Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 7 августдаги ПҚ-436-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ф.Х. Отахонов) зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 4 октябрь,
ПҚ-480-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 4 октябрдаги ПҚ–480-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
айрим қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қўнғирот сода заводи учун кадрларни мақсадли тайёрлашни ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 13 апрелдаги ПҚ-49-сон қарорининг 7-банди бешинчи хатбошидаги «Фан ва технологиялар бўйича марказ» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий тадқиқотларни ташкил қилишни такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 2 августдаги ПҚ-143-сон қарорининг 6-банди иккинчи хатбоши ва унинг 2-иловасидаги 25-банди иккинчи хатбоши олиб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2006 йил 28—30 март кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон—Корея саммити давомида имзоланган битимлар ва эришилган аҳдлашувларни амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 11 апрелдаги ПҚ-321-сон қароридаги 1-илованинг 37-бандида қайд этилган «Фан ва технологиялар бўйича марказ» сўзи «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 395-модда)