Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2006 05.03.2004 йилдаги 110-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 09.10.2006
Ҳужжат 05.03.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЎЗБЕКИСТОН «ЎЗКОММУНХИЗМАТ» АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги фаолиятини такомиллаштириш ва коммунал хўжалик корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 17 августдаги ПҚ–445-сон )» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш бўйича фаолиятини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг асосий вазифалари ҳисоблансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда бажариш ва уларнинг ижроси устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;

республика коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича давлат сиёсатини ва Ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, техник-иқтисодий шартларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;

республика аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашни амалга ошириш, минтақалараро сув қувурларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш;

минтақалараро сув қувурларини, коммунал газ сотиш тармоқларини ишлатиш ва ривожлантириш, шунингдек маиший чиқиндиларни тўплаш, фойдаланиладиган қилиш ва қайта ишлаш соҳасида ягона техника сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш;

тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни, шу жумладан қўшма корхоналар ташкил қилиш ҳисобига жалб этиш.

2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ташкилий тузилмаси ҳамда ходимларининг чекланган умумий сони 68 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 53 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бош директорига Агентликнинг марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хизмат кўрсатиш тизими фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2000 йил 21 декабрдаги 493-сон қарорининг 7-бандидаги «ва уларни ривожлантириш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Ф. Файзуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 5 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 мартдаги 110-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг ташкилий тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 мартдаги 110-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 мартдаги 110-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги (кейинги ўринларда агентлик деб аталади) коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги вазифаларни бажариш учун махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бош дирекцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий газ таъминоти корхоналари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги объектларини қуриш инжиниринг компанияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбеккоммуналлойиҳа» лойиҳалаш институти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгазлойиҳа» лойиҳалаш институти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзкоммунўқувташкилотчи» маркази.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик марказий аппаратини моддий-техник таъминлаш унинг таркибига кирадиган корхоналар ва ташкилотларнинг ҳар ойдаги ажратмалари, шунингдек қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар ҳисобига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Агентликнинг вазифалари ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларини, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалда бажариш ва уларнинг ижроси устидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича давлат сиёсатини ва ҳукумат томонидан қабул қилинган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, техник-иқтисодий шартларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика аҳолисини ва иқтисодиёт тармоқларини табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлашни амалга ошириш, минтақалараро сув қувурларининг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақалараро сув қувурларини, коммунал газ сотиш тармоқларини ишлатиш ва ривожлантириш, шунингдек маиший чиқиндиларни тўплаш, фойдаланиладиган қилиш ва қайта ишлаш соҳасида ягона техника сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоққа хорижий инвестициялар ва технологияларни, шу жумладан қўшма корхоналар ташкил қилиш ҳисобига жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агентлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал тармоқни иқтисодий ислоҳ қилиш масалаларини тартибга солувчи қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал газ сотиш хўжаликларини ва минтақалараро сув қувурларини ривожлантириш тенденцияларини ўрганади ҳамда қонуниятлари ва тенденцияларини умумлаштиради, ушбу соҳадаги ягона техник сиёсатни шакллантиради ва ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида амалда бўлган қонун ҳужжатларига, техник шартлар ва талабларга риоя этилиши мониторингини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
балансларни ишлаб чиқиш учун республика улгуржи истеъмолчилари ва аҳолисининг табиий ва суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжи параметрларини аниқлашда белгиланган тартибда қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий газ таъминоти корхоналарининг юридик шахслар даромад (фойда) солиғи бўйича ҳар чораклик йиғма ҳисоб-китобларини амалга оширади ва даромад (фойда) солиғи бўйича йиғма ҳисоб-китобни солиқ органига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақалараро сув қувурларини, шунингдек ҳукумат топшириғига биноан коммунал мақсадлардаги бошқа объектларни қуриш бўйича буюртмачи функциясини белгиланган тартибда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал мақсадлардаги илғор технологияларни, асбоб-ускуналар, приборлар, машина ва механизмларни яратади ва жорий этишни ташкил қилади, уларни ишлаб чиқариш ишларини амалга оширади, Ўзбекистон Республикаси коммунал хўжалиги эҳтиёжлари учун янги машиналар, асбоб-ускуналар ва приборлар яратиш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хизматлар кўрсатиш соҳасида рақобат муҳитини, инжиниринг, консалтинг, аудиторлик ва уй-жой-коммунал тармоқдаги бошқа ташкилотлар шохобчаларини яратишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал хўжалиги ва машиналар, приборлар, асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш масалалари юзасидан хорижий мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан илмий-техник ва иқтисодий ҳамкорликни амалга оширади, маҳаллий корхоналар ва ташкилотларга хорижий фирмалар ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу сектор корхоналари фаолиятининг мунтазам мониторингини олиб бориш, ривожлантириш тенденцияларини ва илғор тажрибани ўрганиш, уни жорий этишга кўмаклашиш йўли билан маиший чиқиндиларни тўплаш, фойдаланиладиган қилиш ва қайта ишлаш бўйича ягона техника сиёсатини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатлари доирасида коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари учун мутахассисларни ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда кадрлар малакасини оширишни ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти тизимларини ривожлантириш ҳамда ҳукумат топшириғига биноан сув таъминоти, канализация, иссиқлик таъминоти, санитария жиҳатидан тозалаш, ирригация ва ҳудудларни, аҳоли пунктларини дренажлашни ривожлантириш концепциялари, истиқболли дастурлари ва схемаларини ишлаб чиқади, уларни рўёбга чиқаришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлардаги молия ва бошқа манфаатдор маҳаллий бошқарув органлари ҳамда ҳокимият органлари билан ўзаро ҳамкорликда тариф сиёсатини, уй-жой-коммунал хизматлар истеъмоли нормаларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш бўйича методологик ишларни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минтақалараро сув қувурлари объектлари ва коммунал газ сотиш шохобчалари бўйича илмий-тадқиқот ҳамда лойиҳалаш-қидирув ишларини амалга ошириш стратегиясини шакллантиради ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўзига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар орқали ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал соҳадаги энг муҳим муаммоларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссиялар ва кенгашлар ташкил этиш, материалларни ишлаб чиқишга илмий-тадқиқот, технология, лойиҳа-конструкторлик ташкилотларини, олий-ўқув юртлари ва бошқа муассасаларнинг ходимларини, шунингдек алоҳида олимлар ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий газ таъминоти корхоналарининг харажатлари ва даромадлари сметасини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти учун зарур статистик ва бошқа ахборотларни статистика ташкилотлари ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентлик ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг бажариши учун мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик зарур ҳолларда бошқа вазирликлар, қўмиталар ва идоралар билан бирга қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентлик ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агентликни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бош директор бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директорнинг бир нафар ўринбосари бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринбосарига, бош директор ўринбосари вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бош дирекцияси директори мақомига кўра агентликнинг бош директори ўринбосари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агентликнинг бош директори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агентлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, агентлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг агентлик фаолияти алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш ҳамда тасарруфидаги корхоналарнинг ишлари учун жавобгарлиги даражасини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агентлик тизими раҳбарлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агентликнинг марказий аппарати штатлар жадвалини тасдиқлайди, унинг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида, шунингдек агентлик марказий аппарати харажатлари сметасига ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, тасарруфидаги корхоналарнинг низомлари (уставлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агентлик марказий аппарати ходимларини, тасарруфидаги корхоналар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агентликда таркибига бош директор (ҳайъат раиси), лавозимига кўра бош директор ўринбосарлари ва агентликнинг бошқа раҳбар ходимлари кирадиган 5 кишидан иборат ҳайъат тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ҳайъатининг шахсий таркиби бош директор тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ҳайъати агентлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади, агентликнинг энг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳайъат қарорлари бош директор буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Бош директор ва ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда бош директор ўз қарорини амалга оширади. Бош директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳудудий газ таъминоти корхоналари агентликка ҳисобот беришади ва ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган Намунавий низомга мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий газ таъминоти корхоналари директорлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тақдимномасига биноан агентлик бош директорининг қарори билан тайинланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 мартдаги 110-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзкоммунхизмат» агентлиги тўғрисидаги низомни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 10-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда қарорга 1-илова.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 16-модда) 3-илованинг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 40-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика газ таъминоти тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 2 октябрдаги 421-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 94-модда) 6-бандининг тўртинчи хатбоши, шунингдек ушбу қарорга 4-илова, 5-илованинг 4-банди.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 10-сон, 115-модда)