Ўзбекистон Республикасининг қонуни
АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига, хусусан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(I, II, III — бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 6 май 73-I-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси 1995 й., 6-сон, 121-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IV—бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 29 августдаги 257-I-сон қарори билан ўз кучини йўқотган— Олий Мажлис Ахборотномаси 1996 й., 11-12-сон)
V. Ўзбекистон Республикасининг 1963 йил 23 март Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, № 9, 31-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
455-модда қуйидагича мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ундириш гаров нарсасига қаратилганда гаровга олувчининг талабларини қондиришга бошқа кредиторларга нисбатан устунлик берилади. Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган истиснолар бундан мустасно»;
ушбу модданинг иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.
VI. 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 29-модда) 39-моддасининг биринчи қисми учинчи хатбошисидаги «раёсатлари суд ҳайъатлари ишни кассация тартибида қараб чиқиб, қабул қилган қарорларига» деган сўзлар «суд хайъатлари ишни кассация тартибида қараб чиқиб, қабул қилган ажримларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VII—бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 12 декабрдаги 437-II-сон қарори билан ўз кучини йўқотган— Олий Мажлис Ахборотномаси 2002 й., 12-сон, 218-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VIII—бўлим Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1997 йил 24 апрелдаги 397-I-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси 1997 й., 4-5-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
882-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 266-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 121-модда; 1996 й., 11-12-сон; 1997 й., 4-5-сон; 2002 й., 12-сон, 218-модда)