офертага таклиф этиш деб қаралади. |
Шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланади. | Шартноманинг барча асосий шартларини ўз ичига олган, таклиф киритаётган шахснинг жавоб қайтарган ҳар қандай шахс билан таклифда кўрсатилган шартлар асосида шартнома тузишга бўлган хоҳиш-иродаси билиниб турган таклиф оферта (оммавий оферта) ҳисобланади. |
370-модда. Акцепт | 370-модда. Акцепт |
Оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт ҳисобланади. | Оферта юборилган шахснинг уни қабул қилганлиги ҳақидаги жавоби акцепт ҳисобланади. |
Акцепт тўлиқ ва писандасиз бўлиши керак. | Акцепт тўлиқ ва писандасиз бўлиши керак. |
Агар қонундан, иш муомаласи одатидан ёки тарафларнинг иш бўйича аввалги муносабатларидан бошқача маъно келиб чиқмаса, сукут сақлаш акцепт бўлмайди. | Агар қонундан, иш муомаласи одатидан ёки тарафларнинг иш бўйича аввалги муносабатларидан бошқача маъно келиб чиқмаса, сукут сақлаш акцепт бўлмайди. |
Офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ. к.), агар қонунчиликда ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади. | Офертани акцептлаш учун белгиланган муддатда олган шахснинг унда кўрсатилган шартнома шартларини бажариш юзасидан қилган ҳаракатлари (товарларни жўнатиш, хизматлар кўрсатиш, ишлар бажариш, тегишли суммани тўлаш ва ҳ. к.), агар қонунчиликда ёки офертада бошқача тартиб назарда тутилмаган ёки кўрсатилмаган бўлса, акцепт ҳисобланади. |
371-модда. Акцептни чақириб олиш | 371-модда. Акцептни чақириб олиш |
Агар акцептни чақириб олиш ҳақидаги билдириш оферта юборган шахсга акцептдан олдинроқ ёки у билан бир вақтда етиб келган бўлса, акцепт олинмаган ҳисобланади. | Агар акцептни чақириб олиш ҳақидаги билдириш оферта юборган шахсга акцептдан олдинроқ ёки у билан бир вақтда етиб келган бўлса, акцепт олинмаган ҳисобланади. |
372-модда. Акцепт муддати кўрсатилган оферта асосида шартнома тузиш | 372-модда. Акцепт муддати кўрсатилган оферта асосида шартнома тузиш |
Офертада акцепт муддати кўрсатилган бўлса, акцепт оферта йўллаган шахс томонидан унда кўрсатилган муддат мобайнида олинса, шартнома тузилган ҳисобланади. | Офертада акцепт муддати кўрсатилган бўлса, акцепт оферта йўллаган шахс томонидан унда кўрсатилган муддат мобайнида олинса, шартнома тузилган ҳисобланади. |
373-модда. Акцепт муддати кўрсатилмаган оферта асосида шартнома тузиш | 373-модда. Акцепт муддати кўрсатилмаган оферта асосида шартнома тузиш |
Ёзма офертада акцепт муддати кўрсатилмаган акцепт оферта йўллаган шахс томонидан қонунчиликда белгилаб қўйилган муддатларда, агар бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса — бунинг учун нормал зарур бўлган вақт мобайнида олинса, шартнома тузилган ҳисобланади. | Ёзма офертада акцепт муддати кўрсатилмаган акцепт оферта йўллаган шахс томонидан қонунчиликда белгилаб қўйилган муддатларда, агар бундай муддат белгилаб қўйилган бўлмаса — бунинг учун нормал зарур бўлган вақт мобайнида олинса, шартнома тузилган ҳисобланади. |
Оферта акцепт учун муддат кўрсатмасдан оғзаки тарзда қилинганида бошқа тараф уни акцептлаганини дарҳол айтган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. | Оферта акцепт учун муддат кўрсатмасдан оғзаки тарзда қилинганида бошқа тараф уни акцептлаганини дарҳол айтган бўлса, шартнома тузилган ҳисобланади. |
374-модда. Кечикиб олинган акцепт | 374-модда. Кечикиб олинган акцепт |
Акцепт тўғрисида ўз вақтида йўлланган билдириш кечикиб олинган ҳолларда оферта йўллаган тараф бошқа тарафга акцепт кечикиб олинганини дарҳол билдириб қўймаса, акцепт кечиккан ҳисобланмайди. | Акцепт тўғрисида ўз вақтида йўлланган билдириш кечикиб олинган ҳолларда оферта йўллаган тараф бошқа тарафга акцепт кечикиб олинганини дарҳол билдириб қўймаса, акцепт кечиккан ҳисобланмайди. |
Агар оферта йўллаган тараф бошқа тарафга унинг кечикиб олинган акцептини қабул қилганини дарҳол маълум қилса, шартнома тузилган ҳисобланади. | Агар оферта йўллаган тараф бошқа тарафга унинг кечикиб олинган акцептини қабул қилганини дарҳол маълум қилса, шартнома тузилган ҳисобланади. |
375-модда. Бошқа шартлар асосидаги акцепт | 375-модда. Бошқа шартлар асосидаги акцепт |
Офертада таклиф қилинганидан бошқача шартлар асосида шартнома тузишга розилик билдириш ҳақидаги жавоб акцепт ҳисобланмайди. Бундай жавоб акцептдан бош тортиш ва айни вақтда янги оферта ҳисобланади. | Офертада таклиф қилинганидан бошқача шартлар асосида шартнома тузишга розилик билдириш ҳақидаги жавоб акцепт ҳисобланмайди. Бундай жавоб акцептдан бош тортиш ва айни вақтда янги оферта ҳисобланади. |
376-модда. Шартноманинг тузилган жойи | 376-модда. Шартноманинг тузилган жойи |
Агар шартномада унинг тузилган жойи кўрсатилган бўлмаса, шартнома оферта йўллаган фуқаронинг яшаш жойида ёки юридик шахснинг жойлашган ерида тузилган ҳисобланади. | Агар шартномада унинг тузилган жойи кўрсатилган бўлмаса, шартнома оферта йўллаган фуқаронинг яшаш жойида ёки юридик шахснинг жойлашган ерида тузилган ҳисобланади. |
377-модда. Мажбурий тартибда шартнома тузиш | 377-модда. Мажбурий тартибда шартнома тузиш |
Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф учун шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) билдириш йўллаши керак. | Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ оферта (шартнома лойиҳаси) йўлланган тараф учун шартнома тузиш мажбурий бўлган ҳолларда бу тараф оферта олинган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга акцепт тўғрисида ёки акцептдан бош тортиши тўғрисида ёхуд офертани бошқа шартларда акцептлаши тўғрисида (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) билдириш йўллаши керак. |
Оферта йўллаган ҳамда шартнома тузиши мажбурий бўлган тарафдан офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисида билдириш (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) олган тараф бундай билдириш олинган ёки акцепт учун муддат тугаган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли. | Оферта йўллаган ҳамда шартнома тузиши мажбурий бўлган тарафдан офертани бошқа шартларда акцептлаш тўғрисида билдириш (шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси) олган тараф бундай билдириш олинган ёки акцепт учун муддат тугаган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли. |
Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиш оферта (шартнома лойиҳаси) йўллаган тараф учун мажбурий бўлган ва унга ўттиз кун мобайнида шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси юбориладиган ҳолларда бу тараф келишмовчиликлар баённомасини олган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга шартномани унинг таҳририда қабул қилишини ёки келишмовчиликлар баённомасини рад этишини билдириши шарт. | Ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиш оферта (шартнома лойиҳаси) йўллаган тараф учун мажбурий бўлган ва унга ўттиз кун мобайнида шартнома лойиҳасига келишмовчиликлар баённомаси юбориладиган ҳолларда бу тараф келишмовчиликлар баённомасини олган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида бошқа тарафга шартномани унинг таҳририда қабул қилишини ёки келишмовчиликлар баённомасини рад этишини билдириши шарт. |
Келишмовчиликлар баённомаси рад этилганида ёки уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги билдириш кўрсатилган муддатда олинмаганида келишмовчиликлар баённомасини йўллаган тараф шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли. | Келишмовчиликлар баённомаси рад этилганида ёки уни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги билдириш кўрсатилган муддатда олинмаганида келишмовчиликлар баённомасини йўллаган тараф шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликларни кўриб чиқиш учун судга топширишга ҳақли. |
Агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. | Агар ушбу Кодексга ёки бошқа қонунларга мувофиқ шартнома тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф уни шартнома тузишга мажбур қилиш талаби билан судга мурожаат қилишга ҳақли. |
Шартнома тузишдан асоссиз бўйин товлаётган тараф шу туфайли етказилган зарарларни бошқа тарафга тўлаши керак. | Шартнома тузишдан асоссиз бўйин товлаётган тараф шу туфайли етказилган зарарларни бошқа тарафга тўлаши керак. |
378-модда. Шартнома олдидан бўладиган низолар | 378-модда. Шартнома олдидан бўладиган низолар |
Шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликлар ушбу Кодекснинг 377-моддасига мувофиқ қараб чиқиш учун судга берилган ҳолларда шартноманинг тарафлар ўртасида келишмовчиликлар чиқишига сабаб бўлган шартлари суд қарорига мувофиқ белгиланади. | Шартнома тузиш чоғида юз берган келишмовчиликлар ушбу Кодекснинг 377-моддасига мувофиқ қараб чиқиш учун судга берилган ҳолларда шартноманинг тарафлар ўртасида келишмовчиликлар чиқишига сабаб бўлган шартлари суд қарорига мувофиқ белгиланади. |
379-модда. Кимошди савдосида шартнома тузиш | 379-модда. Кимошди савдосида шартнома тузиш |
Агар шартноманинг мазмунидан бошқача тартиб англашилмаса, у ким ошди савдосини ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин. Шартнома кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилади. | Агар шартноманинг мазмунидан бошқача тартиб англашилмаса, у ким ошди савдосини ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин. Шартнома кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилади. |
Ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси ёхуд ихтисослашган ташкилот кимошди савдосининг ташкилотчиси бўлиши мумкин. Ихтисослашган ташкилот ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси билан шартнома тузиш асосида иш олиб боради ва улар номидан ёки ўз номидан ҳаракат қилади. | Ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси ёхуд ихтисослашган ташкилот кимошди савдосининг ташкилотчиси бўлиши мумкин. Ихтисослашган ташкилот ашёнинг мулкдори ёки мулкий ҳуқуқ эгаси билан шартнома тузиш асосида иш олиб боради ва улар номидан ёки ўз номидан ҳаракат қилади. |
Ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда кўрсатилган ҳолларда ашёни ёки мулкий ҳуқуқни сотиш тўғрисидаги шартномалар фақат кимошди савдоси ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин. | Ушбу Кодексда ёки бошқа қонунда кўрсатилган ҳолларда ашёни ёки мулкий ҳуқуқни сотиш тўғрисидаги шартномалар фақат кимошди савдоси ўтказиш йўли билан тузилиши мумкин. |
Кимошди савдоси аукцион ёки танлов шаклида ўтказилади. | Кимошди савдоси аукцион ёки танлов шаклида ўтказилади. |
Кимошди савдосининг шакли, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, сотиладиган ашёнинг мулкдори ёки сотиладиган мулкий ҳуқуқнинг эгаси томонидан белгиланади. | Кимошди савдосининг шакли, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, сотиладиган ашёнинг мулкдори ёки сотиладиган мулкий ҳуқуқнинг эгаси томонидан белгиланади. |
Фақат битта иштирокчи қатнашган аукцион ва танлов ўтказилмаган ҳисобланади. | Фақат битта иштирокчи қатнашган аукцион ва танлов ўтказилмаган ҳисобланади. |
380-модда. Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби | 380-модда. Кимошди савдосини ташкил этиш ва уни ўтказиш тартиби |
Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин. Ёпиқ аукцион ва ёпиқ танловда шу мақсад учун махсус таклиф этилган шахсларгина қатнашадилар. | Аукционлар ва танловлар очиқ ва ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ аукционда ва очиқ танловда хоҳлаган шахс қатнашиши мумкин. Ёпиқ аукцион ва ёпиқ танловда шу мақсад учун махсус таклиф этилган шахсларгина қатнашадилар. |
Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ташкилотчи кимошди савдоси ўтказилиши тўғрисида камида ўттиз кун олдин хабар қилиши керак. Хабарда, ҳар қандай ҳолда ҳам, кимошди савдосининг вақти, жойи ва шакли, кимошди савдосига нима қўйилаётгани ва уни ўтказиш тартиби, шу жумладан ким ошди савдосида қатнашишни расмийлаштириш тўғрисидаги, шунингдек бошланғич нарх тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак. | Агар қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ташкилотчи кимошди савдоси ўтказилиши тўғрисида камида ўттиз кун олдин хабар қилиши керак. Хабарда, ҳар қандай ҳолда ҳам, кимошди савдосининг вақти, жойи ва шакли, кимошди савдосига нима қўйилаётгани ва уни ўтказиш тартиби, шу жумладан ким ошди савдосида қатнашишни расмийлаштириш тўғрисидаги, шунингдек бошланғич нарх тўғрисидаги маълумотлар бўлиши керак. |
Агар кимошди савдосига фақат шартнома тузиш ҳуқуқи қўйилаётган бўлса, бўлажак кимошди савдоси тўғрисидаги хабарда бунга бериладиган муддат кўрсатилиши керак. | Агар кимошди савдосига фақат шартнома тузиш ҳуқуқи қўйилаётган бўлса, бўлажак кимошди савдоси тўғрисидаги хабарда бунга бериладиган муддат кўрсатилиши керак. |
Агар қонунда ёки кимошди савдоси ўтказилиши ҳақидаги хабарда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хабар берган кимошди савдосининг ташкилотчиси аукцион ўтказишдан хоҳлаган вақтида, лекин у ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин, танлов ўтказишдан эса — танлов ўтказиладиган кундан камида ўттиз кун олдин бош тортишга ҳақли. | Агар қонунда ёки кимошди савдоси ўтказилиши ҳақидаги хабарда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, хабар берган кимошди савдосининг ташкилотчиси аукцион ўтказишдан хоҳлаган вақтида, лекин у ўтказиладиган кундан камида уч кун олдин, танлов ўтказишдан эса — танлов ўтказиладиган кундан камида ўттиз кун олдин бош тортишга ҳақли. |
Кимошди савдосининг ташкилотчиси уни ўтказишдан мазкур муддатларни бузиб бош тортган ҳолларда иштирокчиларнинг кўрган ҳақиқий зарарларини тўлаши шарт. | Кимошди савдосининг ташкилотчиси уни ўтказишдан мазкур муддатларни бузиб бош тортган ҳолларда иштирокчиларнинг кўрган ҳақиқий зарарларини тўлаши шарт. |
Ёпиқ аукцион ёки ёпиқ танлов ташкилотчиси хабар юборилганидан кейин айнан қанча муддатда кимошди савдосидан бош тортганлигидан қатъи назар, ўзи таклиф этган иштирокчиларнинг реал зарарини тўлаши шарт. | Ёпиқ аукцион ёки ёпиқ танлов ташкилотчиси хабар юборилганидан кейин айнан қанча муддатда кимошди савдосидан бош тортганлигидан қатъи назар, ўзи таклиф этган иштирокчиларнинг реал зарарини тўлаши шарт. |
Кимошди савдосининг қатнашчилари кимошди савдоси ўтказилиши тўғрисидаги хабарда кўрсатилган миқдорда, муддатларда ва тартибда закалат пули тўлайдилар. Агар кимошди савдоси ўтказилмаса, закалат қайтариб берилиши керак. Закалат кимошди савдосида қатнашган, лекин унда ғолиб чиқмаган шахсларга ҳам қайтариб берилади. | Кимошди савдосининг қатнашчилари кимошди савдоси ўтказилиши тўғрисидаги хабарда кўрсатилган миқдорда, муддатларда ва тартибда закалат пули тўлайдилар. Агар кимошди савдоси ўтказилмаса, закалат қайтариб берилиши керак. Закалат кимошди савдосида қатнашган, лекин унда ғолиб чиқмаган шахсларга ҳам қайтариб берилади. |
Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан шартнома тузишда у тўлаган закалат суммаси тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришда ҳисобга олинади. | Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан шартнома тузишда у тўлаган закалат суммаси тузилган шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришда ҳисобга олинади. |
Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс ва кимошди савдосининг ташкилотчиси аукцион ёки танлов ўтказилган куни ким ошди савдосининг натижалари тўғрисида баённома имзолайдилар, бу баённома шартнома кучига эга бўлади. Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс баённомани имзолашдан бош тортса, тўлаган закалатидан маҳрум бўлади. Баённомани имзолашдан бош тортган кимошди савдосининг ташкилотчиси закалатни икки ҳисса қилиб қайтариши, шунингдек кимошди савдосида ғолиб чиққан шахсга кимошди савдосида қатнашиш туфайли ўзига етказилган зарарнинг закалат пулидан ортиқ бўлган қисмини тўлаши шарт. | Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс ва кимошди савдосининг ташкилотчиси аукцион ёки танлов ўтказилган куни ким ошди савдосининг натижалари тўғрисида баённома имзолайдилар, бу баённома шартнома кучига эга бўлади. Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс баённомани имзолашдан бош тортса, тўлаган закалатидан маҳрум бўлади. Баённомани имзолашдан бош тортган кимошди савдосининг ташкилотчиси закалатни икки ҳисса қилиб қайтариши, шунингдек кимошди савдосида ғолиб чиққан шахсга кимошди савдосида қатнашиш туфайли ўзига етказилган зарарнинг закалат пулидан ортиқ бўлган қисмини тўлаши шарт. |
Агар кимошди савдосига фақат шартнома тузиш ҳуқуқи қўйилган бўлса, бундай шартномани тарафлар кимошди савдоси тамом бўлганидан ҳамда баённома расмийлаштирилганидан кейин кечи билан йигирма кунда ёки хабарда эълон қилинган бошқа муддатда имзолашлари керак. Улардан бири шартнома тузишдан бош тортган тақдирда, иккинчи тараф судга мурожаат қилиб, шартнома тузишга мажбур этишни, шунингдек уни тузишдан бош тортиш натижасида етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. | Агар кимошди савдосига фақат шартнома тузиш ҳуқуқи қўйилган бўлса, бундай шартномани тарафлар кимошди савдоси тамом бўлганидан ҳамда баённома расмийлаштирилганидан кейин кечи билан йигирма кунда ёки хабарда эълон қилинган бошқа муддатда имзолашлари керак. Улардан бири шартнома тузишдан бош тортган тақдирда, иккинчи тараф судга мурожаат қилиб, шартнома тузишга мажбур этишни, шунингдек уни тузишдан бош тортиш натижасида етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. |
381-модда. Кимошди савдосини ўтказиш қоидаларини бузиш оқибатлари | 381-модда. Кимошди савдосини ўтказиш қоидаларини бузиш оқибатлари |
Қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. | Қонунда белгиланган қоидалар бузиб ўтказилган кимошди савдоси манфаатдор шахс талаби билан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. |
Кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабабчи бўлади. | Кимошди савдосини ҳақиқий эмас деб топиш кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс билан тузилган шартноманинг ҳақиқий эмаслигига сабабчи бўлади. |
28-БОБ ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ | 28-БОБ ШАРТНОМАНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ |
382-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари | 382-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш асослари |
Агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. | Агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин. |
Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: | Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин: |
1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; | 1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса; |
2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. | 2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда. |
Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. | Тарафлардан бирининг шартномани бузиши иккинчи тарафга у шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўладиган қилиб зарар етказиши шартномани жиддий бузиш ҳисобланади. |
Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. | Бир тараф шартномани бажаришдан тўла ёки қисман бош тортиб, қонун ёҳуд тарафларнинг келишувида бунга йўл қўйилса, шартнома тегишлича бекор қилинган ёки ўзгартирилган ҳисобланади. |
383-модда. Вазият жиддий ўзгариши муносабати билан шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш | 383-модда. Вазият жиддий ўзгариши муносабати билан шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш |
Шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. | Шартнома тузишда тарафлар учун асос бўлган вазиятнинг жиддий ўзгариши, агар бошқача тартиб шартномада назарда тутилган бўлмаса ёки унинг моҳиятидан англашилмаса, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш учун асос бўлади. |
Вазиятнинг тарафлар олдиндан кўра билганларида шартномани умуман тузмасликлари ёки анча фарқ қиладиган шартлар билан тузишлари мумкин бўлган даражада ўзгариши унинг жиддий ўзгариши ҳисобланади. | Вазиятнинг тарафлар олдиндан кўра билганларида шартномани умуман тузмасликлари ёки анча фарқ қиладиган шартлар билан тузишлари мумкин бўлган даражада ўзгариши унинг жиддий ўзгариши ҳисобланади. |
Агар тарафлар шартномани жиддий ўзгарган вазиятга мувофиқлаштириш ёки уни бекор қилиш ҳақида келиша олмаган бўлсалар, шартнома манфаатдор тарафнинг талаби билан суд томонидан бекор қилиниши, ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра эса — ўзгартирилиши мумкин, агар айни вақтда қуйидаги шартлар мавжуд бўлса: | Агар тарафлар шартномани жиддий ўзгарган вазиятга мувофиқлаштириш ёки уни бекор қилиш ҳақида келиша олмаган бўлсалар, шартнома манфаатдор тарафнинг талаби билан суд томонидан бекор қилиниши, ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра эса — ўзгартирилиши мумкин, агар айни вақтда қуйидаги шартлар мавжуд бўлса: |
1) шартномани тузиш пайтида тарафлар вазиятда бундай ўзгариш юз бермайди, деб ҳисоблаган бўлсалар; | 1) шартномани тузиш пайтида тарафлар вазиятда бундай ўзгариш юз бермайди, деб ҳисоблаган бўлсалар; |
2) вазиятнинг ўзгаришини келтириб чиқарган сабабларни, улар пайдо бўлганидан кейин манфаатдор тараф шартноманинг хусусиятига ва муомала шартларига кўра ўзидан талаб қилинадиган даражада виждонийлик ва эҳтиёткорлик қилган бўлишига қарамай, бу сабабларни енга олмаган бўлса; | 2) вазиятнинг ўзгаришини келтириб чиқарган сабабларни, улар пайдо бўлганидан кейин манфаатдор тараф шартноманинг хусусиятига ва муомала шартларига кўра ўзидан талаб қилинадиган даражада виждонийлик ва эҳтиёткорлик қилган бўлишига қарамай, бу сабабларни енга олмаган бўлса; |
3) шартномани унинг шартларини ўзгартирмасдан бажариш тарафлар мулкий манфаатларининг шартномага мос келадиган нисбатини бузса ва манфаатдор тарафга зарар етказса, натижада улар шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўлсалар; | 3) шартномани унинг шартларини ўзгартирмасдан бажариш тарафлар мулкий манфаатларининг шартномага мос келадиган нисбатини бузса ва манфаатдор тарафга зарар етказса, натижада улар шартнома тузишда умид қилишга ҳақли бўлган нарсадан кўп даражада маҳрум бўлсалар; |
4) иш муомаласи одатларидан ёки шартноманинг моҳиятидан вазиятнинг ўзгариши хавфига манфаатдор тараф учраши кераклиги англашилмаса. | 4) иш муомаласи одатларидан ёки шартноманинг моҳиятидан вазиятнинг ўзгариши хавфига манфаатдор тараф учраши кераклиги англашилмаса. |
Вазиятнинг жиддий ўзгариши оқибатида шартнома бекор қилинганида суд ҳар қандай тараф талаби билан шартномани бекор қилиш оқибатларини аниқлашда тарафларнинг ушбу шартномани бажариш билан боғлиқ харажатларини улар ўртасида адолатли тақсимлаш зарурлигига асосланади. | Вазиятнинг жиддий ўзгариши оқибатида шартнома бекор қилинганида суд ҳар қандай тараф талаби билан шартномани бекор қилиш оқибатларини аниқлашда тарафларнинг ушбу шартномани бажариш билан боғлиқ харажатларини улар ўртасида адолатли тақсимлаш зарурлигига асосланади. |
Вазиятнинг жиддий ўзгариши муносабати билан шартноманинг ўзгартирилишига шартномани бекор қилиш ижтимоий манфаатларга зид бўлган ёки тарафларга шартномани суд томонидан ўзгартирилган шартлар асосида бажариш учун талаб қилинадиган харажатлардан анча ортиқ зарар келтирадиган фавқулодда ҳолларда суд қарори билан йўл қўйилади. | Вазиятнинг жиддий ўзгариши муносабати билан шартноманинг ўзгартирилишига шартномани бекор қилиш ижтимоий манфаатларга зид бўлган ёки тарафларга шартномани суд томонидан ўзгартирилган шартлар асосида бажариш учун талаб қилинадиган харажатлардан анча ортиқ зарар келтирадиган фавқулодда ҳолларда суд қарори билан йўл қўйилади. |
384-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби | 384-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби |
Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. | Шартнома қандай шаклда тузилган бўлса, уни ўзгартириш ёки бекор қилиш тўғрисидаги келишув ҳам шундай шаклда тузилади, башарти қонунчиликдан, шартнома ёки иш муомаласи одатларидан бошқача тартиб келиб чиқмаса. |
Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. | Бир тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги таклифга иккинчи тарафдан рад жавоби олганидан кейингина ёки таклифда кўрсатилган ёхуд қонунда ёинки шартномада белгиланган муддатда, бундай муддат бўлмаганида эса — ўттиз кунлик муддатда жавоб олмаганидан кейин, шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги талабни судга тақдим этиши мумкин. |
385-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилишнинг оқибатлари | 385-модда. Шартномани ўзгартириш ва бекор қилишнинг оқибатлари |
Шартнома ўзгартирилганида тарафларнинг мажбуриятлари ўзгартирилган ҳолда сақланиб қолади. | Шартнома ўзгартирилганида тарафларнинг мажбуриятлари ўзгартирилган ҳолда сақланиб қолади. |
Шартнома бекор қилинганида тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади. | Шартнома бекор қилинганида тарафларнинг мажбуриятлари бекор бўлади. |
Шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса — суднинг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади. | Шартнома ўзгартирилган ёки бекор қилинган тақдирда, агар келишувдан ёки шартномани ўзгартириш хусусиятидан бошқача тартиб англашилмаса, тарафлар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга келишган пайтдан бошлаб, шартнома суд тартибида ўзгартирилган ёки бекор қилинганида эса — суднинг шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб мажбуриятлар ўзгартирилган ёки бекор қилинган ҳисобланади. |
Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, тарафлар шартнома ўзгартирилгунча ёки бекор қилингунча мажбурият бўйича ўзлари бажарган нарсаларни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмаслар. | Агар қонунда ёки тарафларнинг келишувида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, тарафлар шартнома ўзгартирилгунча ёки бекор қилингунча мажбурият бўйича ўзлари бажарган нарсаларни қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмаслар. |
Агар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга тарафлардан бирининг шартномани жиддий бузиши асос бўлган бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш туфайли етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. | Агар шартномани ўзгартириш ёки бекор қилишга тарафлардан бирининг шартномани жиддий бузиши асос бўлган бўлса, иккинчи тараф шартномани ўзгартириш ёки бекор қилиш туфайли етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли. |