Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 27 СЕНТЯБРДАГИ ПҚ-475-СОН ҚАРОРИ)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 9 ноябрь,
234-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 январдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг уставида:
а) 17-банднинг олтинчи хатбошида «облигациялар ва бошқа қийматли қоғозлар» сўзлари «қимматли қоғозлар (облигациялардан ташқари)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 18-бандда:
учинчи хатбошидан «облигациялар» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн бешинчи хатбошида: «(чеклар, аккредитивлар, векселлар, акциялар, облигациялар ва бошқа шу кабилар)» сўзлари «(облигациялардан ташқари)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қийматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошида «акционерлик жамиятлари ва бошқа корхоналар томонидан чиқариладиган облигациялар» сўзлари «очиқ акциядорлик жамиятлари томонидан чиқариладиган облигациялар» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 4-сон, 32-модда) Акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисидаги Намунавий низомнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«агар жамиятнинг устав фондида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш кузатувчи кенгашнинг ваколатига киритилмаган ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши билан унга топширилмаган бўлса, жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда, навбатдаги йилга жамиятнинг бизнес-режаси жорий йилнинг 1 декабридан кечикмай кузатувчи кенгаш мажлисида маъқулланиши керак;
ички аудит хизматини ташкил ва унинг ходимларини тайинлаш»;
ўн тўртинчи—йигирма еттинчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи—йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 448-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 09/18/108/0709-сон)