1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОШКЕНТ ШАҲРИДА И.М. ГУБКИН НОМИДАГИ РОССИЯ ДАВЛАТ НЕФТЬ ВА ГАЗ УНИВЕРСИТЕТИ ФИЛИАЛИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика нефть-газ тармоғи учун олий маълумотли малакали кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, олий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (бундан буён — И.М. Губкин номидаги РДНГУ) Тошкент шаҳрида И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиалини (бундан буён — Филиал) таъсис этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
И.М. Губкин номидаги РДНГУда қабул қилинган таълим дастурлари ҳамда олий таълим сифатига қўйиладиган умумэътироф этилган халқаро талаблар, Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг мақсад ва вазифаларига мувофиқ республика нефть-газ тармоғи учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш Филиалнинг асосий вазифаси этиб белгилансин.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиалини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал И.М. Губкин номидаги РДНГУнинг алоҳида таркибий бўлинмаси бўлиб, 2-иловага* мувофиқ, келишилган асосий йўналишлар (мутахассисликлар) бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда барча даражадаги мутахассисларни, шу жумладан илмий-педагогик кадрларни тайёрлайдиган олий таълим ташкилоти ҳисобланади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги ПФ-3-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
абитуриентларни қабул қилиш ва Филиал битирувчиларини аттестациядан ўтказиш И.М. Губкин номидаги РДНГК томонидан белгиланадиган талаблар, тартиб ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиалда ўқитиш И.М. Губкин номидаги РДНГУ томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал битирувчиларига И.М. Губкин номидаги РДНГУни тугатганлик ҳақида бериладиган белгиланган намунадаги диплом Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат, деб тан олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиални ташкил этиш, ўқув-моддий базасини шакллантириш ҳамда И.М. Губкин номидаги РДНГУ мутахассисларини жалб қилиш билан боғлиқ хизмат сафарлари харажатларини тўлаш, маҳаллий ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта ихтисослаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни молиялаш «Ўзбекнефтгаз» МХК акционерлик компаниялари ва корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК И.М. Губкин номидаги РДНГУ билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда 2007/2008 ўқув йилида таълим босқичлари ва йўналишлари бўйича Филиалга қабул қилинадиган талабалар сони юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Тошкент шаҳрида Филиални ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича зарур чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалининг Васийлик кенгаши шахсий таркиби 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маълумот учун қабул қилинсинки, И.М. Губкин номидаги РДНГУ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор педагогик ва ахборот технологиялари, фан ва олий таълимнинг энг янги ютуқларини ўқув жараёнига жорий этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геология, бурғулаш ва углеводород хом ашёсини қазиб олиш йўналишлари бўйича мутахассислар малакасини ошириш ва Филиал профессор-ўқитувчиларини қайта тайёрлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Филиал кутубхона фондини шакллантириш ва уни замонавий ўқув, ўқув-услубий ва илмий-техник адабиётлар билан тўлдиришга ёрдам беради.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, Филиал фаолиятини молиялаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бюджетидан Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган давлат грантлари шаклидаги маблағлар;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов-контракт асосида талабаларни ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик кенгаши қарорлари асосида шакллантириладиган маблағлар ҳамда ҳомийлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги РДНГУ Филиалида давлат грантлари асосида ўқиган битирувчилар республика нефть-газ тармоғи корхона ва ташкилотларида камида уч йил ишлаб бериш шарти билан ишга тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007/2008 ўқув йилидан бошлаб, Филиалга қабул қилинадиган талабалар умумий сонининг 40 фоизидан ошмайдиган қисмига давлат грантлари бўйича ўқиш учун ҳар йили давлат бюджетидан маблағ ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира фондидан Филиални зарур ўқув-лаборатория ускуналари, компьютер техникаси билан жиҳозлаш ва кутубхона фондини шакллантириш учун маблағ ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Филиални жиҳозлаш ва унинг фаолият кўрсатиши учун республикага олиб келинадиган ускуналар, адабиёт, мультимедия маҳсулотлари, инвентарь ва моддий-техника ресурслари, истисно тариқасида, 5 йил муддатга божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, И.М. Губкин номидаги РДНГУдан жалб қилинадиган профессор-ўқитувчиларнинг хизмат сафари харажатларини тўлаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 кунгача бўлган қисқа муддатли хизмат сафари бўйича — Россия Федерациясининг олий ўқув юртлари ходимлари учун белгиланган нормаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддатли хизмат сафари бўйича — тузилган шартномаларга мувофиқ ва ўқув жараёни эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.03.00 Давлат божи бўйича имтиёзлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Филиал талабномалари бўйича Филиал томонидан таклиф этиладиган чет эллик ўқитувчи ва мутахассисларни давлат божини ундирмасдан вақтинчалик рўйхатга олиш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Филиалга, дарс бериш ва илмий ишларни амалга ошириш учун таклиф этиладиган чет эллик профессор ва ўқитувчиларнинг яшаши ва транспорт сарф-харажатларини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича тузилган шартномаларга асосан, миллий валютада тўлашга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компаниясига Тошкент шаҳар, Ф. Хўжаев кўчаси, 34-уй манзилидаги маъмурий бинони И.М. Губкин номидаги РДНГУ Филиалини жойлаштириш учун бозор қиймати бўйича сотсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур маъмурий бинони сотишдан тушган маблағни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясини ривожлантириш жамғармасига Фанлар академияси муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли фойдаланиш учун йўналтирсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Филиални ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия (Э. Шоисматов), «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007/2008 ўқув йили бошланишига мазкур маъмурий бинони реконструкция қилиш, Филиал ўқитувчи ва талабаларининг яшаши учун ётоқхона тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу бинода И.М. Губкин номидаги РДНГУ Филиалини жойлаштириш, уни зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техника воситалари, кутубхона фонди билан таъминлаш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2007 йил 12 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-564-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги ПҚ-564-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳридаги И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг филиалини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Э.Р. Шоисматов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси
Р.С. Қосимов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси олий ва махсус ўрта таълим вазири, Комиссия раисининг ўринбосари
А.И. Владимиров
—
И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг ректори, Комиссия раисининг ўринбосари (келишув асосида)
А.К. Ворисов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчисининг ўринбосари
А. Тохтаев
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси
А.Х. Тухтаев
—
Тошкент шаҳар ҳокими
Б.Б. Ашрафханов
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари
Ш.Х. Мажитов
—
«Ўзбекнефтгаз» МХК бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари
А.П. Парпиев
—
Ўзбекистон Республикаси олий ва махсус ўрта таълим вазирининг биринчи ўринбосари
Д.Н. Левитский
—
И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг проректори (келишув асосида)
А.Ф. Максименко
—
И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг проректори (келишув асосида)
Ш.А. Шообидов
—
Тошкент давлат техника университети ректори
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 23-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)