Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини янада такомиллаштириш, Давлат бюджети мақсадли давлат жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар маблағларидан оқилона фойдаланишни молиявий назорат қилишнинг ғоят муҳим воситаси сифатида унинг фаолияти таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш, мазкур соҳада қабул қилинган қарорларнинг ижро этилишида давлат ва хўжалик тузилмаларининг масъулиятини кучайтириш мақсадида:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
1. Ҳисоб палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслар томонидан қилинган қоидабузарликларини ҳуқуқий баҳолаш ва давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарари суммасини қоплаш бўйича текширув материалларини прокуратура органларига топшириш тартиби ишлаб чиқилганлиги ва тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидаги тартиб белгилансин ва унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
мамлакат солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, навбатдаги йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва мақсадли давлат жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари Ҳисоб палатасининг тегишли хулосаси билан Олий Мажлисга киритилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Давлат бюджетининг ижроси бўйича ҳар йилги ҳисобот Ҳисоб палатаси томонидан ташқи аудит ва баҳолаш ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тасдиқлаш учун тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишилган ҳолда йиллик назорат ишлари Дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
Ҳисоб палатаси ҳузуридаги Ҳайъат назорат тадбирлари давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси Ҳисоб палатасига Давлат бюджети Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этилган мақсадли давлат жамғармалари ва бошқа жамғармаларнинг даромад ва харажат моддалари мақсадли ижро этилишини бирламчи маълумотларга кўра назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизимлари ва ресурсларига киришга шароит яратсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 29-сон, 356-модда)
5. Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Ҳисоб палатаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Ҳисоб палатасида иқтисодиёт идораларининг ахборот тизимларига кириш имконини берадиган маълумотларни узатиш электрон тармоғини ишлаб чиқиш ва жорий этишни таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда мансабдор шахсларнинг Ҳисоб палатаси кўрсатмаларини бажармаганлиги учун жавобгарлик чораларини кучайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Ҳисоб палатаси аниқлаган давлатнинг иқтисодий манфаатларига етказилган зарар суммасини Давлат бюджети даромади ҳисобига йўллаш механизмини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ўн кун муддатда ўз зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни инобатга олган ҳолда Ҳисоб палатасини кадрлар билан мустаҳкамлаш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
идоравий норматив ҳужжатларнинг мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари В.А. Голишев ва Р.С. Шамшиев зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 сентябрь,
ПҚ-460-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 377-модда; 2011 й., 25-сон, 256-модда; 2014 й., 29-сон, 356-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2018 й., 0618/5306/0593-сон)