Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ «ЎЗТРАНСГАЗ» АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2006 ЙИЛ 8 АВГУСТДАГИ ПҚ-438-СОН ҚАРОРИ)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзтрансгаз» акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 8 августдаги ПҚ-438-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 3 ноябрь,
227-сон
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 майдаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 5-сон, 18-модда) билан тасдиқланган Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги низом II бўлимининг тўртинчи хатбошидаги «ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари» сўзлари «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда) 7-бандининг тўртинчи хатбоши «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзларидан кейин «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналари» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига қурилган фойдаланишга топширилаётган объектларнинг муҳандислик тармоқлари ва иншоотларини хизмат кўрсатувчи ташкилотлар балансига бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 26 октябрдаги 502-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 101-модда):
2-банди «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзларидан кейин «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналари» сўзлари қўшилсин;
илованинг 1-банди «Ўзкоммунхизмат» агентлиги» сўзларидан кейин «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналари» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 45-сон, 443-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)