Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2019 31.10.1990 йилдаги 136-XII-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 24.05.2019
Ҳужжат 24.11.1990 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИЛИЦИЯ ХОДИМЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумҳуриятнинг етилган иқтисодий ва ижтимоий муаммоларини ҳал этиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтиришни, жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш юзасидан кечиктирмай чора-тадбирлар кўриш зарурлигини тақозо этади. Бундай шароитларда милиция ходимлари хавфсизлигини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ғоят муҳим аҳамият касб этади. Милиция ходимларини ўлдириш, қуролини олиб қўйиш мақсадида уларга ҳужум қилиш, уларнинг хизмат фаолиятига аралашиш ҳоллари оз эмас. Бу эса меҳнаткашларнинг адолатли норозилигини келтириб чиқармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходимларининг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланганлигини кучайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. 1. Милиция ходимлари давлат ҳокимиятининг вакили эканлиги, давлатнинг алоҳида ҳимоясида бўлиши белгилаб қўйилсин. Милиция ходимининг қонуний талабларини барча фуқаролар ва мансабдор шахслар бажаришга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходими қонуний талабини бажармаслик, шунингдек, уни ҳақоратлаш, унга қаршилик кўрсатиш, дўқ-пўписа қилиш, зўрлик ишлатиш ва унинг ҳаётига тажовуз қилиш, шунингдек, милиция ходимининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришига тўсқинлик қилувчи бошқа хатти-ҳаракатларни қилиш Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган жавобгарликка олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Милиция ходимининг кўрсатмалари фуқароларнинг, у ҳуқуқбузар, жабрланувчи ёки гувоҳ бўлишидан қатъий назар, кўрсатмалари билан тенг равишда далилий аҳамиятга эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур мудофаа, ўта зарурат бўлган ҳолатда ёки касбига кўра ўринли таваккалчилик қилиш ҳолатда милиция ходими томонидан содир этилган хатти-ҳаракатлар гарчанд Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида кўзда тутилган жиноий ҳаракатлар кўринишида бўлса ҳам, жиноят деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Милиция ходими турар-жой майдони тақсимлашда, уйга телефон ўрнатишда, мактабгача болалар тарбия муассасаларидан ўрин беришда имтиёзлардан, транспортнинг барча турларига навбатсиз билет сотиб олиш, меҳмонхонага жойлашиш ҳуқуқидан фойдаланади, шунингдек, ижтимоий-маиший таъминотнинг бошқа масалаларини ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Советларининг қарорларида кўзда тутилган тартибда имтиёзлардан фойдаланади. Милиция ходимининг ҳаёти тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан давлат ижтимоий суғуртасидан албатта ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходими ўз хизмат вазифасини ёки ижтимоий бурчини бажараётганлиги муносабати билан унинг мулкига етказилган зарар тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан тўла ҳажмда тўланади, сўнгра суд орқали бу зарар айбдордан ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Милиция ходими тартибни сақлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ўз хизмат вазифаларини бажараётганида қасддан ўлдирилганда унинг оиласига тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан унинг эллик ойлик даромади миқдорида бир йўла нафақа берилиб, сўнгра бу пул айбдорлардан ундириб олиниши белгилаб қўйилсин. Ўз боқувчисини йўқотганлиги муносабати билан ҳалок бўлганнинг оиласига қонунда кўрсатилганига мувофиқ пенсия белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходимига у ўзининг профессионал фаолияти билан шуғуллана олмайдиган даражада оғир тан жароҳатлари етказилганда тегишли бюджет маблағларидан 25 ойлик даромади миқдорида пул тўланиб, сўнгра бу пул айбдорлардан ундириб олиниши, шунингдек, унинг мансаб оклади билан пенсияси ўртасидаги фарқ тўланиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Енгилроқ тан жароҳатлари етказилганда тегишли бюджет маблағлари ҳисобидан 5 ойлик даромади миқдорида пул тўланиб, сўнгра бу пул айбдорлардан ундириб олиниши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ўзбекистон ССРнинг 1985 йил 13 декабрдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон ССРнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги Кодексига (Ўзбекистон ССР Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, № 35, 411-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 187-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«187-модда. Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходимининг ҳуқуқбузарликни тўхтатиш, ҳужжатларни текшириш учун тақдим этиш тўғрисидаги, милицияга бориш, транспорт воситасини тўхтатиш, жабрланувчиларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаслик, ёхуд милиция ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслик, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ва фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминлаш бўйича ўз вазифаларини амалга ошираётган бошқа шахсларнинг қонуний талабларини бажармаслик, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга эллик сўмдан икки юз сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Худди шу хатти-ҳаракатлар маъмурий жазо қўллангач, бир йил давомида такрор содир этилса, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга ва мансабдор шахсларга беш юз сўмгача миқдорда жарима солинишига ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий ҳибсга олишга олиб келади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Кодекс қуйидаги мазмунда бўлган 187-1, 187-2, 187-3, 187-4- моддалар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«187-1-модда. Милиция ходимини ҳақоратлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходими, терговчи, суриштирувчи ишларини амалга ошираётган шахсни ёки жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш юзасидан ўз вазифаларини адо этаётган бошқа шахсларни хатти-ҳаракат билан, оғзаки ёки ёзма тарзда ҳақоратлаш ёхуд уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа ҳаракатларни атайин содир этиш, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч юз сўмдан беш юз сўмгача миқдорда жарима солинишига ёхуд иш ҳақининг йигирма фоизини ушлаб қолган ҳолда икки ой муддатгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб этишга олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
187-2-модда. Милиция ходимларининг хизмат бурчини адо этишига қаршилик кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходимлари ўз хизмат вазифалари ёки хизмат бурчларини адо этаётганларида уларнинг қонуний фармойишларини ёки талабларини бажармасликка исталган кўринишда ошкора даъват қилиш, шунингдек, милиция ходимларига оммавий равишда бўйсунмасликни келтириб чиқариш мақсадида бўҳтон уйдирмаларни тарқатиш, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч юз сўмдан минг сўмгача миқдорда жарима солинишига ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий ҳибсга олишга олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
187-3-модда. Милицияга нисбатан ҳурматсизлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милицияга кўрсатилган вақтда узрли сабабсиз келмаслик, милиция ходимини атайин ёлғон хабар билан чақириш, унинг хизмат фаолияти билан боғлиқ бўлган қонуний топшириғини бажармаслик ёки ўз вақтида бажармаслик шаклида милицияга ҳурматсизлик қилиш, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч юз сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
187-4-модда. Ҳуқуқбузарлик сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан милициянинг ёзма таклифларини бажариш чора-тадбирларини кўрмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳуқуқбузарлик содир этишга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларини бартараф этиш юзасидан милициянинг ёзма таклифларини бажариш чора-тадбирларини кўрмаслиги, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беш юз сўмгача миқдорда жарима солинишига олиб келади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 187-1, 187-2, 187-3, 187-4-моддаларда назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар халқ судьяси томонидан ёлғиз ўзи, материал тушган кундан бошлаб уч кун давомида кўриб чиқилиши белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) Кодекснинг 232-моддаси «187» рақамидан сўнг «187-1, 187-2, 187-3, 187-4» рақамлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 273-модданинг учинчи қисмидаги «Майда хулиганлик қилган, жамоат тартибига ва фуқароларнинг хавфсизлигига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаган ва тарқатган, шунингдек худди шу мақсадларда миш-мишлар ва уйдирмаларни тарқатган, йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар уюштириш ҳамда ўтказиш тартибини бузган, моллар ёки бошқа буюмларни қонунсиз сотган ёхуд майда спекуляция қилган шахслар» деган сўзлар «170, 171, 177, 177-1, 187, 187-1, 187-2, 187-3, 187-4, 188-1- моддаларда назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этган шахслар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон ССРнинг 1959 йил 21 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР Жиноят кодексига (Ўзбекистон ССР Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, № 6, 2-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 192-1,193-1,194-1-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«192-1-модда. Милиция ходимига қаршилик кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходими ёки бошқа шахслар жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича ўз хизмат вазифаларини бажараётганларида уларга қаршилик кўрсатиш, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки икки минг сўмгача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.

Зўрлик ишлатиб ёки зўрлик ишлатиш хавфини солиб қилинган худди шу ҳаракатлар, шунингдек, бу шахсларнинг хизмат вазифасини ёки ижтимоий бурчини бажаришдан бош тортишга ёки очиқ-ойдин ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар қилишга исталган шаклда мажбур қилиш, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки йилдан беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
193-1-модда. Милиция ходимини ҳақоратлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходимини, терговчини, суриштирув ишларини олиб бораётган шахсни ёки жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш соҳасидаги вазифаларини бажараётган бошқа шахсларни оғзаки ёки ёзма тарзда ҳақорат қилиш, ёхуд уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш, худди шу ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик қўллангач бир йил давомида такрор содир қилинган бўлса, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки минг сўмгача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
194-1-модда. Милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходими, суриштирув ишларини олиб бораётган шахс, терговчи ҳаётига, шунингдек, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича ўз хизмат вазифаси ёки ижтимоий бурчини бажараётган бошқа шахслар ҳаётига тажовуз қилиш, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Худди шу ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ёхуд қурол ёки бошқа предметларни қўллаш орқали содир этилса, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Кодекс қуйидаги мазмунда бўлган 194-2, 194-3, 194-4, 194-5, 194-6-моддалар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
194-2 - модда. Милиция ходимига тан жароҳатлар етказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходимига ёки бошқа шахсларга улар ўз хизмат вазифасини ёки ижтимоий бурчини адо этаётганда қасддан енгил тан жароҳатлари етказиш, уни дўппослаш, шунингдек, жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилаётган бошқа шахсларга нисбатан шундай хатти-ҳаракатларни содир этиш, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки икки минг сўмгача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходимига у ўз хизмат вазифасини ёки хизмат бурчини адо этаётганда оғирроқ ва оғир тан жароҳати етказиш, шунингдек жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилаётган бошқа шахсларга нисбатан шундай ҳаракатларни содир этиш, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
194-3-модда. Милиция ходимини қўрқитиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходими ўз хизмат вазифасини ёки ижтимоий бурчини бажараётганда уни ўлдириш, тан жароҳатлари етказиш, мол-мулкини йўқ қилиш билан қўрқитиш ёки бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этиш билан қўрқитиш, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки икки минг сўмгача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
194-4-модда. Милиция ходимини атайлаб ўлдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходими ўз хизмат вазифаси ёки ижтимоий бурчини бажараётганда уни атайлаб ўлдириш, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки ўлим жазоси билан жазоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
194-5-модда. Милиция ходимининг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Милиция ходими, суриштирув ишларини амалга ошираётган ёки дастлабки тергов олиб бораётган шахснинг фаолиятига уларнинг ўз хизмат вазифаларини ўз вақтида, тўлиқ бажаришларига тўсқинлик қилиш мақсадида қонунга хилоф равишда аралашиш, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш ёки худди шу муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш ёхуд уч юз сўмдан минг сўмгача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
194-6-модда. Милиция ходимининг мол-мулкига қасддан шикаст етказиш ёки уни йўқ қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини сақлаш вазифаларини ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширишга тўсқинлик қилиш мақсадида милиция ходимининг мол-мулкига қасддан шикаст етказиш ёки уни йўқ қилиш, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч йилдан беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўт қўйиш ёки бошқа кўпчилик учун хавфли усул билан содир этилган ёки одамларнинг нобуд бўлишига ёхуд ўзга оғир оқибатларга олиб келган бундай ҳаракатлар, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккиз йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 7-1-модданинг иккинчи қисмидаги «милиция ходими ёки халқ дружиначисининг ҳаётига тажовуз қилиш (194-1-модда)» сўзлари «милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш (194-1-модда); милиция ходимини атайлаб ўлдириш (194-4-модда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-1-модданинг биринчи қисми биринчи ва иккинчи бандларидаги «жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат ёки жамоат фаолиятини бажараётганда милиция ходими ёки халқ дружиначиси ҳаётига тажовуз қилиш (194-1-модда)», деган сўзлар «милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш (194-1-модда)», милиция ходимини атайлаб ўлдириш (194-4-модда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ўзбекистон ССРнинг 1959 йил 28 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон ССРнинг Жиноят-процессуал кодекси (Ўзбекистон ССР Олий Советининг Ведомостлари, № 6, 3-модда) 108-моддасининг учинчи қисмидаги «192—194-1» рақамлари «192—194-6» рақамлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1990 йил 31 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1990 й., 31-33-сон, 355-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 121-модда)