12.08.2006 йилдаги 171-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«КВАРЦ» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ДАВЛАТ АКЦИЯЛАРИ ПАКЕТИНИ ХОРИЖИЙ ИНВЕСТОРГА СОТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2006–2008 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш тўғрисида» 2006 йил 10 июлдаги ПҚ-407-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясининг «Кварц» акциядорлик жамиятининг бошланғич 53 фоизли акциялар пакетининг сотиш баҳосини тасдиқлаш ва уни хорижий инвестор – «Carlton Group LLC» (АҚШ) компаниясига сотиш тўғрисидаги қарорига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссияси томонидан 53 фоиз акциялар учун сотиб олиш тўлови 4,4 млн АҚШ доллари миқдорида белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестор томонидан «Кварц» акциядорлик жамияти давлат акциялари пакетининг олди-сотди шартномаси кучга кирган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида сотиб олиш тўлови, беш йил мобайнида тенг улушларда 2,5 млн АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни амалга ошириш бўйича мажбуриятлар қабул қилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, «Carlton Group LLC» (АҚШ) компанияси томонидан сотиб олинган «Кварц» акциядорлик жамиятининг 53 фоиз акциялари Кварц» акциядорлик жамияти давлат акциялари пакетининг олди-сотди шартномасида белгиланган тартибда сотиб олиш тўлови тўланган ва инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан кейингина унинг мулкига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси икки ҳафта муддатда хорижий инвестор томонидан кўрсатиб ўтилган шартлар ва қабул қилинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлайдиган жавобгарлик чора-тадбирлари бўлган Кварц» акциядорлик жамияти давлат акциялари пакетининг олди-сотди шартномасини имзоласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кварц» акциядорлик жамияти ҳамда «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси билан биргаликда бир ой муддатда «Carlton Group LLC» (АҚШ) компанияси билан 2000 йил 29 мартдаги кредит шартномасига «Кварц» акциядорлик жамиятининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қайта молиялаштирилган хорижий кредитни қоплаш юзасидан мажбуриятлари бўйича «Carlton Group LLC» (АҚШ) компаниясининг умумий қарздор сифатидаги мажбуриятларини назарда тутувчи қўшимча битим тузсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу кредит бўйича муддати ўтиб кетган қарздорликнинг қолган қисми таркибини 2012 йил 1 январгача бўлган муддатга ўзгартирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда «Кварц» акциядорлик жамияти ўртасида тузилган кредит шартномасига қўшимча битимга, унга қўшимчалар ва ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда, илгари берилган Ўзбекистон Республикаси кафолатининг амал қилишини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 12 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171-сон