Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ФАРМОН ВА ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ-85-сонли «Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рангли металл парчалари, чиқиндиларини йиғиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 18 июлдаги ПҚ-419-сонли қарорига мувофиқ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонлари ва қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 14 сентябрь,
ПФ-3800-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
баъзи фармон ва қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
баъзи фармон ва қарорларига киритиладиган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонига 4-илованинг эслатмасидаги «Ўзиккиламчиранглиметалл» акциядорлик жамиятига» сўзлари «Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» Очиқ акциядорлик жамиятига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари экспортини тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги ПФ-2212-сон Фармони 2-бандидаги «Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖга» сўзлари «Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖга» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари ўғирланиши ҳамда ноқонуний четга олиб чиқиб кетилишининг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги ПФ-2559-сон Фармони:
3-бандида ва 5-бандининг учинчи хатбошидаги «Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ ва унинг минтақавий бўлинмалари» сўзлари «Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖ» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-бандида ва 5-бандининг иккинчи хатбошидаги «Ўзиккиламчиранглиметалл» ОАЖ» сўзлари «Тошкент рангли металл парчалари, чиқиндиларини қайта ишлаш заводи» ОАЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 11 майдаги ПФ-3876-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 191-модда)
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 375-модда; 2007 й., 19-20-сон, 191-модда; 2008 й., 14-15-сон, 95-модда)