ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ПАТЕНТ ИДОРАСИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Патент эгасининг очиқ лицензияга доир ҳуқуқни тақдим этиш тўғрисидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ҳамда бундай ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 1629]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 6 февралдаги 2-мҳ-сонли «Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш ва ушбу ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3418, 07.02.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида» ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ буюраман:
1. «Патент эгасининг очиқ лицензияга доир ҳуқуқни тақдим этиш тўғрисидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ҳамда бундай ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш қоидалари» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат патент идораси директори А. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 21 сентябрь,
56-сон
Давлат патент идораси директорининг
2006 йил 21 сентябрдаги
56-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
2006 йил 21 сентябрдаги
56-сон буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ва шундай ариза тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш
ҚОИДАЛАРИ
Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ва шундай ариза тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш қоидалари (бундан кейинги ўринларда Қоидалар деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида (бундан кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ва шундай ариза тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш қоидаларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-§. Умумий қоидалар
1. «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддаси ва «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддасига мувофиқ патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш тўғрисидаги аризаси (бундан кейинги ўринларда ариза деб юритилади) Агентликка топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ариза Агентликда рўйхатга олинган саноат мулкининг тегишли намунаси, селекция ютуғидан фойдаланишга ҳуқуқ бериш тўғрисидаги лицензия шартномаси мавжуд бўлган ҳолда, ушбу лицензия шартларига биноан патент эгаси шартноманинг амал қилиш муддати ўтмасдан лицензия бериш ҳуқуқига эга бўлмай туриб, топширилиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Топширилган ариза чақириб олинмайди.
4. Аризани топширишга оид ишлар патент эгаси томонидан мустақил равишда, вакил орқали ёки ваколатлари қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан тасдиқланган патент вакили томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
2-§. Ариза ва илова қилинган ҳужжатларни топшириш
6. Патент эгаси томонидан ҳар бир шахсга саноат намунаси объекти, селекция ютуғидан фойдаланиш учун ҳуқуқ беришда Агентликка қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
а) патент эгасининг мазкур Қоидаларга иловада келтирилган шаклда тузилган очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш тўғрисидаги аризаси. Ариза ўзбек тили ёки рус тилида бир нусхада топширилади. Хорижий исмлар ва номлар ўзбекча ёки русча транслитерацияда келтирилади.
Ариза битта патентга тегишли бўлиши керак.
Патент эгаларининг ариза топшириш ҳақидаги розилиги тақдим этилаётган биронта бошқа ҳужжатда қайд этилмаган бўлса, аризани уларнинг ҳаммалари имзолайди.
Ариза юридик шахс номидан корхона, ташкилот раҳбари ёки бунинг учун ваколатли шахс томонидан унинг лавозими кўрсатилган ҳолда имзоланади.
Имзолар имзолаётган шахс (шахслар)нинг фамилияси, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари кўрсатилган ҳолда очиб берилади;
б) патентнинг асл нусхаси (дубликати);
в) ворислик ҳуқуқи ёки меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (зарур бўлган ҳолларда);
г) вакил ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома (зарур бўлган ҳолларда);
д) ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат.
Белгиланган миқдорда патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат тақдим этилмаган бўлса, бу ҳолда аризани кўриб чиқиш бўйича юридик аҳамиятга молик ҳаракатлар амалга оширилмайди.
7. Аризага илова қилинаётган ҳужжатлар ўзбек, рус ёки бошқа тилда тақдим этилиши мумкин. Агар ҳужжатлар бошқа тилда тақдим этилган бўлса, уларнинг ўзбек ёки рус тилига таржималари илова қилинади.
8. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар бевосита Агентликка топширилади ёки почта орқали жўнатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-§. Аризани кўриб чиқиш ва ариза тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиш
9. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида Агентлик ҳамма зарур ҳужжатларнинг мавжудлиги ва уларнинг мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Керакли ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ёки ҳужжатларга мазкур Қоидаларда белгиланган талаблар бузилган холларда, ариза топширган шахсга билдиришнома юборилади ва унда билдиришнома юборилган санадан бошлаб уч ой мобайнида мавжуд бўлмаган ва/ёки тўғриланган ҳужжатларни тақдим этиш таклиф қилинади.
Бунда аризани кўриб чиқиш бўйича белгиланган муддатнинг кечиши етишмаган ёки тўғриланган ҳужжатларнинг охиргиси келиб тушкунга қадар тўхтатиб турилади.
11. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидалар талабларига мос келган ҳолларда, Агентлик ариза топширган шахсни унинг аризаси қабул қилинганлиги тўғрисида хабардор этади. Ариза тўғрисидаги маълумотлар қандай объектга нисбатан топширилганига қараб, Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, ўсимлик навлари ва ҳайвон зотларининг Давлат реестрларига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Қоидалар талабларига мос келмаган, шунингдек тўғриланган ва етишмаган ҳужжатлар белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда, Агентлик ариза топширган шахсга аризани қабул қилиш рад этилгани тўғрисида асосли далиллар келтирилган билдиришнома юборади ва, аризадан ташқари, ҳамма тақдим этилган ҳужжатларни қайтариб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Агентликнинг расмий Ахборотномасида ариза тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар эълон қилинади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
патент рақами;
талабнома рақами;
саноат намунаси объекти, селекция ютуғининг рўйхатга олингани тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган Агентлик расмий Ахборотномасининг сони ва йили;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Халқаро патент классификацияси (ХПК) / Саноат намуналарининг халқаро классификацияси (СНХК)нинг индекси (саноат мулки объектига нисбатан кўрсатилади);
саноат мулки объекти, селекция ютуғининг номи;
патент эгаси;
ёзишма учун манзил.
14. Агентлик ариза тўғрисидаги маълумотлар Агентликнинг расмий Ахборотномасида эълон қилинган санадан эътиборан 10 кун муддатда патентда тегишли белги қўяди ва уни ариза топширган шахсга юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Патент эгасининг очиқ лицензияга ҳуқуқ бериш ҳақидаги аризасини топшириш ва кўриб чиқиш ва шундай ариза тўғрисидаги маълумотларни чоп этиш қоидаларига
ИЛОВА
ИЛОВА
| | | | | | | | |||
|
| |||||||||
Патент эгаси ҳар бир шахсга қуйидаги интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради (кераги белгилансин [х]): | |||||||||
| | | | | | | | | ||
| | — ихтиролар | | | — ўсимлик навлари | | ||||
| | — фойдали моделлар | | | — ҳайвон зотлари | | ||||
| | — саноат намуналари | | | | | | | ||
|
| |||||||||
| патент рақами _______________________________ | |||||||||
| ХПК/СНХК индекси_____________________ | |||||||||
| Саноат мулки объекти, селекция ютуғи рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинган Патент идораси расмий Ахборотномасининг рақами ва йили_____________________________________ ____________________________________________________________________________________ | |||||||||
| ёзишма учун манзил (бир нечта патент эгаси бўлган тақдирда)___________________________________ | |||||||||
| ____________________________________________________________________________________ | |||||||||
| патентнинг жорий амал қилиш даврида патент божи тўланганлиги ҳақидаги маълумотлар__________________________________________________________________________ | |||||||||
| | Илова қилинаётган ҳужжатлар (кераги белгилансин [Х]): | ||||||||
| | — патентнинг асл нусхаси (дубликати); | | | | | | |||
| | — ариза ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш учун патент божи тўланганини тасдиқлайдиган ҳужжат | ||||||||
| | — иш юритиш учун ишончнома; | ||||||||
| | — ҳуқуққа ворислик ёки меросхўрлик ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси | ||||||||
| | Патент эгаси |
|
| | | ||||
| | | |
(лавозими, Ф.И.О., имзоси) |
| | | |||
|
Сана_________________ |
(М.Ў.) | ||||||||
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 42-сон, 420-модда; 2011 й., 40-сон, 423-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 17.10.2022 й., 10/22/3393/0952-сон)