Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини тартибга солиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида» 2000 йил 25 майдаги 71-II-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. «Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб этиладиган фаолият турлари рўйхати тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида»ги, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2006 йил 7 сентябрь,
190-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорига
1-ИЛОВА
2006 йил 7 сентябрдаги 190-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
Низом
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
I. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Тамаки маҳсулотлари (барча классдаги сигаретлар, папирослар, сигаралар ва сигариллалар) ни саноат асосида ишлаб чиқариш фаолияти лицензияланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Лицензия мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиянинг амал қилиши чекланмаган муддатга берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда — Лицензиялаш комиссияси) томонидан қабул қилинади.
Лицензиялаш комиссияси фаолияти Лицензиялаш комиссияси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.
Лицензия олиш учун зарур ҳужжатларни қабул қилиш, улар юзасидан эксперт хулосаси ва Лицензиялаш комиссияси қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш, лицензияларни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш, лицензиялар реестрини юритиш, лицензия битимини тузиш, унинг бажарилишини ва лицензия талабларига риоя этилишини назорат қилиш Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Ишчи орган) томонидан амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Лицензия бериш учун зарур бўлган лицензия талаблари ва шартлари
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Қуйидагилар талабгорларга тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича лицензиялар бериш учун лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, техник регламентларга ёки стандартларга мажбурий риоя қилиш;
(7-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқаришнинг тўлиқ технологик жараёнига риоя қилиш — бинолар яхлитлиги, хом ашёни пировард истеъмолчига сотиш учун тайёр маҳсулот этиб қайта ишлашни таъминловчи технологик асбоб-ускуналар хом ашёни дастлабки қайта ишлаш (тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга бериш учун тамакини дастлабки тозалаш ва тайёрлаш) цехининг ва иккиламчи қайта ишлаш — сигарет ва бошқа тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш цехининг мавжудлиги;
(7-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 265-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 486-модда)
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришни техник назорат қилиш бўйича «Ўзстандарт» агентлиги органлари томонидан аккредитация қилинган лабораторияларнинг мавжудлиги;
тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда техника хавфсизлигини, ёнғин хавфсизлиги, ишлаб чиқариш санитарияси ва экология талаблари ва нормаларини таъминлаш;
рўйхатдан ўтказилган (патентланган) товар белгиларининг мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича халқаро ва миллий стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган технологик йўриқномаларнинг мавжуд бўлиши;
(7-банднинг «б» кичик банди еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 10-сон, 105-модда)
ишлаб чиқарилаётган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда акциз маркалари билан маркалаш учун асбоб-ускуналарнинг мавжуд бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берувчи ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган тегишли сертификатларга эга бўлган, шу жумладан импорт қилинган тамаки хом ашёсидан фойдаланиш. Бунда импорт бўйича келтирилган тамаки хом ашёсининг йиллик ҳажми тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган умумий йиллик ҳажмнинг 80 фоизидан ошмаслиги керак. Маҳаллий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларидан тамаки хом ашёси сотиб олишга аванс бериш агротехнология тадбирларини ўз вақтида амалга ошириш учун контракт суммасининг камида 50 фоизи миқдорида таъминланиши керак.
(7-банднинг «б» кичик банди тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 265-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 486-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
III. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Лицензия талабгори лицензия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
лицензия бериш тўғрисидаги ариза (аризада қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисобварағи, фаолиятининг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланаётган тури);
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
қуйидагилар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олувчи ишлаб чиқариш объектининг паспорти:
ишлаб чиқариш объектининг бош режаси, шунингдек, ишлаб чиқариш цикли ва муҳандислик-техник коммуникацияларининг жойлашиши тўғрисидаги ҳужжатлари;
ускунанинг ишлаб чиқарилган йили, ишлаб чиқарувчиси ва ишлаб чиқарилган мамлакат;
ускунанинг техник ҳолати ва ўрнатилган ишлаб чиқариш қувватлари.
Ишчи орган лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар ва ахборотларни Комиссияга тақдим этиш учун талабгорнинг аризаси топширилган кундан бошлаб 10 иш кунида «ягона дарча» тамойили асосида, лицензия талабгорининг иштирокисиз қуйидаги ҳужжатларни ваколатли органлардан сўров йўли билан олади:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича таклиф қилинаётган қувватларни ишга туширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги тўғрисида «Ўзстандарт» агентлигининг хулосаси;
санитария-эпидемиология назорати органларининг маҳсулотлар, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисида ёнғин назорати органларининг хулосаси.
Ваколатли органлар ўн иш кунида ижобий хулоса ёки асосланган рад жавобини бермаса, Ишчи орган тегишли хулосаларсиз лицензия бериш тўғрисида аризани кўриб чиқади.
Бунда жавобгарлик белгиланган муддатларда ижобий хулоса ёки асосланган рад жавобини бермаган ваколатли органга юкланади.
Ишчи орган лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан тегишли йиғим тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни электрон тарзда мустақил равишда олади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
10. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан ишчи органга бевосита, почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади. Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия талабгорининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
12. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
IV. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия
беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида йиғим ундирилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аризани кўриб чиққанлик учун йиғим суммаси Ўзбекистон Республикаси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармасига (кейинги ўринларда — Виночиликни ривожлантириш жамғармаси) ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш мазкур Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда ишчи орган, зарурат бўлганда, жойининг ўзига чиқиб ишлаб чиқариш шарт-шароитларининг тақдим этилган ҳужжатларга мувофиқлигини текширишга ҳақлидир.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ишчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда ёки электрон шаклда, улар олинганлиги ҳақида хабардор қилинган ҳолда юборилади (топширилади).
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Лицензия бериш ҳақида қарор қилингани тўғрисидаги билдиришнома билан бир вақтда имзолаш учун лицензия шартномаси юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия битими ишчи орган ва лицензиат ўртасида тузилади, унда қуйидагилар бўлиши керак:
(15-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
томонларнинг реквизитлари;
амалга оширилишига лицензия берилаётган аниқ фаолият тури (қисми)нинг номи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини ишчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;
(15-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензия битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби;
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузилиши рўйхати;
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 сентябрдаги 265-сонли қарорига асосан ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 37-сон, 486-модда)
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа зарур маълумотлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва ишчи орган учун бир нусхадан тузилади. Лицензия битимини лицензияловчи орган номидан унинг бошлиғи имзолайди.
(15-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Лицензиялар ишчи орган томонидан белгиланган намунадаги бланкаларда расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан имзоланади.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Лицензия бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
17. Лицензия лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида ишчи органга лицензия бериш учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензиялаш комиссияси лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
19. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгори лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек лицензиялаш комиссиясининг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 февралдаги 26-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 6-сон, 57-модда)
21. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан бирга олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Лицензия талабгорлари аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди;
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
V. Лицензияни қайта расмийлаштириш, дубликат бериш
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда ишчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда, лицензияни ушбу банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган тартибда қайта расмийлаштиришга йўл қўйилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 октябрдаги 884-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон)
23. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Лицензияни қайта расмийлаштиришда ишчи орган лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияни қайта расмийлаштириш лицензиялаш комиссияси томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Виночиликни ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида хабар бериши, шунингдек хабарни ишчи органга тақдим этиши керак.
Лицензия дубликатини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси Виночиликни ривожлантириш жамғармаси ўтказилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
VI. Лицензия талаблари ва шартларига риоя
этилишини назорат қилиш
этилишини назорат қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат ишчи орган томонидан, қонун ҳужжатларида ва лицензия битимида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда ишчи орган ўз ваколатлари доирасида:
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
(28-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
лицензиатга аниқланган бузилишларни бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
(28-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиясиз амалга оширишнинг аниқланган ҳоллари тўғрисидаги материалларни қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўриш учун белгиланган тартибда солиқ органларига юбориш ҳуқуқига эга.
(28-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 июлдаги 539-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида ишчи орган томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси ишчи органда қолади.
Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш учун ишчи органнинг қарорига биноан «Ўзстандарт» агентлигининг ва давлат бошқа органлари инспекторлари жалб этилиши мумкин.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
VII. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб
туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Комиссиянинг қарорига кўра амалга оширилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Комиссия қарорининг асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда Комиссия лицензиат олдида кўрилган зарар миқдорида жавоб беради.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
VIII. Лицензиялар реестри
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ишчи орган лицензиялар реестрини юритади.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефонлари;
банкдаги ҳисоб рақами ва солиқ тўловчининг идентификация рақами;
лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;
лицензияларнинг амал қилиш муддати;
ишлаб чиқарилишига лицензия берилаётган маҳсулот номи;
лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;
дубликат бериш асослари ва санаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар ишчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
IХ. Давлат божини тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия берганлик учун ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида давлат божи белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағлари Виночиликни ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(34-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш
СХЕМАСИ
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 ноябрдаги 753-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 апрелдаги 192-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 251-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига 1-илованинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси» бўлимига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 1-2-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги 707-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 36-сон, 362-модда; 2011 й., 1-2-сон, 8-модда; 2012 й., 6-сон, 57-модда, 44-сон, 507-модда; 2014 й., 10-сон, 105-модда, 31-сон, 380-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда, 37-сон, 486-модда; 2017 й., 15-сон, 251-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.05.2018 й., 10/18/392/1277-сон, 16.07.2018 й., 09/18/539/1519-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон, 24.08.2019 й., 09/19/707/3626-сон; 01.12.2020 й., 09/20/753/1572-сон, 01.12.2020 й., 09/20/757/1575-сон, 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон)