ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ
Қарори
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИНИНГ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БЎЗАТОВ ТУМАН МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛМАСИНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ТАКЛИФИ ҲАҚИДА
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туман маъмурий-ҳудудий тузилмасини тугатиш тўғрисидаги таклифини кўриб чиқиб ва «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш, топонимик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 2-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши қарор қилади:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида тугатиб, мазкур туман эгаллаб келган ҳудудларнинг Чимбой ва Кегейли туманлари таркибига қўшиб юборилишига розилик берилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси муҳокамасига киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 11 февраль,
598-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 55-модда)