Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2023 17.01.2007 йилдаги ПҚ-568-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.08.2023
Ҳужжат 17.01.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПФ-116-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари, қурилиш индустрияси корхоналарининг минерал хом ашё базасини яратиш ва кенгайтириш чора-тадбирлари изчиллик билан амалга оширилмоқда. Нодир ва камёб ер металлари, агрокимё ва кон-руда хом ашёси, қурилиш материаллари, ер ости чучук ва минерал сувлари захираларини кўпайиши таъминланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, саноат аҳамиятига эга бўлган минерал-хом ашё базаси етарли суръатларда ривожланмаяпти. Айрим потенциал рудали ҳудудлар суст ўрганилмоқда. Геология-қидирув ишлари давомида илм-фанга асосланган технологиялар етарлича қўлланилмаяпти, илмий-тадқиқот салоҳияти анча заифлашган ва асоссиз равишда тарқоқлашган. Геология-қидирув ишларини ташкил қилиш тузилмаси ва бошқарув усуллари замон талабларига жавоб бермаяпти. Ишларнинг пировард натижаларига қараб эмас, балки физик ҳажмларига қараб баҳо беришдан иборат умрини яшаб бўлган амалиёт ҳамон сақланиб қолмоқда. Кончилик, бурғулаш ва лаборатория асбоб-ускуналарининг ниҳоятда эскирганлиги, шунингдек, махсус приборлар билан яхши жиҳозланмаганлиги қидирув ишларини замонавий усул ва технологиялар асосида ўтказиш имкониятларини чеклаб қўймоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Геология-қидирув ишларини ривожлантириш давлат дастурларини шакллантириш, амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш, уларни фойдали қазилмалар захираларини ўстиришга, илм-фанга асосланган технологияларни жадал татбиқ этишга йўналтириш, тармоқ учун кадрлар тайёрлаш даражасини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар геология тармоғини ислоҳ қилишнинг асосий устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энг аввало углеводород хом ашёси, қимматбаҳо, рангли, камёб ер металлар ва уранни, шунингдек ер ости чучук ва минерал сувларни қидириш ҳамда разведка қилиш самарадорлигини оширишни таъминлайдиган геология-қидирув ишларининг ташкилий тузилмасини, бошқарув ва прогноз қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан самарали фойдаланиш ва минерал хом ашё қазиб чиқариш талабларини ҳисобга олган ҳолда фойдали қазилмалар геологик захираларини чуқур таҳлил этиш, уларни прогноз қилишнинг замонавий технологиялари ва илғор усулларини кенг қўллаш асосида геологияга оид ахборотларнинг холислиги ва ҳаққонийлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-қидирув ишлари самарадорлигига баҳо бериш асосида бу ишларни молиялаштириш ҳамда тармоқнинг пировард натижаларига фойдали қазилмаларнинг саноат захиралари ўсишига қараб рағбатлантиришнинг замонавий усулларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқ корхоналарини тубдан модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология соҳасида малакали кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Давлат мулки қўмитасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси таркибида «Нодир ва рангли металлар геологияси», «Уран ва камёб ер металлари геологияси» ҳамда «Гидроминерал ресурслар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-иловага* мувофиқ Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги корхоналарни қайта ташкил этиш ва тугатиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси таркибида ташкил этиладиган илмий-ишлаб чиқариш марказлари геология-қидирув ишларининг муайян йўналишлари бўйича ихтисослаштирилади ва минерал хом ашёнинг стратегик турларини комплекс равишда, тизимли тадқиқ этиш, қидириш, баҳо бериш ва разведка қилиш учун илмий ва ишлаб чиқариш бўлинмаларини ўз таркибида бирлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар янги ташкил этиладиган илмий-ишлаб чиқариш марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболли ҳудудларни аниқлаш ва уларнинг геологик потенциалини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-қидирув ишларининг замонавий усуллари ва технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан тасдиқланган дастурларга мувофиқ истиқболли майдонлардаги геология ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-қидирув ишларини ривожлантириш дастурларининг пудрат корхоналари томонидан бажарилишини назорат қилиш, иш услубияти ва йўналишларидаги ўзгаришлар тўғрисида, шунингдек объектларнинг истиқболли эканлиги тасдиқланмаганида ишларни тўхтатиб туриш ҳақида таклифлар киритиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг бошқарув ходимлари чекланган сони 65 кишидан иборат марказий аппарати тузилмаси 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бир ой муддатда Қўмитага бўйсунувчи корхоналарни тегишли равишда қайта ташкил этсин, шу жумладан давлат корхоналарининг низомларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раисига, зарур ҳолларда, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида Қўмитанинг марказий аппарати тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2 ва 3-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда мазкур қарорда белгиланган геология соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий устувор йўналишлари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. 2007—2010 йилларда геология-қидирув ишларига илм-фанга асосланган замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни татбиқ этиш Дастури, шунингдек Давлат геология қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотларни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш чора-тадбирлари 4, 4а-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Дастурда тасдиқланган вазифаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилиши ва уларнинг зарур молиявий манбалар билан мустаҳкамланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 4 ва 4а-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-қидирув ишларининг ўрта муддатли (3 йилгача даврга) ва узоқ муддатли (3 йилдан ортиқ даврга) дастурлари Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология-қидирув ишларининг ҳар йиллик дастурлари Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда геология-қидирув ишларининг тасдиқланган ўрта ва узоқ муддатли дастурларини амалга ошириш доирасида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги икки ой муддатда Давлат геология қўмитаси тизими бўйича геология қидирув-ишларининг ҳар йиллик дастурларини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар 2011 йилнинг 1 январигача, божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари божхона тўловларидан озод этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳар йили тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича Давлат геология қўмитаси томонидан олиб келинадиган ускуналар ва автотранспорт воситалари, материаллар, шунингдек ускуналар учун эҳтиёт қисмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат геология қўмитаси ва «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган космик суратга олиш материаллари, ускуналар ва уларга ишлов бериш учун дастур таъминоти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология мутахассисликларига нисбатан қўйиладиган замонавий талаблардан келиб чиқиб, мазкур мутахассисликлар бўйича ўқув режалари ва таълим жараёни дастурларини тубдан такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
факультетларнинг профессор-ўқитувчилар таркибидан геология ва бурғулаш йўналиши бўйича малака ошириш ва малакани ўзгартириш, шунингдек камёб ер металлари геологияси соҳаси бўйича мутахассисларни тайёрлаш учун кадрларни етакчи хорижий олий ўқув муассасаларига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилоятидаги Оқсоқота ва Бурчмулла ихтисослаштирилган ўқув геология полигонларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология соҳаси корхоналарининг факультетларини зарур ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси ва кутубхона фонди билан жиҳозлашда ҳомийлик ёрдамини кенгайтириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсин, тасдиқласин ва 2007-2008 ўқув йили мобайнида амалга оширишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Навоий вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда Давлат геология қўмитасининг базавий посёлкаларини жорий ҳолати бўйича коммунал инфратузилмаси билан бирга 5-иловага мувофиқ балансга қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекэнерго» ДАК Давлат геология қўмитасининг базавий посёлкаларини электрэнергия билан таъминлайдиган паст вольтли электр узатиш линияларини жорий ҳолати бўйича ўз балансига олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 25 мартдаги 139-сонли қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек мазкур қарорнинг 1 ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 17 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-568-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 17 январдаги ПҚ-568-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат геология қўмитасининг Навоий вилояти ҳокимлиги балансига жорий ҳолати бўйича берилаётган базавий посёлкалари ва улар инфратузилмалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ташкилот номи

Жойлашган манзили

Уй-жойлар сони

(бирлик)

Инфратузилма объектлари номи

Паст кучланишли ЭУЛ узунлиги

(км)

Қозонхоналар

(бирлик)

сув қувурлари

(км)

1.

«Самарқандгеология» давлат геология корхонаси

Қизилқум геология-қидирув экспедицияси

Томди тумани Мурунтов посёлкаси

348

2

17

ЭУЛ — 0,4 Квт;

12

2.

«Самарқандгеология» давлат геология корхонаси

Даугизтау геология-қидирув экспедицияси

Конимех тумани Даугизтау посёлкаси

172

1

6

3.

«Самарқандгеология» давлат геология корхонаси

Кокпатас геология-қидирув экспедицияси

Учқудуқ тумани Кокпатас посёлкаси

68

12

Жами

588

3

35

12

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 26-модда; 2010 й., 35-36-сон, 301-модда; 2017 й., 23-сон, 450-модда)