ЎЗБЕКИСТОН АВТОМОБИЛЬ ВА ДАРЁ ТРАНСПОРТИ АГЕНТЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМ МАРКАЗИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ҲАЙДОВЧИЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ БИЛАН ШУҒУЛЛАНУВЧИ ЎҚУВ ЮРТЛАРИНИ БИТИРГАН ҲАЙДОВЧИЛИККА НОМЗОДЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ЯГОНА НАМУНАДАГИ ГУВОҲНОМАНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026 йил 26 январдаги 20-сон, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026 йил 17 январдаги 5-қ/қ-сон ва Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 21 январдаги 3-сонли «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1652-4, 30.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикаси автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги 156-сон қарорини бажариш мақсадида, қарор қиламиз:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисида»ги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ягона намунадаги гувоҳномалар Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг «Автодарётранс-илм» давлат илмий-методик маркази буюртмасига асосан, «Давлат белгиси» бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида, босма усулда тайёрлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан давлат рўйхатидан ўтказилган кунидан 10 кун ўтгандан кейин амалга киритилсин.
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг бошлиғи А. АБДУВАЛИЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 декабрь,
6-сон
Вазирнинг биринчи ўринбосари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази директори А. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 декабрь,
48/ҚБ-сон
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 27 декабрь,
11-сон
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Ички ишлар вазирлигининг 2006 йил 27 декабрдаги 6, 48/ҚБ, 11-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги
Кейинги таҳрирга қаранг.
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги 156-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга ягона намунадаги гувоҳнома бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ҳайдовчиликка номзодларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланадиган ўқув юртларининг (кейинги ўринларда матнда — ўқув юрти) имтиҳон ва синовларидан муваффақиятли ўтган номзодларга ўқишни битирганликлари ҳақида ягона намунадаги гувоҳнома берилади (мазкур Низомнинг 1-иловаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Гувоҳнома ўқув юртида ташкил этиладиган комиссия баённомасига асосан берилади.
Комиссия ўқув юрти раҳбарининг буйруғига асосан, раис ва икки кишидан иборат таркибда тузилади. Қўшимча равишда комиссия аъзолари таркибига муҳандис-ўқитувчилар, ишлаб чиқариш усталари, агар ҳайдовчилар ташкилотлар учун тайёрланаётган бўлса, шу ташкилотнинг вакили ҳам киритилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тўлдирилади, сўнгра ўқув юрти раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Гувоҳнома бланкалари Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг (кейинги ўринларда матнда — агентлик) «Автодарётранс-илм» давлат илмий-методик марказининг буюртмаси асосида тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Гувоҳнома бланкалари «Автодарётранс-илм» давлат илмий-методик марказининг тақсимотига асосан, ўқув юртларга «махсус ҳудудий код»лар асосида агентликнинг ҳудудий бўлимлари томонидан етказиб берилади (мазкур Низомнинг 2-иловаси).
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Гувоҳномани тайёрлаш, унинг техник тавсифи, сақлаш ва сарфлаш тартиби
7. Гувоҳномалар ўқув юрти буюртмаларига асосан агентликнинг «Автодарётранс-илм» давлат илмий-методик маркази томонидан таъминланади.
Агентликнинг «Автодарётранс-илм» давлат илмий-методик маркази буюртмасига асосан гувоҳномалар «Давлат белгиси» бирлашмасининг Тошкент шаҳар босма фабрикасида босма усулда тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Гувоҳноманинг ташқи кўринишида Ўзбекистон Республикасининг ҳимояланган герби ифодаланади, ички кўринишида эса, гувоҳноманинг ҳудудий коди, серияси ва рўйхат рақами, ўқув юртининг номи, номзоднинг фамилияси, исми-шарифи, ўқиш муддати, ўқув дастурининг номи, имтиҳон топширган фанларнинг номи, имтиҳон натижасига кўра олган баҳоси, ўқув юртининг муҳри ҳамда берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рўйхат рақами ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Гувоҳномаларни кирим ва чиқимлари ўқув юртининг ҳисобот дафтарларида қайд қилиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари тоифасига киритилади ва ўрнатилган тартибда сақланади.
11. Гувоҳномани тўлдириш жараёнида тузатишлар ва ўзгартиришлар киритиш қатъиян ман қилинади.
12. Тўлдириш жараёнида бузилган гувоҳномаларни қайта ишлатилмаслик учун уларнинг коди, серияси ва рўйхат рақами қирқиб олиниб, ўқув юртининг махсус комиссияси томонидан ёқиш йўли билан йўқ қилинади. Ўқув юртининг тафтиш комиссияси бу ҳақда далолатнома тузиб, унга гувоҳноманинг қирқиб олинган коди, серияси ва рўйхат рақами ёпиштириб қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Гувоҳнома йўқолиб қолган ҳолларда ҳайдовчиликка номзод ўқув юрти раҳбари номига ёзма равишда ариза билан мурожаат қилади. Номзоднинг аризаси ва имтиҳон комиссиясининг баённомасига асосан, ўқув юрти томонидан гувоҳноманинг дубликати берилади. Бунда ўқув юртининг қайд дафтарига «Дубликат» деб ёзув киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
А) Ташқи кўриниши:
Б) Ички кўриниши:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи ўқув юртларини битирган ҳайдовчиликка номзодларга бериладиган ягона намунадаги гувоҳномани бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Махсус Ҳудудий кодлар:
|
Т.р. |
Ҳудудлар |
Махсус кодлар |
| 1 | 2 | 3 |
| 1. | Тошкент шаҳар | 10 |
| 2. | Тошкент вилояти | 11 |
| 3. | Сирдарё вилояти | 12 |
| 4. | Жиззах вилояти | 13 |
| 5. | Самарқанд вилояти | 14 |
| 6. | Фарғона вилояти | 15 |
| 7. | Наманган вилояти | 16 |
| 8. | Андижон вилояти | 17 |
| 9. | Қашқадарё вилояти | 18 |
| 10. | Сурхондарё вилояти | 19 |
| 11. | Бухоро вилояти | 20 |
| 12. | Навоий вилояти | 21 |
| 13. | Хоразм вилояти | 22 |
| 14. | Қорақалпоғистон Республикаси | 23 |