ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ ЛАВОЗИМИНИ ТУГАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОШ ВАЗИРИ ЛАВОЗИМИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ (АСОСИЙ ҚОНУНИ)ГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикасининг Вице-президенти лавозимини тугатиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири лавозимини таъсис этиш ва Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (Асосий Қонуни)га ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни матбуотда эълон қилинган пайтдан бошлаб амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Қонунчилик, қонунийлик ва ҳуқуқ-тартибот масалалари комитети амалдаги қонунларга мазкур Қонундан келиб чиқадиган ўзгартишларни киритиш ҳақида таклифлар тайёрласин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1992 йил 4 январь,
495-ХII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 145-модда)