Ўзбекистон РеспУбликаси Олий Кенгашининг
Қарори
«ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТГАН ЧОРВАДОР» ФАХРИЙ УНВОНИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ АМАЛГА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1993 йил 26 апрелдаги 227-I-сон қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
1. «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор» фахрий унвонини таъсис этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1993 йил 1 августдан эътиборан амалга киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раёсати кўкракка тақиладиган «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор» нишонининг тасвири ва тавсифи икки ойлик муддат ичида ишлаб чиқилишини таъминласин ва тасдиқласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
кўкракка тақиладиган «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган чорвадор» нишони тайёрланишини таъминласин;
чорвачилик ходимларининг ишлаб чиқаришнинг ўта машаққатли тармоқларида машғул бўлган айрим тоифалари учун имтиёзлар белгилаш тўғрисидаги масалани қараб чиқсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Раиси Ш. ЙЎЛДОШЕВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
876-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 260-модда)