Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ЎЗМЕТАЛЛ ТЕХНОЛОДЖИ» ЎЗБЕКИСТОН - ИСРОИЛ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА» 2000 ЙИЛ 18 ЯНВАРДАГИ 15-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
«Ўзметалл Технолоджи» қўшма корхонаси ўз фаолияти даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 январдаги 15-сон қарорида ва таъсис ҳужжатларида белгиланган Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда қўшилган қиймат солиғи юқори бўлган молибден маҳсулотлари (махсус штабиклар, пластиналар ва сим) ишлаб чиқаришга оид бир қатор вазифаларни бажармаганлигини эътиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзметалл Технолоджи» Ўзбекистон—Исроил қўшма корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 18 январдаги 15-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
2-банднинг тўртинчи хатбошидаги «Метек Металл Технолоджи» компанияси билан» сўзлари «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р.Шоисматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 18 июль,
141-сон