ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
«БАНКЛАР ВА БАНК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 7-МОДДАСИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан
2006 йил 15 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган
2006 йил 15 июнда қабул қилинган
Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 25 апрелда қабул қилинган «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги 216-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 54-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1999 йил, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда) 7-моддасининг олтинчи қисми «этиш ҳоллари» деган сўзлардан кейин «шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳоллар» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2006 йил 14 сентябрь,
ЎРҚ-49-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 37-38-сон, 368-модда)