Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХОРИЖИЙ АВТОМОБИЛДА ЮК ТАШУВЧИЛАР АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИДА ҲАРАКАТЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5414-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланишини тартибга солиш ва назорат қилишни кучайтириш, экспорт қилинадиган юкларни ташиш учун улардан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартириш тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларидаги ўзгартиришлар қатъий равишда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси томонидан бериладиган рухсатномаларга мувофиқ амалга оширилади.
3. Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик каналлар орқали хорижий давлатларнинг манфаатдор элчихоналари, консулликлари ва ваколатхоналарини хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартибини такомиллаштириш юзасидан ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар тўғрисида хабардор қилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси хорижий автомобилда юк ташувчилар томонидан республика ҳудудида белгиланган ҳаракатланиш йўналишларига қатъий риоя қилинишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 28 ноябрь,
245-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 ноябрдаги 245-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижий автомобилда юк ташувчиларнинг автотранспорт воситаларида товарлар олиб чиқишни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга 1-иловага мувофиқ рухсатнома бериш тартибини белгилайди.
Мазкур Низомнинг амал қилиши:
хорижий автомобилда юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан транзит орқали ўтиб кетаётган автотранспорт воситаларига;
Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ташувчиларига нисбатан ушбу Низомга ўхшаш рухсат бериш тартиботини қўлламаётган давлатлар хорижий автомобилда юк ташувчиларнинг автотранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси резиденти — транспорт-экспедиторлик ташкилотлари ёки транспорт ташкилотлари (кейинги ўринларда «ариза берувчи» деб аталади) хорижий давлатнинг транспорт-экспедиторлик ташкилоти билан унга тегишли автотранспорт воситаларидан фойдаланиш юзасидан шартнома тузади.
Ариза берувчи юк жўнатувчи — экспорт қилувчи билан экспорт қилинадиган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш учун хорижий автомобилда юк ташувчилардан фойдаланилиши тўғрисида шартнома тузади.
Ариза берувчи экспорт қилинадиган маҳсулотни олиб чиқиш учун хорижий автомобилда юк ташувчининг ҳаракатланиш йўналишини ўзгартирган ҳолда хорижий автомобилда юк ташувчилардан фойдаланишни мўлжаллаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига ёзма равишда мурожаат қилади.
Мурожаатга қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:
ариза берувчининг хорижий автомобилда юк ташувчилардан фойдаланилиши тўғрисида шартномаси;
ариза берувчининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома.
3. Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасини ариза берувчининг экспорт қилинадиган маҳсулотни олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишини ўзгартирган ҳолда хорижий автомобилда юк ташувчилардан фойдаланишни мўлжаллаётганлиги ҳамда ариза берувчи муайян хорижий автомобилда юк ташувчининг ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш тўғрисида мурожаат қилган тақдирда бир марталик рухсатнома бериш ҳақида хабардор қилади.
4. Хорижий автомобилда юк ташувчи Ўзбекистон Республикасига киришда божхона органига мурожаат қилади, ушбу орган товар-йўл ҳужжатларига мувофиқ унинг Ўзбекистон Республикасидаги бориш жойигача бўлган ҳаракатланиш йўналишини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Хорижий автомобилда юк ташувчи бориш жойига етиб келгандан кейин ариза берувчини алоқа воситалари орқали импорт қилинган юк туширилганлиги ҳамда экспорт қилинадиган юк мавжуд бўлса экспорт қилинадиган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга тайёрлиги тўғрисида хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Хорижий автомобилда юк ташувчининг ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги рухсатномасига асосан амалга оширилади.
7. Ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш учун ариза берувчи Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ёзма равишда мурожаат қилади. Ёзма мурожаатномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
ариза берувчининг амалда жойлашган жойи (почта манзили) ва банк реквизитлари;
хорижий автомобилда юк ташувчи ҳайдовчисининг фамилияси, исми ва паспортига оид маълумотлар, кириш визасининг амал қилиш муддати;
автотранспорт воситасининг русуми ва унинг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами;
хорижий автомобилда юк ташувчининг режалаштирилаётган ҳаракатланиш йўналиши;
юкни жўнатувчининг номи ва манзили;
олиб чиқиладиган товарнинг номи ва миқдори (ҳажми);
товарни олиб чиқиш мўлжалланаётган муддат;
рухсатнома олиш ваколати берилган шахс (ариза берувчининг вакили ёки ҳайдовчи).
8. Ариза берувчининг мурожаатномаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси томонидан, мурожаатнома берилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
9. Фақат қуйидаги ҳолларда ариза берувчига ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома бериш рад этилиши мумкин:
а) ёзма мурожаатномада мазкур Низомнинг 2 ва 7-бандларига мувофиқ маълумотлар кўрсатилмаган ва ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;
б) мурожаатномада кўрсатилган хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситалари томонидан божхонага оид қонун ҳужжатлари ва ҳаракатланиш йўналишлари бир неча марта бузилган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
в) хорижий автотранспорт воситаси ҳайдовчиси кириш визасининг амал қилиш муддати товарни олиб чиқиш режалаштирилаётган муддатга мувофиқ бўлмаса.
10. Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида бир иш куни мобайнида ёзма равишда хабардор қилади.
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ариза берувчининг ваколатли шахсига белгиланган шакл бўйича рухсатнома беради.
Ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома бериш рад этилган тақдирда билдиришномада ҳам рад этишнинг сабаблари кўрсатилиши шарт.
11. Ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома бериш ушбу Низомнинг 9-банди «а» ва «в» кичик бандларига мувофиқ рад этилган тақдирда ариза берувчи 15 кун мобайнида, рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда, Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома олиш учун ёзма равишда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома бериш рад этилгани тўғрисидаги билдиришнома олингандан кейин белгиланган муддат ўтгандан сўнг берилган ёзма мурожаатнома янгидан берилган ҳисобланади.
12. Ариза берувчи ёхуд унинг ваколатли шахси ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга олинган рухсатномани хорижий автомобилда юк ташувчи томонидан олиб келинган товарларнинг туширилишини назорат қилган божхона масканига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Товарларнинг туширилишини назорат қилган божхона масканининг ваколатли ходими рухсатнома асосида хорижий автомобилда юк ташувчининг ҳаракатланиш йўналиши варақасига тегишли ўзгартириш киритади, унда рухсатноманинг тартиб рақамини ва берилган санасини кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзгартириш бориладиган жой ҳаракатланиш йўналиши варақасининг ўнг томондаги пастки бурчагида олиб чиқиладиган товарнинг юкланган жойи ва санасини ҳамда хорижий автомобилда юк ташувчи товарни олиб чиқадиган, божхона маскани ваколатли ходимининг имзоси ва тартиб рақамли шахсий муҳри билан тасдиқланган янги ҳаракатланиш йўналишини кўрсатиш йўли билан амалга оширилади.
15. Ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома ўзгартирилган ҳаракатланиш йўналиши варақаси билан бирга хорижий автомобилда юк ташувчига қайтарилади.
16. Ҳаракатланиш йўналиши ўзгартирилгандан кейин рухсатноманинг тўлдирилган йиртма корешоги божхона маскани томонидан рухсатномани берган Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун жўнатилади.
17. Хорижий автомобилда юк ташувчи Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетаётганда ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома хорижий автомобилда юк ташувчи томонидан чиқиб кетиш жойидаги божхона масканига топширилади.
18. Ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун тегишли божхона масканининг ҳужжатлар йиғмажилдида қолади.
19. Ариза берувчи ҳар ойда Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳаракатланиш йўналиши ўзгартирилган ҳолда экспорт қилинадиган товарларни олиб кетишни амалга оширган хорижий автомобилда юк ташувчилар тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси Давлат божхона қўмитасига ҳаракатланиш йўналишини ўзгартирган ҳолда экспорт қилинадиган товарларни олиб кетишни амалга оширган хорижий автомобилда юк ташувчилар тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш масаласи бўйича транспорт-экспедиторлик ва транспорт ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг ўзаро ҳамкорлиги схемаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
|
___________________________________ ҳаракатланиш йўналиши варақаси | ||||||||||
| Т/р | Автотранспорт воситасининг давлат рақами |
Автомашина рўйхатдан ўтказилган мамлакат |
Чиқиб кетишда чегара кесиб ўтиладиган пункт |
Юклаш пункти, экспорт қилинадиган товарни жўнатувчи |
Юкни олувчи |
ЮТД рақами |
Товарнинг номи |
Брутто вазни (кг) |
Қиймати (АҚШ доллари) |
Юк олиб кетилган сана |
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 |
| | | | | | | | | | | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 48–50-сон, 482-модда; 2007 й., 40-сон, 416-модда; 2012 й., 44-сон, 507-модда)