Ўзбекистон Республикасининг қонуни
АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарор қилади:
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги қонун ҳужжатларига, хусусан:
I. 1959 йил 21 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1959 йил, № 6, 2-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
1. 13-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37-модда. Зарурий мудофаа
Зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган, яъни мудофааланувчи ёхуд бошқа кишининг шахсияти манфаатларини ёки ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини қонунга ҳилоф тажовузлардан тажовуз этувчига зарар етказган ҳолда содир этилган хатти ҳаракат жиноят деб ҳисобланади.
Тажовузнинг характери ва хавфлилиги даражасига бутунлай мувофиқ келмаган мудофаани, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш деб танилади.
Бошқа шахсларга ёки ҳокимият органларига ёрдам сўраб мурожаат этиш ёхуд тажовуздан ўзга йўсинда қутилиш имконияти бор-йўқлигидан қатьи назар, зарурий мудофаа ҳуқуқи шахсга тегишлидир.
Тажовуз қилингандан сўнг жабрланувчи ва бошқа шахслар томонидан жиноятчини ушлаш ва уни тегишли ҳокимият органига топшириш мақсадида қилинган ҳаракат, агарда, бундай ҳаракат жиноятчини ушлаш учун зарур бўлса ҳамда тажовузнинг хавфлилик даражасига, жиноятчини ушлаш шароитига мувофиқ равишда қилинган бўлса бундай ҳаракат қонуний ҳисобланади ва зарурий мудофаа деб танилади».
2. Кодекс қуйидаги мазмундаги 171-модда билан тўлдирилсин:
«171-модда. Уюшган гуруҳ
Битта ёки бир нечта жиноят қилиш мақсадида икки ёки ундан кўп шахснинг барқарор йўсиндаги бирлашуви уюшган гуруҳ деб эътироф этилади.
Уюшган гуруҳни тузган ёки унга раҳбарлик қилган шахс гуруҳ содир этган барча жиноятлар учун, башарти бу жиноятлар унинг ёмон нияти билан йўғрилган бўлса, жиноий жавобгарликка тортилади».
3. 23-моддада:
биринчи ва иккинчи қисм қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Озодликдан маҳрум қилиш олти ойдан то ўн йилгача бўлган муддатга, жуда оғир оқибатларга олиб келган алоҳида оғир жиноятлар учун ёки алоҳида хавфли рецидивистларга ёхуд уюшган гуруҳлар аъзолари содир этган алоҳида оғир жиноятлар учун, ушбу Кодекснинг Махсус қисмида назарда тутилган ҳолларда, ўн беш йилгача бўлган муддатга белгиланади. Алоҳида оғир жиноят содир этган ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга озодликдан маҳрум қилиш ўн икки йилгача бўлган муддатга белгиланади. Ўлим жазоси беришни афв этиш тартибида озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштиришда озодликдан маҳрум қилиш йигирма беш йил муддатга белгиланади.
Ўн йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек қуйидаги ҳолларда белгиланиши мумкин:
1) ушбу Кодекснинг 40-моддасида назарда тутилган ҳолларда жазо чораларини жамлашда —йигирма йилгача, ўн саккиз ёшга тўлмаган чоғида жиноят содир этган шахсга ўн икки йилгача;
2) ушбу Кодекснинг 41-моддасида назарда тутилган ҳолларда жазо чораларини жамлашда — йигирма беш йилгача, ўн саккиз ёшга тўлмаган чоғида жиноят содир этган шахсга эса ўн беш йилгача белгиланади;
тўртинчи қисмининг учинчи хатбошисида:
«Давлат ёки жамоат мулкини ўғирлашларга доир чораларни муттасил қабул қилмаслик» (1142-модда); давлат, кооператив ёки жамоат мол-мулкига товламачилик қилиш (1151-модда, биринчи қисм); ўзлаштириш ёхуд растрата қилишга йўл қўйиш йўли билан ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан давлат ёки жамоат мол-мулкини айбни оғирлаштирувчи ҳолатларсиз талон-торож қилиш (117-модда, биринчи қисм ва 118-модда, биринчи қисм)» деган сўзлар чиқариб ташлансин; «давлат ёки жамоат мол-мулкини фирибгарлик йўли билан айбни оғирлаштирувчи ҳолатларсиз талон-торож қилиш (119-модда, биринчи қисм); ўзлаштириш ёки растрата қилиш (130-модда)» деган сўзлар «мол-мулкка товламачилик қилиш (128-модда, биринчи қисм), ўзганинг мол-мулкини ўзлаштириб олиш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш (130-модда, биринчи қисм)» деган сўзлар билан алмаштирилсин; 1573 ва 1574 рақамлари тегишинча 1577 ва 1578 рақамлари билан алмаштирилсин; «(175-модданинг «а» банди)» деган сўзлар «(175-модданинг биринчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «(1911-модда)» деган сўзлардан кейин «Прокурорнинг ёки милиция ходимини қўрқитиш» (1943-модда); «Прокурорнинг ёки милиция ходимининг фаолиятига ғайриқонуний аралашув» (1945-модда) деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 37-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37-модда. Жазо тайинлашнинг умумий асослари
Жиноят содир этганликда қонунда белгиланган тартибда айбдор деб топилган шахс жиноий жавобгарликка тортилади, Суд ушбу содир қилинган жиноят учун ушбу Кодекс Умумий қисмининг қоидаларига мувофиқ Махсус қисмнинг жавобгарлик тўғрисидаги моддасида назарда тутилган жазони белгилайди.
Жазо тайинлашда суд содир этилган жиноятнинг табиати ва жамоат учун хавфлилик даражасини, етказилган зарарнинг хусусияти ва миқдорини, айбдорнинг шахсини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олади».
5. 40-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40-модда. Бир неча жиноят қилганлик учун жазо тайинлаш
Шахс ушбу Кодекснинг Махсус қисмнинг турли моддаларида кўрсатилган икки ёки ундан ортиқ жиноят қилган тақдирда суд жазони ҳар бир хатти-ҳаракат учун қоидаларга биноан тайинлайди, сўнгра уларни жамлаш учун енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаб ёки жазонинг мазкур тури учун ушбу Кодексда назарда тутилган чегарада тайинланган жазоларни тўла ёки бир қисмини қўшиш йўли билан белгилайди, башарти содир этилган жиноятлардан ақалли биттаси учун қонунга кўра 10 йил ва ундан ҳам кўпроқ муддатга озодликдан маҳрум этиш тайинланишига йўл қўйиладиган бўлса, йигирма йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этиш йўсинидаги жазо тайинланиши мумкин, ўн саккиз ёшга тўлмаган чоғида жиноят содир этган шахсга қилинган жиноятларни қўшиш асосида ўн икки йилгача бўлган муддатга жазо тайинланиши мумкин.
Жиноятларнинг жами учун ҳар хил турдаги жазолар қўшилган тақдирда Ушбу Кодекснинг 411-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазосининг энг оғирроқ тури тайинланади.
Айбдор озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинганда ахлоқ тузатиш-меҳнат муассасасининг тури узил-кесил жазо тайинланганидан кейин белгиланади.
Жиноятларни жамлаб туриб белгиланадиган асосий жазога алоҳида жиноятлар учун Кодекснинг тегишли моддалари билан белгилаб қўйиладиган чегарада тайинланадиган қўшимча жазолар қўшилади.
Башарти иш бўйича ҳукм чиқарилганидан сўнг, маҳкумнинг шу биринчи иш бўйича ҳукм чиқарилгунга қадар яна бошқа жиноятда айбли эканлиги аниқланган тақдирда ҳам жазо худди ўша тартибда тайинланади, бу ҳолда биринчи ҳукм юзасидан ўталган жазо жиноятларнинг жами юзасидан суд тайинлайдиган жазо муддатига киритилади».
6. 41-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41-модда. Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш
Агар маҳкум ҳукм чиқарилганидан кейин жазони тўла ўтамай туриб янги жиноят қилса, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазо миқдорида ўталмай қолган жазо муддатини бутунлай ёки қисман қўшади.
Озодликдан маҳрум этиш йўсинидаги узил-кесил жазо йигирма беш йилдан ортиқ муддатга тайинланиши мумкин эмас. Янги жиноятни ўн саккиз ёшга тўлмаган чоғида содир этган шахсга бир неча ҳукм юзасидан озодликдан маҳрум этиш ўн беш йилгача бўлган муддатга тайинланиши мумкин.
Бир неча ҳукм юзасидан ҳар хил жазолар қўшилганда ушбу Кодекснинг 411-моддасида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ жазоларнинг энг оғирроғи узил кесил тайинланади.
Бир неча ҳукм юзасидан ахлоқ тузатиш ишлари маҳкумнинг иш ҳақидан ҳар хил миқдорда ушлаб қолиш шарти билан тайинланган тақдирда бу жазоларнинг фақат муддатлари қўшилади, ушлаб қолинадиган пул миқдори ҳамда жазо муддатлари Ушбу Кодексда кўрсатилган чегарада белгиланади.
Илгариги ҳукм бўйича ушбу кодексда белгилаб қўйилган чегарада тайинланган, аммо ижро этилмаган қўшимча жазолар ҳукмларнинг жами юзасидан тайинланган жазога қўшилади».
7. Кодекс қуйидаги мазмундаги 411-модда билан тўлдирилсин:
«411-модда. Жазоларни қўшишганда уларни ҳисоблаш
Ҳар хил турдаги асосий жазолар қўшилганда Ушбу Кодекснинг 40 ва 41-моддаларида назарда тутилган қоидаларга кўра озодликдан маҳрум қилишнинг бир кунига:
1) интизом батальонида ёки тарбия-меҳнат профилакторийсида сақлаб туришнинг бир куни;
2) сургун, бадарға ёки ахлоқ тузатиш ишларининг уч куни тўғри келади.
Жазоларнинг бошқа турлари озодликдан маҳрум этиш, интизом батальонига ёки тарбия-меҳнат профилакторийсига юбориш билан, шунингдек ахлоқ тузатиш-меҳнат ишлари билан қўшилганда улар алоҳида-алоҳида ижро этилади».
8. 64-модданинг сарлавҳаси ва биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«64-модда. Миллий, ирқий тенгҳуқуқликни ҳамда фуқароларнинг динга муносабатларидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилигини бузиш
Миллий ёки ирқий адоват ёки низо қўзғатиш, қасддан миллий қадр-қимматни камситишга қаратилган ҳаракатлар содир этиш фуқароларнинг диний эътиқодларини ёки атеистик қарашларини ҳақоратлаш, шунингдек, фуқароларнинг ирқий, миллий мансублигига ёки динга муносабатига қараб ҳуқуқ ёки белгилаб қўйилган бевосита ёхуд билвосита афзалликларини тўғридан тўғри ёки бошқа йўллар билан чегаралаб қўйиш —
уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки энг кам ойлик иш ҳақининг ўн икки ҳиссасигача миқдорда жарима солиш билан жазоланади».
9. 78-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«78-модда. Валюта операциялари тўғрисидаги қоидаларни бузиш
Корхоналар, бирлашмалар, муассасалар, банкларнинг ҳамда валюта операцияларини амалга оширувчи бошқа ташкилотларнинг ходимлари томонидан яшириш мақсади бўлмаган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банкларидаги валюта счётларига чет эл валютасини вақтида ёки тўлиқ етказмаслик —
икки йилгача бўлган муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан ёки энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг ўттиз ҳиссасига қадар бўлган миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Корхоналар, бирлашмалар, муассасалар, банкларнинг ҳамда валюта операцияларини амалга оширувчи бошқа ташкилотларнинг ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг ваколат берилган банклари ҳисобига ўтказиш лозим бўлган чет эл валютаси ёки унинг бир қисмининг яшириб қўйилиши —
беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган хатти-ҳаракатлар такроран ёки ғаразли мақсадларда ёхуд бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб туриб содир этилиши —
мол-мулкини мусодара қилиб уч йилдан ўн йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган хатти-ҳаракатларнинг уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилиши —
мол-мулкини мусодара қилиб етти йилдан ўн беш йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
10. Кодекс қуйидаги мазмундаги 781-модда билан тўлдирилсин:
«781-модда. Фуқароларнинг валюта операциялари тўғрисидаги қоидаларни бузиши
Фуқароларнинг валюта операциялари тўғрисидаги қоидаларни бузиши, шунингдек валюта бойликлари ёки қимматли қоғозлар билан чайқовчилик қилиши —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан ёхуд энг кам ойлик иш ҳақининг юз ҳиссаси миқдоригача жарима солиш билан жазоланади, бунда валюта бойликлари ва қимматли қоғозлар муқаррар равишда мусодара этилади.
Худди шу хатти-ҳаракатлар ушбу моддада назарда тутилган жиноятлар учун илгари судланган шахс томонидан содир этилса, шунингдек валюта бойликлари ёки қимматли қоғозлар билан кўп миқдорда чайқовчилик қилиш —
мол-мулкини мусодара қилиб уч йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади».
11. 84-модданинг жазо қисмидаги «икки йилгача муддатга» деган сўзлар «бир йилгача муддатга ёки шу муддатга ахлоқ тузатиш ишига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 90-модда чиқариб ташлансин.
13. 1101-модда:
иккинчи қисмидаги «оғир жиноятлар» деган сўзлардан кейин «ёхуд уюшган гуруҳ томонидан содир этилган жиноятлар» деган сўзлар киритилсин;
модданинг изоҳ қисми чиқариб ташлансин.
14. Учинчи бобнинг номидан «социалистик» деган сўз, бобнинг ўзидан эса 114, 1141, 1142, 115, 1151, 116, 117, 118, 119, 1191, 120, 121, 122, 1241-моддалар чиқариб ташлансин.
15. Кодексдан «Тўртинчи боб. Гражданларнинг шахсий мулкига қарши жиноятлар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
16. 123, 125, 126, 127, 128, 129 ва 130-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«123-модда. Мол-мулкни эҳтиётсизлик билан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш
Ўзганинг мол-мулкини эҳтиётсизлик билан нобуд қилиш ёки бу мол-мулкка зарар етказиш, агар бу одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса —
икки йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки шу муддатга ахлоқ тузатиш иши билан жазоланади».
«125-модда. Ўғрилик
Ўғрилик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда ўғирлаш —
уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан жазоланади.
Такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан тил бириктириб туриб содир этилган ўғирлик —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай уч йилдан етти йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Турар жойга ёки ўзга бинога кириб ўғирлик қилиш ёхуд кўп миқдордаги ўғирлик —
мол-мулкини мусодара қилиб етти йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жуда ҳам кўп миқдордаги ўғирлик ёки алоҳида хавфли рецидивист ёхуд уюшган гуруҳ томонидан содир этилган ўғирлик —
мол-мулкини мусодара этиб ўн йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Изоҳ. Илгари 125, 126, 128, 129 ва 130-моддада ёки ушбу Кодекснинг 67, 127, 2101, 2161, 2163-моддасида назарда тутилган жиноятлардан биронтасини содир этган шахс томонидан қилинган жиноят 125, 126, 128, 129 ва 130-моддада такроран қилинган жиноят деб топилади.
126-модда. Талончилик
Талончилик, яъни ўзганинг мол-мулкини очиқ равишда ўғирлаш —
беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки бир йилдан икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан жазоланади.
Такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан тил бириктириб туриб қилинган, ёхуд анча ҳажмдаги, ёинки жабрланувчининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиш ёки шундай зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб қилинган талончилик —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Турар жойга ёки ўзга бинога кириб қилинган ёхуд кўп миқдордаги талончилик —
мол-мулкини мусодара қилиб ўн йилдан ўн икки йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жуда ҳам кўп миқдордаги ёки алоҳида хавфли рецидивист ёхуд уюшган гуруҳ томонидан содир этилган талончилик —
мол-мулкини мусодара қилиб ўн икки йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
127-модда. Босқинчилик
Босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини эгаллаш мақсадида жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш хавфи билан қўрқитиб тажовуз қилиш —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай беш йилдан саккиз йилгача муддатга озодликдан махрум қилиш билан жазоланади.
Такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидап тил бириктириб туриб қилинган босқинчилик—
мол-мулкини мусодара қилиб беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Турар жой ёки ўзга бинога кириб туриб қилинган ёинки қуролни ёки қурол сифатида фойдаланилган бошқа нарсани ишлатиб ёхуд ишлатиш билан қўрқитиб ёинки оғир тан жароҳати етказиб килинган ёхуд кўп микдордаги мол-мулкни эгаллаш мақсадида қилинган босқинчилик —
мол-мулкини мусодара қилиб ўн йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жуда ҳам кўп миқдордаги мол-мулкни эгаллаш мақсадида ёки алоҳида хавфли рецидивист ёхуд уюшган гуруҳ томонидан қилинган босқинчилик —
мол-мулкини мусодара қилиб ўн икки йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ. Босқинчилик ёки 67, 2101, 2161, 2163-моддада назарда тутилган жиноятлар содир этилганидан кейинги босқинчилик такроран қилинган босқинчилик деб эътироф этилади.
128-модда. Товламачилик
Товламачилик, яьни мол-мулкка зарар етказиш ёки уни йўқ қилиб ташлаш билан, жабрланувчи ёки унинг яқин кишилар шахсияти устидан зўрлик қилиш билан ёхуд улар сир сақланишини хоҳлайдиган маьлумотларни ошкор этиш билан қўрқитиб мол-мулкни ёки мулкий ҳуқуқни беришни, мулкий манфаат берилишини талаб қилиш ёинки мулкий йўсиндаги хатти-ҳаракатлар содир этиш —
беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Кўп миқдорда мол-мулк ёхуд мулкий манфаат олиш максадида тақроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан тил бириктириб туриб қилинган товламачилик —
мол-мулкини мусодара қилиб беш йилдан саккиз йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мол-мулкни эгаллаб олиш, унга зарар етказиш ёки уни йўқ қилиш билан ёхуд шахсни гаровга олиш билан, жабрланувчини қийнаш билан ёки унга нисбатан унинг ҳаёти ёки соғлиғи учун ҳавфли бўлган зўрлаш билан қилинган товламачилик —
мол-мулкини мусодара қилиб саккиз йилдан ўн икки йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Алоҳида хавфли рецидивист ёки уюшган гуруҳ томонидан қилинган ёхуд жуда хам кўп миқдорда мол-мулк ёки мулкий манфаат олиш мақсадида қилинган товламачилик —
мол-мулкини мусодара қилиб ўн йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
129-модда. Фирибгарлик
Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини ёки мулкий ҳуқуқини эгаллаш —
уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан жазоланади.
Такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан тил бириктириб туриб қилинган фирибгарлик —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай тўрт йилдан саккиз йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Кўп миқдорда содир этилган фирибгарлик —
мол-мулкини мусодара қилиб беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жуда ҳам кўп миқдордаги ёки алоҳида хавфли рецидивист ёхуд уюшган гуруҳ томонидан содир этилган фирибгарлик —
мол-мулкини мусодара қилиб ўн йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
130-модда. Ўзганинг мол-мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш ёхуд хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш йўли билан ўғирлаш
Айбдорга ишониб топширилган ўзганинг мол-мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш ёхуд хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш йўли билан ўғирлаш —
беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан жазоланади.
Такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб туриб содир этилган шундай хатти-ҳаракатлар —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай тўрт йилдан саккиз йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган, кўп микдорда содир этилган шундай хатти-ҳаракатлар —
мол-мулкини мусодара қилиб етти йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган, хатти-ҳаракатлар жуда хам кўп миқдорда ёки алоҳида хавфли рецидивист ёхуд уюшган гуруҳ томонидан содир этилган тақдирда —
мол-мулкини мусодара қилиб ўн йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
17. Кодекс қуйидаги мазмундаги 1301-модда билан тўлдирилсин:
«1301-модда. Майда ўғирлик
Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотнинг мол-мулкини оз миқдорда ўғирлаш, башарти илгари шундай хатти-ҳаракати учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс томонидан содир этилган бўлса —
бир йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан ёки энг кам ойлик иш хақининг ўн ҳиссасигача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Шундай хатти-ҳаракатлар, башарти илгари майда ўғирлик учун судланган шахс томонидан содир этилган бўлса —
икки йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки худди шу муддатга ахлоқ тузатиш иши ёхуд энг кам ойлик иш ҳақининг эллик ҳиссасигача миқдорда жарима солиш билан жазоланади».
18. 131, 132 ва 133-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«131-модда. Топиб олинган мулкни яшириб қолиш
Топиб олинган ёки айбдорга тасодифан ўтиб қолган қимматли мулкни яшириб қолиш —
олти ойгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан жазоланади.
132-модда. Жиноий йўл билан қўлга киритилган мол-мулкни олиш ёки сотиш
Жиноий йўл билан қўлга киритилган мол-мулкни била туриб олдиндан ваъда қилмай олиш —
уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан жазоланади.
Худди шу хатти-ҳаракатларни сотиш мақсадида қилиш, шунингдек бундай мол-мулкни сотиш —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай уч йилдан етти йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган, такроран ёки кўп миқдорда уюшган гуруҳ томонидан содир этилган хатти-ҳаракатлар —
мол-мулкини мусодара қилиб етти йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
133-модда. Мол-мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш
Мол-мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш —
икки йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки олти ойгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан жазоланади.
Миллатлараро адоват ёки диний хурофотлар негизида ёхуд хавфли усулда содир этилган ёки одам ўлишига ёхуд бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган шундай хатти-ҳаракатлар —
беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
19. 149-модданинг иккинчи қисмидаги «оғир оқибатлар» деган сўзлардан кейин «ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
20. 150-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳокимият ёки хизмат ваколатидан ташқари чиқиш зўрлик, қурол ишлатиш, жабрланувчини, азоблайдиган ва шахсий қадр-қимматини хақоратлайдиган хатти-ҳаракатларда намоён бўлса ёхуд уюшган гуруҳ манфаатини кўзлаб содир этилса —
уч йилдан саккиз йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
21. 152, 153, 154-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«152-модда. Пора олиш
Мансабдор шахснинг ҳар қандай турда шахсан ёки воситачи орқали пора олиши, яъни пора бераётган шахснинг манфаатларини кўзлаб муайян хатти-ҳаракатни бажарганлик ёки бажармаганлик учун, эгаллаб турган хизмат вазифасидан фойдаланиб бажариши лозим бўлган ёки қилиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатларни бажарганлик ёки бажармаганлик учун пора олиши —
беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Кўп миқдорда, такроран, товламачилик йўли билан пора олиш ёки бир гуруҳ мансабдор шахсларнинг олдиндан тил бириктириб туриб пора олиши —
мол-мулкини мусодара қилиб саккиз йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жуда кўп миқдорда пора олиш ёки масъул вазифани эгаллаб турган мансабдор шахс, ёхуд илгари порахўрлик учун судланган шахс томонидан ёхуд уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб иш қилганлик ёки иш қилмаганлик учун жуда кўп миқдорда пора олиш —
мол-мулкини мусодара қилиб ўн икки йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
153- модда. Пора бериш
Мансабдор шахсга пора бериш —
уч йилдан саккиз йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Кўп миқдорда, такроран ёки атайин пора берувчи учун бир гуруҳ мансабдор шахсларга пора бериш —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Илгари порахўрлик учун судланган шахс томонидан ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб жуда ҳам кўп микдорда пора бериш —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай ўн йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ. Башарти шахс товламачилик билан пора беришга кўндирилган бўлса ёки бу шахс пора бергандан кейин бу ҳақда ўз ихтиёри билан келиб айтса, у ҳолда бундай шахс жиноий жавобгарликдан озод этилади.
154-модда. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш
Пора олиш-беришда воситачилик қилиш —
тўрт йилдан саккиз йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Такроран, кўп миқдорда ёки жуда ҳам кўп миқдорда пора олиш-беришда ёхуд атайин айбдор учун бир гуруҳ мансабдор шахсдан пора олишда содир этилган шундай хатти-ҳаракатлар —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Fаразлик мақсадда пора олиш-беришда воситачилик қилиш ёки илгари порахўрлик учун судланган шахс томонидан воситачилик қилиш, шунингдек масъул вазифани эгаллаб турган мансабдор шахс томонидан воситачилик қилиш ёхуд уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб воситачилик қилиш —
мол-мулкини мусодара қилиб ўн йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
22. Кодекс қуйидаги мазмундаги 1541-модда билан тўлдирилсин:
«1541-модда. Хизматчини пора эвазига ўзига оғдириб олиш
Давлат, кооператив, хусусий ёки ўзга йўсиндаги муассаса, корхона, ташкилотнинг мансабдор шахс бўлмаган хизматчисига уни пора эвазига ўзига оғдириб олган шахс манфаатларини кўзлаб туриб ўз хизмат мавқеидан фойдаланганлиги учун ғайриқонуний тарзда моддий мукофот ёки имтиёзлар бериш ёхуд хизматлар кўрсатиш —
уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Такроран ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган шундай хатти-ҳаракатлар —
уч йилдан беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Давлат, кооператив, хусусий ёки ўзга йўсиндаги муассаса, корxона, ташкилотнинг мансабдор шахс бўлмаган хизматчисининг уни пора эвазига ўзига оғдириб олган шахс манфаатларини кўзлаб туриб ўз хизмат мавқеидан фойдаланганлиги учун ғайриқонуний тарзда моддий мукофот, имтиёзлар олиши ёхуд унга хизматлар кўрсатилиши —
беш йилдан саккиз йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Такроран ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб туриб ёхуд жуда ҳам кўп миқдордаги мукофот эвазига содир этилган худди шундай хатти-ҳаракатлар —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай олти йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ: Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган хатти-ҳаракатлар, башарти пора эвазига ўзига оғдириб олган шахсга нисбатан товламачилик содир бўлган бўлса, жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлмайди».
23. 155-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Бир неча марта ёки уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган шундай хатти-ҳаракатлар —
икки йилдан беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
24. 1571-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1571-модда. Суд ишларини ҳал этишга аралашув
Муайян ишни ҳар томонлама, тўла-тўкис ва холисона кўриб чиқишга тўсқинлик қилиш ёхуд қонунга хилоф суд ҳукми чиқарилишига эришиш мақсадида судьялар ёки халқ маслаҳатчиларига қанақа шаклда бўлса хам таъсир кўрсатиш —
уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёқи икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади».
25. 1572-модда қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1572-модда. Судьяни ёки халқ маслаҳатчисини қўрқитиш
Судья ёки халқ маслаҳатчиси одил судловни амалга ошириши муносабати билан судьяга ёки халқ маслаҳатчисига, шунингдек уларнинг яқин қариндошларига нисбатан ўлдириш, тан жароҳати етказиш, мол-мулкини йўқ қилиб ташлаш ёхуд бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар қилиш билан қўрқитиш —
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма ҳисассигача миқдорда жарима солиш билан жазоланади».
Ўша ҳаракатлар уюшган гуруҳ томонидан ёхуд унинг манфаатларини кўзлаб содир этилганда —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
26. Кодекс қуйидаги мазмундаги 1573, 1574, 1575, 1576-моддалар билан тўлдирилсин:
«1573-модда. Судьяга ёки халқ маслаҳатчисига тан жароҳати етказиш
Судьяга ёки халқ маслаҳатчисига, уларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича фаолияти муносабати билан енгил тан жароҳати етказиш —
уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки энг кам ойлик иш ҳақининг ўн икки ҳиссасигача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Судьяга ёки халқ маслаҳатчисига, уларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича вазифаларини бажариши муносабати билан енгилроқ ёки оғир тан жароҳати етказиш —
уч йилдан етти йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар такроран ёхуд олдиндан тил бириктириб туриб бир гуруҳ шахслар ёки алоҳида хавфли рецидивист томидан ёхуд уюшган гуруҳ томонидан ёки уюшган гуруҳнинг манфаатларини кўзлаб содир этилганда —
етти йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1574-модда. Судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг ҳаётига тажовуз қилиш
Судья ёки халқ маслаҳатчиси ҳаётига, уларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича вазифаларини бажариши муносабати билан тажовуз қилиш, шунингдек ўша важлар билан уларнинг яқин қариндошлари ҳаётига тажовуз қилиш —
беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар такроран ёхуд олдиндан тил бириктириб туриб бир гуруҳ шахслар ёки алоҳида хавфли рецидивист томонидан ёхуд уюшган гуруҳ томонидан ёки уюшган гуруҳнинг манфаатларини кўзлаб содир этилганда —
ўн йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси билан жазоланади.
1575-модда. Судьяни ёки халқ маслаҳатчисини қасддан ўлдириш
Судьяни ёки халқ маслаҳатчисини уларнинг одил судловни амалга ошириш бўйича вазифаларини бажариши муносабати билан қасддан ўлдириш, шунингдек ўша важлар билан уларнинг яқин қариндошларини ўлдириш —
ўн беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси билан жазоланади.
1576-модда. Судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг мулкига қасддан зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш
Судья ёки халқ маслаҳатчиси одил судловни амалга ошириш бўйича вазифаларини бажариши муносабати билан судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг ёхуд уларнинг яқин қариндошларининг мулкига қасддан зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар умумий хавфли йўсинда содир этилганда ёки одам ўлишига сабаб бўлган ёхуд уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилганда —
саккиз йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
27. 1573 ва 1574-моддалар мувофиқ равишда 1577 ва 1578-модда деб ҳисоблансин.
28. 163-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«163-модда. Пора эвазига ўзига оғдириб олиш ёки ёлғон гувоҳлик беришга мажбур этиш
Гувоҳни ёки жабрланувчини, экспертни, таржимонни пора эвазига ўзига оғдириб олиш ёки суриштирув, дастлабки тергов вақтида ёхуд ишни судда кўриш пайтида юқорида номи зикр этилган шахсларга ёки уларнинг яқин қариндошларига нисбатан ўлдириш билан қўрқитиш, зўрлик қилиш, мол-мулкни йўқ қилиш ёки шикастлаш йўли билан гувоҳни ёки жабрланувчини ёлғон кўрсатмалар беришга, экспертни — ёлғон хулоса беришга, таржимонни нотўғри таржима қилишга мажбур этиш —
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш иши билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилганда —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
29. Кодекс қуйидаги мазмундаги 1732-модда билан тўлдирилсин:
«1732-модда. Нархларни сунъий равишда кўтариш ёки баланд нархларни сақлаб туриш
Бир турдаги маҳсулотни ёки молларни ишлаб чиқарувчи (хизматлар кўрсатувчи) ва шу маҳсулот (хизматлар) ёки моллар бозорида ҳукмрон мавқега эга бўлган, мулк шаклидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро тил бириктириш йўли билан ишлаб чиқариш-техника аҳамиятидаги маҳсулот (хизмат)ларнинг ёки халқ истеъмол молларининг нархларини сунъий равишда кўтариш ёки баланд нархларни сақлаб туриш —
икки йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши ёхуд энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз ҳиссасидан эллик ҳиссасигача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Рақобатчиларга нисбатан тил бириктириш, зўрлик қилиш ёки таҳдид қилиш йўли билан молларнинг нархларини сунъий равишда кўтариш ёки баланд нархларни сақлаб туриш уларни сотиш билан шуғулланаётган хўжалик юритувчи субъектлар томондан содир этилганда—
мол-мулкни мусодара қилиб ёки мусодара қилмай беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши ёхуд энг кам ойлик иш ҳақининг эллик ҳиссасидан юз ҳиссасигача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган хатти-ҳаракатлар такроран ёки уюшган гуруҳ томонидан ёхуд унинг манфаатларини кўзлаб содир этилганда —
мол-мулкини мусодара қилиб уч йилдан етти йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
30. Кодекс қуйидаги мазмундаги 174, 1741, 1742-модда билан тўлдирилсин:
«174-модда. Сохта тадбиркорлик
Сохта тадбиркорлик, яъни уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш мақсадини кўзламасдан қарзлар, кредитлар олиш, фойдани солиқлардан озод қилиш (камайтириш) ёки ўзга мулкий наф кўриш мақсадида корхоналар ва бошқа тадбиркорлик ташкилотлари тузиш —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши ёхуд энг кам иш ҳақининг ўттиз ҳиссасидан эллик ҳиссасигача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар уюшган гуруҳ томонидан содир этилганда —
беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1741-модда. Сохта корхона тузишга кўмаклашиш ёки унинг фаолиятида иштирок этиш
Вазифаси доирасига корхоналарни рўйхатга олиш, уларга кредитлар бериш ёки уларнинг ишини назорат қилиб бориш кирадиган давлат хизматчилари, банк, солиқ, молия ва бошқа идораларнинг ходимлари сохта корхоналар (ташкилотлар)ни тузишда кўмаклашиши ҳамда уларнинг фаолиятида иштирок этиши, ғаразли ёки ўзга шахсий манфаатдорлик мавжуд бўлган тақдирда —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган, фаолиятининг ғайриқонунийлигини олдиндан биладиган ва бундан даромад оладиган шахсларнинг сохта корхона (ташкилот) фаолиятида иштирок этиши, шунингдек даромад олиш ёки бошқа шахсий наф кўриш учун бундай ташкилотларнинг ҳақиқий хусусиятини яширишга кўмаклашиш —
мол-мулкини мусодара қилиб беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки мол-мулкини мусодара қилиб бир йилдан икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тузилган ҳаракатлар уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилганда —
мол-мулкини мусодара қилиб уч йилдан саккиз йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1742-модда. Сохта синиш
Сохта синиш, яъни тадбиркор томонидан иқтисодий жиҳатдан ночор аҳволда қолганлик ва кредиторлар олдидаги мажбуриятларни бажаришнинг имкони йўқлиги ҳақида ғирт ёлғон эълон бериш ғаразли ният билан содир этилганда ёхуд кредиторларга катта моддий зарар етказганда —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан жазоланади».
31. 175-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Чайқовчилик яъни текин даромад олиш мақсадида тартибга солинадиган давлат нархлари белгиланган молларни савдо, умумий овқатланиш корхоналари (ташкилотлари)дан, шунингдек мулкчилик шаклидан қатъи назар, ахолига молларни сотишни амалга ошираётган ўзга корхоналардан сотиб олиш ҳамда бу молларни давлат томонидан белгиланган энг юқори нархдан ортиқча баҳода қайта сотиш —
мол-мулкини мусодара қилиб ёки мусодара қилмай беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёхуд энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш ҳиссасигача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Бир неча марта ёки йирик миқдорларда ёхуд бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, шунингдек савдо ходими томонидан ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этилган чайқовчилик —
мол-мулкини мусодара қилиб уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш ҳиссасидан эллик ҳиссасигача миқдорда жарима солиш билан жазоланади».
32. 1941, 1942, ,1943, 1944, 1945, 1946-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1941-модда. Прокурорнинг ёки милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш
Прокурорнинг, милиция ходимининг, терговчининг ёки суриштирувни амалга ошириётган шахснинг ҳаётига уларнинг хизмат фаолияти муносабати билан тажовуз қилиш, шунингдек ўша важлар билан уларнинг яқин қариндошлари ҳаётига тажовуз қилиш —
беш йилдан ўн йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар такроран ёхуд бир гуруҳ шахслар томонидан тил бириктириб туриб ёки алоҳида хавфли рецидивист ёхуд уюшган гуруҳ томонидан ёки уюшган гуруҳнинг манфаатларини кўзлаб содир этилганда —
ўн йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси билан жазоланади.
1942-модда. Прокурорга ёки милиция ходимига тан жароҳати етказиш
Прокурорга, милиция ходимига, терговчига ёки суриштирувни амалга ошираётган шахсга уларнинг хизмат фаолияти муносабати билан енгил тан жароҳати етказиш, шунингдек бундай ҳаракатларни жамоат тартибини, фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этувчи бошқа шахсларга нисбатан содир этиш —
уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки энг кам ойлик иш ҳақининг ўн икки ҳиссасигача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Прокурорга, милиция ходимига, терговчига ёки суриштирувни амалга ошираётган шахсга улар хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан енгилроқ ёки оғир тан жароҳати етказиш, шунингдек бундай ҳаракатларни жамоат тартибини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этувчи бошқа шахсларга нисбатан содир этиш —
уч йилдан етти йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар такроран ёхуд бир гуруҳ шахслар томонидан тил бириктириб туриб ёки алоҳида хавфли рецидивист ёхуд уюшган гуруҳ томонидан ёки уюшган гуруҳнинг манфаатларини кўзлаб содир этилганда —
етти йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1943-модда. Прокурорни ёки милиция ходимини қўрқитиш
Прокурорни, милиция ходимини, терговчини ёки суриштирувни амалга ошираётган шахсни, уларнинг яқин қариндошларини прокурор, милиция ходими, терговчи ёки суриштирувни амалга ошираётган шахс хизмат вазифаларини бажариши сабабли ўлдириш билан, тан жароҳати етказиш билан, мол-мулкини йўқ қилиб ташлаш билан ёхуд бошқа ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар содир этиш билан қўрқитиш —
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма ҳиссасигача миқдорда жарима солиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар уюшган гуруҳ томонидан ёхуд унинг манфаатларини кўзлаб содир этилганда —
уч йилдан беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1944-модда. Прокурорни ёки милиция ходимини қасддан ўлдириш
Прокурорни ёки милиция ходимини, терговчини ёки суриштирувни амалга ошираётган шахсни улар хизмат вазифаларини бажаришлари муносабати билан қасддан ўлдириш, шунингдек ўша важлар билан уларнинг яқин қариндошларини ўлдириш —
ўн беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки ўлим жазоси билан жазоланади.
1945-модда. Прокурорнинг ёки милиция ходимининг фаолиятига ғайриқонуний аралашув
Прокурорнинг, милиция ходимининг, терговчи ёки суриштирувни амалга ошираётган шахснинг қонуний хизмат фаолиятини ўташларида уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш мақсадида кимнинг томонидан бўлишидан қатъи назар ғайриқонуний аралашув —
уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш иши билан жазоланади.
1946-модда. Прокурорнинг ёки милиция ходимининг мулкига қасддан зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш
Прокурор, милиция ходими, терговчи ёки суриштирувни амалга ошираётган шахс хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан прокурорнинг, милиция ходимининг, терговчининг ёки суриштирувни амалга ошираётган шахснинг ёхуд уларнинг яқин қариндошларининг мулкига қасддан зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш —
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар умумий хавфли йўсинда содир этилганда ёки одам ўлишига сабаб бўлганда ёхуд уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилганда —
саккиз йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
33. Кодекс қуйидаги мазмундаги 1919-модда билан тўлдирилсин:
«1919-модда. Фуқароларнинг фаолияти тақиқланган бирлашмалар тузиши ва уларда фаол иштирок этиши
Айни шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо чоралари қўлланилгандан кейин фуқароларнинг белгиланган тартибда тақиқланган ҳар қандай бирлашмаларини тузишга қаратилган ҳаракатлари, шу жумладан фаолияти миллий ёки ирқий адоват ихтилоф ёки хусуматни қўзғатишга, миллий, ирқий, диний негизда куч ишлатишга қаратилган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришни тўғридан тўғри мақсад қилиб қўювчи сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва оммавий ҳаракатларни тузиш, шунингдек уларнинг фаолиятида фаол қатнашиш —
уч йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача муддатга ахлоқ тузатиш ишларига жалб этиш билан жазоланади».
34. 2101-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Босқинчилик йўли билан ёхуд алоҳида хавфли рецидивист ёки уюшган гуруҳ томонидан жуда кўп миқдорда ўқ отиш қуролларини, ўқ дориларни ёки портловчи моддаларни ўғирлаш —
мол-мулкини мусодара қилиб саккиз йилдан ўн беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади».
35. 2163-модда учинчи қисмининг тавсифи «шунингдек, наркотик воситаларнинг кўп миқдорда» деган сўзлардан кейин «ёхуд уюшган гуруҳ томонидан талон-торож қилиниши» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
36. 71-модданинг иккинчи қисмида:
«(78-модданинг иккинчи қисми); давлат ёки жамоат мулкини кўп миқдорда ёки жуда кўп миқдорда талон-тарож қилиш (114-модданинг тўртинчи қисми; 117-модданинг учинчи қисми; 118-модданинг учинчи қисми; 119-модданинг учинчи қисми; 1191-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда талончилик қилиш (115-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари; 126-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда давлат, кооператив ёки жамоат мулкига нисбатан товламачилик қилганлик (1151-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); босқинчилик қилиш (116 ва 127-моддалар); давлат ёки жамоат мулкини ёхуд гражданларнинг шахсий мулкини айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (122-модданинг иккинчи қисми; 133-модданинг иккинчи қисми); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда ўғирлик қилганлик (125-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда гражданларнинг шахсий мулкига нисбатан товламачилик қилганлик (128-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари)» деган сўзлар «(78-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 781-модданинг иккинчи қисми); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда ўғирлик қилганлик (125-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда талончилик қилганлик (126-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); босқинчилик қилганлик (127-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда мулкига нисбатан товламачилик қилганлик (128-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда фирибгарлик қилганлик (129-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш (130-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); жиноий йўл билан қўлга киритилган мулкни олиш ёки сотиш (132-модданинг учинчи қисми); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда содир этилган мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (133-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «(175-модданинг «б» ва «в» бандларида)» деган сўзлар «(175-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «(153-модданинг иккинчи; 154-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар «(153-модданинг иккинчи ва учинчи; 154-модданинг иккинчи ва учинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «пора олиш (152-модда)» деган сўзлардан кейин «хизматчини пора эвазига ўзига оғдириб олиш (1541-модданинг иккинчи ва тўртинчи қисми)» деган сўзлар билан тўлдирилсин; «(157-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлардан кейин «судьяга ёки халқ маслаҳатчисига тан жароҳати етказиш (1573-модданинг учинчи қисми); судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг ҳаётига тажовуз қилиш (1574-модда); судьяни ёки халқ маслаҳатчисини қасддан ўлдириш (1575-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг мулкига қасддан зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш (1576-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан тўлдирилсин; «(159-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлардан кейин «нархларни сунъий равишда кўтариш ва баланд нархларни сақлаб туриш (1732-модданинг учинчи қисми); сохта тадбиркорлик (174-модданинг иккинчи қисми); сохта корxона тузишга кўмаклашиш ёки унинг фаолиятида иштирок этиш (1741-модданинг учинчи қисми)» деган сўзлар билан тўлдирилсин; «милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш (1941-модда); милиция ходимини қасддан ўлдириш (1944-модда)» деган сўзлар «прокурорнинг ёки милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш (1941-модда); прокурорга ёки милиция ходимига тан жароҳати етказиш (1942-модданинг учинчи қисми); прокурорни ёки милиция ходимини қасддан ўлдириш (1944-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда прокурорнинг ёки милиция ходимининг мулкига қасддан зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш (1946-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
37. 10-модданинг:
иккинчи қисмидаги «(116 ва 127-моддалар)» деган сўзлар «(127-модда)» деган сўзлар билан; «(115 ва 126-моддалар)» деган сўзлар «(126-модда)» деган сўзлар билан; «(114 ва 125-моддалар)» деган сўзлар «(125-модда)» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «давлат, жамоат мулкини ёки шахсий мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш ёмон окибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса (122-модданинг иккинчи қисми ва 133-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар «мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (133-модданинг иккинчи кисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
38. 231-модданинг:
биринчи қисми 1-бандидаги «(78-модданинг иккинчи қисми) деган сўзлар «(78-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 781-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда давлат, кооператив ёки жамоат мулкига нисбатан товламачилик қилганлик (1151-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); давлат ёки жамоат мулкини жуда кўп миқдорда талон-торож қилганлик (1191-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда давлат, жамоат мулкини ёки гражданларнинг шахсий мулкини эгаллаб олиш мақсадида босқинчилик қилганлик (116-модданинг иккинчи қисми; 127-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда гражданларнинг шахсий мол-мулкига товламачилик қилганлик (128-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); «милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилганлик (1941-модда)»; милиция ходимини қасддан ўлдирганлик (1944-модда)» деган сўзлар «босқинчилик қилганлик (127-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари)», «мулкка нисбатан товламачилик қилганлик (128-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); талон-торож қилганлик (130-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); судьяга ёки халқ маслаҳатчисига тан жароҳати етказганлик (1573-модданинг учинчи қисми); судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг ҳаётига тажовуз қилганлик (1574-модда); судьяни ёки халқ маслаҳатчисини қасддан ўлдирганлик (1575-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг мулкига қасддан зарар етказганлик ёки уни нобуд қилганлик (1576-модданинг иккинчи қисми)»; «прокурорнинг ёки милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилганлик (1941-модда); прокурорга ёки милиция ходимига тан жароҳати етказганлик (1942-модданинг учинчи қисми); прокурорни ёки милиция ходимини қасддан ўлдирганлик (1944-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда прокурорнинг ёки милиция ходимининг мулкига қасддан зарар етказганлик ёки уни нобуд қилганлик (1946-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи қисми 2-бандидаги «(78-модда)» деган сўзлар «(78, 781-моддалар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин; давлат ёки жамоат мулкини айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда талон-торож қилганлик (114-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари; 115-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари; 117-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари; 118-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари; 119-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари; 1191-модда); давлат, кооператив ёки жамоат мулкига нисбатан айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда товламачилик қилганлик (1151-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари)», давлат, жамоат мулкини ёки гражданларнинг шахсий мулкини эгаллаб олиш мақсадида босқинчилик қилганлик (116 ва 127-моддалар)»; айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қилинган ўғирлик, талончилик ёки фирибгарлик (125-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари; 126-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари; 129-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари)», «айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда гражданларнинг шахсий мол-мулкига товламачилик қилганлик (128-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари)» деган сўзлар «айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қилинган ўғирлик, талончилик ёки фирибгарлик (125-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари; 126-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари; 129-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); босқинчилик (127-модда); товламачилик (128-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан ўғирлаганлик (130-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари); жиноий йўл билан қўлга киритилган мулкни олиш ёки сотиш (132-модданинг учинчи қисми); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда содир этилган мулкни қасддан нобуд қилганлик ёки унга зарар етказганлик (133-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «пора олиш (152-модда)» деган сўзлардан кейин «судьяга ёки халқ маслаҳатчисига тан жароҳати етказганлик (1573-модданинг учинчи қисми); судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг ҳаётига тажовуз қилганлик (1574-модда); судьяни ёки халқ маслаҳатчисини қасддан ўлдирганлик (1575-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг мулкига қасддан зарар етказганлик ёки нобуд қилганлик (1576-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан тўлдирилсин; «(175-модданинг «б» ва «в» бандлари); милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилганлик (1941-модда); милиция ходимини қасддан ўлдирганлик (1944-модда)» деган сўзлар «(175-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); прокурорнинг ёки милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилганлик (1941-модда); прокурорга ёки милиция ходимига тан жароҳати етказганлик (1942-модданинг учинчи қисми); прокурорни ёки милиция ходимини қасддан ўлдирганлик (1944-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда прокурорнинг ёки милиция ходимининг мулкига қасддан зарар етказганлик ёки уни нобуд қилганлик (1946-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
39. 50-модданинг:
олтинчи қисмидаги «(78-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар «(78-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари, 781-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «давлат ёки жамоат мулкини жуда кўп миқдорда талон-торож қилганлик (1191-модда), босқинчилик билан содир этилган талон-торож бундан мустаснодир» деган сўзлар «ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан ўғирлаганлик (130-модда) босқинчилик билан содир этилган ўғирлик бундан мустаснодир» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «153-модданинг иккинчи қисми; 154-модданинг иккинчи қисми;» деган сўзлар «153-модданинг иккинчи ва учинчи қисми; 154-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
40. 501-модданинг:
3-бандида «давлат, кооператив ёки жамоат мулкига нисбатан айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда товламачилик қилганлик (1151-модданинг учинчи қисми); давлат, жамоат мулкини ёки гражданларнинг шахсий мулкини эгаллаб олиш мақсадида айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда босқинчилик қилганлик (116-модданинг иккинчи қисми; 127-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); босқинчилик йўли билан давлат ёки жамоат мулкини жуда кўп миқдорда талон-торож қилганлик (1191-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда ўғирлик қилганлик (125-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда гражданларнинг шахсий мулкига нисбатан товламачилик қилганлик (128-модданинг учинчи қисми); милиция ходими ёки халқ дружиначиси ҳаётига уларнинг жамоат тартибини сақлаш юзасидан хизмат ёки жамоат фаолияти муносабати билан тажовуз қилганлик (1941-модда)» деган сўзлар «ўғирлик қилганлик (125-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); талончилик қилганлик (126-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); босқинчилик қилганлик (127-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда товламачилик қилганлик (128-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); фирибгарлик қилганлик (129-модданинг тўртинчи қисми); ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлик (130-модданинг тўртинчи қисми); судьяга ёки халқ маслаҳатчисига тан жароҳати етказганлик (1573-модданинг учинчи қисми); судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг ҳаётига тажовуз қилганлик (1574-модда); судьяни ёки халқ маслаҳатчисини қасддан ўлдирганлик 1575-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг мулкига қасддан зарар етказганлик ёки нобуд қилганлик (1566-модданинг иккинчи қисми); баланд нархларни сунъий равишда келтириб чиқариш ва сақлаб туриш (1732-модданинг учинчи қисми); сохта тадбиркорлик (174-модданинг иккинчи қисми); сохта корхона тузишга кўмаклашиш ёки унинг фаолиятида иштирок этиш (1741-модданинг учинчи қисми); прокурорнинг ёки милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилганлик (1941-модда); прокурорга ёки милиция ходимига тан жароҳати етказганлик (1942-модданинг учинчи қисми); прокурорни ёки милиция ходимини қасддан ўлдирганлик (1944-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда прокурорнинг ёки милиция ходимининг мулкига қасддан зарар етказганлик ёки уни нобуд қилганлик (1946-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
41. 51-модданинг:
олтинчи қисми 2-бандидаги «давлат, жамоат мулкини ёки гражданларнинг шахсий мулкини эгаллаб олиш мақсадида айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қилинган босқинчилик (116-модданинг иккинчи қисми; 127-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); милиция ходими ёки халқ дружиначиси ҳаётига уларнинг жамоат тартибини сақлаш юзасидан хизмат ёки жамоат фаолияти муносабати билан айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда тажовуз қилганлик (1941-модда)» деган сўзлар «ўғирлик қилганлик (125-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари); талончилик қилганлик (126-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари); босқинчилик қилганлик (127-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари); товламачилик қилганлик (128-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари); фирибгарлик қилганлик (129-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари); жиноий йўл билан қўлга киритилгаи мулкни олиш ёки сотиш (132-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг ҳаётига тажовуз қилганлик (1574-модда); судьяни ёки халқ маслаҳатчисини қасддан ўлдирганлик (1575-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг мулкига қасддан зарар етказганлик ёки уни нобуд қилганлик (1576-модданинг иккинчи қисми); прокурорнинг ёки милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилганлик (1941-модда); прокурорни ёки милиция ходимини қасддан ўлдирганлик (1944-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда прокурорнинг ёки милиция ходимининг мулкига қасддан зарар етказганлик ёки уни нобуд қилганлик (1946-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
42. 169-модданинг:
биринчи қисмидаги «давлат ёки жамоат мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, хизмат мансабини суиистеъмол қилиш ва фирибгарлик йўли билан такроран ёки бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктириб талон-торож қилиш (114-модданинг иккинчи қисми; 117-модданинг иккинчи қисми; 118-модданинг иккинчи қисми; 119-модданинг иккинчи қисми); талончилик қилиш (115-модданинг биринчи қисми, 126-модданинг биринчи қисми); давлат, кооператив ёки жамоат мулкига нисбатан товламачилик қилиш (1151-модданинг биринчи қисми); босқинчилик қилиш (116-модданинг биринчи қисми; 127-модданинг биринчи қисми); фуқароларнинг шахсий мулкини айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда ўғирлаш (125-модданинг иккинчи кисми); алоҳида хавфли рецидивист томонидан қилинган ёки жабрланувчига катта зарар етказган ҳолда қилинган фирибгарлик (129-модданинг учинчи қисми); давлат ёки жамоат мулкини ёхуд фуқароларнинг шахсий мулкини айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (122-модданинг иккинчи қисми; 133-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзларни ўғирлаш (125-модданинг иккинчи қисми); талончилик қилиш (126-модданинг биринчи қисми); босқинчилик қилиш (127-модданинг биринчи қисми); товламачилик қилиш (128-модданинг биринчи қисми); фирибгарлик қилиш (129-модданинг тўртинчи қисми); жиноий йўл билан қўлга киритилган мулкни олиш ёки сотиш (132-модданинг иккинчи қисми); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш (133-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан; «(175-модданинг «б» ва «в» бандлари)» деган сўзлар «(175-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «давлат ёки жамоат мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш ва фирибгарлик йўли билан кўп ёки жуда катта миқдорда талон-торож қилиш ёхуд бу мулкнинг алоҳида хавфли рецидивист томонидан талон-торож қилиниши (114-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари; 117-модданинг учинчи, 118-модданинг учинчи, 119-модданинг учинчи қисмлари, 1191-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда талончилик қилиш (115-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари; 126-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); давлат, кооператив ёки жамоат мулкига нисбатан айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда товламачилик қилиш (1151-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда босқинчилик қилиш (116-модданинг иккинчи; 127-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлар); фуқароларнинг шахсий мулкини уйга кириб ўғирлаш ёки алоҳида хавфли рецидивист томонидан содир қилинган ўғирлик (125-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари)»; айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда граждларнинг шахсий мулкини товламачилик қилиш (128-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари) деган сўзлар «айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда ўғирлаш (125-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда талончилик қилиш (126-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда босқинчилик қилиш (127-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда товламачилик қилиш (128-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш (130-модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлари); жиноий йўл билан қўлга киритилган мулкни олиш ёки сотиш (132-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин, (153-модданинг иккинчи қисми; 154-модданинг иккинчи қисми); «милиция ходими ёки халқ дружиначисининг ҳаётига уларнинг жамоат тартибини сақлаш юзасидан хизмат ёки ижтимоий фаолияти муносабати билан тажовуз қилиш (1941-модда)» деган сўзлар «153-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари; 154-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг ҳаётига тажовуз қилиш (1574-модда); судьяни ёки халқ маслаҳатчисини қасддан ўлдириш (1575-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг мулкига қасддан зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш (1576-модданинг иккинчи қисми); сохта тадбиркорлик (174-модданинг иккинчи қисми); сохта корхона тузишга кўмаклашиш ёки унинг фаолиятида иштирок этиш (1741-модданинг учинчи қисми); «прокурорнинг ёки милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш (1941-модда); прокурорни ёки милиция ходимини қасддан ўлдириш (1944-модда); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда прокурорнинг ёки милиция ходимининг мулкига қасддан зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш (1946-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
43. 170-моддадаги:
«давлат ёки жамоат мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш ёки растрата қилиш, хизмат вазифасини суистеъмол қилиш ва фирибгарлик йўли билан кўп ёки жуда катта миқдорда талон-торож қилиш ёхуд бу мулкнинг алоҳида хавфли рецидивист томонидан талон-торож қилиниши (114-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари; 117-модданинг учинчи қисми; 118-модданинг учинчи кисми; 119-модданинг учинчи қисми; 1191-модда)»; «айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда талончилик қилиш (115-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари; 126-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда давлат, кооператив ёки жамоат мулкига нисбатан товламачилик қилиш (1151-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда босқинчилик қилиш (116-модданинг иккинчи қисми; 127-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари); гражданлар шахсий мулкининг алоҳида хавфли рецидивист томонидан ўғирланиши (125-модданинг тўртинчи қисми); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда гражданларнинг шахсий мулкига товламачилик қилиш (128-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари)» деган сўзлар «ўғирлаш (125-модданинг учинчи, тўртинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда талончилик қилиш (126-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда босқинчилик қилиш (127-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда товламачилик қилиш (128-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари); фирибгарлик қилиш (129-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари); айбни оғирлаштирадиган ҳолатларда ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш (130-модданинг тўртинчи қисми); жиноий йўл билан қўлга киритилган мулкни олиш ёки сотиш (132-модданинг учинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин, (153-модданинг иккинчи қисми; 154-модданинг иккинчи қисми); милиция ходими ёки халқ дружиначисининг ҳаётига уларнинг жамоат тартибини сақлаш юзасидан хизмат ёки ижтимоий фаолияти муносабати билан тажовуз қилиш (1941-модда)» деган сўзлар (153-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари; 154-моддаларнинг иккинчи ва учинчи қисмлари); судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг ҳаётига тажовуз қилиш (1574-модда); судьяни ёки халқ маслаҳатчисини қасддан ўлдириш (1575-модда); судьянинг ёки халқ маслаҳатчисининг мулкига қасддан зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш (1576-модда.); сохта тадбиркорлик (174-модданинг иккинчи қисми); сохта корхона тузишга кўмаклашиш ёки унинг фаолиятида иштирок этиш (1741-модданинг учинчи қисми) прокурорнинг ёки милиция ходимининг ҳаётига тажовуз қилиш (1941-модда); прокурорни ёки милиция ходимини қасддан ўлдириш (1944-модда); прокурорнинг ёки милиция ходимининг мулкига қасддан зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш (1946-модданинг иккинчи қисми)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
II. 1959 йил 21 май куни қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1959 йил, № 6, 3-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
1. 97-модда қуйидаги мазмунда бўлган 8-банд билан тўлдирилсин:
«8) Давлат божхона қўмитасининг идоралари — контрабанда ҳамда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига товар-моддий бойликларни ғайриқонуний йўл билан олиб чиқиб кетилаётганлиги тўғрисидаги ишлар бўйича».
2. 108-модданинг:
биринчи қисмидаги «130» рақами «1301» рақами билан, «132-модданинг «а» ва «б» бандларида» деган сўзлар «132-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «1141», «120» рақамлари, «122-модданинг биринчи қисми» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисми «124» рақамидан кейин «130-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан тўлдирилсин; «171—173» рақамларидан кейин «1732-модданинг учинчи қисмида; 174, 1741, 1742» деган сўзлар билан, «1918» рақамидан кейин «1919» рақами билан тўлдирилсин;
тўртинчи қисмидаги «129, 132-модданинг «в» бандида» деган сўзлар «129, 130-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида, 132-модданинг учинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин; «167» рақамидан кейин «1732-модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида» деган сўзлар билан тўлдирилсин; тўртинчи қисмидан «114, 1142, 115, 1151, 116, 119, 121, 122-модданинг иккинчи қисми» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
бешинчи қисмидаги «78, 117, 118, 1191-моддаларида назарда тутилган» деган сўзлар «78, 781-моддаларида назарда тутилган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 198-модданинг биринчи қисмидаги «1574» рақами «1578» рақами билан, «1941» рақами «1941—1946» рақамлари билан алмаштирилсин.
4. 199-модданинг биринчи қисмидаги «1574» рақами «1578» рақами билан алмаштирилсин, «1941» рақами «1941—1946» рақамлари билан алмаштирилсин.
III. 1985 йил 13 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий хуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1985 йил, № 35, 411-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилсин:
1. 56-модданинг сарлавҳаси ва тавсиф қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«56-модда. Майда ўғирлик
Мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса ва ташкилотнинг мулкига нисбатан майда ўғирлик қилиш —»
2. Кодекс қуйидаги мазмундаги 1663 ва 2221-моддалар билан тўлдирилсин:
«1663-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан молларни белгилаб қўйилган тартибни бузган ҳолда сотиш
Маҳаллий давлат корхоналари ишлаб чиқарган спиртли ичимликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат молларини, шунингдек чет элда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва молларни молнинг сифатини ҳамда ишлаб чиқариш белгисини тасдиқловчи ҳужжатларсиз хўжалик юритувчи субъектлар томонидан сотиш, шунингдек сотиш мақсадида олиш —
спиртли ичимликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат моллари мусодара қилиниб энг кам ойлик иш ҳақининг ўн ҳиссасидан йигирма ҳиссасигача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.
Ўша ҳаракатлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил мобайнида такроран содир этилганда —
спиртли ичимликлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва саноат моллари мусодара қилиниб энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма ҳиссасидан қирқ ҳиссасигача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади».
«2221-модда. Диний таълим бериш тартибини бузиш
Махсус диний таълимга эга бўлмай туриб ҳамда диний бошқарма, марказининг ижозатини олмай, диний таълим бериш, шунингдек хусусий тартибда диний таълим бериш —
энг кам ойлик иш ҳақининг беш ҳиссасигача бўлган миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади».
3. Белгилаб қўйилсинки, 1663-моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир баённомалар ички ишлар идораларининг ваколат берилган мансабдор шахслари томонидан тузилади.
4. 228-модданинг биринчи қисми «1661» рақамидан кейин «1663» рақами билан, «222» рақамидан кейин «2221» рақами билан тўлдирилсин.
5. 229-модда «195—199» рақамларидан кейин «2221» рақами билан тўлдирилсин.
6. 321-модданинг иккинчи хатбошиси «156» рақамидан кейин «1663» рақами билан тўлдирилсин.
7. 173-модданинг биринчи қисмидаги «йигирма беш сўмдан ошмаса» деган сўзлар «энг кам ойлик иш ҳақидан ошмаса» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 1884-модданинг сарлавҳаси ва тавсиф қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1884-модда. Фуқароларнинг фаолияти тақиқланган бирлашмалар тузиши ва уларда фаол иштирок этиши
Фуқароларнинг белгиланган тартибда тақиқланган ҳар қандай бирлашмаларни тузишга қаратилган ҳаракатлар қилиши, шунингдек уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиши».
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. 1963 йил 23 март Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, № 9, 30-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. 200-модданинг биринчи қисми «депозитига» деган сўзлардан кейин «ёки Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган ҳолларда банкка» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2. 204-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«204-модда. Гаров
Гаров туфайли кредитор (гаровга олувчи) қарздор мажбуриятларини бажармаган тақдирда гаровга қўювчи гаровга қўйган мол-мулк қийматидан таъминланиш ҳуқуқига эгадир.
Гаров билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг «Гаров тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун хужжатлари билан тартибга солинади»;
3. 205—215-моддалар чиқариб ташлансин.
V. Ўзбекистон Республикасининг 1963 йил 23 март Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Гражданлик-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг Ведомостлари, 1963 йил, № 9, 31-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилсин:
455-модда қуйидагича мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ундириш гаров нарсасига қаратилганда гаровга олувчининг талабларини қондиришга бошқа кредиторларга нисбатан устунлик берилади. Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилган истиснолар бундан мустасно»;
ушбу модданинг иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин.
VI. 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 1, 29-модда) 39-моддасининг биринчи қисми учинчи хатбошисидаги «раёсатлари суд ҳайъатлари ишни кассация тартибида қараб чиқиб, қабул қилган қарорларига» деган сўзлар «суд хайъатлари ишни кассация тартибида қараб чиқиб, қабул қилган ажримларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
VII. 1992 йил 3 июлда қабул қилинган «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 10, 401-модда) 17-моддаси 1-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Ўрта умумий таълим, ҳунар техника билим юртлари, кундузги диний ўрта ўқув юртларида таҳсил кўраётган чақирилувчиларнинг чақириш муддати — тўлиқ умумий таълим олгунларига қадар, лекин кўпи билан 21 ёшгача, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ўқув юртларида таълим олаётган студентларга ҳамда кундузги диний олий ўқув юртларида таҳсил кўраётган фуқароларга чақириш муддати — ўқув юртини битиргунларига қадар таълим олишни давом эттиришлари мақсадида узайтирилади».
VIII. 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлардан олинадиган солиқлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 86-модда)нинг 9-моддаси қуйидаги мазмунда бўлган иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Диний ташкилотларнинг молиявий ва мулкий хайрияларига солиқ солинмайди».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 май,
882-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 6-сон, 266-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 6-сон, 121-модда; 1996 й., 11-12-сон; 1997 й., 4-5-сон; 2002 й., 12-сон, 218-модда)